ПИЁЗНИНГ ПЎСТЛОҒИНИ ЁҚИШ МУМКИНМАСМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гаплар асоссиз. Гуноҳлар одамнинг дўзахда ёнишига сабаб бўлади, пиёзнинг пўчоғи эмас. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ЮРАК ТУШГАНДА НИМА ҚИЛСА БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қўрқанда юрак тушиб қолиши бор нарсами нима қилса бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда юрак тушиш ёки юрак кўтариш деган нарса йўқ, балки бу нарса тиббиётга тааллуқли масала. Бу хусусда мутахассис докторларга мурожаат қилиш керак, юракка қувват бўладиган маҳсулотлардан истеъмол қилиш лозим.
Шундай бўлсада беморларга Қуръон оятларини ўқиб дам солиш бор. Бундай беморларни мутахассисларга кўрсатилиш билан бир қаторда унга дам солиш ҳам тез орада шифо топишига сабаб бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ХАСТАЛИК ҲАҚИДА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Ислом дини тутқаноқ хасталиги ҳақида нима дейди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу саволга аввало тиббий томондан ёндошиш лозим. Аммо Қуръони карим оятларини шифо ва раҳмат экани Қуръони каримда баён қилинган. Шундай экан тиббий муолажалар билан ҳамоҳанг равишда Қуръон ўқиш орқали ҳам шифо излаш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#яхшилик #саодат
Ўзгаларга яхшилик қилиш ҳам саодатнинг омилларидан
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
БОЛАЛАР ОНА ТОМОН БОБОСИДАН ЗАКОТ, ФИДЯ ВА МЕРОС ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мусулмончиликда қизларнинг фарзандлари меросхўр бўлмайди, деб эшитгандим. Қиз эри билан ажрашиб, эри болаларни боқмаса, мерос, уй-жой қолдирмаса, энди бу болалар она томондан бобосига меросхўр бўлса бўладими? Уларга она томондан бобоси закот, фидя берса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ажрашган аёлнинг фарзандлари ўз оталаридан мерос оладилар. Аммо бу фарзандлар она томондан бўлган бобосидан мерос олишолмайди. Фақат битта истисно бор. Агар бобо вафот этганда ўша набиралардан бошқа бирорта қариндош бўлмаса, улар мерос оладилар.
Уларга бобо ҳам, буви ҳам закот, фидя ва фитр садақасини бера олмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ҚУРЪОННИ МУСТАҚИЛ ЎРГАНСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен араб ҳарфларини биламан. Қуръони Каримни мустақил ӯргансам бӯладими? Ёки устоз керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Араб ҳарфларини билишнинг ўзи Қуръонни мустақил ўқишга кифоя қилмайди. Қуръони карим бирор устозга ўқиб бериш орқали ўқилади. Устоз ундаги хатоларни айтиб беради. Имом Суютий: "Қуръонни устоз қўлида ўқишга барча даврларда амал қилиниб келинади", деган. Шунинг учун ҳозирги кунимизда алҳамдулиллаҳ, жойларда Қуръон курслари ташкил этилган. Мана шу жойларга аъзо бўлиб, устозларда ўқиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Видео
#савол #жавоб #фатво
Саволга жавоб беришда шошилманг!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
НАЗР СОҲИБИ НАЗР ҚИЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ ГЎШТИДАН ЕЙИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Дадам яқинда жарроҳлик амалиётига киришларидан олдин назр қилдим, яъни Aллоҳга ваъда қилдим, инша Аллоҳ жарроҳлик амалиётидан шифо топиб чиқсалар, битта мол сўйиб эҳсон қиламан деб. Савол: Шу назр қилинган гўштни ман ейишим мумкин эмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзлаган мақсади ҳосил бўлса, назрни адо этиш вожиб бўлади.
Қурбонликдан бошқа ниятда, мисол учун, «Фалон ҳожатим раво бўлса, жонлиқ сўяман (дардга даво топилиши, мушкулотларнинг ариши, сафардагиларнинг эсон-омон қайтиб келиши ва ҳоказо)» деган ниятда жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақот олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда назр соҳиби ва унинг аҳли назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ҚИЁМАТДАН КЕЙИН ФАРИШТАЛАР ҚАЕРГА КЕТАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қиёмат куни ҳисоб-китоб тугагандан кейин, Аллоҳнинг фаришталари (дўзах фаришталаридан ташқари) қаерга кетади? Уларга ҳам одамлар каби жаннатга киритилиб, мукофот бериладими? Масалан, тўрт буюк фаришталар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ғайб оламига тааллуқли савол бўлиб, бизлар ғайб олами ҳақида Аллоҳ таоло билдирганча биламиз холос. Фаришталар Қиёмат кунидан кейин Аллоҳ хоҳлаган жойда бўлишади. Зеро, бирорта оят ёки ҳадисда уларни Қиёматдаги ҳисоб-китобдан кейин қаерда бўлишлари очиқ айтилмаган.
Охиратдаги мукофотлар инсонлар учундир. Фаришталар Аллоҳнинг итоаткор бандалари бўлиб уларга нафс ва шаҳват берилмаган, шайтон ҳам уларни васваса қилмайди ва Аллоҳ таоло уларни имтиҳон қилиш учун яратмаган, балки уларни фақат ибодат ва итоат қилиш учун яратгандир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
#Видео
#хулқ #муомала
Ижтимоий тармоқдаги муомаламизда ҳам гўзал хулқли бўлайлик!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.
Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.
Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#ҳаёт #саодат
Саодатли ҳаёт омиллари
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази мутахассиси
"ЙЎЛ ЙЎҚ ҚИЛИБ ҚИЗИНГИЗНИ ТАЛОҒИНИ БЕРГАНМАН" ДЕСА
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр аёлининг ота-онасига "Йўл йўқ қилиб қизингизни талоғини берганман, ўзи хам эшитган" деса (аслида у гапни чиндан хам айтмаган). Ниятидан катъий назар йўл йўқ бўлиб қоладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Талоқ масалаларини бирор аҳли илм — имом домла ҳузурига эр хотин биргаликда бориб, бўлган ҳолатни тўлиқ баён қилиб, домланинг хулосасини олиш тавсия этилади. Чунки талоқда ҳар бир сўз аҳамиятли ҳисобланади. Сизнинг саволингизда ҳам мужмаллик бор. Агар эр ўша қайнота қайнонасига шу гапни хотинига талоқ бериш учун айтган бўлса, талоқ тушади. Чунки буни уламолар иншо, яъни талоқни пайдо қилиш, талоқ қилиш учун айтилган бўлади деганлар. Агар талоқ қилиш мақсади бўлмай айтаётган бўлса, бу ёлғон гап гапирган бўлади, бунда талоқ тушмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
УЛАМА КИПРИКНИНГ ҲУКМИ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Улама киприкдан фойдаланиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Киприк улаш масаласи уламолар ўртасида ихтилоф қилинган масалалардан. Аксар уламолар киприк улашни соч улашга қиёслаб ҳаром ҳисоблаганлар. Яъни шаръан ножоиз деб билганлар. Айрим уламолар жоиз деганлар. Энг муносиб қавл шуки, агар аёл кишининг табиий киприклари нуқсонли бўлса, чиройига халал берадиган даражада сийрак бўлса, ёки калта бўлса, эри учун улама киприкдан фойдаланиши жоиз. Аммо таҳоратга халал бермайдиган бўлиши лозим. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ЁШ АЁЛ УЗОҚ МУДДАТ, ҚАРИ АЁЛ ҚИСҚА МУДДАТ ИДДА САҚЛАЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Эр вафот қилганда кейинги идда муддати қанча бўлади? Мен икки хил бўлади деб эшитган эдим. Ёш аёл узоқ муддат, қари аёл қисқа муддат идда сақлар экан. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эри вафот этган аёлнинг иддаси узун ёки қисқа бўлиши ёшга боғлиқ эмас. Балки аёлнинг ҳомиладорлиги ёки ҳомиладор эмаслигига боғлиқ.
Эри ўлган аёлнинг иддаси икки хил бўлади:
1. Аёл ҳомиладор бўлмаса 4 ойу 10 кун идда сақлайди.
2. Ҳомиладор аёл туққунича идда ўтиради.
Эрнинг вафот этиши ҳижрий қамарий ойнинг бошига тўғри келса, ҳилол (янги чиққан ой)лар билан ҳисобланади. Агар вафот этиш ойнинг ўртасида бўлса, идда кунлар билан ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Идда ва унинг ҳукми
Идда вақтида мумкин бўлмаган ишлар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
МУСУЛМОН БЎЛИШ УЧУН ШАҲОДАТ КАЛИМАСИНИ АЙТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Христиан аëл Аллоҳнинг ягоналигига, Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи васаллам) пайғамбарлигига, Қуръон китобига, фаришталарга, охиратга, дўзах ва жаннатга ва бошқа мусулмон инсон ишонганларга у инсон ҳам ишонса, мусулмон бўлиб қоладими ëки албатта шаҳодат калимасини айтиш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, мусулмон бўлиши учун имон арконларига чин дилдан ишониши етарли. У Аллоҳ таолонинг наздида мўминдир. Лекин биз уни мусулмонлигини билишимиз ва унга Ислом ҳукмлари жорий бўлиши учун "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни айтиши шарт. Тавфиқ Аллоҳдан.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ГАРОВ БОҒЛАБ ТАОМ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#гаров #таом #савдо
❓1107-CАВОЛ: Бир танишим: “Бир тандир сомсани ҳаммасини еб юбора оламан”, деди. Сотувчи эса унга: “Агар, ҳаммасини еб юборсанг, пулини тўламайсан, лекин бир дона ёки бир луқма қолса ҳам, ҳамма пулини тўлайсан”, деб шарт қўйди. Мазкур савдо жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бундай савдо дуруст эмас. Чунки, биринчидан бу шарт билан савдолашишдир. Ҳолбуки, динимизда савдо тақозо қилмайдиган ҳар қандай шарт билан савдолашишдан қайтарилган. Бу ҳақида “Фосид бай”, яъни нотўғри савдо турларини санаб, шундай дейилган:
"وَالبَيْعُ بِشَرْطٍ لاَ يَقْتَضِيهِ العَقْدُ وَفِيهِ نَفْعٌ لأحَدِهِمَا" (مختصر الوقاية).
Яъни: “Савдо тақозо қилмайдиган ва унда сотувчи ёки харидордан бирига манфаат мавжуд бўлган шарт билан савдо қилиш ҳам фосид байдир (нотўғри савдодир)”. (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Юқоридаги савдода ҳам айнан шундай шартли келишув амалга оширилмоқда. Яъни маълум бир таом (сомса)ни ҳаммасини еб юборса, пул тўламайди. Демак, бунда харидор учун манфаат бор. Аксинча, шарт бажарилмаса, ҳамма пулини тўлайди ва бунда сотувчи учун манфаат бор. Чунки у бир тандир сомсани пулини олади. Бу шарт эса, байни фосид қилади.
Иккинчидан, бу келишувда гаров бойлаш ҳам мавжуд бўлиб, икки томондан бирига манфаат, иккинчи томонга зарар бўлса, бу ерда қимор маъноси юзага чиқади. Маълумки, Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабиралардан биридир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида шундай хитоб қилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (ароқ), қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз». (Моида: 90-оят).
Учинчидан, динимизда тўйганидан кейин таомланиш ҳаром қилинган. Бу борада шундай дейилган:
"وَإِذَا أَكَلَ الرَّجُلُ فَوْقَ الشِّبَعِ فَهُوَ حَرَامٌ فِي كُلِّ مَأْكُولٍ" (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)
Яъни: "Киши агар, тўйганидан ортиқ таом еса, ҳар қандай емак бўлсин, ҳаром бўлади". (“Баҳрур-роиқ шарҳу канзуд дақоиқ” китоби). Чунки тўйганидан кейин таомланишда инсон саломатлиги учун жиддий зарар бор.
Шунга кўра, юқоридаги каби шарт ва гаров ўйнаш аралашган ҳамда инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиган савдо турлари шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Видео
#яхшилик #саодат
Ўзгаларга яхшилик қилиш ҳам саодатнинг омилларидан
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
АРАБ ТИЛИНИ АЁЛ КИШИДАН ЎРГАНСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aраб тилини эркак киши аёл кишидан ўрганса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу масалада аввало дарс берувчи аёлнинг маҳрам ёки номаҳрамлигини билиб олишимиз керак бўлади. Сабаби, ҳозирги кунда баъзи инсонлар ўз аёли ёки қизидан араб ҳарфларини ўрганиб бўлмайди, деб тушунадилар. Бу эса нотўғри тушунча бўлиб, агар тил ўргатувчи аёл маҳрами (аёли, қизи, онаси) бўлса, бундай аёллардан бемалол илм ўрганиш мумкин. Бордию муаллима номаҳрам бўлса, зарурат ўринларида (масалан, таълим муассасаларида) эркак ва аёл ёлғиз қолмаслик шарти билан бир-бирларидан илм олишларига рухсат берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Аудио
#савол #жавоб #фатво
Саволга жавоб беришда шошилманг!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ДАЛАДА ТОВУҚ СЎЙИШ ИРИММИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓САВОЛ: Далага товуқ сўямиз деяпти, бу ширкми ёки иримми? Пахта яхши бўлади деяпти бу ширкку домла мен нима қилай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Далада сўядими, чўлда сўядими, тоғда сўядими фақат Аллоҳ йўлига деб, Аллоҳ таоло номи билан сўйсин. Бошқага атаб жонлиқ сўйилмайди.
Жонлиқни далага олиб бориб, Аллоҳ йўлига сўйиб, одамларга таом едириб, етим есирни йўқлаб, уларнинг дуосини олса, буни ёмон жойи йўқ. Шояд ўшаларнинг дуолари сабаб ҳосил мўл бўлса. Дуога яраша ҳаракат ҳам керак, далага яхши қаров ҳам керак, албатта. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази.
ШАРТНОМАНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#шартнома #машина #автосалон
❓1106-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир.
Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:
( لَا بَيْعُ الْمَنْقُولِ ) أَيْ لَا يَصِحُّ لِنَهْيِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يُقْبَضْ ، وَلِأَنَّ فِيهِ غَرَرَ انْفِسَاخِ الْعَقْدِ عَلَى اعْتِبَارِ الْهَلَاكِ (البحر الرائق)
Яъни: “Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки, бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши яъни унга талофат етиши мумкинлиги эътиборидан, савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд” ("Баҳрур-роиқ" китоби).
Иккинчидан: машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса, шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади.
Учинчидан: аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар:
عن عبد الله بن عباس قال : "نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يُتَلَقَّى الرُّكْبَانُ، ولَا يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ. قُلتُ: يا ابْنَ عَبَّاسٍ، ما قَوْلُهُ: «لايَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لا يَكونُ له سِمْسَارًا" (رواه البخاري و مسلم).
Яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам карвондаги деҳқонларнинг йўлига пешвоз чиқиб, уларни бозорга киритмасдан маҳсулотларини арзон сотиб олиб, кейин шаҳар аҳолисига қиммат нархда сотишдан қайтардилар ва “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин”, дедилар. Мен сўрадим: Эй, Аббоснинг ўғли, у зотнинг: “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин” деганларининг маъноси нима? Шунда, у деди: “Унга даллоллик қилмасин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра, нарх-навони сунъий равишда оширишдан қайтарилган. Бу ишда кароҳият бор.
Шуларни эътиборга олган ҳолда автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Fatvouzb">YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Фатво маркази.
#Аудио
#хулқ #муомала
Ижтимоий тармоқдаги муомаламизда ҳам гўзал хулқли бўлайлик!
Ғуломиддин домла ХолбоевЎзбекистон мусулмонлари идораси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
ҲАҚНИ УНДИРИШ УЧУН ЁЛҒОН ГАПИРСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Агар бир инсон ҳаққини бермаса уни ундириш мақсадида ёлгон гапирса гуноҳ бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўринг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ИЛОН ЗАҲРИ БОР ДОРИНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Aтриум дорилар таркибида илон заҳри бор, уларни истеъмол қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Илоннинг заҳари қўшилган дорининг ўрнини босувчи бошқа дори бўлмаса ва у шифога сабаб бўлиши тажрибаларда кўрилган бўлса уни истеъмол қилишга рухсат берилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
#Видео
#ҳаёт #саодат
Саодатли ҳаёт омиллари
🎙Абдувоҳид домла АҳмадалиевЎзбекистон мусулмонлари идораси
YouTube | Instagram | Facebook
Фатво маркази мутахассиси
🔗 Улашинг: @diniysavollar
УЙ ОЛИШ УЧУН БУЙРАГИМНИ СОТСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уйимиз йуқ. Уй олиш учун буйрагимни сотсам бўладими? Бу ҳаром ёки гуноҳмасми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон ўзининг аъзоларига ҳақиқий эга ҳисобланмайди, балки улар Аллоҳники ва инсонга омонатга берилган. Шунинг учун шариатимизда одам ўз аъзоларини сотишга ҳаққи йўқ. Бу савдо ботил-бекор. Бу ишини қилган киши ва бунга ёрдам берганлар гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ХОТИННИ ОНАДАН УСТУН ҚЎЙИШ
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Хотинни онадан устун қўйиш ҳақида динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда уларни бир-биридан устун қўйиш керак, деган гап йўқ. Бирининг ҳаққи деб иккинчисининг ҳаққини поймол қилинмайди. Чунки фарзанднинг она олдидаги бурчлари бор. Уларни жойига қўйишга у мажбур. Ҳадиси шарифда эркак кишида энг ҳақи кўп бўлган шахс онаси экани айтилади (Отанинг ҳам ҳаққи бундан кам эмас. Лекин ҳадиси шарифда меҳрибонлик кўрсатишга кўпроқ она ҳақли эканига урғу берилган).
Эр сифатида хотини олдида ҳам бурчлари бор: уни едириб ичириши, кийинтириши ва уй-жой билан таъминлаши керак.
Агар эркак инсоф билан, шариат ва адолат тарозусини ушласа, бу икки бурчни бажариш бир-бирига тўсиқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar Читать полностью…
Фатво маркази.
ФАРЗ ИБОДАТЛАРНИНГ САВОБИНИ ЎЗГАЛАРГА БАҒИШЛАШ ЖОИЗМИ?
#намоз
❓1147-CАВОЛ: Кўпинча гувоҳ бўламизки, баъзи намозхонлар намозларидан кейин ўқилган барча намозларини (фарз, суннат) савобларини ўтганларга бағишлайдилар. Фарз ибодатларни савобини ҳам ўтганларга бағишлаш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ибодатларнинг савобини марҳумларга бағишлаш жоиз. Ҳаттоки фарз ибодатларни савобини ҳам. "Раддул муҳтор" китобида шундай дейилади:
وفي البحر: من صام أو صلى أو تصدق وجعل ثوابه لغيره من الاموات والاحياء جاز، ويصل ثوابها إليهم عند أهل السنة والجماعة، كذا في البدائع، ثم قال: وبهذا علم أنه لا فرق بين أن يكون المجعول له ميتا أو حيا.
والظاهر أنه لا فرق بين أن ينوي به عند الفعل للغير أو يفعله لنفسه بعد ذلك يجعل ثوابه لغيره، لاطلاق كلامهم، وأنه لا فرق بين الفرض والنفل اه.
“"Баҳр" китобида: "Бирор киши рўза тутса ёки намоз ўқиса ёки садақа берса ва шу ишни савобини вафот этганларга ва тирикларга бағишлаш жоиз. Аҳли сунна вал жамоа наздида унини савоби уларга етиб боради. "Бадоиъ" китобида ҳам шундай келган. Сўнгра мусанниф (Ибн Обидин) айтадилар: "Юқоридаги сўзлардан маълум бўладики, савоб ҳадя қилинаётган инсон вафот этган ёки тирик бўлишини фарқи йўқдир. Яна, бир ибодатни бошқа инсон учун, деб ният қилиши ёки уни ўзи учун қилиб, савобини бошқага бағишлашининг фарқи йўқлиги уламолар сўзларининг умумийлигидан маълумдир. Қолаверса савобини бағишлашда фарз ва нафл ибодатлар ўртасида ҳам фарқ йўқлиги очиқдир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook