davr24official | Неотсортированное

Telegram-канал davr24official - Davr24

1924

O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official

Подписаться на канал

Davr24

Шунчаки ўзингизга тасаввур қилишингиз учун:

ЎзАвто бюджетдан олаётган 325 млрд.сўм субсидия бу 20та энг зўр ЯНГИ мактаб.

ЎзаАвто бюджетга тўламаган 7 трлн.сўмлик йиғим 2000 та энг замонавий электробус.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Уларнинг орзуларидаги ёғлиққина олтинлар

Қоратоғ олтин конини ўзлаштириш бўйича ўтказилган аукционда объектнинг бошланғич баҳоси 168 баробарга кўтарилиб якунда “Asia Oil Industry” МЧЖ ғолибга айланди. Танлов бошида бошланғич баҳоси 390 миллион сўмни ташкил этган бўлса, аукцион ғолиби 65 миллиард 520 миллион сўм (5,8 млн. доллар) таклиф қилди. Шундай қилиб, 42 соатлик савдолар натижасида нарх 168 баробар ошган бўлсада истиқболли олтин кони учун 5,8 минг доллар нарх жуда яхши ҳисобланади.

Кон Тошкент вилоятининг Пскент туманида, Олмалиқ шаҳридан 8,4 км узоқликда жойлашган. Бу эски олтин кони.

Савол:
"Ғолиб ким?"

Жавоб: жорий йилнинг 16 апрел куни рўйхатга олинган устав фонди 10 млн. сўм бўлган “Asia Oil Industry” МЧЖ.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Телевизорни ўчириш вақти: "Первый канал", "НТВ"/"НТВ-Мир", "Россия-1" ва "РEН ТВ" санкцион рўйхатда

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага қарши босқинчилик ҳаракатларини давом эттираётган Россияга қарши навбатдаги 9-пакет санкцияларини эълон қилди.

Янги санкциялар экспорт учун чекловлар, банк секторига оид тақиқлар, сервис ва энергетика каби соҳаларни қамраб олган. Лекин бу пакетнинг асосий мундарижасини Кремль тв пропагандасига қарши чоралар ташкил этади.

Россия ўзининг оммавий тарғибот қуроллари билан миллионлар онгини захарлашда давом этмоқда. Собиқ совет орбитасидаги миллатлар ва мамлакатлар тафаккурини телевизор орқали фалажлантириш бирон дақиқа тўхтагани йўқ.

Ўзбекистон санкцияларга тушган рус каналлари бўйича чекловлар ўрнатиши ё ўрнатмаслиги унча муҳим эмас. Чунки ҳаммаси ўзингизга боғлиқ.

Телевизорни ўчиринг. Ёқманг.
Эркинлик телевизорни ўчиришдан бошланади
.

Атрофга назар солинг, уйғоқлар телевизор кўрмай қўйган, ҳарақалай ижтимоий фикр ҳосил қиладиганлар твдан ташқарида, бунданам эътиборлиси, закий қарор қабул қилувчилар ҳам ахбор манбаси сифатида твни эмас, интернет платформаларни билади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Эрдўғон бўлажак рақибини озодликдан маҳрум қилдими?

Туркия суди амалдаги президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг бўлажак президентлик сайловларида хавфли рақибига айланиши мумкин бўлган Истанбул ҳокими Икром Имомўғлини ҳукумат амалдорини ҳақорат қилганликда айблаб, икки ярим йилга озодликдан маҳрум қилди.

Агар апелляция суди ҳукмни ўз кучида қолдирса, бу Имомўғлининг сиёсий фаолияти, жумладан, 2023 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этиши имкониятини кескин камайтиради.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Бир эшикка киришдан олдин чиқишни ўйлаш керак...

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Яна бир музокара!

Туркия Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Аваза шаҳрида бўлиб ўтган Туркия-Туркманистон-Озарбайжон давлатларининг уч томонлама саммити чоғида иштирокчиларга мурожаат қилар экан, шундай деди: "Туркия туркий тилли давлатлар билан, жумладан Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) платформаси орқали алоқаларни ривожлантиришга алоҳида аҳамият беради”.

