ОНА ВА ФАРЗАНД ЎРТАСИДАГИ ҚАРЗ
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Онамни тросини, браслетини сотдим қийналиб қолганимда ўғлим шуни сотиб тадбиркорлигинга ишлатгин, манга кегин олиб берурасан дедилар. Онам оламдан ўтиб қолди. Тахминан оламдан ўтмасларидан 20 кун олдин онам билан ният қилиб қўйгандик, тилла магазинга бориб трос, браслет олмоқчи эдик. Энди тиллани олишим керакми нима қилишим керак? Синглим бор оилали, укам бор оилали, лекин хаммамизни кассамиз битта, оилани каттаси мен ўзим. Олдиндан рахмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аллоҳ онангизни раҳматига олсин. Ораларингиздаги ушбу муомала қарз муомаласи бўлган. Чунки фойдаланиб, кейинчалик ўрнига қўйиш топшириляпти. Бу эса қарз дегани. Шунинг учун сиз мазкур тақинчоқларни сотиб олиб ўрнига қўясиз. Боиси марҳум вафот этиши билан унинг моли, фиқҳ китобларимизда келтирилишича, дастлаб дафн харажатларига сарф қилинади. Сўнг қарзлари узилади ва васиятлари бажарилади. Ундан кейин қолган мол ворисларга тақсимлаб берилади. Демак, ўша тақинчоқларда сиздан бошқа меросхўрларнинг ҳам ҳаққи бор. Ўрнига қўйганингиздан сўнг мерос илмини тушунадиган бирор аҳли илм ёрдамида ўшаларнинг ҳаққини етказиб беришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҒАМНИ КЕТКАЗУВЧИ ДУО
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен маҳзунликдан чиқишга чора топа олмаяпман, қандай дуо ўқисам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ" калимасини кўп айтиб юринг. Чунки Имом Табароний ва Имом ал-Ҳокимлар Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи"ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", деганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
КОБАЛТНИ БЕРСАМ БИР ЙИЛДА ЖЕНТРА ОЛИБ БЕРИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен Россияда ишлайман. Мен Россияга ишлашга кетишдан олдин машинамни бир яқин танишимга бериб кетар эдим. Ўрнига маълум бир вақтда менга бошқа машина олиб берар эди. Шу судхўрликка кирмайдими? Мисол учун кобальт машинасини берсам, бир йилда жентра олиб берса. Шу жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу келишув шаръан тўғри эмас. Буни тўғрилашни йўли машинангизни нархлаб насияга маълум муддатга сотиб кетасиз, келгандан кейин келишилган пулни олиб, ўзингиз хоҳлаган машинани оласиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЁШ БОЛАЛАРНИ КАТТАЛАР БИЛАН БИР САФДА НАМОЗ ЎҚИШ МАСАЛАСИ
#намоз
❓1136-CАВОЛ: Масжидда ёш болалар катталар орасида туриб намоз ўқиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Балоғатга етмаган ёш болани араб тилида “сабий” дейилади. Ёш боланинг сафда қандай туришлари ҳақида эса, шундай зикр қилинган:
وَيَصُفُّ الرِّجَالَ ثُمَّ الصِّبْيَانَ ثُمَّ النِّسَاءُ لِقَوْلِهِ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ { لِيَلِيَنِّي مِنْكُمْ أُولُو الْأَحْلَامِ وَالنُّهَى }
Яъни: “Намозда аввал балоғатга етган эркаклар, сўнг балоғатга етмаган ёш болалар, сўнг аёллар сафга турадилар. Чунки пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Менга намозда орангиздан балоғатга етган ва оқиллар яқин турсин”, деганлар. (“Баҳрур-роиқ” китоби).
Сўнг мусанниф раҳимаҳуллоҳ давом этиб айтадилар:
فَإِنَّهُ قَالَ فَصَفَفْت أَنَا وَالْيَتِيمُ وَرَاءَهُ وَالْعَجُوزُ مِنْ وَرَائِنَا وَيَقْتَضِي أَيْضًا أَنَّ الصَّبِيَّ الْوَاحِدَ لَا يَكُونُ مُنْفَرِدًا عَنْ صَفِّ الرِّجَالِ بَلْ يَدْخُلُ فِي صَفِّهِمْ وَأَنَّ مَحَلَّ هَذَا التَّرْتِيبِ إنَّمَا هُوَ عِنْدَ حُضُورِ جَمْعٍ مِنْ الرِّجَالِ وَجَمْعٍ مِنْ الصِّبْيَانِ فَحِينَئِذٍ تُؤَخَّرُ الصِّبْيَانُ بِخِلَافِ الْمَرْأَةِ الْوَاحِدَةِ فَإِنَّهَا تَتَأَخَّرُ عَنْ الصُّفُوفِ كَجَمَاعَتِهِنَّ
Яъни: “Анас ибн Молик дедилар: Мен ва етим бола пайғамбаримизни орқаларида ҳамда кампир аёл эса, бизнинг ортимизда саф олган ҳолда турдик. Бу яна шуни тақозо қиладики, агар ёш бола битта бўлса, эркакларни сафидан ажратиб ўзини ёлғиз қўйилмайди. Балки, катталарни сафига кириб туради. Юқоридаги тартибнинг ўрни балоғатга етган эркаклар ва ёш болалардан иборат жамоат ҳозир бўлганидадир. Яъни ўша вақтда ёш болаларни катталарнинг сафидан орқага ўтказилади. Аммо, аёл киши бир ўзи бўлса ҳам, худди аёллар кўпчилик бўлганидаги каби эркакларнинг орқасига туради”. (“Баҳрур-роиқ”).
Мазкур матнда машҳур бир ҳадисга ишора қилинмоқда. Яъни Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у зотнинг момолари Мулайка исмли кампир Пайғамбаримизни меҳмонга таклиф қилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бу таклифни қабул қиладилар ва Анас ибн Молик ва Зумайра исмли бир етим бола билан бирга борадилар. Улар таомланиб бўлишгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга намоз ўқиб бермоқчи бўладилар. Шунда Анас ва етим бола у зотнинг ортларида, ҳамда кампир аёл эса, уларнинг ортида туриб иқтидо қилишади ва саф олишади. (Муттафақун алайҳ).
Ушбу ҳадисдан келиб чиқиб, фуқаҳоларимиз балоғатга етмаган ёш бола битта бўлса, катталар билан бир сафда туриши жоизлиги ва бу иш макруҳ саналмаслиги, ҳамда унинг бир ўзини ёлғиз орқа сафга тургазмасликни баён қилганлар. Бундан ташқари “Ат-Таҳрийрул-мухтор” китобида шундай дейилган:
قال الرحمتي: ربما يتعين في زماننا إدخال الصبيان في صفوف الرجال، لأنّ المعهود منهم إذا اجتمع صبيّان فأكثر تبطل صلاة بعضهم ببعض و ربما تعدّى ضررهم إلى إفساد صلاة الرجال،.
яъни: “Раҳматий дедилар: “Кўпинча замонамизда ёш болаларни катта эркаклар сафига киргизиш таъйин топади (керак бўлади). Чунки, одатда икки ва ундан ортиқ ёш болалар бир жойда турса, бир-бирини намозини бузади ва кўп ҳолатларда уларнинг зиёни атрофидаги кишиларнинг ҳам намозини бузилишига олиб келади”. (“Ат-Таҳрийрул-мухтор ли раддил-мухтор”).
Шунга кўра, саф тузишда асл ҳолат ёш болаларнинг орқа сафда туришлари ҳисобланади. Агар улар алоҳида бир сафда турганларида намозни бузмайдиган ва бошқаларга ташвиш келтирмайдиган бўлсалар орқада алоҳида сафда туришлари мақсадга мувофиқ бўлади. Агар ундай бўлмаса уларнинг катталар орасида туриши жоиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
КЎП ЭСНАБ ОҒИЗНИ БЕРКИТСАМ НАМОЗИМ БУЗИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда кўп эснайман, ҳар эснаганимда қўлим билан тўсаман. 2 ёки 4 ракатли намозда 3 мартадан кўп эснайман. Намозда 3 мартадан кўп ҳаракат қилишлик намозни бузади, дейилган. Намозим бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан: "Эснаш шайтондандир, ким эснаса, оғзини ёпсин", деган мазмунда ҳадис келган.
