Ўзбекистонда газ қазиб олиш катта ҳажмда қисқармоқда
Расмий статистикага кўра, февраль ойида 3,8 млрд куб газ қазиб олинган. Бу 2022 йил февралидаги кўрсаткичга (4,2 млрд куб) нисбатан 9,0%га кам. Январдаги совуқлар шароитида газ қазиб олиш 2022 йил январига нисбатан 7,5%га камайган эди. Кўринаяптики, ҳеч қандай аномал совуқсиз ҳам газ қазиб олишнинг қисқариши янада тезлашган.
Миллий энергетикада муаммо тизимли ва бу куф-суф чоралар билан тузалиб қолмайди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
🇷🇺 Гаага Халқаро жиноят суди Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер берди
Гаага Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Беловани ҳибсга олишга халқаро ордер берди.
Воқеалар ривожини кузатамиз.
t.me/davr24official
The Economist: Ўзбекистон Россиянинг энг яқин дўстларидан бири
Британиянинг The Economist журнали дунё давлатларининг РФ билан дипломатик, ҳарбий, энергетик ва иқтисодий алоқаларини ўрганиб чиқиб, Москванинг геосиёсий иттифоқчилари индексини эълон қилди.
Россияга геосиёсий жиҳатдан энг яқин бўлган давлат – Беларус (11 балл). Москва билан алоқаларнинг қалинлиги бўйича кейинги ўринлардан – Арманистон (9 балл) ва Қирғизистон (8 балл) жой олган.
Рўйхатдаги кейинги давлатлар Москвага яқинлиги жиҳатдан қуйидаги кетма-кетликда жойлашган: Эрон, Тожикистон, Қозоғистон (6 балл), Сурия, Хитой, Венесуэла (5 балл), Никарагуа, Ҳиндистон, Ўзбекистон (4 балл).
The Economist ўз мақоласида бу индекс давлатларнинг дипломатик позициясидаги ўзига хосликларни акс эттирмаслиги, фақат рўйхатдаги давлатлар Россияга нисбатан қандай позиция танлаганига баҳо беришини қайд этиб, бу позиция мажбурликдан танланган бўлиши эҳтимолини рад этмаган.
t.me/davr24official
Ўзбекистон ким томонда бўлади?
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов:
Президентнинг “Ўзбекистон ким томонда бўлади?” деб бизга босимлар бўлмоқда” деган баёноти, БМТ Инсон ҳуқуқлари Комиссарининг баъзи баёнотлари, Фридом Хаус ташкилотининг Ўзбекистонга салбий баҳо беришлари – Ўзбекистон ҳокимиятига нисбатан ғарбда кутиш ҳолати тугаганини ифодалаши мумкин.
Шу пайтга қадар ғарбда “Ўзбекистон тўлақонли Россия тарафга ўтмаяпти, балки ўзаро ҳамкорлигимиз кучаяр?!...” деган кутиш бор эди. Бу кутиш амалга ошмади. Ўзбекистон, 100% геосиёсатни, шартли равишда 36%ни Россияга, 32%ни Хитойга ва 32%ни ғарбга ажратган эди. Бошқарув пакети, яъни 51% ҳеч кимга қаратилмади.
Менимча, келаси йиллар Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ва демократия вазияти, анча кескин танқид қилиниб бошланса керак. Чунки, бунинг учун, ички вазият имконият беради. Танқидга тўсқинлик қиладиган “геосиёсий мақсадга мувофиқлик” йўқолиб бормоқда.
t.me/davr24official
Ваъдалар ва реал ҳаёт
2023 йил учун фуқаролар учун бюджетда бир нечта рақамлар эътиборимни тортди. Хусусан, 2023 йилда ҚҚС бўйича тушумлар ўтган йилга нисбатан 24,2% га ўсиши прогноз қилинган. Хабарингиз бор, жорий йилдан ҚҚС ставкаси 15% дан 12% га туширилган эди. Хўш, солиқ ставкаси пасайтирилган ҳамда қандайдир жиддий имтиёзларнинг бекор қилиниши кутилмаётган шароитда қанақасига ҚҚС бўйича тушумларни 24% га ошириш мумкин?
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Президент Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон ким томонда?" деган саволга жавоб берди
t.me/davr24official
Инсоният тарихидаги энг кучли мамлакатлар (империялар)
Темурийлар салтанати бу рўйхатда борми?
Видеони томоша қилинг.
t.me/davr24official
Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 30 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
t.me/davr24official
Уйга вазифа!
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Davletovuz 2023 йил бюджетида йирик солиқ тўловчиларнинг улушлари билан бўлишмоқда. Бир қарашда зерикарли, ҳеч бир сигнал бермайдиган ва шаблон маълумотга ўхшайди. Ҳар йилги такрор ва такрор эълон қилинаётган ва гўёки бюджетнинг фуқаролар учун очиқлигини кўрсатиши керак бўлган ахборот.
Лекин буларнинг ҳаммаси солиштирганда жуда чуқур маъно беришни бошлайди. Мен сизларга йирик солиқ тўловчилар рўйхатини 2022 йил билан ҳам эмас, 2021 йил билан ҳам эмас, нақ 5 йил аввалги 2018 йилги бюджет маълумотлари билан солиштиришни тавсия этаман.
Айтиб қўяйин, фуқаролар учун илк очиқ бюджет бўлган 2018 йил маълумотлар аллақачон 404 мақомига эга бўлиб улгурган. Мен 2018 йил учун фуқаролар бюджетини бошқа манбадан, рус тилидаги нусхасини қидириб топа олдим ва ҳар эҳтимолга қарши сақлаб қўйдим.
Энди сизга вазифа: 2018 йил ва 2023 йил бюджетлари маълумотларини солиштириб:
а) Йирик солиқ тўловчилар рўйхатидан ўғри олигархияга топширилган компаниялар қайга гумдон бўлиб қолгани сабабини топинг;
б) Йирик солиқ тўловчилар рўйхатидан "Хусусийлаштирилган" компаниялар қайга ғойиб бўлишган? Улар солиқ тўлашмай қўйишганми?
в) 5 йиллик "туб ислоҳотлар" натижасида бюджетимиз таркибида қандай риск ва чақириқлар пайдо бўлган? Буёғига нима бўлади?
г) Агар охирги қутқарувчиларимиз НГМК ва АГМК ҳам очофат олигархияга бериб юборилса нима бўлади? (уларга ҳам аллақачон кўз ташланган ва қўл солиниш бошланган).
t.me/davr24official
Ўзбекистон захиралари кескин камайди
Февраль ойи давомида халқаро захираларимиз қарийб 2 млрд долларга қисқарган ва 34,0 млрд.долларни ташкил этган.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!!!
“Davr24” ахборот портали жамоаси азиз аёлларни баҳорнинг фусункор айёми билан табриклайди.
Гўзал ва дилбар мана шу қутлуғ байрамда сизга саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламиз.
Байрамингиз муборак бўлсин.
t.me/davr24official
Ўзбекистон Россияга санкцияларни хатлаб ўтишга ёрдам бермоқдами?
АҚШ Ғазначилиги ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган Россия Федерациясига қўйилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бераётган “ёмон мамлакатлар” рўйхатини эълон қилинди.
Бу сафар рўйхатдан Хитой (жумладан Гонконг ва Макао) ва “Россия Федерациясига яқин мамлакатлар, жумладан Арманистон, Туркия ва Ўзбекистон” жой олган.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистонга Хитойдан 800 та автобус олиб келинди
Ўзбекистонда Хитойдан 800 та Yutong автобуслари олиб келинди, уларнинг 300 таси электрда ҳаракатланади. Бу ҳақда Yutong Bus ўзининг Facebook даги саҳифаси орқали маълум қилди.
t.me/davr24official
Тожикистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Олег Кубарев Тошкентда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги ҳақида гапириб берди.
t.me/davr24official
Энтони Блинкен: АҚШ Қозоғистон суверенитетини қўллаб-қувватлайди
“Қўшма Штатлар Қозоғистон суверенитетини, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди”, деб айтган Блинкен Остонадаги Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигидаги чиқишида.
Остонада Блинкен Марказий Осиёнинг беш постсовет давлати, жумладан Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари билан хавфсизлик ва бошқа масалалар юзасидан музокара ўтказди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
UzAvtoнинг навбатдаги найранги: Маҳаллийлаштириш ниқоби остидаги чайқовчилик
Электромобиллар билан боғлиқ кейс Ўзбекистонда ҳар қандай маҳаллийлаштириш, бу маиший техника ишлаб чиқаришми, автомобилми, болалар таглигими ё металл прокатми якунда монопол чайқовчилик ҳуқуқини эгаллаш билан якун топишини яна бир бор тасдиқламоқда.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбек амалдори даволаниш учун Германия ёки Исроилга солиқ тўловчилар ҳисобидан эмас, ўзининг ҳисобидан бориши керак
Иқтисодчи Отабек Бакиров: Масалан, мен ҳали Сурхондарёнинг Қумқўрғонидан бўлган Қурбонбой бувани ҳукумат тиббиёт самолётига ўтказиб Германияга даволангани юборганини эшитмадим.
Лекин ҳар ҳафта, ҳар ой махсус самолётлар солиқ тўловчилар ҳисобидан юраги ё ошқозони эмас, аслида мияси касал чиновникларни четга даволагани ташийди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади
"Асосий ставканинг 1 фоиз бандга пасайтирилиши ўтган йил март ойида хатарлар учун фоиз ставканинг ошириш орқали қўйилган қўшимча юкламани тўлиқ олиб ташлаш имконини беради.
Бунда, йиллик 14 фоиз даражасидаги асосий ставка инфляция прогнозининг пасаювчи динамикасида (8,5-9,5 фоиз) нисбатан қатъий пул-кредит шароитлар сақланиб қолинишини таъминлайди".
t.me/davr24official
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси эълон қилинди
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси матни билан meningkonstitutsiyam.uz сайти орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
Шунингдек, Қонун лойиҳаси "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталарининг 15 март кунги сонида эълон қилинди.
t.me/davr24official
Президент Бойсун-Денов йўналишидаги йўллар сифати бўйича одамлардан тушаётган эътирозларни инобатга олиб, Сурхондарё йўлларида ўзи автомобиль ҳайдаб кўришга қарор қилди.
t.me/davr24official
Қизиқарли эски ўзгартирилган ва янги қабул қилинувчи Конституция
2022 йил май, Депутат Акмал Саидов:
- “Ҳозир гап Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида кетмоқда. Умуман олганда, 1992 йилги Конституция ўз имкониятларини тўлиқ рўёбга чиқармаган ва амалда. Қандай ўзгартириш ва қўшимчалар бўлади, қаерда кечикиш борлигини гапиришимиз керак.
2022 йил 17 июнь, Сенатор Содиқ Сафоев: "Янги Конституциянинг қабул қилиниши барча фуқароларга, шу жумладан амалдаги давлат раҳбарига ҳам президент сайловида иштирок этиш имкониятини беради". Унинг қўшимча қилишича, Шавкат Мирзиёев “ҳокимиятга ёпишиб олган сиёсатчи эмас”.
2022 йил 12 август Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари депутат, Одилжон Тожиев Конституцияга киритилган ўзгартиришлардан мақсад президентлик муддатларини ноллаштиришдан иборат эканлигини инкор қилди. Журналист ундан Конституцияга ўзгартиришлар киритилгандан кейин янги деб ҳисобланадими ёки уни такомиллаштириш ҳақида гап бормоқдами, деб сўради.
Одилжон Тожиев: - "Бу янги Конституция эмас, амалдаги Конституция такомиллаштирилади. Агар референдум ўтказилиб, ушбу Конституция қабул қилинса, у 1992 йилда қабул қилинган ва 30 йиллиги нишонланадиган Конституция бўлиб қолади. Унинг ёши ўзгармайди"
2023 йил 9 март Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси (қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга масъул бўлган икки қўмитадан бири), депутат Жаҳонгир Ширинов: Конституциядаги моддалар сони амалдаги 128 тадан 155 тага, нормалар 275 тадан 434 тага оширилди.
Унинг айтишича, асосий қонун матни “халқимизнинг таклифлари асосида” 65 фоизга янгиланмоқда, шу боис ҳужжат номини “Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар”дан “янги таҳрирдаги Конституцияга” деб ўзгартириш таклиф қилинмоқда. ”
Ана шунақа гаплар...
t.me/davr24official
Ўзбекистон “эркин бўлмаган мамлакатлар” қаторида қайд этилди
“Freedom House” халқаро ноҳукумат ташкилоти “Жаҳон давлатларидаги эркинлик – 2023” йиллик ҳисоботини эълон қилди. Мазкур рўйхатда Ўзбекистон “эркин бўлмаган давлатлар” тоифасига киритилган.
Халқаро ташкилот ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 100 баллдан 12 балл олган холос. Марказий Осиёдаги қўшнилармиздан 27 балл олган Қирғизистон билан 23 балл олган Қозоғистон Ўзбекистондан олдинроқда бўлса, Тожикистон 7 балл, Туркманистон 2 балл билан рейтингда пасроқда жойлашган.
Топ 10 “эркин мамлакатлар”:
Швеция, Финляндия, Норвегия, Янги Зеландия, Канада, Ирландия, Сан-Марино, Люксембург, Нидерландия ва Дания.
t.me/davr24official
Барча қонунлар ва принциплар бир кун келиб эртакка айланади
Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой Халқ Республикаси раиси ҳамда Марказий ҳарбий комиссия (армия) раҳбари лавозимига сайланди.
Шундай қилиб, Мао Цзедуннинг қонли эпохасидан сўнг жорий қилинган тартиб - бир шахс мамлакатни сурункасига икки мартадан ортиқ бошқармаслигига оид амалиётга нуқта қўйилди.
Марказий Осиёда эталон даражасига олиб чиқилган амалиёт энди Хитой мисолида яшайди.
Халқ учун айтилган эртаклар навбатдаги муддатга етакларt.me/davr24official Читать полностью…
Давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга қўйилмайди
Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Конституциявий қонун лойиҳасида давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.
Булар:
–Қонунчилик палатаси Спикери;
–Сенат Раиси;
–Ўзбекистон Республикасининг Президенти;
–вилоят, туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашининг раиси;
–ҳоким;
–Олий суднинг раиси ва раис ўринбосари;
–Судьялар олий кенгашининг раиси ва раис ўринбосари;
–Марказий сайлов комиссиянинг раиси;
–Бош прокурор лавозимларидир.
t.me/davr24official
Туркия мухолифати Эрдўғонни йўқ қилиш учун бирлашди
6 март куни Туркия мухолифати президентликка номзодини расман эълон қилди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
10 мартдан Тошкент аҳолиси қуёшга ишониб яшашни давом этади
Март ойида ҳаво ҳарорати ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олиб, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда.
t.me/davr24official
Таҳлилчилар Украинанинг Россия устидан ғалабасини тахмин қилмоқдалар
Украина кучлари урушнинг иккинчи йилидаги асосий воқеа бўлиши кутилаётган шиддатли қарши ҳужумга тайёрланмоқда.
“Барчаси босқичма-босқич ва пухта ўйланган тарзда амалга оширилади. Ҳеч қандай кутилмаган операциялар бўлмайди, Украина бош штаби барчасига мувозанатли ёндашмоқда”.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи ҳақида рус дастурларида нималар дейишмоқда?
Бу суҳбатлар ҳали кўп давом этса керак.
t.me/davr24official
Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Суҳбат аввалида Блинкен Ш.Мирзиёевга АҚШ президенти Жо Байденнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
АҚШ Ўзбекистоннинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини доимо қўллаб-қувватлашда қатъий экани яна бир бор қайд этилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус олган демократик янгиланишлар, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юксак баҳо берилди, улар тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Савдо-иқтисодий, инвестицион ва инновацион ҳамкорликни ривожлантириш, Америка етакчи компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини кенгайтириш, кооперация лойиҳаларини, энг аввало, юқори технологик тармоқларда амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида кенг халқаро ҳамкорликка оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.
t.me/davr24official
АҚШ Давлат котибининг Тошкентдаги музокаралари бошланди
Мартабали меҳмон дастлаб Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан учрашди. Йиғилиш кун тартибига минтақавий ҳамкорлик ва шерикликни янада ривожлантириш масаласи қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби бундан аввал Қозоғистон расмийлари билан учрашган эди. Бироздан сўнг бу ҳақда батафсил ёзамиз.
t.me/davr24official