Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Президент ҳузурида энергия ресурслари таъминоти юзасидан йиғилиш бошланди.
"Мен совуқдан қийналаётган ҳар бир оила, ҳар бир инсоннинг кайфиятини, ҳиссиётини чуқур ташвиш ва изтироб билан юрагимдан ўтказаяпман", - деди давлатимиз раҳбари.
Юзага келган вазият соҳалар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг бугунги кунгача қандай ишлаганини яққол кўрсатиб қўйгани таъкидланди. Айниқса, Тошкент шаҳрининг барча даражадаги раҳбарлари бугунги ҳолатга тайёр эмаслиги кескин танқид қилинди.
Пойтахтнинг Бош режаси ҳалигача тасдиқланмагани натижасида рухсатсиз қурилган объектлар сони 250 дан ошиб кетгани, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, бозорларда озиқ-овқат музлаб қолмаслиги учун, нарх-наво ошиб кетмаслиги учун чора кўрилмаётгани учун пойтахт мутасаддиларига қатъий эътироз билдирилди.
Шу боис, вазиятга олдиндан баҳо бериб, қиш мавсумига лозим даражада тайёргарлик кўрмагани учун бугун Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев лавозимидан озод этилди.
Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Учтепа туманлари ҳокимлари ҳам лавозимидан озод этилиб, ҳоким вазифасини бажарувчиси лавозимига туширилди. ДХХ ва Бош прокуратурага уларнинг фаолиятини ўрганиш топширилди.
"Иссиқлик электр станциялари" акциядорлик жамияти раиси Ф.Абдурахмонов лавозимидан озод этилди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи, Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдашев шаҳар прокурори этиб тайинланди.
Манба
t.me/davr24official
Бюджет паразити UzAuto Motors нархларни оширадими?
Тўғриси, аномал совуқдан бошқа бунга қарши тўсқинлик қиладиган ҳеч бир омилни кўрмаяпман. Антимонопол органи шол бўлиб қолган. Чўнтак Парламент соқов. Жамоатчилик ва истеъмолчилар фикри тўлиқ игнор. Ўзи йил бошида монополист контрактацияни тўхтатган вақтда мақсадлар аниқ эди ва тепада келишиб олинган режаларни фақат Ўзбекистон ҳудудига кириб келган аномал совуқ бузиб юборди.
Совуқ юмшаши билан, паразитларнинг дастурлари ҳам ишлаб кетади, инвентаризация ҳам тугайди. Айтишларича, "етим қонун" бўйича ҳам, нархлар оширилмагунга қадар ҳеч қандай янгилик бўлмайди.
Эътибор қилсангиз, нарх ошириш учун қўлланилаётган "методичка" бу сафар ўзгачароқ янграяпти. 2020 йилда ишлатилган "доллар ошди" деган баҳоналар ўтмайди, доллар жойида. 2022 йилда ишлатилган манипуляция — "нархни оширамиз ва навбатларни йўқ қиламиз" деган ёлғон ҳам емайди.
Нимадир ўйлаб топиш керак эди ва улар ўйлаб топишди:
Эмишки, паразит монополистнинг барча имтиёзлари бекор бўлади ва UzAuto Motors ҳамма қатори солиқ ва бож тўлашни бошлайди, шу туфайли нархни оширмаса бўлмайди. Олдинга ўтиб айтиш мумкинки, ҳа, нархлар ошади, лекин паразит монополистнинг солиқ ва бож имтиёзлари очиқ ва ёпиқ қарорлар тарзида сақланиб қолади. Яъни навбатдаги марта ўзбекистонликлар чув туширилади.
Эслатиб ўтамиз 2022 йилнинг ўзида биргина утилизация йиғими бўйича (бошқа ёпиқ имтиёзларни қўя турайлик) паразит монополист 10.0 трлн. сўм атрофидаги йиғимни харидорлардан олиб, чўнтагида қолдирган ва бюджетга ўтказмаган (қайтанга бюджетдан 336 млрд.сўм субсидия олган) .
Янги нарх сиёсатига келсак, Кобальтнинг талаби Ласеттига, Ласеттининг талаби Ониксга кўчирилади. Эътибор қилган бўлсангиз, айнан Ониксга талаб қилиш учун Ласеттининг люк вариантлари йўқ қилинди. Позиция орқали нарх ошириш ўйинлари давом этади. Чайқовчилик қилиб олиб сотилаётган импорт автолар нархининг оширилиши электрокар ва гибридлар учун жой очади.
Шундай экан, йўқ парламент, йўқ рақобат, йўқ қонунлар шароитида абсолют чорасизлик давом этади. Ягона умид санкциялардан. Паразитнинг айрим операциялари ва етказиш каналлари санкциялар қўллаш ёки бу бўйича ҳаракатлар бошлашга туртки бўлиши мумкин. Фақат бунинг учун чуқур суриштирув ва ўрганишлар давом этиши зарур.
t.me/davr24official
Назарбоевнинг Элбоши мақоми бекор қилинадими?
Қозоғистоннинг собиқ президентини “халқ отаси” фахрий унвонидан маҳрум қилишмоқчи.
Қозоғистон Конституциявий суди “Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонун ўз кучини тўхтатди, деб қарор қилди. Суд қарорни 2022 йил 5 июндаги референдум натижаларига кўра қабул қилган.
Эндиликда Қозоғистон парламенти депутатлари қонунни бекор қилиш бўйича якуний қарорни палаталарнинг қўшма мажлисида қабул қилиши керак бўлади.
t.me/davr24official
“Тарих такрорланмайди, шунчаки қофияланади.”
Марк Твенга тегишли бир гап бор: “Тарих такрорланмайди, шунчаки қофияланади.”
Берилган: тарихий вазият. Жанжалларга тўла президентлик даври сўнгида импичментга учраган Республикачи АҚШ президенти Оқ уйни шов-шув билан тарк этади. Кўп ўтмай АҚШ ҳукумати йигирма йилдан бери охири кўринмайдиган олис урушдаги мағлубиятини тан олиб, қўшинларини у ердан чиқара бошлайди. Аммо “обрў борида чиқиб кетиш” операцияси тезда тартибсизликка чўмади. Дунёнинг энг кучли армиясини маҳаллий исёнчилар гуруҳи ўз давлатидан қочишга мажбур қилади. АҚШ элчихонаси ходимлари тезкор эвакуация қилинади...
Бу гаплар 2021 йилнинг август ойида Америка қуролли кучларининг Афғонистондан шоша-пиша чиқиб кетиши ҳақида эмас. Балки ундан салкам ярим аср аввалги вазият ҳақида. Ўшанда президент Никсон Уотергейт жанжали оқибатида мансабини тарк этган, издоши Форд Вьетнамдан сўнгги АҚШ қўшинларини чиқарган эди. Бу давр 2-Жаҳон урушидан сўнг Ғарб етакчиси бўлиб келган Америка ташқи сиёсатда кучсизлашиб, ўз қобиғига ўралган давр эди.
Совет иттифоқи эса, аксинча, ўзини тилла топган боладек ҳис қилади. 1973 йилги нефт инқирозидан сўнг чўнтаклари тўлган Москванинг Вашингтондан биринчиликни тортиб олиш орзулари рўёбга чиқадигандек кўринади. Йейл университети профессори, тарихчи Одд Арн Вестад “Совуқ уруш: Жаҳон тарихи” китобида ёзишича,
“Совет иттифоқи кўзида, 1970-йиллар ўрталаридаги халқаро вазият ҳақиқатда умидли бўлади... Сурия ва Ироқ советлар билан ҳамкорликда, Жанубий Яман халқ республикасига айланган эди. Янги мустақил бўлган Африка давлатларининг барчаси Маркс-Ленинчилар томонидан бошқарилаётганди. Вьетнам коммунистлар қўлида бирлаштирилган, ҳатто Ҳиндистон СССРга иттифоқчи бўлган эди.”
2022 йил 24 февралигача Россия худди 70-йиллар ўрталаридаги СССР каби ўзини ишончли ҳис қиларди. АҚШ Трамп президентлиги пайтида қобиғига чекинган, Европа Россия нефт-газига муҳтож, Сурия ва Эронда бутун дунё Россияга қулоқ тутарди. Рус пропаганда каналлари Путинни “ҳаммани лол қолдирган буюк геополитик” деганида, баъзиларнинг ғаши келса-да, кўпчиликка бу гаплар эриш туюлмас эди.
2019 йил январида университетимизда қилган маърузасидан сўнг, Профессор Вестадга 50 йил олдинги тарих ва ҳозирги давр ўхшашлиги ҳақида савол берган эдим. Саволимга жавобида Вестад фикримга қўшилган, аммо энг эсимда қолгани унинг Россияга берган таърифи эди. “Россия халқаро муносабатларнинг ўлаксахўридир (scavenger),” деганди у. “Кучлининг кучсизлашувини пойлайди, бошқалар ютуғидан фойдаланишга интилади, имконини тополмаса, менга бўлмаса, сенга ҳам бўлмасин, деб ҳаракат қилади.”
Ҳаммага маълум, СССРнинг байрами узоқ давом этмади. 1979 йилда Афғонистонга қўшин киритиб, ўз интиҳосини СССРнинг ўзи бошлаб берди...
“Тарих такрорланмайди, шунчаки қофияланади...”
Манба
http://t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
10.ИНСОН ФЕЪЛ-АТВОРИНИ АЪЛО ДАРАЖАДА БИЛИШ
Кейинги 50 йилда фан тараққиёти оддий одамларнинг билимлари билан ҳукмрон синфлар эга бўлган ва фойдаланаётган маълумотлар ўртасидаги фарқни ниҳоятда катталаштириб юборди.
Биология, нейробиология ва амалий психология туфайли давлат тузилмалари инсоннинг ҳам физиологияси, ҳам психикасига тааллуқли энг замонавий билимларни қўлга киритди. Давлат тизими инсон ҳақида унинг ўзидан кўра кўпроқ нарсани биладиган бўлди.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
8. ЎРТАМИЁНАЛИКНИ УРФГА АЙЛАНТИРИШ
Ҳокимият эгалари зеҳни паст, фаросатсиз, ҳаёсиз ва тарбиясиз бўлиш ҳозир урфда деган қарашни оммага сингдириш пайида бўлишади. Бу усул юқоридаги метод билан чамбарчас боғлиқ, шу боис замонавий дунёда ўртамиёналик ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида – диний соҳадан тортиб илм-фангача, санъат ва сиёсатда жуда катта миқдорда намоён бўлмоқда.
Жанжаллар, “сариқ матбуот”, жовдугарлик ва магия, шубҳали, беъмани юмор ва популистик акциялар – буларнинг барчаси ягона мақсадга эришишга қаратилган: одамлар реал, ҳақиқий ҳаётнинг чексиз бағридаги чин ҳақиқатларни англаш даражасида онгли бўлишига йўл қўймаслик.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
6. ҲИССИЁТГА УРҒУ БЕРИШ
Ҳис-ҳаяжонга таъсир кўрсатиш одамларни воқеаларни рационал таҳлил этиш уқувини жиловлаб қўйиш орқали охир-оқибат атрофда содир бўлаётган воқеаларни танқидий идрок кўникмасидан мусово қилишга қаратилган классик нейролингвистик дастурлаш усули ҳисобланади.
Бошқа томондан эса ҳиссиётга берилиш омилидан фойдаланиш онг остига фикрлар, истаклар, қўрқув, хавотир, мажбурлаш ёки жамиятдан ўзини тутишнинг барқарор моделини жойлаб қўйишга ҳам йўл очади. Очлар ва хўрланганларнинг чекаётган азоб-уқубатлари, ҳукуматнинг адолатсизлиги, терроризмнинг шавқатсизлигини ҳиссиётга берилиб лаънатлаш жамиятда содир бўлаётган воқеаларнинг ҳақиқий сабабларини парда ортига берикитади.
Ҳис-ҳаяжон – мантиқнинг душмани.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
4.ИЖРОНИ КЕЙИНГА ҚОЛДИРИШ, МУҲЛАТНИ ЧЎЗИШ
Аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўладиган қарорнинг “тафтини сўндириш”нинг яна бир усули – уни “оғриқли ва ўта зарур” муаммо сифатида тақдим этиш ҳамда фуқароларни бу муаммони ҳал этишга қаратилган қарорни келажакда амалга оширилишига кўндиришга эришишдир. Одамлар айни пайтда эмас, келажакда қурбон беришга тезроқ ва осонроқ рози бўлишади.
Хўш, одамлар нима учун бунга рози бўлишади? Биринчидан, норозиликка сабаб бўладиган қарор дарҳол қабул қилинмайди. Иккинчидан халқнинг жуда катта қисми “эртага ҳамма нарса яхши томонга ўзгаради” ва шу боис ундан талаб қилинаётган қурбонликдан қутилиб қолиш мумкин деган содда хомхаёлларга берилишга мойилдир.
Бу усул вақти-соати келиб аҳолини гарданига оғир юк бўлиб тушадиган қарор қабул қилинганида одамлар ўзгаришларга ўй-фикрларида анчайин кўниккан бўлади ва бу қарорни жимгина бош эгиб қабул қилади.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
2. МУАММО — МУНОСАБАТ — ЕЧИМ
Одамлар таъсирланадиган ва оммавий муносабат билдиришига мўлжалланган шундай бир муаммо туғдирилади, қандайдир “вазият” яратиладики, аҳолининг ўзи ҳукмрон доирлар учун керак бўлган чоралар ва қарорлар қабул қилиниши талаб қила бошлайди.
Мисол учун фуқаролар гражданлик эркинликларини чеклашга қаратилган бўлсада хавфсизлик чораларини кучайтирувчи қонунлар қабул қилинишини талаб қилсинлар деб шаҳарларда зўравонликларга атайлаб йўл қўйиб қўйилади ёки қонли террористик хуружлар уюштирилади.
Инқирозлар ўз-ўзича туғилмаслигини яхшилаб тушуниб олишимиз зарур.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Олтин захираларимиз 2 млрд. доллардан кўпроққа ошди
2022 йилнинг охирги ойида халқаро захираларимиз қолдиғи 2,3 млрд. долларга ошиб, қарийб 35,8 млрд. долларга етди.
Захираларнинг валюта қисми 1 712,7 млн. долларга ўсиб, 11 645,4 млн. долларни ташкил этган.
Захираларнинг олтин қисми 600,8 млн. долларга кўпайган ва 23 064,8 млн. долларга етган.
Таъкидлаш керакки, захира олтиннинг физик ҳажми 0,04 млн. унцияга, 12,7 млн. унциягача камайган. Ўзбекистон ойига 8-10 тонна олтин ишлаб чиқариши ҳисобга олинса, тахминан шунча, балки ундан ҳам кўпроқ олтин сотилган бўлиши мумкин.
Декабрь ойи олтин учун жуда қулай котировкаларни таклиф этди. Декабрь максимумларида 1 унция олтин нархи 1 840 доллардан ошди. Айни пайтда котировкалар 1 870 доллардан қимматроқ коридорда ўтмоқда.
t.me/davr24official
Тошкентни кимни онаси туққан экан?
Блогер Зафар Солижонов:
"Тошкент Шаҳар, Олмазор тумани, “Келес йўли” кўчасини кенгайтириш ва реконструкция қилиш, атрофини ободонлаштириш ишларини бажариш” юзасидан ўтказилган тендер савдоларида 103 миллиард 596 миллион сумма билан Grand Road Tashkent МЧЖ ғолиб деб топилган. Бироқ ҳужжатларга қарасак, қизиқ ҳолатга дуч келамиз. 2022 йилнинг 20 декабр санаси соат 01:06:25 да компанияга МИБ томонидан асосий фонд ва мулкларига тақиқ қўйилганлиги сабаб тендердан четлаштирилгани айтилади.
Сал ўтиб, МИБ Бош директори ўрибосари Халмухамедов Grand Road Tashkent МЧЖнинг қарзи йўқлиги, ҳисоб рақам, мулкларига тақиқ қўйилмагани ҳақида тезкор хат чиқаради. Ўша куннинг ўзида соат 01:15:52 да Grand Road Tashkent МЧЖ тендерда ғолиб чиқади. Ҳаммаси тунда, 10 дақиқа ичида ҳал бўлмоқда.
Ушбу компания ҳокимга алоқадорлиги аввалроқ таҳмин қилинганди. Тошкентдаги йўл қурилишларининг асосийларини мазкур компания қўлга киритиб келмоқда. Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йилда давлат иштирокидаги энг кўп зарар кўрган 10 та компания рўйхатини эълон қилганди. Ўшанда компания 89,8 миллиард сўм зарар билан 8-ўринни эгаллаганди.
t.me/davr24official
Энергетика вазирлиги: биз айбдормиз, лекин олдинги замондагилар кўпроқ айбдор
Барча вазирлик ва идораларнинг бахтига 1991 – 2016 йиллардаги эски Ўзбекистон бор. Акс ҳолда, Энергетика вазирлиги бугун ўзини оқлаш учун кимни айбдор қилар эди.
t.me/davr24official
Ўзбек Монополистлари, Олигархлари, Депутат ва Лоббистлари ҳақида (2-қисм)
Етим халқнинг етим қонуни
Депутат Дониёр Ғаниев юқоридаги етим лойиҳа ҳақида ёзмоқда:
“…Лойиҳа кирганига бир ой бўлди. Бюджет билан бирга қабул қилиниши керак эди. Лидеп фракцияси лойиҳани қўллаб, 2-ўқишга маъқуллаб берганди. Лекин негадир кун тартибидан “тушиб қолди”.
Эсингиздадир, мажлисда Uzauto motors ёки Ўзавто вакилларининг ўзи йўқ, кўндаланг қўйиб, келишмаган, ҳатто онлайн уланишни лозим топишмаган. Лекин ҳукуматнинг бутун состави паразит монополистга 226 млрд.сўм ажратиш масаласини жон жаҳди билан ҳимоя қилди.
Орзудаги Ўзбекистонда ўғри олигархлар, агар халқдан ўмарган бор мол-мулкини халққа топширмаса, қамоқда ўтиради, паразит монополистларнинг куни триллионлаб штраф тўлаш билан ўтади. Лекин унгача ҳали жуда узоқ. Унгача халқ етим. Унинг хоҳишлари ҳам.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ҳаммаси бойлар учун
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Охирги йилларда юз бераётган воқеалардан келиб чиқиб, тепадагилар демократия, танлов ва эркинликнинг талабини яратадиган ўрта синф шаклланишини умуман исташмайди, Ўзбекистонда бир сиқим бойлар ва қолган люмпен камбағаллардан иборат жамият моделини қуриш танланган деб ўйлайман баъзан. Бундай фикрлар туғилишига жуда кўп ишоралар ва мисоллар бор. Узоққа бормай, мана электромобиль импорти билан боғлиқ сиёсатга қаранг.
BYD билан ҳамкорлигини бошлаган Ўзавто электромобиль импортини йўлга қўйгани айтилмоқда. Сиз нима деб ўйлайсиз, Ўзавто BYD'нинг Ласетти нархидаги E2 моделини ёки Нексия-3 нархидаги Seagull электромобилларини олиб келаяптими? Йўқ, чунки ҳукуматнинг монополист эркатойи кенг халқ оммасига, айниқса қайсар ва талабчан ўрта синфга тупуриб қўйгани бор. Қанақадир 1000 долларлик маржага қаноат қилмайди.
Монополист чайқовчига бойлар учун бемалол устига 10 минг қўйиб қиммат авто келтириб сотиш манфаатли. Қолаверса, бойсевар ҳукуматнинг ўзи айнан қиммат автоларнинг импорт қилишга яширин имтиёз ёки очиқ қарорлари билан рағбат бериб турипти.
Мана қаранг, Ўзавто BYD'нинг қанақа электромобилларини олиб келиб сотмоқчи?
Хитойдаги нархлари 26 мингдан бошланадиган BYD Song, 23 мингдан бошланадиган BYD Chaser ва 29 мингдан бошланадиган BYD Han. Ва албатта бу нархлар устига камида 10 минг миндириб сотилади.
Эсингиздами, BYD билан монополистнинг ҳамкорлиги қанақа кулфатларни яратиши ҳақида ёзган эдик? Биз мана шу кунларга келдик.
t.me/davr24official
Тошкент шаҳрида барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгилочар савдо марказлари ва истироҳат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади. Ушбу масканларда иш фаолияти соат 10:00 дан 17:00 га қадар амалга оширилади.
t.me/davr24official
UzAuto Motors ёлғонларини фош этамиз
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Ҳар галгидек нарх оширишдан аввал бюджет паразити UzAuto Motors “алдагани ўзбекистонликлар яхши” қабилида ёлғон пиар кампаниясини бошлайди. Бу сафар ҳам истисно бўлгани йўқ.
Тўқилган солиштиришга кўра, Chevrolet Cobalt Elegant АТ моделининг Ўзбекистондаги (128 645 000 сўм) ва Қозоғистондаги ( 6 990 000 тенге) нархлари қиёсланиб, Ўзбекистонда арзон деган хулоса ясалган. Биз бу ёлғонни фош этишга уриниб кўрамиз.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
2023 йилда бузиш ва миллиардларни совуриш маркази Бухоро бўлади
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Айтишларича, 2023 йилда Бухоро шаҳрининг қоқ марказида Туризм марказини қуриш ишлари бошланади.
Самарқанддаги каби аслида туризмга умуман алоқаси бўлмаган, бир неча юз миллион долларлик, дидсизлик, самарасизлик ва ялтироқ ҳашамат манзили Бухорода ҳам пайдо бўлади. Не тонгки, Бухорода ҳам бу манзил Туризм маркази деб ном олади.
Фақат Самарқанддан фарқли равишда Бухоро Туризм маркази шаҳарнинг қоқ марказида қад ростлаши кўзда тутилган.
Манбалар тасдиқлаган дастлабки режаларга кўра, Туризм маркази ўрни учун шаҳарнинг Иброҳим Мўминов ва Мустақиллик кўчалари ўқи атрофида барча бино ва иншоотлар бузилади.
Эътибор қилинг, бузиладиган бино ва иншоотлар орасида:
Вилоят ва шаҳар ҳокимияти;
Бухоро стадиони;
Ўқув юртлари, хусусан, Мединститут, саноат коллежи;
Меҳмонхона;
Парк ва кутубхона;
Бир нечта банклар ва ўнлаб бизнесга оид иншоотлар бор.
Дастлабки ҳисобларга кўра, лойиҳанинг қиймати 500 миллион доллардан ошади. Бу суммага бузиш ва компенсация билан боғлиқ харажатлар киритилмаган.
Дунёнинг 50та энг қашшоқ мамлакати қаторига кирадиган Ўзбекистон иқтисодий маънога эга бўлмаган, туристик инфратузилма билан қовушмайдиган, қайтанга тарихий обидалар ва қадимий шаҳарлар ўзлигини тўкадиган ва табиийки, фақат битта мақсад — давлат ва бюджет маблағларини тўғридан тўғри ёки билвосита ўзлаштиришга қаратилган лойиҳалар учун юз миллионлаб доллар маблағларни совуришда давом этмоқда.
Лойиҳа ташаббускори ва ўзлаштирувчиси Ўзбекистон ҳукумати учун бегона бўлмаган олигархлардан бири бўлади.
Катта эҳтимол, бу йўлда шаклланган схемаларга асосан, олигархга ҳадя этилган бошқа бир лойиҳанинг қийматини камида уч баробарига шиширишга рухсат этилади.
Ёпиқ Ўзбекистон: Бухоро вилоятининг 2023 йил бюджети яширилган
Янами деб кулишингиз мумкин, лекин шундай. Вилоятнинг 2023 йил учун бош молиявий ҳужжати шахсга доир маълумотлар, васийлик ва бало бадтар мазмун билан яширилган.
Адлия вазирлиги эса ҳеч ким сайламаган ва эволюция хатоси бўлган ҳокимлар ва уларнинг етовидаги соқов кенгашларнинг қилмишларини доимо хаспўшлаб келади. Яширилган ҳужжатлар учун ягона жазо, агар аниқланиб қолса, уни очиқлаш. Бўлди. Шу холос.
Бухоро вилоятининг 2023 йил учун бюджети юқори эҳтимол билан яширилган мақоми билан жойлаштирилган 29.12.2022 йилдаги VI-71-157-2-0-К/22 рақамли ёки 30.12.2022 йилдаги VI-72-158-2-0-К/22 Кенгаш қарорларидан бири. Чунки Бюджетлар қабул қилинган 29 декабрдан кейинги бошқа ҳужжатлар очиқ ҳолда турипти. Янги 2023 йил ҳисобидан биронта Кенгаш қарори платформага жойлаштирилмаган.
Нимаям дермиз. Қарғаймиз. Улар ким? Шунчаки шармандаларми? Ё ўғри олигархларнинг малайларими?
t.me/davr24official
Алоҳида мақомдагилар
Kun.uz ижодкорларидан 6 йилда биз қуриб қўйган клептократик жамият ҳақида қайғули мультфильм.
Биз ҳозир 2:10 дақиқадамиз.
http://t.me/davr24official
Маъмурий ислоҳотларнинг биринчи меваси
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
5 январ куни - қишки таътил муддати 2023 йил 18 январга қадар узайтирилди.
10 январ куни - 2023 йил 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланади.
Ана сенга Фан, ана сенга Инновация, ана сенга “сифатли таълим йили”
http://t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
9. АЙБДОРЛИК ҲИСИНИ ПАРВАРИШЛАШ
Яна бир вазифа – инсонни шахсий бахтсизликларида ақлий салоҳияти пастлиги, уқувсизлиги ва етарли даражада сайи-ҳаракат кўрсата олмаётганлигидир, шу боис бу учун фақат ўзинг айбдор деган ҳисни сингдириш.
Бунинг натижасида одам иқтисодий тизимнинг ноқисликларига қарши бош кўтариш ўрнига, ўзини камситиб, барчасига ўзини айблай бошлайди, натижада эса тушкунликка тушиб қолади, бу эса кўпгина нохушликлар билан бирга ҳаркатсизликка олиб келади.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
7. АҲОЛИНИ АҚЛИНИ ЗАИФЛАШТИРИШ (ДУМБУЛ ОДАМГА АЙЛАНТИРИШ)
Одамларни бошқариш ва уларни ҳукумат иродасига бўйсундириш учун қўлланилаётган усул ва методларни фуқаролар англаб етишга идроки етмаслигига эришиш – муҳим стратегиядир.
Жамиятнинг паст табақасига берилаётган таълим сифати ўртамиёна бўлиши лозим, токи жамиятнинг паст табақаларини олий табақадан ажратиб турувчи жаҳолат паст табақа енгиб ўта олмайдиган даражада бўлиши шарт.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
5. ХАЛҚНИ ЁШ БОЛАГА АЙЛАНТИРИШ
Кенг оммага қаратилган тарғибот маърузаларининг аксариятида далиллар, персонажлар, сўз ва унинг оҳанги шундай танланадики, гўёки тарғиботчи мактаб ёшидаги болалар ёки ақлан ривожланмай қолган индивидлар даврасида иштирок этаётгандек.
Кимдир тингловчини батамом чалғитишга уринаётган бўлса, у шу даражада фикран, ақлан ўсмай қолган одамларга мўлжалланган сўз оборотини қўллайди. Хўш, у нима учун бундай усулни қўллайди? Кимдир одамларга худди 12 ёшли болакайга мурожаат қилгандек сўзласа, табиийки эшитувчининг жавоби ва муносабатида ҳам болаларга хос бўлган танқиддан холи баҳо ва жавобга эга бўлади.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
3. ТАДРИЖИЙЛИК (БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ)
Аҳолини ўртасида норозилик келтириб чиқарадиган чора-тадбирлар тадрижийлик асосида, босқичма-босқич амалга оширилади. 1980 ва 1990-йиллардаги тамойил жиҳатдан янги глобал ижтимоий-иқтисодий шароитлар (неолиберализм) худди шу тарзда тиқиштирилган эди. Оқибатда давлатнинг функциялари минимум даражага тушиб қолди, давлат мулкини хусусийлаштириш оммавий тус олди, жамиятда эртанги кунга ишонч ва барқарорлик йўқолди, оммавий ишсизлик авж олди, муносиб турмуш шароитини таъминлайдиган маош йўқолди. Агар бу ишлар босқичма-босқич эмас, бирданига амалга оширилганда эди шаксиз инқилоблар юз берарди.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Нoaм Xoмcкий: "ОММАНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН 10 та МУДҲИШ НАЙРАНГ"
1. ДИҚҚАТНИ ЧАЛҒИТИШ
Сиёсий ва иқтисодий доиралар томонидан қабул қилинаётган ўта муҳим қарорлар ва долзарб муаммолардан одамлар диққатини четга тортиш, чалғитиш учун Ахборот маконини аҳамиятсиз хабарлар билан тўлдириш жамиятни бошқаришнинг асосий элементи ҳисобланади.
Ахборот макони инсон ақл-идрокини чархлашга қаратилган мавзулар ўрнига спорт, шоу-бизнес, мистика, эротика, маиший турмуш машмашалари, осон ва тез бойишга қаратилган шубҳали сюжетлар билан бойитилган ахборотлар билан тўлдирилади.
Рус тилидан Жалолиддин САФОЕВ таржимаси
t.me/davr24official
Ўзбек Монополистлари, Олигархлари, Депутат ва Лоббистлари ҳақида (3-қисм)
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Минилган автомобиллар, импорт ва ўзидан қўрқадиган Монополистлар
Кўпчилик ўйлайдики, амалдаги Истеъмол кредити тўғрисидаги қонун фақат импортга тўсиқ қўйишга қаратилган деб. Йўқ, фақат бу эмас.
Мазкур ярамас қонун нормалари монополист ва ўғри олигархларни нафақат импортдан, балки фуқароларнинг фуқаролардан мулкчилигидаги товарларни кредит ҳисобига сотиб олишини ҳам чеклайди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
10 январь эрта тонг ва куннинг биринчи ярмида республиканинг кўплаб ҳудудларида қор бўронлари бўлиши мумкин.
"COSMO_CA" миллий иқлим модел маълумотларига кўра, 10 январь соат 00.00 дан соат 12.00 га қадар республика бўйлаб қор ёғиши баъзи жойларда кўп ёғиши кўрсатилган.
"Яшил" ранг билан тасвирланган ҳудудларда ёғинлар миқдори ярим суткада умумий 10 мм гача, "сариқ" рангли ҳудудларда 20 мм гача, "қизил" рангли ҳудудларда кўп миқдорда, хусусан, қор бўрон бўлиши кўрсатилган.
Манба:uzb_meteo
t.me/davr24official
Ўзбек Монополистлари, Олигархлари, Депутат ва Лоббистлари ҳақида (1-қисм)
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Монополист ва олигархларнинг дўсти бўлган ўзбек чиновникларига керак бўлганида 4 соатда бюджетни тасдиқлашади, халққа оид масала бўлса 4 йил ҳам етмайди.
Лекин, халққа оид нимадир енгилликни кўзда тутадиган таклифлар ё топшириқлар ижроси йиллаб кутилади.
Нимага Президент фармони, ҳукумат қарори ва жамоатчилик маъқуллаган лойиҳа бўла туриб шу учта сўзни алмаштириш билан боғлиқ қонун тақа тақ тўхтаб турипти. 4 йилдан бери яна?
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Таътил муддати ҳозирча 18 январга қадар узайтирилди
Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати ҳозирча 18 январга қадар узайтирилди.
Ўқиш 18 январь чоршанба куни бошланади.
t.me/davr24official