Yandex Go солиқ тўлашни бошладими?
Баъзи медиа нашрлар “Yandex Go Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади” дея от чоптириб хабар беришни бошлади. Афсуски, ҳозирча фақат истакни ифода этадиган жараённи ушбу хабарлар таъсирида кўпчилик факт деб қабул қилишни бошлади. Мақсад бир неча кунлик пиар воситасида Yandex Go масаласини кун тартибидан тушириб қолдириш ва моҳиятдан чалғитишга ўхшайди. Осонгина алданишни истамасак, фаол Жамоатчилик Yandex Go борасида савол қўйишни тўхтатмаслиги керак.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Бош вазир Абдулла Арипов Навоий вилоятида қурилаётган шамол электростанциясини бориб кўрди.
2024 йилда тўлиқ ишга тушиши кутилаётган, қуввати 500МW бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.
t.me/davr24official
Ўзбекистон БМТнинг Исроилни Голан тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюциясини қўллаб-қувватлади
Саккиз давлат, жумладан АҚШ ва Буюк Британия бу резолюцияга қарши чиқди.
Ҳужжатни қабул қилиш учун ёқлаб 91 давлат, жумладан, Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон ва Хитой овоз берди. Саккиз давлат (АҚШ, Буюк Британия, Исроил ва бошқалар) қарши яна 62 давлат бетараф қолди.
1800 квадрат метр майдонни Голан тепаликлари 1967 йилги урушгача Суриянинг бир қисми эди. Уруш пайтида Исроил баландликлар устидан назоратни қўлга киритди ва кейинчалик Голанни яҳудий давлатига қўшадиган қонунларни қабул қилди. Бу ҳаракат БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тан олинмаган.
Сурия ҳамон Голан тепаликларини ўз ҳудуди деб ҳисоблайди ва уларнинг қайтарилиши Исроил билан тинчлик шартномасини имзолашнинг энг муҳим шарти деб билади.
t.me/davr24official
Сирдарё вилоятида жами қуввати 1500 МВт бўлган замонавий иссиқлик электр станциясининг дастлабки босқичи тармоққа уланди.
Станциянинг илк 500 МВт қувватга эга биринчи блоки ишга тушди.
Ваъда беришларича, жорий йил якунига қадар ушбу станциянинг қуввати босқичма-босқич 1000 МВтга, 2024 йилнинг биринчи чорагида тўлиқ 1500 МВтга чиқарилади.
t.me/davr24official
Яна бир бор икки томонлама стандартлар ҳақида
Хитой шимолий провинцияларида юзлаб масжидларни ёпди, деб хабар бермоқда Associated Press. Шунингдек, кўплаб масжидлардан Хитой маданиятига ёт бўлган безаклар ва меъморий деталлар олиб ташланмоқда. Расмий қилиб бу сиёсат чиройли сўз “консолидация” деб аталмоқда.
Хитойдаги аксарият масжидлар мамлакат шимолида жойлашган Нингся ва Гансу провинцияларида ёпилган. Тахминларга кўра, Коммунистик партия шу тарзда мамлакатдаги озчиликни кўпроқ “хитойлаштириш” орқали маҳаллий аҳолини бирлаштиришга ҳаракат қилмоқда.
Аммо, бу воқеалар ўтаётган ҳафта давомида араб ва ислом давлатларининг вазирларини Хитойда "Исроил агрессияси" дан ҳимоя излашига тўсқинлик қилмади.
Хитой сармоялари ва муқобил дунё “қутби”га умид боғлаган Туркия ҳам жим.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ўтган йилги ҳисоботида айтилишича, Хитой Шинжонда “инсониятга қарши жиноятлар” содир этган бўлиши мумкин, жумладан, суддан ташқари қамоққа олиш лагерлари тармоғини қуриш орқали камида 1 миллион уйғур, ҳуи, қозоқ ва қирғизларни ушлаб турганлиги маълум қилинган.
Шинжонда 11 миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа озчилик мусулмонлар яшайди.
t.me/davr24official
Ўткир вирусли инфекцияларга чалиниш ҳолатлари кўпайиши натижасида Тошкент шаҳри болалар клиник шифохоналарига юкламалар йилнинг бошқа даврларига нисбатан ортган. Шифохоналарга тушаётган юкламаларни камайтириш, бемор болаларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида:
Зангиота-1 юқумли касалликлар шифохонасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун ажратилган ўринлар сони 300 тадан 500 тага оширилди.
Сўнгги кунларда аҳолидан ҳароратининг кўтарилиши, йўтал белгилари билан чақирувлар сони ортгани сабабли “103” хизматига эрталаб соат 06:00 дан 14:00 гача пойтахт шифохоналарида захирада бўлган 40 та автомашина қўшимча ажратилди.
t.me/davr24official
-Қўшни Афғонистон билан сувга доир музокаралар натижаси қай аҳволда?
• Хуршид Дўстмуҳаммад
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
t.me/davr24official
Бензин нархи яна ошадими?
Кеча тунда нефть нархи 77 доллардан пастга тушиб кетган. Бу монопол занжирлар исканжасидаги Ўзбекистонда бензин нархи яна ошиши мумкинлигини англатади. Йиллар давомида шаклланган анъанага кўра, Ўзбекистонда нефть нархи ошса ҳам бензин нархи ошади, нефть нархи тушса ҳам бензин нархи ошади.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 5-бизнес форуми ўз ишини бошлади.
Форум Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 дан зиёд делегат ва мамлакатимиздан 500 дан ортиқ вакилларни бир жойга жамлади. ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳолати, шунингдек, уни кенгайтириш истиқболлари ва фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда. Тадбир якунида турли соҳалар бўйича йирик шартномалар имзоланиши кутиляпти.
Маълумот учун, жорий йилнинг 9 ойи якунига кўра Ўзбекистон Республикасининг ИҲТ давлатлари билан товар айланмаси 9,2 миллиард долларни, аъзо мамлакатларнинг Ўзбекистон умумий товар айланмасидаги улуши 20,5 фоизни ташкил этди. Бунда экспорт миқдори 4,2 миллиард доллар, импорт эса 5 миллиард (+3,3%) долларга тенг.
Ўзбекистон ташқи савдосида ИҲТ улуши 24,7 фоизни ташкил этади. Эътиборли жиҳати, 5,75 миллиард долларга тенг бўлган экспорт ҳажми 2021 йилга нисбатан 6,3 фоиз юқорилаган.
Импорт эса 6,62 миллиард доллар – 14,3 фоиз ўсган. Ўтган йил умумий экспортнинг учдан бир қисми – 29,8 фоизи ИҲТ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди.
t.me/davr24official
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар устидан янги ҳукм ўқилди
Бугун Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида А.М. (1979 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Хоразм вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А.Қ. (1984 йилда Янгиариқ туманида туғилган, Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) га оид жиноят ишини апелляция тартибида янгидан кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Президент Шавкат Мирзиёев:
“Мен Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига 1 миллион 500 минг доллар ажратиш ҳақида қарор қабул қилдим.
Биз Фаластин халқи билан бирдам эканимизни қатъий билдирамиз ва унинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашининг илгари қабул қилинган резолюцияларига мувофиқ ўз мустақил давлатини барпо этишга бўлган ҳуқуқини қўллаб-қувватлаймиз.”
t.me/davr24official
Қарзга ботаётган Ўзбекистон аҳолиси
Аҳолига тақдим этилаётган кредитлар қолдиғининг йиллик ҳисобда тез суръатларда ўсиши молия тизимида кредит таваккалчиликлари кўпайишига, шунингдек нисбатан кам даромадли қарздорларнинг кредитларни қайтара олмаслик хавфининг ошишига сабаб бўлиши мумкин. Регулятор мазкур жараён кредит ташкилотларининг эҳтимолий шокларга заифлигини оширишидан хавотирда.
2023 йилнинг 1 июль ҳолатига кредит олувчилар сони 3,6 миллион кишини ташкил этган. Мазкур кўрсаткич йил давомида 800 мингга ёки 28 фоизга кўпайган.
Ҳар минг меҳнатга лаёқатли ёшдаги доимий аҳолига 173 та кредит қарздори тўғри келмоқда. ЯИМнинг номинал ўсиши 19 фоиз бўлган ҳолда аҳолига ажратилган кредитларнинг йиллик ўсиш суръати 54 фоизни ташкил этган.
Манба
t.me/davr24official
Ўзбекистонда эркаклар сони ортиб бормоқда
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 716 885 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Бу ҳақда Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларида айтилади.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ошган.
2023 йилнинг 9 ойида туғилганларнинг 371 597 нафари ўғил болалар, 345 288 нафари қиз болалардир.
t.me/davr24official
1 ноябрдан бошлаб 1000, 5000, ва 10000 киловат-соатдан кўп электр ишлатганлар 2, 3, 4 баробар кўпроқ пул тўлаши ҳақидаги янгиликдан кўпчилик воқиф бўлди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартириш киритилган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 63-3 бандига кўпчилик эътибор бермай қолди.
1 ноябрдан бошлаб истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан (ҳамда жойлашган ҳудудидан) келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10–15 kW қувват доирасида чеклов киритилади.
Бу дегани, айтайлик, 10 kW чеклов киритилган ҳудуддаги хонадонлар бир вақтнинг ўзида 1500 ваттлик учта электр печка, 2000 ваттлик учта кондиционерни тармоққа улай олмайсиз — чунки қувват 10500 W (10,5 kW) бўлиб кетмоқда. Бу ҳолда АСКУЭ ҳисоблагич хонадонни токдан узиб, блоклаб қўяди.
Энди одамлар қўлбола йўл билан тайёрланган, пишиқ ғиштга пружина қилиб ўралган спиралли ток печкаларни ишлата олмайди. Айримлар ҳаттоки молхона ва қўйхонасиниям шунақа қилиб иситар, молларига атала пишириб берар экан.
Бундан ташқари, уй тармоғига уланган, криптовалюта “қазиб оладиган” компьютерчилар ҳар бир киловатига 5 баробар — 1475 сўмдан тўлашади. Агар корхона тармоғига уланган бўлишса — 4500 сўмдан. (Бунақалар шу пайтгача балониям тўлашмаган, шунчаки, уларга солинадиган жарима шу қиймат билан ҳисобланади).
Кўчада реклама LED экранларини ишлатувчи фирмалар ҳар бир киловатига 3 баробар нарх тўлашади. Бизнес учун 1 KWh электр энергияси нархи 900 сўм қилиб белгиланган, демак, рекламачилар ҳар бир киловатт-соат учун 2700 сўмдан тўлашади.
Манба
t.me/davr24official
Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Пойтахт ҳудудида жиноятларни олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этишни ва хавотирга берилмасликни сўради. “Барча ҳаракатлар шаҳарнинг тинчлик ва осойишталигини таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда”, дейилади расмий хабарда.
t.me/davr24official
Олтин нархлари тарихий рекордни янгилайдими?
Ҳафта бошидан буён олтин котировкалари бир унция учун 2000 доллардан пастга тушгани йўқ. Кеча айрим битимларда бир унция олтин 2055 долларгача қийматда сотилди.
3 йил аввал 2020 йил августда олтин нархлари пандемия даври талотўплари шароитларида 2072 долларгача чиққан эди. Ҳали бу тарихий максимум янгилангани йўқ.
Кўтарилаётган нархлар 70%дан ортиқ қисми олтиндан иборат захираларимизнинг яна бирмунча ўсишига туртки бериши ва сўмнинг барқарорлигига кўмаклашиши мумкин.
Табиийки. қулай нархлар асосий экспорт товари ҳисобланган олтин экспортини ҳам янада рағбатлантиради. 2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон рекорд миқдорда 6,9 млрлд.долларлик олтин сотган, бу рақам йил охиригача янада ошишини кутса бўлади.
Иқтисодчи Отабек Бакиров
t.me/davr24official
Талабалар учун қишки таътил муддати эълон қилинди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғига кўра, барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил муддати 2023 йилнинг 25 декабридан 2024 йилнинг 7 январига қадар этиб белгиланди.
Дарс жараёнлари 2024 йил 8 январь, душанба кунидан бошланади.
t.me/davr24official
Тошкентда ичимлик ва оқова суви нархи кўтарилди
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши пойтахтда ичимлик (совуқ) суви таъминотининг янги тарифларини тасдиқлади. Унга кўра:
➖ жисмоний шахслар, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун сувнинг бир куб метри нархи 1400 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 400 сўм), оқова сув хизматлари учун 1000 сўм (ҳозирда коэффициент ва ҚҚСсиз 350 сўм);
➖ юридик шахслар учун тарифлар уч баравар оширилди — ичимлик сувининг ҳар куб метри учун 1000 сўмдан 3000 сўмгача, канализация хизматлари учун эса 820 сўмдан 2200 сўмгача этиб белгиланди.
Ушбу тарифлар жорий йилнинг 10 декабридан кучга киради.
t.me/davr24official
Афруза Ҳамдамова — U14 тоифасида жаҳон чемпиони!
Италияда ўтаётган шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик шахматчи қизлар ўртасида мамлакатимиз тарихидаги илк чемпионга айланди.
Кеча, 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги 10-тур баҳсларида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова (2199) россиялик Анна Шухман (2263)га қарши баҳс олиб борди. Ўзбекистон вакиласи ўйин давомида қийин вазиятга тушиб қолганига қарамай баҳсни ғалаба билан якунлашга муваффақ бўлди.
Мазкур ғалаба билан Афруза Ҳамдамова муддатидан аввал 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпионига айланди.
Ўзбекистон тарихида илк бор қизлар ўртасида жаҳон чемпиони пайдо бўлди. Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Гулруҳбегим Тоҳиржонова ва Баҳора Эгамбердиева мос равишда ёш тоифаларида жаҳоннинг вице-чемпионлигига эришган.
t.me/davr24official
⚡️Энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади
Энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади. Яқин ойларда 1 минг 700 мегаваттли 8 та қуёш ва шамол электр станцияси, Сирдарёда 500 мегаваттли газ турбинаси ишга туширилади. Сурхондарёдаги Шарғун конида 900 минг тонна кўмир қазиб чиқариш бошланади.
Шунингдек, суюлтирилган газ, мазут, трансформатор, кабел ва бошқа зарур воситаларнинг захираси тайёрлаб қўйилган.
Энергетика вазирининг ажратилган маблағ эвазига жорий йилда қилинган ишлар ва яратилган захира, кунлик истеъмол ва уни таъминлаш мўлжаллари тўғрисидаги ахборотидан.
t.me/davr24official
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабари
АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Давлат департаментини хабардор қилишича, эндиликда АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари АҚШга қўйиб юборилмайди, бунинг ўрнига улар билан боғлиқ иммиграция иши ҳал қилингунга қадар ҳибсда сақланади.
АҚШ Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан чиқариб юбориш масаласи бўйича Ўзбекистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Мамлакатдан чиқариб юбориш тижорат авиакомпаниялари ҳамда АҚШ Иммиграция ва божхона назорати билан тузилган чартер рейслари орқали амалга оширилмоқда.
АҚШ-Мексика чегараси орқали АҚШга ноқонуний миграция хавфли ва қимматдир. Контрабандачиларнинг ёлғон ваъдаларига учманг. Америка Қўшма Штатларига саёҳат қилиш учун хавфсиз ва қонуний воситалардан фойдаланинг.
АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар бу мамлакатга камида беш йил ичида қонуний равишда қайта киришлари тақиқланади. Ноқонуний миграцияга ёрдам берадиган оила аъзолари ҳам виза олишдан бутунлай маҳрум этилиши мумкин.
Америка Қўшма Штатлари хавфсиз, тартибли ва инсонпарвар миграция жараёнларини ривожлантириш мақсадида чет эллик ҳамкорлар билан фаолият олиб боради ҳамда Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади.
t.me/davr24official
Хитой раҳбари Си Цзиньпин 6 йил ичида биринчи марта АҚШга келди
У АПEК иқтисодий саммитида иштирок этади ва АҚШ президенти Байден билан учрашади. Улар, жумладан, Украина ва Ғазодаги урушни муҳокама қилишади.
Муҳим воқеа.
t.me/davr24official
Нега Ўзбекистон Туркманистон гази ўрнига Россия газини импорт қилмоқда?
Биз ўзбекистонликларга ўтган йиллар ва ундан олдинги йилларда ҳам Туркманистондан сотиб олиш учун контракт қилинадиган ортиқча газ йўқ деб афсона тўқиб келишди. Ва шу баҳонада энергетикамизни мақсадли равишда тиз чўктирган кремлпарастлар Россиядан 3 минг километр узоқдан газ келтиришга важ ва сабабларни оқламоқдалар. Яна қандай нархлар, қайси шартларда, эвазига нимани гаровга қўйганимизни ҳалигача билмаймиз.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Рамзан Қодировнинг 15 ёшли ўғли Чеченистон раҳбарининг хавфсизлик бўлими бошлиғи этиб тайинланди
Бу ҳақда республика миллий сиёсат, ташқи алоқалар, матбуот ва ахборот вазири Ахмед Дудаев ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Адам Қодиров Чеченистон Республикаси Қаҳрамони унвонини олди. Бу у томонидан Волгоградда Қуръонни ёқиб юборгани учун ҳибсга олинган Никита Журавелни тергов изоляторида калтаклаганлиги тасвирланган видео эълон қилганидан кўп ўтмай содир бўлди.
Кейинчалик ўсмир Татаристоннинг «Дўстлик» ордени - "миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун", шунингдек, Карачай-Черкеснинг энг юқори "Республика олдидаги хизматлари учун" ордени билан тақдирланди. Бироқ, Адигея ва Кабардино-Балкарияда улар унга миллий мукофотларни беришдан бош тортишган.
Ота хавфсизлигини ўғлидан бошқа кимга ҳам топшириш мумкин?
t.me/davr24official
2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш режалаштирилган
Давлат бюджети лойиҳасига кўра, келгуси йилда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорларини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатларга 9,6 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган.
Ҳужжатда келтирилишича, жорий йил охиригача шаклланган инфляция миқдори йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва пенсия миқдорларининг оширилган фоизларидан юқори бўлган тақдирда, келгуси молия йилининг январь ойидан иш ҳақи ва пенсияларни ушбу фоизларга ошириш орқали компенсация қилиш тартиби жорий этилади.
Ўзи умуман, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар келгуси йилда давлат бюджети харажатининг 50%дан ортиғини ташкил этади.
t.me/davr24official
💸Экспорт соҳасида катта даромад қилишни истайсизми?
Ёшлар ишлари агентлиги, Ёш Фермерлар Кенгаши ва Далатек жамоаси ҳозирда “Қуруқ меваларни экспортга тайёрлаш” курсларига мутлақо бепулга эга бўлиш имкониятини бермоқда
Агар сиз 18-35 ёш оралиғида бўлсангиз, демак биз сизни қидирмоқдамиз.
t.me/davr24official
Курсга мутлақо бепулга эга бўлмоқчи бўлсангиз, @dalatek_edu аккоунтига “экспорт” сўзини ҳозироқ юборинг. Шошилинг, жойларимиз чекланган!
Расман
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди.
t.me/davr24official
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов:
Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ тижорат мақсадида сотиб оладиган бўляпти.
7 октябрдан Россиядан Ўзбекистонга газни импорт қилишга старт берилади. Бу тадбирда Мирзиёев, Тоқаев ва Путиннинг иштирок этиши кўзда тутилган.
t.me/davr24official
Ўзбекистонда энди бойлар электр учун 4 каррагача қиммат тўлайди
Бу бўйича ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 245- сонли қарори билан тасдиқланган ва 1 ноябрдан кучга киради.
Ҳақиқат учун айтиш жоизки, ҳаддан ташқари кўп электр энергияси истеъмол қилувчилар учун оширилган коэффициентлар 2020 йилдаёқ киритилган, лекин амалда қўлланилмай келган.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official