#Видео
#дангасалик #боқимандалик
Дангасаликнинг сабаблари
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#зикр
Аллоҳ таолони кўп зикр қилишнинг моҳияти
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИМОМГА ҚЎШИЛИБ ЖЎР БЎЛИБ САЛОМ БЕРИШ ОДАТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Қорака бизни Қашқадарёда баъзи масжидларда жума куни жума намозида намоздан чиқиш чоғида одамлар имомга қўшилиб, жўр бўлиб салом бериш одати бор. Шундай қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ жоиз эмас. Жамоат намозларида фақат имом овоз чиқариб, жаҳрий тарзда салом беради. Имомга эргашганлар махфий тарзда салом берадилар. Имомга қўшилиб, овоз чиқарган ҳолда жўр бўлиб, салом бериш суннатга хилофдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
🕌 Динимизда йўлдан фойдаланиш ҳаққи ва одоблари
▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
▶️Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ – Фатво маркази бош мутахассиси
🔸Йўлдан фойдаланиш ҳақида динимиз кўрсатмалари қандай?
🔹Йўлда юрганда ўзгаларга азият беришдан тийилиш ҳақида гапирсангиз.
🔸Йўлда кўзни тийиш, яхши муомала қилиш, кибр қилмаслик ва камтарликнинг фазилати қандай?
🔹 Йўл учун ажратилган жойга қурилиш қилмаслик ва йўлдан азият берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳақида.
#Жума_суҳбатлари
🎥 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ⬅️
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗИ БУЗИЛМАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоз асносида имомнинг микрофони яхши ишламай қолди. Шунда биринчи сафда турган ходим (микрофон созловчи) олдида турган асбобга тегиниб микрофонни созлаб қўйди. Шунда унинг намози бузилмадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз асносида "амали касир (кўп иш)" қилиш билан намоз бузилади. "Амали касир" нинг таърифида фуқаҳоларнинг бир неча таърифлари бўлиб, улардан энг "рожиҳ" и, яъни устуни ташқаридан қараган одам намозхонни ҳаракати кўплигидан уни намоз ўқимаяпти деган фикрга борса, шунда намозхонни намози бузилади дейилади. Саволдаги "ходим"нинг намози бузилган ёки бузилмаганлигини мана шу ўлчов орқали аниқлаштирилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#ҳадис #ризқ
Ҳадиси шарифларда ризқ масаласи
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ЁШ БОЛАНИ ЮЗИГА ҚОРА КУЯ СУРТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Янги туғулган чақалоқ пешонасига қора куя суртиб қўйишга Динимизда қандай қаралади: шундай қилиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ёш болани юзига қора суртиб қўйишга буюрилмаган. Бу иш динимизда йўқ.
Тўғри, кўз тегиши бор нарса. Бир нечта ҳадиси шарифларда бу ҳақда очиқ айтилган. Саҳобалардан Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу бир кўркам болани кўриб: "Бу боланинг юзига қора ранг суртиб қўйинглар, кўз тегиб қолмасин тағин", деган маъносида гапирган эканлар. Лекин ҳазрати Усмоннинг бу гаплари "Динимизда ҳар бир туғилган ёш боланинг юзига қора суртилиши керак", деган маънода эмас, балки тавсия маъносида айтилган.
Шунинг учун ҳар бир туғилган чақалоқнинг юзига қора куя каби нарсаларни суртишга одатланиш яхши эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#таҳоратга_оид_масалалар
5. Мавзу: Ғусл қилиш тартиби
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОНДА БАНАН КЕЛТИРИЛГАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръони Каримда банан меваси келтирилганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа банан Қуръонда зикр қилинган. Воқеъа сураси 29-оятда:
وَطَلْحٍ مَنْضُودٍ
"Тизилган бананзорларда", — дейилган.
Шуни эслатиш жоизки, жаннат неъматлари ташқи кўринишидангина дунё неъматларига ўхшайди, уларнинг таъми-моҳияти эса бутунлай бошқача, яъни афзал бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #солиҳ_амал #дуо
Ғорда қамалиб қолган солиҳлар воқеаси
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
8 ОЙ ЯШАМАСА НИКОҲ ЎҚИТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёлим билан 8 ой бирга яшамадик. Энди никоҳ ўқитишимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар талоққа, ажрашишга оид бирор сўз айтмаган бўлсангиз, бирга яшамасликнинг ўзи билан ўртага талоқ тушиб қолмайди. Демак, қайта никоҳ ўқитиш шарт эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ЖАРРОҲЛИК АМАЛИЁТИ МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Синглим тиббиёт олийгоҳида ўқийди ва энди ўзига маъқул йўналишни танламоқчи бўлиб юрибди. У пластик хирургияга қизиқиб қолган, яъни оғиз, бурун, қулоқ кабиларда ташқи кўриниши жиҳатдан нуқсонлар (масалан қийшиқ) бўлса тўғрилаш, даволаш билан шуғулланаркан. Эшитишим бўйича, Аллоҳ яратган кўринишни, инсон терисини кесиш гуноҳ ҳисобланаркан. Динимиз бу масалага қандай қарайди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундан жарроҳлик амалиётини икки хил мақсадда қилиш мумкин. Бири чирой учун, иккинчиси айб-нуқсонни тўғрилаш учун. Синглингиз шу соҳани ўқигач, айбни тўғрилаш учун ишласа бўлади. Зинҳор чирой учун бўладиган амалиётни қилмасин. Мана шу хилқатни ўзгартириш бўлади. Динимизда хилқатни ўзгартириш ман қилинган. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
78-дарс. Ҳажнинг вожиб ва суннатлари. Умрага оид маслалар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76 - 77
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
САФАРДА 3 КУН БЎЛСА НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бухоро вилоятиданман. Самарқандда ўқийман, ҳафтада 3 кун ўқийман, душанбадан чоршанбагача. Ҳар ҳафта уйдан қатнаяпман. Йўлда келаётганимда намозларимни қаср қилиб ўқийман. Бир китобда ўқиб қолдим мусофир одам борган жойида 7 кундан 10 кунгача турса, ўша ерда ҳам намозини қаср қилади. Aгар ундан кўпроқ вақт турмоқчи бўлса намозларини ўз ҳолича ўқийверади. Ҳозир мен Самарқандда 3 кун туриб яна уйимга кетаман шу уч кунда ҳам намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри ўқигансиз. Сиз Самарқандга уч кунга келганингиз учун қаср ўқийсиз. Инсон сафар масофасига ўн беш кундан кам муддатга борса, қаср ўқийди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
УНАШТИРИЛГАЧ КЎРИШИБ ЮРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳозирги кунда ёшлар унаштирилгач кўришиб ёки телефон орқали гаплашиб юришса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланмоқчи бўлган йигит ва қиз ота-оналарининг розилиги билан гувоҳлар иштирокида бир марта учрашади. Маъқул бўлса, тўй бўлади, акс ҳолда эса йўқ. Бундан бошқа ҳолатларда никоҳ ўқитилмагунига қадар учрашишлари ва телефон орқали гаплашишлари мумкин эмас, балки гуноҳ ишдир. Динимизда йигит-қиз бир-бирини ўзаро "синаб" юришларига рухсат йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
РОССИЯДА НАМОЗЛАРНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устозлар дин йўлида қилаётган ишингизга Aллоҳ барака берсин, ажр мукофотини ўзи кўпайтириб берсин. Менинг саволим шундан иборатки биз Россияда ишлаймиз, мусофир бўлиб намозларни қаср қилиб ўқиймизми ёки тўлиқлигичами?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Россияга бориб 15 кундан ортиқ туришни ният қилсангиз, муқим ҳисобланасиз. Намозларни тўлиқ ўқийсиз.
Одамлар орасида Россия ва бошқа чет давлатларда 15 кундан ортиқ юрган ватандошларни мусофир дейиш, "ватанидан узоқда юрган киши", маъносидадир. Лекин бу шаръий рухсатлар берилган "мусофир" маъносида эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#зикр
Аллоҳ таолони кўп зикр қилишнинг моҳияти
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
РУКУ ВА САЖДАДА УЗОҚ ҚОЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бир инсон бор, ўзи намоз ўқиганда, саждада ярим соат, бир соат қолиб кетади. Ҳамда саждада Аллоҳга дуолар қиламан дейди. Шу ҳақида нима дейсиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва саждада узоқ қолиб кетишнинг зарари йўқ, балки бу мустаҳабдир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг таҳажжуд намозларида узоқ руку ва сажда қилганлари ривоят қилинган. Фақат имом бўлса, одамларга малол келадиган даражада узоқ руку ёки сажда қилмайди. Одамларга малол келтириш макруҳ бўлади. Нафл намозларининг саждаларида дуо қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҒУСЛДА СОВУН ВА ШАМПУНДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ғусл қилганда ғусл учун ишлатиладиган сувга ҳар ҳил (для душ, шампун ва ҳ.) ҳушбўй нарсалар солиб ғусл қилиш мумкинми? Умуман олганда таҳорат қилаётганда ва ғусл қилаётганда совун ва шампунлардан фойдаланиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл ёки таҳорат қилиш учун тайёрлаб қўйилган сувга нажосат аралашмаган турли ишқор ва хушбўй моддаларни қўшиш ва шу сув билан ғусл ёки таҳорат қилиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЛИШТИРИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса нима қилинади. Саждаи саҳв қилинадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай ҳолатда саждаи саҳв қилинмайди. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" демоқлик суннатдир. Саволдаги ҳолатда тасбеҳлар суннат тариқасида адо этилмаган дейилади. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#ҳадис #ризқ
Ҳадиси шарифларда ризқ масаласи
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#аудио
#таҳоратга_оид_масалалар
5. Мавзу: Ғусл қилиш тартиби
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Исм ўзгартириш қандай тартибда бўлади ва шартлари қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда исм ўзгартириш учун алоҳида маросим ёки қоидалар йўқ. Исмини ўзгартирган киши исмини ўзгартирганини ўзига яқин инсонларга эълон қилиб қўйса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #солиҳ_амал #дуо
Ғорда қамалиб қолган солиҳлар воқеаси
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧУЧВАРА ҚИЛИБ МОМОЛАРГА БЕРСА ТУГУНЛАРИ ЕЧИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Саволим шундан иборатки яқин кунларда фарзандим кўз ёриш арафасида. Яқинларим чучвара қилиб момоларга бергин, тугунлари осон ечилади дейишяпди. Аввалом бор Аллоҳ ҳар қандай тугунни Ўзи ечадику. Балким яқинларимни гапи хам тўғрими? Менга маслаҳат беринг.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ таоло қизингизга чақалоғини эсон-омон бағрига олишини насиб этсин. Барчангизни кўзингизни қувончга тўлдирсин.
Улар айтаётган нарсалар тўғри эмас. У бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас. Уларга қулоқ солманг. Ҳар қандай муаммони ечадиган Зот — Аллоҳ таолонинг ўзидир. Кўпроқ ибодат қилиб, дуода Унинг Ўзидангина сўранглар. Кейин вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришсин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ҳайвон гўштининг ҳаром қилинган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси
2. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси
3. Ҳайвоннинг мояги
4. Ўт пуфаги
5. Безлари
6. Сийдик қопи
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
78-дарс. Ҳажнинг вожиб ва суннатлари. Умрага оид маслалар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси🔗
Улашинг: @diniysavollar
ИМТИҲОНЛАРНИ АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН ТОПШИРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Университетда ўқийман. Сессия имтиҳонлари яқинлашгани сари курсдошлар ичида мени имтиҳон саволларимни ишлаб бер, топшириқларимни бажариб бер дейдиганлар кўпаяди. Йўқ десак ёрдам сўраганимда ёрдам бермадинг деб хафа бўлиб ҳам қўйишади. Шундай пайтларда қандай йўл тутиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талабалар имтиҳон вақтигача ўзаро бир-бирларига ёрдам қилишлари жоиз. Лекин имтиҳон пайтида ўзганинг ўрнига жавоб бериш шариатимизга кўра ножоиз ҳисобланади. Зеро, бир соҳада ўқиб, ана шу соҳани битирган талабага шу соҳанинг мутахассиси деган диплом берилади ва унга ўз соҳаси бўйича бирор иш топширилади. Имтиҳонларни алдов йўли билан топшириб диплом олган талаба, соҳасининг мутахассиси бўлмагани учун унга топширилган соҳани орқага тортади, жамиятга, инсонларга фойдадан кўра зарар етказади.
Сиз ҳақиқатда курсдошларингизни имтихондан муваффақиятли ўтиб олиш ғамини қилаётган бўлсангиз, имтиҳонларгача уларга ёрдам беринг, тушинмаётган мавзуларини тушинтиринг, уларни ҳам етук мутахассис бўлиб чиқишида ўз ёрдамингизни аяманг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🕋 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИ - УМРА ДАСТУРИ
🕌 Мадинада - “Saraya Harmony Madinah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 100 метр;
🕋 Маккада - “Olayan Almasi Makkah” меҳмонхонаси - Ҳарам масжидидан 1,7 км.
🚌24 соат Ҳарамга қатновчи бепул Замонавий автобуслар;
🛏 Жойлаштириш бир хонада 3-4 киши;
🍲 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;
🛫 Дастур 10 кун;
👨🏫 Доимий ишчи гуруҳи +Фатво маркази мутахассиси;
💊Тиббиёт маркази (Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан ажратилган ходимлар)
✅ Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);
🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат;
🎁 Ҳадялар;
✈️ Тошкент-Жидда-Тошкент авиачипта (Uzbekistan Airways);
☎️ Мурожаат учун:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-Умра маркази
+998998821858 +998770851858
#safo #marva #umra #tur #qollanma #ibodat #madina #makka #islom #hajvaumra
➡️ https://taplink.cc/hajumrauz
✅Обуна бўлинг ва улашинг!
Instagram: hajumrauz
➡️ @hajumrauz | @muslimuzportal
ГАЙМАРИТ БЎЛГАН БЕМОР ТАҲОРАТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Гаймарит бўлган одам сув ишлатганда касалликка таъсир қилса, дўхтир юзга сув тегизишни ман қилган бўлса, таяммум билан намоз ўқиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай бемор таҳоратда ювиладиган аъзоларни ювади, юзига келганда, жағлари ва иякларини ювиб, бурун ва пешоналарига қўлини илиқ сув билан хўллаб, масҳ тортади ва дарров қуруқ сочиқда юзини артиб юборади. Яъни, масҳ тортишда зарурат миқдорига чекланади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.