Метан газ "потолок" нархи 3 350 сўм
Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30 мартда қабул қилинган 173/6 сонли қарори билан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 июнгача узайтирилиб, бир куб метр учун 3 350 сўм қилиб белгилангани эълон қилинди.
Демак, бугун, 1 апрелдан бошлаб метан заправкаларда газнинг энг баланд чакана нарх 3 350 сўм.
t.me/davr24official
Амалдаги қонунларни четлаб ўтишни монополистлардан ўрганиш керак
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган… янги чораларни белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга кириши белгиланган. Яъни, айтайлик, кеча монополист лоббичилар фойдасига қарор чиқариб берганингизда ҳам бу қарор 28 июндан кучга киради, 1 апрелдан эмас. Бу қонун, уни айланиб ўтиб бўлмайди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Пойтахтда анчадан буён кучли шамоллар давомли бўлмаётгани боис ҳозирги нам хаво оқимлари кириб келиши фронт олди қисмидаги шамоллар қурт еган, қулаб тушиш хавфи юқори бўлган дарахларнинг синиб кетиш эҳтимоллигини оширмоқда.
Кучли шамол эсиши даври ўтиб кетгунча ахоли катта дарахт остидаги автоуловларини хавфсиз жойларга олишлари тавсия этилади.
t.me/davr24official
156 миллиард сўмлик Қўқон аэропорти неча йилда ўзини оқлайди?
Ҳар бир лойиҳа ўзининг иқтисодий мазмунига эга бўлса, фаолияти изчил ва узоқ давом этади (бўлмасам, йил ўтмай яна ёпилади). Шу ўринда Қўқон аэропортининг техник иқтисодий асослари мундарижаси қандай эканлиги жуда қизиқ. Хусусан, 156 млрд сўмлик ўзлаштирилган капитал қанча муддатда қайтади. Зарарсизлик нуқтасига чиқиш учун Қўқон аэропорти кунига нечта рейсга ва қанча йўловчига хизмат қилиниши керак?
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Рамазон Ҳайити муносабати билан неча кун дам берилади?
Ҳозирча Рамазон ойининг 30-куни 9 апрель, сешанба кунига тўғри келмоқда. Демак, агар янги ой кўриниши ўзгармаса, унда Рамазон Ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши мумкин.
Бу вазиятда Рамазон Ҳайитида кетма-кет 3 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда.
Булар:
✅10 апрель, чоршанба — Рамазон Ҳайити куни;
✅11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
✅12 апрель, жума — 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
⭕️Эслатиб ўтамиз, 13 апрель, шанба — барча учун ИШ КУНИ;
🔴 14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.
Изоҳ: 2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни бeлгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида 2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармони асосида белгиланган.
t.me/davr24official
Ҳали машина ишлаб чиқармасдан ўзига монополиясини ўрнатаётган «BYD Uzbekistan Factory» қўшма корхонаси бенефициари номи маълум бўлди
2022 йил 29 декабрда «Ўзавтосаноат» АЖ ва «BYD Europe B.V.» (Нидерландия Қироллиги) компанияси (Инвестор) иштирокида масъулияти чекланган жамият шаклида «BYD Uzbekistan Factory» қўшма корхонаси таъсис этилган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Инвестор ўртасида 2023 йил 26 сентябрда «Ўзбекистон Республикасида электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция шартномаси имзоланган.
Мазкур инвестиция шартномасини инвестор номидан ўзимизнинг қоракўз— Davletiyarov Daniyar Begdullayevich имзолаган.
Давлетияров иномаркалар савдоси билан шуғулланувчи "Roodell" МЧЖ таъсисчиси ҳисобланади.
Манба
t.me/davr24official
Жамоатчиликнинг кичик ғалабаси: Амир Темур хиёбонига ўрнатилаётган реклама мониторлари олиб ташланди
Жорий йил 18 март куни Gazeta.uz сайтининг жонкуяр журналистлари томонидан чиқарилган мақолада пойтахтимиз маркази ҳисобланган Амир Темур хиёбонига реклама мониторлари ўрнатилаётгани маълум қилинганди. Интернет нашрнинг рус тилида юритиладиган саҳифасида кечги соат 22:13 да чиққан мақоладан сўнг пойтахт расмийлари тезлик билан бу масалани ечишга тушдилар.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ҳар бир қаричи бой берилаётган Тошкент
Алишер Навоий номидаги кино саройи (собиқ Панорама) ва афсонавий Пахтакор стадиони ўртасида жойлашган авто тураргоҳ ўрнига бизнес марказ қурилиши бошланганлиги хабар қилинмоқда.
Навоий кўчасида жойлашган аксарият давлат ва нодавлат идоралар ходимлари автоуловларини қўйиш учун фойдаланадиган текин тураргоҳ катта акаларни нигоҳига тушди.
Кўп йиллик дарахтлар бир кечада қуриб қолишини кутмоқдамиз.
Воқеаларни кузатамиз...
t.me/davr24official
“Қўйлиқ бозори” акциядорлари ихтиёрий тугатилишга қарши бўлганлигига қарамасдан бозор тугатилди
Бозор ўз фаолиятини ихтиёрий тугатиши тўғрисидаги қарор 29 февраль куни қабул қилинган ва орадан 12 кун ўтиб эълон қилинган. Лекин бу қарор билан 24 январдаги ихтиёрий тугатилишга қаршилик акс этган қарор бекор қилинмаган.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
t.me/davr24official
“Суюнчи пули”дан тежалган маблағлар нима учун сарфланади? Ўғри олигархларгами? Мактабларгами?
Асосий савол шундаки, бу пуллар нимага ва қайси мақсадлар учун ишлатилади? Агар гап аянчли аҳволда қолаётган мактабларга ё касалхоналарга йўналтириш ҳақида кетса, бу битта кейс. Шундай мақсадлар учун мазкур маневрга қўл урилган бўлса, шахсан мен икки қўлим билан қувватлайман.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келади - Ўзбекистон мусулмонлари идораси
t.me/davr24official
Россия ўзига яқин монополистларни қўллаб-қувватлайдиган бензин ўйинларини давом этади
Очиқ манбалардаги узуқ-юлуқ маълумотларга кўра, Россия бензинининг Ўзбекистонга импорти Ўзбекнефтегаз шўбаси, Sanoat Energetika Guruhi МЧЖ ва SDK Group And МЧЖ томонидан назорат қилинади.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Наврўз байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун, 8 март байрамида эса 3 кун дам олади
Март ойида якшанба кунларини ҳисобга олган ҳолда ҳафтасига 5 кун ишлайдиган фуқаролар 13 кун дам олиши маълум бўлди.
2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги президент фармонига мувофиқ, иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун 22 март, жума куни ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 23 март, шанба — қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланган.
8 март, жума, кейин 9 ва 10 март шанба ва якшанба кунлари дам олиш куни. 21 март пайшанба — Наврўз байрами. Шу муносабат билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади — 21, 22, 23 ва 24 март.
t.me/davr24official
Ўзбекистоннинг энг қиммат ва фойда кўп келтирадиган корхонаси НКМКнинг 2% акцияси нега Давактив ҳисобига ўтказилган?
Эҳтимолки, НКМК 2% улушининг Давактив ҳисобига ўтказилиши қандайдир ёпиқ ёки махфий қарор билан амалга ошган. Давактив назоратига ўтказилган улушларни Ўзбекистонни талаётган олигархларга яширин “хусусийлаштириш” схемалари орқали қандай “совға” қилиши мумкинлигини билсангиз керак.
Агарда эртага НКМКдан ҳам маҳрум бўлиб қолишни истамасак Ўзбекистонликлар, ОАВ, фаол жамоатчилик НКМКнинг 2% акцияси тақдирини ва жойига қайтаришларини сўраши керак!
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Биз билгандик, биз кутгандик!!!
Айтишларича, ҳукуматга киритилган таклифларга биноан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомашиналар бўйича мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, ўша шахснинг номига импорт божхона режимини расмийлаштириш режалаштирилмоқда. Бошқа жисмоний ёки юридик шахс номига берилган мувофиқлик сертификати асосида транспорт воситалари импорт божхона режимига расмийлаштириш амалиёти тўхтатилмоқда. Бу ўз навбатида, расмий дилердан бошқа шахсларнинг мамлакатга транспорт воситасини импорт қилиш имкониятини чеклайди.
Фақатгина расмий дилер олиб кирсин демасдан ҳам расмий дилердан бошқа олиб киролмайдиган чеклов жорий қилинмоқда, дейди соҳа вакиллари.
Хабар расман тасдиқланмаган
t.me/davr24official
Метан нархига чекловларнинг бекор қилиниши бензин нархига қандай таъсир кўрсатади?
Яна 4 кундан сўнг, ўтган йили 1 октябрда кучга кирган автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида метан газ нархи 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича белгиланган ҳукумат мораторийи муддати тугайди.
Нархга чекловларнинг тугаши метан газ учун акцизнинг ошиши вақтига ҳам тўғри келмоқда.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
27 мартдан бошлаб иситиш ва иссиқлик тарифлари оширилади
Мазкур ахборот нафақат иситиш мавсуми якунланаётганлги, балки янги оширилган тарифлар кучга кираётганлигини ҳам англатади.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Таксичилар мамлакати
Бугунга келиб Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар (такси хизмати) сони 420 мингдан ошган. Уларнинг 161,5 минг нафари онлайн-агрегаторлар (такси хизматлари) орқали таксичилик қилаётганлиги айтилмоқда.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
BYD’ми ё GM, фарқи йўқ, “Ўзавтосаноат” халқ арзон электромобиллардан фойдаланишини истамайди
“Ўзавтосаноат” назаридаги “тартибли импорт” бу Хитойда 10 минг доллар бўлган электромобиллар импортини тўхтатиш,15 минг долларлик электромобилни эса 30 минг доллардан бир қўлли қилиб сотиш дегани.
Яъни Ўзбекистонликларни аёвсиз талаш, тинимсиз талаш, танловсиз талаш дегани.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистонда ажримлар кўпайиб туғилиш камаймоқда
Ўзбекистонда йиллик туғилиш сони 2018 йилдан буён узлуксиз ўсиб келаётган эди. Тескари тенденция муваққат четланишми ёки янги тенденциянинг бошланишими, хулоса чиқаришга анча эрта.
Лекин айрим трендлар бу ҳолат давом этиши мумкинлигини кўрсатади.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Наврўз муносабати билан неча кун дам оламиз?
2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли "расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш" тўғрисидаги Президент фармони асосида 2014 йил Наврўз байрами муносабати билан иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам оладилар.
✅ 21 март — пайшанба (Наврўз байрами);
✅ 22 март — жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
✅ 23 март — шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
✅ 24 март — якшанба (доимий дам олиш куни).
t.me/davr24official
Ўзбекистонда февраль ойида автомобиль савдоси 20,4 фоизга қисқарди
Ўтган ойда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 115 мингга яқин барча турдаги автомобиллар сотилганлиги қайд этилган, бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 20,4 фоизга, февраль ойига нисбатан 6,3 фоизга камдир.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари қисқаришни давом этмоқда
Хорижий валюта захиралари январда $1,44 млрдга, февралда эса $381,5 млнга пасайиб, $7,55 млрдни ташкил этган.
Бу ўтган йил сентябридан бери энг кам кўрсаткичдир.
Олтин захиралари январь ойида $293,7 млнга ошганига қарамай, февралда $829,1 млнга пасайди.
Захираларнинг олтин қисми динамикаси февраль ойида камида 600 минг унция (17 тонна атрофида) олтин сотилган бўлиши мумкинлигига ишора беради.
Февраль ойи котировкаларида бу 1,2 млрд.доллардан кам эмас. Лекин бу миқдор захираларнинг валюта қисмининг кўпайишида акс этмаган.
Халқаро захиралар динамикасига у ёки бу кўринишда баҳо бериш учун бу маълумотлар етарли эмас.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
ДХХ: Асака туманида мансабдор шахслар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Асака тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмасининг собиқ ходими Асака тумани прокурори ўринбосари орқали, мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида, қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини ўзгартириб, тергов ҳаракатлари давомида аниқланган зарар суммасини қайта назорат-ўлчов тадбирлари ўтказиш орқали камайтириб бериш эвазига, айбланувчининг яқинларидан 15 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида собиқ терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинди.
Ҳозирда уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бошқа ҳолатда эса Асака тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари топшириғига асосан, унга тегишли чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонининг 50 сотих қисмини сотиш ҳамда туман кадастр бўлими орқали ушбу ер майдонининг тоифасини нотурар жойга ўзгартириб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғи ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда Асака туман ҳокимининг ўринбосари, туман ҳокимлиги бўлим бошлиғи ва Кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
t.me/davr24official
Президент Шавкат Мирзиёев Амударё устидан ўтувчи темир йўл ва автомобил йўли қўшма кўприкнинг очилиш маросимида иштирок этди.
t.me/davr24official
"Док-1 Макс" иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди:
Ҳиндистон фуқароси, "Quramax Medikal" МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони ўтаб бўлгач, Ҳиндистонга депортация қилинади.
Шунингдек, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
68 нафар марҳум ва 4 нафар соғлиғи ўта оғир аҳволдаги боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 000 000 000 сўмдан маънавий зарар тўлаш айбланувчилар зиммасига юкланди.
Яна тўрт нафар жабрланувчиларга 500 млн сўм, яна 8 нафар жабрланувчиларга эса 200 млн сўмдан товон пули ундириб бериладиган бўлди.
Видео
t.me/davr24official
Метан “заправка”лар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан босқичма-босқич олиб ташланади
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, газ босимининг камайганини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа обектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида мамлакатдаги барча метан заправкалар фаолиятига киритилган чекловлар бугундан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, аввалдан белгиланган режа-график асосида босқичма-босқич олиб ташланмоқда.
Метан заправкалар билан боғлиқ вазият ҳақида кун давомида маҳаллий ҳокимликлар ахборот ресурсларида ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти ва Энергетика вазирлигининг расмий ахборот манбалари орқали хабар қилиб борилади.
t.me/davr24official