Биринчи муҳаббат
Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Ҳаёт эканмиз, бир-биримизнинг қилган ишларимиздан, бошдан кечирганларимиздан ўрганамиз ва хулоса чиқарамиз. Бугун эътиборингизга бир биродаримизнинг гувоҳлигини ҳавола қиламиз. У ўз гувоҳлигини шундай бошлайди:
Мен ўн ёшда эканимда Худованд менга Ўзининг муҳаббатини кўрсатиш машхур бир оятни ишлатди. Ўшанда мен биринчи марта Худованд муҳаббати қандайлигини ҳис қилиб кўрдим. Бир неча йиллар ўтгач эса, жамоатимиз чўпони мен билан инсон ва Худованд ўртасидаги муносабат ҳақида гаплашди.
Тез орада, сувга чўмдирилдим ва жамоатнинг аъзосига айландим. Кейинчалик эса чўпон билан гаплашганларимиз ёдимдан кўтарилди. Ҳеч нарса эсимда қолмади. Эсимда қолгани Масиҳнинг хочадги ўлими ва Унинг тирилиши эди. Аммо Худо билан ҳеч қандай муносабатни сезмасдим. Бу нарса мени ҳавотирга сола бошлади. «Энди ўлсам қаерга бораман», деб ўйлардим. Шунинг учун чўпон ҳар сафар дўзах ҳақида гапираётганида мен ҳожатни баҳона қилиб чиқиб кетардим. Бир куни кечқурун, онам мени нимадир безовта қилаётганини сезиб, сўради. Аввал онам мени ҳақиқий Масиҳий деб ўйлаши учун ҳеч нарса айтишни истамадим, аммо кейин абадий ҳаёт ҳақидаги қўрқувларимни айтиб бердим.
Бунга жавобан онам оддийгина қилиб ўша мен билган оятни ўқиб берди. У ўқиётганида ҳақиқат юрагимга кириб келди. Бу мана бу оят эди: «Худованд дунёни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўғлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин» (Юҳ 3:16) Ўша кечаси мен Масиҳ чиндан ҳам менинг Нажоткорим эканига ишондим ва юрагимдаги қўрқув ғойиб бўлди. Биринчи марта ўша кечаси Худованднинг муҳаббатини ҳис қилдим. Ҳаммаси бир зумда, онам Худованд Каломини ўқиб бераётганида бўлди. Онам ўқиб тугатгач, бошимни эгиб, менга абадий ҳаёт бергани учун Худовандга шукрона айтдим. … Ўсмир ёшига етганимда ҳам ўзим тенги, Худовандни биладиган, тўғрисини айтганда, чиндан ҳам Масиҳийча яшайдиган болаларни билмасдим.
Бир дугонам бор эди, аммо у бошқа тенгдошларим ичида энг ғалатиси эди. Шунинг учун Худовандга яқин бўлмасликка қарор қилдим. Бу баҳонанинг ортида ҳақиқий сабабларим яширинганди. У менга фақат яхши нарсаларни исташини билмасдим. Агар бутунлай ўзимни Худовандга топширсам, У мен истмайдиган ишларни қилишга мажбурлайди ва мен ҳаётдан завқ ололмайман , деб ўйлардим. Кейин эса Худовандга қарши чиқиб, ўзим истаган ишларни қилиб кўрдим. Баъзан Муқаддас Руҳ мени тўхтатиб қоларди. Ва ниҳоят ўн олти ёшимда Масиҳийлар йиғинига боришга кўндим. Ўша ерда Худованд учун ёнадиган кўпгина йигит қизларни кўрдим ва кўп нарсаларни ўргандим. Бир куни кечаси ташқарига чиқиб, дарахт тагида ўтириб ибодат қилдим: «Худованд мендан истаган ҳамма ишни қиламан», дедим. Шундан сўнг юрагимда енгиллик ва қувонч пайдо бўлди.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Миямиз қобилиятларимизга қандай таъсир қилади
Ассалому алайкум. Худога шукрки, У бизни фикрлашга, қодир қилиб яратган. Биз қиладиган ҳар бир ишимизни, ўйлаб торозига солиб кўришимиз мумкин. Ҳаёт эканмиз, миямиз тинимсиз ишлайди. Ёшликдан мактабда ўқиб, билимларимизни кенгайтирамиз, кейинчалик институтларга борамиз, кейин бирор бир ишга жойлашамиз. Ҳаётимизнинг қайси қисмида бўлмасин, миямиз ўрганишдан, фикрлашдан тўхтамайди. Дунёда қанча одам бўлса, шунча турдаги миялар мавжуд. Ҳар бир одамнинг мияси ўзига ҳос тарзда ишлайди. Баъзиларнинг мияси санъат ва мусиқага, яхши ишласа, бошқаларники, аниқ фанларга яхши ишлайди. Ҳеч кимнинг мияси мутлақо мукаммал тарзда ишламайди. Масалан мен ҳалигача ҳам ҳуштак чалишни билмайман. Бошқалар учун эса бундан осони йўқ.
Тўғри айтасиз, атрофимизда кўпчилик яқинда танишган одамнинг исмини эслай олмай қийналади, яъни кўпчиликда исмларни эслай олмаслик ёки телефон рақамларини эслай олмаслик камчилиги бор. Чунки ҳар бир одамнинг миясида ўзига яраша камчиликлари ва кучли томонлари бор. Ҳар бир киши, ўз уқувсизлигига қарши чора топа олади. Масалан, мен сонларни яхши эслаб қололмайман, бироқ бунга чора топганман. Доимо ёнимда ён дафтарча олиб юраман. Қачон кимгадир қўнғироқ қилиш керак бўлиб қолса, ён дафтарчамга қарайман. Бироз вақтимни олса ҳам, ўз-ўзимни койишдан кўра яхшироқ. Ҳар бир одам ўзининг камчилигидан келиб чиққан ҳолда уқувсизлигига чора топа олади. Бироқ болаларимиз бу ҳақида ҳеч нарса билишмайди. Шуни ҳисобга олган ҳолда сабр-тоқатли бўлишимиз мумкинми? Баъзида бунинг уддасидан чиқа олмаймиз.
Миямиздаги камчиликлар, ёки бошқача қилиб айтадиган бўлсак, ўрганиш борасидаги тартибсизлик у қадар даҳшатли эмас. Агар у ёки бу жойингиз оғриса, уни дори-дармонлар билан даволаш мумкин, бироқ уқувсизликни даволаш қийин. Уни йўқотиб юбориш учун йиллар баъзан бир умр керак бўлиши мумкин. Аммо тушкунликка тушманг, бу уқувсизликни бутунлай ёмон деб бўлмайди. Аксинча, миянгизда у ёки бу нарсага уқувсизлик, куч ва иродани шакллантириши мумкин. Қандай қилиб дейсизми? Масалан, ўзингиздаги уқувсизликка қарши курашиш, ўзингиз ҳақингизда тўғри фикрлашга , муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши ва охири ғалаба қозонишга ўргатиши мумкин.
Биласизми, бундай одамлар қийинчиликдан қўрқмайдиган, ўз уқувсизликлари билан келишиб, яшайдиган ёки бўлмаса уқувсизликлари устида ғалаба қозонадиган бўлишади. Агар уқувсизлиги билан курашадиган болалар бўлса, уларга ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. Бундай болалар бошқа, мактабда аъло баҳоларга ўқийдиганлардан кўра ҳаётнинг қийинчиликлари, ҳақида тезроқ маълумотга эга бўладилар ва келажакда бўладиган қийинчиликларни осонгина енгиб ўтадилар.
Афсуски, миянинг бирор нарсага уқувсизлиги, ҳеч кимга маъқул эмас. Уқувсизликнинг яхши томонлари борлиги ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик, ҳамма бирдек, идеал одам бўлишни истайди. Бу дунёда ҳеч ким бир хил эмас. Ҳамманинг ўзига яраша камчиликлари, қобилиятлари ва ютуқлари бўлади. www.najot .com сиз учун энг яхши маълумот манбаидир.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Исо ҳақида Худо берган гувоҳлик
Ассалому алайкум азиз радио тингловчи дўстлар. Дастуримизга хуш келибсиз. Микрофон қаршисида хардойимгидек мен Зафарбек. Дўстлар, бугун хам дойимгидек, Муқаддас Каломдан оятларни ўқиб қўлимизни очиб Худойимизга ибодат қиламиз. Азизлар, бугун мен расуллардан бири Юханно баён этган хушхабардан бир парчани сизга сўзлаб бермоқчиман. Хазрати Исо шундай деди: «Мен Ўз-Ўзимдан ҳеч нарса қилолмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Менинг ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман. Агар Мен Ўзим ҳақимда Ўзим гувоҳлик берсам, Менинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди. Мен ҳақимда бошқа гувоҳлик берувчи бор ва биламанки, Унинг берган гувоҳлиги ҳақиқатдир.
Сизлар Яҳёнинг олдига одам юбордингизлар, у ҳақиқат тўғрисида гувоҳлик берди. Гарчи Мен инсоннинг гувоҳлигини қабул қилмасам-да, лекин буларни сизлар нажот топишингиз учун айтяпман. Яҳё – ёниб, нур сочиб турган чироқ эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар. Бироқ Мен Яҳёдан кўра каттароқ гувоҳликка эгаман. Чунки Отамнинг тамомлашим учун берган ишлари, шу бажараётган ишларимнинг ўзи Мени Отам юборганлигига гувоҳлик бермоқда.
Мени юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик бериб турибди. Сизлар эса ҳеч қачон Унинг овозини ҳам эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансизлар. Унинг каломи ҳам кўнгилларингиздан жой олмайди, чунки У юборган Зотга ишонмаяпсизлар. Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар.
Ана ўша Битиклар Мен тўғримда гувоҳлик беради. Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку. Мен инсонлардан таҳсин-тасанно қабул қилмайман. Лекин сизларни биламан, қалбларингизда Худога муҳаббат йўқ. Мен Отамнинг номидан келган бўлсам-да, аммо сизлар Мени қабул қилмаяпсизлар. Ўз номи билан келадиган аллакимни қабул қилаверасизлар. Сизлар-ку бир-бирингиздан таҳсин-тасанно олишни яхши кўрасизлар, лекин ягона Худонинг таҳсинига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайсизлар. Қандай қилиб ҳам ишона олардингиз? Мен сизларни Отам олдида айблайман, деб ўйламанглар. Сизларни айбловчи ўзингиз умид боғлаган Мусо бўлади. Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонар эдингизлар; у Мен ҳақимда ёзган эди. Мусонинг ёзувларига ишонмабсизларми, Менинг сўзларимга қандай ишонасизлар?»
Ха хазрати Исо одамнинг юзига эмас аксинча юрагиюқалбига қарайди. Дўстлар, келинг осмондаги азиз Отажонимизга ибодат қиламиз. Азиз Отажон, биз хам Сени севишни истаймиз, биз хам Сен билан бирга хаёт кечиришни истаймиз. Азиз Отажон, бизга хазрати Исо Масихни берганинг учун катта рахмат. Худойим, Сенинг ҳақиқий севгинг орқали биз нажот топдик. Худойим, қилган қурбонлигинг Сенга анча қимматга тушганини тушундик. Худойим, шундай экан, биз шунга арзийдиган хаёт кечиришни истаймиз. Раббимиз Исонинг чеккан азобига ва тўккан қонига арзийдиган хаёт кечиришни истаймиз. Худойим, бизни хам ўргат, бизни хам севишга ўргат. Сенинг исминг дойим улуғлансин, Отажон. Омин.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Великий праздник
Наш Youtube канал:
friendsandheroesdeaf" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@friendsandheroesdeaf
mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои | Telegram | Instagram | Facebook
Азизам Эстер!
Худога тавба билан келганингизда, сиз шунчаки бирор нарсадан афсусланмайсиз, балки бу сизнинг фикрлаш тарзингизни ўзгартиришни ўз ичига олган ҳаракатдир.
Ва фикрлаш тарзингизни ўзгартириш орқали сиз хатти-ҳаракатингизни ўзгартирасиз.
Энди сиз бошқача ҳаракат қиласиз.
#рикреннер
👸 @princess_Ester
"Друзья и Герои" 1 сезон - 10 серия - Выхода нет - РЖЯ
https://www.youtube.com/watch?v=5xubpQaagi8
mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои | Telegram | Instagram | Facebook
Шайтон қопқони
Ассалому алайкум. Ҳар бир инсон у ёки бу хилдаги қизиқишларга эга. Ҳамманинг ўз хоббиси, ёқтириб қиладиган машғулоти бор. Ҳамма у ёки бу мавзуда қизиқиш билан суҳбатлашади. Аммо ҳеч тасаввур қилганмисиз, бир кун келиб атрофдаги ҳамма нарса сизга маъносиз туюла бошласа, нафақат нарсалар ҳатто одамларга ҳам эътиборсиз бўлиб қолсангиз, ўзингизни қандай ҳис қилган бўлардингиз. Бундан бир неча йил олдин мен қаттиқ тушкунликка тушдим. Шу пайтда Воиз китобини ўқидим. Менинг ҳолатимдан фойдаланган иблис бу китобдаги ҳақиқатларни менга бошқача таъсир эттирди. Шундан сўнг ҳамма нарсага қизиқишсиз қарайдиган, «атрофимни ўраб турган ҳамма нарса, қилаётган ишим, ҳаётим ҳам ҳаммаси бекор», деган фикрга келдим. Бу нарса мендаги тушкунликни яна ҳам ошириб юборди. Бу ҳолатдан Худонинг ёрдами билан зўрға чиқиб олдим.
Аммо бугун сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи бўлган гувоҳлигимиз мен ҳақимда эмас, бир киши ҳақида. У ўз гувоҳлигини шундай бошлайди:
«Бир куни эрталаб мен шундай бир ваҳимали туйғу билан уйғондимки, худди атрофимдаги ҳамма нарса вайрон бўлаётгандай эди. Мен олдимда на бирон мақсадни, на келажакни кўрмасдим. Оилам менга бегона ва мендан узоқ одамлар гуруҳи бўлиб туюларди. Барча ҳаётий қадриятларим мен учун бирданига ўз маъносини йўқотди: уйим, оилам, дўстларим, ижодим, хуллас мени ҳеч нарса хурсанд қила олмасди, ҳамма нарса маъносиздай туюларди. Ниҳоят Худога қуйидаги саволлар билан мурожаат қилдим: «Менинг бу фикрларим қаердан пайдо бўлди? Нега улар мени таъқиб қилади? Эй Раббий, мен биламан, бу туйғулар Сендан келмаган. Менга нима бўлаяпти?»
Кечагина ҳаммаси яхши эди. Мен шу кунлар арафасида нималар бўлганини эслай бошладим. Бу ҳолатга тушишимга арзирли бирор бир сабаб топмадим. Ўша куни аёлим билан киногами ёки театргами боришни режалаштиргандик. Аёлимни ҳафа қилмаслик учун бирга боришга тайёргарлик кўра бошладим. Биз кинога боришга қарор қилдик. Кинотеатр олдида туриб илинган афишаларни ўқий бошладим. «Булар ҳеч нимага ярамайди – рейтинги паст, буниси эса фақат зўравонлик ҳақида. Бунда эса умуман ақлли нарса йўқ, унисида фақат жирканчли ҳирс акс этган», - деб изоҳ берардим мен афишаларни кўздан кечирар эканман. Охири биз ўзимизга нотаниш бўлган бир фильмни томоша қилишга қарор қилдик. Ҳеч бўлмаса, ваъдамни бажарган бўламан-ку, - деб ўйладим. Фильм бошланди. Фильм меҳнаткаш эр билан ўзини ёлғиз ҳис қилган аёлнинг ишқий саргузаштлари ҳақида экан.
Мен фильмни томоша қилар эканман, ўзимни ёмон ҳис қилдим. Ундаги фикрлар Худонинг фикрларига мутлақо қарши турарди. Аммо фильмни охиригача кўришга мажбур бўлдим. Агар биз кинотеатрдан Худонинг биринчи огоҳлантиришидаёқ кетган бўлганимизда эди, кейинги куни менда шундай ёмон кайфият бўлмас эди. Шундай бўлдики, Муқаддас Руҳнинг пок оқими ташқи дунёнинг ифлос оқимидан кирланди, менда пайдо бўлган ва Худодан келмаган умидсизлик эса юрагимга ҳижолат кирганидан дарак берарди. Бу ҳижолатчилик сабабини мен ўзимдан қидирдим. Бунга ўзим айбдорман, деб ўйладим. Ҳақиқатда эса, мен ҳижолат руҳи манбаи – шайтоннинг таъсирига тушиб қолган эдим. Мендаги ҳижолатнинг сабаби – бу зулмат билан ёруғликнинг аралашиб кетиши эди. Мен ҳаммасининг тагига етиб, Худонинг ёрдамида яна аввалги кучли ҳолимга қайтдим.»
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
👉 Yomon odatlar bu nafaqat chekish, spirtli ichimliklar ichish, noto'g'ri ovqatlanish, balki g'azablanish, asabiylashish, ishlarni kechiktirib bajarish va boshqa ko'pgina ishlar.
Миямиз қобилиятларимизга қандай таъсир қилади
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
✨ Eng baxtli insonlar - hayotidagi hamma narsa uchun Xudoga rahmat aytish uchun vaqt ajratadigan insonlardir.
Бугунги кунда биз Фисиҳ байрамида нимани нишонлаймиз?
Instagram | Facebook | HayotNafasi">Youtube | VK
Нега Худога ишонишим керак?
Ассалому алайкум. Мен Худони кўрмаяпман, эшитмаяпман ёки ҳис қилмаяпан. Унинг мен билан иши йўқ. У мени ташлаб қўйгандек. Шундай экан нега уни севишим керак? Нега жамоатга боришим керак? Нега ишонишим керак? Яқинда бир биродаримни кўргандим. У охирги пайтларда шундай саволлар билан юрганини айтиб қолди. У билан ўтириб дилдан гаплашдик. Шунда у ўзини қийнаётган саволлар ҳақида шундай деди: “Мен деярли бир неча йилдан бери ўзимга ва Худога шундай саволларни бераман. Шунча йил Худога эргашиб, жамоатга бориб энди бирдан уларнинг барини ташлаш менга ақлли иш эмасдек туюляпти. Имонли дўстларимни кўзим қиймаяпти. Албатта бошқа дўстларим ҳам бор. Агар жамоатни ташласам, имонли дўстларим вақт ўтиб, мендан ҳафа бўлмай қўйишади. Аммо ичимда бир нарса фақат Худони ҳис қилмаётганим учун Ундан воз кечиш ёш боланинг иши эканини айтиб турарди.
Худони ҳис қилмасам ҳам, уни севишим кераклигини билардим. Бу фақат мени Худо билан муносабатимга эмас, бошқалар билан ва ишимга таалуқли эди. Тасаввур қилинг агар бутун дунёдаги одамлар елкаларидаги маъсулиятларини фақат “истаган” пайтларидагина қилса, нима бўлади? Яна ҳатто менинг Худо ва Муқаддас Калом ҳақидаги чекланган билимим билан шуни биламан-ки, имонга эга бўлмай, Худони мамнун қилишнинг иложи йўқ. Аммо менинг Худога бўлган севгим ва ишончим борган сари заифлашиб борар ва мен яна ҳам саҳронинг ичкарисига кириб бораётганимни ҳис қилардим. Ҳатто бу қурғоқчиликдан қандай чиқишни ҳам билмасдим. Аммо мен бу ҳолатдан чиқишни, Худо билан аввлги муносабатимни тиклашни истадим. Авваллари Худонинг ҳузури мен учун ҳақиқий эди. У менинг юрагимда ишларди. Мен бир неча марта Муқаддас Руҳга тўлган ажойиб пайтларимни яхши эслайман.
Кўз ёшларимни тия олмай, Худо олдида тиз чўкиб, Унинг марҳамати ва қудратини ҳис қилган ва аниқ англаган пайтларим бўлган. Буларнинг бари Худонинг ғайритабиий ишларининг натижаси эканини билардим. Ўша пайтларни эслаб, соғиндим. Шунда бир нарсани англадим. Худони ҳис қилмаётганим учун Унга бўлган имонимдан воз кечиш, ўша мен бошимдан кечирган ҳамма нарсаларнинг ёлғон бўлганини тан олиш билан баробар эди. Кейин Худо менга нима сабабдан бу саҳрога тушиб қолганимни эслатди. Мен Худо ҳаётимда қилган ажойиб ишларини унутиб қўйган эканман. Чиндан ҳам кўп ҳолларда Худо бизнинг ҳаётимизда қандай ажойиб ишлар қилганини унутиб қўямиз. Исроил халқи Мисрни ташлаб ваъда қилинган ерга кетаётганларида саҳродаги қийинчиликлардан нолидилар. Улар: “Сувсиз ва овқатсиз бундай сарсон бўлиб юргандан кўра, Мисрда ўлиб кетганимиз яхшийди”, дейишди.
Улар ўша пайтдаги ўтиб кетадиган муаммоларга диққатларини қаратиб, Худонинг уларни қудрат ва мўъжизалар билан олиб чиққанини унутдилар. “Ёдингизда тутинг: сизлар Мисрда қул эдингиз, Мен қудратим ва ажойиботларим билан сизларни у ердан олиб чиқдим. Шунинг учун, Шаббат кунига риоя қилинглар, деб амр этдим.” “аммо улардан қўрқманглар. Эгангиз Худо фиръавнни, бутун Мисрни нима қилганини эсингизда тутинглар. Эгангиз Худо Ўз қудрати ва ажойиботлари билан сизларни у ердан олиб чиқди, буюк синовлар, аломату мўъжизалар кўрсатди. Буларни ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Сиз қўрқаётган ҳамма халқларни Эгангиз Худо худди ўша аҳволга солади.” Қачонки, ким биландир, келишмовчиликка бориб қолсам, у билан ўтказган вақтларимни эслайман. Бу менга муносабатни сақлаб қолишимга ёрдам беради.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
👉 Hech qachon kichik odatlarning kuchini e'tiborsiz qoldirmang!
📖 Kuniga 20 sahifa o'qing = yiliga 30 ta kitob.
🙏 Kuniga 10 daqiqa ibodat = yiliga 60 soat ibodat.
💵 Kuniga 5,5 dollarni tejash = yiliga 2000 dollar.
🏃 Kuniga 10 ming qadam yurish = yiliga 70 marafon.
Сиз қачондир Худога итоат қилганингиздан афсусланганмисиз?
Instagram | Facebook | HayotNafasi">Youtube | VK
Илий
Наш Youtube канал:
friendsandheroesdeaf" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@friendsandheroesdeaf
mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои | Telegram | Instagram | Facebook
Кучлиларни севмайдилар - улар "ноқулай"лар
⭕ Уларни бошқариб бўлмайди.
⭕ Улар ўзларини эшита оладилар.
⭕ Кучлилар нимага лойиқ эканларини биладилар ва бундан воз кечмайдилар.
⭕ Улар ҳар нарсага қарши чиқиб бўлса-да пок ва бахтли бўлиш истагида қатъийлар!
⭕ Кучлиларнинг ичларида юлиб бўлмас, бузиб бўлмас илдиз мавжуд.
⭕ Уларнинг ҳаётий тамойилларини, ўзларига ишончни ҳам бузиб бўлмайди.
⭕ Кучлилар ҳар қандай ҳақиқатни, тақдир зарбаларини, ҳиёнатни ва ўз ҳиссиётларининг бўронини якка ҳолда енгиб ўтишга қодирлар.
⭕ Улар оғриқдан қўрқмайдилар, чунки қалбдаги жангни ва шахсий дўзаҳни бошдан ўтказиб, оғриқларни доноликка ўгиришни ўрганиб олганлар.
⭕ Улар қалбда гўзаллик ва нозикликни сақлаб қолиб, ҳаётдан завқ олишни ўрганганлар.
⭕ Кучлилар ўзгаларнинг йўлларида юрмайдилар, бахт билан савдо қилмайдилар, севгини сўраб олмайдилар - бироқ Худо уларга бу ҳисни юборса, уни буюк инъом каби қабул қилиб, ҳеч қачон севганларига ҳиёнат қилмайдилар.
⭕ Улар тўғри ҳаёт кечирадилар, виждонан иш тутадилар, бошқаларга яшашни ўргатмайдилар. Бунинг ўрнига янги билимларни эгаллаб, шахсий ривожланиш билан шуғулланадилар.
⭕ Кучлилар Ўз оғирликларини ўзгаларнинг елкасига ортмайдилар. Гапирган гаплари ва қилган ишлари учун жавоб бера оладилар.
⭕ Кучлилар йиқилсалар фақат ўзлари айбдор эканликларини тан ололадилар.
⭕ Кучлилар хатоларидан сабоқ чиқара оладилар.
⭕ Кучлилар беҳуда афсус чекиш ўрнига тўғри сабоқ чиқара олиш хусусиятига эгалар.
⭕ Кучлилар ҳар нарсанинг фарқига борадилар - уларнинг хоҳишига қарши букиб бўлмайди, уларга ўзгаларнинг фикрини сингдириб бўлмайди.
Худода кучли бўл!!!
Худо билан кучли бўл!!!
Кундалигим
Аёлни хурмат қилиш
Ассалому алайкум азиз биродарлар. Биз ўтган сафар сизлар билан 1 Бутрус 3 боб 7 оятни мухокама қилган аммо охирига етказмаган Эдик. Шунинг учун бугун мана шу оятнининг маъносини яна хам кенгроқ тушунишга харакат қиламиз. Масихий эркак ўз аёлини бошқаларга ўхшамаган холда хурмат қилиши керак. Аммо баъзи эрлар ўз хотинларига шундай муносабатда бўлишадики, хотинлари ўзларини хурматга нолойиқ деб хисоблашади. Бундай эрлар, аёлларини камситишади, масхаралашади, танқид қилишади, энг ёмони шундай қилишни тўғри деб ўйлашади. Баъзилар эса хотинларини худди ёш болалардай бошқаришга харакат қилишади, бошқалар эса уларга мутлақо эътибор беришмайди. Масихий эрлар ўз аёлларига бундай муносабатда бўлмасликлари керак. Масихий эр чин дилдан хотинини хурмат қилиши керак. Бундай эр аёли махсус хурматга лойиқ эканлигини билади. Шунинг учун хам, эр аёлига яхши муносабатда бўлади, унга хушмуомала бўлади.
Масихий эр хотинининг ўзи учун барака эканлигини тан олиб, ўз мухаббатини изхор этади. У аёлининг маслахатларини қадрлайди, унинг гапларига қулоқ солади. Асосийси у хар доим аёли хаётининг энг мухим бўлаги эканлигини доимо ёдда тутади. Бутрус ўз мактубида нима учун аёлни хурмат қилиш ва тушуниш кераклигини тушунтиради. Биринчидан у аёлларни “кучсиз идиш”, деб атайди. Дастлаб Бутрус эрларга аёлларнинг “кучсиз идиш” эканлигини эслатади. Аёлларга бундай ўхшатиш бергани билан, у аёлларнинг қадрини пасайтирмайди. Бутрус хаммани идишга ўхшатган. Бутрус аёл хақида гапирар экан доимо унинг заиф жинсдан эканини айтади. Шунинг учун у эрларга унинг хотини биринчи ўринда – аёл эканини эслатади. Агар эрлар ўз хотинлари билан ахил ва хурматли муносабатда яшашни истасалар биринчи ўринда ўзлари билан хотинлари орасидаги фарқни билиб олишлари керак.
Иккинчидан эса Бутрус уларнинг рухий томондан эрлар билан тенг эканлигини айтади. У эрларга хотинлар хам абадий меросдан бахраманд эканини эслатади. Агар ердаги никох муносабатларига қарайдиган бўлсак, аёллар заиф идишдирлар. Аммо рухий томондан олиб қарайдиган бўлсак, кучда эркаклардан қолишмайди. Аёл хам ўз эри каби нажот ва абадий хаётга эга. Шундай экан у хам имонда Эри билан тенгдир. Хамма масихий аёллар эрлари каби, “шоханшох рухонийлари”, “муқаддас халқ”қа тегишли.
Бутрус, эрларни агар улар аёлларини хурмат қилмасалар, уларнинг илтижолари самога етиб бориши хақида огохлантиради. Масихий эрлар доимо ибодат қилишлари учун хеч қандай тўсиқ бўлмаслигига эътибор қаратишлари керак. Чунки Худованд хар қандай ёмонлик қилувчидан юз ўгиради ва жазолайди. Агар эрлар ўз хотинларига нохақ муносабатда бўлсалар, Худованд бундай иккиюзламачиларнинг ибодатларига жавоб бермайди.
Шундай қилиб масихий аёл ўз эрига бўйсуниши, масихий эр эса ўз аёлига нисбатан эътиборли бўлиб, уни хурмат қилиши керак. Худовандимиз хаворий Бутрус орқали бизга шундай таълим беради. Қадрли биродарлар, хаётингизга, бугунги кунингизга яхшилаб эътибор беринг. Сизнинг муносабатингиз аёлингизга ёки эрингизга қандай? Худованд хохлаганидай ва У буюрганидай муносабатда бўлаяпсизми? Эрлар аёлларингизга яхши муносабатда бўлаяпсизми? Уларни тушунишга харакат қилаяпсизми? Аёллар сиз ўз эрларингизга хурмат ва мухаббат билан итоатда бўлаяпсизми? Қачон итоатсизлик қилдингиз? Бу гунохингиз учун эрингиздан ва ХУдовандимиздан кечирим сўрадингизми? Чунки буларнинг хаммаси эр-хотиннинг Худо йўлида хамфикр ва ўзаро мухаббат билан яшаши учун мухимдир. Агар хаётингизнинг шу қисмида муаммолар ва камчиликлар бўлса, ХУдованддан ёрдам сўранг. У сизнинг ибодатингизни эшитади. Аксинча хаммаси яхши бўлса, биз хам сиз учун хурсандмиз.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio