СИГИРНИ СЎЛАГИ ТЕККАН КИЙИМ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Сигирни сўлаги теккан кийимда намоз ўқиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда гўшти ейиладиган ҳайвонлар (сигир, туя, қўй ва эчки)нинг сўлаги, сарқити (қолдирган суви, оғзи теккан нарсалар) пок ҳисобланади. Шунга кўра сигирни сўлаги теккан кийим билан намоз ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🕌 Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу: Ўзининг бергани сўраб олганимиздан яхшироқдир
▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
▶️Ҳабибуллоҳ домла ЖЎРАБОЕВ – Фатво маркази мутахассиси
🔹Жаннат башорати берилган саҳобалардан бири бўлган буюк саҳоба ҳаёти ва фаолияти. У кишининг насаблари ва алоҳида фазилатлари ҳақида.
🔸Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган зотлардан бўлган ва кейинчалик Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилган.
🔹Фитна даврида фитналарга қўшилмай четда турганликлари. Баъзи фитналар сабаб азият кўрганлар ҳақида.
🔸Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуоларини олган зот бўлганлари, дуоси ижобат бўладиган зотлардан эканликлари ҳақида ислом тарихи китобларда келади. Ана шу борада айрим воқеалар.
#Жума_суҳбатлари
🎥 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ⬅️
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
77-дарс. Ҳажнинг фарзларига оид маслалар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75 - 76
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТИРНОҚ ОЛИШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳоратли вақтда тирноқ олиш таҳоратни бузадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳорати бор киши тирноқ олиши билан таҳорати бузилмайди. Чунки тирноқ олиш таҳоратни бузувчи амал эмас. Шунингдек, таҳорати бор киши соч-соқолини тартибга келтириб, қисқартириши ҳам таҳоратни бузмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#амал #охират
Яхши амаллар охиратга захира
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
НАМОЗ ДАВОМИДА ИМОМНИНГ ҲОЛАТИНИ БИЛМАЙ ҚОЛСА, НИМА ҚИЛАДИ?
#намоз
❓1139-CАВОЛ: Жума намози ўқилаётган вақт чироқ ўчиб, биз имомнинг овозини эшитмай қолдик ва иккинчи ракатни ҳар ким ўзича ўқиди. Бизнинг намозимиз тўғри бўлдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳолатда намоз дуруст бўлмайди. Чунки, “Фатовойи Оламгирия”да шундай дейилган:
"ولو قام على سطح المسجد واقتدى بإمام في المسجد إن كان للسطح باب في المسجد ولا يشتبه عليه حال الإمام يصح الاقتداء وإن اشتبه عليه حال الإمام لا يصح. كذا في فتاوى قاضي خان".
“Агар масжид томида туриб масжид ичидаги имомга иқтидо қилганда имомнинг ҳолати муқтадийга очиқ-равшан билиниб, кўриниб турса иқтидо дуруст бўлади. Агар имомнинг ҳолати очиқ-равшан билинмаса иқтидо дуруст бўлмайди. Фатовои Қозихонда ҳам шундай келтирилган”.
"Баҳрур роиқ" китобида шундай дейилади:
"الثاني:علمه بانتقالات إمامه برؤية أو سماع، فإن كان بينهما حائل يشتبه عليه انتقالاته لم يصح".
"Иқтидо дуруст бўлишининг шартларидан иккинчиси, муқтадий имомнинг ҳолатини кўриб, эшитиб туриши шарт. Агар уларнинг орасида бирор тўсиқ бўлиб, муқтадийга имомнинг ҳолатини билиш имконини бермаса, иқтидо дуруст бўлмайди".
Шунинг учун чироқ ўчиш каби фавқулотда бир ҳолат бўлиб, орқа сафлардаги намозхонлар имомнинг ҳолатини кўрмай ёки эшитмай қолса аввалги сафда имомнинг ҳолидан хабардор бўлган намозхонлардан бири дарҳол имомнинг такбирларини баланд овозда орқадагиларга етказиб туриши билан жамоатнинг намози тўғри адо бўлишига хизмат қилган бўлади. Лекин саволда айтилганидек ўзларича ўқиб олишлари билан намоз адо бўлмайди балки, намоз бузилади. Шу сабаб бу намозхонлар ўша куни вақт чиқмасдан туриб пешинни, вақт чиққандан кейин бўлса пешинни қазосини ўқиб олишлари керак.
Шу ўринда имомнинг овозини иқтидо қилувчиларга етказиб берувчига оид масалани баён қиламиз:
"و هو أن يرفع أحد المأمومين أو الإمام صوته ليسمع الباقين صوت الإمام وهو جائز بشرط أن يقصد المبلغ برفع صوته الإحرام للصلاة بتكبيرة الإحرام. أما لو قصد التبليغ فقط، فإن صلاته لم تنعقد، و هذا القدر متفق عليه في المذهب أما إذا قصد التبليغ مع الإحرام، أي نوى الدخول في الصلاة. ونوى التبليغ. فإنه لايضر. أما غير تكبيرة الإحرام من باقي التكبيرات، فإنه إذا نوى بها التبليغ فقد فإن صلاته لاتبطل، ولكن يفوته الثواب."
“Имомнинг овозини етказиш – иқтидо қилувчилардан бири ёки имомнинг ўзи бошқалар эшитиши учун овозини баланд кўтаришидир. Намознинг бошида бўлса, имомнинг овозини бошқаларга етказиб берувчи киши намозга киришни қасд қилиши шарт. Аммо, фақатгина овозни етказишни қасд қилса, унинг намози дуруст бўлмайди. (Яъни намозга кирмаган бўлади. Натижада бунга эргашган кишилар ҳам намозга кирмаган бўлади). Бу мазҳабда иттифоқ қилинган ишдир. Ҳам намозга киришни, ҳам овозни етказишни қасд қилса, зарари йўқ. Аммо, такбири таҳримадан бошқа такбирларда фақатгини овоз етказиш мақсадида овозини кўтарган бўлса, намози ботил бўлмайди. Лекин суннатни савобини топмайди. (Чунки, имомга иқтидо қилган киши учун ҳам такбирларни айтиш суннат эди. Бу ерда овозни етказувчи такбирларни айтаётган бўлсада, лекин фақатгина етказиш ниятида айтгани учун суннатни савобидан маҳрум бўлмоқда)" ("Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа" китоби). Шуни таъкидлаш лозимки, жума ва ҳайит намозларига ўхшаш катта жамоатларда гарчи электр бўлсада, маълум бир кишиларга юқоридаги овоз етказувчига тегишли кўрсатмаларни ўргатиб, жамоатнинг турли жойларига тайинлаб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар фавқулотда электр узилиб қолса ёки бошқа сабаблар билан орқа сафдаги намозхонларга имомнинг овози ёки ҳаракатлари номаълум бўлган вақтда тайинланган кишиларнинг хизмати билан жамоатнинг намози тўғри бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Аудио
#дунё #охират
Дунё охират экинзори
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ТАҲОРАТДАН ОРТИБ ҚОЛГАН СУВ ЯРОҚСИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз деган ҳадис бор экан, яхши тушунмадии яъни қумғонда ортиб қолгани.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратдан ортиб қолган сув яроқсиз бўлмайди. Балки таҳорат пайтида ювилган аъзодан томган сув яроқсиз бўлади. Таҳоратдан ортиб қолган сув ҳақида “Ал-Мавсуатул фиқҳия” китобида: “Ҳанафий ва Шофеъий уламолари таҳорат олувчи идишда таҳоратдан қолган сувни ичишни мустаҳаб деганлар. Бунга Али разияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар”, деган ривоятни далил қилганлар. Камол ибн Ҳумом раҳматуллоҳи алайҳ : “Таҳорат олувчи таҳоратидан қолган сувни тик турган ҳолатда, қиблага юзланиб ичади. Хоҳласа ўтириб”, деганлар. Демак, таҳоратдан ортиб қолган сувни ишлатиш ёки ичиш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
АВВАЛГИ УММАТЛАРДА ҲАМ НАМОЗ БЎЛГАНМИ?
#намоз
❓1137-CАВОЛ: Олдинги умматларда ҳам намоз ибодати бўлганми, бўлса қай тартибда ўқилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, олдинги умматларда ҳам биздаги намоз, рўза ва закот каби ибодатлар бўлган. Бунга Аллоҳ таолонинг Исмоил алайҳиссалом ҳақида айтган сўзи далолат қилади:
وَكَانَ يَأْمُرُ أَهْلَهُ بِالصَّلَاةِ وَالزَّكَاةِ وَكَانَ عِنْدَ رَبِّهِ مَرْضِيًّا
“У аҳлини намозга ва закотга буюрар эди ва Робби ҳузурида рози бўлинган эди” (Марям сураси, 55-оят).
Уларнинг рўзаси ҳақида шундай дейилади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ
“Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақводор бўлсаларингиз”. (Бақара сураси, 183-оят).
Бу ибодатларни адо қилиш тартиби, тафсилоти ҳақида тўлиқ маълумот йўқ. Лекин ўтган умматларнинг намози ҳақида турли маълумотлар бор. Баъзилари намозларида руку қиладию сажда қилмайди. Баъзилари сажда қилади, лекин руку қилмайди. Баъзилари намоз асносида гапирса, баъзилари юриш мумкин, дейди. Рўзада ҳам ихтилоф қилдилар. Баъзилари куннинг ярмигача рўза тутдилар, баъзилари маълум бир таомлардан ўзларини тийдилар. Бу ибодатларнинг барчасида Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссалом умматини энг тўғри йўлга бошлади ва ҳозиргача ушбу кўрсатмага амал қилиб келмоқдалар.
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
МОЛ ЭГИЗАК ТУҒСА БИРИНИ САДАҚА ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Молимиз эгизак туғди. Одамлар мол эгизак туғса бирини садақа қилиш керак дейишяпти, ҳақиқатда шундайми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда бундай гап йўқ. Мол эгаси хоҳласа садақа қилади, хоҳласа ўзида олиб қолади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТЛИ БЎЛА ТУРИБ ТИЛАНЧИЛИК ҚИЛИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйимизга девона келса унга пул ёки бирор нарса беришимиз керакми? Баъзан соппа-соғ инсон келади. Биз уларга ҳеч нима бермасак гуноҳ бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор нарса бермасангиз, яхши муомала қилиб жўнатишингиз мумкин. Имкон бўлса, уларнинг меҳнатга лаёқатли бўла туриб, тиланчилик билан шуғулланишлари нотўғри эканини, малол келмайдиган тарзда тушунтиринг. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#илм #устоз
Ҳалол касб Аллоҳ таолога яқинлаштиради
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази етакчи мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#оила #эркак
Оилада эркакнинг ўрни
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ФАРЗАНДИГА ОТАСИНИНГ ИСМИНИ ҚЎЙИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўғил фарзандлик бўлсак фарзандимизга отамни исмларини қуйишликни ният қиляпман, бу ишим жоиз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киши фарзандига отасининг исмини қўйиши жоиз. Бу борада ман қилувчи далиллар келмаган. Лекин бу одат бизнинг юртларда урф бўлмагани учун отага нисбатан одобсизлик саналади. Шунинг учун бошқа исм қўйганингиз маъқул. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
МУНОСАБАТ
“IMAN HALAL INVESTMENTS” МЧЖнинг мурожаатларига биноан тақдим этилган “Товарларни олди-сотди қилиш” ҳамда “Товарларни молиявий ижарага бериш” шартнома намуналари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан ўрганиб чиқиб, шариатга мувофиқ эканлиги борасида хулоса ва тегишли кўрсатмалар берилди. Ушбу икки шартномага кўра амал қилиш масъулияти ушбу МЧЖ зиммасида қолади.
Бу хулосани мазкур МЧЖнинг барча фаолият турига берилган фатво деб талқин қилиши ҳақиқатга тўғри келмайди. Зеро, Фатво маркази уламолари ушбу ташкилотнинг тақдим этган фақатгина икки турдаги шартнома намунасини кўриб чиқишган. Мазкур МЧЖнинг фаолиятидаги бундан бошқа шартнома намуналари борасида Фатво маркази томонидан ҳеч қандай хулоса ва фатво берилмаганини маълум қиламиз.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚАЛИН ПУЛИ МАҲР ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бизда қалин пули берилади, шу маҳрми ё қизга ҳам нимадир бериш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Урфимизда қалин пулини қизнинг ота-онаси олади. Маҳр эса, қизнинг ўзига берилиши керак. Шу жиҳатдан қалин пули маҳр саналмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
77-дарс. Ҳажнинг фарзларига оид маслалар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси🔗
Улашинг: @diniysavollar
ҚУРЪОННИ БИТТА МУСҲАФДА ХАТМ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қуръони каримни хатм қилганда албатта, битта мусҳафда хатм қилиш шартми? Сафарга чиққанда, ишга борганда, мусҳафни олиб юриш имкони бўлмаганда бошқа мусҳафда давом эттирса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръонни битта мусҳафда хатм қилиш шарт эмас. Бир мусҳафда Қуръонни қанчадир қисмини ўқиб, келган жойидан бошқа мусҳафдан ўқиса бўлади. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
МУСТАҲАБ СУВИ САЧРАГАН КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Таҳорат олганимда мустаҳаб қилганимда кийим уст бошларимга ва баданларимга сув сачрайди. Кейин шу кийимимда намоз ўқишим мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мустаҳаб қилганда нажосатни ювиб тушаётган сув кийимни ҳам баданни ҳам нажосат қилади. Натижада ўша кийим ёки баданни ювиш шарт бўлади. Лекин мустаҳаб қилганда сув нажосатни ювиб тушмаётган бўлса, у сув теккан кийимни ҳам, баданни ҳам ювиш шарт эмас.
Мустаҳабда ҳали нажосат тўла ювилиб кетганига кўнгли қарор топмаган бўлса, у сув нажосатдир, теккан нарсасини нажосат қилади. Агар нажосат тўла ювилганига кўнгли қарор топгандан кейин ювилган сув покдир, кийимни ва баданни нажосат қилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#амал #охират
Яхши амаллар охиратга захира
Отабек домла МамадиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗГА КИРИШИШ ОЛДИДАН ИМОМНИНГ “САФЛАРНИ ТЎЛДИРИБ ОЛИНГЛАР” ДЕЙИШИ ТЎҒРИМИ?
#намоз
❓1138-CАВОЛ: Имом иқомат такбиридан кейин намозга киришишдан аввал қавмга қарата: “Сафларни тўлдириб олинглар”, дейиши тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имом Аъзам Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ наздиларида муаззин иқомат айтиб: “Қод қоматис-солаҳ” деган пайтида имом ва қавм намозга киришадилар. Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга кўра, имом ва қавм муаззин иқоматдан фориғ бўлгандан кейин намозга киришади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилган:
(وشروع الامام مذ قيل قد قامت الصلاة) عند أبي حنيفة ومحمد وقال أبو يوسف: يشرع إذا فرغ من الاقامة محافظة على فضيلة متابعة المؤذن وإعانة للمؤذن على الشروع معه.
“Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадга кўра, муаззин “Қод қоматис-сола” деганда имом намозга киришади. Имом Абу Юсуф: “Муаззин иқоматдан фориғ бўлганда имом намозга киришади. Шунда қавм ҳам муаззин ортидан (иқомат калималарини айтишда) етишиб олиш фазилатига эришади ва муаззин имом билан бирга намозга қўшилиш имконига эга бўлади” деганлар”.
“Хулосатул фатаво” китобида Имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммадларнинг сўзлари “тўғрироқ” экани таъкидланган. Шунингдек, “Қудурий”, “Виқоя”, “Канз” ва бошқа мўътабар фиқҳий китобларда фақат Имом Абу Ҳанифа р.а.нинг сўзлари нақл қилиб келтирилганидан, мазҳабимиздаги фатво берилгани шу экани маълум бўлади. Шунга кўра, мазҳабимизнинг мутақаддим уламоларига кўра, имом иқомат билан такбири таҳримани орасини ажратмайди, намозхонларни сафларини тўғирлаб олишга даъват қилмайди, балки, муаззин иқомани айтиб бўлиши билан намозга киришади.
Шундай бўлсада, “Аз-Заҳийрийя” китобида қуйидаги масала ҳам зикр қилинган:
"وَلَوْ أَخَّرَ حَتَّى يَفْرُغَ الْمُؤَذِّنُ مِنْ الْإِقَامَةِ لَا بَأْسَ بِهِ فِي قَوْلِهِمْ جَمِيعًا" (الظَّهِيرِيَّةِ)
Яъни, “Агар имом намозга киришишни муаззин иқомат айтишдан фориғ бўлгунига қадар кечиктириб турса, барча имомлар (Имом Абу Ҳанифа ва икки шогирдлари)га кўра, жоиздир” (“Фатаво Аз-Заҳийрийя” китоби).
Демак, имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф ўрталаридаги ушбу икки хил қараш асосан ушбу икки ҳолатдан қайси бири афзал экани борасида экани маълум бўлмоқда.
Лекин мазҳабимиздаги айрим мутаааххир фуқаҳолар имом қавмга сафларни тўғрилаб олишини эслатиши жоиз эканини очиқ айтишган. Жумладан, Имом Зайлаий “Канз”нинг шарҳида шундай дейдилар:
وَيَنْبَغِي لِلْقَوْمِ إذَا قَامُوا إلَى الصَّلَاةِ أَنْ يَتَرَاصُّوا وَيَسُدُّوا الْخَلَلَ وَيُسَوُّوا بَيْنَ مَنَاكِبِهِمْ فِي الصُّفُوفِ وَلَا بَأْسَ أَنْ يَأْمُرَهُمْ الْإِمَامُ بِذَلِكَ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { سَوُّوا صُفُوفَكُمْ فَإِنَّ تَسْوِيَةَ الصَّفِّ مِنْ تَمَامِ الصَّلَاةِ } وَلِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { لَتُسَوُّنَّ صُفُوفَكُمْ أَوْ لَيُخَالِفَنَّ اللَّهُ بَيْنَ وُجُوهِكُمْ } وَهُوَ رَاجِعٌ إلَى اخْتِلَافِ الْقُلُوبِ
“Қавм намозга турганларида, сафларини ростлаб, текислашлари ва орадаги очиқ жойларни тўлдиришлари ҳамда елкаларини баробар қилишлари лозимдир. Имом намозни бошлашдан олдин уларга сафларни текислаб, ораларда очиқ жой қолмаслигини буюриши жоиздир. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Сафларингизни баробар қилинглар. Зеро, сафни текислаш намознинг мукаммаллигидандир”, деганлар. Яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ё сафларингизни текислайсизлар ёки Аллоҳ таоло бир-бирларингизга юзларингизни терс қилиб қўяди”, деганлар. Бу ҳадисда зикр қилинган “юзларни терс бўлиб қолиши” қалбларни ўзаро қарама-қарши бўлиб қолишига боғлиқ” (“Табйинул ҳақоиқ” китоби).
Ушбу маълумот “Дурарул-ҳуккам”да ва “Фатҳуллоҳул-мубийн” китобларида ҳам келтириб ўтилган.
Хулоса қилиб айтганда, имом ушбу масалада ҳолатдан келиб чиқиб иш тутиши мақсадга мувофиқ. Яъни, агар қавм сафларни тўғирлаб олишини эслатишга эҳтиёж бўлмаса, иқомат билан такбири таҳрима орасини бўлмаслиги афзал. Агар намозни бошлашдан аввал қавмнинг сафларни тўғирлаб олишини эслатишга эҳтиёж бўлса, “Сафларни тўлдириб, текислаб олинглар” дейиши ҳам жоиз. Лекин такбири таҳримадан олдин "маъруза" қилиб, иқома ва такбири таҳрима орасини кўп миқдорда бўлиб қўйиш яхшимас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
#Видео
#дунё #охират
Дунё охират экинзори
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#шариат #мақсад
Шариат кўзлаган олий мақсадлар?
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#шариат #мақсад
🎬 Шариат кўзлаган олий мақсадлар?
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Жумодул аввал ойининг 1-куни — 2023 йил 15 ноябрь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна билюмни вал иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#илм #устоз
Ҳалол касб Аллоҳ таолога яқинлаштиради
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАССОБНИНГ ИШ ҲАҚҚИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Хўжайиним мол, қўй сўядилар. Сўйиб уни дўконларга кг ҳисоблаб топширадилар. Хўжайинимга маълум жойи бор. Сўйган одамни ҳаққи деб (лаш) олиб келадилар. Шу биз учун ҳалолми? Молни эгасини ҳаққи деб эшитдик.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор кишининг моли ёки қўйини сўйиб беришга ёлланган қассоб шариатда ижарага олинган ишчи ҳисобланади. Демак, у иш бошланмасдан аввал хизмат ҳақи қанчалигини ва хизмат нималардан иборатлигини келишиб олиши керак. Ушбу келишув пулга бўладими ё гўштга бўладими ёки ярми пул қолгани гўшт ёҳуд тери бўладими фарқи йўқ. Муҳими, у аниқ бўлиши керак. Лекин қассоб ўзи сўйган ҳайвоннинг гўштидан ҳақ олишни шарт қилиши жоизмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#оила #эркак
Оилада эркакнинг ўрни
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен Андижонданман. Тоққа икки кунга дам олишга борсам, намозни қаср қилиб ўқийманми ёки тўлиқ ўқийманми? Масофа 200 км атрофида.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз бу ҳолатда мусофир ҳисобланасиз ва тўрт ракатли фарз намозларнигина қаср қилиб ўқийсиз. Суннатларни эса тўлиқ адо қиласиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.