Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 ФОЛ ВА СЕҲР ИЖТИМОИЙ ИЛЛАТ ВА МАЪНАВИЙ ХАВФДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МОТАМ ВА ТАЪЗИЯ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?
#жаноза
❓1755-САВОЛ: Пешин вақтида бир онахон вафот этдилар. Шом намозидан кейин майитни қабрга қўйдик. Бизни бир савол қийнамоқда мотам ва таъзия пешин вақтидан бошланадими ёки шом вақтидан бошлаб ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ҳолатда мотам пешин вақтидан бошлаб ҳисобланади. Таъзия билдириш эса шом намозидан, яъни марҳума дафн қилинган вақтдан бошланади. Бу борада “Фатовои оламгирийя” китобида шундай зикр қилинган: “Мотам ва таъзия маййитнинг жони узилган вақтдан бошлаб, уч кунгача давом этади. Уч кундан кейин макруҳ саналади. Фақат таъзия билдирувчи ёки билдирилувчи киши ғойиб бўлса, уч кундан кейин ҳам таъзия билдиришнинг зарари йўқдир. Таъзия билдириш дафндан кейин бошланиши яхшироқдир. Бу мусибат аҳлларидан қаттиқ қайғуриш кўринмаган ҳолатга тегишлидир. Агар маййит эгалари қаттиқ қайғуга тушган бўлсалар, у ҳолда таъзия билдиришни дафндан олдин бошлаш ҳам мумкин.... (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби)”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ижтимоий
📹 Ҳожи бўлиш осон, ҳожи бўлиб қолиш қийин
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАЖБУРЛАБ ЭРГА БЕРИШ ДУРУСТМИ?
#никоҳ
❓1753-САВОЛ: Ота-онам мени мажбурлаб эрга бермоқчи, бола билан кўришдим ва кўнглим ғаш бўлиб қолди. Кейин истихора ўқишни бошладим ва барибир кўнглим юмшамади. Уйдагиларга тушунтирдим, лекин мени эшитишмаяпти. Мен қандай йўл тутсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда хотин-қизларни мажбурлаб эрга беришдан ман қилинган. Зеро, никоҳ икки томоннинг розилиги билан тузилади. Жувон бўлса, у билан очиқча гаплашилади, бокира бўлса, ундан изн сўралади. Бокира (розилик аломатлари билан) сукут қилса, бу унинг никоҳга изн бергани бўлади.
Барча фиқҳий манбаларимизда келин ва куёв ўз розилигини билдириши (ийжоб ва қабул) никоҳнинг асосий рукни экани баён қилинган. Келин-куёвдан бири никоҳга рози бўлмаса, никоҳ дуруст бўлмайди.
Ота-онанинг вазифаси эса фарзандини бойлик, мансаб ёки бошқа ғаразлар сабабли кўр-кўрона уйланиш ёки эрга тегишга мажбурлаш эмас. Балки фарзандига жуфт бўлаётган йигит ё қизнинг диёнати, хулқ-одобига ва касб-ҳунарига эътибор қилишдир.
Ўз ўрнида турмуш қураётган фарзанд ҳам ота-онасининг тавсиялари ўринли бўлса, қабул қилиши, қайсарлик қилмай уларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиши керак.
Хотин-қизларни мажбурлаб эрга бериш ҳолатларида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёлга никоҳ ё ажралишни танлаш ихтиёрини берганлари маълум. Ҳатто бир ҳолатда қиз камбағал йигитни, ота-она эса бой йигитни танлаганида, у зот қизнинг ихтиёрини устун қўйиб:
لم ير للمتحابين مثل النكاح
«Бир-бирини яхши кўрганлар учун никоҳдан яхшиси йўқдир», дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 5-ГЎЗАЛ ХИСЛАТЛАР МЎМИННИНГ ШИОРИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАМОЗГА КИРИШДА, ҚЎЛЛАР ҚАЧОН КЎТАРИЛАДИ?
#намоз
❓1751-САВОЛ: Намозга “Aллоҳу акбар”, деб қулоқ қоқишда “Aллоҳу акбар” даги “р” га келганда икки қўлни бош бармоғи қулоқ юмшоғига тегизиладими? Шундай деб, эшитдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга киришда аввал икки қўлни юқорига кўтариб, бош бармоқларни қулоқнинг юмшоқ жойига тегизилади. Сўнг “Аллоҳу акбар”, деб, намозга киришилади. Бу ҳақида Фақиҳ Абу Жаъфар роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: “Икки кафтини ички тарафлари билан қиблага юзланади ва панжалари ёзади ҳамда қўлларини юқорига кўтаради. Қачонки, икки бош бармоғи икки қулоқларининг юмшоқ жойларига тегса, “Аллоҳу акбар” деб намозга шуруъ қилади. Шамсулаимма Сарахсий роҳимаҳуллоҳга кўра, барча машойихлар шунга иттифоқ қилганлар. (“Муҳийт” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 4-ЭЗГУ АМАЛЛАРДА МУСОБАҚАЛАШАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#juma_suhbati
📖 Мавзу: АСР СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ ВА ҲИКМАТЛАРИ
🎤Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев
– Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАТИҚ ТАЙЁРЛАШДА СУТГА СУВ ҚЎШИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1748-САВОЛ: Одатда биз қозонда сут пиширамиз баъзида сут тошиб кетиш хавфи бўлганда, бироз сув солиб юборамиз ва бу сутни қатиқ қилиб сотамиз бунинг ҳукми қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар сутга сув қўшишдан сизнинг мақсадингиз уни қатиқ қилиб сотиш бўлса, бу иш жоиз саналади. Зеро, фиқҳий манбаларда: “Агар сутга сув қўшишдан мақсад, уни ичиш ёки қатиқ қилиб сотиш бўлса, бу иш жоиз саналади", дейилган. Чунки баъзан қатиқ ёки сузма қилиш жараёнида сутга сув қўшилади. Лекин сотиш мақсадида сутга сув қўшиш жоиз бўлмайди. Зеро, ҳадисда: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом сотиш мақсадида, сутга сув қўшишдан қайтардилар”, дейилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 8 Июль Сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ЖАРОҲАТИГА СУВ ЗАРАР ҚИЛАДИГАН КИШИНИНГ ҒУСЛИ
#ғусл #поклик
❓1746-САВОЛ: Мен қорин тарафдан операция бўлдим ва қорнимнинг 25 см жойи тикилди ва бинт қўйилган. Докторлар сув текса йиринглайди умуман сув тегмасин дейишди. Эҳтилом бўлиб қолсам ё аёлим билан қўшилсам, қандай ғусл қиламан? Ҳамма еримга сув теккизиб, бинт турган жойига масҳ тортсам ғуслим ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сиз айтган кўринишда ғуслингиз дуруст бўлади. Ислом динининг асосий тамойилларидан бири зарарни даф қилишдир. Шунинг учун ибодатларда бу нарсага алоҳида эътибор берилган. Жумладан, таҳорат ва ғусл қилувчига сув ҳолатни оғирлаштирадиган ўринларда таяммум қилишга рухсат берилган. Бунда қоида шуки, баданининг аксар қисмига сув теккизиш беморликка сабаб бўлса ёки касалликни тузалишини ортга суриб юборадиган бўлса, шунда ғусл қилмасдан таяммум қилинади. Шунинг учун баданнинг ярмидан кўпроқ қисмига сув ишлатиш имкони бўлса, ўша жойлар тўлиқ ювилади, қолган қисмига масҳ тортилади. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 7 Июль Душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 1-"АСР СУРАСИ" - НАЖОТ ЙЎЛИГА ЧОРЛОВ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЕТКАЗИБ БЕРИШ КЕЧИККАНИ САБАБЛИ ҚЎШИМЧА ТАОМ БЕРИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1744-САВОЛ: Баъзи емакхонлар таом етказиб беришни кечиктиргани учун буюртмадан ташқари қўшимча таом тақдим этар экан. Шу иш жоизми? Агар рекламада қўшимча бепул таом бериш эмас, балки етказиб берилган таомнинг пулини олмаслик айтилган бўлса, ҳукм қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. 1. Таомга буюртма бериш битими шариатдаги истисноъ, яъни буюртма асосида маълум маҳсулотни тайёрлаб бериш шартномасига тўғри келади. Агар саволдаги шарт фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида алоҳида бундай шарт қўйилмаса, сотувчи тарафидан берилган бу ваъда жоиз ҳисобланади ва унга вафо қилиши керак бўлади.
Агар буюртма беришда етказиб бериш кечикиши сабабли қўшимча таом бериш шарти қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Битимдаги бундай шарт молиявий жарима саналади. Маҳсулот тайёрлаб бериш (истисноъ) битимида сотувчига нисбатан молиявий жарима қўллашга рухсат этилади.
Демак, қўшимча бепул таом бериш ваъда кўринишида бўлса ҳам, шартномада акс этган бўлса ҳам жоиз экан.
2. Етказиб бериш кечикса, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик фақат рекламада акс этиб, буюртма жараёнида бундай шарт қўйилмаса, бу ҳам сотувчи тарафидан берилган ваъда бўлади ва жоиз ҳисобланади. Аммо буюртма бериш жараёнида юқоридаги шарт қўйилса, бу шартноманинг бир қисмига айланади. Шартномада эса буюртма суммасидан воз кечиш шартини қўйиш дуруст эмас.
Демак, буюртма қилинган таомнинг пулини олмаслик ваъда кўринишида бўлса жоиз, битимда шарт қилинса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 5 Июль Шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 12 Июль Шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ИМОМГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТИШИ
#таҳорат #намоз
❓1754-САВОЛ: Намоз бошланганидан кейин имомнинг таҳорати синса, қандай йўл тутилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз бошланганидан кейин имом таҳоратини қасддан синдирса, намоз бузилади ва қайтадан бошлаш лозим бўлади. Аммо имомнинг таҳорати унинг ихтиёрисиз кетса, ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам, намоз бузилмайди. Лекин таҳорати сингани учун имом ўрнига бошқасини тортади ва кейинги имом намозни келган жойидан давом эттиради. Таҳорати синган имом бироз энгашиб, қўли билан бурнини ушлаб, худди бурни қонаган одам каби чиқиб кетади. Сўнг таҳоратини янгилайди. Агар таҳоратини янгилагунига қадар жамоат намозни тугатган бўлса, ўша жойнинг ўзида ёки ортига қайтиб, ёлғиз ўқувчи каби намозини келган еридан давом эттириб, охирига етказади. Агар жамоат намозни тугатмаган бўлса, у ҳолда ортига қайтади ва иккинчи имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин қолдирган ракатларини ўқиб қўяди. Агар таҳоратини янгилаб келгунича намоз бузиладиган иш содир бўлса, у ҳолда намозни қайтадан ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 11 Июль Жума
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
МАЙЙИТНИ БИРОВНИНГ ҚАБРИГА ДАФН ЭТИШ
#қабристон #жаноза
❓1752-САВОЛ: Биз тарафларда маййитни ўзининг яқинлари дафн қилинган қабрга қўйиш урфга кирган. Шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу борадаги динимиз кўрсатмаси шуки, аслида ҳар бир маййит учун янги қабр ковлаш ва ўша қабрга дафн этиш лозим. Агар эски қабрга дафн қилмоқчи бўлсалар, ўша қабрдаги маййитнинг жасади тупроққа айланган бўлиши шарт. Бугунги кунда инсонлар орасида тарқалган бидъат ва ножоиз ишлардан бири шуки, кимдир вафот этса, ота-онаси ёки бошқа яқин қариндошларининг қабрига дафн қилинмоқда. Баъзи ҳолатларда аввалги дафн қилинган маййитнинг кўмилганига қисқа муддат, яъни орадан беш-олти йил, ҳатто ундан ҳам озроқ вақт ўтган бўлса ҳам янги маййитни унинг қабрига дафн қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Чунки баъзилар ўлими олдидан “Мени отамнинг ёки ўғлимнинг ёки эримнинг қабрига дафн қилинглар”, деб васият қилади. Ваҳоланки, шариатимизда бир қабрга дафн қилинган маййит чириб, тупроққа айланиб кетишидан олдин, унинг қабрини очиш ва унга бошқа маййитни дафн қилиш ҳаром ва ножоиз иш ҳисобланади. Аммо унинг жасади тупроққа айланиб кетган ва ундан асар ҳам қолмаган бўлса, у ҳолда бошқа маййитни унинг қабрига дафн қилиш жоиз бўлади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қабрдаги маййитнинг чириб, тупроққа айланиши ҳар-бир жой ва иқлим учун ўзига хос бўлиб, бунинг учун махсус бир муддат белгиланмаган. Чунки иссиқ ўлкаларда совуқ ўлкаларга нисбатан тезроқ тупроққа айланиши табиий ҳол. Шунинг учун бу нарса ҳар-бир жойнинг ўзидаги ҳолатга қараб белгиланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 10 Июль Пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
"ГАП-ЙИҒИН"ЛАРДА БИРОР МАҚСАД УЧУН ПУЛ (КАССА) ЙИҒИШ
#ҳалол_ҳаром
❓1750-САВОЛ: Тоққа чиқиш учун пулли гап (касса) ўйнаган эдик. Орамиздан ҳар ой пул бериб турган бир бола иши чиқиб, бора олмайдиган бўлиб қолди. Бошида тоққа чиқмай қолса ҳам пулини қайтариб олмаслик шарт қилинган эди. Энди бу болани пули қайтариб бериладими ёки рози бўлса, эҳсон сифатида қабул қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳолатда гарчи тоққа чиқса чиқмаса-да, ўша боланинг пулини ишлатиш мумкин. Чунки бу каби пуллар одатда эҳсон сифатида йиғилади. Шу билан бирга саволдан маълум бўлишича, пул йиғишни бошлашда, тоққа чиқмаса ҳам рози бўлишга келишилган. Зеро шариатга зид бўлмаган шарт (келишувлар)ларга амал қилиш динимиз кўрсатмаларидандир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 9 Июль Чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ИБОДАТЛАР УЧУН КУННИНГ БОШЛАНИШ ВАҚТИ
#тақвим
❓1749-САВОЛ: Исломда янги кун қайси соатдан бошлаб киради? Масалан, шартли қабул қилинган тартиб бўйича соат 00:00 янги куннинг бошланиши саналади? Исломда янги куннинг бошланиши ва тугаши қайси вақтдан эътиборга олинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизга кўра, кун шом вақтидан бошланади ва кейинги шомгача давом этади. Бошқача қилиб айтганда, исломда кун кеча билан бошланади ва унинг эртасида кун ботиб, кундуз тугаганида, ўша кун ҳам якунланади. Бунга оят ва ҳадислардан кўплаб далиллар бор.
Фақат айрим аҳкомларда куннинг бошланиши бомдод намозининг вақти кириши (субҳи содиқ)дан бошланади ва кун кейинги бомдод вақтигача давом этади. Масалан, Ҳажда Арафот водийсида туришда ҳукм шундай.
Шунингдек, айрим ҳолларда “кун” тушунчаси юқоридагидек, 24 соатдан иборат (сутка) маъносида эмас, балки тунга муқобил – қарама-қарши маънода қўлланилиши ҳам мумкин. Бу ҳолда кун бошланиши бомдод вақтидан то қуёш ботгунигача бўлган муддат, яъни кундуздан иборат бўлади. Бунга мисол учун “бир кун рўза тутиш” деганда айнан шу муддат назарда тутилади.
Хулоса қилиб айтганда, динимиздаги умумий қоидага кўра, куннинг бошланиши кун ботганидан бошланиб, кейинги кун ботишигача давом этади. Айрим истисно қилинган ҳолатларда куннинг қачон бошланиб, қачон тугаши диндаги ҳукмларга қараб фарқ қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 3-СОЛИҲ АМАЛ ФАЗИЛАТИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПИЧОҚ ДУОНИ КЕСАДИМИ?
#дуо
❓1747-САВОЛ: Дастурхонда пичоқ турса дуони кесади, деган гап биз томонларда кенг тарқалган бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, пичоқ дуони кесмайди. Зеро, бу ҳақида Қуръони карим ва суннат ҳамда бошқа шаръий манбаларнинг бирортасида далил келмаган. Дуо — маънавий амал бўлиб, Аллоҳдан ёрдам сўраш ва унга илтижо қилишдир, пичоқ эса моддий восита бўлиб, нарсаларни кесиш учун ишлатилади. Улар ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Бу тушунча одамлар орасида тарқалган хурофотлардан биридир.
Аслида динимиз манбаларида дуонинг қабул бўлишидан тўсадиган сабаблар: ҳаром луқма ейиш, силаи раҳмни узиш, ота-онага оқ бўлиш ва уч кундан ортиқ аразлашиш каби ман қилинган ишлардир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 2-АСР СУРАСИ: НАЖОТНИНГ ТЎРТ ЙЎЛИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЁШ БОЛА САФАРДА ҲАМРОҲЛИК ҚИЛИШИ
#сафар
❓1745-САВОЛ: Турмушга чиқмаганман. Отам ҳам, амаки ва тоғаларим ҳам йўқ. Чет элга сафарга борсам, 15 ёшли укам менга маҳрам бўла оладими? Шариатда сафарда маҳрам бўлиш учун ёш чегараси белгиланганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, белгиланган. Аёлга сафар асносида ҳамроҳлик қилувчи киши балоғатга етган, ақлли ва маҳрам эркак қариндоши бўлиши лозим. Ўғил бола 15 ёшга тўлган бўлса, аломатлар билинмаса ҳам балоғатга етган, деб ҳукм қилинади ва у маҳрам аёл қариндошига сафарда ҳамроҳ бўла олади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 6 Июль Якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 ЖИНЛАРДАН САҚЛАНИШ ЙЎЛЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЙДАН ИЛОН ЧИҚИШИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?
#шумланиш
❓1743-САВОЛ: Уйда илон пайдо бўлиши ёмонлик аломатими? Шундай деб эшитиб қолдим. Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ёмонлик аломати эмас. Уйларнинг қурилиш ҳолати ва жойлашув ерига қараб уларга ит, мушук, чаён, калтакесак ва бошқа турли жониворлар кириб-чиқиб туради. Илоннинг ҳам кўплаб турлари ана шу ҳайвонлар қатори инсонлар яшайдиган уйларга кириши ва баъзан маскан тутиб яшаш ҳолатлари учраб туради.
Илоннинг уйга кириши бирор ёмонлик аломати бўлмаса ҳам динимизда унинг ўзига яраша тафсилотлари бор. Чунки илон ҳақида турли маънодаги ҳадислар келган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда илон ва чаённи ҳатто намозда турганда ҳам ўлдиришга буюрган бўлсалар яна бир бошқа ҳадисда уйларни маскан тутувчи (илон каби)лар борлиги ва улардан бирортасини кўрилса, уни уч марта огоҳлантириш зарурлиги, сўнг кетса, кетди, акс ҳолда, ўлдириш кераклигини таъкидлаганлар. Чунки айрим ҳадисларда келтирилишича, улар жинлар бўлиши мумкин ва уларни ўлдириб қўйиш оқибатида жинлар томонидан зарар кўриб қолиниш ҳам мумкин. Ана шундай жин бўлиш эҳтимоли бўлган илонлар ҳадисларда оқ рангда бўлиши зикр қилинган.
Демак, уйга кириб қолган илонлар ҳеч қандай ёмонлик аломати ёки хосиятсизлик эмас. Балки улар оддий илон ёки жин бўлиши мумкин экан. Оддий зараркунанда илон бўлса, уни ўлдириб юборилади. Уйларда яшовчи оқ илон бўлса, уларни уч марта чиқиб кетиш ҳақида огоҳлантирилади. Чунки ҳадисда: “Албатта, бу уйларнинг яшовчилари бордир. Улардан бирортасини кўрсангиз, уни уч марта огоҳлантиринг. Кетса, кетди, бўлмаса, ўлдиринг, чунки у кофир (жин)дир”, деб марҳамат қилинган (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar