Притча о блудном сыне
Наш Youtube канал:
friendsandheroesdeaf" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@friendsandheroesdeaf
Telegram | Instagram | Facebook | mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои
Иона и любовь Бога
Наш Youtube канал:
friendsandheroesdeaf" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@friendsandheroesdeaf
Telegram | Instagram | Facebook | mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои
ЎЗИМИЗНИ ТЕКШИРАЙЛИК!
😇 Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, самовий нарсаларнинг пайида бўлинг, ахир, Масиҳ ҳам самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди.
💭 Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин.
♥️ Ахир, сизлар ўлгансизлар, асл ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худонинг ҳузурида пинҳондир.
🙏 Бизнинг ҳаётимиз Исо Масиҳдир. Масиҳ зоҳир бўлганда, сизлар ҳам У билан бирга улуғворликда зоҳир бўласизлар.
❗❗❗ Шундай экан, дунёвий табиатингизни, яъни фаҳш–зино, нопоклик, шаҳват, ёвуз хоҳишлар ва бутпарастликка тенг бўлган очкўзликни йўқ қилинглар.
😱 Мана шулар сабабли Худонинг ғазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади!
😔 Сизлар ҳам бир вақтлар шундай одамларнинг йўлидан юриб, ўзингизни ўшалар каби тутардингизлар.
👆Энди эса жаҳл, ғазаб, ёвузликларнинг ҳаммасини бир четга йиғиштириб қўйинглар.
👄 Оғзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин.
🤭 Бир–бирингизга ёлғон гапирманглар. Чунки сизлар эски табиатингизни, унинг ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар.
🥰 Бунинг ўрнига сиз янги табиатга буркандингиз. Сизлар Худони яқинроқ билиб бораркансиз, сизнинг янги табиатингиз уни яратган Худонинг суратига ўхшаб бормоқда.
😇 Шу нуқтаи назардан энди на юнон бор, на яҳудий, на суннатли бор, на суннатсиз, на жоҳил бор, на маданиятсиз, на қул бор, на озод. Энг аҳамиятлиси Масиҳдир, У ҳамма биландир, ҳамма нарса Унинг қўли остидадир.
🙌 Сизлар Худонинг танланган, азиз ва суюкли халқисизлар. Шунга кўра, раҳм–шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр–тоқатни зеб–зийнат қилиб тақиб олинглар.
🤝 Бир–бирингизга нисбатан сабр–тоқатли бўлинглар. Орангизда хафагарчилик ўтган бўлса, бир–бирингизни кечиринглар.
👉 Эгамиз сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бошқаларни кечиринглар.
💗 Ва ниҳоят муҳаббатга бурканинглар, чунки меҳр–муҳаббат мукаммал аҳилликка етиштиради.
🙏 Масиҳ ато қиладиган тинчлик юракларингизда ҳукмрон бўлсин, ахир, сизлар бир тананинг аъзосисизлар, тинчликка даъват қилингансизлар. Миннатдор бўлинглар.
🤓 Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Донолик билан бир–бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забурларни хониш қилиб, мадҳиялар ва руҳий қўшиқлар билан, чин кўнгилдан миннатдорчилик билдириб, Худони тараннум этинглар.
👏 Нимаики қилсангиз ҳам, гапирсангиз ҳам, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар.
ОМИН!
Колосаликларга 3.1-17
🔹 Nima uchun yomon odatlar xavfli?
ДАДИЛ ВА ЖУДА БОТИР БЎЛИНГ
“Дадил ва ботир бўлишинг керак, Мен қулим Мусо орқали буюрган қонунларнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажаргин..”.
✔️ Баъзан имонда бўлган вақтимизда, атрофимиздаги ҳамма нарса шунчалик қийин ва мураккаб кўринадики ва ҳатто Худо бизда жуда олисдадек тюлади. Лекин Раббий сизга ҳозир: “Билингки мен айнан шундай вақтларда сизнинг ёнингиздаман, чунки сизнинг ичингиздаман! Шунинг учун ҳам дадил ва ботир бўлинглар”, демоқда.
Бу сиз ҳеч қачон таслим бўлманг деганидир.
Иброҳим пайғамбардан ўрнак олинг, чунки Калом у ҳақида шундай дейди: “Имонсизлик қилиб, Худонинг ваъдасидан шубҳаланмади, балки имонида маҳкам туриб, Худони улуғлади” (Римликларга 4:20). “Мен ҳозир нималар бўлаётганини тушунмаяпман; Муаммолардан чарчаб кетдим” деб айтманг; асло! Муаммолар келиб чиқади ва ўз ечимини топади. Бугунги кунда сиз дуч келган муаммолар сиз учун махсус ишланган; улар сиз учун кундалик нон кабидир, уларни чайнанг. Қийин кунда заифлашманг.
@uzManna
▪️ Har kuni kechirish odatini rivojlantiring.
Седрах, Мисах и Авденаго
Наш Youtube канал:
friendsandheroesdeaf" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@friendsandheroesdeaf
Telegram | Instagram | Facebook | mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои
Исо бизга қандай хаёт беради?
Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлис. Сиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашганимиздан миннатдормиз. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Ҳозирги кунда одамлар «фаровон ҳаёт» ҳақида кўп гапиришади. Бу сўз турли одамлар учун ҳар хил маънога эга, лекин одатда бу сўзлар остида шаҳардан ташқарида қулай уй, гаражда иккита автомобил, теле-видеотехника ва албатта моддий бойлик ва бошқалар назарда тутилади.
Кўпчилик учун яхши ҳаёт – бу моддий камчиликлари бўлмаган ҳаётдир. Раббимиз Исо Масих Унга ишонганлар фаровон ҳаётга эга бўлишлари учун келган. Бироқ Исо «фаровон ҳаёт» сўзи остида бошқа маънони кўради. У нажот, озодлик ва руҳнинг қониқиши ҳақида гапирган. Нажот айблардан ва гуноҳ жазосидан, омадсизликдан, хатоликлардан ва камчиликлардан озод бўлишни билдиради. Озодлик гуноҳ қуллигидан, ва инсоннинг ўз «мен»идан ва иблисдан озод бўлишни билдиради.
Қониқиш Раббимиз юрагимизнинг барча эҳтиёжларини тўлдиришини ва бунинг барчаси ҳаётимизни бой ва фаровон қилишини билдиради. Сиз моддий жихатдан қанчалик бой бўлишингиздан қатъий назар, Исо бериш учун келган нарсаларга эга бўлмасангиз, сизга «фаровон ҳаёт» етишмайди. Бир йигит хонасига кириш учун эшикдан фойдаланмагани учун ҳаётдан кўз юмишига сал қолди. У тарнов орқали хонасига ўтаётганида полициячи унга тўппончадан ўқ узмоқчи бўлди.
У кўчада жуда узоқ вақт юрганди ва ота-онаси унинг кеч қайтганини билмасликлари учун уйга сездирмасдан кирмоқчи эди. Бахтига, полициячи ишни яхшилаб текшириб кўрмагунча ўқ узмади! Юханно мактубининг 10:1-3 бобида, Исо тўғри ва нотўғри йўллар орқали кирадиганлар ҳақида гапирарди: яъни эшикдан кирадиганлар ва ошиб ўтадиганлар ҳақида. Сиз ўз уйингизга қандай киришингиз ўзингизга боғлиқ, бироқ Раббий бу ерда жуда муҳим нарсалар ҳақида гапиради. Чўпон Исо қўй қўрасига ўғри сингари девордан ошиб ўтмасдан, эшикдан киради.
Бошқача сўзлар билан айтганда, Исо Ўзини исроилликларга Эски Аҳдда Масиҳ табиати ҳақида берилган башорат қонунлари бўйича таништиради. Худонинг халқи, қўйлар чўпонни танигани каби, Уни таниб олишлари осон бўлиши керак эди. Кечасига умумий қўрага қўйларини ҳайдаб кирадиган фаластин чўпонлари ҳақида ўйлаганимизда, Исонинг бу сўзлари янада тушунарлироқ бўлади. Эрталаб ҳар бир чўпон ўз қўйларига товуш берарди, ҳар бир ҳайвон эса чўпоннинг таниш товушига овоз берарди ва ҳеч қачон бегона чўпонларнинг орқасидан эргашмайди.
Қўйларнинг исроил халқига нисбатан ажратиш қобилияти кучлироқ экан, чунки исроил халқи ўз Чўпони унинг олдига келганда Уни танимади. Балки қўйлар қаерга бораётганларини билмаган бўлсалар керак, бироқ уларни чўпон олиб бораётганини билардилар. Чўпон қўйларни олдига солиб ҳайдамасдан, ўзи олдинда боради. Бизнинг Масиҳдаги хавфсизлигимиз нафақат У биз билан эканлигига асосланган, балки У олдинда боришига ҳам асослангандир. Олдинда бораётган киши кетаётган йўлининг барча хавфларини ва қийинчиликларини билади. Эфир орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Shukrona qurbonligini
Senga nazr qilaman,
Senga sajda qilaman.
Zabur 115:8
8 октябрь учун Ҳақиқат Достони
Чўпон Крис
Ярашув хизматкорлари
Ҳа, инсонларнинг гуноҳларини уларнинг ўзларига қарши ҳисобламасдан, Худо дунёни Масиҳ орқали Ўзи билан яраштирди. Ярашиш ҳақидаги бу хабарни етказишни эса бизга топширди. (2 Коринфликларга 5:19).
Инсон табиати махкумлик хабарини ёқтиради, чунки у ўз нуқсонларини тан олади. Масалан, агар сиз ваъз қилсангиз ва одамларга: «Ҳаммамиз гуноҳкормиз; ҳеч ким солиҳ эмас, фақат Худо», десангиз, кўпчиликнинг табиий жавоби: «Ҳа, бу тўғри» бўлади. Бундай одамлар Раббийнинг тез орада қайтиши ҳақида қувонч билан гапирганингизда қўрқиб кетадилар, чунки уларда ўз нажотларига ишончлари йўқ. Улар қўрқув тобутига солинганлар.
Аммо Павлуснинг мазкур оятда келтирилган гапини ўқиб кўринг. У шундай дейди: «Ҳа, инсонларнинг гуноҳларини уларнинг ўзларига қарши ҳисобламасдан, Худо дунёни Масиҳ орқали Ўзи билан яраштирди. Ярашиш ҳақидаги бу хабарни етказишни эса бизга топширди». (2 Коринфликларга 5:19). Қаранг, бу ерда Худо бизга «махкум қилиш хизматини» эмас, балки «ярашув хизматини» топширганини айтади. Бу хизмат шундай гувоҳлик беради: «Худо гуноҳкорлар дунёсини Масиҳда яраштирди, уларнинг гуноҳларини ҳисобга олмади.» Нега?
Чунки Худо уларнинг барча гуноҳларини Исога юклаган. Исо бутун дунёнинг гуноҳларини кўтарди. Исо вафот этганида, ҳар биримиз Унда вафот этдик. У бутун дунё учун гуноҳнинг олий нархини тўлади; ҳаммамиз Унда вафот этдик. Демак, адолат нуқтаи назаридан, ҳаммамиз вафот этдик. Шунинг учун Худо инсонларнинг гуноҳларини уларга қарши ҳисобламайди.
Шунинг учун, шайтон сизни алдашга ва ҳукм қилиш фикрларини уйғотишга уринганда, унга шундай деб айтинг: Худо дунёни Ўзи билан яраштирди ва одамларнинг гуноҳларини уларга қарши ҳисобламайди, шунингдек, ҳар кимки ишонса, энди ҳукм қилинмайди, балки Масиҳда Худонинг солиҳлигига айланади: «Ахир, Худо бизни Масиҳ орқали оқлаш учун гуноҳсиз бўлган Масиҳни гуноҳкорни жазолагандай, жазолади» (2 Коринфликларга 5:21).
Бу Худо биздан барчага айтишни истаган хабар; Худонинг солиҳлиги Масиҳ Исода мавжуд бўлиб, гуноҳ энди аҳамиятга эга эмас, чунки У (Худо) одамларнинг гуноҳларини Масиҳ Исода тўлади. Бу биз очилишида ўқиган оятимизда ёзилган: «Ҳа, инсонларнинг гуноҳларини уларнинг ўзларига қарши ҳисобламасдан, Худо дунёни Масиҳ орқали Ўзи билан яраштирди. Ярашиш ҳақидаги бу хабарни етказишни эса бизга топширди».
«Ҳисоблаш» сўзига эътибор беринг; бу юридик термин бўлиб, «қабул қилиш» маъносини англатади. Худо одамларнинг гуноҳларини ҳисобга олаётгани йўқ. Шунинг учун бу «Яхши Хабар» деб аталади. Сиз ярашув хабарининг элчисисиз; сизда ярашув хизмати бор, ҳукм қилиш хизмати эмас. Ҳудога ҳамду санолар бўлсин!
ИБОДАТ
Азиз Ота, яраштириш ҳақидаги хабарингни элчиси бўлиш шарафига муяссар бўлганим учун ташаккур. Шоҳликнинг элчиси сифатида мен гуноҳкорларни зулмат шоҳлигидан Худо ўғилларининг улуғвор озодлигига олиб чиқадиган нажот Каломини жасорат билан эълон қилиш орқали ишонч, умид ва севгини тарқатаман. Исо номидан. Омин.
Ўрганиш учун:
Ҳикматлар 11:30: "Солиҳларнинг маҳсули — ҳаёт дарахти,
оқилу донолар одамларнинг юрагидан жой олади."
Римликларга 8:1: "Исо Масиҳга тегишли бўлганлар энди ҳукм қилинмайдилар."
Римликларга 5:8: "Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоғимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Шу йўсинда Худо бизга бўлган Ўз меҳр–муҳаббатини намоён қилди."
/channel/Rhapsody_of_realities_Uzb
Ёшликдан Худо билан
Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Кимгадир Хушхабар айтиш бу фақатгина уни нажот олиши ёки у учун қилинадиган ибодатдан иборат эмас. Бу ерда энг муҳими, унинг руҳининг қутқарилиши ва бир умр у ўз ҳаётини Худовандга бағишлашига боғлиқ.
Кўплаб масиҳий биродарларимиз бир нарсада афсусланишади, яъни улар ўз ҳаётларини аввалроқ Масиҳга топширмаганлари учун. Масалан, Муқаддас Китобда кўплаб инсонларнинг ёшлигидан Худовандга эргашганлиги тўғрисида гувоҳликлар мавжуд. Забур китобининг 70 боби, 5 оятида Довуд шундай деб айтганлиги ёзиб қўйилган: “Менинг умидим Сенсан-ку, ё Раббий, ёшлигимдан бери ишончимсан, эй Худованд”.
Бундан ташқари яна Юсуф, Исҳоқ ва бошқалар ҳам болалигидан Худовандга эргашган эдилар. Шунинг учун ҳам, ҳурматли биродарлар, болаларнинг ҳаётини хали улар ёш бўлган пайтларидаёқ қадрлашга ўргатайлик. Юқорида номини тилга олган Муқаддас Китоб қаҳрамонлари каби улар ҳам болалагидан ўз ҳаётларини Худовандга топширсалар, ўйлайманки, замонамиз янада гузалроқ бўлади. Чунки Худовандга эргашган инсон ҳеч қачон ёмонликни бировга ҳам ўргатмайди, ўзи ҳам ўрганмайди.
Азизлар, мен ўз бошимдан ўтган бир воқеани сизларга сўзлаб беришни истар эдим. Тахминан бундан ўн беш йиллар илгари жамоатимиздаги бир аёл мендан илтимос қилди: “Мени болам отасиз ўсяпти, мен эса аёл бўлганим учун уни тарбия қилишда бироз ожизлик қиляпман”, деб айтди. Мен унга ёрдам беришга рози бўлдим. Шу аёлнинг ўғлини шогирдликка олдим. Ўша пайтда у бола тахминан етти ёшлар эди. Кейинчалик у боланинг ўртоғи ва икки ёш катта опаси ҳам бизнинг гуруҳга қўшилишди.
Мен ҳар ҳафта улар билан учрашиб, Худованд ҳақида турли мавзуларда дарслар ўрганар эдик. Мен тахминан улар билан ўн икки ёшгача шуғулланиб келдим ва уларни жамоатга боришга кўндирдим. Улар жамоатга қатнай бошлаганларидан кейин бизда улар билан алоқа ўзилди. Кейинчалик улар бошқа қўшни мамлакатга кўчиб кетганлиги ҳақида эшитиб қолдим. Лекин бир нарсани тан олишим лозим, мен доимо улар учун ибодатда бўлардим.
Мана, орадан ўн йилдан кўпроқ вақт ўтиб, бир куни кечқурун эшигимиз қўнғироғи жиринглаб қолди. Бориб очиб, не кўз билан қарамай, шу бола онаси ва ўзининг аёли билан турибди. У бола ҳозирги кунда имонда мустаҳкам ва жамоат хизматчиси бўлиб етишибди. Унинг дўсти ва опаси ҳам ҳозирги кунга қадар Худованд билан бирга экан. Тўғриси, Худованд учун қилган хизматимнинг ҳосилини кўриб, хурсандлигимдан кўзларимга ёш келди. Азизлар, ушбу воқеадан кейин Худованд учун қилган хизматимиз ҳар доим ҳосил келтиришига яна бир бор менда ишонч пайдо бўлди. Азизлар, яна радио орқали кўришгунча хайр саломат бўлинглар.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
"Мусо тоққа — Худонинг ҳузурига чиқди. Эгамиз тоғдан уни чақириб, шундай деди: — Ёқуб наслига — Исроил халқига шундай деб айт: “Мен, Эгангиз, Мисрликларни нима қилганимни кўргансизлар. Бургут ўз болаларини қанотлари устида кўтариб келтиргандай, Мен сизларни кўтариб, ҳузуримга олиб келганимни ҳам кўргансизлар. Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, аммо сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар.” Исроил халқига сен етказадиган хабар шудир." (Чиқиш 19:3-6)
Читать полностью…Sabr–toqatli boʻlib,
Xudoning irodasini bajaringlar.
Shunda Xudoning vaʼdasiga erishasizlar.
Ibroniylar 10:36
Жамоатда аёл билан эркакнинг тенглиги
Ассалому алайкум қадрдонлар. Хаёт қийинчиликларга, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ва келишмовчиликларга тўла бўлса хам, бундай хаётда яшаш яхши. Шу қийинчиликларни енгиш, муаммолар ечимини топиш, эр-хотин ўртасидаги тушунмовчиликларнинг сабабини топиш буларнинг хаммаси бизни ХУдованд йўлида ўсишимизга ёрдам беради. Албатта эр-хотин ўртасидаги жанжалларни оқламоқчи эмасман. Аммо баъзида келишмовчиликлар сўнгра уларнинг бархам топиши улар ўртасидаги муносабатни мустахкамлайди. Бир – бирларини яхшироқ тушунишларига ёрдам беради. Биз Худованд яратган икки хил жинсдаги инсон хақида гапирар эканмиз, бугун уларнинг жамоатдаги холати хақида сухбатлашамиз. Улар жамоатда қандай бўлишлари керак. Уларнинг хуқуқлари қандай? Бу хақида сухбатимиз охирда тўлиқ тушунчага эга бўласиз. Эфесликлар бешинчи боб эр-хотинларга кўрсатма бўлса, Тимўтийга биринчи мактубининг иккинчи бобида жамоатда эркак билан аёлнинг вазифаси хақидадир.
1 Тимўтий 2 боб 8-15 оятларни тўғри тушуниш жуда мухим. Шунинг учун бу оятларни бошидан бошлаб диққат билан, мулохаза қилган холда ўқиш лозим.Бу оятларни тинглар экансиз Муқаддас Рух сизга уларнинг маъноларини тушунтириши учун ибодат қилинг.
2:8. Шундай қилиб, хар ерда эркаклар беғараз ва шубха-гумонсиз пок қўлларини кўтариб, ибодат қилишларини истайман.
2:9 Шунингдек хотинлар хам сочига ортиқча оро бермай, олтин, марварид ёки қимматбахо кийимлар билан эмас, балки содда қиёфа, иффат ва орият билан безансинлар.
2:10 Худодан қўрқаман деган хотинларга муносиб хайрли ишларни ўзларининг зеб – зийнати қилсинлар.
2:11Хотин сукутда ва тўла итоаткорлик билан таълим олсин.
2:12 Хотин таълим бериб эркак устидан хукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин.
2:13 Чунки олдин Одам Ато, кейин Момо Хаво яратилди
2:14 Шунингдек, Одам Ато эмас балки хотин шайтонга алданиб жиноят қилди.
2:15 Агар хотинлар имонли, мехрли номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар.Бу парчани ўқир эканмиз унинг қандай холатда ёзилганига эътибор беришимиз керак. Павлус Эфес шахрига Тимўтий билан бориб, у ердаги жамоатда турли хил ёлғон таълимотлар тарқалаётганини кўриб, Тимўтийни ўша ерда қолдирган эди. Бу мактубни Павлус Тимўтийга жамоатда эркаклар ва аёллар ўзларини қандай тутишлари кераклиги хақида кўрсатма берган. Биз Тимўтийга ёзилган мактубни ўқир эканмиз, унинг умумий матнидан қуйидаги оятларни танладик. “Мен яқинда сенинг ёнингга боришни умид қилиб, ушбуни ёзиб қолдираман. Борди-ю кечиксам, Худонинг хонадонида қандай харакат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони – бархаёт Худонинг уммати, хақиқат устуни ва пойдеворидир.”
Павлус тез орада яна Эфесга боришни умид қилар экан, агар бироз кеч қоладиган бўлса, жамоатда биродарлар ўзларини қандай тутиш кераклигини Тимўтийга ўргатяпти. У Павлус боргунча жамоатда имонлиларга ПАвлуснинг йўл-йўриқларини маълум қилади. Агар кичик оилаларга назар ташлайдиган бўлсак, хар бир оиланинг ўз қонун қоидалари бор. ШУнга ўхшаб жамиятда жамоат қандай харакат қилиши хақида имонлилар яхши билишлари керак. ШУнинг учун хам Павлус ТИмўтийга Худонинг хонадонида имонлилар ўзларини қандай тутишлари кераклигини айтади. Бу кўрсатмалар ва қонун қоидалар ўша пайтдаги Эфесликлар учун эмас. Бу хар бир даврдаги имонлилар ва жамоат учун ёзилган. АГар эркаклар оиланинг боши қилиб тайинланган экан, у ўз жамиятининг бошида туриши хам керак. Жамоат мухити шундай қурилиши керакки, у оилаларни қўллаб қувватласин. Сизлардан хам худди шуни кутиб қоламиз. Соғ бўлинг.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Кечиримли бўлайлик
Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи муҳлислар. Сизлар билан яна радио эфир орқали учрашиб турганимиздан бағоят шодмиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Раббимиз Исо Масиҳни хочга михлаган пайтда, Унинг юрагида ҳеч кимга нисбатан хафагарчилик ёки ғазаб бўлмаган эди. У Гулгота тепалигида тўпланган барча инсонлар қатори сиз билан мени ҳам севди ва ҳар биримизга нисбатан кечиримли бўлди.
Келинг азиз радио тингловчи, Раббимизнинг хочдан туриб ердагиларга нисбатан қарата айтган гапларини биргалигда эслаб кўрайлик. Манашу хочдан туриб айтилган гап ҳар бир инсонни юрагини юмшатиб юборишга қанчалик қодирлигини кўрайлик. Ушбу гап Луқо китобининг 23: 34 оятида ёзилган. “ Эй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар,-дер эди”.
Азиз тингловчи, худди шундай кечиримни ўзингизга энг яқин бўлган инсон учун айта олармидингиз? Тўғри ҳозир ҳа деб жавоб бериш унчалик қийин бўлмаса керак. Лекин Раббимиз Исо Масиҳ хочда осилиб қийналиб турган вақтида айнан шу гапларни ерда уни кузатиб, нафақат кузатиб балки Раббимизнинг устидан кулиб турган инсонларга нисбатан айта олди. Сиз-чи азиз дўстим?
Жаҳлингиз чиқиб турган пайтда яқин биродарингизга ёки турмуш ўртоғингизга нисбатан шу гапларни айта оласизми? Агар айта олсангиз демак сиз кечиримли биродарсиз, лекин аксинча бўлса хали Худованддан ибодан орқали кечиримли бўлишни сўрашингиз лозим. Азизлар, ҳозир сизлар билан айнан кечиримли бўлиш ҳақида суҳбатлашяпмиз.
Лекин ўзим ҳақимда хаёлан фикр юритиб турибман. Мен-чи азизлар, кечира олармидим? Юқорида айтиб ўтганимиздек ҳа деб жавоб бериш мен учун ҳам унчалик қийин эмас. Тўғриси бу жавоб учун ҳеч ким мени юрагимни текшириб кўролмайди. Лекин ҳақиқатни билувчи Раббимиз Худованд доимо ҳар бир қадамимиздан хабардор. Бошқа биродарлар каби мен ҳам кечиримли бўлишга муҳтожман.
Шундай экан азизлар келинг, бир биримиз учун доимо ибодатда бўлайлик. Азиз радио тингловчи, кечиримли бўлиш ёки аксинча бировни кечира олмаслик биз масиҳийларнинг ҳаётида жуда жиддий холат. Бировга нисбатан кечирим бераолмаслик ҳар биримизнинг руҳий ҳаётимизда муҳим ўринларни эгаллайди. Азиз биродар, агар юрагингизга бугун Худованд кечиримли бўлиш ҳақида гапираётган бўлса Худовандга қулоқ беринг.
Керак бўлса Отамизнинг олдида тавба қилиб, айнан Худованд ҳар биримизга кўрсатган инсонлар олдига борайлик. Биргаликда ибодат қилайлик. Шунда шайтоннинг яна бир хийласини енгиб Худованд томонга олға қадам ташлай бошлаймиз. Сиз хафа қилган, ёки сизни хафа қилган инсонлар бугун бор, ёнингизда турибди. Эртага нима бўлишидан эса ҳеч ким кафолатланмаган. Азиз биродарлар, Отамиз Худованд ҳар биримизни алоҳида марҳаматласин. Хайр саломат бўлинглар.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Ushbu videoni kerakli insonga yuboring
"Исо учун" — айнан шундай шиор остида ҳаётларини тамоман Худонинг буюк ҳизматига бағишлаган Хадсон ва Мария Тейлорларнинг ҳаёти бизларга ўлим ёқасида туриб ҳам, бир бирига ва Худога бўлган севги ва садоқатни сақлаб қолиш сирларини ошкор этади.
Тейлор нажотга мухтож бўлган Хитой халқи орасидаги қийинчиликлар, фарзандларининг ўлими ва касалликлар ва миссия ичидаги келишмовчиликлар орасида руҳий тинчликни сақлаб қолиш сирини кашф этди.
Ҳозирда ўзингизни жанг, қийинчиликлар сизни синдириб юбораётгандек ҳис қилаётган бўлсангиз ушбу биографияни ўқинг ва албатта саволларингизга жавоб оласиз
(Давоми бор)
Иоан и Петр
Наш Youtube канал:
friendsandheroesdeaf" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@friendsandheroesdeaf
Telegram | Instagram | Facebook | mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои