davr24official | Неотсортированное

Telegram-канал davr24official - Davr24

1924

O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official

Подписаться на канал

Davr24

Ўзбекистонда пул алмашмайди. Бу яхшими ёки ёмонми?

Деноминация инфляцияни пасайтирмайдиям, кўпайтирмайдиям. Валюта курсини оширмайдиям, туширмайдиям. Тўғри, айримлар деноминация туфайли кичик қийматдаги товарларнинг юқорига қараб яхлитланишидан чўчийдилар. Масалан, чакана савдода шартли 3200 сўмлик минерал сув шартли янги 40 тийинга айланиб қолиши эҳтимоли бор. Лекин бу жараён кўпроқ нақд пул ҳисоби устувор сегментларда юз беради, ундаям кучли рақобат туфайли тийиб туриш юз беради.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Тошкент ёшларни севади

Бугун ёшлар ойлиги доирасида пойтахтимиздаги “Наврўз” боғида (Анҳор-Локомотив парк) “Тошкент ёшларни севади” номли ёшлар сайли бўлиб ўтади.

Сайл давомида “Касблар танлови”, “Замонавий ва миллий рақслар”, Беш ташаббус олимпиадаси доирасида Шахмат, шашка ва стол тенниси мусобақалари, очиқ ҳавода караоке ва албатта ёшларнинг энг севимли санъаткорлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.

Концерт меҳмонлари Ҳамдам Собиров, Шохрух-реп ва Шоҳруҳхон.

Шанба оқшомини юқори кайфиятда ўтказинг...

Кириш мутлақо бепул!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни президентлик сайловида эришган ғалабаси билан қутлади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Россия Федерацияси ва Украина Қуролли Кучлари томонидан деярли бир вақтда чиқарилган иккита тарғибот видеоси, аммо улар бир биридан жуда фарқ қилади:

- бирида - бобосининг ханжари, «ўғил бола» ва «эркак» тушунчаларига мурожаат қилиш (204 минг рубль иш ҳаққи билан);

  - иккинчисида - "аскар дуоси", ўз ватанини ҳимоя қилишга чақирув ва албатта фидойилик ...

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Президент “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат 25 май куни эълон қилинган. Унда ёзилишича, қонун талаблари ҳужжат эълон қилинганидан уч ой ўтиб кучга киради. Қонунга кўра:

таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар, қиздириладиган тамаки маҳсулоти, электрон сигареталар, вейплар, никотин суюқликлари, чилим учун мўлжалланган қоришмалар тамаки маҳсулотларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ушбу турдаги маҳсулотларни чеклашга қаратилган ҳамма чоралар амал қилади;

➖Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки, ва никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;

Таркибида жозибадорликни оширишга қаратилган моддалар (ароматизаторлар, бўёқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари) бўлган электрон сигареталар, улар учун никотин ва никотинсиз суюқликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;

➖Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилиш тақиқланади. Ушбу тартиб 45 дан ортиқ мамлакатларда амалга оширилган. Унга мувофиқ, савдо майдончасида фақат қоғозга босилган сотиладиган тамаки маҳсулотларининг рўйхати жойлаштирилади. Маҳсулотларнинг ўзи харидорга кўринмайдиган жойда сақланади;

➖Сигарет қадоқларига қўлланиладиган расм кўринишидаги тиббий огоҳлантириш ҳажми 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда;

➖савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма (қўл, товоқ, сават, қўл араваларидан) савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 (ҳозир 20) ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш тақиқланади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Хозир тўласиз, насиб қилса бир йил бир ойдан кейин оласиз. Бу ҳам ўхшаса!!!

Ёки яна + 60 кун кутасиз.

Тўлаган пулингизни ким қаерга ишлатмоқда, нимага айлантирмоқда, сиз билмайсиз!!!

Маззами сизларга.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистонликларга тупуриб қўйган автомонополистлар

Uzauto motors янги дейилган даврнинг 7- йилига келган ўтган ёмон замонда ўзбекистонликларга нисбатан қўллаб келинган энг расво, энг жирканч ва энг ярамас восита ва усулларини қўллашга ўтди. Яъни ўзбек автопромида ҳамма тош отишга ўтган ўша эски замоннинг бузуқ қоидалари, ҳаттоки схемаларигача ва менежментигача тўлиқ тикланди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Президентлик сайлови харажатлар сметаси 174 миллиард 130 миллион сўм

Бугун Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида Сайлов кодекси талабларига риоя қилинган ҳолда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси 174 миллиард 130 миллион сўм миқдорида тасдиқланди. 

Такидлаш лозим, мазкур маблағ аввалги президентлик сайлови учун ажратилган маблағдан 41 фоизга кам.

Ошиқча чиқимни нима кераги бор тўғрими?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Хитой Марказий Осиёга 3,7 миллиард доллар ёрдам беради

Бу ҳақда бугун Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Сиань шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” саммитида айтиб ўтди.

“Хитой Хитойнинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлигига, шунингдек, Марказий Осиё давлатларининг ривожланишига кўмаклашиш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 26 миллиард юань (3,7 миллиард доллар) миқдорида беғараз молиявий ёрдам кўрсатади”, — деди Си Цзиньпин.

Унинг қўшимча қилишича, Хитой Марказий Осиё билан кабағалликни бартараф этиш соҳасида илмий-техник ҳамкорлик режасини тузади, шунингдек, Марказий Осиёда бизнеси бор Хитой компанияларини минтақада кўпроқ иш ўринлари яратишга ундайди.

Минтақа учун кураш авжида

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Янги Ўзбекистонда янги Cobalt 20 минг, Lacetti 23 минг доллар

UzAuto Motors 1 июндан бошлаб янгиланган Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобиллари учун шартномалар беришни бошлайди.

Янги Cobalt 20 000 доллар, янги Lacetti 23 000 доллардан бошланадиган нархларда сотилиши кутилмоқда.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Мукофот кушандалари учун об-ҳавони фарқи йўқ

Гидрометеорология маркази бош директори Ш.Ҳабибуллаев ўзи ва қўл остидаги раҳбар ходимларни жуда оғир шароитда меҳнат қилишини инобатга олиб мукофотлар экан.

Байрам байрамдек бўлсин, деган раҳбар санаси кўринмаган иккита буйруқ билан ходимларига яхшигина мукофот тарқатган.

1.  2022 йилда келиб тушган мурожаатлар, буйруқ ва топшириқларни яхши бажаргани учун ўзи ва ўринбосарига меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорини (920 минг сўм) 50 баробарида (46 млн сўм) мукофот. Қолган майда ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорини 2 – 5 баробарида мукофот.

 2.   Марказ равнақи ва ривожи учун туну-кун, дам олиш кунлари ҳам ишлаб чарчамаган садоқатли ходимлар сифатида ўзи, 2та ўринбосари, ёрдамчиси ва битта бошқарма бошлиғига иш ҳаққини 20 баробарида мукофот. Ойлик маоши қанчалигини билмадик, лекин уни 20 баробари росса мазза.

 Суратлар ижтимоий тармоқлардан олинди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркияда сайловлар давом этмоқда

Кимга овоз берасиз?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Бугун Туркияда президентлик сайловлари

Эрдоған 20 йиллик ҳукмронлигига бугун якун ясалиши мумкин.

"Евроньюс" нашри барча сўровномаларни тахлил қилиб, уларни бир тартибга солди.

Туркиядаги президент сайлови кўриниши


• Қиличдарўғли – 48,9%
• Эрдўғон – 45,8%

Кутамиз, Туркия намунаси амалга ошадими?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши Шавкат Мирзиёев номзодини президентликка кўрсатишни қўллаб-қувватлади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Э гап йўқ... Таниймиз, ҳали унутмагандик...

Халқ демократик партияси Иноятов Улуғбек Илясович номзодини президентликка номзод сифатида маъқуллади.

Иноятов битта оилага ойига 2.5 млн сўм яшаш учун етади теоремаси муаллифи.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлускони 87 ёшда вафот этди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистонда ёшлар ойлиги бошланди

Ёшлар ойлиги доирасида қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда гала концертлар ўтказилиши режалаштирилган. Ойликнинг илк куни Қорақалпоғистон Республикасида 3 июнь куни старт олди.

Ёшлар фестиваллари қуйидаги саналарда барча ҳудудларда бўлиб ўтади:

Хоразм вилояти 5 июнь,
Бухоро вилояти 8 июнь,
Навоий вилояти 10 июнь,
Сурхондарё вилояти 12 июнь,
Қашқадарё вилояти 14 июнь,
Самарқанд вилояти 16 июнь,
Наманган вилояти 18 июнь,
Сирдарё вилояти 20 июнь,
Андижон вилояти 22 июнь,
Фарғона вилояти 24 июнь,
Тошкент вилояти 25 июнь,
Тошкент шаҳри 30 июнь.


t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркияда сайловлар. Иккинчи тайм…

Бугун Туркия Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг 20 йиллик ҳукумронлигига чек қўйиш ёки  ҳокимиятда қолишини ҳал қилиш учун президент сайловининг иккинчи турида овоз бермоқда.

Мухолифат иттифоқи томонидан қўллаб-қувватланган унинг рақиби Камол Қиличдорўғли бугунги сайлов Туркиянинг келажак йўналишини белгилаб беришини айтди.

Ғалаба қозониши кутилган президент "Туркия асри" номли янги даврни ваъда қилмоқда.

Аммо бугун Туркияда энг долзарб масалалар - бу кескин инфляцияни тўхтатиш ва қимматчиликни бартараф этиш.

Сайлов участкалари эрталаб маҳаллий соат 08:00да очилиб, 17:00да ёпилади. 

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Тарғибот кучи...

Россия Федерацияси ва Украина Қуролли Кучлари томонидан деярли бир вақтда чиқарилган иккита тарғибот видеоси, аммо улар бир биридан жуда фарқ қилади:

    - бирида - бобосининг ханжари, «ўғил бола» ва «эркак» тушунчаларига мурожаат қилиш (204 минг рубль иш ҳаққи билан);

    - иккинчисида - "аскар дуоси", ўз ватанини ҳимоя қилишга чақирув ва албатта фидойилик ...

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Сингапур президентидан мастер класс

Аҳолиси 5.4 млн бўлишига қарамасдан жаҳондаги энг ривожланган мамлакатлар қаторига кирувчи Сингапур президентининг мамлакатимизга Остонадан “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг рейсида оддий йўловчи сифатида ташриф буюриши ижтимоий тармоқларни жумбушга келтирган эди.

Энди эса ўта камтарликнинг 2 қисмини кутиб олинг.

Ҳалима Ёқуб Самарқандга поездда йўл олди.

Сингапур раҳбарларининг оддий самолётларда саёҳат қилиш тартибини миллат “меъмори” Ли Куанг Ю белгилаб берган ва ҳозиргача барча раҳбарлар унга амал қилади.

Солиштириш учун

🇸🇬Сингапур ЯИМ (ялпи ички маҳсулоти) 397 млрд доллар (2021)

🇰🇿Қозоғистон ЯИМ 197,1 млрд доллар (2021)
🇺🇿Ўзбекистон ЯИМ 69,24 млрд доллар (2021)
🇹🇲Туркманистон ЯИМ 45.23 млрд доллар (2019)
🇰🇬Қирғизистон ЯИМ 8,543 млрд доллар (2021)
🇹🇯Тожикистон ЯИМ 8,746 млрд доллар (2021)

Битта аёл Марказий Осиёдаги барчага мастер класс ўтиб берди.

❗️Акмал Саидовни чақирворинглар.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Монополист хабар бермоқда

UzAuto Motorsс компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобил моделлари учун 25 майдан шартномалар тузишни бошлайди. Компаниянинг маълум қилишича, Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Tracker'нинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premiyer Plus ва Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин. Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади, демоқда компания.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

📢 Бефарқ бўлмаганлар албатта кўрсин!

Бюджет пули тақсимоти
:

✔️ 92% / 8% = мансабдорлар / халқ

❗️Минбар кўрсатувининг ушбу сонидан сўнг, "Минбар" ёпиладиган бўлибди, дейишмоқда.

Агар шундай бўлса, демак бетоқатлик ва цензура энг чўққида, янги конституциядаги цензурага йўл қўймаслик кафолати эса бурчакка улоқтирилган бўлади.

Манба @r_kusherbayev

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Иқтисодий ўсиш апрелда янада “тезлашган”, лекин…

Расмий статистикага кўра, январь-апрель ойларида саноат ишлаб чиқариш физик 5,0%га, чакана савдо товар айланмаси 6,4%га, қурилиш ишлари 4,6%га, бозор хизматлари 11,6%га ўсгани қайд этилган. Дастлабки уч ойдаги кўрсатгичларга нисбатан солиштирганда, саноатдаги ўсиш 0,9% бандига, чакана савдода 1,2% бандига, бозор хизматлари бўйича 0,7% бандига тезлашган.

Мўъжизавий “иқтисодий ўсиш”га қарамай фаолият кўрсатаётган бизнес субъектлар сони кескин қисқармоқда.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Cиань шаҳрида “Хитой-Марказий Осиё” саммити бошланди

Иштирокчи давлат раҳбарлари Халқаро конференция марказига келиб, биргаликда суратга тушдилар.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркиядаги президентлик сайловлари натижаларига кўра, 2023 йил 28 май куни овоз беришнинг иккинчи босқичи белгиланди

Ҳеч бир номзод 50 фоизлик тўсиқдан ўта олмади. Эрдўғон 49,51%, Киличдароғлу 44,88% овоз олган. Туркиядаги сайлов участкаларида берилган овозларни санаш жараёни 100 фоиз якунланди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркияда Президентлик сайловлари иккинчи тури бўлиб ўтади

Туркияда президентлик сайловларида овоз бериш якунланди. Берилган овозларнинг 97,87 фоизи кўриб чиқилди.

Сўнгги натижалар:

Ражаб Тоййиб Эрдўғон: 49,34%

Муҳаррем Инже: 0,43%

Кемал Киличдароғлу: 44,98%

Синан Оган: 5,24%

Президентлик сайловларида учинчи ўринни олган номзод Синан Оган (5.24% овоз) иккинчи турда Киличдароғлуни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркиядаги сайлов кампанияси якунларини икки кўриниши

• 1 расмда Қиличдарўғли, Анқарадаги "Отатурк" мақбарасини зиёрат қилди, гуллар қолдирди.

• 2 расмда Ая Софиядаги шом намозида қатнашган Эрдўғон.

Туркия фуқароси бўлганда кимга овоз берар эдингиз?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Партия ўзи нега керак?

"Миллий тикланиш" партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда Президент – Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Аёл номзод ҳам керак эди

"Адолат” партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод этиб Махмудова Робахон Анваровнани кўрсатиш ҳақида қарор қабул қилинди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Танийсизми?

#RASMIY

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Тарихда қолиш учун зўр имкон...

t.me/davr24official

Читать полностью…
Подписаться на канал