diniysavollar | Неотсортированное

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Подписаться на канал

FATVO.UZ | Расмий канал

НАСИЯ САВДО
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир киши мошинасини насияга (вариантга) сотса ва олган одам пулни тўлолмаётган бўлса (ҳали муддат келмаган лекин) мошинани бошқага сотвориши мумкинми? Берилган пулларни қайтармасдан бу пул бермаган ойларинг учун аренда пули манга ҳалол деб айтишичи? Олдиндан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асл қоидага кўра сотилган (нақдга ёки насияга, бўлиб тўлашга сотилган бўлса ҳам) товарлар сотиб олувчининг мулкига айланади ва уни бошқа одам (ҳатто собиқ эгаси ҳам) сота олмайди. Қолаверса, савдо вақтида келишилган муддат келмагунича пулни, ҳаридорнинг розилигисиз товарни талаб қилишга ҳаққи йўқ. Демак, мошина сотган одам ҳам муддат келгунича кутиши, муддат келганида ҳам ҳаридор пулни тўламаса уни розилиги билан мошинани сотиб қарзи миқдорича олиб қолган қисмини қайтариб бериши керак бўлади. Чунки сотувчи машинани насияга сотгани сабабли нақдга сотиладиган нарҳидан бир мунча қимматроққа сотган бўлади. Шундай экан муддатни кутиши керак эди.

Саволдаги ҳолатда эса машинани сотган киши албатта биринчи ҳаридор билан ҳисоблашиб, унинг қарзи миқторича олиб қолганини қайтариб бериши керак. У кишининг "бепул шунча вақт фойдаландинг, шу ойлар учун пулинг менга ҳалол" деган даъвоси мутлақо нотўғри. Юқорида айтганимиздек сотилган нарсалар олган одамни мулки ҳисобланади ва ундан ижара пули олишга сотувчининг ҳаққи йўқ. Тезда бировни ҳаққини бериши ва айтган гаплари учун тавба қилиши зарур. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БОҒЧАДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛИБ ОИЛАМГА ЕДИРГАНМАН
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен 20 йил аввал болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаганман. Ўша вақтларда боғчадан озиқ-овқат олиб келиб оиламга едирганман. Шу қилган гуноҳимни тўғрилаш учун қандай йўл тутсам бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат болалар боғчаларига ажратилган маҳсулотларнинг барчаси боғчада тарбияланаётган болаларнинг хаққидир. Аммо ўша муассасадаги ходимларга ҳам ундан истемол қилишга маъмурият тарафдан рухсат берилган бўлса, рухсат берилган миқдорча истемол қилиш жоиз, ундан ортиғи жоиз эмас. Чунки ўзгалар молини розилигисиз истемол қилиш, ўзлаштириш ҳалол эмас. Бироқ билиб билмасдан ундан истемол қилинган ёки ўзлаштирилган бўлса, албатта унинг ўзини ёки қийматини қайтариш керак бўлади.

Саволда сўралган ҳолатда ҳам оила учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини миқдорини имкон қадар аниқ эслаб, айни шу маҳсулотнинг ўзини ёки бугунги кундаги қийматини ўша боғчага қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

СОҚОВЛАР НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бирга ишлайдиган соқов танишим намоз ўқимоқчи, ўрганиш учун қўлланма ёки видео дарс борми? Ўқимаса ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соқовларга ҳам намоз ўқиш фарз бўлади, тарк қилишлари мумкин эмас.

Соқовлар намоздаги қироат ва зикрларни айта олмагани сабаб уларга бу зикрларни айтиш вожиб ёки суннат бўлмайди. Қиём, руку, қовма, сажда ва бошқа амалларни бошқа намозхонлар каби бажаради. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚАБРИСТОНДА ТИЛОВАТ ВА ДУОНИ ТИК ТУРИБ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми? Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизни диққат билан ўргансак, қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги, макруҳ эмаслиги айтилган.
Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади ("Оламгирия", "Раддул муҳтор", "Нурул изоҳ" китоблари). Бу ҳақда аввал ҳам батафсил фатво эълон қилинган. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#омонатдор #саҳоба

Умматнинг энг омонатдори

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚОРОНҒУ ЖОЙДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
#намоз

❓1178-CАВОЛ: Менинг саволим шундан иборатки қоронғу жойда ҳам намоз ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўлади. Чунки, қоронғу жойда намоз ўқишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоронғуда намоз ўқиганлари ҳақида ҳадислар мавжуд. Жумладан, қуйидаги ҳадисда мана бундай дейилади:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: فَقَدْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ فَجَعَلْتُ أَطْلُبُهُ بِيَدِي فَوَقَعَتْ يَدِي عَلَى قَدَمَيْهِ وَهُمَا مَنْصُوبَتَانِ (رواه مسلم والترمذي)

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: ''Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўрниларида йўқотиб қўйиб, қўлим билан пайпаслаб, излай бошладим. Ногаҳон қўлим оёқларининг остига тегди. Ўзлари саждада ва оёқларининг таг қисмини тик тургизиб олган ҳолда эканлар" (Имом Муслим ва Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

САРТАРОШ БИЛАН МЕҲНАТ ҲАҚИДА САВДОЛАШИЛМАЙДИМИ?
#савдо

❓1177-CАВОЛ: Устоз, бир жойда сартарош, тикувчи ва гўрков билан меҳнат ҳаққида савдолашилмайди, деб эшитганман. Шу ҳакида динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган касб эгалари билан савдолашиш мумкин. Шариатимизда “сартарош, тикувчи ва гўрков билан меҳнат ҳаққида савдолашилмайди” деган гап йўқ. Аксинча ҳар бир ҳалол меҳнат турига муносиб ҳақ тўланиши кераклиги белгилаб қўйилган. Сартарош, тикувчи ва бошқа касб эгаларини ёллаб ишлатилган тақдирда улар билан албатта бирор келишув, битим тузилиши шарт. Чунки кимнидир бирор ишга ёллаб ишлатишлик исломдаги ижара битими ҳисобланади. Ижаранинг шариатга мувофиқ бўлишидаги муҳим шартлардан бири иш ҳаққининг аниқ бўлишидир.
Бу борада "Мухтасарул виқоя" китобида бундай дейилган:
هِي بَيْعُ نَفْعٍ مَعْلُومٍ بِعِوَضٍ، ويُعْلَمُ النَّفْعُ بِذِكْرِ المُدَّةِ وبِذِكْر العَمَلِ
Ижара – бирор ҳақ муқобилига маълум манфаатлардан фойдаланиш учун тузилган савдо шартномаси. Манфаат маълум бўлиши учун эса фойдаланиш муддати ва хизмат турини айтишлик зарур бўлади (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Агар сартарошхонада кўрсатиладиган хизматлар нархи ёзиб қўйилган бўлса ёки ўша шаҳар ё қишлоқда хизмат нархи маълум бўлса, ҳар икки тараф рози бўлиб, хизмат тақдим этилса, бу билан ҳам келишув амалга ошган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#онлайн_савдо #насия #қабз

Насия савдолардаги муҳим шарт

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАСИЯ САВДО ДОЛЛАРДА КЕЛИШИЛГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Насияга ҳар ой долларда тўлаш келишилган бўлса, лекин вазият бўлмай долларда эмас, сўмда тўлашга тўғри келиб қолса, бу иш жоиз бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Насия савдо доллорда келишилган бўлиб пул бериладиган кунда харидорнинг қўлида доллар бўлмаса, тўлов қилинадиган кундаги доллар курси бўйича, ўзаро розилик билан, сўмда тўлов қилиши мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#ражаб_ойи #рўза

Ражаб рўзасининг ҳукми.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ШОМ НАМОЗИДАН КЕЙИН ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛИНМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Шом намозидан кейин зикр 33 тадан эмас, 11 тадан қилиниб, Қуръон тиловат қилинмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Шом намозидан кейин тасбеҳлар айтилмайди ёки камроқ айтилиши керак, Қуръони карим тиловат қилинмайди" деган гап йўқ. Аммо бизнинг диёрларда Шом намозидан кейин Қуръон тиловати қилмаслик урф бўлган. Аксарият жамоатларда тасбеҳлар тўлиқ айтилиб, оятал курсий ҳам ўқилади.
Аслида тасбеҳ ва тиловат қилиш бошқа намозларда бўлгани каби Шом намозидан кейин ҳам мустаҳаб амал. Демак, кимдир Шомдан кейин ҳам тиловат қилишни ҳоҳласа бунга шаръий монеълик йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗНИНГ ВАҚТИ КАМ ҚОЛГАНИ САБАБЛИ ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Киши бомдод намозини охирги вақтларига уйғониб қолса, тахорат қилса намозга улгурмаса, тахоратга деб таяммум қилиб намозни адо етиб қараса жунуб ҳолатда бўлса адо етган намози қабул бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намози, жумладан беш вақт намоз ва жума намозининг вақти кам қолгани сабабли таҳоратнинг ўрнига таяммум қилиш жоиз эмас.
Юқоридаги ҳолатда таяммум қилганидан кейин жунуб бўлгани маълум бўлса, ғусл қилиб, кейин бомдодни ўқийди. Акс ҳолда ўқиган бомдод намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

🚀 Telegram: /channel/shayx_nuriddinxoliqnazar

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/shayxnuriddinxoliqnazar

🎬 YouTube: shayxnuriddinxoliqnazar" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@shayxnuriddinxoliqnazar

📷 Instagram: https://www.instagram.com/shayxnuriddinxoliqnazar

💬 Шунингдек, Диний идоранинг muslim.uz, Фатво марказининг fatvo.uz ва @AhliSunnaValJamoaUz каналлари ҳам фаолият юритади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#shayx #muftiy #sahifalar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#фарзанд #ҳалол #таъминот

Фарзандлар таъминоти ҳалол йўл билан бўлиши зарур!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

БОЛАМНИ ОЛДИРСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Икки ойлик ҳомиладорман. Камқонман. Боламни олдирсам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз болани олдиришдан қаттиқ қайтарган. Жиддий сабаб бўлмаса ҳеч қачон болани олдириш жоиз эмас (ҳатто туғилажак болада нуқсон, ногиронлик бўлган тақдирда ҳам). Айниқса болага жон киргандан (тўрт ойлик бўлгандан) кейин уни олдириш катта гуноҳдир.
Қачонки туғиш ёки ҳомиладорлик онанинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказадиган бўлса уни олдиришга рухсат берилади.

Демак, Сиз ҳам шифокор (диёнатли, гуноҳ савоб нима экани ва жавобгарликни ҳис қиладиган) билан маслаҳатлашиб иш тутишингиз тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАСЖИДНИНГ АЗОНИ ЭШИТИЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар уйингиз бир вақт бўлса ҳам азон овози эшитиладиган ҳудудда жойлашган бўлса уйда бирор фарз намозини ўқимоқчи бўлсангиз азон айтмасдан ўқишингиз ҳам мумкин. Аммо азон айтсангиз фазилат бўлади. Бордию масжиднинг азони эштилмаса азон ва такбирни тарк қилиш макруҳ, ўзингиз эшитадиган даражада айтсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.

Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИМОМНИНГ САФНИ ТЎҒРИЛАШГА БУЮРИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?
#намоз

❓1179-CАВОЛ: Бир танишим фарз намозда иқомат айтилганда “ҳайя алас-солаҳ”га келганда имом ва қавм туриб ният қилади, “қод қоматис-солаҳ” дейилганда имом ва қавм намозни бошлаши керак ва бу вожиб амал, деди. Муаззин иқоматни охиригача айтиб намозни бошлайди деди. Шу ростми? Масжидларимизда имомлар иқоматни охиригача кутадику. Иқоматдан кейин имом намозни бошламай дунёвий сўз сўзлаши мумкин эмас деди. Ҳатто “Сафни тўғри олинг, орада бўш жой қолмасин” каби гапларни ҳам гапириши мумкин эмас, деди. Шуни тушинтириб беринглар. Аллоҳ таоло илмингизга барака берсин!

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масаланинг баёни ҳақида манбаларда “ҳайя алас-солаҳ”да имом ва қавм ўрнидан туради, “қод қаматис-солаҳ”да намозга киришади, дейилган бўлишига қарамай бундай қилиш вожиб амал ҳисобланмайди. Жумладан, “Ихтиёр” китобида бундай дейилади:
وإذا قال حي على الصلاة قام الإمام والجماعة، وإذا قال قد قامت الصلاة كبروا، وإذا كان الإمام غائباً أو هو المؤذن لا يقومون حتى يحضر
“Муаззин “ҳайя алас-солаҳ” деганида имом ва жамоат ўринларидан туради. “Қод қаматис-солаҳ” деса, такбир айтиб намозга киришадилар. Агар имом ёки муаззин йўқ бўлса, келгунига қадар ўринларидан турмайдилар”. (“Ихтиёр” китоби).
Иқомат азон билан бир хил бўлгани боис муаззин иқоматни охиригача айтади. Агар имом намозни бошлаб юборган бўлса, такбири-таҳрима (Аллоҳу акбар)ни айтиб, намозга киради.
Имом тарафидан зарурат бўлганда “Сафларни тўғрилаб олинг” деган гапни айтилиши мумкин ва бу тақиқланган дунёвий гаплар сирасига кирмайди. Чунки, ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлари ривоят қилинган:
عن أَنَس: «كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول عن يمينه: اعتدلوا، سَوُّوا صفوفكم، وعن يساره: اعتدلوا، سوُّوا صفوفَكم» رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг тарафдагиларга “тўғриланинглар, сафни ростланглар”, чап томондагиларга “тўғриланинглар, сафни ростланглар”, дер эдилар. Абу Довуд ривояти. Батафсил маълумот учун 1138-рақамдаги жавобга мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#омонатдор #саҳоба

Умматнинг энг омонатдори

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЖАНОЗА ЎҚИГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Имом жаноза ўқиганлиги учун пул олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Жаноза намози фарзи кифоя, яъни, маълум бир кишилар бажарса бошқалардан гуноҳ соқит бўладиган амалдир ва жаноза ўқиш имомнинг ҳаққи ва вазифасидир. Мутааххир (кейинги) уламолар имомлик учун ҳақ олиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Жаноза учун ҳақ бериш, имомлик учун ҳақ бериш жумласидандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НИКОҲНИНГ РУКНИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир дўстимдан эшитиб қолдим, оила қуришда қизнинг ота-онаси ва йигитнинг ота-онаси рози бўлса, қиз билан йигит рози бўлса, уларни орасига никоҳ тушади, деб айтди. Шу хақида озгина тушунча берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳнинг ўз шартлари ва рукнлари бор. Ота-оналарнинг ёки ёшларнинг розилиги биланоқ боғланиб қоладиган ақд эмас. Никоҳнинг рукни: ижоб ва қабул, яъни, келин ўзини хотинликка топшириши, куёв қабул қилиб олиши керак. Бу иккита эркак (ёки бир эркак ва икки аёл) гувоҳлар олдида очиқ айтилиши ва гувоҳлар бир ерда туриб эшитиши керак. Шу шартлар топилганида Никоҳ деб эътиборга олинади. Бу шарт ва рукнлар топилмаса никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#онлайн_савдо #насия #қабз

Насия савдолардаги муҳим шарт

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ЖУМА_СУҲБАТИ
🌙 “ЁШЛИК ДАВРИ: УМР ИСРОФИ ЁКИ ЮКСАК МАРРАЛАР”

🗣 Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ –
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

🗣 Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси

🌐 FULL HD

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ПАЙҒАМБАРИМИЗ ФОРСЧА СЎЗЛАГАНЛАРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам форсча калималарни сўзлаганларми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг очиқдан очиқ форс тилида сўзлашганлари ривоят қилинмаган. Лекин муҳаддис уламоларимиз ҳадисларни ўрганиб чиқиб, аслида форс сўзи бўлиб, қадимдан араб тилига кириб кетган сўзларни гапирганларини айтадилар. Баъзи олимлар бундай сўзларни 11 тагача санашган. Масалан: Истаброқ (дағал ипак), Кисро (асли кўриниши Хусрав, форс подшосининг исми), ках-ках (ких-ких - ёш болани нопок нарсадан қайтариш), дибож (ипак аралашган мато), Сур (таомнинг номи), Фистот (қадимги Миср), қаҳрамон, Асбаз (Форс қўмондонларидан бири), Сукурружа (сиркага ўхшаш нарса), миск (хушбўйлик) ва сивар (билакузук) каби сўзлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ражаб_ойи #рўза

Ражаб рўзасининг ҳукми.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#ният #аҳамияти

Ниятнинг аҳамияти?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ният #аҳамияти

Ниятнинг аҳамияти?

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#фарзанд #ҳалол #таъминот

Фарзандлар таъминоти ҳалол йўл билан бўлиши зарур!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИМОМ ЭРТА САЛОМ БЕРИБ ҚОЛСА, ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ҚИЛАДИ?
#намоз

❓1176-CАВОЛ: Мен жамоат намозига боришни энди бошладим. Мен намозни секин ўқийман. Гап шундаки, кўпинча мен саловатни ўқиётганимда имом икки тарафга салом бераётган бўлади. Шу ҳолада мен саловатни тугатиб, кейин дуо ўқиб сўнг салом беришим керакми ёки имом билан баробар салом беришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда имом билан биргаликда салом берасиз. Зеро саловат ўқиш суннат, имомга эргашиш эса вожиб амал саналади. Вожиб амал суннат амалдан юқори бўлгани сабабли сиз вожиб бўлган амални бажарасиз. Агар ташаҳҳуд ("Ат-таҳийёт...") дуосини ўқиётганингизда имом салом бериб қолса, сиз ташаҳҳуд дуосини тугатиб, кейин салом берасиз. Чунки ташаҳҳуд дуосини ўқиш вожиб амал ҳисобланади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилади:
وإذا سلم الإمام والمقتدي ما زال بالصلوات الإبراهيمية يتابع المقتدي الإمام بالتسليم لأن الصلاة على النبي صلى الله عليه و سلم في آخر الصلاة سنة
“Имомга иқтидо қилган киши саловатни ўқиётган вақтида имом салом берса, у ҳам имомга эргашиб салом беради. Чунки намознинг охирида саловат айтиш суннатдир” (“Фиқҳул ибодат” китоби).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
متابعة الإمام في الفرائض والواجبات من غير تأخير واجبة، فإن عارضها واجب لا ينبغي أن يفوته بل يأتي به ثم يتابع، كما لو قام الإمام قبل أن يتم المقتدي التشهد فإنه يتمه ثم يقوم بخلاف ما إذا عارضها سنة كما لو رفع الإمام قبل تسبيح المقتدي ثلاثا فالأصح أنه يتابعه لأن ترك السنة أولى من تأخير الواجب
“Фарз ва вожиб амалларда кечиктирмасдан имомга эргашиш вожиб саналади. Аммо имомга эргашиш билан бошқа вожиб амал тенг келиб қолса, “имомга эргашиш керак” деб вожибни тарк қилмайди, балки аввал вожибни бажариб, кейин имомга эргашади. Масалан, имомга иқтидо қилган киши ташаҳҳудни тугатишдан аввал имом учинчи ракатга турса, иқтидо қилган киши аввал ташаҳҳудни тугатиб, кейин ўрнидан туриб, имомга эргашади (Чунки иккиси ҳам вожиб бўлиб, бирини бажараман деб бошқасини тарк қилмайди).
Агар имомга эргашиш билан суннат амал тенг келиб қолса, юқоридагидек қилмайди. Масалан, (сажда ёки рукуда) имомга иқтидо қилган киши тасбиҳни уч марта айтишидан аввал имом бошини кўтарса - фуқаҳоларимиз энг тўғриси дея айтган гапга кўра - имомга эргашади. Чунки суннатни тарк қилиш вожибни кечиктиришдан кўра устундир”
(“Раддул муҳтор” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, сиз салавот ёки ундан кейингги дуоларни ўқиётган пайтингизда имом салом бериб юборса, сиз имомга эргашиб, салом берасиз. Бу ўринда салавот ёки дуоларни охирига етказмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал