🕐 13:00
Айни дақиқаларда пойтахт Тошкент ҳавоси сифат даражаси Ҳелсинки, Ванковер, Торонто, Портлент ҳамда Лондон шаҳарлари ҳавоси каби тоза. Мазкур шаҳарлар ҳавоси сифат даражаси билан дунё шаҳарлари рейтингини бўлишиб турибди.
Пойтахт аҳолиси ташқи муҳитда тоза ҳаво оғушида оилавий сайрни амалга оширишлари мумкин.
Дарвоқе, ҳозирда пойтахтда ташқи муҳитдаги биоиқлимий шароит ҳам инсон танаси, физиологиясига "комфорт" иссиқлик ҳиссиётини тақдим этмоқда.
Манба
t.me/davr24official
Кема капитани вазият қандай деган саволга барчаси яхши, чўкмоқдамиз, деб жавоб берган эди...
t.me/davr24official
Аёллари ва болаларини зўравонликлардан асрай олмаган миллатда ўзлик бўлмайди, келажак бўлмайди, ҳеч нима бўлмайди
Ҳар сафар шунақа даҳшатли кейслар юз берганда қурбонлар, йўқотишлар ва оғриқлар бежизга бўлган бўлмасин деймиз. Лекин ҳаммаси бежизга бўлган бўлади. Шунчаки Қурбон берган бўламиз. хулосалар ва ўзгартиришлар қилинмайди. Воқеалар қайта ва қайта такрорланади.
Улар илгари қаттиқ қўрқишарди. Халқ қўрқуви бир бўлса, уларнинг қўрқуви ўн эди. Ҳа, бу жуда ёмон эди. Қўрқманглар, сизлар таъқибдан озодсизлар дейишди уларга. Улар аввал ишонишмади, бир зўрлик, иккинчи ўғирлик қилиб кўришди. Жазо ўрнига кўз қисдилар. Демак, мумкин.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Кўпкари ва миллий маҳсулот рекламаси ёш диджей талқинида
Кайфиятни кўтаринг ва дўстлар билан бўлишинг...
#repost
t.me/davr24official
Апрель ойи бироз илиқ ва қуруқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз юқори бўлади. Апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлиги бошларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
Биринчи ўн кунлик охирларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.
Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +7 +12 даражадан +12 +17 даражагача, кундуз кунлари +20 +25 даражадан +27 +32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.Ўзгидромет
t.me/davr24official
Қорақалпоғистонга ташриф буюрган Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги Алтин жағис маҳалласига ташрифи чоғида ўқитувчи Куанишбай Сеитназаров хонадонида меҳмон бўлиб, оила аъзолари билан ифторлик қилди.
t.me/davr24official
Ойликлар 7%га, жарималар эса 10%га оширилади. Маззами?
Ниҳоят охирги марта оширилганидан 11 ой ўтиб, пенсия ва нафақалар (1 апрелдан), бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари (1 майдан) 7%га индексация қилиниши маълум қилинди.
Талабаларнинг стипендияси индексация қилинмаган. Лекин контракт суммалари ошаётган базавий ҳисоблаш миқдорига боғланганини унутмаслик керак.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистонда қачон янги партиялар рўйхатга олинади?
Қўшни Қозоғистонда, партия очиш учун, имзолар сони 20 мингдан 5 мингга туширилди. Ўтган уч йил ичида 18та янги партия лойиҳаси Қозоғистон Адлия вазирлигига мурожаат қилди. Улардан баъзилари рўйхатдан ўтиб, парламентга кирди.
Аҳолиси икки баравар кўп бўлган Ўзбекистонда эса, ҳаттоки 2016 йилдан кейин ҳам бирон бир партия лойиҳаси рўйхатдан ўта олмади. Яна ўша 20 минглик барьерни оқлаш кетмоқда. Яна, жамиятни айблаш ҳам бор…
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбек тадбиркорлар бошига бало бўлган солиқ сиёсати ҳақида
Тадбиркор ноласи: Менда энди пул йўқ, энди ходимларимга маошларини олмасликларини қандай тушунтиришим мумкин? Пудратчиларга қандай тўлайман? Қолган ҳамма нарса ҳақида мен умуман индамай қўяй… Барча фаолият тўхтатилди, мен буюртмаларим учун пул тўлай олмайман, ижарадаги жой эгаси эртага келади, кўчишни сўрайди, чунки пул йўқ. Бир кун ичида сиз нафақат компанияни вайрон қилдингиз, балки 15 нафар ходимни ҳам ишдан маҳрум қилдингиз”.
Солиқ қўмитаси: Бугун соат 13:00 га қадар ортиқча олинган бўнак маблағлари солиқ тўловчиларга қайтарилади.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларини огоҳлантирмоқда
Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам бераётган давлатларга қарши санкция қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзмоқда The Telegraph.
ЕИ вакиллари Марказий Осиё мамлакатларига кир ювиш машиналари, минилган автомобиллар ва бошқа товарлар экспорти кескин кўпайганига эътибор қаратганлар. Бу маҳсулотлар кейинроқ Россияга юборилиши тахмин қилинмоқда.
Мақолада айтилишича, аввалига мамлакатлар санкция остидаги товарларни санкциялар остида яшаётган Россияга сотиш оқибатларидан огоҳлантирилади, сўнгра эса уларга нисбатан турли чекловлар киритилиши мумкин.
t.me/davr24official
Россия конституцияси ҳақида қисқача
Амалдаги Россия Федерацияси президенти Владимир Путин роппа-роса роса 23 йил аввал 2000 йил 26 март куни Россия Федерацияси Президенти этиб сайланган.
t.me/davr24official
Айрим йўловчи поездларнинг ҳаракат жадвали ўзгарди
Техник сабабларга кўра 2023 йилнинг 26 март санасидан айрим йўловчи поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Bu ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қуйида ҳаракат вақти ўзгарган поездлар рўйхатини келтирилган:
— 80-сонли “Тошкент — Термиз” йўналиши
Toshkent 19:40 — Термиз 09:40
— 79-сонли “Термиз — Тошкент” йўналиши
Термиз 17:43 — Toshkent 08:51
— 129/130-сонли “Андижон — Термиз” йўналиши
Андижон 14:25 — Самарқанд 01:55 — Қарши 04:07 — Термиз 11:27
— 330-сонли “Волгоград — Душанбе” йўналиши
Волгоград 12:09 — Бухоро 15:16 — Навоий 17:32 — Душанбе 08:58
— 320-сонли “Волгоград — Куляб” йўналиши
Волгоград 12:09 — Бухоро 15:16 — Навоий 17:32 — Куляб 16:45
— 360-сонли “Волгоград — Хўжанд” йўналиши
Волгоград 12:09 — Бухоро 15:16 — Навоий 17:32 — Хўжанд 02:47
— 6450-сонли “Тошкент — Бекобод” йўналиши
Toshkent 17:40 — Бекобод 21:26
— 6449-сонли “Бекобод — Тошкент” йўналиши
Бекобод 06:50 — Toshkent 10:00
— 7-сонли “Шаҳрисабз — Самарқанд” йўналиши
Шаҳрисабз 07:03 — Самарқанд 10:55
— 6454-сонли “Тошкент — Хавас” йўналиши
Toshkent 19:10 — Хавас 22:17
Аввалроқ, Ислом Каримов номидаги аэропортни Бобур кўчаси билан боғловчи кўприкда реконструкция ишлари амалга оширилиши муносабати билан 27 мартдан 15 апрелгача бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилилиши ҳақида хабар берилган эди.
t.me/davr24official
Ўзбекистонда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақиқатга зид
Биз ҳар куни интернетдан кўплаб ўзимизга керак ва албатта умуман керак бўлмаган маълумотлар уммони билан тўқнаш келамиз. Албатта, бу замон талаби ва маълумот олмоқчи бўлган инсон бунга кўникади. Кўпчилигимиз ахборот сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва оммага машҳур блогерларнинг каналларига таяниб у ёки бу хабарни яқинларимиз, дўстларимиз ёки ҳамкасбларимиз билан бўлишамиз. Ана шу вақтда катта бир қадамни унутиб қўямиз. Бу маълумотни текшириш.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Тошкент шаҳар маданият бошқармаси вакилларига қарши жиноят иши қўзғатилди
Айтилишича, улар томонидан 8 млрд сўм атрофида маблағ талон-торож қилинган. Энг қизиғи, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун бюджет маблағлари ўзлаштирилган.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси томонидан қонунчилик талаблари бузилиб, тендер танловлари ўтказилмасдан, фестиваль тадбирларини ўтказиш учун турли фирмалар билан 20 млрд сўмлик тўғридан тўғри шартномалар тузилган.
Амалда 2022 йилнинг май-сентябрь ойларида ўтказиб бўлинган тадбирларда қонун бузилишларни яшириш мақсадида “etender.uzex.uz” махсус ахборот порталига 24 октябрь ва 3 ноябрь кунлари пойтахтда 5та фестиваль тадбирларини ўтказиш ҳақида номигагина эълон ва ҳужжатлар жойлаштирилган ҳамда шартномалар тузилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Фестиваллар асосан 4та – “Profi Event”, “Media Globe”, “Modern Celebration” ва “Perfect Organizer” фирмаларига бўлиб берилган.
t.me/davr24official
Муҳтарам Си Цзиньпин ҳақида
Москвага расмий ташриф билан келиб Марказий Осиё ҳақида бир қатор баёнотлар қилган Путин меҳмони Си Цзиньпин ҳақида бир шингил:
Бу икки диктаторнинг умумий ва ўхшаш жиҳатлари кўп! Келинг Си Цзиньпин қандай қилиб ХХРда шахсга сиғинишни қайтаргани, давлат аппаратидан содиқ бўлмаганларни тозалагани, блогерларни ҳибсга қаматгани, фанда цензура кучайтирилгани ва “қайта тарбиялаш лагерлари” яратилгани ҳақида гапирамиз.
Си 2012 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери автократияни мустаҳкамлади, сўнгги ўн йилликлардаги ислоҳотларнинг аксарият қисмини бекор қилди ва ўзи атрофида бир гуруҳ тарафдорлар тўплади. Шу билан бир қаторда, Си “Ғарб қадриятлари” ва “Ғарб либерализми”ни рад этиб, Ғарбга қарши кайфиятни яратди ва сақлаб қолди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекни бошига тушган “Ўзбекнефтегаз”нинг чала ёлғонлари
Март ойининг дастлабки ҳафталарида нефть нархи 85 доллардан 70 долларгача тушди. Лекин ишлаб чиқаришдан тортиб импортгача барча занжирларни ўзлариники қилиб олган монополистлар бензин нархини бир сўмгаям туширишгани йўқ.
Лекин жумадан бошлаб нефть нархи кўтарилиши билан монополистлар масалан, АИ 80 бензин нархини 6050-6100 сўмгача кўтаришга улгуришди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Венеция бизники, Тинч океани сизники, Абгор коммунал тизим барчамизники...
#Тошкент2023
t.me/davr24official
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган амалдорлар озодликка чиқарилди
Хоразмда оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган ўқувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани айтилмоқда.
Меҳрибонлик уйи раҳбари 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди, мансабдор шахсларга эса қамоқда сақлаш билан боғлиқ бўлмаган жазо берилди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўқитувчи ойлигини қачон 1000 доллар бўлади?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Апрелдан декабрга қадар 1697 нафар ўқитувчи маошига қўшимча 5 миллион 390 минг сўм миқдорида (энг кам иш ҳақи 5,5 баробари) миқдорида устама олишади. Ойлик маошларга устамалар қўшилса, камида 1700га яқин ўқитувчилар 9-10 млн сўмга даромадга эга чиқишади. Рағбатлантириш рўйхатига тушган ўқитувчилар учун қанча хурсанд бўлмайин, шундаям уларнинг ойлик даромади 1000 долларга (11,5 млн.сўм) етмайди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Агар сизга қўнғироқ бўлса ва СМС код сўрашса - бу доим ҳам фирибгарлар эмас, бу Очиқ бюджет бўлиши мумкин!
Openbudget.uz - Тасдиқлаш коди: 127596. Код подтверждения: 127596
Kurbanoff.net телеграм канали ёзмоқда:
Очиқ бюджетга келадиган бўлсак, сўнгги пайтларда барчаси тескари ишламоқда. Керак бўлса шахсни тасдиқлаш учун милиция ходими билан деярли селфи қилишни таклиф қилишди, деган фикрлар кўп.
Мен бир нарсани аниқ айта оламан, буларнинг барчаси битта оддий сабабга кўра ишламайди - очиқ бюджетда айнан бюджетдан молиялаштирилиши керак ҳар хил ташаббуслар пайдо бўлди. Бу - мактаблар ва болалар боғчаларини таъмирлаш ва моддий таъминлаш, қуёш панелларини ўрнатиш ва шунга ўхшаш нарсалар. Бу вазиятда (баъзи жойларда юқоридан ташаббус бўлса, ҳайрон бўлмайман), албатта мантиқан мажбурлаш ва босим бошланади.
Нима дейишим мумкин, ўзингизга керакли мажбуриятларингизни Очиқ бюджетга ўтказмасдан молиялашни бошланг - шунда ҳаммаси нормал ҳолатга қайтади. Очиқ бюджет эса аввалги Молия вазирлиги ва Ko.нинг энг яхши қарорларидан бири, уни ўз “инновацияларингиз” билан ўлдирманг!
t.me/davr24official
Миллий автомобилсозлик ва маҳаллийлаштириш бўйича аянчли тажриба
Худди шундай статистикани бошқа маҳаллийлаштирилган секторларда ҳам кўриш мумкин.
Статистика вақти
🇺🇿Ўзбекистонда 1000та одамга 87та авто тўғри келган (2022й ҳолатига),
🇰🇿Қозоғистонда - 189та авто
🇰🇬Қирғизистонда - 161та авто
Маълумот учун - 1991 йилда мазкур давлатларда аҳвол деярли бир хил булган 1000та одамга одамга - 40-48 автомобиль.
t.me/davr24official
Туркия мухолифати президентлик сайловларида Эрдўғон номзодини олиб ташлашни талаб қилмоқда
Туркиядаги мухолифат вакиллари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг президентликка номзод сифатида қайта кўрсатилиши конституцияга зид эканини таъкидламоқда, чунки унинг амалдаги муддати кетма-кет иккинчи муддат ҳисобланади.
Туркиядаги уч мухолифат партияси вакиллари Олий сайлов комиссиясига Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғонни бўлажак президентлик сайловларида номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлаш талаби билан ариза топширди. Бу ҳақда сешанба куни Ҳабертурк телеканали хабар берди.
Яхши партия, Демократия ва тараққиёт партияси ва Ватан партияси вакиллари Эрдўған яна президентликка номзод бўлиш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, бу конституцияга зиддир.
Бироқ Туркия расмийлари бу вазиятда 2017 йилда ўтказилган конституциявий референдумдан сўнг Эрдўғоннинг президентлик муддати ноллаштирилганлигини айтмоқда. Туркия президенти мухолифат бўлажак сайловларда мағлуб бўлишдан қўрқади ва шу сабаб бу мавзуни эндигина кўтара бошлади, деган фикрни билдирди,.
Туркия Адлия вазирлиги раҳбари Бекир Бўздағ ҳам Эрдўғаннинг бўлажак президентлик сайловларида номзодини қўйиши учун ҳеч қандай ҳуқуқий тўсиқ йўқлигини таъкидлади. У буни Туркия 2018 йилда президентлик бошқарув шаклига ўтгандан кейин Эрдўғоннинг амалдаги муддати биринчи марта эканлиги билан изоҳлаган.
t.me/davr24official
Солиқ қўмитасида хатога йўл қўйган раҳбарлар жиддий жазоланди
Солиқ қўмитасининг ЎзАга маълум қилишича, бугун соат 13:00 га қадар ортиқча олинган бўнак маблағлари солиқ тўловчиларга қайтарилади.
Ижтимоий тармоқларда акс садо берган Тошкент шаҳрида қайд етилган фойда солиғи бўйича ҳолатлар Солиқ қўмитаси томонидан зудлик билан ўрганилди.
Қўмита мажбурий тарзда бўнак ундирилишини ўзбошимчалик, деб баҳолаган. Тезкор ўрганиш натижалари танқидий равишда кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйганликлари учун Солиқ қўмитаси масъул назорат департаменти бошлиғи Б.Муқимов ва Тошкент шаҳар бўлим бошлиғи О.Лутфуллаев эгаллаган лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимжанов ва бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Мирпўлатовнинг махсус унвонлари бир поғонага пасайтирилиб, интизомий жазо чораси белгиланди.
Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Х.Базаровга нисбатан хайфсан интизомий жазо чораси тайинланди.
t.me/davr24official
Рус ва Украин тили ҳақида баҳс Туркий миллатлар тилини тарихий кучини кўрсатди
Турк халқлари сўзлашувчи тил нақадар бой ва қадимий эканлиги ҳақида видео.
t.me/davr24official
Абгорланиб бораётган Зарафшон миллий табиат боғи
Янги дейиладиган даврда “Зарафшон Қўриқхонаси”нинг мақоми онгли ва мақсадли равишда “Миллий табиат боғи” даражасига туширилган. Дачалар, дам олиш зоналари қуриш, ер, шағал, қум, тош сотиш, пул ишлаб қолиш учун. Бу ишларни ниқоблаш учун шиор ҳам ўйлаб топишган: Экотуризмни ривожлантириш.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Жаҳондаги энг бахтли мамлакатлар рейтинги
Ўзбекистонликлар қанчалик бахтли?
t.me/davr24official
28 март куни шимолда 29 март жануб ва марказий вилоятларда бироз ёмғир ёғиб ўтиши кутилмоқда. 💧
28-29 март кунлари ҳудудларда ёғиши кутилаётган ёғин миқдори жуда ҳам оз (картада яшил рангли ҳудудлар).
30 март куни эса Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд вилояти ҳамда тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин.
Келаётган 5 кунликда водий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.Ўзгидромет
t.me/davr24official
Тошкентнинг айрим аҳолиси янги ҳокимни светсиз кутиб олди
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таъкидлашича, пойтахтнинг Олмазор ва Тошкент вилоятининг Тошкент тумани ярмидан кўп массивларида уч кундан бери электр йўқ. Электр йўқлиги учун сув ҳам йўқ.
“Ҳар куни эрталаб бугун ёқамиз, кечга ёқамиз, тунга ёқамиз деган ваъдалар билан бошланади.
Аниқ ҳисобини айта олмайман. Лекин юз мингдан кам бўлмаган аҳоли уч кундан бери светсиз, сувсиз ўтирипти. Тўртта панель томга осилса, канали-ю, сайтига ахборот жойлайдиган, сурат қўядиган Энергетика вазирлиги бир оғиз муносабат билдиргани йўқ. Узрнику ҳеч қачон эшитмаймиз.
Украинлар босқинчи ўриснинг ракетаси тушса, узоғи уч соатда электрни тиклаяпти.
Сенларга кунимиз қолмай ўлсин”.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни 2018 йилдан буён “Ўзавтосаноат”га раҳбарлик қилиб келган Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрининг янги ҳокими вазифасини бажаришга киришди.
У муқаддам кўп йиллар прокуратура тизимида ишлаганлигини кейинчалик эса машҳур “Ўзавтосаноат”га раҳбар бўлганлигини инобатга олсак, эндиликда ё свет йуқлигида коррупция аломатларини текширамиз ёки пойтахт аҳолиси свет учун навбатга туриш маданиятини шакллантиради.
t.me/davr24official
Эски Ўзбекистон танқид қилиниши керакми?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов биринчи маъмуриятни танқид қилиниши, Озодбек Назарбеков ва Матёқуб Матчоновнинг дардлари ҳамда Президентлик муддатини узайтириш ҳақида.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистонда жарималарни муддатдан олдинроқ тўласа, 50%гача чегирма амал қилади
Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-99, 23.03.2023y) кўра, 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади.
Унга кўра:
✅ ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;
✅ мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
t.me/davr24official