diniysavollar | Неотсортированное

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Подписаться на канал

FATVO.UZ | Расмий канал

БИЛОЛБЕК ДЕБ ЧАҚИРСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Яқинда ўғил фарзандли бўлдим Аллоҳга шукур! Исмини Билол қўйдик, шунга Билолбек деб ,,бек" қўшимчаси билан айтсак тўғри келадими? Яъни Ҳазрати Билолнинг номларига ҳурматсизлик бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар бир миллатнинг ўз урфида оммалашган исмлари ёки исмларга қўшимча сифатида ишлатиладиган сўзлари бўлади. Булар кўпинча ҳурматни, баъзан эса эркалашни ифода қилади. Шундай экан Билол исмини ҳурматлаб ёки эркалаб Билолбек, Билолжон дейишда ҳеч қандай гуноҳ йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#аудио
#сафар #мусофир

Сафардан олдин нималарга эътибор қаратиш керак?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Фарз намозларни ўқиётканимда 3-4 ракатларда Фотиҳадан кейин адашиб Бисмиллаҳни айтиб юборяпман, бунда намоз бузилмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ёки тўртинчи ракатида Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин "Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим"ни айтиш билан намоз бузилмайди, лекин суннатга хилоф иш қилинган бўлади. Соддароқ қилиб айтганда, "Бисмиллаҳ..." айтилмайдиган ўринда уни айтиб қўйилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#аудио
#қўшничилик #одоб

Қўшничилик одоблари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОЛИНГАН ТИРНОҚЛАРНИ ҚАЕРГА ТАШЛАШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз кўп қаватли уйда яшаймиз. Тирноқларимизни олиб полни тешигига ташлаб юборамиз, шу мумкинми? Полни тешиги йўқ бўлса тирноқларни қаерга ташлаш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса, танадан ажраганидан кейин ҳам худди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЁЛҒОНЧИНИ НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз бозорда материал сотамиз, умумий 15 та дўконимиз, ҳаммамиз бир қаторда ўтирамиз. Биринчи дўкон эгаси қолган 14 та дўконни ёмонлайди, "ўғри, каззоб, материалдан кам беради" дейди. Биз шу инсонни нима қилсак бўлади? Илтимос маслаҳат беринглар, биз ҳам у сабаб гуноҳга ботиб қоляпмиз! Инсонларни, намозхонларни ёмон отлиққа чиқаряпди. Биз у инсонни ўзи ўтирган дўконидан ижара ҳаққини тиклаб у инсонни дўкондан чиқариб юборсак гуноҳга ботмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиб бўлмайди. Шариатимизда бир айбни бартараф этиш учун яна бир хатодан фойдаланиш тўғри эмас. Бу вазиятни тўғри ечими шуки, 1-дўкон эгасига тушунтириш ишлари олиб бориш, ёлғон, бўҳтон — ҳаром экани ва бу орқали топилган даромад ҳам ҳалол бўлмаслигини айтиш керак. Агар шунда ҳам бу ишидан қайтмаса бозор маъмуриятига (далил исботлар билан) мурожаат қилиб вазиятни баён қилиб муаммони ҳал қилиш керак бўлади.

Қолаверса, ризқ Аллоҳдан экани, ҳар бир иш Аллоҳдан эканини ҳис қилиб савдо қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЖАМОАТНИНГ НАМОЗИ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Имом Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса орқадаги жамоатнинг намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қасддан шундай ўқимаса, намоз бузилмайди. Аммо имом бўладиган киши эътиборли бўлиши, ҳарфларни ўз махражидан чиқариб ўқишга жидду жаҳд қилиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#сафар #мусофир

Сафар ва унга тааллуқли маълумотлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио

❓Шаъбон ойи рўзаси қандай тутилади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

УЗУМ СИРКАСИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Узум сиркасини истеъмол қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Узум сиркасини истеъмол қилиш мумкин. Чунки сирка тайёрланиш жараёнида маст қилиш хусусиятини йўқотгач, сиркага айланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

УЧИНЧИ РАКАТДА ҲАМ ЗАМ СУРА ЎҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Учинчи ракатда Фотиҳа сурасининг ўзи (зам сурасиз) қироат қилинадими. Фарз намозида шундай қилса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фарз намозларининг учинчи ва тўртинчи ракатларида фақат Фотиҳа сураси ўқилади холос. Зам сура ўқилмайди. Мабодо, адашиб зам сура ўқилса ҳам намоз бузилмайди ва саждаи саҳв қилиш ҳам керак бўлмайди. Аммо витр, суннат ва нафл намозларнинг ҳар бир ракатига Фотиҳадан кейин зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУНУТ ДУОСИНИ УНУТИБ ҚЎЙСА НАМОЗ ҚАЗО БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ёшим 18да, Рамазон ойида намоз ўқишни бошладим. Кеча витр намозининг 3-ракатида Қунут дуоси тилимга келмай қолди. Эслашга ҳаракат қилдим лекин эслолмаганим учун "Роббана" дуосини ўқиб намозимни давом эттирдим. Бу ҳол шу пайтгача бўлмаганди. 1) Шу намозим қазо бўлдими? 2) Яна шундай ҳолат бўлса нима қилишим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Намозингиз тўғри бўлган. 2. Яна шундай қилинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТИКИЛГАН КИЙИМ БИЛАН УМРА ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра

❓1187-CАВОЛ: Гуруҳимиздаги бир шеригимиз Оиша онамиз масжидига бориб, умрага ният қилиб келиб, умра қилган. Сочини олиб, эҳромдан чиққан. Аммо бу умрасини эҳром кийимини киймасдан, оддий кийимлари билан бажарибди. Бу умраси тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тикилган кийим кийиб қилинган умра тўғри ҳисоблансада, вожиб амал тарк бўлгани учун жарима тўлаш лозим бўлади. Шеригингиз Оиша розияллоҳу анҳо масжидида умрага ният қилганидан бошлаб, умрасини бажариб, сочини олдиргунича бўлган муддат 12 соат ёки ундан кўп бўлса, жаримасига қўй сўяди. Агар 12 соатдан кам бўлса, ярим соъ (2кг) буғдой ёки унинг қийматини садақа қилади. Билмай қилгани учун жаримадан қутилиб қолмайди. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
أما واجباته... والتجرد المخيط المحيط حتي لو أحرم وهو لابسه يكره ويلزمه الترك والجزاء
“Эҳромнинг вожиблари... Тикилган кийимдан холи бўлмоқлик. Агар тикилган кийимни кийган ҳолатда эҳром боғласа, макруҳ бўлади ҳамда уни ечиш ва жаримасини ўташ лозим бўлади” (“Ғунятун носик” китоби).
فإذا لبس مخيطًا يومًا كاملًا أو ليلةً كاملةً فعليه دم، و في أقلّ من يوم أو ليلة صدقة، (وهي نصف صاع من بر)
“Агар зиёратчи бир кундуз ёки бир кеча тўлиқ тикилган кийим кийган бўлса, унинг зиммасига қон вожиб бўлади. Агар бир кундуз ёки бир кечадан камроқ вақт давомида кийган бўлса (ярим соъ (2кг) буғдой ёки унинг қийматини) садақа қилиш лозим” (“Иршодус сорий” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

✅Давомини ўқиш

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚУЁШ ЧИҚИШ ВАҚТИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: 1) Қуёш чиқаётганда намоз ўкиб бўлмайди. Шу вакт қанча бўлади (яъни қуёш чиқиши)?
2) Базида қуёш чиқишига 10-15 дақиқа қолганида тураман ва намозни фарзини ўзини ўқиб бўлиб соатга қарасам қуёш чиқишига 3-4 дақиқа қолган бўлади шу ҳолатда ўкилган намоз ҳукми қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Қуёшнинг чиқиш ва ботиш муддати тақрибан 3,5-4 дақиқага тўғри келади.
2) Намозингиз дуруст бўлади. Лекин намозни эртароқ ўқишга одатланинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#сафар #мусофир

Сафардан олдин нималарга эътибор қаратиш керак?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: 1) Ғусл қилаётганда мабодо ел келса ғуслни қайта бошлаш керакми ёки давом этиш керакми? Ғусл бўладими шу ҳолатда?
2) Ғусл қилаётканда терида йирингли тошма ёки яра жойлардан қон оқса ғусл бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл қилиш асносида таҳоратни бузувчи амаллар содир бўлса ғуслни қайта қилиш вожиб бўлмайди ва ғуслдан кейин бошқа таҳорат қилиб олиш кифоя. Таҳоратни бузувчи амаллар ҳақида эса ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#қўшничилик #одоб

Қўшничилик одоблари

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАКРУҲ ВАҚТЛАРДА ЭҲРОМ НАМОЗИНИ ЎҚИШ
#Ҳаж_умра

❓1189-CАВОЛ: Умрага эҳром боғлашда мийқотда икки ракат намоз ўқилади. Мана шу намоз асрга ёки асрдан кейинга тўғри келиб қолса, ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умрага эҳром боғлашда икки ракат нафл намоз ўқишнинг ҳукми суннат бўлиб, уни мийқотдаги масжидда ўқиш мустаҳаб ҳисобланади. Бу намоз нафл бўлганлиги учун аср ўқилгандан кейин ўқиш макруҳдир. Шунинг учун агар бу намозни ўқиш аср вақтига тўғри келиб қолса, аввал эҳром намозини кейин аср намозини ўқийди. Агар масжидга борганда жамоат аср намозини ўқиётган бўлса, уларга қўшилиб аср намозини адо этади ва шу билан эҳром намозини ҳам ўқиган бўлади. Бу ҳақида “Иршодус сорий ила маносик мулла Али қорий” да бундай дейилган:
ثم يصلي الركعتين بعد اللبس ينوي بهما سنة الإحرام ليحرز فضيلة السنة ويستحب إن كان بالميقات مسجد أن يصليهما فيه ولا يصلي في وقت مكروه وتجزئ المكتوبة عنها
“Эҳром либосини кийгач, эҳромнинг суннатини ният қилиб, икки ракат намоз ўқийди. Бу билан суннатнинг фазилатига эришади. Агар мийқот жойлашган ҳудудда масжид бўлса, унда ўқиш мустаҳаб саналади. Нафл намоз ўқиш макруҳ бўлган вақтда ўқимайди. Фарз намоз эҳром намози ўрнига ўтади”.
Агар ҳали Мадинада турган вақтда аср вақти кириб қолган бўлса, юқорида айтилгандек, масжидда ёки меҳмонхонада аввал эҳром намозини ўқиб, кейин асрни ўқиса бўлади. Мийқотга борганда макруҳ вақти кириб қолгани учун, умрага ният қилиб, талбияни бошлаб, йўлида давом этаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

“25 ЙИДАН БЕРИ МАҲРИМНИ ОЛГАНИМ ЙЎҚ”
#никоҳ #маҳр

❓1188-CАВОЛ: Турмуш қурганимизга 25 йил бўлди. Эрим маҳримни бермаган, ўзим ҳам сўрамаганман. Бу ҳақда бизга ҳеч ким айтмаган ҳам. Уни ўзим сўраб олишим шартми? Маҳримни бермагани учун эрим гуноҳкор бўлмайдими? Аслида, бермаса ҳам розиман.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Маҳр” никоҳ битими тузилгандан кейин эрнинг зиммасига вожиб бўладиган молиявий мажбуриятдир. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:
وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَة
“Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг” (4 оят).
Аллоҳ таолониг ушбу сўзи маҳр бериш вожиб эканини англатувчи ояти карималардан биридир. Оятда эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда ва маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.
Никоҳ бўлиши билан, ҳаттоки қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам маҳр бериш вожиб бўлади. Бу шаръий ҳукм келинларни ҳурматлаш, тақдирлаш ва қалбларига меҳр-муҳаббат ҳадя этишнинг муҳим бир кўринишидир.
Никоҳ ақдидаги ушбу вожиб амални келин-куёв ўзаро келишиб, иккимиз ҳам розимиз, бу ҳукмга амал қилмай қўяверамиз, дейиш орқали соқит қила олмайдилар. Агар билимсизлик оқибатида ёки бошқа сабабларга кўра маҳр белгиланмай, никоҳланиб кетган бўлсалар ҳам кейин барибир маҳр берилиши керак. Ҳатто эр маҳрни беришдан олдин вафот этиб қолса ҳам меросхўрлари маҳрни адо этишлари лозим бўлади.
Ана шундай маҳр белгиланмай ўқилган никоҳ сабабли, эрнинг зиммасига маҳри мисл вожиб бўлади. "Маҳри мисл" (бошқаларнинг маҳрига тенглаштирилган маҳр)нинг қиймати аёлнинг опа-сингиллари, аммалари, аммаларининг қизлари (яъни, отасининг қавми)нинг маҳрларига тенг маҳрдир. Онаси ва холасининг маҳрига қаралмайди. Фақат онаси отасининг қавмидан бўлса, уни эътиборга олинади. "Маҳри мисл"да (қиёсланадиган) икки аёл ёш, чирой, мол, ақл, дин, шаҳар ва вақт (яна бокиралик, илм, одоб ва чиройли хулқ)да баробар бўлиши эътиборга олинади". ("Мухтасарул Қудурий", "Лубоб фи шарҳил китоб" китоби Никоҳ боби).
Демак, ота томондан ҳар томонлама тенг бўлган қизларга никоҳларида қанча маҳр белгиланган бўлса, эрингиз сизга ҳам шунча маҳр беришлари керак. Ана шундан кейин ўзаро келишиб, агар чин кўнгилдан розиман бермасангиз ҳам майли десангиз, иншааллоҳ, эрингиздан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#аудио
#сафар #мусофир

Сафар ва унга тааллуқли маълумотлар

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЖАНОЗАГА БОРГАНДА НИМА ДЕЙИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Жанозага борганда нима деб айтиш керак? Бандалик деса бўладими ёки нима дейиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таъзия эгасига “Марҳум (отангиз ё онангиз)ни Аллоҳ раҳматига олсин. Сизга сабр ва ажр берсин,” деб таъзия изҳор қилинади. Шунингдек, қуйидаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таъзияларини айтиш ҳам яхши саналади:

إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى

яъни: “Албатта, олгани ҳам, бергани ҳам Аллоҳникидир. Унинг ҳузурида ҳамма нарса ўлчовлидир”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

❓Шаъбон ойи рўзаси қандай тутилади?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАЙЙИТНИ ОЛДИГА КИРГАН ОДАМ ЎЗИНИ ЎҚИТИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Отам вафот этганларида маййитни олдида анча ўтириб қолибман. Қўлларидан ушлаб. Кечирим сўраб. Шундан кейин касалдан бошим чиқмай қолди. Онкологик касал, операциялар бўлдим. Маййит ювганга ўқитиш керак, юк тушган дейишди. Ғассолми шуларга ўқитиш бор нарсами?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ундай гап йўқ. "Маййитни олдига кирган одам ўзини ўқитиши керак", "ювиниши керак", "маййит кафанини тишлаб қолибти", "кўзи очиқ кетибди" каби асоссиз, ақлга ҳам тўғри келмайдиган гаплар сабабли вафот этган инсондан сесканиш, шумланиш тўғри эмас. Муқаддас динимизда вафот этган кишилар доимо ҳурмат билан тилга олинади. Нафақат пок руҳлари, балки уларнинг жасадларига ҳам эҳтиром ва эҳтиёткорлик билан муомала қилинади. Қабрлари зиёрат қилинади, ҳақларига хайрли дуолар қилинади. Вафот этган кишиларни тирикликларида қандай ҳурмат қилган бўлсак, вафотидан кейин ҳам ҳудди шундай, балки, унданда қаттиқроқ ҳурмат қилишимиз керак бўлади. Чунки инсон вафот қилиши билан охират сафарига чиққан бир мусофир бўлади. Тирикларнинг уларга қила оладиган яхшиликлари — жасадларига нисбатан ҳурмат кўрсатиш, ҳақларига ҳайрли дуолар қилиб руҳларини шод этиш ҳамда баъзи хато ва камчиликларини яшириб, яхшиликларига гувоҳлик бериш бўлади.

Аллоҳ таоло ўтганларимизни Ўз раҳматига олиб, ҳаётдагиларимизни тўғри йўлдан адашмасдан ҳаёт кечириб боришларида Ўзи мададкор бўлсин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИСМ ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аллоҳга беадад шукур фарзанд кўрдим. Исмини Мухаммад Билол қўйсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмни қўйса бўлади, лекин уни хоҳлаган ярмини қўйсангиз ҳам етади. Масалан, Муҳаммаднинг ўзи ёки Билолнинг ўзини алоҳида қўйсангиз яна ҳам яхши бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

АЁЛЛАР НАМОЗНИ КЕЧИКТИРАДИЛАРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёллар намозларини намоз вақтидан кечиктириб ўқийдиларми? Шу ҳакда маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти киргандан кейин уни адо қилиш эркак ва аёлга бирдек фарздир. Масалан, Пешин намозини вақти кирса, шу вақтда эркаклар ҳам, аёллар ҳам пешин намозини ўқийди. Аёлларни намоз вақтлари эркакларникидан кейинроқ киради деган бирор-бир шаръий кўрсатма йўқ. Шундай экан, аёллар намозларини ўз вақтидан кечиктирмасдан ўқийверадилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

САЖДА ҚИЛА ОЛМАСАМ ҚАЙ ТАРТИБДА ИБОДАТ ҚИЛАМАН?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Яқинда кўзим операция бўлган. Устига-устак грижам ҳам бор. Сажда қилганимда кўзимга босим тушиб, грижам оғрияпти. Бундай ҳолатда қандай тартибда ибодат қиламан?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бемор бироз вақт тик туришга қуввати етса, кучи етгунича туриб намоз ўқишни бошлайди ва намоз асносида толиқиб қолса, намозни ўтириб давом эттиради. Киши руку ва сажда қилолмаса, ўтириб руку ва саждани боши билан имо қилиб, намоз ўқийди. Бу ҳолда бошини рукуга эггандан кўра кўпроқ сажда учун эгади. Акс ҳолда намози дуруст бўлмайди. У сажда қилиши учун бирор нарса баланд қилиб қўйилмайди. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор руку ва саждани кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАШИНА ОЛИБ БЕРМОҚЧИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен машина олмоқчиман, лекин пулим етмайди. Менга бошка одам вариантга 30% га машина олиб бермоқчи. Шуни олсам тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар бир киши машинани ўзига сотиб олиб ва қўлига олгандан кейин сизга уни олган нархида ёки қанчадир фойда қўйиб муайян муддат белгилаб насияга сотса жоиз. Бу савдода тўловни бўлиб-бўлиб бериш ёки муддатнинг охирида бирдан тўлаш мумкин. Лекин тўлов ўз вақтида бўлмаса қўшимча пул қўшиб беришни шарт қилмаслик лозим. Бу рибо ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал