Ўзбекнинг пешонасига арзон автомобиль ёзилмаган
2022 йил кузидан буён Ўзбекистон истеъмолчилари малолитражкалар ва кичик бюджет автолари сотиб олиш имкониятидан бутунлай маҳрум бўлишган. Яъни ҳукумат ва унинг монополист эркатойи онгли равишда ва ҳатто ўзининг стратегик режаларига зид равишда 10 минг долларгача бўлган автоларни ишлаб чиқаришни тўхтатган.
Буям майли. Агар бу сегментда маҳаллий ишлаб чиқариш бўлмаса, балки ҳукумат соғлом ақлга мурожаат қилган ҳолда малолитражкалар учун божларни бекор қилдими? Асло йўқ.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекларда яхши гап бор. Буюрмайди ва юқмайди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Бир йил аввал асл эгасидан "тортиб олинган" "Тинькофф банк" Евроиттифоқ санкцияларига учради
Евроиттифоқнинг ўнинчи пакет санкцияларига Россиянинг тизимли учта банки Альфа-Банк, Росбанк ва Тинькофф банк ҳам киритилган. Альфа-Банк ва Росбанк ўтган йили АҚШнинг SDN типидаги блокловчи қора рўйхатига тушганди. Тинькофф банкнинг ғарб санкцияларига рўпара бўлиши биринчи марта рўй бермоқда.
Уруш бошлангач, Тинькофф банк эгаси Олег Тиньков Россиянинг Украинага босқинини кескин қоралаган. Шундан кейин Кремль Тиньков олдига ё национализация ёки айтилган нархда сотиш талабини қўйган. Ўша пайтда 2,4 млрд.долларлик банк акциялари пакети 8 баробар арзонига , 300 млн.долларга Путиннинг ялоқ олигархи Потанинга ўтказилган. Тиньковнинг ўзи эса акцияларни 33 баробар арзонига сотишга тўғри келганини айтганди.
Мана энди Тинькофф банк Евроиттифоқ санкцияларига киритилди, бу хусусан банкни SWIFT'дан узилишини, Евроиттифоқ ҳудудида унинг барча активлари ва ҳисоблари музлатилишини ҳам англатади
Айтиш керакки, Тинькофф банкнинг Ўзбекистонга пул ўтказмалари охирги пайтда жуда оммалашиб бораётганди. Айниқса россиялик мигрантлар орасида ўтказмалар анча машҳур эди. Кеча тунда қолдирилган изоҳларга қараганда ўтказмалар тўхтаб қолган.
Уруш бошлангандан кейин ўтган бир йил воқеалари кўрсатдики, халқлар ва мамлакатларни, айниқса ўзини ўзи ҳимоя қилиш имконияти чекланган ва қарам мамлакатларни талаб ётган ўғри миллиардерлар ва олигархларга қарши энг яхши чора бу санкциялардир. Ҳар бир ўғри миллиардер ва олигархнинг номи санкциялар рўйхатида бўлиши керак!
t.me/davr24official
Украинадаги урушга 1 йил: Ўзбекистон юзини сақлаб қолган муносабат
Собиқ ташқи ишлар вазиримиз, ўзбек сиёсатида энг тажрибали инсон Абдулазиз Комиловнинг чиқишига қадар бирон ўзбек расмий вакили Украина мавзусида муносабат билдиришни лозим топмаганди. Орадан шунча вақт ўтиб, ортга қаралса, айнан Комиловнинг чиқиши юзимизни сақлаб қолганини тушунса бўлади. Тарих олдида ҳам, Халқаро майдонда ҳам.
Уруш яна бизга ички оғриқларимизни, мафкурадаги муаммоларимизни ва Стратегик вектордаги пробелларни очиб берди. Биз биз бир сўм сарфламай, жамиятимиз ва давлатимизни диагностикадан ўтказиб олдик.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Унутманг фарзандларингиз учун берган энг катта совға - уларга учун ажратилган вақт ва берилган билим...
t.me/davr24official
Ўзбекистон мудофаа саноатини мустаҳкамлаб, армияни модернизация қилади
Ўтган йили Россиянинг Украинага босқини ортидан Марказий Осиё давлатлари ўз мудофаа салоҳиятини кучайтира бошлаган.
Рейтингга кўра, Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон армияси ҳарбий салоҳият бўйича биринчи ўринни эгаллаган. Чегарадош мамлакатлар: Қозоғистон 63-ўрин, Туркманистон 82-ўрин, Қирғизистон 107-ўрин, Афғонистон 114-ўрин, Тожикистон эса 120-ўринда қайд этилган. Ўзбекистоннинг мудофаа бюджети 692,5 млн долларга баҳоланган.
Ўзбекистон ҳукумати армияни қурол-яроғ билан таъминлаш масаласи учун тўғри вақтни танлади, дейди Лондонда жойлашган Central Asia Due Diligence ташкилоти директори Алишер Илҳомов.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Кризис садоси
Январда Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми деярли 10%га, жон бошига физик ишлаб чиқариш эса деярли 12%га қисқариб кетган.
Саноатдаги таназзулнинг занжири, табиийки, энергетикадан бошланган.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Нега Туркиядаги зилзила пайтида баъзи уйлар зарар кўрмади?
ТОКИ давлат қурилиш ширкати томонидан қурилган 15 йиллик уйларнинг ҳеч бирига зарар етмаган. Асосан мажмуалар ва бинолар қулаган ёки жиддий зарар кўрган.
Манба
t.me/davr24official
Эрдўған: Қулаб тушган биноларнинг 98 фоизи 1999 йилдан олдин қурилган
Туркия ҳукумати йиғилишидан сўнг содир бўлган зилзила ҳақидаги гапирган мамлакат президенти элементлар кучини бир неча атом портлашлари билан солиштирган ҳолда, зилзила оқибатида 47 минг уйдаги 211 минг турар-жой вайрон бўлганлигини маълум қилди. Унинг айтишига кўра, қулаб тушган биноларнинг 98 фоизи 1999 йилдан олдин қурилган.
Олдинги замонни салбий эслаш бўйича мастер класс.
t.me/davr24official
Туркиянинг зилзиладан энг кўп зарар кўрган шаҳарларининг ҳозирги кўриниши
Табиий офат ҳудудида камида 5775 та турар жой биноси қулаган. Қурилиш қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари доирасида яна 10 нафар фуқаро қўлга олинган. Мазкур жиноий иш бўйича 134 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида ушланган.
t.me/davr24official
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев колониядан озод этилди.
Бу қарор Бишкекнинг Первомайский туман суди томонидан қабул қилинган. Бундан аввал 14 февраль куни Қирғизистон Олий суди судьялар коллегияси ёпиқ йиғилишда Атамбаевга нисбатан ишни қайта кўриб чиқиш учун туман судига юборишга қарор қилганди.Албатта, бу кучли ҳисобланган клан билан муносабатларни бузишни истамайдиган амалдаги президент Жапаровнинг қарори эканлигини ҳамма тушунмоқда. Атамбаевга даволаниш учун мамлакат ташқарисига чиқишга рухсат берилди.
2020 йилда Атамбаев коррупция иши бўйича мулкини мусодара қилиш ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш шарти билан 11 йил икки ойга озодликдан маҳрум этилган эди.
t.me/davr24official
"Қарғалар учса қарайлик, Марғилоннинг йўлига"
1918 йилда арманларнинг “Дашноқцутун” террористик ташкилоти Қўқонда оммавий қатлиом уюштирган.
Батафсил видеода...
t.me/davr24official
Туркиядаги зилзила қурбонларини дафн этиш жараёнлари якунланди
Зилзила оқибатида вафот этган фуқароларни дафн этиш жараёни якунланди, деди Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай. АФАД маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар вайронагарчиликлар оқибатида 29 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Турк Телеком, Туркселл ва Водафоне операторлари бир ой давомида барча қўнғироқларни бепул амалга оширадилар. “Ушбу жараённи қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. Бирдамлик вақти келди”, деди вице-президент.
t.me/davr24official
Туркиядаги зилзила Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
Туркия пул ўтказмалари ҳажми бўйича ҳам, меҳнат мигрантлари векторида ҳам Ўзбекистонга сезиларли таъсирга эга. Меҳнат мигрантлари сони бўйича, кирувчи ва чиқувчи ўтказмалар умумий ҳажми бўйича Россия ва Қозоғистондан кейинги ўринни эгаллайди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензин нархининг ошиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 1 мартдан импорт қилинадиган ва маҳаллий Аи-80 русумли бензинга акциз солиғининг «ноль» ставкаси қўлланиши муддати тугайди. Шу кундан бошлаб ушбу ёқилғи нархининг ошиши кутилмоқда.
Бунда, нархлар ўзгариши ҳисобига «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларда 1 литр Аи-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади.
t.me/davr24official
Эпик муваффақиятсизлик: Путиннинг босқин тарихига доғ бўлиб тушган хатолари
Кремл Киевни 3 кун ичида забт этишни режалаган эди. Аксинча, бир йил ичида у минглаб аскарларини йўқотиб, жанг майдонида улкан муваффақиятсизликларга учради.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Россиянинг Украинага қарши босқинига 1 йил тўлди
Бу ваҳшийлик қандай бошланган эди?
Украина шаҳарларини нишонга олган биринчи ракеталар, Мариупол драма театрига зарба, Изюмнинг босиб олиниши, озод қилинган Бучадан ҳайратланарли кадрлар, Азовстал ҳимоячиларининг таслим бўлиши, Змеиний ороли, Балаклея ва Изюмнинг озод этилиши,. Қрим кўприги портлаши, мамлакат инфратузилмасини оммавий ўққа тутилиши, Херсон аҳолисининг Украина қуролли кучларини кутиб олиши, АҚШ президенти Байден Киевда.
Уруш йилининг асосий воқеалари.
Номинг ўчсин уруш...
Видео: “Настоящее Время”
t.me/davr24official
Шартномалар берилиши тўхтатилган Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo нархлари кўтариладими?
Автострада манбаларига кўра, ҳукуматга UzAuto Motors томонидан бюджет моделларининг нархларини ошириш таклифлари киритилган.
Демак, ёзилишича, киритилган таклифлар орасида "юмшоқ" вариантлар ҳам мавжуд. Бу вариантларга кўра нархлар атига 3-5 фоизга кўтарилади холос. Айтишларича, "юмшоқ" вариантнинг тасдиқланиши эҳтимоли юқори эмас ва монополист иштаҳалари инобатга олинса, нархларнинг ўсиши фоизи икки хонали кўриниш ҳосил қилади.
Маълумот учун, 2020 йилдан буён UzAuto Motors автомобилларининг прейскурант нархлари ҳар йили март ойидан ошириб келинади.
Аномал совуқ, аномал газ тақчиллиги, аномал чуқурлар ва кутиб олинг баҳор мавсумининг навбатдаги хит мавзуси.... АНОМАЛ ҚИММАТЛАШ бўладими?
t.me/davr24official
Олигарх ва миллионерлар ўрнига солиқ тўлаётган Ўзбегим
2022 йилда солиқ тушумлари орасида фақат Ер қаридан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари камайиши кузатилган. 2021 йилга нисбатан қарийб 2 трлн сўм камроқ солиқ тушуми таъминланган.
Гарчи ер ости бойликларини қазиб олаётганлардан солиқ тушумлари камайган бўлсада, мол-мулк солиғи тушумлари 1,6 трлн сўм (+63,4%), ер солиғидан тушумлар 1,2 трлн сўмга (+30,0%) ошган. Яъни олигарх ва миллиардерларнинг солиқ юки аҳоли ва бизнес елкасига қўшимча юк бўлиб тушган.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистон статистикасида ғаройиб ўзгаришлар ва илк ташвишли сигналлар
Январь ойи ташқи савдо статистикасининг энг ҳайратли ҳодисаси, йўқ, бу 1,2 млрд. долларлик олтин экспорти эмас. Бу Германиянинг импортда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ҳамкорига айлангани. Январда Германиядан импортимиз ҳажми 490,8 млн. долларни ташкил этган ва немис дўстлар ҳатто Россия ва Хитойни ҳам ортда қолдирган. Хўш, январда Германиядан мамлакатимизга нима импорт қилган бўлишимиз мумкин? Бунга кўп танқидга учрайдиган статистикамиз жавоб бермайди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Амударё суви кескин камайиши мумкин. Толиблар қураётган Қўштепа қандай канал?
Журналист Ильёс Сафаров суриштируви.
Батафсил
t.me/davr24official
Элбошининг ваколатлари тугатилди
Тириклигида ўрнатилган ҳайкалларни ҳали ўлмасидан олдин олиб ташланишига гувоҳ бўлишдан оғир яна қандай синов бор? Бу сўзсиз ўзи ёки маддоҳлардан ташкил топган атрофдаги инсонлар ўйлаб топган, лекин халқ сизни шундай номлайди деган унвондан маҳрум бўлиш бўлса керак.
Марказий Осиёдаги бир қатор “халқлар отаси” – собиқ элбоши каби ўз мартабаларининг аянчли якунини кўрмадилар. Лекин, Тожикистон, Беларус ва Россияда бу вазият такрорланиши мумкин.
Жараён бошланди. Қўнғироқ баландроқ жиринглаяпти.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Тошкентда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бойкотга учрамоқда
АҚШ, Канада, Ирландия,Швеция, Чехия ва Буюк Британия боксчилари бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Россия ва Белорус спортчилари борлиги учун қатнашишдан бош тортишди. Бу кетишда мусобақа МДҲ чемпионатига айланади. Мана сенга санкциялар оқибати.
АҚШ боксчилари бўлмаган бокс чемпионатини кимга қизиғи бор?
Эслатиб ўтамиз, эркак ўртасидаги бокс бўйича мусобақа май ойида Тошкентда, аёллар мусобақаси март ойида Хиндистонда ўтиши керак.
t.me/davr24official
⚡️Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 31 974 кишига етди, деб хабар бермоқда Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги.
t.me/davr24official
“Агротрансформация” лойиҳасининг навбатдаги манзили Сурхондарё вилояти
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Derdin Derdim Oldu, Türkiye!
Туркияда кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани туфайли Ўзбекистон ёшлар ташкилоти ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан иссиқ овқат тайёрлаб тарқатиш ишлари давом этмоқда.
Бугун, 13 февраль куни Туркиянинг Буюк миллат мажлиси раиси Мустафа Шентоп Ўзбекистондан келган ошпазлар фаолиятини кўздан кечириш учун "Инсонга ёрдам вақфи" ташкилотига ташриф буюрди.
Сўнги хабарларга кўра, Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 31 643 нафарга етди, деб хабар бермоқда АФАД.
t.me/davr24official
Қозоғистонлик сотувчилар россияликларга машина сотмаяпти
Қозоғистонда ҳозирда Россияда мавжуд бўлмаган – кўпинча арзонроқ нархдаги автомобиль маркалари бўлса-да, Қозоғистон дилерлик марказлари уларни Россия фуқароларига сотишдан бош тортмоқда.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Туркия вице-президенти Фуат Ўқтай: Қаҳраманмарасдаги зилзилаларда 17 минг 674 киши ҳалок бўлди, 72 минг 879 киши жароҳат олди.
t.me/davr24official
🇺🇿Ёшлар ишлари агентлиги ва Савдо-саноат палатаси, кўнгилли ватандошларимиз билан ҳамкорликда Туркияда зилзиладан жабрланган ҳудудлар аҳолиси учун иссиқ таом тайёрлаб, етказиб бериш ишлари ташкил этилмоқда.
t.me/davr24official