НАМОЗДА ЕРГА ЎТИРИШГА ҚИЙНАЛАДИГАН КИШИНИНГ ҲУКМИ
#намоз
#беморнинг_намози
❓1134-CАВОЛ: Масжидга бемалол юриб келадию лекин ерга ўтириб намоз ўқишга бироз қийналадиган киши стулда ўтириб намоз ўқиши мукинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бундай одамлар ўтирган ҳолда руку қилиш ва ерга сажда қилишга қодир бўлсалар, курсига ўтириб намоз ўқишлари жоиз эмас. Чунки бу кишилар ерга сажда қилишлари фарз. Агар курсига ўтириб намоз ўқисалар, битта фарзни, яъни ерга сажда қилишни тарк қилган бўладилар.
Ўтирган ҳолда ерга сажда қила олмаса, ундай кишилар курсида ўтириб намоз ўқиши жоиз.
«Фатовои Татархония» китобида шундай дейилади:
وَإِنْ عَجَزَ عَنِ الْقِيَامِ وَقَدَرَ عَلَى الْقُعُودِ، فَإِنَّهُ يُصَلِّي الْمَكْتُوبَةَ قَاعِداً بِرُكُوعٍ وَسُجُودٍ، وَلاَ يُجْزِئُهُ غَيْرُ ذَلِكَ
«Тик тура олмайдиган, лекин ўтира оладиган одам фарз намозларни ўтирган ҳолда руку ва сажда қилиб ўқийди. Бундан бошқача ўқиш унга жоиз эмас».
Бир киши тик туришга ҳам, сажда ва рукуга ҳам қодир бўлмаса, ўтирган ҳолатда, имо-ишора билан намоз ўқийди. Саждага қилган имо-ишораси рукуга қилган ишорасидан кўпроқ бўлади, яъни пастроқ эгилади.
وَإِنْ تَعَذَّرَا مَعَ الْقِيَامِ أَوْمَأَ بِرَأْسِهِ قَاعِدًا إِنْ قَدَرَ، وَجَعَلَ سُجُودَهُ أَخْفَضَ مِنْ رُكُوعِهِ
«Руку-сажда қилиш ҳам, тик туриш узрли бўлса, намозни ўтирган ҳолатда, боши билан имо-ишора қилиб ўқийди, саждасини рукусидан пастроқ қилади» («Мухтасарул виқоя»).
Мана шундай беморлар, яъни тик туришга ҳам, руку-саждага ҳам қодир бўлмаган кишилар курсига ўтириб намоз ўқишлари дуруст бўлади, чунки улар тик тура олмагани ва ерга сажда қила олмагани учун курсига ўтириб, имо-ишора қилиб ўқиса, имкон даражасидаги ишни қилган бўладилар. Лекин афзали – ерга ўтириб имо-ишора қилишдир, чунки руку-сажда қила олмайдиган одам тик туриб имо-ишора қилганидан кўра ерга ўтириб, имо-ишора қилгани афзалдир.
Шу ерда эслатиб ўтамизки, тик тура олмайдиган одам деганда тик турса қаттиқ оғриқ сезадиган, касаллиги кучайиб кетадиган ёки тузалиши кечикиб кетадиган кишилар ҳам тушунилади («Муҳитул-Бурҳоний»).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #намоз
Уйидан фақат намозни қасд қилиб чиққан кишининг савоби
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗДАН КЕЙИНГИ ЗИКРЛАРНИ ҚАЙ ҲОЛАТДА ҚИЛИШ КЕРАК?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Намоздан кейинги ихтиёрий зикрларда қаъдада ўтирган ҳолатни ўзгартирмай ўқиш керакми ёки оёқни бошқачасига ўзгартириб ўтирса ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейинга зикрларни киши ўзига қулай ҳолатда ўтириб олиб қилаверади. Чунки бу борада бирор тақиқ йўқ. Асосийси, зикрларни қалб ҳузури билан қилса, бўлгани. Бошқа ихтиёрий зикрларда ҳам ҳукм шундай. Бироқ Имом Термизий Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Бомдод намозидан кейин, оёғини йиққан ҳолида қолдириб, гапирмасдан олдин ўн марта “Лаа илаҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку, ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шайъин қодийр” деса, унга ўн ҳасанот ёзилур, унинг ўн хатоси ўчирилур, унинг ўн даражаси кўтарилур. Ўша куни у барча ёқимсиз нарсадан ҳимояда бўлур ва шайтондан сақланур. Ўша куни уни гуноҳ ҳам тутмас, магар Аллоҳ таолога ширк келтирмаган бўлса”, деганлар. Ким бомдод намозидан кейин оёғини ёзмасдан мазкур зикрларни айтса ушбу фазилатларга эга бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#таҳорат #намоз
🎬 Таҳоратдаги муҳим масала
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ДОҒЛАР БЎЙИЧА КОСМЕТОЛОГГА БОРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устозлар юздаги доғлар бўйича косметологга борса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Юздаги табиий доғларни, табиий дори дармонлар, суртиладиган малҳамлар билан кетказиш жоиз. Лекин табиий ҳолатдаги доғлар, модомики одамга айб бўлмаса, жарроҳлик амалиёти билан кетказилмайди. Бу жоиз бўлмайдиган иш, хилқатни ўзгартиришдир.
Касаллик ёки айб саналадиган доғларни эса, маълум шаръий шартлар асосида, косметик жарроҳлик билан даволаш жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ГАЗГА НАСОС ҚЎЙИБ ИШЛАТИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Газга насос қўйиб ишлатса бировни ҳаққи бўлмайдими? Гуноҳ бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиш мумкин эмас, бу бошқаларга зулм қилиш ҳисобланади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қуйидаги сўзлари Исломнинг асос қоидаларидан биридир:
لَا ضَرَرَ وَلَا ضِرَارَ رواه الامام ابن ماجه عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه
яъни: “Зарар кўриш ҳам зарар бериш ҳам йўқ” (Имом Ибн Можа ривояти).
Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ВИТРНИНГ ИККИНЧИ РАКАТИДА АТТАҲИЯТ ДУОСИ ЎҚИЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Витр вожиб намозини шом намозига ўхшатмасдан, 2чи ракатида аттаҳият дуоси ўқилмасдан, ўқиш керак дейилган видеороликни ютубда кўргандим. Шундай қилиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда витр намозининг ўқилиши шомнинг фарзига ўхшайди. Яъни, витрда ҳам иккинчи ракатдан кейин қаъда қилиниб, аттаҳият ўқилади. Лекин витрда учинчи ракатда ҳам зам сура ва ундан кейин Қунут дуоси ўқилади.
Ютубда диний мавзуларда гапирувчилар кўп, уларни ичида расмий, устоз кўрган ва масалани ҳанафий мазҳабимизга мос баён қиладиганларини ажрата билиш керак. Ундан ҳам яхшиси, кўпроқ китоб ўқинг. Атрофингизда бўлган, ҳамма эътироф этадиган устоз домлалардан ўрганишга ҳаракат қилинг.
Акс ҳолда мазкур ҳолатдаги каби мазҳабимизга, гоҳида ҳамма мазҳабларга зид "фатво"лари билан бошингизни айлантиришади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
76-дарс. Эътикофга оид масалалар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
👉 Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси🔗
Улашинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТА ИШҚАБ ЮВИШ
#таҳорат
❓1132-CАВОЛ: Таҳоратда ювиладиган аъзолар (юз, қўл ва оёқ)ларни уч мартадан ювиш суннатлигини эшитганман. Ҳар бир ювишда уларни тўлиқ ишқалаб ювиш суннатми, ёки биринчисида яхшилаб ишқалаб ювиб, иккинчи ва учинчи ювишда сувни ўзини қуйса кифоя қиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳақида ҳанафий мазҳабидаги машҳур матнларнинг биринчиси саналувчи “Мухтасарул-Қудурий”нинг шарҳи “Ал-Лубоб” китобида шундай дейилган:
(وتكرار الغسل) المستوعب في الأعضاء المغسولة (إلى الثلاث) مرات ؛ ولو زاد لطمأنينة القلب لا بأس به،
Яъни: “Ювиладиган аъзоларни уч марта тўлиқ сув етадиган қилиб ювиш – суннатдир. Агар қалби таскин топиши учун ювишни уч мартадан зиёда қилса, зарари йўқдир". (“Ал-лубоб фий шарҳил-китоб”).
Бу борада “Фатовои ҳужжа” китобида шундай дейилади: “Ҳар бир ювишда сув аъзонинг ҳамма жойига тегиши керак. Биринчи ювишда қўлининг бир қисми, иккинчи ювишда яна бир қисми қуруқ қолди-ю, учинчисида ҳамма жойга тўлиқ сув тегди. Бу аъзоларни уч мартадан ювди, дейилмайди. Суннат бажарилган бўлмайди”. (“Музмарот”).
Демак, ҳар бир аъзони ювганда ҳар сафар унинг ҳамма жойига сув тўлиқ тегиши керак. Ана шунда уч марта ювиш суннати адо бўлади.
Бундан ташқари “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай зикр қилинган:
“Аъзоларни тўлиқ ювиш деганининг мазмуни сув аъзога тегиши, оқиши ва аъзодан томиши билан бўлади (“Хулоса” китоби). “Уч мартадан ювиладиган аъзолар – қўл, юз ва оёқдир. («Ал-Муҳийт» китоби). Аъзоларни бир марта мукаммал қилиб ювиш фарз бўлади. (“Заҳирийя” китоби). Кейинги иккитаси суннати муаккада ҳисобланади. Саҳиҳ гап шу (“Жавҳаратун наййира” китоби)”.
Ишқалаш масаласига келсак, бу ҳақида “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай дейилган:
وَمِنْ الْأَدَبِ دَلْكُ أَعْضَائِهِ
Яъни: “Таҳоратда ювиладиган аъзоларини ишқалаш одоб-мустаҳаб амаллардандир”.
Демак, таҳоратда ювилиши лозим бўлган аъзоларни бир марта яхшилаб ювиш фарздир. Иккинчи ва учинчи ювишлар суннати муаккада, яъни таъкидланган суннатдир. Ҳар бир ювишида тўлиқ сувни ўша аъзонинг барча қисмига етказиш суннат ва ишқалаб ювиш эса, мустаҳаб саналар экан. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
ЭРИМ БИЛАН ЯШАМАЁТГАНИМГА 5 ОЙ БЎЛЯПТИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эрим билан яшамаётганимга 5 ой бўляпти. Лекин жавобингни бердим, талоқсан демаган. Қонуний ажрим бўлмаган. Бошқа оила қилсам, никоҳлансам зино бўлмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эридан талоғини олмасдан туриб бошқасига турмушга чиқа олмайди. Аввал эридан талоқ олиб, сўнг идда ўтиради ва иддадан кейин бошқа кишига турмушга чиқиши мумкин. Акс ҳолда никоҳ боғланмайди ва ўзаро алоқалари зино бўлади. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҒИЙБАТ БЎЛИБ ҚОЛМАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Диний мавзуда муаммоларимизни домлага айтамиз. Домлалар эса ўша муаммоларни исм сир тутилган ҳолда жума мавъизаларида ибрат сифатида айтиб ўтишади. Мана шу нарса тўғрими? Ғийбат бўлиб қолмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ўша воқеа тафсилотлари оммага айтилганда бирор шахснинг обрўси ва шаънига путур етмаслиги, омма олдида изза бўлиб қолмаслиги аниқ бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Видео
#илм #устоз
Илм ўрганишда устознинг ўрни
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
КЎЗ ТЕГМАСЛИГИ УЧУН НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
#ақида
#кўз_тегиши
❓1129-CАВОЛ: Мени ёш фарзандим бор. Бир қўшни аёл уни кўриб қолса, “Бу бунчалар чиройли экан”, “Ширинлигини қаранг буни” деб кўп гапиради. Шунда кўз тегмаслиги учун нима қилсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Кўз тегиши воқеъликда бор нарса экани кўплаб ҳадиси шарифларда айтиб ўтилган. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз тегишидан Аллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки кўз тегиши – ҳақдир”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).
Кўз тегишига қарши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўқиб дам солардилар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб:
“Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин”
Маъноси: “Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман” дер ва сўнгра: “Бобонгиз (Иброҳим алайҳиссалом) булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди”, дер эдилар”. Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, киши бирор неъматни кўрганида унга кўзи тегиб, зарар етиб қолмаслиги учун кўрган неъмат ҳаққига дуо қилиб қўйиши керак. Шунда ўзига тегишли бўлган ёки бирор биродарига тегишли бўлган нарсага зиёни тегиб қолмайди. Бу ҳақда Набий алайҳиссалом шундай деганлар:
إذا رأى أحدكم من نفسه أو ماله أو من أخيه ما يعجبه فليدع له بالبركة فٍان العين حق" (رواه الامام الحاكم)
Яъни: “Сизлардан бирингиз ўзида, молида ёки биродарида кўзни қувонтирадиган нарсани кўрса, унга барака сўраб дуо қилсин. Чунки кўз тегиши – ҳақдир” (Имом Ҳоким ривояти). Валлоҳу аълам!Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Аудио
#дин #ахлоқ
Динимиз инсонни ахлоқли қилиб тарбиялайди
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #намоз
Уйидан фақат намозни қасд қилиб чиққан кишининг савоби
Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази бош мутахассиси
ҚАБРЛАР УСТИГА ҚУРЪОН ЎҚИЙДИГАН ЭЛЕКТРОН ЖИҲОЗЛАРНИ ЎРНАТИШ
#Қуръон #ақида
❓1133-CАВОЛ: Баъзи инсонлар ўтганларининг қабрлари устига доимий Қуръон тиловат қилиб турувчи чипларни ўрнатиб қўймоқдалар. Шу иш жоизми, ушбу тиловатлардан маййитга савоб етадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ушбу саволнинг жавобида иккита муҳим жиҳатни мулоҳаза қилиш лозим. Биринчиси Қуръони каримни улуғлаш ва тиловат қилинганда унга қулоқ тутиш. Иккинчиси тиловатдан маййитларга манфаат етиши:
1. Қуръони карим мўмин-мусулмонларга буюк неъмат ва тенги йўқ инъомдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримни бундай сифатлайди: «… Бу (Қуръон) имон келтирадиган қавм учун Раббингиздан кўрсатмалар, ҳидоят ва раҳмат (манбаи)дир»» (Аъроф, 203). Аллоҳ таоло: «Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!» дейди (Аъроф, 204). Мазкур оятдан Қуръон тиловат қилинганда тинглаш ва жим туриш вожиб экани маълум бўлади. Каломуллоҳни тафаккур ва хушу билан тинглаш муқаддас динимиз талабидир. Қуръони каримни тинглаш қалбга шифо бўлиб, инсонни тоат-ибодат ва тақвога бошлайди. Натижада банда Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфиратига эришади. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким Аллоҳ таолонинг китобидан бир оят тингласа, унга битта савоб кўпайтирилиб берилади. Ким Қуръон тиловат қилса, унга қиёмат куни нур бўлади”, дедилар” (Имом Аҳмад ривояти).
2. Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига кўра тоат-ибодатларнинг савоби марҳумларга етиб боради. Хусусан, марҳумларга Қуръон тиловатининг савобини бағишлаш жоиз ва унинг савоби уларга етиб боради.
Имом Субкий бу хусусда қуйидагиларни айтади: “Қабр устида маълум муддат ёки маълум миқдор қироат қилиб бериш учун ижара келишуви жоиздир. Чунки қироат вақтида раҳмат ёғилгани учун маййит манфаат олади. Қабрдаги маййит бу борада тирик каби бўлади. Унга қироатдан кейин дуо қилинса ёки савобини бағишланса ҳам, бу ишларни қилмаса ҳам Қуръон манфаати етади... Агар савобини бағишласа бу ҳам дуога киради ва ўлик бундан фойда олади”.
Юқоридаги иборалардан қабрдаги марҳумларга тиловат савоби етиб бориши учун тиловат қилувчи киши тиловатнинг савобини унга бағишлаши керак бўлади. Электрон жиҳозлардаги тиловатда эса бу нарса топилмайди. Лекин қабр ёнида тиловат қилинса у ерга раҳмат ёғиши, шу эътибордан қабрдаги маййитга манфаат етиши умид қилинади.
Уламолар бу икки жиҳатни ҳисобга олган ҳолда бу каби жиҳозларни қўйиш Қуръон каримга ҳурматсизлик ҳолатини келтириб чиқармаслиги ҳамда одамларга ташвиш келтирмаслигини шарт қиладилар. Масалан, унинг ёнида қабр кавланса ва бошқа маййит дафн қилинса ёки одамлар зиёрат ёки бошқа юмушлари учун келиб унга қулоқ солмасалар, Қуръони каримни эшитиб жим туриш буйруғига зид иш бўлади. Натижада улар ва бунга сабабчи бўлган инсонлар гуноҳкор бўлиб қоладилар. Бундай ҳолатларда Қуръон тиловат қилиб турувчи жиҳозларни қабр устига қўйиш жоиз эмас. Бунинг ўрнига инсон ўзи тиловат қилиб бағишлаши, имкони бўлса қабристонга бориб, қабрни зиёрат қилгач тиловат қилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда ўзи учун ҳам, маййит учун ҳам савоб ҳосил бўлади. Шу мулоҳазалар эътиборидан қабрлар устига бундай жиҳозларни қўйиш тавсия этилмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Аудио
#таҳорат #намоз
🎬 Таҳоратдаги муҳим масала
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
УЙЛАНГАН ВА УЙЛАНМАГАН ЙИГИТНИНГ НАМОЗИДА ФАРҚ БОРМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйланган йигит билан уйланмаган йигитнинг ўқиган намозларида қандай фарқ бор? Уйланган йигитлар жамоатга борса уйланмаган йигитлар ҳам борса жамоат билан ўқиса уларнинг намозининг савобида фарқ борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланган инсон билан уйланмаган бўйдоқ инсоннинг намозига бериладиган савоб фарқли экани ҳақида очиқ далил йўқ. Албатта, динимизда никоҳга тарғиб қилинган, имкони борлар тезроқ уйланишлари кераклиги таъкидланган. Лекин бу ибодатдаги фарққа далолат қилмайди.
Одамлар орасидаги, уйланган инсоннинг икки ракат намози уйланмаган инсоннинг ўқиган етмиш ракат намозидан яхши, деган гап асоссиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҲАР РАКАТДА БАСМАЛА АЙТИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Устоз саволим шуки, ҳар ракатда Фотиҳа сурасидан аввал басмала айтиладими, ёки ракат бошида Фотиҳадан олдин истиоза ва басмалани айтиш кифоями?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Биринчи ракатда "Фотиҳа" сурасидан аввал "Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожим" ва "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни, кейинги ракатларда эса "Фотиҳа" сурасидан аввал фақат "Бисмиллаҳир роҳманир роҳим"ни ўқиш суннатдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЎГАЙ ҚИЗГА УЙЛАНИШ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Инсон ўгай қизига уйланиши жоизми? Онаси билан ажрашиб, қизига уйланса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир аёл билан хоҳ никоҳда, хоҳ никоҳсиз жинсий алоқа қилган ёки уни шаҳват билан ушлаган, ўпган, қучоқлаган бўлса, ўша аёлнинг онасига ҳам, қизига ҳам абадий уйлана олмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
УЛАРГА ПУЛ БЕРСАК ГУНОҲКОР БЎЛМАЙМИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ўртоқларим билан чойхонага борамиз. Шу чойхонада бизга хизмат қиладиган ёш йигитлар бўлади. Чойхона эгалари у йигитларга 25 мингдан 50 минггача кунига беради. Аммо чойхонага келишимиз биланоқ ўша ёш йигитлар исириқ тутатиб келиб одамлардан пул олишади. Худди тиланчидек. Агар уларга пул берсак биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақ тўланадиган хизматлар икки томондан ўзаро келишув асосида бўлади. Келишув бўлмасдан бир томон хизмат кўрсатишни бошласа (масалан, исириқ тутатса), унга ҳақ тўламасликка ихтиёрингиз бўлади.
Бошқа томондан чойхона эгаси мижозларга хизмат кўрсатгани учун маълум ҳақ тўласа ва мижозлардан ортиқча пул олмасликни шарт қилса, хизмат қилувчилар мижозлардан ортиқча ҳақ сўраши жоиз эмас.
Лекин хоҳласангиз, ихтиёрий равишда ўша исириқ тутатувчиларга кўнгилдан чиқариб, ҳадя сифатида пул беришингиз мумкин. Бу ерда гуноҳкорлик бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
76-дарс. Эътикофга оид масалалар
Устоз Ҳабибуллоҳ домла АбдулғаффорЎзбекистон мусулмонлари идораси
Youtube орқали кўриш
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
👉
Дарслар: 1 - 2 - 3 - 4 - 5 - 6 - 7 - 8 - 9 - 10 - 11 - 12 -13 - 14 - 15 - 16 - 17 - 18 - 19 - 20 - 21 - 22 - 23 - 24 - 25 - 26 - 27 - 28 - 29 - 30 - 31 - 32 - 33 - 34 - 35 - 36 - 37 - 38 - 39 - 40 - 41 - 42 - 43 - 44 - 45 - 46 - 47 - 48 - 49 - 50 - 51 - 52 - 53 - 54 - 55 - 56 - 57 - 58 - 59 - 60 - 61 - 62 - 63 - 64 - 65 - 66 - 67 - 68 - 69 - 70 - 71 - 72 - 73 - 74 - 75
📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
fatvouz">🔗 Улашинг: @diniysavollar
НОМАҲРАМ БИЛАН НАМОЗ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен келинойим билан бирга намоз ўқидим, намозим қабул бўладими? Ўзи номаҳрам билан намоз ўқиса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак киши уйда номаҳрам аёлларга имом бўлиб бирга намоз ўқиши макруҳ бўлади. Агар у аёл билан бирга имомнинг маҳрамлари бўлса, ёки унга иқтидо қилганларнинг ичида эркак киши бўлса, макруҳликдан чиқади (Ал-Мухтасар фил-фиқҳил ҳанафий" китоби). Валлоҳу аълам!Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🕌 Боқимандалик – жамият заволи!
▶️ Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари
▶️Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ – Фатво маркази мутахассиси
🔹 Боқимандалик ўзи нима? Динимизда боқимандаликка қандай қаралади? Шулар ҳақида тушунча берсангиз.
🔸Хожа Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг, “Дил баёру даст бакор”, деган шиорлари жуда машҳур. Шу ҳақда атрофлича тушунча берсангиз.
#Жума_суҳбатлари
СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ
Улашинг: @diniysavollar
МУСҲАФНИ ҒИЛОФ БИЛАН УШЛАШ МАСАЛАСИ
#Қуръони_каримни_ушлаш
#таҳорат
❓1131-CАВОЛ: Ғилофи матодан бўлган Қуръони каримни таҳоратсиз ҳолда ушлаш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу борада Ҳанафий уламоларимизнинг икки хил фатвоси бор. Аксар уламолар таҳоратсиз шахслар Қуръони каримни халтача-алоҳида ғилофсиз ушлаши мутлақо жоиз эмаслигини айтган бўлсалар, баъзилари ўша ғилоф китобга ёпиштирилмаган, қўшиб тикилмаган бўлса, таҳоратсиз ҳолда ҳам ушлаш жоиз бўлади, деганлар.
Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбааларида бу борада шундай дейилади:
لَا يَجُوزُ لَهُمَا وَلِلْجُنُبِ وَالْمُحْدِثِ مَسُّ الْمُصْحَفِ إلَّا بِغِلَافٍ مُتَجَافٍ عَنْهُ كَالْخَرِيطَةِ وَالْجِلْدِ الْغَيْرِ الْمُشَرَّزِ لَا بِمَا هُوَ مُتَّصِلٌ بِهِ ، هُوَ الصَّحِيحُ.
яъни “Ҳайз ёки нифос кўрган аёллар, жунуб бўлганлар ва таҳоратсиз кишилар мусҳафни ушлаши жоиз эмас. Фақат халтача каби (китобдан) ажралувчи ғилоф яъни китобга қўшиб тикилмаган жилд, мусҳафга ёпишмаган нарса билангина ушлашлари мумкин. Шу гап саҳиҳдир” (“Оламгирия” китоби).
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ:
فَالْمُرَادُ بِالْغِلَافِ مَا كَانَ مُنْفَصِلًا كَالْخَرِيطَةِ وَهِيَ الْكِيسُ وَنَحْوُهَا
яъни “бу ерда ғилофдан мурод халтача каби (мусҳафдан) алоҳида бўлган, махсус идиш ва шунга ўхшаш нарсадир” – деганлар (“Раддул муҳтор” китоби).
Демак, агар мусҳафни халтача каби махсус ғилофи бўлса, шу ғилоф билан ушлаш афзал. Аммо шу китоб учун махсус халтача бўлмаса, китоб муқовасига ёпишмаган, ечиб олса бўладиган, ҳозирги кунимиздаги теридан ёки матодан тикилган жилд билан ушлаш ҳам жоиз бўлади.
Шунингдек, таҳоратсиз киши Қуръони каримни енг билан ушлаши ҳам макруҳ ҳисобланади. Бу борада барча фиқҳий китобларимизда қуйидагича иборалар келади:
( وكُرِهَ) أي المَسُّ (بالكُمّ) أي بشيءٍ من الثوب الذي على الماسِّ، لأنه تَبَعٌ له فلا يَصيرُ حائلاً بينه وبين المصحف...
яъни “Енг билан (яъни мусҳафни ушлашни қасд қилган киши кийган кийимининг бир қисми билан) ушлаши макруҳ ҳисобланади. Чунки кийимнинг бир қисми ҳам уни кийган кишига тобедир. Шу сабабли енг таҳоратсиз киши билан мусҳаф ўртасини тўсувчи бўлмайди” (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Аммо Қуръони каримни кийимга алоқадор бўлмаган, масалан сочиқ, рўмолча каби алоҳида бирор мато билан ушлашнинг кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Аудио
#илм #устоз
Илм ўрганишда устознинг ўрни
Ёрқинжон домла ЖумабоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲОРАТСИЗ УШЛАШНИНГ ҲУКМИ
#Қуръони_каримни_ушлаш
#таҳорат
❓1130-CАВОЛ: Аёл кишиман, узрли кунларимда Қуръони каримни ўқий олмаслигимни биламан. Лекин уни ушлашим, ўпиб кўзимга суришим мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Йўқ ундай қилиб бўлмайди. Чунки таҳоратсиз кишилар, ҳайз кўрган аёллар, жунуб бўлганлар Қуръони карим китобини, Қуръон оятлари ёзилган қоғоз, танга ёки сувинерларни ушлашлари жоиз эмас. Зеро Қуръони карим Аллоҳ таолонинг каломидир. Уни покиза ҳолда ушлаш билан ҳам унга ҳурмат ва таъзим ифода қилинади. Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عن حَكِيم بن حِزام قال: لَمَّا بَعَثني رسول الله صلى الله عليه وسلم إلى اليَمَن قال: لا تَمسَّ القرآنَ إلا وأنت طاهر
(روى الحاكم في «المستدرك» وصحَّحه)
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбораётганларида “Қуръони каримни фақатгина пок ҳолингда ушлагин” – деган эдилар” (Имом Ҳоким Мустадрак китобларида ривоят қилган ва бу ҳадисни саҳиҳ деганлар)”.
Ватандошимиз аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ ҳам айни шу маънода айтадилар:
(وَلَنَا ) قَوْله تَعَالَى لَا يَمَسُّهُ إلَّا الْمُطَهَّرُونَ وَقَوْلُ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَمَسُّ الْقُرْآنَ إلَّا طَاهِرٌ ، وَلِأَنَّ تَعْظِيمَ الْقُرْآنِ وَاجِبٌ ، وَلَيْسَ مِنْ التَّعْظِيمِ مَسُّ الْمُصْحَفِ بِيَدٍ حَلَّهَا حَدَثٌ
“Қуръони каримни таҳоратсиз ушлаш мумкин эмаслигига бизнинг далилимиз Аллоҳ таолонинг мана бу ояти, яъни “Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар” (Воқеа сураси 79-оят) ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қуръонни фақат пок инсонгина ушлайди”, деган ҳадисларидир. Қолаверса, Қуръони улуғлаш вожибдир, мусҳафни (Қуръони карим китобини) нопок қўл билан ушлаш эса уни улуғлаш эмас” (“Бадоъиус саноиъ” китоби).
Яна бир мўтабар манба, имом Марғиноний раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳидоя” асарида ҳам шундай дейилади:
وَلَيْسَ لَهُمْ مَسُّ الْمُصْحَفِ إلَّا بِغِلَافِهِ ، وَلَا أَخْذُ دِرْهَمٍ فِيهِ سُورَةٌ مِنْ الْقُرْآنِ إلَّا بِصُرَّتِهِ وَكَذَا الْمُحْدِثُ لَا يَمَسُّ الْمُصْحَفَ إلَّا بِغِلَافِهِ (الهداية)
“Ҳайз ёки нифос кўраётган, жунуб бўлганлар мусҳафни фақат ғилофи билан, Қуръони каримдан сура ёки оятлар ёзилган тангаларни ҳамён билан ушлашлари мумкин. Таҳоратсиз киши ҳам мусҳафни ғилоф билан ушлайди” (“Ҳидоя” китоби).
Шу ўринда яна бир нарсани таъкидлаш керакки, нафақат Қуръони карим, балки Қуръонни бошқа тилларга қилинган таржималари, тафсирларини ҳам нопок ҳолда ушлаш жоиз эмас. Фиқҳий манбаалардан Баҳрур роиқ китобида:
وَلَوْ كَانَ الْقُرْآنُ مَكْتُوبًا بِالْفَارِسِيَّةِ يَحْرُمُ عَلَى الْجُنُبِ وَالْحَائِضِ مَسُّهُ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الصَّحِيحُ (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)
“Агар Қуръони карим форс тилида (шунингдек бошқа тилларда) ёзилган бўлса, жунуб киши ва ҳайз кўрган аёл уни ушлаши ҳаром бўлади. Шу ҳукмга барча уламолар ижмоъ қилганлар ва шу гап саҳиҳдир” – дейилади.
Демак, таҳоратсиз кишилар, ҳайз ёки нифос кўраётган аёллар, жунуб бўлганлар Қуръони каримни ғилофсиз ушлашлари ёки саволда сўралганидек ўпиб кўзга суришлари жоиз эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
ҚАБРИСТОНДАГИ ТУПРОҚ ФАЛОКАТ КЕЛТИРАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қабристондан 1 сиқим ҳам тупроқ уйга кирмаслиги керак, фалокат босади деб эшитдим шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристон тупроғидан бундай шумланишлик динимизда йўқ. Зеро, фалокат келиши ҳам, уни кўтарилиб кетиши ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
🔗
#Видео
#дин #ахлоқ
Динимиз инсонни ахлоқли қилиб тарбиялайди
Саидаҳмад домла СайдаралиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази бош мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar