diniysavollar | Неотсортированное

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

90921

Fatvo.uz веб-саҳифанинг телеграмдаги расмий каналига хуш келибсиз! Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Подписаться на канал

FATVO.UZ | Расмий канал

ФАТВО МАРКАЗИГА ТАНИҚЛИ УЛАМОЛАР ТАШРИФИ
#Ташриф

Бугун ЎМИ қошидаги Фатво марказига таниқли уламолар ташриф буюрдилар. Жумладан, Иордания халқаро ислом илмлари университети Ҳанафий фиқҳи факультети мудири, профессор Салоҳ Муҳаммад Абул Ҳож ҳазратлари, Ибн Халдун университети Илоҳиёт факультети профессори Ҳамза Бакрий ҳазратлари ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси Уламолар кенгаши раиси Абдиманап Масалиев бошчилигидаги делегация Фатво маркази мутахассислари билан учрашдилар.

Ташриф давомида меҳмонлар ва Фатво маркази уламолари билан илмий суҳбат ташкил этилиб, унда олий мартабали меҳмонлар марказ уламолари билан фикр алмашдилар.

Меҳмонлар ушбу марказда олиб борилаётган хайрли ишлардан ижобий таассуротларини изҳор этиб, марказ фаолиятига дуойи хайрлар қилдилар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭРКАК КИШИ ПЛАТИНАДАН СОАТ ТАҚИШИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эркак киши платина (оқ олтин)дан ясалган соат тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Платина тилла аралаштирилмаган, соф ҳолатида бўлса, бундай соатларни эркаклар тақиши жоиз. Баъзилар уни "оқ олтин" деб аташлари зарар қилмайди. Чунки соф платина олтин ҳисобланмайди.

Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, олтин қотишмаси таркибига никел ёки палладий қўшилса ҳам оқиш рангли олтин юзага келади. Буни эса эркаклар соат ёки узук сифатида ишлатишлари жоизмас. Шунинг учун соф платина ёки оқ рангли олтинни ажратиб олиш учун соҳа мутахассисларига мурожаат қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОТА-ОНАНИ ОЁҒИНИ ЎПИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Тармоқларда ота-онани оёғини ўпиш хақида тарғиботлар кўпаймоқда. Бу жоизми, улуғларимиз шунақа қилганмилар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда кейинги пайтларда ота-онани қўлини ва оёғини ўпиш масаласи кенг тарқаб қолди. Ҳурмат ва эҳтиром юзасидан ота-онани қўлини, оёғини ва бошини ўпиш жоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео

Мусулмоннинг мусибатларга нисбатан муносабати қандай бўлиши керак?

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ИСМИМНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мени исмим Қобилжон. Бир танишим менга исмингизни ўзгартиринг деди. Шунга нима дейсизлар? Ўзгартиришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қобил исмини қўйишда ҳеч қандай муаммо йўқ. Чунки Қобил исми "истеъдодли", "қобилиятли", "тарбия кўрган" каби маъноларни англатади.

Шуни унутмаслик керакки, маъноси яхши бўлган исм эгаси бирор-бир нотўғри ёки гуноҳ иш қилиши билан унинг исмини бошқага қўйиб бўлмайди деган тушунча динимизда йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҒУСЛДА ОҒИЗ ВА БУРУННИ ЧАЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Оғиз ва бурунни чаймасдан чўмилган одамнинг ғусли дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, дуруст бўлмайди. Чунки оғиз ва бурунни чайиш ғуслнинг фарзларидандир. Усиз ғусл мукаммал бўлмайди. Бир киши ғусл қилсаю, оғиз бурнини чайиши эсидан чиққан бўлса, дарров оғиз бурнини чайиб олиши лозим бўлади. Ғуслни қайтадан қилиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МИЛК ҚОНАСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Милк сал қонаса ҳам таҳорат синадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Милк қонаганда киши туфугига қарайди: туфукда қон кам бўлса, яъни туфукдаги оқлик қизилликдан кўп бўлса, таҳорат синмайди. Агар туфукда қон кўп бўлса, яъни ундаги қизиллик оқликдан кўп бўлса ёки тенг бўлса, таҳорат синади ("Ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий"). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЭР ЁКИ ХОТИН ВАФОТ ЭТСА НИКОҲ УЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Эр ёки хотин вафот этса ўртадаги никоҳ бузилади деб ўқидим. Шу тўғрими? Ҳазрати Aли Фотима онамизни ўзлари ғусл қилдириб ўзлари кафанлаган эканларку?!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга хос ҳукм ҳисобланади. Ҳаммага эмас. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Али разияллоҳу анҳуга "Фотима сени дунёдаги ва охиратдаги аёлинг", деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЎЗИНИ ЭРИГА ҚАЙТА НИКОҲЛАНИШ УЧУН ИДДА ЎТИРИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир талоқ қилинган аёл ўзини эрига никоҳ қилиниши учун ҳам идда муддатини ўтказадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ўзининг эрига қайта никоҳланиши учун идда ўтириши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#ақл #муҳофаза

Ақлнинг муҳофазаси нима билан амалга ошади?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҒУСЛ ВА ТАҲОРАТДА ЛИНЗАНИ ЕЧИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Кўзга линза қўйилса ғусл ва таҳорат қилгунча линзани ечиб қўйиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратда ва ғуслда юзни ювиш фарз ҳисобланади. Кўз ҳам юзда жойлашгани учун кўз атрофи ва қовоқлар ҳам ювилиши керак. Кўз ичини ювиш шарт қилинмаган. Шунинг учун линза қўйган одам таҳорат ва ғуслда уни олиб қўйиши шарт эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#дангасалик #боқимандалик

Дангасаликнинг сабаблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#неъмат #дунё

“Неъматларни ҳис қилиш учун нима қилиш керак”

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Видео
#амал #охират

Амаллар холис бўлсагина фойда беради

Отабек домла Мамадиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

РУКУ ВА САЖДА ТАКБИРЛАРИНИ ИМОМ АЙТГАНИ ЕТАРЛИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Фарз намозини имомга иқтидо қилиб ўқилганда, эргашган одам рукуга кетаётиб, турганда, саждага кетаётиб ва турганда, Аллоҳу акбар деб айтадими ёки имом айтгани етарлими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган одам интиқол такбирлари (бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш пайтида Аллоҳу акбар дейиш)ни махфий (ўзи эшитадиган даражада) айтади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ПУЛ БЕРИБ БАҲО ОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен ҳозир университетда ўқияпман. Фанларни ёпиш учун домлаларга пул берсак гуноҳ бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта гуноҳ бўлади. Ҳар қандай ўқув муассасасида ўқиётган талабалар фанлардан баҳо олиш учун ёхуд баллни (баҳони) кўтариш учун ўқитувчиларга пул ёки буюм таклиф қилиши ришва (пора) ҳисобланади. Динимизда ришва ҳаром эканига далолат қилувчи бир нечта ҳадислар бор. Жумладан, Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ришва берувчи ва ришва олувчи дўзахдадир” (Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ФАТВО МАРКАЗИГА ТАШРИФ
#ташриф

Миср Араб Республикаси муфтийси, профессор Шайх Шавқий Иброҳим Аллом ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрдилар. Шайх Шавқий Аллом ҳазратлари Фатво марказининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида Фатво маркази уламолари билан илмий суҳбат ташкил этилиб, унда олий мартабали меҳмон марказ уламоларига керакли тавсиялар бердилар ҳамда Марказ уламоларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.

Шайх Шавқий Аллом ҳазратлари ушбу марказда олиб борилаётган хайрли ишлардан ижобий таассуротларини изҳор этиб, марказ фаолиятига дуойи хайрлар қилдилар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ?
#Ҳаж_умра
#эҳром #нафл_тавоф

❓CАВОЛ: Бугунги кунда Каъба ёнида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади.

Ҳозирги кунда Каъбанинг ёнида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ЮТУҚЛИ АКЦИЯЛАР ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳалол маҳсулотларга сок, печинига акция қўйилган. Ундаги кодларни махсус рақамга смс орқали жўнатамиз. Aгар ўйинга чақирса борсам дамас ёки 75 млн пул чиқса, олсам ҳалол бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИШ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Қаср қилиб ўқиш нима дегани?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сафарда тўрт ракатли фарз намозларини икки ракат қилиб ўқишни "қаср қилиш (қисқартириш)" дейилади.
Шариатимизда мусофир киши тўрт ракатли фарз намозларини мусофирлик муддати давомида икки ракат қилиб ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ФАТВО МАРКАЗИГА ТАШРИФ
#ташриф

Бутунжаҳон мусулмон уламолари кенгашининг Бош котиби, фақиҳ, олим, доктор, Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказига ташриф буюрдилар. Шайх Али Қорадоғий ҳазратлари Фатво марказининг фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида Фатво маркази уламолари билан илмий суҳбат ташкил этилиб, унда Шайх ҳазратлари марказ уламоларига керакли тавсиялар бердилар ҳамда Марказ уламоларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бердилар.
Шайх Қорадоғий ҳазратлари ушбу марказда олиб борилаётган хайрли ишлардан ижобий таассуротларини изҳор этиб, марказ фаолиятига дуойи хайрлар қилдилар.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#ақл #муҳофаза

Ақлнинг муҳофазаси нима билан амалга ошади?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ТАСБЕҲЛАРНИ САНОҒИНИ БИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Тасбеҳ дуоларини саноғини санамай ўқиб юриш мумкинми? Савоб бўладими ёки ўқиган тасбеҳ дуоларини саноғини билиш шартми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда адади аниқ баён қилинган (намоздан кейинги 33 мартадан Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар каби) тасбеҳларни айтилган саноғига риоя қилиш афзал. Аммо инсон бўш вақтларида зикр ва тасбеҳларни айтмоқчи бўлса, хоҳлаганича айтиши жоиз. Қанча кўп айтса, шунча яхши. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#дангасалик #боқимандалик

Дангасаликнинг сабаблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛАМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Мен вилоятдан келиб, пойтахтда ишлайман. Масофомиз 700-800 км. 2 ёки 3 ой ишлайман, шу муддатдаги намозларимни тўлиқ тартибда ўқирдим, яқинда бир ўртоғим сен қаср қилиб ўқишинг керак деди. Намозларимни тўлиқ ўқишга имконим бор. Шунга ойдинлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар сиз Тошкентда икки ёки уч ой туришни ният қилиб келсангиз, муқим бўласиз ва намозларингизни тўлиқ ўқийсиз. Ўн беш кундан кам муддатга келсангиз, мусофир бўласиз ва намозларни қаср қилиб ўқийсиз. Ҳозирги ҳолатингизда тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#неъмат #дунё

“Неъматларни ҳис қилиш учун нима қилиш керак”

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАНЛАР НАМОЗИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Домла оёғим синиб ётибман, намозни ўтириб ўқияпман. Қиблага орқамни қилиб ўқияпман. Қиблага караб ўтирсам оёғимни қиблага узатган бўляпман. Тўғри йўл кўрсатинг, илтимос. Жовоб учун катта раҳмат.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиблага юзланиб намоз ўқиш намознинг шартларидан биридир. Яъни, ушбу шарт бажарилмаса, намоз дуруст бўлмайди. Қиблага узрсиз оёқ узатиш макруҳ бўлади. Лекин оёғини бука олмайдиганлар ёки ётган ҳолида намоз ўқишга мажбур бўлганлар оёғини қиблага узатиб намоз ўқишлари макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Аудио
#дангасалик #боқимандалик

Дангасаликнинг сабаблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал