Пул ўзлаштиришнинг 99 усули: Импорт кўмирда ишлайдиган яна учта ИЭС қуришмоқчи
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Импорт ва қимматлаштирилган кўмир орқали пул ўзлаштиришга айланиб кетган Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлари ўпқони етмаганидек, Ўзбекистонда кўмирга асосланган яна учта ИЭС қуришмоқчига ўхшайди. Ҳарқалай, самарасиз, лекин саноқсиз лойиҳалар генератори Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида шунақа режалар бор. Балки олигархларнинг "ишончли бошқарув" доирасидаги кўмир схемалари бошқа эҳтимолий шерикларга ҳам ёқиб тушгандир.
Демак, янги режаларга кўра, Самарқанд, Фарғона ва яна Тошкентда умумий қуввати 2 Гвт бўлган учта иссиқлик станциялари қурилади. Станциялар кўмирда ишлайди. Қозоқ кўмирида. Кўмир Шубаркўлдан ташкиб келтирилади.
Шунчаки ўзингизга тасаввур қилинг, Шубаркўлдан Самарқандгача деярли 1550 км. Фарғонагача 1600 км, Тошкентгача 1200 км. Иссиқлик электр станцияси учун қанча узоқдан кўмир келтирилса, шунча қиммат бўлади. Қанча қиммат бўлса, шунча кўп пул ўзлаштириш мумкин. Тўловини барибир шўрпешона ўзбекистонликлар тўлайдику.
Ҳа, айтгандай. Асосий гап эсдан чиқипти. Шубаркўл ҳавзасидаги конларга асосан Шодиевлар оиласи назоратидаги "Eurasian Resources Group" эгалик қилади.
Оғизбирчилик давом этади.
t.me/davr24official
Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлар бўйича ишончли бошқарув бекор қилиндими?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Соҳадаги манбаларга кўра, ҳар икки иссиқлик электр станцияси бўйича 2019 йилда тузилган ишончли бошқарув шартномалари бекор қилинган. Янги Ангрен ИЭС ва Ангрен ИЭС "Иссиқлик электр станциялари" АЖ таркибига қайтарилган ва станцияларга зудлик билан янги раҳбарлар тайинланган.
Мазкур маълумотлар ҳозирча Давактив агентлиги ёки Энергетика вазирлиги тарафидан эълон қилингани йўқ. Корпоратив маълумотлар ва раҳбарият таркибидаги ўзгаришлар жойлаштириладиган openinfo.uz платформаси кечадан бери ишламаяпти.
Ёпиқ қарор билан Янги Ангрен ИЭС ва Ангрен ИЭС олигархлар назоратидаги «Central Asia Energy» МЧЖга ишончли бошқарувга топшириш битими шартлари шу пайтгача очиқланмай келинган. Шу сабабли битим қайси сабабларга кўра бекор қилиниши мумкинлиги бўйича аниқ бир нарса дейиш қийин. Лекин бекор қилинмаса, бу Ўзбекистон манфаатларига тупуриб қўйиш ва очофат олигархлар билан оғизбирчилик давом этаяпти дегани бўлади.
Шоввозлар шу пайтгача муаммо бўлмаган Ангрен шаҳрида иситиш тизимини барбод этишган. Таъмирланиши ва янги блоклар қўшилиши керак бўлган станцияларнинг боши авариядан чиқмайди. Кун.ўз еб тўймас олигархияга берилганидан кейин иссиқликсиз қолган шаҳардан махсус репортаж ҳам тайёрлаган. Давактив ё Энергетика вазирлиги масъуллари бирор тунни Ангреннинг музлаган хонадонларида ўтказиб кўришса бўларди.
Масаланинг иқтисодий тарафига қараймиз. Мана сизга ишончли бошқарув оқибатлари:
Ангрен ИЭС 2022 йилнинг 9 ойини 112 млрд.сўм зарар билан якунлаган. Станция ишончли бошқарувга берилганидан буён йиғилган зарар 577 млрд.сўмга етган. Бугун унинг соф активлари қиймати баланс бўйича минус 117 млрд.сўм.
Янги Ангрен ИЭС 2022 йилнинг 9 ойини 169 млрд.сўм зиён билан якунлаган. Жамият ишончли бошқарувга берилганидан буён йиғилган зарар 875 млрд.сўмдан ошган. Соф активлари минус 440 млрд.сўм.
Яъни жамият ўзининг капиталини еб тугатган. Тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган 3 йил ичида 1,5 трлн.сўмлик зарар жамланган. Онгли равишда текинга берса, биров олмайдиган даражага олиб келинган.
Яна, шундай катастрофа оқибатларга қарамай, давлат бу шоввозларга ишончли бошқарув учун комиссия ҳақи ҳам тўлаган. Тўланган комиссиялар тўғрисидаги ахборот бирон марта очиқланмаган.
Ҳар икки ИЭС ЎЗбекистондаги энг йирик кўмир импортчилари ҳисобланишади. Кўмир қаердан, қанақа нархларда олиб келинаётгани, қанчаси ёқилаётгани, қанчаси қаёққа кетаётгани ҳақида биронта очиқ ахборот йўқ. Газета.ўз кўмир статистикаси бўйича берган саволлари саволлигича қолган. Иқтибос: "Россиядан 7,5 млн доллар (бир тоннаси 281,2 доллар) эвазига 26,7 минг тонна кўмир келтирилди, бу Қозоғистондан 7 баробар, Қирғизистондан эса деярли 10 баробар қимматроқдир"
Йирик давлат активларининг ишончли бошқарувга берилишининг аянчли оқибатли биринчиси эмас. ИЭСлар билан бир вақтда Ўзметкомбинат, ОКМК ва Ўзвторцветмет ҳам бошқа бир очофат олигарх билан боғланган структурага ишончли бошқарувга берилган, яққолига чайиш, қиммат контрактлар билан ўзлаштириш ва кўтарасига сотиш ишлари бошлангани вақтида пайқаб қолинган ва ишончли бошқарув бекор қилинганди.
Ишончли бошқарувга берилган барча активларда "зарари давлатга, фойдаси чўнтакка қабилида"ги схемалар ишлатилди ва ишлатилмоқда.
Бу схемалар тўлиқ тафтиш этилиши ва ҳеч қурса, хатоларга бошқа қайтмаслик учун сиёсий баҳо берилиши лозим ва лобуд!
Йирик давлат активларининг ишончли бошқарувга берилишининг аянчли оқибатли биринчиси эмас. ИЭСлар билан бир вақтда Ўзметкомбинат, ОКМК ва Ўзвторцветмет ҳам бошқа бир очофат олигарх билан боғланган структурага ишончли бошқарувга берилган, яққолига чайиш, қиммат контрактлар билан ўзлаштириш ва кўтарасига сотиш ишлари бошлангани вақтида пайқаб қолинган ва ишончли бошқарув бекор қилинганди.
Ишончли бошқарувга берилган барча активларда "зарари давлатга, фойдаси чўнтакка қабилида"ги схемалар ишлатилди ва ишлатилмоқда.
Бу схемалар тўлиқ тафтиш этилиши ва ҳеч қурса, хатоларга бошқа қайтмаслик учун сиёсий баҳо берилиши лозим ва лобуд!
2022 йилнинг энг аянчли воқеаси
2022 йилнинг энг аянчли воқеаси, албатта, Россиянинг озод Украинага қилган ваҳшийларча ҳарбий ҳужуми. Юз минглаб оилалар жудолик кўрди, миллионлаб кишилар ўз қўнимларини йўқотди, уй-жойларидан, бор-йўғидан айрилди.
Кремль Россиянинг ҳозирги куни ва келажагини йўққа чиқарди.
Россия нафақат Украинанинг, балки барча қўшни мамлакатларнинг экзистенциал таҳдидига айланганини барча тушуниб етди.
Ўзбекистонда ҳам турли тектоник ҳаракатларнинг бошланувини англатувчи воқеалар юз берди:
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;
- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.
t.me/davr24official
Ўзбекистонда болалар ўлимидан сўнг Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси Док-1 Макс сиропини ишлаб чиқаришни тўхтатган, Ҳиндистон ҳукумати суриштирув бошлаган.
t.me/davr24official
Европа Россиясиз музлаб қоладими?
Ақлли одам билан аҳмоқ одамнинг фарқи нимада? Ақлли инсон муаммони ечимга айлантиришга қодир.
Батафсил:davr24.uz
t.me/davr24official
Токи ўрнин зоғларга
Бўшатмасин бургутлар.
Ҳали керак Ватанга
Кушербаевдай йигитлар!
Эркин Бозоров
t.me/davr24official
Саммит
Бугун Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Президенти иштироки ҳам режалаштирилган.
Олинган маълумотларга кўра асосий тадбирлар эртага бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари Санкт-Петербургда тунашади. Жиддий масалалар эртага норасмий,лекин жуда ишчан нонуштада бўлиб ўтса керак.
t.me/davr24official
⚡️2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
2 январь – душанба;
30 июнь – жума.
Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.
Манба: uza.uz
t.me/davr24official
Депутат Расул Кушербаев:
Депутатлик фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бундай ишлай олмас эканман.
Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман.
Ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат! Розинг бўлинглар!
Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин!
t.me/davr24official
⚡️⚡️⚡️2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг
Давлат бюджети тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг
ҚОНУНИ ва иловалари
t.me/davr24official
26 декабрдан 1000 сўмлик танга пуллар муомалага чиқарилади
Марказий банкнинг маълум қилишича, номинал қиймати 1000 сўм бўлган танга кўринишидаги пул белгиси 2 хил рангдаги комбинациядан иборат бўлиб, ички айланаси сариқ рангли мис ва латун, ташқи айланаси кумуш рангли никель қотишмасидан тайёрланган.
t.me/davr24official
Зеленский Вашингтон томон йўл олди
Америка ва Украинанинг бир қанча йирик оммавий ахборот воситалари Украина ва АҚШ президентлари ўртасида чоршанба куни Оқ уйда учрашув бўлиб ўтиши ҳақида хабар бермоқда. CNN маълумотларига кўра, Зеленский Конгресс йиғилишида ҳам сўзга чиқади. Унинг Вашингтонга бўладиган сафари Украина ҳудудида бўлаётган уруш давридаги яъни февраль ойидан бери Украинадан ташқаридаги биринчи сафари бўлади.
Ташриф чоғида Байден Украинага қўшимча 1,8 миллиард доллар ёрдам беришини эълон қилади. Шу билан бирга, айни пайтда АҚШнинг Украинага рекорд даражадаги ёрдами учун овоз берилади - қўшимча 45 миллиард доллар. CNN маълумотларига кўра, Зеленский Конгресс аъзолари олдида нутқ сўзлаш учун Капитолийга ташриф буюради (ва эҳтимол конгрессменларни Украина учун янги қутқарув дастурларини қўллаб-қувватлашга чақириши мумкин).
t.me/davr24official
Бюджет бўйича овоз бериш натижалари
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
2 соатда 30 млрд.долларлик бош молиявий ҳужжатни юмалоқ ёстиқ қабул қилворишди.
Жудаям арзонмиз
t.me/davr24official
Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга келади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
t.me/davr24official
Мусаффо осмон хабарлари
🛩Коста-Рика пойтахти Сан-Хосега хизмат кўрсатувчи асосий аэропорт бўлган (🇨🇷 Алажуэла шаҳри, пойтахт Сан-Хосе марказидан 20 км узоқликда жойлашган) Хуан Санта-Мария халқаро аэропортида (SJO/MROC) камдан-кам учрайдиган, эҳтимол биринчи рейс.
"Ўзбекистон ҳукумати"га тегишли Boeing 767-300(ER), UK67000 самолёти экипажи 3 январь куни Мадридда трансфер билан махсус дипломатик трансатлантик парвозни амалга оширди.
📸сурат муаллифи: Andrés Meneses.
Манба
t.me/davr24official
Қирғизистон паспорти тожик ва ўзбек паспортидан кучлироқ
Reyting Henley & Partners консалтинг компанияси томонидан Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (ИАТА) билан биргаликда ўтказилган тадқиқотларга кўра Қирғизистон паспорти 2022 йил якунларига бўйича халқаро паспорт индексида 83-ўринни эгаллади.
Маълумотларга кўра, Қирғизистон фуқаролари худди Сиерра-Леоне паспорти эгалари каби 64 давлатга визасиз боришлари мумкин. Умумий рейтингда ҳар икки давлат 83-ўринни эгаллаб турибди.
Дунёнинг энг кучли паспорти Япония паспорти ҳисобланади ва Қуёш чиқиши юрти фуқаролари 193 та давлатга визасиз ташриф буюришлари мумкин. Энг заиф паспорт Афғонистон паспорти. Қўшни юрти вакиллари фақат 27 давлатга визасиз ташриф буюришлари мумкин.
50-ўрин Россия - 119 та визасиз давлат;
69-ўрин Хитой - 80 та визасиз давлат;
71-ўрин Беларус - 78 та визасиз давлат;
73-ўрин Қозоғистон – 76 та визасиз давлат;
81-ўрин Арманистон - 66 та визасиз давлат;
87-ўрин Тожикистон – 60 та визасиз давлат;
88-ўрин Ўзбекистон –59 визасиз давлат
Ҳеч қиси йўқ, бизда маданият ва туризм вазирлиги бор...
t.me/davr24official
ҚҚС тушди, UzAuto Motors нархларни туширмади. Совға сифатида янги комплектация баҳонасида янада қимматлашади
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Бугундан бошлаб, қўшилган қиймат солиғининг 12 фоизлик ставкаси амал қила бошлади. Чакана савдо ва пуллик хизмат нуқталарида янги ставка ҳисобида савдо чеклари берилиши керак.
Байрамдан олдин, контрактация қилиш имкони қолган ягона автомобиль Chevrolet Onix нархларини пасайтириш мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Лекин 1 январдан бошлаб монополист UzAuto Motors илова ва бот орқали таклиф этаётган автомобиллар нархини ўзгартиришсиз қолдирган. Албатта биз буни кутгандик. ҚҚС пасайиши монополлашган бозорларда фақат монополистларнинг фойдасига ишлайди.
Нархларнинг пасайишига-ку умид йўқлиги аниқ бўлди. Лекин нархларнинг ошиши давом этадими? Албатта, давом этади. Фақат бу янги комплектациялар ва позициялар баҳонасида рўй беради. Қимматлаштирилган комплектациялар чиқарилади, арзон комплектациялар эса йўқотилади. Илгари бу усул Spark ва Nexia-3 мисолида кўп қўлланилган.
Демак, монополист 9 январдан бошлаб Chevrolet Onix'нинг Premier комплектациялари бўйича контрактация очади. Нархлар эса анчагина қимматроқ бўлади.
Chevrolet Onix 4LT LTZ 189,9 млн.сўмдан бошланган бўлса, Chevrolet Onix Premier нархи 207 млн.сўмдан 214,7 млн.сўмгачани ташкил этади.
15 дискни 16ликка алмаштириш ва майда чуйда электроника нархни 25 млн.сўмга ёки 13%га оширадими? Бу қанақаси, дейишингиз мумкин. Лекин фиғонларингиз ҳеч қаерга етиб бормайди.
Чунки айнан қимматлаштирилган Chevrolet Onix'га сунъий талаб ҳосил қилиш учун Cobalt ва Lacetti контрактациялари тўхтатилган.
t.me/davr24official
Ҳокимнинг бир вақтнинг ўзида маҳаллий ижроия ва вакиллик органига раҳбарлик қилиш ваколати бекор қилинади
“Маҳаллий вакиллик органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
t.me/davr24official
Қишнинг қоқ ўртасида Европада газ нархи 900 доллардан пастгача тушди
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Кечаги минимумларда газнинг биржа нархлари 880 долларгача арзонлади ва кун давомида 895 доллар атрофида барқарорлашди. Бунақа паст нархлар 2021 йил сентябрдан буён кузатилмаган эди.
Бозордаги ўзгаришлар газнинг биржа нархлари учун ўрнатилган 1900 долларлик потолок (180 €/МВт•соат) адекватлигига нисбатан саволларни қайта туғдирди. Эслатиб ўтамиз, газ учун потолок нархлар 2023 йил 15 февралдан кучга киради.
Нарх тенденцияларига Россиянинг энергетика шантажларидан кейин Европа газ омборхоналарини кузда тўлдириб олганлиги, рационал экономия режими амал қилаётгани, охирги ҳафталардаги иссиқ ҳарорат ва келаси ҳафталардаги прогнозлар жиддий таъсир ўтказмоқда. Шунингдек, иссиқ келган декабрь ва илиқ оқимлар яратаётган шамол энергетикаси ҳам вазиятни янада юмшатмоқда.
❗️Эслатиб ўтамиз, киритилган санкциялар ва энергетик шантажлардаги мағлубиятлардан кейин Россияда газ қазиб олиш 12%га, экспорт эса 25%га қисқарган. Россия зудлик билан жанубий, марказий ва шарқий Осиёда янги бозорлар қидирмоқда ва ҳатто Ямал-Европа газ трубасидан газ экспортини тиклашга ҳам тайёр.
t.me/davr24official
Шавкат Мирзиёев МДҲ норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди.
t.me/davr24official
Президент фармони билан 2023 йил 1 январидан:
Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.
Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.
Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
❗️Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.
Унинг ўрнига Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.
t.me/davr24official
Ўзбекистонда 2023 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? Бюджет лойиҳасига кўра:
(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)
1. Халқ таълими вазирлиги — 26,7 трлн (25,8 трлн)**;
2. Мактабгача таълим вазирлиги — 8 трлн (6,5 трлн);
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 6 трлн (4,1 трлн);
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,66 трлн (3 трлн);
5. Маданият вазирлиги — 746 млрд (728 млрд);
6. Спортни ривожлантириш вазирлиги — 1,219 трлн (қайта ташкил этилди);
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 1 трлн (843,3 млрд);
8. Уй-жон коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,273 трлн (1,324 трлн);
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 657 млрд (615,8 млрд);
10. Сув хўжалиги вазирлиги — 3,382 трлн (3,440 трлн);
11. Энергетика вазирлиги — 70,5 млрд (55 млрд);
12. Транспорт вазирлиги — 5,195 трлн (5,877 трлн);
13. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 278,4 млрд (38,4 млрд);
14. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 1,117 трлн (1,1 трлн);
15. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси — 176,8 млрд (186,6 млрд);
16. Туризм ва маданий мерос вазирлиги — 340 млрд (қайта ташкил этилди);
17. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 14,142 млрд (14,3 млрд);
18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 203,6 млрд (136,8 млрд);
19. Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 665,6 млрд (246,8 млрд);
20. Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 10 млрд (8,9 млрд);
21. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд (10,7 млрд);
22. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 478 млрд (1,254 трлн);
23. Давлат статистика қўмитаси — 197,6 млрд (264,6 млрд);
24. Қурилиш вазирлиги — 232 млрд (358,9 млрд);
25. Ташқи ишлар вазирлиги — 765,4 млрд (577,1 млрд);
26. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 931 млрд (415,8 млрд);
27. АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги— 183,6 млрд (160 млрд);
28. Адлия вазирлиги — 214,8 млрд (164,9 млрд);
29. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 16,2 трлн (769,2 млрд)*;
30. Молия вазирлиги — 73,4 трлн (73,5 трлн)*;
31. Давлат солиқ қўмитаси — 1,5 трлн (1,5 трлн);
32. Ҳукумат — 1,949 трлн (1,6 трлн);
33. Президент Админстрацияси — 1,241 трлн (795,1 млрд);
34. Сенат — 92,8 млрд (148,2 млрд);
35. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 394,5 млрд (237,9 млрд);
36. Омбудсман — 16,4 млрд (8,3 млрд);
37. Бош прокуратура — 1,494 трлн (1,357 трлн);
38. Олий суд — 1,185 трлн (1 трлн);
39. Конституциявий суд — 8,8 млрд (12,2 млрд);
40. Судьялар олий кенгаши — 35 млрд (33,1 млрд);
41. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 23,6 млрд (20 млрд);
42. Марказий сайлов комиссияси — 16,5 млрд (11 млрд);
43. МТРК — 521,9 млрд (561,4 млрд);
44. ЎзА — 33,7 млрд (20,6 млрд);
45. “Ўзархив” — 13,6 млрд (10,4 млрд);
46. Маънавият ва маърифат маркази — 65,7 млрд (62,3 млрд);
47. Ўзгидромет — 166 млрд (180,7 млрд);
48. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 13,4 млрд (11,4 млрд);
49. Ёшлар ишлари агентлиги — 375 млрд (212,8 млрд);
50. Маҳалла ва нуронийлар вазирлиги — 87,6 млрд (57,4 млрд);
51. Касаба уюшмалари федерацияси — 150 млрд (ўтган йили олмаган);
52. ЎзФА — 364,8 млрд (328,2 млрд);
53. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 267 млрд (230 млрд);
54. Ҳисоб палатаси — 69 млрд (60,4 млрд);
55. Президент таълим муассасалари агентлиги — 665,2 млрд (430,5 млрд);
56. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — 276,3 млрд (90 млрд);
57. Кинематография агентлиги — 125,8 млрд (233 млрд);
58. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — 102,3 млрд (87,4 млрд);
59. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 35,8 млрд (7,5 млрд сўм);
60. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 92,8 млрд
61. Бошқа ташкилотлар — 36 трлн (29 трлн).
Изоҳ*: Молия вазирлиги харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган.
Изоҳ**: ўтган йилги харажатлар.
t.me/davr24official
Сенатга 20 дақиқа етса керак
Ўта қизғин давом этган муҳокамалар, савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди ва Сенатга юбориладиган бўлди.
30 миллиард долларлик ҳужжат икки ўқишда бир соатга қолмай, қабул қилинди.
P.S Бюджетимиз ота-онаси истагига кўра уйланадиган йигитга ўхшайди.
t.me/davr24official
Ўзбекистон ва Хитой статистикаси. Ким ёлғон маълумот бермоқда?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Газ экспорти бўйича статистикадаги фарқ ноябрда ҳам давом этган ва ҳатто каррасига кенгайган ҳам.
🇺🇿Демак, Ўзбекистон статистикасига кўра, ноябрь ойида 39,6 млн.долларлик газ экспорт бўлган.
🇨🇳Хитой статистикаси бўйича эса ноябрь ойида Ўзбекистондан 114,2 млн.долларлик газ импорт қилинган.
❗️Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон расмийлари газ экспорти тўхтатилганини бир неча марта эълон қилишган. Охирги марта бундай чиқиш декабрь бошида янгради.
Статистикаси расмийларининг баёнотларига ва қўшни давлатлар статистикасига тўғри келмайдиган Ўзбекистонда газ экспорт қилувчи фақат "Ўзтрансгаз" дейилгани билан, газ экспорт қиладиган бошқа компаниялар тўғрисидаги маълумотлар доим яшириб келинади.
Дарвоқе, жуда оғир келган ноябрь ойида Ўзбекистон хориждан 28,5 млн.долларлик газ, 16,5 млн.долларлик электр импорт қилган. Доимгидек, газ ва электр импорт қилинган мамлакатлар қайсилар экани, ҳажми ва табиийки, уларнинг нархини билиш ва солиштириш имконсиз. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда фақат "қора халққа бўлаверади" қабилида юзаки статистика очиқланади.
t.me/davr24official
Энергетик кризис статистикаси ва ўзбекча иқтисодий мўъжиза
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Энергетика кризиси ноябрь ойи статистикасида аниқ тиниқ акс этган.
Демак, ноябрь ойида 3 523,5 млн.куб газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг ноябрига нисбатан 1 127,2 млн.куб ёки 24,2%га кам дегани.
Электр генерацияси ноябрда 6 228,2 млн.кВт.соатни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг ноябрига нисбатан 1 250,5 млн.Квт.соат ёки 16,7% кам дегани.
Газ конденсатини ишлаб чиқариш 108,1 минг тоннагача (-7,3 минг тонна) ёки зтган йилнинг тегишли ойига нисбатан 6,3%га қисқарган.
Эсимни таниганимдан буён ва умуман статистикани кузатиб бораётганимдан буён энергетикага оид бундай қисқаришни эслай олмайман.
Лекин ҳайрон қолиш кераки, саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми 105,4%га ўсгани қайд этилган. Ўтган октябрь якунлари бўйича ҳам ўсиш кўрсаткичи шундай эди.
Энергетика инқирози шароитида ва бутун соҳаларни тармоқдан узиш юз берган ҳолатда қандай қилиб саноат ишлаб чиақриш ўсиш кўрсаткичи сақлаб қолингани ўзи катта жумбоқ ва балки ўзбекча мўъжиза
Ўқувчиларнинг ёзишларича, жойларда ҳокимликлар ва тегишли бошқармалар томонидан статистик кўрсаткичларни яхшилаш бўйича тўғридан тўғри топшириқлар берилмоқда ва ҳатто қайси рақамларга чиқишга ишоралар кўрсатилмоқда. Топшириқларнинг аксарияти қишлоқ хўжалигидаги статистик кўрсаткичларга чирой бериш билан боғлиқ ва бу топшириқлар Тошкентдан юборилмоқда.
t.me/davr24official
Ўзбекистон Россиясиз ҳам савдо қила оладими?
Ўзбекистон Россияни четлаб ўтиб, Европага биринчи юк поездини жўнатди.
16 декабрь куни Ўзбекистондан Европага Ўрта йўлак (Транскаспий халқаро транспорт йўналиши) бўйлаб биринчи контейнер поезди жўнаб кетди, деб хабар бермоқда “Ўзтемирйўлконтейнер” матбуот хизмати.
Юк поезди мис концентрати ортилган 46 вагон ва 91 дона 20 футлик контейнердан иборат. Контейнер поезди узунлиги 4000 км дан ортиқ бўлган “Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Болгария/Европа” йўналиши бўйлаб ҳаракатланади.
“Ўрта йўлак” деб номланувчи йўналиш Туркманистон, Озарбайжон ва Грузия, шунингдек, темир йўл паромлари орқали Каспий ва Қора денгизларни кесиб ўтади, дея қайд этмоқда Reuters.
Таъкидлаш лозим, Брюссел Ўрта йўлакни Россия орқали ўтувчи анъанавий Шимолий Европа-Осиё темир йўл йўлига муқобил сифатида илгари сурмоқда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) ноябрь ойида Россияни четлаб ўтиб, Европа ва Осиё ўртасидаги юк ташиш йўналишларини ривожлантиришга миллиардлаб евро сармоя киритишга тайёрлигини билдирган.
t.me/davr24official
Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини сотиш бўйича аукцион савдолари бекор қилинди
Бугунги кунда, мазкур объектларнинг сотилиши ҳисобига янги замонавий Онкология маркази қурилишини амалга ошириш бўйича жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, тегишли топшириққа асосан, Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини аукцион орқали сотиш жараёни тўхтатилди ва савдодан олиб ташланди, деб хабар бермоқда Давлат активларини бошқариш агентлиги.
t.me/davr24official