ТАҲОРАТДА БУРУНГА СУВ ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат қилганда бурунни қоқса қонаб кетяпти, қоқмасдан сув тортиб ювиб қўйса бўладими? Ёки бурунни даволатгунча қазо қилиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бурунни чайиш таҳорат суннатларидан, буни бажариш учун қўлга сув олиб, уни қоқиб ташланади. Агар бурунни қоқиш уни қонаб кетишига сабаб бўлаётган бўлса, сув олиш билан кифояланилади. Бордию бурунга сув олишнинг ўзиям бурунни қонашига сабаб бўлаётган бўлса, бурун тузалгунича ушбу суннатни бажармасдан таҳорат қилиб туриш ҳам мумкин. Аммо намозни асло тўхтатиб турилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#ислом #фитрат
Ислом соф фитрат дини
Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Читать полностью…
ҲОЖАТХОНАСИ БОР ҲАММОМДА ТАҲОРАТ ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Россияга ишлагани келганмиз. Бу ерда ҳаммом ҳам ҳожатхона ҳам бир жойда экан. Одамлар шу жойда таҳорат олишяпти. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳозирги пайтда кўпқаватли уйларда ёки одам тиқилинч яшайдиган шаҳарлардаги бошқа уйларда, таҳорат қилиш жойи ва ҳожатхона бир ерда қилиб қуриляпти. Шунинг учун бу ҳолат кўпчилик мубтало бўлган ҳолатларга айланган. Шу сабабдан бугунги кунда уламолар бундай жойларда таҳорат қилишга рухсат беришган. Фақат бисмиллаҳни киришдан аввал айтасиз ва ўша кифоя қилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ният қандай бўлиши керак?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
КИЙИМГА НАЖОСАТ ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Товуқ боқаман. Намоз ўқиб бўлганимдан сўнг бошқа намоз вақти келгунча товуққа қараб келаман. Кийимимга товуқ нажосати тегса таҳоратим бузиладими ёки кийимимни алмаштириб ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кийимга бирор нажосат тегиши билан таҳорат синмайди. Сизнинг ҳолатингизда кийимингизни алмаштириб, намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚАРЗ МУОМАЛАСИДАГИ ХАРАЖАТ КИМНИ ЗИММАСИДА?
#қарз
❓1145-CАВОЛ: Мен бир кишидан 5 млн сўм пластикдан қарз олдим. Ўтказилган 5 млн сўм устига илова ўзини 0.5 фоиз ҳақини қўшиб ҳисоблаб, у инсондан 5 млн 25 минг сўм ечиб олди. Энди мен қарзни қайтариш пайтида 5 млн сўм устидаги 25 минг сўмни ҳам қўшиб 5 млн 25 минг сўм қилиб қайтараманми ёки 5 млн сўмни ўзиними?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Исломда қарз муомаласи қилинганда қарзни етказиб бериш харажатлари қарз олувчининг зиммасига тушади. Бу борада “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай зикр қилинган:
وأما أجرة نقد الدين فإنه على المديون
яъни: “Аммо қарзни беришнинг харажатлари қарз олувчининг зиммасига лозим бўлади” (“Савдо-сотиқ” боби).
Шунга кўра, пластик орқали ўтказилган қарз маблағи учун олинган 0.5% лик тўлов қарз олувчидан бўлади. Бу худди нақд пулни қарзга олиш учун қарздор йўлкира қилиб, келиб олиб кетиши кабидир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Аудио
#сифат #дунё
Дунёнинг ҳақиқий сифати
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ҲАЛИ ТУҒИЛМАГАН БОЛАГА КИЙИМ-КЕЧАК ОЛИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозирда 8 ойлик ҳомиладорман. Бўлажак фарзандимиз учун ҳозирдан керакли кийим ва турли буюмлар олмоқчи эдик. Аммо сизларга мумкин эмас дейишяпти, бу нотўғри тушунча эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қараш, яъни "ҳали туғилмаган болага кийим-кечак олиб бўлмайди" деган тушунча хатодир. Чунки "ҳар бир ишлар ниятга кўрадир" деган мазмунда ҳадис бор. Қолаверса динимизда шумланиш йўқ. Шундай экан бемалол яхши ниятлар билан кийимчалар олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#ризқ #дуо
Ризқни кенг бўлишида дуонинг ўрни
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Жумодус соний ойининг 1-куни 2023 йил 14 декабрь пайшанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🗣ТЕЖАМКОРЛИК ЯРИМ РИЗҚ!
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
YouTube | Instagram | Facebook
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳажжудлари
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ҚУРЪОННИ ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тақвони маҳкам ушлашга ҳаракат қиламан. Лекин Қуръонни тўлиқ хатм қилолмаганман. Бу гуноҳ эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон имкон қадар Қуръонни хатм қилишни ўрганиши керак. Аллоҳ таолонинг Каломини тўғри ўқишни, хатм қила олишни таълим олиши ва шу йўлда мунтазам ҳаракат қилиши лозим. Уламоларимиз "Қуръони каримни бир йилда бир хатм қилмаган киши — Қуръонни тарк қилган ҳисобланади", — дейишган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚАНЧА МУДДАТ ИДДА ЎТИРАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Агар аёл киши фарзанд кўргандан сўнг нифоси тугагач ҳайз кўрмаётган бўлса, эрдан талоқ олса ва эри билан туғруқдан сўнг умуман жинсий алоқада бўлмаган бўлса қанча муддат идда ўтиради?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ иддаси ҳайз кўрадиган аёллар учун уч ҳайз ҳисобланади. Эр талоқ қилгандан кейин аёли уч ҳайз идда ўтиради. Учинчи ҳайзи тугаши билан иддаси ҳам тугайди. Жинсий алоқа қилмаган кунлар идда кунларига ўтмайди. Чунки идда талоқдан кейин бошланади. Идда фақатгина ҳомила бор ёки йўқлигини билиш учун ўтирилмайди. Бу иддадаги ҳикматлардан бири холос. Аёлда туғруқ ёки бошқа сабаблар туфайли ҳайз қони кечикса, иддани ой билан ҳисобланмайди. Агар аёл ҳайздан умиди узилиш ёшига етмаган бўлса, узоқ бўлса ҳам ҳайз келишини кутади ва уч ҳайздан кейин иддаси тугаган бўлади.
Демак, Сиз айтган ҳолатда ҳам вақтинча ҳайз кўрмаётгани ва эри билан яқинлик қилмаганига қарамай, талоқ қилинганидан сўнг уч ҳайз идда ўтиради. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#офият
Аллоҳдан офият сўранг!
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
ТИШНИ ТОМГА ОТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бизни динимизда тиш олдириб келса уни томга отиш керакми ё кўмиб қўйган яхшими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсоннинг ўзи мукаррам бўлгани сингари аъзолари ҳам мукаррам ҳисобланади. Инсоннинг ўзи кўмилгани каби унинг аъзолари ҳам кўмилади. Тиш ҳам шундай. Томга отилмайди, балки кўмилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#ислом #фитрат
Ислом соф фитрат дини
Саиджамол домла Масайитов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Исломшунослик фанлари бўйича PhD
YouTube | Instagram | FacebookНАМОЗДА ИМОМНИНГ ТАҲОРАТИ БУЗИЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Оилам билан бомдод намозини жамоат бўлиб уйда ўқиймиз. Мен имомликка ўтаман. Баъзи вақтларда намозни ўқиб бўлиб, таҳоратим синганини билиб қоламан. Шунда менга эргашганларни намози ҳам бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда уларнинг ҳам намози бузилган ҳисобланади. Қайта ўқийсизлар. Чунки муқтадийларнинг намози имомнинг намози устига қурилади. Имомнинг намози бузилса, муқтадийнинг намози ҳам бузилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ният қандай бўлиши керак?
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ДАМ СОЛИШИМ УЧУН ДУОИ ФОТИҲА ОЛИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен яқингача ўзимга дам солиб юрардим. Дам солиш учун имом домладан фотиҳаи дуо олиш керак деб эшитдим. Онамга ва ўзимга дам солишим учун ҳақиқатдан ҳам имом домладан дуои фотиҳа олишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариъатимизда дам солиш учун имом домладан фотиҳа дуо олиш керак деган гап йўқ. Қуръони каримни тажвидга мувофиқ ўқишни билган хар бир киши ўзига ва бошқаларга дам солиши жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#сифат #дунё
Дунёнинг ҳақиқий сифати
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#ризқ #дуо
Ризқни кенг бўлишида дуонинг ўрни
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ҚЎРҚИТИШ УЧУН АЙТСА ҲАМ ТАЛОҚ ТУШАВЕРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр талоғини билмасдан шунчаки қўрқитиш учун айтса ҳам талоқ тушаверадими? Энди эр-хотин бирга яшаса бўладими? Буни йўли борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ лафзини очиқча айтилганда, албатта, талоқ тушади. Бу ҳолатда ният эътиборга олинмайди. Талоқ лафзини очиқча айтмай, ҳам талоққа, ҳам бошқа маъноларга далолат қиладиган лафзларни айтса, масалан: "Чиқиб кет", "Тур йўқол", "Жавобингни бердим", дегани каби. Бунда эр нимани ният қилган бўлса, ўша бўлади. Яъни, талоқни ният қилса, талоқ бўлади. Талоқни ният қилмаса, талоқ тушмайди.
Талоқлар сони учтага етгунча қайта никоҳланиши мумкин. Талоқлар учтага етса, эр-хотин қайта никоҳлана олмайди. Фақат аёл тўғри никоҳ билан бошқа эрга тегиб, тўлақонли эр-хотинлик алоқасидан кейин талоғини олса ва иддани тугатса, кейин аввалги эрига никоҳланиши мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚИЁМАТДА АЁЛНИНГ СОЧИ АВРАТЛАРИНИ ЁПИБ ТУРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: "Аёл кишининг сочи узун бўлиши керак, қиёматда авратларини шу сочи ёпиб туради" деган гап эшитдим. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Соч аёлларнинг зийнати ҳисобланади. Уни заруратсиз кесиш жоиз эмас. Фақат эрининг рухсати билан ва эркакларникига ўхшатмай кесишлари жоиз.
Соч қиёматда авратни ёпиб туради деган гап, бирор ҳадис ёки уламолар сўзида учрамайди. Асоссиз гапларни аниқ билмай туриб тарқатишдан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЎЙИНЛАРДАН ПУЛ ЮТИБ ЭҲСОН ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Интернет орқали пулли ўйинлардан пул ютиб ўша пулни эҳсон қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилиш дегани яхшилик қилиш, ёрдам қилиб савоб олиш деганидир. Шариатимизда мақсадга олиб борувчи йўл ҳам тўғри бўлиши керак. Демак, эҳсон қилиш учун ҳам ҳалол топилган пул бўлиши керак экан, интернетга пул тикиб топилган пуллардан эҳсон қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
Расулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳажжудлари
Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиYouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ЯҚИНИ ВАФОТ ЭТГАН ЭРКАК СОЧ ОЛДИРИШИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Яқин қариндош вафот этса эркаклар соч олдириши керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу одатлар шаръий асосга эга бўлмаган амаллардан бўлиб, одамлар ўзларича чиқариб олишган. Шунинг учун бу мусулмон одам қилиши мумкин бўлмаган бидъатлардан ҳисобланади. Бундай ишлардан тийилиш лозим. Чунки ҳадисда:
ان رسول الله صلى الله عليه وسلم برئ من الصالقة، والحالقة ، والشاقة ” .أخرجه البخاري ومسلم
яъни, "Пайғамбар алайҳиссалом ўлим мусибати етганда дод-вой солиб бақирувчи, сочини олдирувчи ва кийимларини йиртувчилардан безордирлар", дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#офият
Аллоҳдан офият сўранг!
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
НАМОЗИМ ТЎҒРИ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Чўнтагимда нос билан намоз ўқисам намозим тўғри бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозхонни намози тўғри бўлиши учун унинг бадани ва кийими пок бўлишлиги шарт. Агар уни кийими ёки баданига дирҳам (катта танга) миқдоридан зиёда нажосати ғализа (оғир нажосат) теккан бўлса, ёки кийимининг ва баданнинг тўртдан биридан кўпроғига нажосати хафийфа (енгил нажосат) теккан бўлса ўшанда намозхоннинг намози дуруст бўлмайди. Худди шу ҳукм намозхоннинг чўнтагидаги нарсага ҳам тегишлидир. Яъни намозхоннинг чўнтагидаги нопок нарса нажосати ғализа бўлиб, у бир дирҳамдан зиёда бўлса ёки нажосати хафифа бўлиб тўртдан бирдан зиёда бўлса намози дуруст бўлмайди. Саволда келган носвой, сигарет ўсимликдан тайёрлангани учун нажосат ҳисобланмайди, уларни лекин истеъмол қилиш жоиз эмас. Шунинг учун намозхон чўнтагида мазкур нарсалар билан намоз ўқиса унинг намози дуруст бўлади. Аммо бу мусулмон кишига бундай нарсаларни истеъмол қилиш ҳалол бўлади, дегани эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.