‼️🔥🌟 Orzuying bormi, uni asra. Qo'lidan hech nima kelmaydiganlar, sen ham buni eplolmaysan deb uqtirishadi. Maqsad qo'y va unga erish. Vassalom!
@doim_harakatda
Худодан туғилган эканлигингизнинг 10 белгиси
1️⃣ Сиз гуноҳни яхши кўра олмайсиз ва барча гуноҳ ишлардан ўзингизни асрашга ҳаракат қиласиз.
2️⃣ Сизнинг асосий орзуларингиз ер юзидаги нарсалар ҳақида эмас, Осмон Шоҳлиги, Раббимиз ва ўлимдан кейинги абадий ҳаёт ҳақида бўлади.
3️⃣ Сиз ҳали тайёр эмасман деган сабабларни деб ўлимдан қўрқмайсиз.
4️⃣ Кимдир гуноҳ қилаётганини кўрсангиз жуда қаттиқ қайғурасиз.
5️⃣ Ҳаётингиз яқинларингизга, шунингдек, душманларингизга нисбатан хайрли ишлар билан тўла бўлади.
6️⃣ Сиз ибодатда Раббий билан мулоқотга чанқоқ бўласиз. Худо сиз учун энг яхши Дўст, Ота ва Нажоткорингиз бўлади.
7️⃣ Сиз ҳеч қачон аввалги гуноҳкор ҳаётингизга қайтишни хоҳламайсиз.
8️⃣ Сиз одамларни кечира оласиз. Ҳатто сизга азоб берганларни ҳам кечириб, уларга фақат яхшилик тилайсиз.
9️⃣ Сиз учун Раббий - борингиз, борлиғингиз бўлади. У ҳаётингизнинг энг устувор ўрнига эгалик қилади.
🔟 Бошқалар ҳам абадий ва бахтли ҳаётга эга бўлишлари учун сиз нажот, Раббий ҳақида сукут сақлай олмайсиз.
Манба: http://bible-facts.ru
@uzManna
Мана, сизларнинг олдингизга учинчи марта боришга тайёрман. Сизларга юк бўлмайман, чунки менга сизларнинг нарсангиз эмас, ўзингиз кераксиз. Зотан, фарзандлар ота–оналари учун эмас, балки ота–оналар фарзандлари учун мол–мулк йиғиши лозим.
2 Коринфликлар 12:14
Муқаддас Каломда шундай сўзлар бор: «Худодан қўрқиш нималигини англаганимиздан сўнг бошқа одамларни хам Унга ишонтирмоққа тиришамиз”.
Биз Худодан нафақат қўрқишни балки Уни таниб-билиб борганимиз сари бошқаларга ҳам Уни танитмоққа уринамиз. Баъзилар бу уринишларимизни тўғри баҳолайди, бошқалар эса буни тентаклик деб билади. Нима бўлганда ҳам бизнинг ҳаётда энг олий интилишимиз бор. Бу ҳам бўлса Худога яқинлашиш ва Уни яхшироқ билиб олишдир. Худо сизни азалдан билгани ва танлаганини англаб, шу ҳақиқатга ишонч сизга ҳаётда мақсад билан яшаш ҳиссини беради. Бутун борлиқнинг Тангриси бўлган Худойимизнинг ҳам биз учун Ўз ўйлари ва мақсадлари бор. У бизнинг ичимизда ва ён атрофимизда ишлайди. У ҳаётимизда ва атрофимизда бўлаётган ишларни бошқаради ва шу орқали бизни ўзгартиради ва ўстиради.
Ишаё пайғамбар китобида шундай ёзилган: «Эгамиз Худо шундай дейди: «Мен нимаики ўйлаган бўлсам албатта амалга ошади, қандай мақсад қилган бўлсам уни бажараман.””
Ҳаёт мақсадсиз эмас! Мақсад билан яшаш бу умид билан яшаш деганидир. Ҳеч ҳаётингизга эътибор бериб қараганмисиз? Агар бир кун Худованддан узоқлашсангиз, ибодат қилмай, кундалик ташвишлар билан овора бўлиб, дунёвий хаёллар ва ишлар билан машғул бўлсангиз кун охирида орқага қаранг. Бир кунингиз мақсадсиз ва маъносиз ўтганини кўрасиз. Агар бир кун эмас бир неча кун шундай яшасангиз, ҳаётингизда чалкашликлар, тартибсизликлар ва муаммолар кўпайиб қолганини, анчадан бери мақсадсиз ва маъносиз ҳаёт кечираётганингизни кўрасиз. Бундай дамларда юрагингиздаги чўғ, деярли ўчиб қолай деган бўлади. Шундай пайтларда шайтоннинг сизни ўз тўрига илинтириши жуда осон бўлиб қолади. Кўрдингизми, бир кунингизни мақсадсиз ўтказсангиз ҳаётингизга қанчалик таъсир кўрсатади.
Мақсадсиз ҳаёт кечираётган одамнинг руҳий ҳаёти ҳам чалкаш бўлади.
Бу чалкашлик эса ҳатти харакатларида, кундалик турмуш тарзида ҳам кўринади. Бундай одамда тартиб бўлмайди.
Агар сиз Худога қанчалик яқинлашсангиз, Уни мамнун қилиш ҳақида ўйлайсиз. Руҳий ҳаётингизда мақсад, маъно ва мазмун пайдо бўлади. Бундай киши эса албатта ҳаётини тартибга сола олади. У ҳар қандай ишида Худони биринчи ўринга қўйиб кейинги ўринларга бошқа кишилар ва ишларини жойлаштиради. Ҳаётида илоҳий мақсад бўлган кишиларнинг юрагида умид ва олов бўлади. Улар ҳаётда ягона мақсад билан, Худонинг иродасини бажариш шу орқали Уни мамнун қилиш мақсади билан яшайди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, сизнинг ҳаётда мақсадингиз фақат Худонинг иродасини бажариш бўлса, сизнинг ҳатти ҳаракатингиз ва ҳаётингиз қандай бўлади?
Муқаддас Ёзувларда: «Раббинг бўлган Худони бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин”, деб ёзилганини ўқигансизлар.
Худовандни қачон шундай севиш мумкин?
Ёки
Худовандимни шундай севаётганимни қандай биламан? деган саволлар кўнглингиздан ўтганми?
Агар ўтган бўлса шу саволларга бизнинг жавобимиз битта.
Сиз ягона мақсад ― Худонинг иродасини бажариш мақсади билан яшашни бошлаганингизда Худовандни юқорида айтиб ўтганимиздай севишни бошлаган бўлсиз. Чунки Худовандни бутун онг, бутун жон, бутун қалб ва бутун қуввати билан севган одамгина Унинг иродасини бажаришни ҳаётининг энг асосий мақсади қилиб олган бўлади. Чунки сиз Худонинг фарзанди бўла туриб, Унинг иродасини бажармасангиз, Худовандингизни мамнун қила олмайсиз. Раббимиз Исо ерда яшаган даврида Худованд бир неча марта самодан Унга шундай деган эди: “Сен менинг Ўғлимсан, Сендан мамнунман!”. У нима учун Исо Масиҳга шундай деган? Чунки Раббимиз Исо Масиҳ ягона бир мақсадда «Унинг хоҳишини адо этмоқ учун” ерга келган эди. Агар ҳаётингизда шундай мақсад билан яшаётган бўлсангиз жуда яхши, аммо ундай бўлмаса, ҳозироқ, Худога юзланинг. Унга яқинроқ бўлинг. Шунда ҳаётингизнинг асл мақсади ва мазмунини топасиз. Худованднинг Руҳи сизга ёр бўлсин!
Манба
Matto xushxabari 5:43,44