Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar
ВИДОЛАШУВ ТАВОФИДАН КЕЙИН ТАВОФ ЁКИ БОШҚА ИШЛАР ҚИЛИШ
#Ҳаж_умра
❓1729-САВОЛ: Бир ҳамсафарим менга видолашув тавофини қилиб бўлгандан кейин то ватанга қайтгунича савдо сотиқ қилинмайди, Масжидул ҳаромга кирилмайди, тавоф қилинмайди, намозларни ичкарига кирмай, ташқарида ўқиб турилади, деб айтиб қолди. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Савдо сотиқ ёки бошқа бирор иш билан машғул бўлиш видолашув тавофини йўққа чиқариб қўймайди. Шунингдек, Масжидул ҳаромга кириш, Каъба қаршисида намоз ўқиш, тавоф қилиш ҳам, албатта, мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 26 Июнь Пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
САФДАГИ БЎШ ЖОЙНИ ТЎЛДИРИШ
#намоз
❓1728-САВОЛ: Масжидга кирганимизда, намоз бошланганидан кейин орадаги сафларда жой бўшаб қолганини кўрамиз. Лекин орқа сафдаги одам ўша жойга ўтиб олмаган бўлади. Шунда унинг олдидан ўтиб, ўша жойни тўлдирсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бўлади. Уламолар бир намозхоннинг олдидаги сафда бўш жой очилиб қолган ва мазкур намозхон ана шу жойни тўлдирмаган бўлса, орқадаги одам унинг олдидан ўтиб, ўша жойни тўлдирса бўлади, бу билан намозхон олдидан ўтгани учун гуноҳкор бўлмайди, деганлар.
Ҳақиқатда, баъзан масжидга кириб, сафга қўшилган вақтда, орадаги сафлар бўшаб қолганига, унинг орқасидаги турган намозхон ўша жойга ўтиб, сафни тўлдирмаганига гувоҳ бўлинади. Айниқса, бу ҳолат жамоат катта йиғиладиган Масжидул ҳаром ва Масжиди Набавийда ёки бошқа масжидлардаги жума ва таровиҳ намозларида кўп учрайди. Мана шундай пайтларда, орқадаги инсон ўша сафларга, гарчи олдидаги намозхоннинг олдидан ўтиш туфайли бўлса ҳам ўтиб, сафни тўлдирса, тўғри иш қилган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 УЛАРНИ ДЎЗАХ АЗОБИДАН САҚЛАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАНДАЙ ҚАРЗЛАР ЗАКОТДА ЧЕГИРИБ ТАШЛАНАДИ?
#закот
❓1726-САВОЛ: Закот нисоби ҳисобланганда, қарзлар айириб ташланар экан. Шунга кўра, солиқ идорасидан қарзлар, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақидан бўлган қарзлар ҳам чегириб ташланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Банда томонидан талаб қилинадиган барча қарзлар закот нисобини ҳисоблаганда чегириб ташланади. Жумладан, солиқдан қарзлар, ходимларнинг иш ҳақларидан бўлган қарзлар ҳам инсонлар томонидан талаб қилинадиган қарзлар ҳисобланади. Шунинг учун киши закот молларини ҳисоблаганда, ушбу қарзларни ҳам чегириб ташлайди. Масалан, бир кишининг юз миллион сўм пули бор, аммо унинг солиқдан беш миллион, ходимларнинг иш ҳақидан йигирма беш миллион қарзи бор. Бу киши юз миллиондан эмас, балки қарзларни чегириб ташлаганда қоладиган етмиш миллиондан закот беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
🕌 1447-Ҳижрий йил (милодий 2025–2026) учун тақвим нашр этилди
📌 Фатво маркази уламолари ва астроном олимлар томонидан тайёрланган;
📌 Республикамиздаги ҳар бир вилоят учун алоҳида тақвим чоп этилган. Унда вилоятдаги шаҳар ва туманларнинг аниқ намоз вақтлари кўрсатилган;
📌 Ҳижрий ва милодий саналар бирга келтирилган;
📌 Рамазон, Қурбон ҳайити, Бароат кечаси, Меърож кечаси, Қадр кечаси каби муҳим саналар белгиланган;
📌 Энг қизиқарли ва тарбиявий диний мақолалар билан бойитилган.
✅ Аниқ
✅ Ишончли
✅ Ҳар бир вилоят учун алоҳида
✅ Ҳар бир мусулмон учун муносиб
🕋 Ибодатда тартиб, ҳаётда барака — бу тақвим билан!
📚 Китоб дўконларидан сўранг
Улгурчи олмоқчи бўлганлар учун:
☎️ +998917806633
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 24 Июнь Сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ВАКИЛ ЗАКОТ ПУЛЛАРИНИ ИШЛАТИБ ЮБОРИШИ
#закот
❓1723-САВОЛ: Вакил закот пулларини, эгасидан сўрамай, аввал ўзига ишлатиб туриб, кейин ҳақдорларга ўз ёнидан бериб юбориши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай қилиш жоиз эмас. Бу билан аввало закот адо бўлмайди, иккинчидан, бу иш закот берувчининг ишончини суистеъмол қилиш, яъни омонатга хиёнат қилиш ҳисобланади. Агар вакил закот пулларини ишлатиб қўйса, эгасини бундан хабардор қилиши лозим. Мол эгаси бунга рози бўлиб, вакил энди закотни ўз маблағидан тўлаб қўйишига рухсат берса, закот дуруст бўлади. Агар эгасига хабар бермай, вакил ёнидан тўлаб юборса, бу закот ҳисобланмайди. Балки вакил тарафидан қилинган нафл садақа бўлади. Энди у ушбу маблағни эгасига қайтариши ёки эгасидан рухсат олиб, закотни ўз ёнидан қайтадан бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 23 Июнь Душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 22 Июнь Якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 ФАРИШТАЛАР СИЗ БИЛАН САЛОМЛАШГАН БЎЛАРДИ...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
МАСЖИДДА САФЛАРНИНГ УЗИЛИШИ
#Ҳаж_умра #намоз
❓1720-САВОЛ: Кўпчиликка маълумки, Масжидул ҳаромда эҳромсиз, одатий кийимдаги одамни пастки қаватга киритилмайди. Улар юқори қаватларда намоз ўқишади. Шу ҳолатда пастки қаватда, Каъба атрофида эҳромдаги одамлар тўлмай, анча жой очиқ қолиб, бошқа жойдаги одамларнинг сафига уланмай қолади. Шунда орқадаги ва юқори қаватдаги одамларнинг намози намоз бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидул ҳаром ва бошқа барча масжидларнинг ичи битта ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун масжиднинг ичига кирган инсон модомики, имомдан олдинга ўтиб кетмаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлиб, намози намоз бўлади. Сафнинг узилганлиги иқтидога зарар бермайди, аммо бу ҳолат узрсиз бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Масжидул ҳаромда сиз айтган ҳолат зарурат туфайли бўлгани учун макруҳлик ҳам кўтарилади.
Аммо масжиддан ташқарига чиқилганда, саф албатта, уланган бўлиши шарт. Масалан, бир инсон масжид ташқарисидаги сафга қўшилмай, узоқдан, меҳмонхона ичидан, йўллардан туриб, масжид ичидаги имомга иқтидо қилса, ножоиз бўлади ва намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 ҲЕЧ КИМ ФАРЗАНД ЖИНСИНИ ТАНЛАЙ ОЛМАЙДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТИҚИЛИНЧ ПАЙТДА, ОЛДИНГИ САФДАГИ НАМОЗХОННИНГ БЕЛИГА САЖДА ҚИЛИШ
#намоз
❓1718-САВОЛ: Биз томонларда қаттиқ ёмғир ёғиб, Жума ва икки ҳайит намозларида одамлар ташқарида намоз ўқий олмай, масжид ичига тиқилиб кетади. Суннатни алмашиб ўқиб олишади, аммо фарз намозда бунинг имкони йўқ-ку. Бу ҳолатда қандай йўл тутилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби узрли ҳолларда яъни саволда зикр қилинганидек, Жума ва икки ҳайит намозларида орқадагилар олдинги сафдаги намозхонларнинг белларига сажда қилиб, намозни адо этсалар бўлади. Бунинг кайфияти шундай: Аввалги сафдагилар одатдагидек руку ва сажда қиладилар. Уларнинг орқасидагилар эса, рукуда имкон қадар эгиладилар, сўнг саждада олдинги сафдаги одамларнинг орқа белларига бошларини қўйиб, сажда қиладилар. Фарзни шундай ўқисалар, суннатларни саволда айтилгандек алмашиб ўқиб олаверадилар. Чунки белга сажда қилиш зарурат туфайли жоиз бўлади. Суннат намозни ўқишда эса, бундай зарурат бўлмайди.
Бундан ташқари, бу каби узрли ҳолатларда олдиндаги одамнинг оёқлари устига ёки ўзининг сонига ҳам сажда қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 ДИННИНГ ЧЎҚҚИСИ НИМА?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 БАХТ ФАҚАТ БОЙЛИКДА ЭМАС
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#янги_йил_эълони
#ҳижрий_1447_йил
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил Муҳаррам ойининг 1 куни 2025 йил 26 июнь пайшанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШЕРИКЧИЛИК МОЛИНИНГ ЗАКОТИ
#закот
❓1727-САВОЛ: Дўстим иккимиз бир кичик дўкон очганмиз. Дўкондаги савдо моллари ва пул маблағларини қўшсак, закот нисобига етяпти, аммо ҳар биримизнинг улушимиз алоҳида ҳисобланса, нисобга етмайди. Биз закот беришимиз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра, закот нисобини ҳисоблашда, умумий шерикчилик моли эмас, балки шериклардан ҳар бирининг улуши алоҳида-алоҳида эътиборга олинади. Улардан қай бирининг улуши нисобга етса, ўшанисига закот вожиб бўлади. Шериклар ўртасидаги умумий мол ҳисобланганда, нисобга етса-ю, аммо ҳеч кимнинг улуши нисоб миқдорига етмаса, закот вожиб бўлмайди. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, кишининг ширкатдаги улушидан ташқари ҳам мол-мулки бўлса, закот нисобини ҳисоблашда, уларнинг ҳаммаси бир-бирига қўшилади. Масалан, бир кишининг ширкатдаги улуши нисоб миқдорига етмайди, аммо уйида ўзининг пуллари ҳам бор, ушбу пулларни ширкатдаги улушига қўшиб ҳисоблаганда, нисоб миқдорига етадиган бўлса, унга закот вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 25 Июнь Чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
МУЗОРАЪАДА УШРНИ КИМ БЕРАДИ?
#ушр #закот
❓1725-САВОЛ: Музораъада ушрни ер эгаси берадими ёки деҳқон берадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Музораъа – ҳосилни муайян нисбатда бўлиб олиш учун ер эгаси ва деҳқон ўртасида тузиладиган битимдир. Унга кўра ер эгаси ўз ерини ишлов бериш учун деҳқонга беради, деҳқон эса, экин экиб, ишлайди ва ҳосилдан маълум улушни олади. Музораъа битими тузилган ердан чиққан ҳосилнинг ушрини ер эгаси ва деҳқон ўз ҳиссалари миқдорича адо қиладилар. Яъни уларнинг ҳар бирига ҳосилдан қанча улуш тегадиган бўлса, ушрнинг шунча қисмини тўлаши керак бўлади. Томонлар ўзаро келишиб, тақсимотдан олдин, умумий ҳосилдан ушрни бериб юборсалар ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЗР ҚИЛИНГАН БУЮМНИНГ ПУЛИНИ БЕРИШ
#назр
❓1724-САВОЛ: Фарзандим даволаниш учун хорижга кетган эди. Мен агар болам тузалиб келса, тилла тақинчоқларимни садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, тузалиб келди. Садақа қиламан, деб турсам, қайнонам, тақинчоқларингиз тоза тилладан, уни менга сотинг ва пулини садақа қилаверасиз, деб талаб қилмоқда. Нима қилсам, тўғри иш қилган бўламан?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизда закот, фитр садақаси, ушр ва назр каби вожиб садақаларда, уларнинг қийматини бериш мумкин. Шу боис сиз ҳам тиллангизнинг ўзини ёки сотиб, пулини садақа қилсангиз ҳам бўлади. Фақат сотишда, бозордаги нархи эътиборга олинади. Ундан кам нархга сотиш мумкин эмас. Кам нархга сотсангиз, тафовутини ўзингиздан қўшиб садақа қилишингиз лозим бўлади. Масалан, тилла тақинчоқларингиз нархи назрни адо қилиш кунларида бозорда 10 миллион сўм бўлса, лекин танишим ёки яқин инсоним деб, 8 миллионга сотсангиз, ёнига 2 миллион қўшиб, садақа қиласиз ва шу билан назрингиздан қутиласиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#муфтий_минбари
📹 ШАРЪИЙ МАСЪУЛИЯТ СИЗНИНГ ЗИММАНГИЗДА
Қиз фарзанди борлар нолиманг
НАМОЗИМ БУЗИЛАДИМИ?
#намоз
❓1722-САВОЛ: Масжиддаги жамоатда баъзан олдинги сафдаги одамнинг кийими калта бўлгани учун саждада орқаси қисман очилиб қолади ва бехосдан унга кўзимиз тушиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат ёки намозимиз бузилмайдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар таҳорат ва намозни бузувчи омилларни бирма-бир санаганлар. Улар ичида бировнинг авратига кўз тушиб қолиш сабабли бузилади, деган гап йўқ. Бировнинг, хоҳ аёлнинг, хоҳ эркакнинг авратига қараш сабабли бавл ёки бирор суюқлик чиқмаса, таҳорат синмайди. Аммо бу дегани қараш, назар солиш мумкин экан, деб тушунмаслик керак. Чунки бундай ишлар асло мумкин эмас.
Бир нарсани ёдда тутиш лозимки, намоз ўқиш учун тайёрланаётган инсон намоз ўқиш асносида авратлари очилиб қолмаслигининг чорасини кўриши керак бўлади. Чунки бир рукн (фарз амали) миқдорича авратининг тўртдан бири очилиб турса, унинг намози бузилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
САҲОБАЛАРДАН БОШҚАЛАРГА “РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ” ДЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#дуо
❓1721-САВОЛ: Саҳобалардан бошқаларни, масалан тобеъин ёки мужтаҳид олимларни зикр қилганда ҳам “розияллоҳу анҳу” деб айтиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саҳобаларнинг исмини зикр қилганда “розияллоҳу анҳу” деб айтиш мустаҳаб эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Шунингдек, жумҳур (кўпчилик) уламолар саҳобалардан бошқа солиҳ инсонлар, олимларга нисбатан ҳам бу иборани айтиш жоиз деганлар. Чунки, “розияллоҳу анҳу”нинг маъноси “Аллоҳ ундан рози бўлсин” деб дуо қилишдир. Шундай экан, бошқа мусулмонларнинг ҳаққига ҳам шундай дуо қилса бўлади. Аммо бу ибора кўпинча саҳобаларга нисбатан ишлатилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 21 Июнь Шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ТАҲОРАТДАН ОРТГАН СУВДАН ИЧИШ
#таҳорат
❓1719-САВОЛ: Отам таҳорат қилганидан кейин сувдан бир хўплаб ичиб қўядилар. Лекин мен таҳорат амаллари ичида буни кўрмаганман. Отамга айта олмадим. Отамнинг бу иши хато эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, отангизнинг бу иши хато эмас. Зеро, таҳорат қилгандан кейин таҳорат учун тайёрланган сувдан бир хўплам ичиб қўйишни уламолар мустаҳаб дейишган. Вожиб ёки суннат эмас. Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг шундай қилганликларини ривоят қилганлар. Айрим уламолар замзам суви каби бундай сувда ҳам шифо бор дейишган ва буни ўз тажрибалари орқали бўлганини ҳам айтишган.
Демак, таҳоратдан кейин таҳоратдан ортган сувдан ичиш таҳоратнинг вожиб ёки суннати эмас, балки мустаҳаб амал саналади. Қилган одам савоб олса, қилмаган одам хато ёки гуноҳ қилган бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 20 Июнь Жума
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ?
#жаноза #намоз
❓1717-САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 19 Июнь Пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar