Келаётган қиш қандай бўлади?
Қиш ойлари учун об-ҳаво прогнозлари бўйича айтиш мумкинки, 2023-2024 йил қиш мавсумида 2023 йил январдаги каби жуда паст даражадаги аномал совуқ ҳарорат кутилмалари мавжуд эмас.
Аммо бир ҳолатда бўлса ҳам шимолдан ривожланган совуқ атициклонларнинг минтақага кириб келишида республиканинг катта қисмида ҳароратларнинг -7°С -12°С гача, шимолда -17°С -22°С совуқликка пасайиш тўлқинлари вужудга келиш эҳтимоли борлигини айтиш мумкин.
Маълумот учун, 2023 йилнинг январида совуқ антициклоннинг республикада чуқурроқ кириб келиши фонида республика катта қисмида харорат -17°C -22°C гача пасайган эди.
Ахборот ва оммавий комуникациялар агентлиги йиғилишидан
Агентлик бошқарма бошлиғи А. Назруллаев
t.me/davr24official
"Биз шундай бир замонга келдикки, биров бировни сўйиб ташласа кўз ўнгимизда, қотил юқорига алоқадор бўлса, комиссия пичоқ сўймайдиган, ўтмас эди, бу боланинг бўйни ўзи юпқа экан, деган хулоса беради"...
Карим Бахриев
t.me/davr24official
Россияда бензин экспортига қўйилган тақиқ Ўзбекистонда ёқилғи нархига таъсир қилиши мумкин
Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг ҳикояларига кўра, ҳозирда ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-95, АИ-80 ва АИ-92 маркали бензин топиш қийинлашди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбек энергетикасининг бугунги мақсади таннархни шишириш ва пул ўзлаштиришга қаратилган
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 1 куб метр газнинг таннархи 1 890 сўм, 1 кВт.соат электр энергияси таннархи 970 сўм эмиш.
Худди шу вазирлик 1 йил аввал 1 куб метр газнинг таннархини 1400 сўм, 1 кВт.соат электр энергияси таннархини 800 сўм деб эълон қилганди.
Демак, шонли энергетикларимиз бир йил ичида газ таннархини 35%га, электр энергияси таннархини 21,25%га шиширишган.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
⚡️Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган сайловларни тан олмаслигини маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди.
t.me/davr24official
Олий таълимда молиявий тузоққа тушиб қолмайлик
Пандемия йилини ҳисобламаганда, учинчи йил кетма-кет тўлов-контракт миқдорлари оширилмай қолмоқда (бу даврда ўзбек сўми 40 фоиз атрофида қийматини йўқотган). Гўёки тижорий мустақиллик берилган университетларда ҳам контракт миқдори оширилмайдиган бўлди. Зўрку, дейишга унча шошилманг. Ҳа, зўр, лекин оқибатлари ҳам бор.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
50%
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Электр ва газ тарифлари ўзгармасдан қолаётганига 4 йилдан ошди.
Дарвоқе, ўша қарорнинг амалдаги таҳририда 2019 йил 15 августдан бошлаб ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифлари белгиланган 1- иловаси ўтган йили 30 июндаги қарор билан ўз кучини йўқотган.
2022 йил 14 июлдаги қарор билан эса 30 июндаги қарорнинг амал қилиши вақтинча тўхтатилган. Вақтинча дейилганигаям мана 400 кундан ошди.
2019 йил августдан буён ўтган даврда жамланган расмий инфляция ўтган ой 50%лик маррадан ўтди.
t.me/davr24official
⚡️Бепул семинарларимиз энди водийда!
Хабарингиз бор, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёш Фермерлар Кенгаши ва Далатек компанияси билан ҳамкорликда бутун республикамиз бўйлаб “Агротехнолог - муваффақиятли экспорт гарови” шиори остида бепул семинарлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги семинарлар манзиллари билан танишинг:
- Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани маданият маркази биноси (14-август, 15:00)
- Фарғона вилояти, Ёшлар ишлари агентлиги биноси (15-август, 10:00)
- Андижон вилояти, Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти биноси (16-август, 10:00)
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола.
🤝Барчангизни кутамиз!
t.me/davr24official
❗️❗️❗️Док-1 Макс дориси 65 нафар ёш боланинг вафотига сабаб бўлган...
“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди баёноти
Тошкент шаҳар судининг иш юритувига С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистон Республикасида туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори), С. К. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган) ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) оид жиноят иши келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жорий йилнинг 11 август куни соат 10.00 да бошланиши белгиланди.
Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.
t.me/davr24official
“Умра” хизматлари фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилади - huquqiy_axborot/fYsn7QB092B">ҳукумат қарори
“Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади. Жумладан, 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағ Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйилади.
Зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбарлигига Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассислар тайинланади.
“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатилмайди.
Қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.
t.me/davr24official
“ИССИҚ ЖУДА”
Ёз келиши билан электр энергияси таъминоти нималигини унутган, музлатиш тизимлари ишлашини фақат ишхонага борганда сезадиган, таътил вақти келса ҳам, раҳбари "қишки "блэк аут" вақтида дам оласан", дейдиган обуначиларимиз учун мавсум аномал хит таронаси...
“ИССИҚ ЖУДА”...
Тингланг ва яқинларингизга юборинг!!!
t.me/davr24official
Тошкент вилоятида сув нархи кескин кўтарилмоқда
“Ўзсувтаъминот” маъсулияти чекланган жамиятига кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида сув тарифлари оширилади.
Аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга, бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилади.
“Тошкент сув таъминоти” корхонаси абонентлари учун аҳолига сувнинг кубометри тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилади. (Нархлар қўшимча қиймат солиғисиз кўрсатилган)
Компания сув нархлари оширилиш сабабини тизимни модернизация қилишга талаб этиладиган харажатлар зарурлиги билан изоҳлаган.
t.me/davr24official
Ўзбек сўми дунёдаги энг заиф валюталардан бири сифатида тан олинди
У рейтингда Ливан фунти ва Гвинея франки ўртасида жойлашган.
Ўзбек сўми Forbes талқини бўйича дунёнинг энг заиф валюталари рейтингида еттинчи ўринни эгаллади.
Мамлакат иқтисодий ислоҳотларни давом эттирмоқда, бироқ паст иқтисодий ўсиш, юқори инфляция, ишсизлик ва коррупция билан курашишда давом этмоқда, дейилади ҳисоботда.
Ҳозирги курс бўйича бир сўмни 0,000086 долларга, бир долларни эса 11 608,03 сўмга сотиб олиш мумкин.
Тўлиқ рўйхат:
1. Эрон риали (энг заиф валюта);
2. Ветнам донги;
3. Лаос кипи;
4. Серра-Леоне Леоне;
5. Индонезия рупияси;
6. Ливан фунти;
7. Ўзбек сўми;
8. Гвинея франки;
9. Парагвай гуарани;
10. Уганда шиллинги.
t.me/davr24official
Ўтган давр!!!
Энди ўтган давр дейилганда 1991-2016 (август) йилларни эмас, 2016 (сентябрь)-2023 (июнь) йилларни тушуниш керак...
Иқтисодчи Отабек Бакиров
t.me/davr24official
⚡️Экспорт сирларини бепул ўрганинг
Ёшлар ишлари агентлиги, "Ёш Фермерлар Кенгаши" ва "Далатек" томонидан эълон қилинган грант қандай ташкил этилаётганини батафсил видео орқали билиб олинг.
👨💻Видео дарслар онлайн, амалиёт эса оффлайн тарзда ташкил этилади.
Сизда сўнгги имкон, рўйҳатдан ҳозироқ ўтинг.
📞Мурожаат учун:+998993530403
t.me/davr24official
Нормал жамиятларда
Нормал жамиятларда доридан 65 нафар эмас, бир нафар бола вафот этса, парламент бутун ҳукуматни турғизиб қўйиб сўроқ қилади. Масъуллар ўз хоҳишлари билан истеъфо берадилар.
Нормал жамиятларда болалар доридан заҳарланса, биринчи бўлиб Соғлиқни сақлаш вазири чиқиб истеъфо беради. Ўзи йўл қўйган хатосини оқлаш учун болалар доридан заҳарланмайди демайди.
Нормал жамиятларда болалар учун мўлжалланган дори воситалари олиб киришни халқаро қидирувдаги шахслар қўлига топширмайди.
Нормал жамиятларда таълимни ўйинчоқ қилиб тажриба қуёнчасига айлантириб сифатсиз дарсликларни яратиш баҳонасида триллионлаб бюджет пулларини туя қилиб юборишмайди. Тўхта, нима қиляпсан, сенга буни қилишга рухсат беролмайман дейдиган парламент бўлади.
Нормал жамиятларда Президент администрациясидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига халқаро қидирувдаги одам ҳақида ҳам, у олиб кирган дори воситалари ҳақида ҳам гапирмаслик, ахборот бермаслик топшириғини бермайди.
Бектош Хатамов
t.me/davr24official
1 октябрдан кучга кирадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан 2023 йилнинг 1 октябридан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди.
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2023 йил 1 октябрдан кучга кирадиган нархлари тасдиқланди. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолди.
Электр энергияси тарифлари ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм деб белгиланди.
Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, “Ўзметкомбинат” ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.
Аҳоли учун электр энергияси (295 сўм), табиий газ (380 сўм) ва суюлтирилган газ (1120 сўм) тарифлари амалдаги нархларда ўзгаришсиз қолди.
t.me/davr24official
Тошкент халқаро аэропортида сўнгги 30 йил ичидаги энг йирик миқдордаги — 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди.
Божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комлексининг “Авиаюклар” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳаво йўллари орқали республикамизга хориждан олиб келиниб, сўнгра юк автотранспорт воситаси орқали транзит тарзида олиб ўтилиши режалаштирилган 25 тонна оғирликдаги 1000 қоп қандолат кўкнориси уруғлари озиқ-овқат маҳсулоти белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Аммо, божхона кўриги давомида ҳужжатларда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида ҳақиқий гиёҳвандлик воситаси ҳисобланган 8,5 тонна кўкнори сомони борлиги аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
t.me/davr24official
❗️Тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди
✅ 2023/2024 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган ОТМларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.
➡️ Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
☑️ 2023/2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.
📌 Тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябргача тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
t.me/davr24official
“Агротехнолог - муваффақиятли экспорт гарови”
Хабар берганимиздек, республикамиз бўйлаб Ёшлар ишлари агентлиги, Ёш Фермерлар Кенгаши ва Далатек томонидан экспорт сирлари, экспортга маҳсулотни тайёрлаш, мега-грант ҳақида маълумот берувчи “Агротехнолог - муваффақиятли экспорт гарови” шиори остида семинар ташкил этилмоқда
Семинарнинг бу сафарги манзили Сурхондарё вилояти Денов ҳамда Шеробод туманида бўлди. Унда 100 нафардан ортиқ фермерликка қизиқувчи ёш қатнашиб ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
t.me/davr24official
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
– Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;
– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
t.me/davr24official
Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 1 сентябрдан 3 сентябргача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларининг авиачипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилди. Чегирма Let L-410 ҳаво кемаларида амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилмайди.
t.me/davr24official
Агро маҳсулотингизни қандай қилиб сотиш ва даромад олиш сирларини билмаябсизми?
👩🌾 Агротехнологлар ушбу муаммоларнинг ечимини билади. Бу касб ҳақида кўпроқ билишни истайсизми?
"Ёшлар ишлари агентлиги", "Ёш Фермерлар Кенгаши" ва "Далатек" компанияси ҳамкорлигида “Агротехнолог - муваффақиятли экспорт гарови” шиори остидаги мега-лойиҳага старт берди. Сизга 210 та грант асосида таълим олиш имкониятини тақдим этилмоқда.
- малакали мутахассислардан видео-дарслар
- реал амалиёт имконияти
- сертификат ва албатта, катта даромад
Ҳозироқ рўйҳатдан ўтинг: https://forms.gle/MKs9jqgF7MrFpEs36
Мурожаат учун: +998 99 353 04 03
t.me/davr24official
Ургутлик ёшлар учун “Агротехнолог - муваффақиятли экспорт гарови” шиори остида семинар ташкил этилди
Ёшлар ишлари агентлиги Ўзбекистон ёш фермерлар Кенгаши ҳамда “Dalatek” компанияси томонидан экспорт йўналиши ва аграр соҳада фаолият юритишни истаган ёшлар учун ҳудудларимиз бўйлаб бепул семинарлар ўтказилмоқда.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида бўлиб ўтган семинарда малакали мутахассислар томонидан ёшларга агротехнология ҳамда экспорт билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли билим ва кўникмалар берилди.
t.me/davr24official
👩🌾Digital 23 лойиҳаси доирасида TOP-30 грант соҳиблари аниқланди!
Хабарингиз бор, Агросаноат соҳасини ўрганиш истагидаги ёшлар учун Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёш фермерлар Кенгаши ҳамда Dalatek компанияси томонидан 210 та грант эълон қилинган эди
Юқоридаги расмда Агротехнологлик курси учун эълон қилинган 210 та грантнинг илк 30 нафар соҳиблари билан танишишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сизда грант соҳиби бўлишингиз учун сизда ҳали ҳам имконият мавжуд!
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола
t.me/davr24official
24-26 июль кунлари тоғларда ҳам +35 даражагача юқори иссиқлик кутилмаси.
Эртадан иссиқ ҳаво оқими фаол босқичи республика марказидан шарққа томон ҳаракатлана бошлайди.
Кундуз кунлари чўл ва жануб вилоятларида ҳарорат максимулари +45°C гача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.Ўзгидромет
t.me/davr24official
Нега Ўзбекистондан Грузияга учиш Қозоғистондан учишдан кўра икки баробар қиммат?
Грузияга сафар қилган Бош вазиримизни юқори тайергарлик ва катта эҳтиром билан кутиб олишди. Бу одамни хурсанд қилмай қолмайди. Кавказдаги дўст давлат билан алоқаларимиз янада чуқурлашиши керак.
Ҳар сафар Грузияга борганда ўзбекистонликларни қозоғистонликлар билан адаштиришларига гувоҳ бўламан. Чунки Грузияга йилига Ўзбекистондан Атига 20 минг атрофида турист борса, Қозоғистондан 7-10 баробарига кўпроқ турист ташриф буюради. Қозоғистондан Грузия шаҳарларига учиш Тошкентдан Батуми ва Тбилисига учишдан икки баробарига арзонроқ.
Буям майли, очофат монополист ҳавошка (ЎҲЙ) бу билан Ўзбекистонликларни пулини совурмоқда дерсиз, лекин бундан Ўзбекистонга келиши мумкин бўлган Грузиялик туристлар ҳам ютқазмоқда.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг Ўзбекистон Республикаси сайланган Президентининг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси мажлиси бошланди. Тантанали маросимни "O`zbekiston 24" телеканалида ва қуйидаги ҳаволалар орқали жонли эфирда томоша қилинг:
Youtube
t.me/davr24official