Намозда эснаш масаласида эснов келганда аввал иложи борича оғизни очмай, эснашни қайтаради, ҳеч иложи бўлмаса, тик турганда ўнг қўлнинг ичи билан, ўтирганда чап қўлнинг орқаси билан оғизни беркитилади. Оғизни беркитгани учун намоз бузилмайди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
АЙИДА ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИШИМИЗ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Менинг 5 ёшли қизим бор, исми Айида. Яқинда бир танишимиз исмини ўзгартиринглар, бу исм мусулмонларнинг исми эмас, жинларми ёки шайтонларми шуларнинг маликасини исми, деди. Шу ростми, исмини ўзгартиришимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исм исломий исм бўлмасада уни ўзгартириш шарт эмас. Айида ёки Аида исми арабча عائدة (ъааида) сўзини ўзгартирилган шакли бўлиб, қадимги араб қизларининг исмидир. Маъноси фойда, мукофот, меҳмон, зиёратчи, қайта қайта такрорланувчи дегани. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #яхшилик #ёмонлик
Яхшилик ва ёмонликнинг ҳисоби қандай бўлади?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ОРТИҚЧА БАРМОҚНИ КЕСИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Қўл ёки оёқдаги ортиқча ўсиб чиққан бармоқни кесиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
"Фатвои ҳиндия" китобида ёзилишича, ортиқча бармоқни кесиш одатда яхши натижа берса, кесса бўлади. Агар кўп ҳолатда натижа ёмон бўлса, бармоқ кесилмайди.
Бошқа бир фатво китобида айтилишича, ортиқча бармоқни кесиш оёқ кафтининг кўринишини ёмон кўринишга келтирса (яъни бармоқни кесиш учун оёқ кафтини синдиришга тўғри келса), мумкин эмас. Агар бармоқни кесиш кафт кўринишини хунук қилмаса ва осилиб турган бир нарсадек бўлса ва ҳаракатланганда азият берса, уни кесиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#боқимандалик
Динимизда боқимандаликка муносабат
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Бурундан қон келганини сезиб бошни кўтарса ва қон чиқмай қайтиб кетса таҳорат бузиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар қон буруннинг юмшоқ жойига чиққан бўлса таҳорат синган ҳисобланади. Гарчи у ташқарига чиқмаган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Видео
#инсон #ислоҳ
Инсон ўзини ислоҳ қилиш учун нималарга муҳтож?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АЁЛЛАРНИНГ НАМОЗДА ИҚТИДО МАСАЛАСИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устоз энди намоз ўқиб бошлаган одам, бошка аввалдан намоз ўқиб юрган кишининг орқасида туриб намоз ўқиса бўладими, аёлларга?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёллар ўзларига маҳрам бўлган эркакларга иқтидо қилиб намоз ўқимоқликлари жоиз. Аммо номаҳрам инсон билан бирга намоз ўқий олмайди. Лекин бошқа аёллар ёки маҳрам эркаклар бўлса, булар билан бир жойда намоз ўқишлари ёки бир имомга иқтидо қилиб ўқишлари мумкин. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#таҳоратга_оид_масалалар
4. Мавзу: Таҳоратни бузувчи нарсалар
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГУНОҲИГА ТАВБА ҚИЛГАН БЎЛСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мени саволим зино ҳакида. Хўжайиним узоқ йиллар менга ҳиёнат қилган. Алхамдулиллаҳ, ҳозир тавба қилиб менга меҳрибонлар. Қизимиз бор, Хоразмда тиббиёт институтида ўқийди. Илм аҳли зино қайтарилади дейишади. Лекин мен яхши ният қилиб ўтирибман, инша Аллоҳ эрим тавба қилган деб. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда инсон қилган гуноҳига тавба қилган бўлса унинг гуноҳи кечирилади. У сабабдан бирор жазога қолмайди, инша Аллоҳ.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Аудио
Эрнинг аёли олдидаги вазифалари
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ХАРИДОР ПУЛНИ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА БЕРА ОЛМАСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Дадам маҳалладошимизга уй сотган эди, 2020 йил охирига ҳамма пулни беришини айтганди лекин бермади. Энди биз бошқа одамга сотсак бўладими, ёки ўша одамга вақтида бера олмагани учун нархини оширсак бўладими? Ўзи ҳам айтган бошқага сотаверинг деб.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида муштарий пулни белгиланган муддатда бера олмаса, у диёнат нуқтаи назаридан нуқсонга йўл қўйган бўлади. Аммо ҳукм қилиш жиҳатидан унга шаръий жазо йўқ. Унинг қўлидаги мулкни унинг розилигисиз сотиб бўлмайди. Ёки муддат ўтиб кетгани учун ундан алоҳида ҳақ ундириб бўлмайди. Агар ўша сотилган нарсани гаровга олиб қўйилган бўлса, ўшанда уни сотиш мумкин бўлади. Шунингдек, агар ўзи рози бўлиб, шу машинани сотишга ёрдам беринг сизни пулингизни шуни сотиб бераман деса, ўзининг розилиги билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
НАМОЗЛАРИМНИ ҚАСР ҚИЛИБ ЎҚИЙМАНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўқишга 15 кундан кўп тураман деб ният қилиб келгандим. Намозларимни бутунлигича ўқиётгандим. Уч тўрт кун олдин вилоятимга бориб келдим лекин уйимга борганим йўқ. Уйимга бир-икки километр узоқликдаги йўлдан ўтиб бошқа туманга бориб келдим. Бу сафар келаётганимда 10 кунда уйимга боришни ният қилдим. Энди ўқишда мен фарзларни бутунлигича ўқийманми ёки қаср қилибми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Вилоятингизнинг бошқа туманидан ўқиш жойингизга қайтишда яна ўн кундан кейин уйингизга қайтишни ният қилган бўлсангиз, мусофир ҳукмида бўласиз. Токи яна уйингизга етиб боргунча намозларни қаср қилиб ўқиб турасиз. Чунки сиз сафар масофасини қасд қилиб чиқиб, етиб келган жойингизда 15 кундан кам туришни ният қилгансиз.
Саволда уйингиз ва ўқиш жойингиз ўртасидаги масофа зикр қилинмаган. Биз айтган жавоб улар ўртаси уч кечаю уч кундузлик йўл (тақрибан 90 км) бўлганда мувофиқ келади. Агар масофа бундан кам бўлса, ҳар қанақасига муқим бўласиз ва доим намозларни тўлиқ ўқийсиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲОМИЛАДАН САҚЛАНИШ ҚАНЧАЛИК ТЎҒРИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Аёллар фарзанддан сақланиш учун бачадонига махсус мослама (спирал) кўйилади ёки лазер ёрдамида операция йўли билан бачадон найлари беркитилади. Бу иш динимизда қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра фарзанд кўриш эр-хотиннинг шахсий ҳуқуқлари саналади. Уни ўзаро маслаҳатлашиб, вақтинча чеклаб туришлари жоиз. Лекин замонамизнинг кўпчилик уламоларига кўра, жарроҳлик амалиёти орқали бачадон найларини беркитиб, аёлни мутлақо фарзанд кўрмайдиган қилиш жоизмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🕌 ҚУРЪОНИ КАРИМДАГИ ОХИРГИ НАСИҲАТ (Бақара сураси, 281-оят)
▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
▶️Абдувоҳид домла АҲМАДАЛИЕВ – Фатво маркази мутахассиси
🔹Қуръони каримда тафаккур ва тадаббурга чорлаш ҳақида нималар дейилган?
🔸 Қиёмат қоим бўлганда қандай ишлар содир бўлади? Бу ҳақида Қуръон оятларида нималар дейилган?
🔹 Аллоҳ таоло “Эй, бандаларим, Мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим ва сизларга ҳам ҳаром қилдим” деб айтган.
#Жума_суҳбатлари
🎥 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ⬅️
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАХФИЙ НАМОЗЛАРДА ОВОЗ КУЧАЙТИРГИЧДАН ОВОЗ ЭШИТИЛИШИ МАСАЛАСИ
#намоз
#жаҳрий
#махфий
❓1135-CАВОЛ: Пешин намозида имом микрофон тақиб олганлиги учун гарчи махфий ўқиётган бўлсада унинг қироати орқадагиларга эшитилиб турди. Бу ҳолатда қироат жаҳрий бўлиб қолмайдими. Ахир пешинда қироат махфий бўлишлиги керакку?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Тўғри, Пешин ва Аср намозларида қироат махфий бўлишлиги китобларимизда айтиб ўтилган. Шунингдек, фуқаҳоларимиз тарафидан қироатнинг махфий ёки жаҳрийлик даражаси ҳам белгилаб берилган. Жумладан “Мухтасарул виқоя”да қуйидагича келтирилади:
وادني الجهر اسماع غيره، و ادني المخافتة اسماع نفسه، هو الصحيح.
“Жаҳрий қироатнинг энг пасти ўзидан бошқага эшиттирмоқдир. Махфий қироатнинг энг пасти ўзи эшитадиган бўлишидир. Мана шу тўғридир”.
“Раддул Муҳтор”да яна ҳам батафсилроқ баён қилинади:
فقد ظهر بهذا ان ادني المخافتة اسماع نفسه او من قربه من رجل او رجلين مثلا،
“Шундан маълум бўлдики, махфий қироатнинг энг пасти қироат қилувчининг ўзи ёки унга яқин турган бир ё икки кишининг эшитадиган бўлишидир”.
Демак, юқоридаги иборадан махфий қироат, қироат қилувчининг ўзидан ташқари унга яқин турган бир ёки икки кишини эшитишлиги билан жаҳрийга айланиб қолмаслиги тушунилади.
“Раддул Муҳтор”да:
ان الامام اذا قرا في صلاة المخافتة بحيث سمع رجل او رجلان لا يكون جهرا و الجهر ان يسمع الكل اي كل الصف الاول لا كل المصلين.
“Албатта, имом махфий намозда бир ёки икки киши эшитадиган даражада қироат қилиши билан унинг қироати жаҳрий бўлмайди. Жаҳрий қироат ҳамма эшитадиган бўлиши, яъни аввалги сафдагилар эшитадиган бўлишидир. Барча намозхонлар эмас”.
Юқоридаги маълумотлардан шуни хулоса қиламиз: агар имом махфий намозда ўзи ёки унга яқин турган бир ё икки киши эшитадиган даражада қироат қилса, лекин ҳозирги кундаги турли замонавий овоз кучайтиргичлар орқали унинг қироати узоқда турган намозхонларга ҳам эшитилса,бу билан махфий қироатга путур етмайди. Яъни имомнинг қироати жаҳрий қироат бўлиб қолмайди. Чунки махфий ёки жаҳрий, бу қироат қилувчининг феълидир. Шунинг учун бу ўринда эътибор қироат қилувчининг ҳолига қаратилади, овоз кучайтирувчи воситаларга эмас. Агар махфий қироат қилувчининг қироати фиқҳий манбааларда белгиланган даражада бўлса, лекин овоз кучайтиргич сабаб махфий қироат баланд эшитилса, саждаи саҳв қилинмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #яхшилик #ёмонлик
Яхшилик ва ёмонликнинг ҳисоби қандай бўлади?
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
БЕЗАРАР ҲАЙВОННИ ҚАСДДАН ЎЛДИРГАН ҚАНДАЙ ЖАЗОЛАНАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Шариатда безарар ҳайвонни қасддан ўлдирган қандай жазоланади? Масалан, бир одам эшакнинг қулоқларини кесиб ташлаганди, натижада эшак қон йўқотиб ўлди.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда безарар ҳайвонни ўлдирган кишилар учун муайян жазо белгиланмаган. Агар ўлдирилган ҳайвон бирор кишининг мулки бўлса, унинг қийматини ўлдирган кишидан ундирилади. Бироқ бир инсон шу ишга одатланиб, одамлар мулкига зарар етказишни бошласа ҳоким ёки қози тарафидан уни тўғри йўлга қайтариш учун маълум жазо қўлланиши мумкин. Буни таъзир дейилади. Бошқа жиҳатдан шариатда ҳайвонларни қийнаш, уларни зарар бермаса-да, ноҳақдан ўлдириш гуноҳ ҳисобланади. Охиратда азоб берилиши ҳақида ҳадислар бор. Ҳатто бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: “Бир аёл мушук сабабли (дўзах) азобига гирифтор бўлди. Чунки уни ўлгунга қадар ҳибс қилиб қўйган. Унга на егулик ва на сув бермаган. Ёхуд уни ўзи озуқа топиб ейиши учун ўз ҳолига қўймаган” (Бухорий ва Муслим ривоятлари) Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Видео
#боқимандалик
Динимизда боқимандаликка муносабат
Абдуғофур домла НиёзқуловЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Аудио
#инсон #ислоҳ
Инсон ўзини ислоҳ қилиш учун нималарга муҳтож?
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ТАЛОҚ БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устоз одатий суҳбатлашиш вақтида аёл эрига қарата шунчаки озғинроғига уйланинг ёки топиб олинг, деса лекин эр бу сўзларга жавобан ҳеч қандай сўз айтмаса талоққа оид бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ ушбу ҳолатда эр-хотинлар ўртасига талоқ тушмайди. Талоқ асосан эрнинг сўзига боғлиқ нарса. Аёлнинг айтган сўзи сабабли талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#аудио
#таҳоратга_оид_масалалар
4. Мавзу: Таҳоратни бузувчи нарсалар
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧИЗГАН РАСМЛАРИМИЗ ОРҚАЛИ ГУНОҲКОР БЎЛЯПМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Тиббиёт институтида ўқийман. Биз суяк ва ҳужайраларнинг суратини чизамиз. Агар чизмасак назорат имтихонларига киритилмаймиз. Бу ҳолатда нима маслаҳат берасиз? Чизган расмларимиз орқали гуноҳкор бўлиб коляпмизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Исломда фақат жонли нарсаларнинг суратини солиш ман қилинган, жонсиз нарсаларнинг суратини солиш жоиздир, масалан: табиат манзаралари, турли дарахтлар, гуллар ва бошқа жонсиз нарсаларнинг суратларига ўҳшаш. Инсон суяклари ва хужайраларни сурати ҳам жонсиз нарсалардан ҳисобланади. Шундай экан буларни чизиш гуноҳ ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
РУКУДАГИ ТАСБЕҲНИ САЖДАДА АЙТИБ ҚЎЙСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намозда пешонани ерга қўйганида (саждада) "Субҳаана роббиял азийм" деб қўйса, 2 марта айтганида 3 чинчисида эсига келса, нима қилиш керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рукудаги тасбеҳни саждада, саждадаги тасбеҳни рукуда айтиб қўйса, зарари йўқ. Чунки, рукуда "Субҳаана роббиял азийм" дейиш ва саждада "Субҳана роббиял аъла" дейиш суннатдир. Бундай пайт намозни қайта ўқиш ёки саждаи саҳв қилиш лозим бўлмайди. Агар саволдаги ҳолатга кўра учинчи тасбеҳда эсига тушиб қолса, учинчисида "Субҳана роббиял аъла"ни айтиб қўяди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
Эрнинг аёли олдидаги вазифалари
Аббос домла ҚОСИМОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar