Ўзбекистон йил бошидан буён Россияга кириб келган меҳнат муҳожирлари сони бўйича етакчи
2023 йилнинг биринчи чорагида Россияга ишлаш учун 1,3 миллион хорижий фуқаро келди, деб хабар бермоқда Banki.ru.
Таъкидлаш лозим, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан келган меҳнат муҳожирлари сони 1,6 баробарга ошган.
Асосий оқим қуйидаги мамлакатлардан ташриф буюрувчилар ҳисобига содир бўлди:
🇺🇿Ўзбекистон (630 859 киши);
🇹🇯Тожикистон (349 357 киши);
🇰🇬Қирғизистон (172 591 киши);
🇦🇲Арманистон (47 337 киши);
🇰🇿Қозоғистон (34 783 киши).
t.me/davr24official
Олтин-валюта захираларининг бир қисми ФРРУга ўтказилмаганми?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Апрель ойи якунларига кўра, халқаро захираларимиз 230 млндолларга қисқарган ва 35,2 млрд.долларни ташкил этган.
Захираларнинг валюта қисми 181,1 млн.долларга, 9,9 млрд.долларгача қисқарган.
Олтин нархи ошаётганига қарамай, захираларнинг олтин қисми 50 млн.долларга, 24,2 млрд.долларгача камайган. Олтиннинг физик ҳажми 100 минг унцияга, 12,2 млн.унциягача камайган.
Ўзбекистон ойига 350 минг унция атрофида олтин ишлаб чиқариши ҳисобга олинса, апрелда 450 минг унция ёки 1 млрд.долларга яқин қийматда олтин сотилган бўлиши мумкин.
Одатда, импорт кескин ортиб кетмаса, олтин сотилган ойларда захираларнинг таркибида валюта қисми кўпаяди. Лекин апрелда захираларнинг валюта қисми ҳам камайган.
Бундай ҳолат масалан, захираларнинг бир қисми иқтисодиётга йўналтириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ФРРУга ўтказилганда юз бериши мумкин. Лекин ҳақиқатан ҳам шундай бўлган ё бўлмаганини била олмаймиз (агар шундай бўлган бўлса, иқтисодий ўсиш сустлашган ва импорт ошаётган ҳозирги вазиятда бу яна бир ёмон сигнал). Чунки ФРРУ чораклик ҳисоботларни эълон қилишни тўхтатиб қўйган (аввалги йиллардаги чораклик ҳисоботлар ҳам ўчириб юборилган).
Аксарият мамлакатлар олтин-валюта захиралари билан бирга суверен фондларининг ликвид қисми тўғрисидаги маълумотларини ҳам доимий равишда очиқлаб боради. Назаримизда, Ўзбекистонда ҳам шундай қилишга ўтиш вақти келди.
t.me/davr24official
Президентнинг Москвага бориши янгилик бўлдими?
Бир ҳафта олдин эълон қилинган маълумотларга кўра, фақат Жапаров бориши айтилганди. Қолган Президентлар бормаслигини расман эълон қилишмаса-да, норасмий шаклда, билдирилган эди. Афтидан, Москва телефон орқали жуда жиддий...
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Миллат қаҳрамонлари хотираси қалбларимизда барҳаёт!
DAVR24 ижодий гуруҳи - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча юртдошларимизни қутлайди!
Юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва озодлиги учун курашган аждодларни хотирлаш, нуронийларни эъзозлаш ва уларга муносиб авлод бўлиш ҳар биримизнинг олий бурчимиз.
Тинч ва тотувлигимиз бардавом, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
t.me/davr24official
Президент сайлови 9 июль куни бўлиб ўтади
Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови 2023 йил 9 июль кунига белгиланди.
t.me/davr24official
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 32,4 млрд сўм солиқ тўлаган
2023 йил январь-апрель ойларида Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 42 та хорижий компания томонидан 32,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 баробар кўп.
Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
👉Солиқ кодекси 281-модда
Бунда, тўланган солиқларнинг 95 %и электрон хизматлар кўрсатувчи 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:
Meta - 12,1 млрд сўм;
Google - 9,3 млрд сўм;
Apple - 6 млрд сўм;
Вooking.соm - 1,1 млрд сўм;
Netflix - 1,1 млрд сўм;
Xsolla - 632,9 млн сўм;
Yandex - 363 млн сўм;
Paddle.соm - 321 млн сўм;
Linkedin - 275,6 млн сўм;
Adobe Systems - 221 млн сўм;
t.me/davr24official
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланди.
t.me/davr24official
Марказий Осиё давлатлари таомномаси ҳақида қисқача
#repost
Азия микс жамоасидан навбатдаги қувноқ видео.
t.me/davr24official
ЖССТ COVID-19 учун пандемия ҳолатини бекор қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемияси ҳолатини бекор қилди. Бу ҳақда унинг раҳбари Тедрос Адҳаном Гебреесус маълум қилди.
Ортда қолгани рост бўлсин!!!
t.me/davr24official
Биз байрам қилаверамиз, лекин Ўзбекистон сўз эркинлиги рейтингида пастга шўнғимоқда
“Чегарасиз репортёрлар” ташкилоти 2023 йил учун тузилган рейтингида Ўзбекистон 137-ўринда қайд этилди. Анъанага кўра жаҳон матбуот эркинлиги куни арафасида эълон қилинадиган рейтингдаги натижа ўтган йил билан таққослаганда 4 поғонага пасайган (ёмонлашган).
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Сўз эркинлиги индексининг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини бирдан 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилган эди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
“Тошшаҳартрансхизмат” электроавтобуслар учун қувват олиш шохобчалари етишмаслигини тан олди
Маълумотларига кўра, автобазаларда қувват олиш шохобчалари йўқлиги сабабли улар жойлашган жойда электробуслар навбатлари ҳосил бўлмоқда. Сўнгги ҳафтада маълум бўлишича, барча автобуслар рейсларга чиқмаяпти, кечқурун эса улар сони янада камаяди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
30 апрель куни ўтказилган референдумда учта участкадаги натижалар ҳақиқий эмас деб топилди
8-Сирдарё вилояти округидаги 226-сон, 10-Тошкент вилояти округидаги 651-сон ва 14-Тошкент шаҳар округи 772-сон референдум участкаларида қоидабузарликлар аниқланди.
t.me/davr24official
Бошланган ҳафта давомида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда.
Ўзгидромет прогнозларига кўра, ҳафтанинг иш кунлари республика бўйлаб бироз салқинроқ ҳаво кутилади. Аммо, ҳароратнинг пасайиши оқибатида ёғингарчилик бўлмайди.
Ҳафтанинг иш кунларида тоғ ҳудудларда маҳаллий хусусиятга эга ёғинлар, 4-май куни Қорақалпоғистон Республикаси баъзи ҳудудларида 5 мм гача (картада яшил рангли ҳудудлар) ёғин ёғиб ўтиши мумкин. Келаётган беш кунликда республиканинг бошқа ҳудудларида ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.
Юқорида COSMO_CA миллий оператив прогностик моделининг 4 май куни сутканинг биринчи ярми учун ёғингарчилик картаси тасвирланган.
t.me/davr24official
“Туркия Миллий Разведка Ташкилоти (МİТ) маҳсус операция давомида ИШИД террор ташкилоти етакчиси Абу ал-Ҳусайн ал-Қурайшини йўқ қилди”, деди Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон TRT Türk, ATV Avrupa, Euro D, Euro Star и Kanal 7 телеканалларининг қўшма интервьюси вақтида.
t.me/davr24official
❗️ Бугундан Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампанияси бошланди
Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида бугундан сайлов кампаниясини бошлаш ҳақида эълон қилинди.
Сайлов округларини тузиш 15 майгача, сайлов участкаларини тузиш 25 майгача белгиланмоқда. Бундан ташқари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилади.
Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш учун сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин 3 кун муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак бўлади. Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.
t.me/davr24official
Кечаги Москвада ўтган 9-май парадига етти давлатнинг раҳбарлари келибди. Марказий Осиёнинг беш республикаси, Белорус Президенти Лукашенко ва Арманистон Бош вазири Пашинян. Бу давлат раҳбарлари қандай қилиб Москвага таклиф қилингани борасида, деталлари энди чиқяпти. Бошида Россия Ташқи ишлар вазири, вазирлиги чиққан ва давлат лидерлари “ишимиз кўпроқ эди” деб, игнор берган. Ноилож, давлат раҳбарларига Путинни шахсан ўзи телефон қилиб, “илтимос қилган”.
Тасаввур қилаяпман: Путинни ўзи телефон қилиб, “оғайни, келмасангиз бўлмайди... Мана бу украинлар мени дронда уриб ташламоқчи... Сизлар келиб, мени атрофимда ўраб ўтирмасангиз, аҳволим нима бўлади....” деб йиғлаган бўлса керак-да....
Шу етти давлат раҳбарларининг Москвага бориши бўйича Киев ҳам: “эҳ, нима қилиб қўйдиларинг... Режамни буздиларинг....” деб баёнот чиқарди-ку...
© Камолиддин Раббимов
t.me/davr24official
Катта оға чорламоқда!!!
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди ва 9 май байрамига бағишланган тантаналарда иштирок этади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари Қосим-Жомарт Токаев ва Садир Жапаров, Арманистон бош вазири Никол Пашинян парадда иштирок этишларини тасдиқлаган эди.
Сабр қилайликчи!!!
t.me/davr24official
Давлатимиз раҳбари юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.
t.me/davr24official
Бугун, 8 майдан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун кучга кирди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.
Манба
t.me/davr24official
Қозоғистон Россия учун ижарага берилаётган ҳудудларини қисқартирмоқчи
Қозоғистон 1995 йилдан буён 8,6 млн гектар ерини Россияга ҳарбий полигонлар учун ижарага бериб келади ва бу учун гектарига 1050 тенге (27 минг сўм) пул олади. Ижарадаги ҳудуд тахминан Озарбайжоннинг ер майдонига тенг миқдорда.
Қозоқ депутатлари буни қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисобламоқда.
t.me/davr24official
Қўрқув салтанати
Ўзбекистон 2016 йилга қадар қўрқув салтанати бўлди. Қўрқув – инсонлар онгини фалаж қилувчи даражада эди. 2017 йилдан бошлаб, жамият онгидаги қўрқув эриб бошлади. Жамиятда эркинликка катта умид пайдо бўлди. Лекин, бугунга келиб, вазият гибрид тус олди. Эртага нима бўлишини тушуниш қийин.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Қирғизистон парламенти Ўзбекистонга ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади.
Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).
t.me/davr24official
3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида 1993 йилнинг 3 май санасини "Халқаро матбуот эркинлиги куни" деб эълон қилиш ва шу кунда Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланиши ҳақида махсус резолюция қабул қилинган. Ўшандан буён ҳар йили 3 май куни дунё бўйлаб Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.
Мамлакатимиздаги барча ОАВлар, журналистлар ва блогерларни 3 май –Жаҳон Матбуоти эркинлиги куни билан табриклаймиз.
t.me/davr24official
P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши Янги Конституцияга зид ва ноқонуний!
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Кечадан бошлаб, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси кучга кирди.
Бош қомуснинг 15- моддасига кўра Ўзбекистон Республикаси Конституцияси олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан тўғри амал қилади. Яъни ҳеч бир ҳужжат, у низомми, фармонми, қарорми ё қонунми Конституцияга зид бўлиши мумкин эмас. Агар зид бўлса, Янги Конституция уни автоматик тарзда бекор қилади.
Конституциянинг 41- моддасида "Банк операцияларининг, омонатларнинг ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши, шунингдек мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади", деб ёзиб қўйилган.
Бу дегани 3 ой аввал манипуляция йўли билан манфаатдорлар тарафидан киритиб олинган, банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларида жамланишинини кўзда тутадиган ПФ-21 Фармоннинг 7- банди 4- хатобошиси Конституцияга зид ва ноқонуний.
Банклар банк сирини ташкил этувчи P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этишни зудлик билан тўхтатиши, солиқ органлари P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотларни электрон ҳисобварақ-фактура ёки бошқа каналлар воситасида олишдан воз кечишлари зарур!
Келинглар, Янги Конституцияни шунча шиорлар, дабдаба ва асъаса билан қабул қилдикми, энди унга амал қилайлик. Агар амал қилмасак, нега Конституцияни янгиладик?
t.me/davr24official
Ўзбекистонда кичик бизнеснинг таназзули давом этмоқда
Кичик бизнес нафақат сонда, мундарижа ва вазнда ҳам ўз ўрнини йўқотиб бормоқда. Кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши пасайишда давом этиб 43,7%гача тушган. Эслатиб ўтамиз, 2016 йил якунлари бўйича кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши 56,9%ни ташкил этган.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Қозоғистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтгани билан табриклади.
Қозоғистон Президенти умумхалқ иродасини ифодалаш натижалари ўзбек халқининг Мирзиёевнинг стратегик йўналишига юксак ишончи ва қатъий қўллаб-қувватланишидан далолат эканини таъкидлади.
Қозоғистон ва Ўзбекистон раҳбарлари икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини яна бир бор тасдиқладилар. Президентлар Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатлари жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб, аввал эришилган келишувларни амалий амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
t.me/davr24official
“Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди
Қонунга кўра, давлат қарзининг энг юқори миқдори ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.
t.me/davr24official