БЎЁҚ ТЕККАН ЖОЙ БЎЛСА ҒУСЛ ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен устаман, краска бўёқ сепаман ёз пайтлари енгил кийимда ишлашга тўгри келади. Айрим жойларга бўёқ тегади, ғусл қилганда бўёқ теккан жойга сув тегмайди. Шунда ғусл тўлиқ адо этилган бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри айтасиз, бўёқ (краска) теккан жойни тагига сув етмайди. Чунки бўёқ ўзидан пастга сув ўтказмайди. Шундай экан, таҳорат ёки ғусл қилишингиздан олдин бўёқни кетгазадиган суюқликлардан фойдаланиб, аъзоларингиздан бўёқни кетказиб, кейин покланинг! Ана шунда таҳорат ва ғуслингиз мукаммал бўлади. Акс ҳолда, нуқсон етади ва ибодатлар мукаммал бўлмай қолади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ДУРДОНА ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жума куни туғилган қизга Дурдона исмини қўйиш жоизми? Ёки исмни ўзгартириш керакми? Ҳозир у қиз 18 ёшда.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда фарзандга уни қайси кунда туғилишидан қатъий назар гўзал исм қўйишга буюрилган. Жума куни туғилган қизларга Одина каби исмни қўйишга келсак, бу халқимиз орасида тарқалган шариатга хилоф бўлмаган одат. Модомики, динимиз томонидан қатъий кўрсатма бўлмаган экан, ундан бошқа исмларни қўйиш ҳам жоиз бўлади.
Исломда ёмон маъноли, хунук ва совуқ хабарларга далолат қилувчи исмларни ўзгартиришга тавсия қилинади. Дурдона исми ўзгартириш шарт бўлмаган исмлар сирасига кирганлиги ва қизингизнинг ёши аллақачон 18 га кириб қолганлиги эътиборидан унинг исмини алмаштиришга ҳеч қандай эҳтиёж йўқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Видео
#мўмин #ният #амал
Мўминнинг нияти амалидан яхшироқ?
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАБРЛАР УСТИГА ҚУРЪОН ЎҚИЙДИГАН ЭЛЕКТРОН ЖИҲОЗЛАРНИ ЎРНАТИШ
#Қуръон #ақида
❓1133-CАВОЛ: Баъзи инсонлар ўтганларининг қабрлари устига доимий Қуръон тиловат қилиб турувчи чипларни ўрнатиб қўймоқдалар. Шу иш жоизми, ушбу тиловатлардан маййитга савоб етадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ушбу саволнинг жавобида иккита муҳим жиҳатни мулоҳаза қилиш лозим. Биринчиси Қуръони каримни улуғлаш ва тиловат қилинганда унга қулоқ тутиш. Иккинчиси тиловатдан маййитларга манфаат етиши:
1. Қуръони карим мўмин-мусулмонларга буюк неъмат ва тенги йўқ инъомдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримни бундай сифатлайди: «… Бу (Қуръон) имон келтирадиган қавм учун Раббингиздан кўрсатмалар, ҳидоят ва раҳмат (манбаи)дир»» (Аъроф, 203). Аллоҳ таоло: «Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!» дейди (Аъроф, 204). Мазкур оятдан Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб экани маълум бўлади. Каломуллоҳни тафаккур ва хушу билан тинглаш муқаддас динимиз талабидир. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
2. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра тоат-ибодатларнинг савоби марҳумларга етиб боради. Хусусан, марҳумларга Қуръон тиловатининг савобини бағишлаш жоиз ва унинг савоби уларга етиб боради.
Имом Субкий бу хусусда қуйидагиларни айтади: “Қабр устида маълум муддат ёки маълум миқдор қироат қилиб бериш учун ижара келишуви жоиздир. Чунки қироат вақтида раҳмат ёғилгани учун маййит манфаат олади. Қабрдаги маййит бу борада тирик каби бўлади. Унга қироатдан кейин дуо қилинса ёки савобини бағишланса ҳам, бу ишларни қилмаса ҳам Қуръон манфаати етади... Агар савобини бағишласа бу ҳам дуога киради ва ўлик бундан фойда олади”.
Юқоридаги иборалардан қабрдаги марҳумларга тиловат савоби етиб бориши учун тиловат қилувчи киши тиловатнинг савобини унга бағишлаши керак бўлади. Электрон жиҳозлардаги тиловатда эса бу нарса топилмайди. Лекин қабр ёнида тиловат қилинса у ерга раҳмат ёғиши, шу эътибордан қабрдаги маййитга манфаат етиши умид қилинади.
Уламолар бу икки жиҳатни ҳисобга олган ҳолда бу каби жиҳозларни қўйиш Қуръон каримга ҳурматсизлик ҳолатини келтириб чиқармаслиги ҳамда одамларга ташвиш келтирмаслигини шарт қиладилар. Масалан, унинг ёнида қабр кавланса ва бошқа маййит дафн қилинса ёки одамлар зиёрат ёки бошқа юмушлари учун келиб унга қулоқ солмасалар, Қуръони каримни эшитиб жим туриш буйруғига зид иш бўлади. Натижада улар ва бунга сабабчи бўлган инсонлар гуноҳкор бўлиб қоладилар. Бундай ҳолатларда Қуръон тиловат қилиб турувчи жиҳозларни қабр устига қўйиш жоиз эмас. Бунинг ўрнига инсон ўзи тиловат қилиб бағишлаши, имкони бўлса қабристонга бориб, қабрни зиёрат қилгач тиловат қилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда ўзи учун ҳам, маййит учун ҳам савоб ҳосил бўлади. Шу мулоҳазалар эътиборидан қабрлар устига бундай жиҳозларни қўйиш тавсия этилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Видео
#ражаб_ойи #рўза
Уруш ҳаром қилинган ойлар қайсилар?
Ражаб ойида рўза тутиш мандублигига ишоралар...
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин мен "Қисасул анбиё" китобида унинг буғдой дарахти, деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, шунақа гаплар бор. Баъзи тобеъинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар олдинги қавмлар - аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган. Аллоҳ таоло ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади, сабаби биз воқеани бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Бу воқеадаги муҳим нуқта, шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
КИЙИМ ЁКИ БАДАНГА ҚОН ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳоратни синдирмайдиган даражада танадан қон чиқди, яъни, чиқдию оқмади. Бу ҳолатда таҳорат синмайди, лекин агар шу чиққан қон бирор жойга бехосдан тегиб кетса, кийимгами қўлгами ва ҳоказо, шу ҳолатда таҳорат синадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қон чиқиб, оқмаса таҳорат бузилмайди. Демак, ўша оқмайдиган қон кийим ёки баданга тегиб кетса ҳам таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
САЖДАИ САҲВДА АДАШСАМ НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда адашсам саждаи саҳв қиламан. Агар саждаи саҳвда ҳам адашсам намоз бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саждаи саҳвда адашса, намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео #ота
#фарзанд #таъминот #гуноҳ
Фарзандларни таъминотсиз қолдириш — гуноҳдир!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛ КИШИ ҚУРЪОННИ ТАЖВИДСИЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръони каримни тажвидсиз ӯқирдим, гуноҳкор бўламанми? Аёл киши тажвидсиз ӯқиса бӯлади дейишди. Биз томонларда тажвид билан ӯқийдиган аёлар йӯқ.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни тажвид билан ўқиш шарт. Имкон борича ўрганиш керак. Аёлларга тажвидсиз бўлаверади деган гап йўқ. Интернетда тажвид устозларининг ўзбек тилида видео дарслари бор, ўшалардан фойдаланиш керак. Онлайн дарслар ҳам олиб борилмоқда, кузатиб боришни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#жаннат #саҳобалар
Жаннат башорати берилган саҳобалар ўнтами?
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШОМ НАМОЗИНИ ҚУЁШ БОТГАНДАН ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шом намозини қуëш ботгандан ўқиса бўладими? Кун ëруғроқ бўлса ҳам?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шом намозининг вақти қуёш ботганидан шафақ йўқолгунича. Шафақ уфқдаги қизилликдир. Шом намозини доимо (йилнинг барча фаслларида) вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир. Демак, шом намозининг вақти қуёш уфққа ботиши билан бошланиб уфқдаги қизиллик йўқолгунигача давом этади. Қуёш ботгандан сўнг гарчи ёруғ бўлиб турса ҳам шом намози вақти кирган бўлади ва шом намозини ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео #қарз
#ҳайвон #савоб
Ҳайвонларни уриштиришнинг ҳукми?
Қарздорга имкон беришнинг савоби?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ЖУМА_СУҲБАТИ
🌙 ОМОНАТДОРЛИК – АБУ УБАЙДА ИБН ЖАРРОҲ ТИМСОЛИДА
🗣 Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
🗣 Абдуғофур домла Ниёзқулов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси
00:00 Анонс
03:40 Жаннат башорати берилган 10 саҳоба
05:30 Саҳобаларнинг адади қанча?
07:00 Нега уларга жаннат башорати берилди?
12:25 Умматнинг энг раҳмлиси...
13:20 Нега улар энг омонатдор саҳоба бўлдилар?
17:35 Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг исломга кириши
20:35 Ҳаётларида бўлган ибратли воқеалар
21:45 Расулуллоҳга бўлган муҳаббатлари
27:20 Ибрат олишимиз лозим бўлган зотлар
32:10 Улуғ зотларнинг ҳаётларидан гўзал намуналар
33:00 "Уҳудни эсласам, Абу Убайдани эслайман"
🌐 FULL HD
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИЖАРА ТЎЛОВ ЕТИМНИ ҲАҚҚИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ёлгиз аёлман хўжайиним оламдан ўтганларига 14 йил бўлди. 19 ва 14 ёшли ўғил фарзандларим бор. Синглимни уйида ижарага туришга тўғри келди, шукур ижара пулини тўлай оляпман, тўғри озгина дилим оғриди. Мени қийнаётгани етимни ҳаққи синглимни оиласига зиён бўлмасмикан? Синглим билан эрини ўртасига ёмонлик тушмасин деб индамасдан тўлаб юрибман. Боллари касал бўлиб қолса ҳам ўйлайвераман етимни ҳаққидан олаёт куёвимни орқасидан бўлаяпдимикан деб. Розиман бераётган пулимга лекин кўнглимдан доим шу хижиллик.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда балоғат ёшига етган (яъни ўғил болалар эҳтилом бўлгач, қиз болалар ҳайз кўргач) болалар етим дейилмайди. Етимни ҳаққидан эҳтиёт бўлиш деганда уларнинг мулкларини тортиб олиб ейиш тушунилади. Яъни олди-сотти, ижара, ҳадя каби ўзаро розилик билан бўладиган келишувлар натижасида уларнинг пулларини олиш етимнинг ҳаққини ейиш бўлмайди. Демак, Сизнинг синглингиз ҳам ижара учун олаётган пули етим ҳаққини ейишга кирмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#мўмин #ният #амал
Мўминнинг нияти амалидан яхшироқ?
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
НАМОЗ ВАҚТИ КИРМАСДАН ОЛДИН АЗОН АЙТИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Баъзида намоз вақти киришидан олдин азон айтилади. Шундай қилиш ҳам мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирмасдан олдин азон айтиш тўғри эмас. Шариатимиз кўрсатмаси бўйича, бу азон бекор бўлиб, буни ўрнига вақт киргандан кейин қайта яна азон айтилади.
Шундай экан, тақвимдаги намоз вақти киргандан кейин азон айтиш керак. Ундан олдин айтилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#ражаб_ойи #рўза
Уруш ҳаром қилинган ойлар қайсилар?
Ражаб ойида рўза тутиш мандублигига ишоралар...
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗
ТАҲАЖЖУДНИ УХЛАБ ТУРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ухлаб туриб ўқиш шартми, яъни ухламаган бўлса ҳам ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ухлаб туриб ўқилса, суннатга мувофиқ бўлади. Лекин тунда ҳеч ўйғонолмаса ёки таҳажжуддан ухлаб қолиши аниқ бўлса, ухлашдан аввал ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
МАҲРИНИ БЕРМАЙ ОЛАМДАН ЎТСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр аёлининг маҳрини бермай оламдан ўтган бўлса, фарзанди отасининг ўрнига берса бўладими? Агар бўладигон бўлса онасига нима деб беради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳр ҳам эрнинг зиммасидаги адо қилиниши зарур бўлган ҳақлардан биридир. Адо қилинмаган маҳрнинг насия қисмининг адо қилиш муддати эр-хотинлардан бирларининг ўлими ёки ўртага талоқ тушиб ажрашилганда етиб келган бўлади. Шунинг учун эр маҳрни бермасдан вафот этиб кетган бўлса ва марҳумнинг уй-жойи, машинаси, чорва ҳайвонлари, пул ва бошқа нарсалардан иборат мол-дунёлари бўлса, ўшаларни меросхўрларга беришдан олдин барча қарзлари, жумладан хотиннинг маҳри ҳам узилиши шарт. Агар ҳеч нарса қолдирмаган бўлса ёки қолдирган моли етарли бўлмаса, у ҳолда ўғли ёки бошқа меросхўрлар истаса, отамизнинг маҳрлари учун, деб адо қилиб қўйишлари мумкин. Адо қилмасалар, қиёматга қолади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
СУВНИНГ РАНГИ ЎЗГАРСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ранги ўзгарган ариқ суви нажосат ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сувнинг ранги нажосат сабабдан ўзгарган бўлса, сув ҳам нажосат бўлади. Агар нажосат сабабидан эмас балки тупроқ, барг ва шунга ўхшаш пок нарсалар сабаб ўзгарган бўлса, нажосат бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио #ота
#фарзанд #таъминот #гуноҳ
Фарзандларни таъминотсиз қолдириш — гуноҳдир!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ЖАННАТ ВА ДЎЗАХНИНГ БОРЛИГИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жаннат ва дўзахнинг борлигини илмий исботи борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта бор. Жаннат ва дўзахнинг борлиги ҳақида Қуръон оятлари ва мутавотир ҳадисларда жуда кўплаб маълумотлар ворид бўлган. Шаръий қоидаларга кўра Қуръон оятларида келган, субути ва далолати қатъий оятлар яқиний илмни ифода қилади. Шунингдек, мутавотир ҳадислар ҳам қатъий маънони (ишончли, яқиний илмни) ифода қилади. Буни инкор қилган инсон диндан чиққан ҳисобланади.
Агар сиз “илмий исботи борми” деганда замонавий илмлар яъни фан буни исботлаганми? Демоқчи бўлсангиз, унда савол ноўрин бўлади. Чунки, жаннат ва дўзах масалалари ақидавий-ғайбий илмлар сарасига киради. Замонавий илм фан эса буни исботлашдан ожиздир. Чунки замонавий илмлар фақат шуҳуд оламига тегишли бўлган, тажриба ва ҳис туйғуга боғлиқ нарсаларнигина ўрганади холос. Мозийда бўлиб ўтган ишлар ёки ғайб оламига тегишли нарсалар ҳақида илм ҳосил қилишнинг ягона йўли саҳиҳ хабарлардир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚОШНИ ЎРТАСИГА ЎСМА ҚЎЙМАСА СИРОТ КЎПРИГИДАН ЎТОЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўсма қўяётганда қошнинг ўртасига қўймаса сирот кўпригидан ўтолмайди, деган гаплар ростми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом дини аёлларга оилалари ҳузурида зийнатланишга рухсат берган. "Ўсма" ўсимлиги ҳам аёллар учун фойдаланиши мумкин бўлган зийнатлардан. Аммо сиз айтган "Икки қошни ўртасига ўсма қўймаса, сирот кўпригидан ўта олмайди " деган гап асоссиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#жаннат #саҳобалар
Жаннат башорати берилган саҳобалар ўнтами?
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
УМРАДА РАМАЛ ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра #рамал
❓1175-CАВОЛ: Умрада рамал қилмаса нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Рамал – тавоф вaқтидa кўкрaкни кeриб, қўллaрни қимирлатиб, oёқлaрни яқин-яқин тaшлaб, полвонларга ўхшаб шиддат билaн юришдир.
Рамал қилиш тавофнинг суннатларидан биридир. У ортидa сaъй бўлган тавофнинг аввалги уч aйлaнaсидa адо этилади. Кeйинги тўрт aйлaнaдa рамал йўқ, бaлки ўз ҳолатида юрилади.
Рамал қилиш эркаклар учун суннат, аёллар учун эмас. Улар оддий ҳолатда юради.
Рамални ҳозирги кунда одам кўп ва тиқилинч бўлганда ҳам имкон борича бажаришга ҳаракат қилинади. Чунки уни бошқа вақт бажариб бўлмайди ёки унинг ўрнини босадиган муқобил амал ҳам йўқ.
“Раддул муҳтор” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَرَمَلٌ فِي الثَّلَاثِ الْأُوَلِ فَقَطْ) وَلَوْ زَحَمَهُ النَّاسُ وَقَفَ حَتَّى يَجِدَ فُرْجَةً فَيَرْمُلُ
“Фақат аввалги уч айланади рамал қилинади. Агар тиқилинч бўлса, бўш жой очилгунича тўхтаб туради. Жой очилгач, рамални давом эттиради”.
“Баҳрур роиқ”да бу борада шундай дейилган:
وَهُوَ بِقُرْبِ الْبَيْتِ أَفْضَلُ فَإِنْ لَمْ يَقْدِرْ فَهُوَ فِي الْبُعْدِ مِنْ الْبَيْتِ أَفْضَلُ مِنْ الطَّوَافِ بِلَا رَمَلٍ مَعَ الْقُرْبِ مِنْهُ
“Байтуллоҳга яқин жойда рамал билан тавоф қилиш афзал. Агар бунинг имкони бўлмаса, Байтуллоҳдан узоқда рамал билан тавоф қилиш унинг яқинида рамалсиз тавоф қилишдан кўра афзалдир”.
Демак, соғлом ва ёш зиёратчилар тиқилинч ҳолатларда уламоларнинг мана шу сўзларига амал қилиб, тавофнинг барча амалларини бекаму-кўст бажарса, улкан ажру савобга етадилар. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио #қарз
#ҳайвон #савоб
Ҳайвонларни уриштиришнинг ҳукми?
Қарздорга имкон беришнинг савоби?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗
СУРРОГАТ ОНАЛИК ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓876-CАВОЛ: Синглимнинг 9 йилдан бери фарзанди йук, 3 марта ЭКО килди, лекин бўлмади. Ҳозир соғлиги ҳам жойида эмас. Синглимнинг 2 тайёр эмбриони музлатилган, клиникада турибди. Мен опаси суррогат она бўлиб, синглимга боласини туғиб берсам бўладими? Пул ишлаб олиш ва бошка ғайр мақсад учун эмас, синглимга куйинганим учун шу йўлни танламоқчиман. Лекин Исломда мумкин бўлса агар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Суррогат” сўзи лотинчадан олинган сўз бўлиб – “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради. Ҳозирда бизда кенг тарқалаётган “суррогат она” деган ибора ҳам ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғишда онанинг ўрнига фойдаланилган аёл назарда тутилади. Бунда эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказилади. Кўпинча суррогат оналик пул эвазига, баъзан кўнгилли тарзда ҳам амалга оширилади.
Ушбу амалиёт шариатимизнинг умумий қоидаларига кўра ҳаром саналади. Бунда уни пул эвазига бажариладими ёки кўнгилли тарздами фарқи йўқ. Чунки ушбу амалиётда эркак билан бачадони ижарага олинган аёлнинг ўртасида никоҳ бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни васф қилиб шундай деган:
﴿وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ * إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ * فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ﴾ (المؤمنون: 5 – 7)
яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Кимки шундан ўзгани истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар” (Муъминун сураси, 5-7 оятлар).
Агар никоҳ бўлган тақдирда (масалан, ўша аёл эркакнинг иккинчи хотини бўлса) ҳам мазкур амалиёт ҳалол бўлмайди. Чунки бу насабларни чалкашишига олиб келади.
Шу ва бундан бошқа омилларни ҳисобга олиб, замонамизнинг барча уламолари, кўплаб фатво уюшмалари суррогат оналикни ҳаром эканига фатво берганлар. Жумладан, Ислом Олами уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси 1402 ҳижрий (1982 мелодий) йил ўтказилган йиғилишида ушбу амалиётни ҳаром деб қарор қабул қилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Telegram | Instagram | Facebook | fatvouz">Tiktok
РИЖОЛ ИСМИНИ ҚЎЙСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўғил фарзандимга Рижол исмини қўйсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рижол сўзи эркаклар деган маънони англатади. Шунинг учун бошқа маъноси чиройлироқ исм қўйиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.