diniysavollar | Неотсортированное

Telegram-канал diniysavollar - FATVO.UZ | Расмий канал

160927

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали ©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Колл марказ рақами: 781503344 Lotincha 👉 @fatvouzlotin https://taplink.cc/diniysavollar

Подписаться на канал

FATVO.UZ | Расмий канал

​​АЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ
#намоз

❓1716-САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқишда, аёллар билан эркакларнинг бир нечта фарқлари бўлиб, аёллар сатрлироқ ҳолда намоз ўқишга буюрилганлар. Рукуда ҳам шундай, яъни аёллар рукуда эркаклардан фарқли равишда, тиззаларини бироз букиб руку қиладилар. Машҳур тобеий Ато ибн Абу Рабоҳ шундай деганлар:
"تَجْتَمِعُ الْمَرْأَةُ إِذَا رَكَعَتْ، تَرْفَعُ يَدَيْهَا إِلَى بَطْنِهَا، وَتَجْتَمِعُ مَا اسْتَطَاعَت". مصنف عبدالرزاق
“Аёл киши руку қилганда, имкон қадар йиғилиброқ, икки қўлини қорнига яқинлаштириб туради”. (“Мусаннафи Абдурраззоқ”).
“Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
وَالْمَرْأَةُ تَنْحَنِي فِي الرُّكُوعِ يَسِيرًا وَلَا تَعْتَمِدُ وَلَا تُفَرِّجُ أَصَابِعَهَا وَلَكِنْ تَضُمُّ يَدَيْهَا وَتَضَعُ عَلَى رُكْبَتَيْهَا وَضْعًا وَتَحْنِي رُكْبَتَيْهَا وَلَا تُجَافِي عَضُدَيْهَا .كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ
“Аёл киши рукуда бироз эгилади, тиззаларига суянмайди, бармоқларини очмайди, балки қўлларини бирлаштириб, тиззаларига қўяди ва тиззаларини бироз букади ва билакаларини танасидан ажратмайди. “Зоҳидий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 17 Июнь Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​МАСЖИДУЛ ҲАРОМДА УХЛАСА, ТАҲОРАТИ СИНМАЙДИМИ?
#Ҳаж_умра

❓1714-САВОЛ: Масжидул ҳаромда намозларни жамоат билан ўқиб, кейинги намоз вақтини кутиб ўтирганимизда, айрим ҳожиларимиз ётган ҳолда ухлаб қолиб, кейинги намозга азон айтилганда, таҳорат қилмай намоз ўқишаётганига гувоҳ бўлдим. Бунинг хукми динимизда қандай? Чунки ухлаш таҳоратни бузади деб ўқиганмиз ва шунга амал қиламиз. Ёки масжидул ҳаромда айрим ҳукмлар ўзгарадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра, бирор нарсага суяниб, ёки ёнбошлаган ҳолда ухлаш таҳоратни синдиради. Бу ҳукм масжидул ҳаромга ҳам тегишли. Сиз айтган ҳожилар ерга ёнбошлаган ҳолда ухлаган бўлсалар, таҳоратлари синади. Лекин кўзини юмиб, ухламасдан, зикр қилиб ётадиганлар ҳам бўлади. Агар шундай қилган бўлсалар, табиийки таҳоратлари синмайди.
Масжидул ҳаромда дунёнинг турли нуқтасидан келган зиёратчилар ибодат қилади. Уларнинг ичида илмли инсонлар билан бир қаторда ибодатга энди кирган, шаръий ҳукмларни яхши ўзлаштирмаганлар ҳам бўлади. Уларнинг қилаётган ишини кўриб, анавилар қиляпти-ку, демак, нотўғри эмас эканда, деб қилиб кетавермаслик керак. Қолаверса, у ерда турли мазҳаб одамлари ибодат қилади. Айрим мазҳабларда ухлаш, бадандан қон чиқиш каби ишлар таҳоратни синдирмайди. Аммо бизнинг мазҳабимизда ҳар иккиси ҳам таҳоратни бузади ва бунга уламоларимиз бир қанча ҳадисларни далил ўлароқ келтирганлар.
Шу боис, улуғ маконларга ибодатга отланаётган одамлар: хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, шаръий ҳукмларни билиб олиши ёки биладиган одам ҳамроҳлигида бориши мақсадга мувофиқ бўлади. Акс ҳолда ибодат қиламан деб, гуноҳга ботиши ҳеч гап эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 16 Июнь Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 15 Июнь Якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 14 Июнь Шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЯРҲАМУКАЛЛОҲНИ АКСА УРГАН ОДАМГА ЭШИТТИРИШ КЕРАКМИ?

❓1710-САВОЛ: Акса урган одамга ярҳамукаллоҳу деймиз. Мана шу тилагимизни акса урган одам эшитиши керакми ёки паст овозда айтиб қўйсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Акса урган одам алҳамду лиллаҳ деб, Аллоҳга ҳамд айтади. Уни эшитган одам унга “Ярҳамукаллоҳу ва яшфийк”, яъни Аллоҳ таоло сизга раҳм қилсин ва шифо берсин, деб дуо қилади. Бу акса урган кишининг ҳамд айтишига нисбатан жавоб ҳисобланади. Уламолар саломга алик олишда, акса урганга тилак билдиришда нариги томонга эшиттириб айтиш керак, дейишган. Фақатгина акса урган ёки салом берган инсон қулоғи оғир, ёки ҳеч нарсани эшитмайдиган бўлса, жавоб айтган киши ўзи эшитадиган даражада жавоб бериши кифоя қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 13 Июнь Жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​МАСЖИДДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром

❓1708-САВОЛ: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​МУЗОРАБАДАГИ БОНУСЛАР
#савдо

❓1707-САВОЛ: Бир тижоратчи ўз бизнесини ривожлантириш мақсадида бир шахсдан музораба асосида маблағ олган. Ушбу тижорат фаолияти давомида маълум бир заводдан катта миқдорда товарлар харид қилган. Йил охирида завод томонидан ушбу харид миқдори муносабати билан бонус тариқасида маълум миқдорда пул берилди. Савол шундан иборатки: музораба фойдасини тақсимлашда мазкур бонус пул ҳам фойда сифатида қараладими? Ва шу бонусдан ҳам сармоя эгаси улуш оладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатда бонус ҳам фойда қаторида келишилган ҳиссага кўра тақсимланади. Чунки музориб, яъни ишни бажарувчи томонга завод томонидан берилган мазкур бонус айнан музораба йўли билан қилаётган тижорати орқали келган. Музорабанинг шартларидан бири музораба орқали амалга оширилган ишдан тушган фойданинг келишувга кўра бўлинишидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 11 Июнь Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ҚУРБОНЛИКНИНГ ҚАЗОСИ
#қурбонлик

❓1705-САВОЛ: Қурбон ҳайитида имкони бўла туриб, қурбонлик қилмаган инсон кейинчалик камбағал бўлиб қолса, қилмаган қурбонлиги соқит бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, қурбонлик кунларида бой бўла туриб, қурбонлик қилмаган инсон кейинчалик камбағал бўлиб қолиши билан зиммасидан қурбонлик соқит бўлиб қолмайди. У одам қурбонликка ярайдиган битта қўйнинг қийматини фақирларга садақа қилиши вожиб бўлади. Шунинг учун, имкони бўлганида, зиммасидаги қарзини адо қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 10 Июнь Сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ТАШРИҚ КУНЛАРИДА ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИШ
#намоз

❓1703-САВОЛ: Маълумки Зулҳижжа ойининг тўққизинчи яъни арафа кунидан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни аср намозигача жами 23 та намоздан сўнг такбири ташриқларни айтиш вожиб амал саналади. Бир киши шу кунларда фарз намозини ўз вақтида ўқий олмаса, сўнг қазосини ўқимоқчи бўлса, ташриқ такбирларини айтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бир киши ташриқ кунлари фарз намозларидан биттаси ёки кўпроғини ўз вақтида ўқий олмаса, сўнг уларнинг қазосини ташриқ кунларида ўқимоқчи бўлса, такбирлари билан қазо қилади. Яъни намоздан сўнг такбирларни айтади.
Аммо ташриқ кунларидан олдин қолдирилган қазоларни ташриқ кунларида ўқимоқчи бўлса ёки ташриқ кунларида қолдирилган намозларни ташриқ кунларидан кейин қазосини ўқимоқчи бўлса, у ҳолда ташриқ такбирларини айтмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 9 Июн Душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1446 | 18 Июнь Чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ҚАБРИСТОНДАГИ МЕВАЛАРНИ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ
#қабристон #ҳалол_ҳаром

❓1715-САВОЛ: Маҳалламиздаги қабристонда мевали дарахтлар бор. Уларнинг мевалари пишган пайтда, кўпчилик қатори биз ҳам кириб еб турамиз. Баъзилар бу иш жоиз эмас деб қолишди. Шунга динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ҳақида Бурҳониддин ибн Моза роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: "Қабристондаги дарахтларнинг ҳукми иккига бўлинади:
1. Улар ер қабристонга айлантирилишидан олдин экилган бўлиши мумкин;
2. Улар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлиши мумкин. Агар дарахтлар ер қабристон қилинишидан олдин экилган бўлса, эккан одамнинг мулки бўлади. Шунинг учун, дарахтларнинг эгаси тирик бўлса, унинг розилиги билан ёки ундан сотиб олиб, кейин истиъмол қилиш жоиз бўлади. Агар дарахтларнинг эгаси улардан одамлар ейишларини мубоҳ қилган (рухсат берган) бўлса, у ҳолда сўрамасдан ейиш ҳам жоиз бўлади. Аммо эгасининг нияти маълум бўлмаса ёки эгаси вафот этган бўлса ва нима мақсадда эккани номаълум бўлса, у ҳолда улардан ейиш жоиз бўлмайди. Агар дарахтлар ер қабристонга айлантирилганидан кейин экилган бўлса, ушбу ҳолатда ҳам, улар эгасининг мулки ҳисобланади. Шунга кўра, бунда ҳам эгасининг ниятига боғлиқ бўлади. Агар эгаси маълум бўлмаса ёки унинг нияти маълум бўлмаса, у ҳолда улар қабристоннинг мулки бўлгани учун, уларни сотиб, пулини қабристоннинг эҳтиёжлари ва таъмири учун ишлатилади” (“Муҳийт”). Демак, қабристондаги меваларни ейиш ёки бошқа экинларни олиш, уларни эккан эгасининг ниятига боғлиқ бўлар экан. Агар бошқалар ейишлари ёки фойдаланишлари учун эккан бўлса, улардан ейиш жоиз бўлади. Аммо ўзи учун эккан бўлса, ёки нияти маълум бўлмаса, ёки ким эккани маълум бўлмаса, у ҳолда уларни пулга сотиб олиб ейиш ёки фойдаланиш жоиз бўлади холос. Шу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, баъзилар қабристондаги мевали дарахтларнинг томири маййитнинг қони ва нажосатидан озуқа олгани учун, уларни ейиш макруҳ деган даъволарни қилишади. Бунга жавобан уламолар ушбу даъво ўринсиз ҳисобланади. Чунки дарахтларнинг илдизлари гарчи нажосатдан озуқа олса ҳам, истиҳола (бир нарсани бутунлай бошқа нарсага айланиши) йўли билан бошқа моддага айланади ва уларнинг меваларини ейиш ҳеч бир макруҳликсиз жоиз ва ҳалол бўлади деганлар ("Аҳкомул-жаноиз"). Аммо шундай бўлсада, қабристонларга мевали дарахтларни экмаслик тавсия қилинади. Зеро, уларнинг томирлари қабрларни ўпирилишига олиб келиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳаж2025

📹 АЖОЙИБ ИЙМОН СОҲИБЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​УЗРЛИ АЁЛ ПИШИРГАН ОВҚАТ
#аёлларга_оид_масала

❓1713-САВОЛ: Аёл киши узрли пайтида пиширган овқатни еб бўлмайди, шунинг учун бундай аёл овқат тайёрламаслиги керак, деган гап эшитдим. Шу гап тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, динимизда бундай таъқиқ мавжуд эмас. Ҳайз кўрган аёл бемалол овқат тайёрлаши, пишириши мумкин. Уламолар ҳайз кўрган аёлга оид ҳукмларни баён қиларканлар, аёл киши хамир қориб, ёпган нонини, пиширган овқатини ейиш мумкин эканини таъкидлаганлар. Шунингдек, аёл киши узрли пайтларида, эркак ётоқни алоҳида қилиб олишдан ҳам қайтарилган. Яъни шариатимизда аёл кишининг узрли бўлиб қолгани учун ундан жирканилмайди, ташлаб қўйилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​ЭШИК ВА ДЕВОРЛАРГА ПАРДА ИЛИШ
#ҳадис

❓1712-САВОЛ: Эшик ва деворларга парда илиш мумкин эмасми? Шундай мазмунда ҳадис бор деб эшитдим.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эшикка парда тутиш мумкин. Ҳадиси шарифда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо эшикка илган пардани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиртиб ташлаганларининг сабаби бу пардада қанотли отларнинг тасвири бор эди. Демак, пардада жонли нарсанинг сурати бўлмаса, уни илиш жоиз. Аммо деворга бирор сабабсиз, ёки заруратсиз парда илиб қўйиш танзиҳий макруҳ саналади. Бирор бир сабаб туфайли шунга мажбур бўлса, илиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ
#замонавий_масалалар

❓1711-САВОЛ: Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор. Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган:
فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят). Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади. Буюк тобеий Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
‌إن ‌هذا ‌العلم ‌دين فانظروا عمن تأخذون دينكم. رواه مسلم
“Албатта, бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Бу илм” сўзидан мурод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга олиб келган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан иборат бўлган таълимотдир. Уни ишончли ва адолатли зотлардан олмоқдамисиз ёки йўқ, шунга назар солинглар, яъни қаердан, кимдан илм олаётгангизни аниқ билинглар”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳаж2025

📹 БОРГАНГА МИНГ АРМОН
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗
Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​УШРНИ ОЛДИНДАН БЕРСАМ БЎЛАДИМИ?
#ушр #закот

❓1709-САВОЛ: Бу йил буғдой эккан эдим. Уч тўрт кунда ўраман. Ҳосили тахминан 15 тонна атрофида чиқади. Бир яқин инсоним пулга жуда ҳам муҳтож бўлиб турибди. Буғдойнинг ушрини ҳисоблаб, пулини шу инсонга ушр деб берсам бўладими? Мени ўйлантирган нарса ҳали ўрганим йўқку.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, албатта, берсангиз бўлади. Зеро, буғдой, шоли каби донли экинлар униб чиқиб, ўса бошлаганидан кейиноқ, уларнинг ушрини бериш мумкин. Фақат экишдан олдин ёки экканидан кейин, ҳали униб чиқмай туриб, бериб бўлмайди. Шу боис сиз ҳам буғдойингизнинг ушрини берсангиз бўлади. Ўриб, ҳосилнинг миқдори аниқ бўлганидан кейин, ушрини қайтадан ҳисоблайсиз ва аввалроқ берганингиз кам бўлса, камини бериб қўясиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳаж2025

📹 ҲАҚИҚИЙ ҲОЖИ ИБРАТ БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳаж2025

📹 Тежамкорлик ҳожининг шиоридир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​АЁЛ КИШИНИНГ ТОР КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШИ
#намоз

❓1706-САВОЛ: Мен уйда бегоналар бўлмагани учун тор кийимлар кийиб юраман. Агар авратларни тўсиб турса, тор шим ёки тор иштонда намоз ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай кийим агар тана аъзоларининг рангини билдириб турса, бу билан намоз ўқиш мумкин эмас. Агар рангини билдирмаса, лекин тана аъзоларини билдирадиган даражада тор бўлса, бу ҳолатда ўқиган намози фиқҳий жиҳатдан намоз бўлгани билан макруҳлик билан адо этилган бўлади.
Шунинг учун гарчи уйда ёлғиз бўлсангиз ҳам, намоз ўқишда эгнингизга аъзолар ранги ва шаклини билдирмайдиган, кенг ва қалин кийим кийиб, намоз ўқисангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳаж2025

📹 Аллоҳ фахр қилган бандалар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

​​АРАФА ВА ҲАЙИТ КУНЛАРИ ЮВИНИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#ғусл #ҳайит #арафа

❓1704-САВОЛ: Арафа ва Ҳайит куни ювиниб бўлмайди деган гапни кўп эшитганман. Бу гап қанчалик тўғри? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Арафа ва Ҳайит кунлари ювиниб бўлмайди деган гап асоссиз гап. Чунки фуқаҳоларимиз ғусл қилиш суннат бўлган бир неча ўрин ва муносабатларни санаб, арафа кунини ҳам қўшганлар ва бунга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жума, икки ҳайит ва арафа кунларида ғусл қилганликларини далил ўлароқ келтиришган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#ҳаж2025

📹 ҲОЖИ МУҲТОЖЛАР ҲОМИЙСИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

FATVO.UZ | Расмий канал

#Қурбонликка_оид_масалалар
ҚУРБОНЛИК СЎЙИШ ПАЙТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

29-МАСАЛА:
Қурбонлик сўйиш пайтида қуйидаги дуо ўқилади:
إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا مِنَ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: “Инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллааҳи роббил ааламийн, лаа шарийка лаҳ. Ва бизаалика умирту ва ана минал муслимийн”.
Маъноси: “Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен ана шунга буюрилганман. Мен мусулмонларданман”.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Подписаться на канал