Қиз тарбиялайдиган оталар учун
Ассалому алайкум. Эркак ва аёл икки хил дунё. Уларнинг бир-бирини тушуна олиши ҳам баъзан қийинчилик туғдириши ҳеч кимга сир эмас. Балки бунга ўз вақтида ота қизидан ўзини узоқлаштиргани, унинг дўсти бўлолмагани сабабдир. Хўш, оталар қиз болани вояга етказишда қандай хатоларга йўл қўймаслиги муҳим?
Қизалоғингиз ҳали гўдак, аммо сизга жажжи кўзчалари тўла муҳаббат билан боқаяпти. Эркак киши айнан шу муҳаббатни аввалига онасидан қидирганди, кейинчалик аёллар билан муносабатда излади, аммо у нуқул баҳоланаверади: ишбилармонми, пулдорми, босиқми, «қалқон» ролини бажара оладими?.. Қизи учун эса буларнинг умуман аҳамияти йўқ. Чунки отаси у учун ягона ва бетакрор.
Ҳаётда меросхўр ўғил хоҳлаб, лекин қиз кўрган отанинг тақдирга тан бермаслик вазиятлари кўп учрайди. Бу ҳолда ота қизини писанд қилмайди. Фарзанд эса ота меҳрини қозониш учун ҳам ўғил, ҳам қиз ролига муносиб бўлишга ҳаракат қилади. Муаммолар эса балоғат ёшига қадам қўяётган даврда бошланади. У тенгдошлари билан тил топишишда қийналади. Баъзи оталар қизининг жинсини писанд қилмайди. Буни ота қизини деярли қўлга олмаслиги, жажжи гўдакнинг ютуқлари билан қизиқмаслиги билан кўрсатади. Қизалоқнинг инжиқликлари ва йиғиси уни аччиқлантириб, аёлидан «боланинг овозини ўчириш»ни талаб қилади. Бундай эркак баъзида «қанийди ўғлим бўлса» деб оғзаки орзу қилади. Оилада иккинчи фарзанд ўғил туғилса, катта қиз «хизматчи»га айланади. Агар қиз дунёга келса, опасининг тақдири қайтарилади.
Бу ҳолатдаги қизалоқ жон-жаҳди билан отасининг биргина жилмайиши, меҳри, диққатини жалб этиш учун тиришади. Улғайгач, аввалига йигитлар, кейинчалик турмуш ўртоғи билан мулоқотда кўп муаммоларга дуч келиши мумкин. Қизига етарлича меҳр кўрсата олмайдиган, қиздан кўра ўғилни кўпроқ хоҳлайдиган оталар қизларига бажариб бўлмас талаблар қўяди. Отанинг ўз қизига нисбатан совуққонлигига талабчанлик ҳам қўшилади. Лоқайд ота қизига эътибор бермаган бўлса, талабчан ота қизининг ҳар бир ишидан айб топиб, танқид қилади. Келажакда бундай қизлар турмуш ўртоқлари билан тил топишишда қийналишади. Сўровномаларга кўра 25 фоиз оталар қиз фарзанд кутаётганини дадил айта олишар экан. 50 фоиз эркаклар эса «менга фарқи йўқ, аммо ўғил туғилса ёмон бўлмасди», деган фикрда. Қолган 25 фоиз эркаклар эса фақат ва фақат ўғил туғилишини кутишар экан.
Агар оилада қиз бола вояга етаётган бўлса, оталар қизи балоғат ёшига етганида муаммолар бўлмаслиги, келажакда яхши уй бекаси ва рафиқа бўлиши учун ҳозирданоқ қизларига меҳрибон ва эътиборлироқ бўлишиларига тўғри келади. Оталар, қиз бола тарбиясида жавобгарлик нақадар муҳимлигини тушунинг! Сиз унинг келажак тақдирини ҳал қилувчи шахссиз. Айнан сиз орқали у эркак киши қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги тасаввурга эга бўлади. Бу асос болалик даврининг биринчи 3-5 йиллигида ўрнатилади. Аёлларга ҳос хусусиятлари учун қизингизни мақтанг, бажараётган юмушларини назардан четда қолдирманг. Каттароқ бўлганида кийимини дид билан танлагани ҳақида мақтаб қўйишга эринманг. Бу мустақил ҳаётда тўғри қарор қабул қилишда унга катта ёрдам беради.
📲 Android
📲 IPhone
Telegram | Najot | Radio
Сиз ҳафа қилганлардан қасос оласизми?
Instagram | Facebook | HayotNafasi">Youtube | VK
Xudo bizning panohimiz, qudratimizdir,
Kulfatda qolganimizda doim madadkorimizdir.
Zabur 45:2
📚 Matto 6:25-26
🔰 Tirikchilik tashvishlari haqida
Shuning uchun sizlarga aytaman : tirikchiligingizdan xavotir olib , nima yeymiz , nima ichamiz , ustimizga nima kiyamiz , demanglar .
🔸 Sen nima uchun yashayapsan?
🔸 Nima uchun uyg‘onib, yana bir kunni o‘tkazasan?
🔸 Bunda qanday ma'no bor?
Telegram | Facebook | Instagram | Website
"Egam tufayli men buyuk shodlik topaman, Xudoyim deb qalbim jo'sh uradi. Zotan, U meni najot libosi bilan o'radi, Zafar kiyimini menga kiydirdi. Men toj kiygan kuyovga o'xshayman, Zeb-ziynat bilan bezangan kelindayman."
Ishayo 61:10
@masihiycha_kayfiyat😊
Ноеминь и Руфи
Наш Youtube канал:
friendsandheroesdeaf" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@friendsandheroesdeaf
Telegram | Instagram | Facebook | mahabbat_film">Mahabbat | friendsandheroesdeaf">Друзья и Герои
🔴 Қайси ҳолатларда бахтли оила қуришга кафолат йўқ?
Ҳаётингизни имонсиз киши билан боғламанг
Ёдингизда бўлсин! Жамоат сизга имонсиз билан турмуш қуришни таъқиқламайди. Жамоат фақат Худонинг муносабатини кўрсатади ва имонсиз билан қурилган никоҳнинг оқибатларидан хабардор қилади. Худонинг Сўзи бу борада нима дейди? Ҳакамлар Китоби 13–16-бобларда Самсон исмли Исроилнинг ҳа- ками ҳақида ёзилган. У бегона қабилалик қизга уйланди, натижада, бошқа худоларга сажда қиладиган ўша хотини унинг ўлимига сабабчи бўлди.
Ибтидо Китобининг 24-бобида, Иброҳим ўғлига келин танлаш учун ўз қулини юбораётиб, ўғлининг хотини бегона халқдан бўлмас- лиги кераклигини уқтирди. Бегона халқ дей- илганда, биринчи навбатда, сиз каби имонли бўлмаган киши ҳақида гап кетмоқда. Танлаганингиз сиз ишонган Худога ишониши жуда муҳим.
Имонсизлар билан бирга ўзга бўйинтуруққа қўшилманглар. Зеро ҳақлик ва қонунбузарлик орасида қандай алоқа бор? Нур билан зулмат орасида қандай умумийлик бор? Масиҳ билан Белиар орасида қандай мувофиқлик бўлиши мумкин? Ёки имонли билан имонсиз орасида қандай шериклик бор? Худонинг маъбади билан бутлар орасида қандай келишув бор? Сизлар эса барҳаёт Худонинг маъбадисизлар. Худди Худо айтганидек: «Мен уларнинг ичида жо бўлиб, уларда юраман. Уларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўладилар. Шунинг учун уларнинг орасидан чиқинглар ва улардан ажралинглар, — дейди Раббий, — нопокка қўл тегизманглар, шунда Мен сизларни қабул қиламан» (2 Кор. 6:14–17).
Одатда имонсиз йигитга турмушга чиққан қизнинг аҳволи қуйидагича бўлади: Худонинг Сўзини ўқиган, руҳий қонун — қоидаларни тушунадиган, ҳақиқатни биладиган Масиҳий қизга бир имонсиз йигит турмушга чиқишни таклиф қилади. Ҳаётида Худога ўрин йўқ бўлган инсоннинг юрагида қолган ҳамма нарсага ўрин бор: ичиш-чекиш, хотинига хиёнат қилиш, ёлғон гапириш, ўз манфаатини ўйлаш, уриш, мажбурлаш ва бошқалар. Аммо қиз бола қулоқлари билан севгани учун, йигитнинг икки оғиз айтган ширин сўзлари-ю, тоғдек ваъдаларига ишонади.
«Худо шу йигитга турмушга чиқишимни истайди, бу менинг ибодатларимнинг жавоби», — деб, ўша йигитга турмушга чиқади. Тўғри маслаҳат берган биродар ва опа-сингилларини, «менга ҳасад қиляпти», — деб ўйлаб, улардан ҳам, жамоатдан ҳам воз кечади. Тўйдан кейин тез орада танлаган кишисининг асл қиёфасини кўра бошлайди. Энди у ширин сўзларнинг ўрнига ҳақорат, мазах, ёлғон эшита бошлайди. Афсуски, тўйдан олдин жонини ҳам беришга тайёр бўлган куёв бола энди дўстлари билан кўчадан уйга келмайдиган киши эканлигини, хотинидан фақат фойдаланаётганлигини, ўзининг қанчалик бахтсизлигини англаб етганини у кеч пайқайди. Кўп қизлар имонсиз йигитни севиб қолиб:
«Аввал турмуш қурайлик, кейин эримни жамоатга олиб келаман», — деб айтади. Аммо 95% кишиларнинг ҳаётида акси содир бўлади. Чунки имонсизга турмушга чиқиб, имонли ўзининг нурини йўқотади. Бу дунёнинг руҳи қатъийлик билан жамоатга боришни ва Исо Масиҳга ишонишни таъқиқлайди. Аксарият кишиларнинг бу қаршиликни имон билан енгиб ўтишга қурби етмайди.
Абдулла Рашидов
"Бахтли оила" китобидан
Манба:
https://kitobook.com/kitoblar/category/book/kutubxona/894/1/
✈️Телеграм🌐Инстаграм✅muqaddas_oila">TikTok
#ЭътирофМашқи
Солиҳ Ота, ҳаётимдаги чексиз марҳаматларинг учун миннатдорман.
Дунёим ва ундан ташқари жойларда Хушхабарингга самарали хизмат қилишим учун менда ҳаракатланаётган Руҳинг кучи учун миннатдорман. Сенинг нажот кучинг ҳақидаги хабарлар орқали мурожаат қилиши ва таъсирланиши учун иноятинг қўйиб юборилмоқда.
Мен Сенинг илоҳий танловингга мувофиқ даъват этилганман, оқланганман ва юқорига кўтарилганман. Ҳаётим учун Сенинг даъватинг - шарафдир! Мен Худо томонидан танланганман; шунинг учун Худонинг ҳаётим учун даъватидан юз ўгиришдан бош тортаман. Унинг чақируви - шарафли ҳаёт ва келажак учун ягона кафолатимдир. Мен Худога сўзсиз хизмат қилмоқдаман, У учун яшамоқдаман ва У ҳурмат қилганни ҳурмат қилмоқдаман.
Хизмат қилишим учун У бераётган имкониятлардан хурсандман ва олқишга тўламан. Мен Худонинг шарафида юрибман. Мен Масиҳ Шоҳлиги ва ҳокимиятида яшамоқдаман! Асирларга озодлик, кўрларга нур, инсонларни зулматдан Худо фарзандларининг шарафли озодлигини эътироф этар эканман, менга ҳеч ким ва ҳеч нарса қаршилик кўрсата олмайди! Бор ҳаётим даъватим билан боғлиқ; шунинг учун бу нарсага енгил-елпи қарашдан бош тортаман.
Мен учун аҳамиятли бўлган ягона нарса - бу ҳаётим учун Худонинг чақируви ва уни қай тарзда бажаришдир. Бу чақирувимни Руҳ кучи билан амалга оширмоқдаман. Мен ҳар куни Худонинг Каломи ва ҳаётим учун Унинг даъватига эътибор ажратмоқдаман. Мен дунё ва тананинг эмас, Руҳнинг ортидан боришга қарор қилдим. Унинг истаги - менинг истагимдир.
Мен Унга самимийлик ва ростгўйликда хизмат қилар эканман, У ҳаётимни гўзаллик, иноят, шараф ва ҳурмат билан тўлдириб-тоширмоқда. Самодаги Азиз Ота, мени муқаддас чақирувингга даъват этганинг учун раҳмат. Ўзимни ибодатга ва Муқаддас Каломни ўрганишга бағишлаганим сари Сендаги илоҳий тақдиримни бенуқсонликда амалга оширишни билиб бормоқдаман.
Ҳеч бир қадамим йўлдан оғмайди, чунки Сенинг комил иродангга йўналтираётган овозингни эшитиб турибман. Исо Номи билан. Омин. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
@Rhapsody_of_realities_Uzb
Dunyodagi ko'p azob-uqubatlar odamlarning yaxshilik o'rniga yomonlikni tanlashidan kelib chiqadi.
Азизам Эстер!
ЭЪТИРОФ этинг!
Юрагимдаги Калом билими орқали Худонинг инояти ҳаётимда кўпаймоқда. Мен инсондан ҳам буюкман, менда комиллик руҳи ҳаракатланмоқда. Мен илоҳийликнинг шарафи, донолиги ва устунлигини намоён қилиб, табиий ҳаётда ғайритабиий тарзда яшамоқдаман. Мен Худованд билан бирлашдим ва У билан ажралмас ҳолатда бўлиб, руҳимга хос тарзда Унинг солиҳлик меваларини келтирмоқдаман.
Мен бекаму кўстман, менинг ҳаётим яхши суғорилган дарахт кабидир. Мен сермаҳсул ва ҳосилдорман; мен ҳаётимнинг ҳар бир жабҳасида ривожланишга эришмоқдаман. Мен Масиҳда комилман, ҳаётимнинг ҳар бир қирраси баркамоликка етишган.
Исо Масиҳ Номи билан.
Омин! Омин! Омин!
👸@princess_Ester