ТИК ТУРИБ СУВ ИЧИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #ҳадис
❓1186-CАВОЛ: Тик туриб сув ичиш ҳақида турли гаплар юради. Айримлар мумкин деса, яна бошқалар мумкин эмас, дейишади. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадиси шарифларга мурожаат қилинадиган бўлса, ҳар икки ҳолатга ҳам далиллар бўлгани учун турли гаплар айтилган бўлиши табиий. Аллоҳ таоло уламоларимиздан рози бўлсин, улар бизга омонат сифатида ҳар икки маънога далил бўлувчи ҳадисларни ҳам етказиб беришган. Уларнинг айримларида тик туриб сув ичишдан қайтарилган бўлса, бошқа ҳадисларда уни жоиз дейилган. Уламоларимиз мазкур ҳадисларни тўплаб, хулосасини айтишган. Жумладан “Раддул муҳтор” китобида қуйидагилар келган:
وَاعْلَمْ أَنَّهُ وَرَدَ فِي الصَّحِيحَيْنِ أَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : { لَا يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِمًا ، فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِئْ } وَفِيهِمَا { أَنَّهُ شَرِبَ مِنْ زَمْزَمَ قَائِمًا } " وَرَوَى الْبُخَارِيُّ { عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ بَعْدَمَا تَوَضَّأَ قَامَ فَشَرِبَ فَضْلَ وَضُوئِهِ وَهُوَ قَائِمٌ ، ثُمَّ قَالَ : إنَّ نَاسًا يَكْرَهُونَ الشُّرْبَ قَائِمًا ، وَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَنَعَ مِثْلَ مَا صَنَعْتُ } وَأَخْرَجَ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ عَنْ كَبْشَةَ الْأَنْصَارِيَّةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا { أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَيْهَا وَعِنْدَهَا قِرْبَةٌ مُعَلَّقَةٌ فَشَرِبَ مِنْهَا وَهُوَ قَائِمٌ فَقَطَعَتْ فَمَ الْقِرْبَةِ تَبْتَغِي بَرَكَةَ مَوْضِعِ فِي رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ } وَقَالَ التِّرْمِذِيُّ : حَسَنٌ صَحِيحٌ غَرِيبٌ ، فَلِذَا اخْتَلَفَ الْعُلَمَاءُ فِي الْجَمْعِ ؛ فَقِيلَ : إنَّ النَّهْيَ نَاسِخٌ لِلْفِعْلِ ، وَقِيلَ : بِالْعَكْسِ ، وَقِيلَ : إنَّ النَّهْيَ لِلتَّنْزِيهِ وَالْفِعْلُ لِبَيَانِ الْجَوَازِ .وَقَالَ النَّوَوِيُّ : إنَّهُ الصَّوَابُ
“Билгинки, Имом Бухорий ва Муслим китобларида ушбу ҳадислар келган: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сиздан бирортангиз тик туриб (ичимлик) ичмасин. Ким унутиб (ичиб қўйса), қайд қилиб юборсин”, деганлар. Бошқа ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб замзамдан ичдилар”, дейилган. Бухорий ривоят қилган яна бир ҳадисда Али розияллоҳу анҳу таҳорат қилиб бўлгач, таҳоратдан ортган сувдан тик турган ҳолда ичдиларда, кейин “Албатта, одамлар тик туриб ичишни макруҳ кўрадилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам худди мен қилганимдек қилганлар”, деди. Ибн Можа ва Термизий Кабша ал-Ансориядан ривоят қилган ҳадисда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига кирдилар. Унинг уйида меш осилган эди. У зот мешдан тик туриб сув ичдилар. Кабша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари теккан жойнинг баракасидан умид қилиб, мешнинг оғзини кесиб олди”. Шунинг учун уламолар бу ҳадисларни жамлашда ихтилоф қилишган. Баъзи олимлар сўз билан қайтаришлик амалда қилинган ишни насх (бекор) қилади” дейишса, бошқалари бунинг аксини айтадилар. Яна бошқалар эса ҳадисдаги қайтариқ танзиҳий (енгил) маънода келган ва ичиб кўрсатишлари эса бу ишнинг жоиз эканини баён қилиш учун бўлган дейишади. Имом Нававий мана шу фикрни маъқуллаган. Аллома Таҳовий имом Шаъбий раҳимаҳуллоҳнинг “Тик туриб сув ичишнинг макруҳлиги саломатликка зарарли бўлгани учундир”, деганларини нақл қилган.
