Қайғунгиз шодликка айланади
Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, менга шуни айтингчи, ҳаётингизда қайғунгиз шодликка айланган вазият бўлганми? Бугун Каломни ўқиб, ажойиб оятларга кўзим тушиб қолди. Фараз қилинг, Исо Ўз шогирдлари билан анча вақт бирга бўлиб, бирга еди, ичди, ухлади, хуллас улар билан жуда яқин ва қадрдон бўлиб қолган эди. Ундан кўраси келинг, мана шу вазиятни Каломдан ўқиб берай. Юҳанно хушхабарининг ўн олтинчи бобида қуйидаги оятлар бор. Исо шогирдлари Ўзидан гап сўрамоқчи бўлганликларини пайқади ва сўз олди: – Кўп ўтмай Мени кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай кўрасизлар, деб Мен сизларга айтдим-ку, наҳотки бу гапимни муҳокама қиляпсизлар? Сизларга ростини айтайин: сизлар йиғлаб дод-фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайғурасиз, лекин қайғунгиз шодликка айланади.
Ойи тўлган аёл дард билан туғади. Аммо бола туғилгандан кейин, дунёга одамзод келди деб қувонади ва чеккан дардини унутиб юборади. Шунга ўхшаш сизлар ҳам энди ғам-қайғу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман ва юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни эса сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди. Ўша куни Мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Сизларга ростини айтайин: агар Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, Ўзи сизларга беради. Ҳозиргача Менинг номимдан Отадан бирон нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, эришасизлар ва қувончингиз камол топади. (Юҳанно 16). Азизлар, бугунги ибодатни айнан мана шу мавзуга қаратмоқчиман. Агар ибодатимга шерик бўлсангиз, унда бошим осмонга етган бўларди. Осмондаги Отажон, нажотинг учун рахмат. Сен буюк қайғу орқали буюк шодликни олиб келдинг. Сенинг бизга бўлган мухаббатинг шу қадар кучли эдики, хатто бенуқсон бўлган Зотингни бизлар учун бўғизладинг.
Йиғуларимиз ва фарёдларимиз аксинча, катта хурсандчиликка айланди. Ахир биз хочдаги мана шу улкан қайғу орқали нажот топдик. Айнан мана шу буюк қайғу оламни гуноҳ фалокатидан қутқариб олди. Отажон, мана шу шодликни маҳкам ушлашни ўргат. Мана шу буюк шодлик қалбларимизга доим хурсандчилик олиб келсин. Отажон, Раббимиз хочга борди, хамма қайғуга шўнғиди, лекин уч кундан кейин, У тирилиб, қайғуда бўлган шогирдларига яна умид бериб, имонда махкамлади. Худойим, шодлигимиз оламга тарқалсин. Берган нажот шодлигинг қалбларимизни тўлдирсин. Ахир бу ажойибдир. Биз илгари гунох жарига тушиб, у ердан сира чиқолмас эдик. Лекин, хазрати Исо, бизга хочини чўзиб, у ердан чиқазиб олди. Сен ажойиб Худосан. Сендаги севгини бошқа хеч қаердан тополмаймиз.
Худойим, буларнинг барчасини айнан хазрати Исо номидан сўраяпмиз. Биздаги шодлик хеч қачон сўнмасин. Хаётимиз айнан мана шу шодликка тўлиб бошқаларга ҳам ўтсин. Худойим, Сенинг муқаддас номинг сўнги нафасимизгача муқаддас бўлсин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
‼️ "Bag'rikenglik". Yuhannoning birinchi maktubi 5-bob, 6-8-oyatlarga asoslangan mavzu
⭕️ "Bugungi kunda bag'rikenglik g'oyasi keng yoyilgani va har bir dinning o'ziga hosligi kuchli ta'kidlangani bois, Isoning mahsusligiga ishonish o'ta qiyin masala bo'lib qolgan. Biroq, o'tmishdagi bag'rikenglik g'oyalari Musoning, Ishayoning, Isoning va Pavlusning imoniga aslo ta'sir qilmagan.”
⭕️ Bag'rikenglik asrlar davomida mavjud bo'lib kelgan bir g'oyadir. Hozirgi kunda ham u mavjud. Biroq Muqaddas kitob bu haqda nima demoqda?
🎵Audioni tinglab, batafsil bilib oling. @hayotbaxsh_suv
▪️ Agar siz ham minnatdor bo‘lsangiz, "Omin" deb yozing.
Facebook 🔸 Instagram 🔸 umidtvuz">Youtube 🔸 Website
🪫 Inson hayotiga salbiy ta’sir ko‘rsatishi mumkin bo‘lgan 15 ta omil quyidagilar:
1. Dangasalik
2. Qo'rquv va shubha
3. O'ziga ishonchsizlik
4. Noqonuniy harakatlar va aldovlar
5. Zararli odatlar
6. Dushmanlik va yomon niyat
7. Tez-tez shikoyat qilish
8. Ortiqcha vaqt sarflaydigan qiziqishlar
9. Kecha-kunduz ishga bandlik
10. Sog‘lom turmush tarzini e’tiborsiz qoldirish
11. Yomon atrof-muhit
12. Doimiy tanqidchilik
13. Stressni boshqara olmaslik
14. Ortiqcha qarz va moliyaviy notinchlik
15. O'zingizni rivojlantirishdan voz kechish
@maqsadlinsonlar
Кимлигингизни билиб олинг!
Ассалому алайкум. Одамзод яратилишига кўра қўрқоқдир. Янги туғилган чақалоқдан тортиб қартайган қариягача –ҳаммани қўрқув умр бўйи таъқиб этади. Чақалоқ қўрқув йиғиси билан дунёга келади. Кейинроқ онасини йўқотиб қўйиш, оч қолиш, ваҳимали шовқин-суронлар, йиқилиб тушиш каби нарсалар уни ваҳимага солади. Эсини танигач, катталарнинг дўқ-калтаклари, чақмоқ-момақалдироқ ва табиат ҳодисалари, йиртқич ҳайвонлар, алдов ва зўравонлик кабилар қўрқувга сола бошлайди. Йигитликнинг ҳам ўз қўрқув ўчоқлари бор: ҳаётда ўрнини тополмаслик, имтиҳондан йиқилиш, севгисининг рад этилиши, муносиб иш йўқлиги ва ҳоказолар. Ҳатто катта ёшдагилар ҳам қўрқув таъқибидан омонда бўлишмайди. Уларни ҳам бир умрга турли касалликлар, қашшоқлик, эл-юртда шарманда бўлиш, барвақт кариш ва ўлим каби ҳолатлар даҳшатга солаверади.
Айниқса, эл-юртда гап-сўзга қолишдан, одамлар маломатидан қўрқув инсоннинг фароғатини, оромини ўғирлайди, уни машаққатларга, турли гуноҳ ишларга, виждонига хилоф иш тутишга рўбарў қилади. «Халқ нима деркин, одамлар маломат қилмасмикин, маҳаллада, қариндошлар орасида шарманда бўлиб қолмасмиканман» қабилидаги қўрқув туфайли ўзининг этўлқинтиқодига қарши боради. Буюрилмаган ишларни қилишга мажбур бўлади. Эл орасида машҳур-баобрў одамларнинг гапидан, маломатидан қўрқиб тўй-маросимларни катта қилади. Ана шу қўрқув туфайли гоҳо инсон бор-будидан ажрайди. Ҳаёти издан чиқади. Қўрққан одамнинг иродаси суст, шижоати бўш бўлади. У қўрқоқлик орқасидан ёлғон гапириши, субутсиз ва иродасиз кимсага айланиши мумкин. Қўрқув туфайли у бундан ҳам оғир жиноятларга қўл уради.
Ҳатто ўз жонига қасд қилишгача боради. Буларнинг ҳаммаси инсон Яратувчисини танимагани, Унинг амрларига амал қилмаслиги туфайлидир. Қўрқув бутунлай ёмон эмас. Қўрқиш гуноҳ эмас, аммо асносида нотўғри қадам ташлаш гуноҳдир. Инсон ҳис қилиши керак бўлган қўрқув бу Худодан қўрқишдир. Бежизга Сулаймон пайғамбар: «Доноликнинг боши Худодан қўрқмоқликдир», демаган. Инсон қалби қўрқувга эмас, Худованднинг муҳаббатига тўла бўлиши керак. Агар шундай бўлмаса, инсон қўрқувга қул бўлиб қолади.
Энди бир тасаввур қилиб қўринг: бола отасидан қўрқиб қаерда, нима билан машғул бўлганини яширади, ёлғон гапиради. Демак, шу кундан унинг тарбиясига раҳна етди. Аёл эрининг зуғумидан қўрқиб, уни алдашга, баҳона-сабаблар қидиришга ўтади.
Демак, шу дамдан бошлаб оилани ишонч, тотувлик, ҳаё тарк этади. Кичик раҳбар катта раҳбардан қўрққани туфайли ўлда-жўлда қолган режани бажарилди, деб маълумот бериб юборади. Бир қарашда беозоргина бошланган ана шундай қўрқув «туққан» алдов-ёлғонлар тўпланиб-йиғилиб охири улкан бир ёлғон тоғига айланади. Қўрқоқлик пасткашлик ва турли ёмонликларни туғдиради. Кўпгина гуноҳ ва қабиҳликларнинг боши, асосий сабабчиси ҳам қўрқувдир. У беҳаёлик, ёлғончилик каби имонни заифлаштирадиган оғир руҳий хасталикдир.
Ўзингизнинг кимлигингизни билишни истасангиз, Муқаддас Каломни вароқлангю Унда Худованд: “Мен сизларга қўрқоқлик руҳини эмас ўғиллик руҳини бердим”, дейди.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
📝 Javobingizni izohlarda yozib qoldiring...
Жамоатдаги йиғилиш вақтида энг кўп нима диққатингизни тортади?
#MuqaddasKitobSahifalari
Instagram | Facebook | HayotNafasi">Youtube | VK
“Мана, ҳамма нарсани янгидан яратаман”
Сизни умидсизлик ёки чорасизлик ҳисси қамраб олганда, Раббий сизга ўтмишда қандай ёрдам берганини эслаш жуда фойдалидир. Шунингдек, У сиз каби Унинг ёрдамига жуда муҳтож бўлган бошқа одамларга Ўзининг содиқлигини намоён қилганлиги ҳақидаги фикр сизни руҳлантириши мумкин.
Худо ҳаммасини нолдан бошлашига рухсат берган одамлар ҳақидаги Инжил ҳикояларини эслайсизми?
Мусо ёнаётган бутани кўриб, Худонинг амрини – ўз халқига йўлбошчи бўлишни эшитганида, у анча қариб қолган эди. У бунга қадар қирқ йил саҳронинг бир четида яшириниб юрди ва Худо унга қандай буюк даъватни тайёрлаб қўйганини тасаввур қилмас эди (Чиқиш 1-4 бобларга қаранг).
Камтар чўпон Довуд ҳали болалигидаёқ Исроил подшоҳи этиб мойланган эди. У одамларнинг назарида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас эди. У шоҳ этиб сайланиши мумкин бўлган одамлар рўйхатидаги энг охирги одам эди. Бироқ Худо уни халққа бош қилиб қўйиб, ундан фойдаланди (1-Шоҳликлар 16-бобга қаранг).
Масиҳдан тонган ҳаворий Бутрус кечирилди ва қолган бутун ҳаётини Хушхабарни воизлик қилишга ва Худони улуғлашга бағишлади (Луқо 22:54-62; Юҳанно 21; Ҳаворийлар 3-бобга қаранг).
Худонинг фарзандларини шафқатсизларча қувғин қилган Павлус Дамашқ йўлидаги руҳий ларзадан кейин тамомила ўзгарди ва натижада, Янги Аҳднинг катта қисмини ёзди! (Ҳаворийлар 9:1-22 га қаранг).
Муқаддас Китобда таърифланган, Худо кечирган, қайта сотиб олган ва Ўзининг режасини амалга ошириш учун фойдаланган барча одамларни эслаганингизда, У сиз учун ҳам худди шундай қилишга қодир эканига шубҳаланишингиз мумкинми?
Бизнинг Худойимиз – умид Худосидир. У доимо тоза саҳифадан бошлашга рухсат берувчи, имкониятлар ва “иккинчи имкон” Худосидир.
Джойс Майер
"Мусибатлар ичра умид" китобидан
Худо наздидаги эркак
«Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди» (1 Юҳ 4:19).
Ассалому алайкум. Худо кўришни истаган эркак киши қандай бўлиши керак? Худо бошиданоқ эркакни қандай яратди? Унга Ўзидан қандай сифатларни берди? Агар Худо биринчи бўлиб, ярашиш қўлини чўзмаганида, биз Унга томон йўлни билмаган бўларди. Ҳар доим Худо биринчи бўлиб ташаббус кўрсатади. Худо эркак кишини ҳам худди шундай биринчи бўлиб ташаббус кўрсатадиган қилиб яратган. Аёл киши эса эркакнинг ташаббусига жавоб қайтаради. Гарчи бу ердаги муносабатлар мукаммал бўлмасада, Худо билан одамлар ўртасидаги муносабатни эслатади. Қадимий иброний тилидаги «адам» сўзи, «ерники ёки ердан олинган» деган маъноларни билдиради.
Оссурия тилида эса бу сўз «яратувчи» деган маънони беради. Худонинг ўзи Яратувчи бўлганидай, эркакни ҳам яратувчи қилиб яратган. Одам Атода яратиш, бунёд қилиш хоҳишини пайдо қилган. Шунинг учун ҳам эркак киши бирор нарса яратганида ўзида қониқиш ҳосил қилади. Худо Одам Атони Адан боғига дарахтларни парваришлар учун, ерга қараш учун жойлаштирди. Ерда ишлаш бошида Одам Ато учун лаънат эмас, баракат эди. Бироқ гуноҳ қилганидан кейин ер ўз ҳосилини осонликча бермайдиган, эркак киши ҳам қилган иши учун Худодан эмас бошқалардан мақтов эшитишга мойил бўлиб қолди. Шундан кейин Худо берган сифатларига эмас, қиладиган ишига кўпроқ диққат қаратадиган бўлиб қолди.
Агар эътибор қилган бўлсангиз, эркакларнинг ҳаммаси бир-бирларини кўрганда, энг аввлао: «Нима қилаяпсан?», «Қандай ишда ишлаяпсан?» каби саволларни беришади.
Улар учун иш энг муҳим нарса бўлиб қолган. Улар қилаётган ишлари туфайли қониқиш оладилар. Бугунги кунда кўпчилик эркаклар иш туфайли кўп азият чекадилар. Ишлари юришмаса, ишдан четлаштирилса ўзларига бўлган ҳурматлари йўқолади. Тушкунликка тушадилар, Худо назаридаги қадр қиммати уларни мутлақо қизиқтирмайди. Ўша Адан боғидаги гуноҳ туфайли эркак зотининг фикрлаши, ўзига берган баҳоси, нарсаларга бўлган фикри шунчалик ўзгариб кетдики, бунинг натижасида фақат ўзлари қийналадилар. Эркак энг аввало, эр ва ота. Бу вазифаларини бошқа иккинчи, учинчи даражали нарсаларга алмаштирганлар.
Ўз мажбуриятларини ҳам унутиб, ишга муккасидан кетганлар. Албатта замон оғир, пул топиш, оилани боқиш керак. Бироқ оиласи, фарзандлари учун сарфлайдиган вақтини ҳам ишига бағишламаслиги лозим. Ота оиладаги ўғиллар учун энг катта жавобгар шахс ҳисобланади. Болалар ёшлигида онасига талпинишса, ўғиллар катта бўла боргани сари онасидан узилиб, отасига боғланишни истайди. Бунга муҳтожлик сезади. Бироқ ота, ўз ўғлини ўзига боғламаса, бола икки ўртада сарсон қолади. Отасидан ўрганиши керак бўлган тарбияни, ҳақиқий эркакликни ўргана олмай қолади. Бундай фарзандлар ё қиз бола сифат бола бўлиб қолади ёки бўлмаса, эркакликни жиноятчилик билан аралаштириб юборади. Бундай бўлмаслиги учун оталар Худонинг назаридаги қадр-қимматларини топишлари лозим. Оила масалалари биз учун энг долзарб мавзу. Бу ҳақида билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Shukrona ayting Egamizga, U yaxshidir! Uning sodiq sevgisi abadiydir. Shukrona ayting xudolarning Xudosiga, Uning sodiq sevgisi abadiydir. Shukrona ayting egalarning Egasiga , Uning sodiq sevgisi abadiydir.
📖 Zabur 135:1-3
Сиз бу амрларни бажаряпман дея оласизми?
#MuqaddasKitobSahifalari
Instagram | Facebook | HayotNafasi">Youtube | VK
Сиз Худонинг амр ва қонунларида Унинг сизга бўлган севгисини ҳис қиласизми?
#MuqaddasKitobSahifalari
Instagram | Facebook | HayotNafasi">Youtube | VK
Иблис – ёлғончи ва исёнчи
Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Келинг, Худонинг номи эъзозланишига тўсқинлик қиладиган яна бошқа бир нарса ҳақида гаплашамиз. Қачонки биз одамларнинг издошлари бўлиб қолганимизда, шайтон Худони юрагимиз тахтидан четлатиб, одамга сажда қилишда ишлатади. Коринф жамоати бу саволда муаммога эга бўлган. Баъзилар Павлус издошлари, бошқалар Аполлосники эди. Бутруснинг издошлари ҳам бор эди. Шундай тарзда, улар ўзларининг муҳитига ажралиш киритган. Улар ўзларининг юракларида Худодан кўра инсонга кўпроқ ўрин беришган. Уларни Худонинг шуҳратидан кўра, кўпроқ Павлус, Аполлос ва Бутруснинг номлари қизиқтирган!
Имонлиларнинг Худони эъзозлашдан кўра, кўпроқ инсонни эъзозлаш ҳақида қайғуриши қандай даҳшат! Павлус, Аполлос ва Бутрус ёмон инсонлар бўлмаган. Уларнинг ҳаммаси Худони эъзозлаган инсонлар эди. Ёвузлик одамларнинг юракларида эди, улар инсонни Худодан кўра кўпроқ эъзозлашган. Келинг, юракларимизнинг тахтини Худога берайлик ва Унга сажда қилайлик!
Иблис – ёлғончи ва исёнчи. У Худонинг энг юқори фаришталаридан бири бўлган, лекин унинг юраги юксалиб, кибрга тўлган. У Худонинг тахтини эгаллашга қарор қилиб, самода исён кўтарган. Кўп фаришталар унинг ёлғонига учиб, ортидан кетишган. Ҳезеқил 28:1-17-да Тир Шоҳи ҳақида ўқинг. Бу шайтоннинг исёнининг тасвири. Худо самодан шайтон ва унинг кетидан борган фаришталарни ҳайдаб юборди. Шайтон ерга улоқтирилган эди. Энди у бугунги кунгача бу дунёни бошқармоқда. Худонинг нияти шайтонни тушириб юбориш ва дунё назоратини олмоқ эди. У аввал Исони юборди, Исо гуноҳни ва ўлимни барбод этди, ва шайтон кучларини бузиб юборди. Ва ниҳоят У шайтонни барбод этиб, оламни бошқаради.
Ибронийларга 2:14-15-оятларда Исо Худонинг ниятини амалга оширишда нималар қилганлиги аниқ тасвирланган:
“Болалар эт ва қондан иборат бўлганлари учун Исо Ўзи ҳам уларга тенглашиб, худди шундай вужудга эга бўлди, токи ўлим билан даҳшат сочувчи иблисни Ўз ўлими орқали йўқ қилсин ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзод болаларини озод қилсин”
Шайтон ҳали ҳам бу дунёни бошқармоқда, лекин унинг бошқарувига яқинда якун ясалади. У имонсизларнинг юраклари тахтида ўтиради ва уларни назорат қилади. Исо яқинда яна келади ва У келганда, оламни ва унда бўлганнинг барини бошқаради. Шайтоннинг кучи ва унинг назорати барбод бўлади. Унинг кучи Исога ишонч билдирганлар учун абадий барбод бўлган. У бошқа уларни назорат қила олмайди, у энди уларнинг юракларининг тахтида ўтиролмайди. Сохта даҳо, имонлиларнинг юракларидан абадий улоқтирилган!
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Oxirgi marta gunohingiz uchun qachon tavba qilgansiz?
Minnatdorlik - bu shunchaki so‘zlar emas, ular chin yurakdan chiqadi.
Севаман дейсан
Куплет-1:
Сен лойиқ эмассан - деган ҳаёллар тинмай қийнар
Ҳар бир ёлғон камситиб, арзимаслигимни айтар
Нахот бу гаплар ҳақиқат ва йўқдур менинг қадрим?
Кимлигим қайта эслат менга, кимман ўзи Раббим
Нақорат:
Севаман дейсан, Севгинг сезмасам
Кучлисан дайсан, мен кучсиз бўлсам
Таянчман дейсан, таянчсиз қолсам
Меники дейсан, мен ёлғиз қолсам
Ишонаман, ишонаман
Фақат сўзингга, Ишонаман
Куплет-2:
Мени Сен билишинг - менчун ҳамма нарсадан афзал
Фақат Сенда қадримни билдим, ўзлигим ҳам гўзал
Куплет-3:
Бутун борлиғим олиб Сенинг пойинга мен қўйдим,
Ҳар бир мағлубият, ғалабаларим Сенга бердим
Бог нас любит
https://www.youtube.com/watch?v=UFpUYNCjqO0
mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои | Telegram | Instagram | Facebook
Бой бўлиш гунохми?
Ассалому алайкум мухтарам ва азиз ака ука ва опа сингиллар. Ибодат мавзусига бағишланган дастурга хуш келибсиз. Раббий бой одамлар ҳақида кучли сўзларни айтган. У шундай деди: «Бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осондир» (Матто 19:24). Бу сўзлар ҳақиқатдан ҳам кучлидир!
Ёқубнинг мактуби 5:1-6-да биз бой одамлар ҳақида ўқиймиз, улар ишчиларнинг иш ҳаққини ушлаб қолиш эвазига ўз бойликларига етишганлар. Кейин улар нопок йўл билан орттирганларини қўрғончаларига йиғиб, уни эзгу ниятларга ишлатишмаган! «Олтину кумушларингизни занг босган. Мана, уларнинг занги сизга қарши гувоҳлик беради ва танангизни оловда ёндиради. Сизлар дунёнинг охирги кунларига қадар бойлик орттириб келмоқдасизлар» (3-оят).
Бу бой одамларнинг гуноҳи, улар бой бўлганида эмас. Гуноҳ шундаки, улар бойликка ишчиларнинг иш ҳаққини ушлаб қолиш билан эришган. Гуноҳ шундаки, улар бу бойликни эзгу ишларга эмас, шахсий мақсадларида ишлатишган.
Кўп одамлар ўз ҳаётларида бойлик олдида бардош беролмайдилар. «Бойликка интилганлар васваса тузоғига илинадилар, инсонларни балою ҳалокатга йўлиқтирувчи кўп бемаъни ва зарарли ҳавасларга қурбон бўладилар» (1-Тимўтийга 6:9). Шунинг учун Худо, кўпчилик одамларга муҳтож бўлган нарсаларини беради.
Чунки улар кўп нарсага эга бўлсалар, иштаҳалари янада кўпроқ ва кўпроқ дунёвий «нарсаларга» очилиб, одатда улар Худованд Шоҳлигини унутадилар.
Кам имонлиларга Худо Ўзининг Шоҳлиги учун, бойликларини мантиқли ишлатишни ишониб топширган. Уларга У «бошқалар билан бўлишиш инъомини» беради. Бундай инъом учун ва бу инъомдан мантиқли фойдаланиши учун қанчадан-қанча ибодат қилиш лозим.
Худонинг шундай фарзандлари борки, улар қандай пул топишни биладилар. Агар улар Худонинг Шоҳлигини ва Унинг ҳақиқатини излашса, Худо уларнинг тадбиркорлигини баракалашни хоҳлайди. Бу инсонлар, биз Ёқубни мактуби 5:1-6 да ўқиган бойлардек, хатоларга йўл қўйишмайди. Улар ўз бойликларини ёлғон ва ўғрилик билан орттирмайдилар.
Улар уни тўплашмайди ва шахсий мақсадларига ишлатишмайди. Улар ўзларини Худонинг хизматига топширишади ва Худо уларни, ҳамда уларнинг бойликларини Ўзининг Шоҳлиги учун ишлатади. Бу инсонлар маблағни жамғариб, Худованд экинзоридаги меҳнат учун сарфлашади. Улар сув оқаётган қувурга ўхшашади. Улар баракатнинг ариғидир.
Азизлар, бордию сизда ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio