davr24official | Неотсортированное

Telegram-канал davr24official - Davr24

1924

O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official

Подписаться на канал

Davr24

Референдумнинг дастлабки натижалари:

90,21% — «ҳа»,
9,35% — «йўқ».

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ишга лаёқатли барча Ўзбекистонлик Россияга мардикорчиликка кетганми?

Ёлғон ва иккиюзламачилик давлат сиёсатига айланган Россиянинг иқтисодий тараққиёт вазири Максим Решетниковга кўра, Россияда ишлаш учун келаётган Ўзбекистонликларнинг сони охирги 7 йилда 4 баробарга ошган.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Эрдўғон тирик, лекин қандай аҳволда?

Туркия президенти маъмуриятининг коммуникациялар бўйича бошқармаси бошлиғи Фаҳреттин Алтун президент Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлашгани тўғрисидаги хабарларни рад этди.

“Биз қатъийан президент Эрдўғоннинг саломатлиги тўғрисидаги бу каби асоссиз билдирувларни рад этамиз”,- деб билдирди Фаҳреттин Алтун 26 апрель куни кечқурун.

Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркиянинг Kanal 7 ва Ulker телеканаллари журналистлари саволларига жонли эфирда жавоб бераётган пайтда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган эди.

Алтун Эрдўғон 27 апрелда “Оққую” атом электр станциясининг очилиш тадбирида онлайн форматда иштирок этиши режалаштирилаётганини билдирди.

Олинган маълумотларга кўра, Туркияда 14 май куни ўтказиладиган президентлик сайловига бир неча ҳафта қолган бир пайтда Эрдўғон қатор сайловолди учрашувлари ва тадбирлардаги иштирокини тўхтатиб қўйди. У 26 апрель куни кечқурун Twitter саҳифасида “шифокорлар маслаҳатига амал қилган ҳолда уйда дам олиши”ни ёзди.

Бу воқеа ортидан қатор ОАВлар Эрдўғон миокард инфарктига йўлиққани ва касалхонага ётқизилганини хабар қилганди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Камолиддин Раббимов: Ташқи сиёсатдаги “бетарафлик” – “бефарқлик” эмас

Тарих учун 31 йил, жуда қисқа муддат. Ўтмишда, катта империялар минг марталаб ўзларига яқин ҳудуд ва халқларни қайта ва қайта мустамлака қилишган. Келажакда ҳеч нарса кафолатланган эмас. Ҳаттоки, глобаллашув ва информацион технологиялар ҳам сиёсий эркинликларни, ахборот эркинлигини тўлиқ кафолатламайди. Технологиялар кимни қўлида бўлса, ёки қудратли давлатлар, ёки кўпчилик қай мақсадда глобал инсониятни бошқарса – миллиардлаб инсонлар ҳам шу томонга кетади.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ҳатто Хитой ҳам қарши чиқди

БМТ Хавфсизлик Кенгашида Россия кескин танқид қилинди.

Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Франция ва Хитой вакиллари нима дейишди?

“DW” дан видео

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Сукут сақлаш бўйича чемпион вазирлигимиз

Хитойнинг Франциядаги элчиси «TF1 info» француз каналига интервью берди. Бу одатий воқеадек туюлиши мумкин эди. Бироқ, Хитой элчиси ўз интервьюсида Украинадаги вазият ва ҳудудий яхлитлик масаласини муҳокама қилар экан, барча собиқ совет республикаларининг суверенитети билан боғлиқ шов-шувли баёнот берди.

Умуман олганда, Хитой расмийлари – ҳаммамиз ўрганган Хитой сиёсати меъёрларига кўра – сўнгги пайтларда жуда кўп гапириб юборишди.

Лекин, биз бу гапларга жавоб бера олдикми?

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Бектемир Мелиқўзиев реванш жангида ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик спортчи Бектемир Мелиқўзиев (12-1, 9 КО) бугун тонгда ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Унинг рақиби спортчимизни 2021 йил июнь ойида профессионал боксдаги ягона мағлубиятига сабабчи бўлган Габриел Росадо (26-17-1, 15 КО) бўлди.

Тулиқ 10 раунд давом этган жангда Мелиқўзиев барча ҳакамларнинг (99-91, учала ҳакам ҳам) якдил қарорига кўра ғалаба қозонди ва ўтган мағлубият тасодиф эканлигини исботлади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Марказий Осиё қачон Россия гегемонлигидан қутулади?

Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро бошланганидан бир йил ўтиб, Марказий Осиё мамлакатлари учун расмий Москванинг таъсир орбитасини чинакамига тарк этиш ва Россияни минтақадаги хавфсизлик кафолатлари сифатида тан олишдан воз кечиш имконини берадиган қадамлар қўйиш учун қулай фурсат келди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Қишда нима қиламиз??? Олигархлар қўлига топширилган энергетика қисқариши давом этмоқда

Газга чамбарчас боғланган электр энергияси ишлаб чиқариш март ойида 5,9 млрд.кВт.соатни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 10,6%га кам. Худди газ қазиб олишдаги каби электр генерациясининг қисқариши ҳам тобора тезлашмоқда. Солиштириш учун қисқариш январда 2,0%ни, февралда 2,3:ни ташкил этган эди. Агар пиар қилинаётган янги қувватлар ёрдам бермаса, электр ишлаб чиқариш 2023 йилда 5-6 млрд.кВт.соатга, 65 млрд.кВт.соатгача қисқариши мумкин бўлади.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Бугундан Тошкент шаҳрида янги келтирилган 400 та автобус ва электробуслар йўналишларга чиқарилди

Тошкент шаҳри йўловчилари учун 400 та автобус ва электробуслар, жумладан ўта катта сиғимли 114 та 18 метрлик автобуслари, 169 та Ютонг электробуслари ҳамда 117 та газда юрадиган катта сиғимли Ютонг автобуслари йўналишларга чиқарилди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

🗓 Бугун - 19 апрелдан муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Республика бўйлаб соат 9:00 дан референдум участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

⏱ Муддатидан олдин овоз бериш вақти:

➖ иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 ga қадар;

➖ дам олиш va байрам кунлари соат 12:00 дан 16:00 ga қадар амалга оширилади.

📝 30 апрель куни ўз яшаш жойида бўла олмайдиган овоз берувчи 26 апрелга қадар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

📆 БААда уч кунлик иш ҳафтаси давом этмоқда

Ушбу ҳафтада Бирлашган Араб Амирликларининг ишчи резидентлари учун муқаддас Рамазон ойи тугаши муносабати билан уч кунлик иш ҳафтаси ва тўрт кунлик дам олиш кунлари берилади.

20 апрель, пайшанба куни бошланадиган пул тўланадиган узоқ муддатли таътиллар ҳам давлат идоралари, ҳам хусусий сектор ходимларига тақдим этилади. Янги иш ҳафтаси 24 апрель, душанба куни бошланади. 2023 йилда Рамазон ойи 29 кун давом этиши мумкин, шунинг учун Рамазон ҳайити 21 апрель, жума куни нишонланади, деди аввалроқ Амирликлар астрономия жамияти раиси Иброҳим Ал Жарвон.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистонда Рамазон Ҳайити қачон нишонланади?

Анъанага кўра, Рамазон ҳайити санаси Мусулмонлар идораси томонидан байрам арафасида эълон қилинади ва Президент ўзининг махсус фармони билан байрамни дам олиш куни деб эълон қилади.

Одатда муқаддас Рамазон ойи 30 кун давом этади, бироқ баъзи йилларда мусулмон қамарий тақвими ва янги ойнинг чиқишига қараб Рамазон 29 кун давом этиши мумкин.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

⚡️Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

▫️22-апрел —шанба;
▫️23-апрел — якшанба;
▫️24-апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.

❗️Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Биламан, йўлларда руҳинг толиққан

Давом этмоқ керак, аммо, азизим.

Меҳриноз—ўзбекнинг ойдин қизларидан. Албатта, кўринг.

https://youtu.be/dC3y4D-E67Q

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбек боксчилари сезиларли равишда бойишлари мумкин

Бугун пойтахтимизда бокс бўйича анъанавий жаҳон чемпионати жанглари старт олади. Ўзбекистон терма жамоаси мустақиллик давридан бошлаб бокс мундиалида қатнашади ва ҳозирда тарихдаги умумий натижалар бўйича 6-ўринни банд этган. 10 олтин, 15 кумуш, 19 бронза, жами 44 медаль.

14 май кунига қадар давом этадиган турнирда 104 давлатдан 640 боксчи 13 вазнда 52 та медаль учун жанг қилади. Тошкентдаги ЖЧда IBA томонидан энг катта соврин жамғармаси белгиланган.

🥇Олтин - 200.000 $,
🥈Кумуш - 100.000$,
🥉Бронза - 50.000$.

Терма жамоамиз таркиби:

-48 кг Шодиёржон Мелиқўзиев
-51 кг Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг Ойбек Жўраев
-57 кг Абдумалик Халoков
-60 кг Мужибилло Турсунов
-63,5 кг Руслан Абдуллаев
-67 кг Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг Саиджамшид Жафаров
-75 кг Аълохон Абдуллаев
-80 кг Жасурбек Йўлдошев
-86 кг Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг Лазизбек Мулложонов
+92 кг Баҳодир Жалолов

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ, Канада, Ирландия,Швеция, Чехия, Буюк Британия ва яна бир қатор мамлакатлдар боксчилари Жаҳон чемпионатида Россия ва Белорус спортчилари борлиги учун қатнашишдан бош тортишган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистонда май ва июнь ойларида ёғингарчилик деярли бўлмаслиги ёки кам миқдорда кутилмоқда.

UZB_METEO телеграм канали бераётган маълумотларга кўра, замонавий тўрт иқлим модели маълумотларининг ўртачалаштириши асосида ишлаб чиқилган узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларида ойлик ёғингарчилик бўйича Ўзбекистонда ҳавас қиларли кутилмалар мавжуд эмас. Келаётган икки ой ҳам қуруқ ўтиши максималга яқин.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Тошкентда Иккинчи халқаро инвестиция форуми ўтказилмоқда

Бугун 27 апрель куни Ўзбекистон пойтахти Тошкентда иккинчи халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади. Икки кун давом этадиган тадбирда, расман билдирилишича, 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин “ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари” иштирок этади.

Тадбирда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Ақилбек Жапаров, Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян каби юқори лавозимли меҳмонлар ҳам иштирок этмоқда.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев форумнинг ялпи сессиясида иштирок этиб, нутқ сўзлаши кутилмоқда.
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми 2022 йилнинг 24-26 мартида ўтказилган эди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Арман миллати геноцидга учраганми? Шарқий Анадолудаги воқеалар ҳақида

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 1915-1922 йиллар оралиғида Шарқий Анадолуда 3 миллионга яқин одам ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида турклар, арманлар, курдлар ва бошқалар бор.

Туркия ва Арманистон шарқий Анадолудаги 1915 йил воқеалари ҳақида юз йилдан бери баҳслашмоқда.
Ереваннинг даъво қилишича, 1915 йилда Туркия шарқида бир ярим миллионга яқин арман ҳалок бўлган.

Анқара арманлар орасидаги йўқотишларни тан олади, бироқ мусулмон аҳоли орасида қурбон бўлганларни ҳисобга олиш зарур, деб ҳисоблайди.
Туркия маълумотларига кўра, 1915 йилдан 1922 йилга қадар 3 миллионга яқин одам, жумладан турклар, яҳудийлар ва курдлар, шунингдек, 300 дан 600 минггача арманлар ҳалок бўлган.

Ҳақиқатан ҳам 1915 йилда нима содир бўлган?

Жануби-шарқий Европа, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Арабистон ярим оролини қамраб олган Усмонийлар империяси 600 йилдан ортиқ умр кўрди. 1893 йилдан 1915 йилгача бўлган даврда Усмонли арманларининг мамлакат ҳукуматидан норози бўлган қўзғолонлари ва тартибсизликлари содир бўла бошлади. Жараёнга арман сепаратистлари аралашди. Дашнаклар ва ҳнчакчилар. Кавказ ва Шарқий Анадолуда мухторият талаб қилган бу икки қуролли террорчи гуруҳ Россиянинг Усмонийлар империясига бостириб киришига ҳисса қўшган. Усмонийлар империясида яшовчи арманларнинг ҳаммаси ҳам қўзғолон иштирокчиси бўлмаган. Истанбул ҳукумати 700 мингга яқин арманни хавфсизлигини таъминлаш учун ҳозирги Ироқ ва Сурия ҳудудига жойлаштиришга қарор қилади. Ички ишлар вазирининг бир қанча губернаторларга йўллаган мактубида арман тобеларининг Усмонийлар империяси учун қадрли эканлиги таъкидланган. Одамлар 200 кишидан иборат гуруҳлар бўлиб кўчириладилар. Улар ҳаётларига хавф туғилгандан кейин қайтиб келишлари кафолатланган эди. Кўчириш пайтида арман террор тўдалари сотқин деб ҳисобланган минглаб қабиладошларини ҳам ўлдирди. Худди шу даврда урушлар, бўлгинчилар террори, касаллик ва очарчилик натижасида икки ярим миллион Анадўли мусулмонлари ҳалок бўлган.

Видео TRT

Читать полностью…

Davr24

📊 Ўзбекистон импорт ва экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

— Хитой – 2 млрд
— Россия – 1,6 млрд
— Қозоғистон – 807 млн
— Германия – 655 млн
— Корея – 594 млн
— Туркия – 460 млн
— Туркманистон – 218 млн
— Литва – 180 млн
— Бразилия – 175 млн
— Швейцария – 143 млн АҚШ доллари

2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:

— Россия – 736,2 млн
— Туркия – 336,4 млн
— Хитой – 334,1 млн
— Қозоғистон – 280 млн
— Афғонистон – 178,2 млн
— Қирғиз Р. – 166,2 млн
— Тожикистон – 117,7 млн
— Франция – 97,1 млн
— БАА – 47,1 млн
— Покистон – 44,4 млн АҚШ доллари

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Қозоқча “Тахтлар ўйини”...

Қозоғистон МҚБнинг собиқ раҳбари, Елбаси Нозорбоевнинг деярли ўнг қўли Карим Масимов Жиноят кодексининг 175-моддаси 1-қисми, 179-моддаси 3-қисми, 362-моддаси 4-қисми 3-банди бўйича жазоларни қисман қўшиб, якуний жазо билан айбдор деб топилди ва мол-мулки мусодара қилинган ҳолда, давлат хизматидаги лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан умрбод маҳрум қилиш шарти билан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

У 2022 йил бошида Қозоғистонда рўй берган тартибсизликлар чоғида ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уринганликда айбланганди.

Шу тариқа Тўқаев (Назарбоев) жамоаси ва унинг уруғига чек қўйди. Токаев ҳеч нарсани унутмади ва ҳеч нарсани кечирмади. Масимов - Елбаси Назарбоевнинг ўнг қўли ва Тўқаевни куратори вазифаларини бажарган. Аммо, Тўқаев моҳирлик билан ундан қутулди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Президентликни 7 йил муддати бу ёмон эмас

Азия Микс жамоасидан навбатдаги шедевр...

#repost

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Азиз ва қадрли обуначилар.

Барчамизга Ийд Рамазон ҳайити муборак бўлсин!


Она юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон бўлсин!

DAVR24 ижодий жамоаси!!!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

❗️Расман: Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам оладилар

Президент фармонига кўра, Рамазон Ҳайити муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

21 апрель, жума — Ҳайит байрами;

22 апрель, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

23 апрель, якшанба — одатдаги дам олиш куни;

24 апрель, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ишонасизми: Ўзбекистон ЯИМ 5,5%га ўсган, халқ бойимоқда

Ўзбек статистикасининг дастлабки рапортига кўра, 2023 йил 1-чорагида ялпи ички маҳсулот 5,5%га ўсган. Қишда биринчи чорак якунлари бўйича ЯИМ ўсиши 3,5%гача секинлашиши мумкинлиги айтилган эди.

Бизнес ва аҳоли ўз танасида ва чўнтагида ўтказган кризисли қишга қарамай, 2023 йилнинг биринчи чорагида аҳолининг реал даромадлари 10,8%га ўсган. Бу янги даврдаги мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистонда “Банк сири тўғрисида”ги қонун ишлайдими ўзи?

Қонунга терс бориш ёки бозор аллақачон тартибга солиб қўйган сегментни тартибга солишга навбатдаги уриниш.

2023 йил 1 майдан бошлаб қатор тўловларни амалга оширишда тўлов хизматлари учун воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизидан ошмаслиги белгиланмоқда.

Кимдир қилдан қийиқ ахтаряпсан, яхшиликдан яхшилик изланмайди деб ҳисоблаши мумкин. Лекин рўйхат бўйича гўёки халқ тараф бўлиб воситачилик ҳақи (йиғимлар)нинг чегаравий миқдори белгиланаётган тўловларнинг аксари, онлайн иловалардан фойдаланувчилар учун деярли ҳаммаси десаям бўлади, бепул.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ҳафтанинг иш кунлари нисбатан қуруқ ва салқин ўтиши кутилмоқда.

Сешанба
куни водий ва тоғ ҳудудларида бироз ёмғир ёғиб ўтиши прогноз қилинмоқда.

Чоршанбадан жумага қадар ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

Ҳаво ҳарорати ҳафта сўнгига қадар аста-секин кўтарилиб боради. Жума куни жануб вилоятларида ҳарорат +30 даражагача юқори кўтарилади.

Ўзгидромет

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Инглиз тилини мутлақо бепул ўрганишни давом этамиз!!!

Қадрли обуначилар, аввалроқ инглиз тилидан сизлар учун 1-10, 11-20, 21-30, 31-40, ҳамда 41-50 дарсларни эълон қилгандик. Бугун 51-дарсдан 60-дарсгача тақдим этамиз!

Инглиз тилидан 61-дарс;
Инглиз тилидан 62-дарс;
Инглиз тилидан 63-дарс;
Инглиз тилидан 64-дарс;
Инглиз тилидан 65-дарс;
Инглиз тилидан 66-дарс;
Инглиз тилидан 67-дарс;
Инглиз тилидан 68-дарс;
Инглиз тилидан 69-дарс;
Инглиз тилидан 70-дарс.

🔥 "Ибрат Фарзандлари" билан хорижий тилларни осон, креатив ва мутлақо бепул усулда ўрганинг!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ҳар бир Ўзбекистонлик йўқ дейиши керак

Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасига асосан, тўлов ташкилотлари мижозларга хизмат кўрсатиш вақтида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаши, учинчи шахсларга ошкор этилишига йўл қўймаслиги керак. Фақат “Банк сири тўғрисида”ги қонунда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

‼️1 майдан эътиборан банкларнинг мобил иловалари ва тўлов тизимлари орқали амалга оширилган барча P2P ўтказмалар ҳақидаги маълумотлар солиқ органларида жамланишини қонунларга зид!!!

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…
Подписаться на канал