Инаугурация эртага!!!
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси эртага 14 июль куни бўлиб ўтади.
t.me/davr24official
Президент Шавкат Мирзиёев Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлигини танқид қилиб, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.
Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.
t.me/davr24official
Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тасдиқлади
Марказий сайлов комиссияси овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилди.
t.me/davr24official
⚡️Ўзбекистон Президентлигига бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Унга кўра:
➖ ЎзЛиДеПдан номзод Шавкат Мирзиёев — 87,5 фоиз;
➖ ХДПдан номзод Улуғбек Иноятов — 4,2 фоиз;
➖ «Адолат» СДПдан номзод Робахон Маҳмудова — 4,43 фоиз;
➖ Экопартиядан номзод Абдушукур Ҳамзаев — 3,74 фоиз.
МСК раиси расман Мирзиёев Шавкат Миромоновични Ўзбекистон президенти этиб сайлангани билан табриклади.
t.me/davr24official
Қозоғистон ва Қирғизистон ортидан Ўзбекистонда ҳам Лепснинг концерти бекор қилинди
Россиялик эстрада хонандаси Григорий Лепснинг Тошкентда 23 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган концерти бекор қилинди. Маданият ва туризм вазирлиги 7 июль куни концерт “айрим техник сабабларга кўра қолдирилгани”ни билдирди.
Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси Россиянинг Украинага қарши тажовузини очиқча қўллаб-қувватлаган рус қўшиқчиси Григорий Лепснинг Тошкентда режаланган концерти юзасидан Ўзбекистоннинг ваколатли идораларига 5 июль куни тегишли мурожаат йўллагани тўғрисида маълум қилганди.
Бундан аввалроқ эса ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида 3 июль куни Украинада “Леопард” танкини яксон қилган россиялик аскарга 1 миллион рубль мукофот берганини айтган Лепснинг концерти Ўзбекистонда ўтказилишига норозиликлар билдирилганди.
Қирғизистонда ҳам 6 июль куни Григорий Лепснинг 2 августда Чўлпонота шаҳрида ўтиши режалаштирилган концерти бекор қилинди. Олдинроқ Лепснинг Қозоғистондаги концерти бекор қилинган эди.
t.me/davr24official
420 млн долларлик афёра: Олигархлар қарзларини Ўзбекистон ҳалқи бўйнига ташаб кетдими?
Янги даврни кўз-кўзлаган фасадлар қаторига киритиш мумкин бўлган Тошкент металлургия заводи лойиҳасига оид жавобсиз саволлар жуда кўп. Лекин назаримда, бу саволларни Ўзбекистон давлат ва миллий манфаатларини ҳимоя қиладиган расмий органлар бериши керак. Жавобларни ҳам улар олиши зарур. Товон ва тўловларини ҳам.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Телеграмда июль ойидан сторис қўйиш функцияси пайдо бўлади
Телеграм мессенжерида июль ойи бошидан сторислар қўйиш функцияси пайдо бўлади, деди ижтимоий тармоқ асосчиси Павел Дуров. Унинг сўзларига кўра, ҳозир бу функция синовлари сўнгги босқичда.
Дуровнинг айтишича, Телеграм фойдаланувчилари ўз сториеслари кимларга кўринишини танлай олади. Сториесларнинг ўзи эса чатлар рўйхатининг юқори қисмида кўринади ва 6, 12, 24, 48 соат давомида ёки доимий равишда профиль саҳифасида фаол бўлиб туради.
Дуров янги функция қандай ишлашини кўрсатди.
t.me/davr24official
Кун фикри
2021 йил: Россия армияси – жаҳонда иккинчи
2022 йил: Россия армияси – Украинада иккинчи
2023 йил: Россия армияси – Россияда иккинчи
t.me/davr24official
Ўрнимизни кўрсатиб қўйдилар
“Yale” университети қошидаги Атроф-муҳит сиёсати ва ҳуқуқ маркази дунё мамлакатлари экологияси бўйича йиллик рейтингини эълон қилди.
Экологик рейтинг 10 та кўрсаткич бўйича 22 та кўрсаткич асосида аниқланади.
Уни тузишда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, экотизимнинг яроқлилиги, биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлим каби мезонлардан фойдаланилган.
Марказий Осиё давлатлари рейтингда:
🇰🇿Қозоғистон - 93-ўрин,
🇺🇿Ўзбекистон – 106-ўрин
🇹🇯Тожикистон – 117-ўрин,
🇹🇲Туркманистон – 118-ўрин,
🇰🇬Қирғизистон - 126-ўрин.
Атроф-муҳит тозалиги бўйича
Дания 77,9 балл билан дунёда биринчи ўринни эгаллади. Буюк Британия, Финляндия, Малта, Швеция, Люксембург, Словения, Австрия, Швейцария ва Исландия атроф-муҳит энг тоза мамлакатлар ўнталигига кирди.
Экологик жиҳатдан энг носоғлом давлат сифатида Ҳиндистон тан олинди.
Мутахассислар Ҳиндистон экологиясини 18,9 баллга баҳоладилар, мамлакат рейтингда 180-ўринни эгаллаган.
t.me/davr24official
Ўзбекистон олдидаги ўта жиддий чақириқлар
21-асрнинг қолган қисмида, Ўзбекистон олдида, ўта жиддий чақириқлар туради. Давлатнинг, Миллатнинг мустақиллигини сақлаб қолиш масаласи – ўткирлашиб боради. Ўзбекистон, Марказий сиё – иккита гигант авторитар ва рақамли тоталитар давлатлар ҳисобланган Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси томонидан, очиқча ва оҳиста назоратига ўлжа бўлаверади.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Статистика: Газ ва нефть қазиб олиш қисқармоқда, лекин электр ишлаб чиқариш рекорд даражада ўсган. Свет нега ўчаяпти унда?
Чиройли иқтисодий ўсиш рақамлари ичига салгина кирсангиз, саволлар ва ҳайратлар туғилаверади.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
525 миллион дона кўчат қани? “Яшил макон” яшил купюраларга айландими?
Лекин бу савол ижтимоий тармоқларда эмас, парламентда, матбуотда, телевидениеда янграши керак. Ҳукуматдан, вазирлардан, ҳокимлардан ҳавога совурилган ҳар бир сўм учун, қуритилган ҳар бир кўчат учун ҳисобот ва жавобгарлик талаб қилиниши даркор. Ахир сўроқ вақти келгандир?
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Бу фақат бошланиши, лекин биз мақсад ва манзилга етмадик
Шу ўринда божларнинг пасайтирилиши бу қандайдир сиёсий жараён учун қадам эмас, очиқ ва рақобатбардош иқтисодиёт қуриш мақсади йўлидаги стратегия деган янги умидларга етаклайди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Давлат гранти бўйича қабул квоталари тасдиқланди
“2023/2024 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.
Фармойишга мувофиқ, 2023/2024 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари:
➖бакалавриат бўйича кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;
➖магистратура бўйича – 8 923 нафар этиб тасдиқланди.
Тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМлар контракт асосидаги қабул параметрларини 2023 йил 20 июнгача тасдиқлайди.
t.me/davr24official
Тошкент ёшларни севади
Ёшлар ойлиги доирасида пойтахтимиздаги “Наврўз” боғида (Анҳор-Локомотив парк) “Тошкент ёшларни севади” номли ёшлар сайли бўлиб ўтди.
t.me/davr24official
Тоғлар қуламоқда!!!
❗️Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.
“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.
t.me/davr24official
Кун қаҳрамони
Такси ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини дайди итлар ҳужумидан қутқариб қолди.
Инсонийликнинг олий намунаси.
t.me/davr24official
Агросаноат соҳасини ўрганиш истагидаги ёшлар учун мега лойиҳа
👨🏼🌾 Лойиҳа давомида қисқа видео дарсликлардан аграр соҳани ўрганиб, агро-технолог бўлиб етишиш имкониятига эга бўласиз.
"Ёшлар ишлари агентлиги", "Ёш Фермерлар Кенгаши" ва "Далатек" компанияси ҳамкорлигидаги мега-лойиҳада 18-35 оралиғидаги ёшлар иштирок этишлари мумкин.
Мурожаат учун: +998 99 353 04 03
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола
t.me/davr24official
Парвозларни монополлаштирган тадбиркорлар
Кеча сафардан қайтдим, Дубай орқали. Ҳаво йўллари яхши, аммо бир холат ғазаблантирди. 7-8 та контрабандачи еш йигитлар ва бир қиз рейс вақтида бутун самолетга ҳудди эгадек ўзларини тутдилар. Бақириб гаплашиб, йўлакларни эгаллаб олиб, хожи оналар олдида сўкиниб, қолган пассажирларга беписанд бўлиб, стюардларнинг гапига кирмасдан, хатто бири билан урушиб кетишларига оз қолди, стюард чекинди. Айримларини холатини таблетка ичиб олганга ўхшатдим. Чет элликлар ҳам хайрон бўлиб, қўрқиб ўтирди.
Мен бир гапирдим, аммо кўп таьсир қилмади. Яна гапирсам, урушиб кетардим. Рейс хавфсизлигига аслида бундай ҳолат таьсир қилиши мумкин. Охирида ҳаммаси юклари билан СИП орқали чиқиб кетдилар. Таможня билан ҳам келишувлари борми дейман.
Аслида халқаро рейсларга хавфсизликка масьул қўйиш керакмикан деган ҳаелга бордим. Бу холатга чек қўйиш керак, масьуллар эьтибор беради деган умиддаман.
Баҳодир Ғаниев
t.me/davr24official
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги
Бугун юртимизда кенг нишонланаётган Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан сиз, азизларни, муҳтарам фахрийларимизни чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Бу айём нафақат ўз ҳаётини шу соҳага бағишлаган фидойи инсонлар, балки уларнинг машаққатли ижод ва меҳнат маҳсулидан баҳраманд бўладиган миллионлаб муштарийлар, тингловчи ва томошабинлар, бутун жамиятимиз учун ҳам қадрлидир.
Мана шундай кунларда миллий матбуотимизнинг тамал тошини қўйган жадид боболаримизнинг: “Матбуот фикрлар тилмочи, миллат ва эл-юрт ривожи йўлида хизматчи, одамлар онгу шуурининг қуёши, ҳар кимнинг виждонига тутилган кўзгу бўлмоғи лозим” деган фикрлари ҳозирги кунимиз учун ҳам ғоят муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлашимиз табиийдир.
Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари халқаро ахборот маконига ҳам дадил кириб бормоқда. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бир қатор хусусий телестудияларнинг кўрсатувлари жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатларига узатилмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ўз хабарларини 10 та хорижий тилда тарқатмоқда.
Биз Янги Ўзбекистоннинг янги журналистикасини яратиш вазифасини ўз олдимизга қўйган эканмиз, бу борадаги миллий анъаналаримиз билан бирга ривожланган давлатлар тажрибасини ҳам ҳар томонлама ўрганишимиз, оммавий ахборот воситалари бўйича дунёдаги етакчи олийгоҳлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва медиа компаниялар билан ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришимизни ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда.
Шу сабабли оммавий ахборот воситаларини изчил ривожлантириш бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлиб қолади.
Батафсил
t.me/davr24official
Пригожин исёни Путинни навбатдаги ўйиними?
Пригожиннинг исёнини “Путиннинг ўйини” дейдиганлар кўп. Одатда бундай дейиш ёки бу фикрларни қабул қилиш учун, ҳокимиятлар психологиясини тушунмаслик керак. Бу исён билан, Путин режими нақадар заиф эканлиги маълум бўлди. Путин Пригожинни энг катта жиноятларда айблади ва жазога тортишга ваъда берди. Жиноий иш қўзғатилди. Пригожин Москвага бостириб келишда давом этди. Ҳокимият қачон босқинчи билан музокара олиб боради? Чорасиз қолганда! Путин чорасиз қолди ва Пригожин билан келишишга мажбур бўлди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Сув исрофини баландпарвоз шиорлар эмас, рационал тарифлар жиловлайди
Номи айтилмаган масъулларнинг эътиборсизлиги ва масъулиятсизлиги исрофгарчиликка сабаб қилиб кўрсатилди. Сувни тежаш ва рационал ишлатишни ўрганиш уқтирилди. Бўлди. Шу билан ўзбек чиновниклари масалани навбатдаги марта ёпишди.
Лекин 100та аномал калладан ҳеч бири туриб, тўхтанг, нимага Ўзбекистонда аҳолининг сув истеъмоли немислардан уч баробарига кўп, қишлоқ хўжалигида айтайлик, иқлими бизга яқин Туркия ё Испаниядан 4 карра кўп деб, сабаб ўзи нима деб сўрамади.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегараларини белгилаш (демаркация) ишларини тўлиқ якунлади. Икки давлат ўртасида чегара бўйича масала қолмади.
t.me/davr24official
Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди
Ҳукумат қарори (253-сон, 21.06.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Қарор билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди.
2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.
▪️ Шунингдек, автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида пул тўланади.
Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган.
❕Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади.
Илгари аниқ муддат белгиланмаган.
t.me/davr24official
Касб эгалланг кам бўлмайсиз!!!
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 17 июнь куни пойтахтда илк марта “касблар танлови”нинг эркаклар сартарошлиги йўналиши бўйича ғолиблар аниқланди. Унда 1-ўрин 100 млнг сўм, 2-ўрин 75 млн сўм, 3-ўрин эса 50 млн сўм пул мукофотлари билан тақдирланган.
Эътиборлиси, ёшлар ойлиги бошланганда бери “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида илк маротаба бўлиб ўтаётган “касблар танлови”нинг финал босқичлари ўтказилмоқда. Ошпазлик, тикувчилик ва мана энди сартарошлик бўйича ғолиб ёшлар тақдирланган.
P.S. Спорт ва илм-фанга бўлгани каби касб-ҳунарга ҳам эътибор кучайтирилиши, албатта, олқишланадиган иш.
t.me/davr24official
"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида ўтказилаётган Ёшлар ойлиги муносабати билан пойтахтимизнинг барча маҳалла-туманларда "Ёшлар фестиваль"лари давом этмоқда!
Фестиваллар доирасида "Беш ташаббус олимпиадаси" нинг танлов мусобақалари, "Ҳарбий ватанпарварлик" тадбирлари, "Интеллектуал ўйинлар" ҳафталиги, "Спорт саломатлик" мусобақалари ҳамда "Маданият санъат ва туризм" кечалари ташкил этилмоқда.
t.me/davr24official
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).
🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
t.me/davr24official
Бу ташаббусли бюджетми ё ҳокимлар чўнтак бюджетими?
Сиз нима деб ўйлайсиз агар ҳеч ким сайламаган ҳокимлар, ҳеч ким сайламаган депутатлар, югурдак раислар, шотир ёрдамчилар ўз вазифасини бажарганида ташаббусли бюджетга ҳожат бўлармиди?
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Депутатлар ўзи нимага керак?
Блогер Зафарбек Солижонов:
Кеча Қўқон бозорида дахшатли ёнғин бўлди. Бир-икки депутатларни кузатдим. Бу масалада муносабат берди. Қолгани оғзига мум тиққан. Бефарқ ва қизиғи ҳам йўқдек. Муносабат берган озлар ҳам аммо мен кутганимдек эмас. Мен ҳурмат қиладиган депутат саволлар билан масъулларни кўмиб ташларди:
Ёнғин нимадан келиб чиқди? Қўриқлаш тизими борми? Улар ўт ўчирувчиларга вақтида хабар берганми? Улар ўз вақтида ёнғин бўлаётган ҳудудга келдими? Нега ёнғинни ўз вақтида ўчира олишмади? Ўт ўчириш машиналари эркин ҳаракатланиши учун йўлаклар стандартларга жавоб берадими? Савдогарлар мол-мулкини шу каби фавқулодда ҳолатлар учун суғурта қилдирганми? Қилдирмаган бўлса, суғурта тизимимизнинг жозибадорлигини оширишда қандай муаммоларимиз бор? Одамлар нега бу тизимга ишонмайди ва шу каби саволлар.
Дуодан аввал берилиши керак бўлган саволлар кўп эди. Дуога бемалол улгурамиз, ўртоқлар. Саволлар ва унинг жавоблари муҳим бўлиши керак, биринчи навбатда.
t.me/davr24official