davr24official | Неотсортированное

Telegram-канал davr24official - Davr24

1924

O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official

Подписаться на канал

Davr24

Қадрли обуначилар, хориж тилларини ўрганишга қизиқиши бўлганлар учун инглиз тилидан онлайн дарсларни бериб бориўни давом этамиз. Аввалроқ сизлар учун 1-10, 11-20, 21-30 ҳамда 31-40 дарсларни эълон қилгандик. Бугун эса 41-дарсдан 50-дарсгача тақдим этмоқчимиз!

Инглиз тилидан 41-дарс;
Инглиз тилидан 42-дарс;
Инглиз тилидан 43-дарс;
Инглиз тилидан 44-дарс;
Инглиз тилидан 45-дарс;
Инглиз тилидан 46-дарс;
Инглиз тилидан 47-дарс;
Инглиз тилидан48-дарс;
Инглиз тилидан 49-дарс;
Инглиз тилидан 50-дарс.

"Ибрат Фарзандлари" билан хорижий тилларни осон, креатив ва мутлақо бепул усулда ўрганинг!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон ҳақида позитив видео

КВН (Россиядаги қувноқлар ва зукколар клуби) олий лигасида чиқишлари билан танилган "Азия МИКС" жамоаси вакиллари Ўзбекистон ҳақида кичик, лекин жуда позитив ва актуал видео чиқаридилар.

Таклиф. Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиботини ҳам хорижга берайлик.

P.S Бизда ҳам "Қувноқлар ва Зукколар", қолаверса яна бир қатор лойиҳалар мавжуд.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Олтин котировкалари тарихий максимумларга яқинлашди

Бир унция олтиннинг спот битимлари бўйича котировкалари 2055 долларгача кўтарилди ва 2020 йилда қайд этилган 2070 долларлик тарихий максимумга жудаям яқинлашди.

Олтин нархларидаги ўзгаришлар бир тарафдан рецессия эҳтимоллари ошаётгани, иккинчи тарафдан Қўшма штатлар ғазначилиги қоғозлари даромадлилиги пасайиб бораётгани фонида кузатилмоқда. Олтин кескин кўтарилган лаҳзаларда доллар индекси йиллик минимумларни қайд этгани ҳам эътиборга молик. Яъни инвесторлар ва спекулянтлар қарорлари ва ҳаракатларида хатарлар ва хавотирлар олд планга чиқмоқда.

Аксар прогнозларда федерал захира тизими фоиз сиёсатини қаттиқлаштиришда давом этиши ёки юмшатишга ўтиши мумкинлиги борасида юқори аниқлик йўқлиги туфайли яқин 3-6 ой истиқболда олтин нархлари ўсиш трендида қолиши айтилмоқда .

Бугун эрталаб Марказий банк томонидан ҳар куни белгиланадиган ўлчовли олтин қуймаларни сотув нархлари ҳам максимумларни янгилади. Хусусан, 50 граммлик қуйманинг сотув нархи 38 768 000 сўмгача кўтарилган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

"Ислом Каримов" номидаги Тошкент халқаро аэропорти 08R/26L учиш-қўниш йўлаги таъмирдан сўнг фойдаланишга топшириш учун синовдан ўтказилмоқда.

Синов даврида автомобил тезлиги соатига 180 км тезликда ҳаракатлантирилган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Дўстлар, аввалроқ инглиз тилидан сизлар учун 1-10-дарсларни ҳамда 21-30 дарсларни эълон қилгандик. Бугун эса 31-дарсдан 40-дарсгача тақдим этамиз!

Аввалги дарсларни кўриб бўлгансиз, деб умид қиламиз.

Инглиз тилидан 31-дарс;
Инглиз тилидан 32-дарс;
Инглиз тилидан 33-дарс;
Инглиз тилидан 34-дарс;
Инглиз тилидан 35-дарс;
Инглиз тилидан 36-дарс;
Инглиз тилидан 37-дарс;
Инглиз тилидан 38-дарс;
Инглиз тилидан 39-дарс;
Инглиз тилидан 40-дарс.

"Ибрат Фарзандлари" билан хорижий тилларни осон, креатив ва мутлақо бепул усулда ўрганинг!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистонда талабаларга 2 курсдан ишлашга рухсат берилиши мумкин

Талабаларга иккинчи курсдан бошлаб ОТМ раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини мутахассислиги бўйича ишлашига имконият яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра олий таълим муассасалари талабаларини иккинчи курсдан (айрим таълим йўналишларида иккинчи курсдан кейинги курслардан) бошлаб олий таълим муассасаси раҳбари томонидан берилган сертификат асосида мутахассислиги бўйича ўқишдан бўш вақтида ишлашига рухсат этилади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Алишер Усмонов мулклари ғарб санкцияларига дуч келмоқда

АҚШ ҳукумати Алишер Усмоновнинг USM холдинг компаниясига алоқадор Akkermann Cement CA ва у эгалик қиладиган “Оҳангаронцемент” АЖга нисбатан санкция жорий қилди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Яқиндагина инглиз тилидан 1-10-дарсларни эълон қилгандик. Бугун шу дарсларнинг давомини - 11-дарсдан 20-дарсгача тақдим этмоқчимиз! Умид қиламизки, аввалги видеодарсликларни кўришга улгургансиз)

Инглиз тилидан 11-дарс;
Инглиз тилидан 12-дарс;
Инглиз тилидан 13-дарс;
Инглиз тилидан 14-дарс;
Инглиз тилидан 15-дарс;
Инглиз тилидан 16-дарс;
Инглиз тилидан 17-дарс;
Инглиз тилидан 18-дарс;
Инглиз тилидан 19-дарс;
Инглиз тилидан 20-дарс.

"Ибрат Фарзандлари" билан хорижий тилларни осон, креатив ва мутлақо бепул усулда ўрганинг!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

👨‍👩‍👧‍👦 Ўзбекистонда шаҳар ҳудудида доимий аҳоли сони кўпаймоқда

🏢 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси сони 👨‍👩‍👧‍👦 36 197 781 кишини ташкил этган.

🏣 Шаҳар аҳолиси – 18 459 763 киши

🏡 Қишлоқ аҳолиси – 17 738 018 киши

✅ 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибида шаҳар ҳудудида яшовчилар сони қишлоқ ҳудудида яшовчилар сонидан 721,7 минг нафарга кўп.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Бизни олтин захирамиз кўпроқ, лекин Қозоғистон иқтисодиёти Ўзбекистонникидан кучли

Олтиннинг кескин қимматлашиши ва захираларимиз таркибида олтиннинг улуши кўпроқ экани ҳисобига Қозоғистон захиралари қолдиғи Ўзбекистон халқаро захиралари қолдиғидан ортда қола бошлади.

Бу вақтинчалик картина охирги йилларда популизм устига қурилган ва маъмурий қарорлар билан бошқариладиган Ўзбекистон иқтисодиёти учун навбатдаги зарарли ҳаракатларни амалга ошириш ва инвестицион дефицитларга нисбатан ечим ўлароқ тақдим этишга туртки бериши мумкин.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Иордания, Исроилни масжидга ҳужумни “фалокатли оқибатлари” ҳақида огоҳлантирди

Иордания Ташқи ишлар вазирлиги агар Исроил полицияси “намозхонларни масжиддан чиқариш учун тайёргарлик кўриш мақсадида яна ҳужум қилса, бу вазиятни янада кескинлаштириб, зўравонликка олиб келишини” билдирди. Вазирлик бунинг учун ҳамма товон тўлашини қайд этди.

“Исроил ҳукумати Қуддус ва Фаластиннинг барча босиб олинган ҳудудларида вазиятнинг таранглашуви, шунингдек, муқаддас Ал-Ақсо масжидига бостириб киришни тўхтатмаса, вазиятнинг эҳтимолий ёмонлашиши учун жавобгардир”, — дейилади баёнотда.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

10 апрель куни мамлакатимизнинг аксарият ҳудудларида ёмғир кутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

➖Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади (2000 метрдан баландда) ёмғир қорга айланиши мумкин.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Янги Ўзбекистон кино фестиваллари нимага керак?

Мурод Ражабовнинг сўнги интервьюларидан бири...

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Марказий Осиёни Си ва Путиннинг онаси туғмаган

Яқинда бўлиб ўтган Си-Путин саммитида икки диктаторнинг Марказий Осиёнинг ўз тақдирини ўзи белгилашига нисбатан нафрати яққол намоён бўлган.

Марказий Осиё давлатларининг Ғарбга муносабатининг илиқлашувидан норози бўлган Москва ва Пекин бу давлатлар ким билан дўст бўлиш-бўлмаслигини назорат қилишга уринар экан, минтақадаги ОАВ танқидига учраган баёнотни эълон қилишган.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Конституция кимники?

NO COMMENT!!!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Фарғона усталари

Собиқ иттифоқ автомобилларининг эски қисмлари ва Хитой технологиясидан тайёрланган тракторлар, пластик қувурлардан ясалган болалар юргичлари ва Феррарига айланган Ласетти – Фарғоналик авто усталар бозорда етишмаётган маҳсулотларни қандай тўлдириши ва пулни тежашини кўринг.

Манба: Настоящее время

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Май ойи қуруқ, республиканинг катта қисмида иқлимий меъёрий ҳарорат билан ўтиши прогноз қилинмоқда

Ўзгидрометнинг узоқ муддатли об-ҳаво прогнозларига кўра, келаётган майда республиканинг жуда катта қисмида меъёрдан кам ёғин ёғиши кутилади.

Наманган, Қашқадарё ва Қорақалпоғистон жанубида меъёр атрофида ёғин кузатилиши мумкин. Бошқа ҳудудларда ойлик меъёрдан кам ёғин кутилмалари мавжуд.

Ойлик юқори ҳарорат шимолда кутилади. Республиканинг асосий ҳудудларида меъёрий ҳарорат бўлиши прогноз қилинди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Азиз обуначилар, Сизларга инглиз тилини онлайн ўрганиш учун видео дарсларни бериб юбораётган эдик. Лекин, кеча хато туфайли 21-30 дарслар ўрнига 31-40 дарсларга ҳавола бердик. Хатоларимизни тузатиш мақсадида 21-дарсдан 30-дарсгача видео қўлланмаларни тақдим этамиз!

Инглиз тилидан 21-дарс;
Инглиз тилидан 22-дарс;
Инглиз тилидан 23-дарс;
Инглиз тилидан 24-дарс;
Инглиз тилидан 25-дарс;
Инглиз тилидан 26-дарс;
Инглиз тилидан 27-дарс;
Инглиз тилидан 28-дарс;
Инглиз тилидан 29-дарс;
Инглиз тилидан 30-дарс.

"Ибрат Фарзандлари" билан хорижий тилларни осон, креатив ва мутлақо бепул усулда ўрганинг!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

⚡️Картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмайди

Ижтимоий тармоқларда картадан картага (P2P) пул ўтказмалари учун солиқ жорий этилгани ҳақида хабарлар юзасидан Солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Жисмоний шахсларнинг бошқа жисмоний шахсдан мерос ёки ҳадя тартибида, шунингдек текинга олган пул шаклидаги даромадлари солиққа тортилмайди.

Солиқ кодекси 378-модда яъни, бир жисмоний шахсдан бошқа жисмоний шахсга пул ўтказиш (P2P) операциялари солиққа тортилмайди.

Солиқ қўмитаси

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Аномал апрель бизга нималарни олиб келмоқда?

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати +38 даражагача, Бухоро вилояти чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати максимумлари қарийиб +40 даражага етиши мумкин.

Лекин, 16 апрель куни шимолда ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пастлайди. Ўзгидромет прогнозига кўра, 16 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида тунлари ҳаво ҳарорати +5 даражагача пасаяди. Кундуз куни эса +13 +18 даражагача салқин ҳарорат кутилади.

17 апрель куни эса Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилояти ва тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати минимумлари +0 даражагача пасаяди.🌡📉

Ўзгидромет ўз прогнозларида 17 апрель эрта тонг республиканинг шимолий ҳудудлари совуқ антициклон таъсирида ҳароратнинг нол даражагача пасайиб кетиш кутилмаларини тақдим этди.

Ҳатто 16 ва 17 апрель кунлари Устюртда ҳароратнинг тунги минимумлари -3 даражагача совиши мумкин экан.

Ҳозирги мавсум учун тунда ҳаво ҳароратининг ноль даражага пасайиши, тупроқ сиртида ҳам ҳароратни сезиларли даражада пасайтириши, бу қишлоқ хўжалиги учун "совуқ уриш" (заморозок) ҳодисасини келтириб чиқариши мумкин.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

АҚШ Молия вазирлиги Алишер Усмонов ва унинг оиласига қарши

BBC. Усмоновлар оиласи аъзолари ҳам АҚШ молия вазирлигининг сўнгги санкция рўйхатига киритилди. Бундан ташқари, Молия вазирлиги оила аъзоларини тадбиркор бизнес тузилмалари билан алоқаси ҳақида эслатган. Усмоновнинг синглиси Саодат Нурзиева, қизи Насиба ва Бирлашган Араб Амирликларидан Усмоновга алоқадор компания раҳбари бўлган куёви Шоҳрух Носирхўжаевлар шу тариқа бу рўйҳатга киритилдилар. Россия фуқароси бўлган тадбиркор миллионлаб долларларни синглисига турли мамлакатлардаги банклардаги ҳисоб рақамларига, кейинчалик эса у бу пулларни қизи ва куёвига пул жўнатган.

Усмоновга қарши санкциялар мисолида АҚШ расмийлари санкциялар киритишда журналистик суриштирувдан фаол фойдаланаётганини кўринмоқда. OCCRP (Россия расмийлари уни номақбул ташкилот деб тан олган)тошкентлик шифокор Саодат Нурзиеванинг Швейцария банкларидаги ҳисоб рақамлари ҳақида ёзганди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Марказий сайлов комиссияси томонидан "Call-markaz" ишга туширилди

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-markaz" ишга тушурилди.

📞 "Call-markaz" орқали Ўзбекистон Республикаси референдумига оид ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз ҳамда мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

☎️ "Call-markaz" рақами: 1200

‼️ 1200 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Январда сезилган инфляция 19,5%га етган

Марказий банк аҳоли томонидан сезилган инфляция кўрсаткичларини инфографика тарзида эълон қилди.

Очиқланган маълумтларга кўра, расман 12,2% инфляция кўрсатилган 2023 йилнинг қаҳратон январида аҳоли томонидан ўртача 19,5%лик инфляция сезилган. Бунда 21,0-25,0%лик инфляцияни сезганлар энг катта улушни ташкил этган. Кейин февралда ўртача кўрсаткич 14,9%гача, мартда эса 14,0%гача пасайган.

Март ойи давомида респондентларнинг 43,1%и мева-сабзавотлар, 37,2%и гўшт ва сут, 28,5%и шакар ва қандолат маҳсулотлари нархлари юқори даражада ўсган деб топишган. Март ойида энг катта инфляцияни озиқ-овқат истеъмолчилари ҳисобланадиган пенсионерлар танасида сезишган (15,0%дан зиёд).

Эслатиб ўтамиз, сезилган инфляция кўрсаткичлари 2022 йил октябргача бўлган даврда ойлик шарҳ кўринишида тақдим этиб келинган. Яна шунингдек, даврийлиги коммуникация сиёсатида кўрсатиб ўтилганига қарамай, инфляцион кутилмалар шарҳи ўтган йил ноябрдан буён, хорижий валюталарни айирбошлаш кўрсаткичлари ва пул ўтказмалари кўрсаткичларини ўтган йилнинг июнидан буён ойлик қирқимда бериш тўхтаб қолган.

Отабек Бакиров

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Зилзилабардош журналистика

Ижтимоий тармоқларда Ўзбeкистон журналистика ва оммавий коммуникациялар унивeрситeти биноси деб тахмин қилинган бино видеоси тарқалмоқда. Видеода университетга тегишили деб айтилаётган бинодаги катта ёриқлар суратга олинган.

Университет масъуллари ҳозирча бу вазият бўйича изоҳ бермадилар.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

13-14 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво харорати жуда юқорилайди🌡📈

13-апрель
куни шимол, жануб вилоятлари билан бир қаторда Бухоро ва Навоий вилоятларида кундуз куни ҳаво ҳарорати +37 даражагача қизийди.

14 aпрель куни шимолий ҳудудлардан ташқари республика бўйлаб мавсум учун хос бўлиаган жуда юқори ҳаво ҳарорати кутилади. Бу куни ҳатто водий ва Тошкент вилоятларида ҳам ҳарорат +37 даражагача кўтарилади.

14 апрель куни шимолда ҳаво ҳарорати максимуми +25 даражада пасаяди. Бу, шимолда 13 апрель кунига нисбатан сезиларли даражада ҳароратнинг пасайиш кўрсаткичидир...

Юқоридаги картада 13 апрель соат 17.00 да республика бўйлаб кутилаётган ҳаво ҳарорати маълумоти келтирилган.

Ўзгидрометнинг СOSMO_CA миллий оператив прогностик модели.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

⚡️Дўстлар, бугундан бошлаб сизларга чет тилларини бепул ўрганиш имкониятини тақдим этмоқчимиз. Марҳамат, инглиз тилидан илк 10та дарсларни кўринг ва бепул тил ўрганинг. Бу имкониятни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам етказинг.

Инглиз тили
1-дарс;
Инглиз тили 2-дарс;
Инглиз тили 3-дарс;
Инглиз тили 4-дарс;
Инглиз тили 5-дарс;
Инглиз тили 6-дарс;
Инглиз тили 7-дарс;
Инглиз тили 8-дарс;
Инглиз тили 9-дарс;
Инглиз тили 10-дарс;

"Ибрат Фарзандлари" билан хорижий тилларни осон, креатив ва мутлақо бепул усулда ўрганинг!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Жахонда энг кўп пахта экспорт қилувчи мамлакатлар

Собиқ Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов 2019 йилда Япониянинг Nikkei Asian Review нашрига берган интервьюсида пахта толасини экспорт қилишни тўхтатиш ҳақида айтиб ўтганди. У ўшанда 2025 йилга бориб Ўзбекистон йилига 8 миллиард АҚШ доллари миқдордаги тўқимачилик махсулотларини экспорт қилишни режалаштирганини айтиб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 2020 йилдадаги пахта толаси экспорти 65,35 фоизга қисқариб, 78,87 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. 2019 йилда республика 227,61 миллион АҚШ доллари миқдорида пахта толаси экспорт қилган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов вафот этди

Бу ҳақда журналист Шохира Хамро ўз фейсбук саҳифасида маълум қилди.


t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон олтин захиралари кўпайди

Ўзбекистон халқаро захиралари март ойи давомида қарийб бир ярим миллиард долларга кўпайган ва 35,4 млрд долларни ташкил этган.

Захираларнинг валюта қисми ўзгаришсиз қолган. 10 113,9 млн доллар (+42,9 млн.доллар).

Таъкидлаш лозим, бу ўсиш ақлли иқтисодий қадамлар эмас, жаҳон биржаларида олтин котировкалар ошиши эвазига ўсган ва 24 254,8 млн долларга етган (+1 425,0 млн доллар). Бунда олтиннинг физик ҳажми 1 март ҳолати билан солиштирганда 300 минг унцияга, яъни 12,3 млн унциягача қисқарган.

Март ойидаги қулай конъюнктурадан фойдаланиб, Ўзбекистон яна 500-600 минг унция олтин сотган бўлиши мумкин.

Бахтимизга олтин нархи ўсиб турсин.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Бош Прокуратура Хоразмдаги воқеа бўйича 11 киши тергов қилинмоқда

2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган 15 ёшли қиз воқеасида 3 нафар шахс айбланмоқда, яна 8 киши гумонланувчи сифатида жалб этилди. Ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура.

Хоразмнинг Янгиариқ туманида 17 ёшли қизнинг зўрлангани ҳолати бўйича 8 нафар шахс гумонланувчи, 3 нафар шахс айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

Келтирилишича, ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси бу ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича тергов ўтказяпти.

«Шунингдек, жиноят иши доирасида бир қатор мураккаб экспертизалар ўтказиш жараёни кетмоқда ва ҳолатга алоқадор шахслар батафсил сўроқ қилинмоқда. Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади», — дейилади хабарда.

Тергов жараёни Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг август ойида Хоразм вилояти Янгиариқ туманида бир неча эркак 2006 йилда туғилган қизни зўрлагани айтилган. Бу ҳақда блогер Никита Макаренко 1 апрель куни ўзининг Telegram каналида хабар қилган.

t.me/davr24official

Читать полностью…
Подписаться на канал