Ана шуларга кўра тик туриб сув ичиш жоиз бўлсада, макруҳи танзиҳий (енгил макруҳ) бўлади. Бундай қилган одам гуноҳкор бўлмайди, аммо ўтириб ичиш учун савоб олади ва бир вақтнинг ўзида танасини зарарлардан ҳам асраган бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲСОНИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Касал одамга эҳсон пул бериб ёрдам қилса, у ўша пулларни ўзи ейдиган озик-овқатига ёки кийим-кечагига ишлатса бўладими? Эҳсон қилган одамни эҳсони қабул бўладими ёки фақат дори-дармон, касалхонасига ишлатиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилинган пуллар эҳсонни олган одамни мулкига айланади ва уни ўзи хоҳлагандай тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундай экан, эҳсон берувчи ҳам: "Фақат дори-дармонга ишлатасиз" деб шарт қўймаслиги, эҳсон олувчи ҳам инсоф билан зарурий эҳтиёжига ишлатиши керак бўлади.
Эҳсонни қабул бўлиши эса — ихлос, муҳаббат ва айни ҳақдорга (яъни ўз ўрнига) қилинишига боғлиқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Шаъбон ойининг 1-куни 2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
81-дарс. Ҳаж қилиш тартиби: Тавофи қудум
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИМОМГА ХАТОСИНИ СЎЗ БИЛАН БИЛДИРИШ
#намоз
❓1184-CАВОЛ: Имом бомдод намозининг фарзини махфий ўқий бошлади. Шунда бир киши “жаҳрий” деб луқма бердилар. Имом жаҳрий ўқидилар. Ҳалиги кишининг намозига зарар йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз махсус сўз ва хатти-ҳаракатлардан иборат бўлгани учун, ундан ташқари сўзларни гапириш унинг бузилишига олиб келади. Шунинг учун мазкур ҳолатда “Жаҳрий”, деб имомга эслатма берган кишининг намози бузилган бўлади. Фиқҳий китобларимизда намозда ҳар қандай гапириш намозни бузиши борасида мана бундай дейилган:
(يُفْسِدُهَا الكَلاَمُ) أي ولو كان كلمة من كلام الناس (مُطْلَقاً) أي عَمْداً كان، أو جَهْلاً، أو خطأً، أو نسياناً،
Намозда гарчи бир калима бўлса ҳам одамларнинг гапини гапириш ҳар қандай ҳолатда, яъни атайин ёки билмасдан айтса ҳам намозни бузади. Ҳаттоки, адашиб ёки унутиб айтиш ҳам намозни бузади (Фатҳу бобил иноя). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ТИЛОВАТ САЖДАСИ ҚИЛИНАДИМИ?
#Қуръон
❓1183-CАВОЛ: Жамоат транспортида кетаётиб сажда ояти ўқилса, ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда ояти ўқилганда, тиловат қилувчига ҳам эшитгувчиларга ҳам тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади. Ушбу саждани дарҳол қилиш афзал. Аммо уни кечиктириб қилиш ҳам мумкин. Юқоридаги каби ҳолатларда бирорта сажда қилиб олиш мумкин бўлган жойга борганда, таҳорат билан сажда қилиб олиш мумкин бўлади.
ثُمَّ هِيَ وَاجِبَةٌ عَلَى التَّرَاخِي إنْ لَمْ تَكُنْ صَلَاتِيَّةً
“Тиловат саждаси вожибдир. Агар у намознинг ичида бўлмаса, адо этиш вақти кенгроқдир (яъни, ўша вақтда бажариши шарт эмас, кейинроқ адо қилиб қўйса ҳам бўлади)” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Аслида бундай жамоат жойи ва транспортларида бошқалар эшитадиган даражада Қуръон тиловат қилмаслик тавсия этилади. Зеро бошқа эшитган инсонлар сажда қилиш вожиб эканини ёки бу сажда ояти эканини билмай қолиш эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#инсон #шаъни #гуноҳ
Инсоннинг шаънини таҳқирлаш - оғир гуноҳ!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ХУШХАБАР: “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ
📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.
🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!
📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 30 000 сўм
📦 Улгурчи нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
☎️ +998917806633
📨 @fatvo_reception
📍 41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Абу_Убайда #тақво
Абу Убайданинг тақвоси
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
🕋 РАМАЗОНДА ҲАЖНИНГ САВОБИГА ТЕНГ УМРА ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ?
🌙🌙 Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:
فإنَّ عُمْرَةً في رَمَضَانَ تَقْضِي حَجَّةً مَعِي
"Рамазондаги умра мен билан бирга қилинган ҳажга тенгдир". Ушбу ҳадиси шарифда Рамазонда қилинган умранинг савоби Расули Акрам билан қилинган ҳажга тенг экани баён қилинмоқда.
😄 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматларидан фойдаланинг!
🌙 Рамазон ойининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўн кунликлари учун ўзига хос ва мос арзонлаштирилган нархлар белгиланган.
📍 Умра сафарига боришни хоҳловчи азизларимиз Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ҳаж ва умра марказига мурожаат қилишлари мумкин.
📞+998998821858
📞+998770851858
🗂Вилоятлардаги вакилларимиз 👈🏻
🗺МАНЗИЛ
🤲 Аллоҳ таоло умрангизни мабрур, саъйингизни машкур ва дуоларингизни мақбул қилсин.
🌐 Ҳаж ва умра марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари:
🌐Instagram 🌐Telegram 🌐FacebookЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
БОЛАНИ СУТДАН ЖУМА КУНИ ЧИҚАРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Болани сутдан жума куни чиқариш керак дейишади. Бошқа куни ҳам чиқарса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бошқа кунларда ҳам чиқарса бўлади. Болани сутдан чиқариш жума кунига хосланмаган. Бунга шаръий асос йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#фарзанд #тарбия #одоб
Фарзандларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашда барчамиз масъулмиз!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ҲИЖОМА БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШ ВА УНГА ҲАҚ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром #ҳижома
❓1181-CАВОЛ: Бир танишим бу иш орқали топилган пул ҳалол эмас, бу билан шуғулланма деди. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда ҳижома билан шуғулланиш ва у орқали топилган пул ҳам ҳалол бўлади. Бошқа ишларда бўлгани каби ҳижома қилишда ҳам шариат кўрсатмаларига амал қилиниши талаб қилинади. Шунинг учун қон олиш асносида мижозга заруратсиз озор бериш, аврати заруратсиз очилишига йўл қўйиш каби ишлардан сақланиш лозим. Бундан ташқари қон билан ишлаш гигиеник қоидаларга жуда ҳам катта эътибор бериши ҳам зарур. Чунки бугунги кунда қон орқали юқиши мумкин бўлган кўплаб хатарли касалликлар мавжуд экани маълум.
Фиҳқий манбаларнинг ижара бобида бу ишнинг жоизлиги баён қилинган. Жумладан Аллома ибн Нужайм шундай дейганлар:
جَازَ أَخْذُ أُجْرَةِ الْحَجَّامِ لِمَا رُوِيَ أَنَّهُ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ احْتَجَمَ وَأَعْطَى أُجْرَتَهُ وَبِهِ جَرَى التَّعَارُفُ بَيْنَ النَّاسِ مِنْ لَدُنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إلَى يَوْمِنَا هَذَا فَانْعَقَدَ إجْمَاعًا ،
“Ҳажжомлик учун ҳақ олиш жоиз. Бунинг далили “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”, деган ҳадисдир. Қолаверса, бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларидан ҳозирги кунимизгача одамлар ичида одат бўлиб келаётган иш. Демак, бу иш ижмога кўра ҳам жоиз бўлади” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Мулла Алий Қори раҳмаҳуллоҳ ҳам бу ҳақда шундай деганлар:
(و) صح (إِجارَةُ الحَمَّامِ والحَجَّام) أَما الحَمَّام فلتَعَارُفِ الناس، وأَما الحَجَّام ... ولنا ما رَوى الشيخان عن ابن عباس: أَنَّ النبيَّ صلى الله عليه وسلم احتجم وأَعطى الحَجَّامَ أَجْرَه. زاد البخاري في لفظ: ولو كانَ حَرَامَاً لم يُعْطِهِ.
“Ҳаммомда чўмилиш учун ҳақ тўлаш ҳамда қон олувчининг хизматига пул бериш жоиздир. Қон олувчи, яъни “ҳажжом”га келсак, унинг жоизлигига ушбу ҳадисни далил сифатида келтириш мумкин: Имом Бухорий ва Имом Муслимлар Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қон олдирдилар ва қон олувчига ҳақини бердилар”. (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
Демак, ҳижома билан шуғулланиш шариатимизда жоиз касблардан саналади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТАВБА ҚИЛДИМ, АММО КЎНГЛИМ ҲУЗУР ТОПМАЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир гуноҳ иш қилиб қўйдим, истиғфор айтиб Aллоҳга тавба қилдим, аммо негадир кўнглим ҳузур топмаяпти. Намозларимда ҳузур қилолмаяпман. Қандай амаллар қилсам ҳузур топаман? Илтимос шунга маслаҳат беринг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало мусулмон инсон хавф ва ражо яъни қўрқинч ва умид ўртасида бўлиши керак. Уламоларимиз бу ҳақда инсон "хавф"ни олдига (келажакдаги ишларга), "умид"ни орқага (ўтган гуноҳларга) нисбатан амал қилиши керак дейдилар. Демак аввалда қилинган гуноҳларимизни кечирилишини умид қилишимиз ва келажакда содир бўлиши мумкин бўлган гуноҳ ишлардан "Аллоҳдан қўрқинч" тўхтатиб туриши керак. Шу нуқтаи назардан гуноҳларимизни кечиришини Аллоҳдан сўраб ноумид бўлмасдан ибодатларда бардавом бўлишимиз мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
80-дарс. Эҳромга кириш шарт ва одоблари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77 - 78 - 79
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
МУШУК САВДОСИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устоз мушук савдоси жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушук савдоси жоиз ҳисобланади.
يجوز بيع الهرة لأنها تصطاد الفأر والهوام المؤذية فهي منتفع بها
Мушук савдоси жоиз. Чунки у билан сичқон ва зарарли ҳашоротлар зараридан сақланилади. Мушукдан шу орқали фойдаланиш мумкин. (Фатҳул қадир). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ТУРЛИ ИЛОВА ВА ДАСТУРЛАР ОРҚАЛИ ПУЛ ТОПИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓1185-CАВОЛ: Менга бир дўстим интернетдаги A.I.F иловаси орқали юборилган видеоларга лайк босиш орқали пул топишни тавсия қилди. Бу иловада пул топишнинг тартиби шуки, бу иловада бир неча босқич бўлиб, биринчи босқични 50 долларга, иккинчи босқични 200 долларга, учинчи босқични 500 долларга ва кейинги босқичларни ҳам шунга ўхшаб кўтарилиб борган нархда сотиб олади. Бу илова орқали даромад қилиш учун иштирокчи ортидан одам қўшиши шарт. Ортидан қўшган одам қилган тўловнинг 10% қўшувчига бонус сифатида берилади. Унинг ортидан қўшилган киши бошқа одам қўшса, у қўшилган киши қилган тўловининг 5% ни ҳам биринчи кишига бонус сифатида берилади. Ҳар бир босқичда юборилган видеоларга босилган лайк учун 0,5; 1; 2; 3... доллардан пул берилади. Шунга ўхшаш дастур орқали пул топиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги кунда интернет тармоғида одамларни фирибгарлик йўли билан маблағларини ўзлаштириш ҳамда нопок йўллар орқали пул топишнинг турли йўллари урчиб кетган. Улар бу мақсадда турли илова ва дастурлар ишлаб чиқишган бўлиб, улар орқали пул топиш шариатимиз кўрсатмаларига асло тўғри келмайди. Чунки уларнинг ишлари судхўрликка асосланган бўлиши билан бирга қимордан ҳам холи эмас. Ҳар иккиси ҳам ботил йўл билан пул топиш саналгани учун, динимиз уларни қатъиян таъқиқлаган.
Саволда айтиб ўтган илова ва унинг босқичларига эътибор берилса, у тармоқли маркетингнинг бир туридир. Тармоқли маркетинг инсонларнинг молини ноҳақ йўллар билан ейишликдан иборат. Шунинг учун ҳам унинг барча турларини Саудия Арабистони Фатво Кенгаши, Ал-Азҳар университитети профессори Ҳусайн Шаҳҳата, Қатар давлат университитети Ислом шариати факультети профессори Али Муҳйиддин ва бошқа кўплаб кўзга кўринган ташкилот ва уламолар ҳаром деб фатво чиқарган.
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилган:
"يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا"
“Эй, мўминлaр! Мoл-мулклaрингизни ўртaдa нoҳaқ (йўллaр) билaн емaнгизлaр! Ўзaрo рoзилик aсoсидaги тижoрaт бундaн мустaснo. Шунингдeк, ўзлaрингизни (бир-бирингизни) ўлдирмaнгиз! Aлбaттa, Aллoҳ сизлaргa рaҳм шaфқaтлидир” (Нисо сураси, 29-оят).
Барча Ислом уламоларига кўра, мазкур ояти каримадаги мoл-мулклaрни ўртaдa нoҳaқ йўллaр билaн ейишликка қимор, судхўрлик, товламачилик, ўғрилик ва ёлғон гапириб савдо қилиш каби барча ношаръий кўринишдаги битимлар киради.
Бундан ташқари киши “лайк” босиш учун мазкур иловаларни очиб, ундаги видеоларни томоша қилишлиги вақтни беҳуда сарфлаш, яъни умрни исроф қилиш ҳисобланади. Мусулмон учун Аллоҳ берган умрни на дунёсига ва на охиратига фойда бермайдиган ишлар билан банд қилиб ўтказиши катта хатодир ва бунинг учун қиёматда афсус-надоматлар қилади. Бу ҳақида ҳадиси шарифда бундай дейилган:
عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банда тўрт нарсадан сўралмагунча оёқлари ўрнидан силжимайди: умрини нимага сарфлагани, танасини нима билан қаритгани, бойлигини қаердан топиб, қаерга ишлатгани ва илмига қандай амал қилгани”, дедилар. (Сунани Доримий). Мусулмон киши буларнинг ўрнига дунёсига, юрт ободлигига ҳамда охиратига манфаат берадиган ишлар билан шуғулланиши мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.
(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
81-дарс. Ҳаж қилиш тартиби: Тавофи қудум
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77 - 78 - 79 - 80
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗Улашинг: @diniysavollar
#Хушхабар
✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР
🗣2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.
🌙 Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Аҳмад Тоййиб жаноблари ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣#Аудио
#инсон #шаъни #гуноҳ
Инсоннинг шаънини таҳқирлаш - оғир гуноҳ!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
МУСОФИР НИЯТИНИНГ ЎЗГАРИШИ
#намоз
❓1182-CАВОЛ: 20 кунни ният қилиб, сафарга чиқдим. Етиб боргач, икки кун намозларимни муқим бўлиб, тўлиқ ўқидим. Кейин ўн кундан кейин уйга қайтадиган бўлиб қолдим, яъни жами ўн икки кун турадиган бўлиб қолдим. Энди қолган кунларда намозларни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Камида 15 кун туришни ният қилиб сафарга чиққан киши, кейинчалик камроқ муддат туриши маълум бўлиб қолса ҳам то ортга қайтиб йўлга тушмагунга қадар намозни тўлиқ ўқишда давом этади. Бу борада фиқҳий китобларимизда шундай дейилган:
وَلَا يَصِيرُ مُسَافِرًا بِالنِّيَّةِ حَتَّى يَخْرُجَ
“(Муқим киши турган шаҳридан) чиқмагунича сафарга чиқишни ният қилишнинг ўзи билан мусофирга айланмайди” (“Фатавои Оламгирийя” китоби).
Демак, сиз ҳам ана шундай қиласиз. Чунки сиз 20 кун туришни ният қилиб келганингиз учун муқим бўлиб қолгансиз. Муқимликда турган инсон эса сафар қилиш ниятининг ўзи биланоқ мусофирга айланиб қолмайди, балки турган шаҳридан чиқиши ҳам керак бўлади. Шунинг учун сиз ўша ерда 10 кундан кейин қайтсангиз йўлда қаср қилиб ўқийсиз. Унгача намозларни тўлиқ ўқишда давом этасиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИНГ КИЙИМЛАРИНИ ТАРҚАТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Отин ойилар "кийимларни тезда тарқатинг қабрда азобланадилар" дейишди. Биз айтганларини қилдик, Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бу гап тўғри эмас. Вафот этган кишининг қолдирган мол мулклари ва ашёлари меросхўрлар ўртасида шариат кўрсатмасига кўра тўғри тақсимланиши керак. Шунинг учун, маййитни кийимларини тарқатиш керак деб, тўғри келган кишига тарқатиш шариатга зиддир. Мерос молини тўғри келган киши олиб кетиши бировнинг молини ноҳақ ейишдир.
Шу билан бирга, мерос моллари қатори маййитнинг кийимлари ҳам меросга ҳақли бўлганлар ўртасида тақсим қилиниши, сўнгра улар ўзлари рози бўлиб кимгадир ҳадя сифатида беришлари мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
АЗИЗ ЮРТДОШИМ!
🌙РАМАЗОН ОЙИДА ҲАЖНИНГ САВОБИГА ТЕНГ УМРА ҚИЛИШИНГИЗДА
БИЗ СИЗГА ЁРДАМ БЕРАМИЗ!
🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Ҳаж" ва "Умра" Маркази томонидан ташкил этилаётган Рамазон ойидаги арзон, қулай ва тўғридан-тўғри рейслардаги умра хизматларидан фойдаланинг!
📆Унга кўра Рамазон ойининг нархлари:
Биринчи ўн кунлиги - 17 510 000 сўм (≈1390$)
Иккинчи ўн кунлиги - 18 770 000 сўм(≈1490$)
Учинчи ўн кунлиги - 19 967 000 сўм (≈1590$)
🕌 Мадина шаҳрида [3 кун] Saraya Harmony (100 m)
🕋 Макка шаҳрида [7 кун] Olayan Almasi (1,5 km)
✈️Авиачипта, транспорт хизматлари
🏨 Мадина ва Маккада шинам меҳмонхоналар
🍱Саҳарлик ва ифторликда мазали таомлар
🪪 Расмий умра визаси
👳🏻♂️ Элликбоши ва тажрибали ишчи гуруҳ
🦺Нимча, сумка, умра қўлланмаси
👩⚕️7/24 шифокор хизмати
💧 5л зам зам суви берилади
⚡️Эслатиб ўтамиз, парвозлар бевосита “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” (Uzbekistan Airways) орқали амалга оширилади.
📍
Манзил: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани “Новза” масжиди
#Видео
#Абу_Убайда #тақво
Саҳоба Абу Убайда розияллоҳу анҳунинг тақвоси
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУРРОГАТ ОНАЛИК ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓876-CАВОЛ: Синглимнинг 9 йилдан бери фарзанди йук, 3 марта ЭКО килди, лекин бўлмади. Ҳозир соғлиги ҳам жойида эмас. Синглимнинг 2 тайёр эмбриони музлатилган, клиникада турибди. Мен опаси суррогат она бўлиб, синглимга боласини туғиб берсам бўладими? Пул ишлаб олиш ва бошка ғайр мақсад учун эмас, синглимга куйинганим учун шу йўлни танламоқчиман. Лекин Исломда мумкин бўлса агар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Суррогат” сўзи лотинчадан олинган сўз бўлиб – “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради. Ҳозирда бизда кенг тарқалаётган “суррогат она” деган ибора ҳам ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғишда онанинг ўрнига фойдаланилган аёл назарда тутилади. Бунда эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказилади. Кўпинча суррогат оналик пул эвазига, баъзан кўнгилли тарзда ҳам амалга оширилади.
Ушбу амалиёт шариатимизнинг умумий қоидаларига кўра ҳаром саналади. Бунда уни пул эвазига бажариладими ёки кўнгилли тарздами фарқи йўқ. Чунки ушбу амалиётда эркак билан бачадони ижарага олинган аёлнинг ўртасида никоҳ бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни васф қилиб шундай деган:
﴿وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ * إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ * فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ﴾ (المؤمنون: 5 – 7)
яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Кимки шундан ўзгани истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар” (Муъминун сураси, 5-7 оятлар).
Агар никоҳ бўлган тақдирда (масалан, ўша аёл эркакнинг иккинчи хотини бўлса) ҳам мазкур амалиёт ҳалол бўлмайди. Чунки бу насабларни чалкашишига олиб келади.
Шу ва бундан бошқа омилларни ҳисобга олиб, замонамизнинг барча уламолари, кўплаб фатво уюшмалари суррогат оналикни ҳаром эканига фатво берганлар. Жумладан, Ислом Олами уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси 1402 ҳижрий (1982 мелодий) йил ўтказилган йиғилишида ушбу амалиётни ҳаром деб қарор қабул қилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
#Видео
#фарзанд #тарбия #одоб
Фарзандларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашда барчамиз масъулмиз!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ХИЗМАТИНИНГ КЎП ВАҚТИ САФАРДА ЮРИШДАН ИБОРАТ БЎЛГАНЛАРНИНГ НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
#намоз
❓1180-CАВОЛ: Мен Европанинг ҳамма давлатларида у давлатдан бу давлатга қатнаб ишлайман. Ҳар кун 500, 600 км йўл юраман. Баъзан икки ойда, гоҳида тўрт ойда Литвага, яъни гараж (автокорхона)га қайтиб, 3 кундан 20 кунгача қолиб кетаман. Шундан кейин гараждан бошқа машина олиб чиқиб кетаман. Ибодатимни қай ҳолда ўқийман, мусофирми ёки тўлиқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар Сиз Литвага иш сабабидан кўчиб кетиб, қачонлардир ўз ватанингизга қайтишни ёки Литвадан кўчиб кетишни мақсад қилган бўлсангиз, Литва давлати сиз учун ватани иқома ҳисобланади.
Шундан келиб чиқилса, сиз давлатлар аро юк ташиб юрганда мусофир бўласиз ва намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз. Чунки сиз бир жойда 15 ва ундан кўп муддат турмас экансиз. Аммо бу ҳолат гаражинигиз жойлашган Литвада неча кун туришингизга қараб ўзгаради. Агар сиз Литвага 15 ва ундан кўп кун туриш ниятида келсангиз, у жойдан чиқиб кетгунча намозларни тўлиқ ўқийсиз. Агар 15 кундан кам муддатга келсангиз, қаср қиласиз. Агар неча кун қолишингиз аниқ бўлмаса, яъни исталган вақтда чиқиб кетишингиз эҳтимоли бўлса, қаср ўқийсиз. Чунки киши бир жойда муқим бўлиши учун ўша ерда 15 ва ундан кўп муддат туришни ният қилмагунича мусофир бўлади. Бу ҳақда Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
ولا يزال على حكم السفر حتى ينوي الإقامة في بلدة أو قرية خمسة عشر يوما أو أكثر وإن نوى أقل من ذلك قصر
“Киши бирор шаҳар ёки қишлоқда ўн беш ёки ундан кўп кун туришни ният қилмагунича (шу шаҳар ёки қишлоқда) мусофир бўлиб тураверади. Агар ундан кам муддатни ният қилса, намозларини қаср қилиб ўқийди”. (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
80-дарс. Эҳромга кириш шарт ва одоблари
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОТА БОР УЙНИ ТОМИГА ЧИҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ота бор уйни томига чиқилмайди дейилади. Чиқса гуноҳми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап отага ҳурматда бўлишга чақириқ сифатида айтилган бўлиб бирор шаръий ҳукмни ифода қилмайди. Зарурат бўлса томга чиқиш мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.