“Ишончим комилки, Анқара, Боку ва Ашхободнинг қардошлик алоқалари мамлакатларимизнинг стратегик имкониятларидан келиб чиқиб мустаҳкамланади. Мақсадимиз глобал ва минтақавий жараёнлардан аҳоли манфаати учун минтақавий барқарорликни ҳисобга олган ҳолда тўлиқ фойдаланишдир”, — деб таъкидлаган Эрдўғон саммит йиғилишида.

❗️Эслатиб ўтамиз Авазада энг катта газ конлари бўлиб, Европа учун катта миқдорда газ етказиш имконияти мавжуд.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Газпром раҳбари ва Ўзбекистон хукумати вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтган

Алексей Миллер ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов ҳамкорлик масалалари бўйича учрашди, деб хабар бермоқда газпром ахборот хизмати.

Томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, кеча эрталаб Тошкентдан Ашхабодга учган самолёт кейинчалик Ашхабоддан Россияга, бугун эса Россиядан Тошкентга кайтган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Қозоғистон нашри Роскомнадзор талабини бажаришдан бош тортди

Россиянинг Алоқа ва оммавий коммуникациялар устидан назорат хизмати (Роскомнадзор) Қозоғистоннинг “Власт” нашридан Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақидаги хабарларни олиб ташлашни талаб қилиб, сайтни Россияда тўсиб қўйиш билан таҳдид қилди. “Власт” муҳаррирлари “рус томони талабларини бажариш ниятимиз йўқ” деб жавоб берди.

Журналистларнинг таъкидлашича, Роскомнадзор Украинанинг Винница шаҳрида 20 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Россия ракеталари томонидан ўққа тутилиши ҳақидаги хабарни, шунингдек, Украинанинг Мариупол шаҳрида тинч аҳоли ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни олиб ташлашни талаб қилган.

Рад этилган тақдирда, Россия томони “Власт” нашри сайтини Россия ҳудудида тақиқланган маълумотларни тарқатувчи ресурсларнинг ягона реэстрига киритиш билан таҳдид қилди.

Журналистлар “Власт – Қозоғистон нашри, унинг фаолияти Россия қонунлари ва назорат органлари томонидан тартибга солинмайди. Таҳририят Украинадаги уруш ҳақидаги бу ёки бошқа янгиликларни олиб ташлаш ниятида эмас ва ҳарбий цензура учун масъул бўлган Россия департаменти бу борада қандай фикрда бўлишидан қатъи назар, уни ёритишда давом этади “, деб жавоб беришган.

Роскомнадзор россиялик журналистларга “махсус ҳарбий операция” атамасини ишлатиб, Украинадаги урушни “уруш” деб аташни тақиқлайди. Тақиқни бузгани учун регулятор аллақачон Россиянинг мустақил нашрлари, жумладан “Медиазона”, “Эхо Москвы”, “Дождь”, “ББС Рус хизмати”, “Озодлик радиоси” ва “Медуза” каби ўнлаб веб-сайтларни блоклаган.

Россия оммавий ахборот воситаларидан ташқари, Роскомнадзор бошқа давлатлар журналистларини ҳам назорат қилмоқчи. Масалан, апрель ойида регулятор Қирғиз ОАВси ҳисобланган “Клооп” ни огоҳлантиришсиз блоклаб қўйган. Бундан ташқари, Қозоғистоннинг “NewTimes.kz”, “Ratel.kz” ва “Exclusive.kz” нашрлари Украинадаги уруш ҳақидаги нашрларни олиб ташлаш талабини олгани маълум қилинган.

Роскомнадзор ҳам рус ҳарбий кемаси ортидан равона бўлмоқда.

❗️Умуман олганда яхши кейс.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

❗️Давлат ташкилотлари ва идораларида бюджет маблағлари ҳисобидан янги йил байрами ва корпоративлар ўтказиш қатъиян тақиқланди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Айбсизлик презумпцияси

Бектош Хатамов ёзмоқда:

Қонунчиликда жуда ҳам зўр тушунча бор, бу тушунча билан ҳар қандай шахсни суд қарорисиз бирор жиноятда қилишда ҳеч ким айблай олмайди. Ҳеч ким. Ҳатто Президент ҳам, Президент администрациясининг раҳбари ҳам, Бош прокурор ҳам.

Бу тушунча айбсизлик презумпцияси дейилади. Унга кўра жиноят содир этишда гумонланаётган, айбланаётган ҳар қандай шахс суд ҳукмига қадар айбсиз деб ҳисобланади.

Бу дегани уни палон жиноятни содир этдинг деб расмини чиқариш, исм-фамилиясини ошкор қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Лекин кеча Ўзбекистонда қонуннинг ана шу жойи ишламади.

Бош прокурорнинг маълум қилишича, «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг Тошкент вилояти бўйича таркибий бўлинмаси бўлган «Ҳудудгаз Тошкент» филиали директори Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Музаффар Алиевнинг ҳибсга олинган суратлари бутун интернетга тарқаб кетди. У айбдорми, унинг айби тасдиқландими, суд ҳукм қилдими йўқми деган саволлар ҳеч кимни ўйлантирмайди. Бутун Ўзбекистон учун Музаффар Алиев энди жиноятчи.

Ярим ҳомиладор бўлмайди деганларидек, ярим ҳуқуқий давлат ҳам бўлмайди. Ё ҳуқуқий давлат бўламиз, ё бўлмаймиз.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Энергетика инқирози кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун импорт божларни бекор қилишни талаб қилади

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Эркатой монополист Uzauto Motors кичик литражли ва тежамкор автомобиллар ишлаб чиқармайди. Айни вақтда айнан энг тежамкор ҳисобланган кичик литражли автомобиллар учун божлар энг баланд тарзда ўрнатилган.

Двигатель цилиндрининг ишчи ҳажми 1000 куб см дан ошмаган автомобиллар импорти учун 15% ва яна ҳар куб см учун 0,8 доллар бож, 15%ли ҚҚС, 30 баробар БҲМ тўлаш керак бўлади. Масалан, 6000 долларлик малолитражка сизга ками 9700 долларга айланади. Бу транспорт ва логистика харажатларисиз (худонинг ўзи бизнинг ҳамма бозорлардан узоқда жойлаштириб Ўзбекистонга табиий бож солиб қўйган).

Ҳаммаси абсурд даражага кўтарилган: ўзи кичик литраж автолар ишлаб чиқарилмайди, яна бунинг устига энг баланд божлар айнан шу тоифа автолари учун белгиланган. Рационал давлат ҳеч қурса ўзи ишлаб чиқармайдиган товарга бунча баланд бож солмаслиги керак.

t.me/davr24official

Унданам кулгулисини айтайми?

Биласиз, Uzauto/Uzautomotors АЖ тарафидан Chevrolet, Volkswagen/Skoda, ADM Jizzakh МЧЖ/Roodell МЧЖ томонидан импорт автомобилларини махфий қарор асосида божларсиз олиб кириб сотиш механизми фақат қиммат ва юқори литражли автомобиллар учун чиқарилган.

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, ADM Jizzakh МЧЖ/Roodell МЧЖ нега қиммат Kia K5 олиб келиб сотади, лекин машҳур тежамкор малолитражка Kia Picanto олиб келиб сотмайди?

Ёки миллий чайқовчи Uzauto/Uzautomotors АЖ қиммат ŠKODA KODIAQ олиб келиб сотади, лекин арзон, халқона Skoda Rapid келтириб сотмайди?

Чунки ҳукуматнинг бож тўламай импорт қилиш бўйича махфий қарори фақат юқори литражли ва мақтанчоқ бойлар учун мўлжалланган қиммат автолар учун чиқариб берилган.

Яна кабинетда ўтирганлар ўзини ижтимоий давлатмиз деб кариллашни хуш кўришади. Ижтимоий давлат кекириб ётган бойлар учун махфий қарор асосида божсиз авто олиб келишга қўл уриб, ўртаҳол ва камбағаллар қўли етадиган автоларга эса аждарҳоча божлар солмайди.

Ёқилғи кризисига рўпара бўлган ва ҳали бери вазият ўнгланмайдиган бир шароитда кичик литражли ва тежамкор автомобиллар учун аждарҳо божларнинг мавжудлиги икки карра абсурд кўринади. Бу абсурд зудлик билан бекор қилиниши керак.

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг кўп муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.

АИ-80 бензини учун акциз солиғи бекор қилинди. Шу чора қўлланилганидан сўнг унинг АЁҚШлардаги нархи неча пул бўлади?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги бу вазиятда Россия элчисини чақириб тушунтириш сўрай оладими?

Айтишларича, шу кунга қадар бирон марта РФга НОТА берилмаган экан.

Бегона давлат фуқароларини улар алоқаси бўлмаган урушда иштирок этиш бу ўта кетган беадаблик эмасми?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Раҳбарнинг Миллатга мурожаати

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Ёзишаяптики, тез кунларда Давлат Раҳбари Парламент ва Халққа йиллик мурожаатнома билан юзланади.

Одатда мураккаб кунларда, бурилиш нуқталарида, қарор қабул қилиш учун катта қўллов зарурияти юзага келганида Раҳбар вакиллар ва воситачиларсиз Миллатга тўғридан-тўғри мурожаат этади. Рузвельт шундай қилган, Де Голль шундай қилган. Черчилль шундай қилган.

Халқ бир мақсад йўлида жуда тез бирлашади, агар Мамлакатнинг энг олий мандатига эга Раҳбари бу ҳақида ўзи сўраса.

Халқ энг оғир ўзгаришларга ва синовларга бардош беради, агар Мамлакатнинг энг олий мандатига эга Раҳбари бу ҳақида сўраса.

Халқ чарчаган, лекин кўнади, яна бир бор матонат кўрсатади, агар Мамлакатнинг энг олий мандатига эга Раҳбари бу ҳақида сўраса.

Халқ норози бўлмайди, халқ тўполон қилмайди, халқ сабр қилади, агар буни Раҳбарнинг ўзи чиқиб сўраса.

Ўзбекистонликлар бирлашади Раҳбарининг атрофида. Мамлакат учун, Мустақиллик учун, Фаровонлик учун бирлашади.

Мурожаатнома олдидан Раҳбардан ўтинчим шу. Кейинга қолдириб келаётганимиз ва тобора товони ошаётган оғир Ислоҳотларга халқ мандат беради. Халқ рози бўлади. Миллатга ўзингиз юзлашинг!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўтда ҳам куймас, Сувда ҳам чўкмас.

Журналист Ильёс Сафаров:

Э шу одамга қойилей. Неча йил, неча замон ва ҳокимиятлар ўтди ҳамки, амал курсисида.

Депутат бўлди, сенатор бўлди, президентликка номзод бўлди лекин бир оғиз халқни иссиқ-совуғи, оч-тўқлиги ҳақида гапирмади. Фақат бир хил, "монотонний" қилиб мақтовни босаверди, босяпти ва босади.

Ёзганларига бетни ўта нафис тутиб тушилган расм ҳам илова қилиб қўяди.

Инсонга даврни, муҳитни, кайфиятни, халқнинг иссиқ-совуғини сезиш, унга яқин бўлиш дарди, хислатининг берилиши ҳам катта иноят экан.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Паразитликнинг олий намунаси

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Депутатлар Дониёр Ғаниев ва Расул Кушербаевларнинг ёзишларича, UzAuto Motors экспорт қиладиган автомобиллар учун утилизация харажатларига давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган субсидия 225 млрд.сўмгача оширилмоқда. 2022 йил бюджети тасдиқланганида бу сумма 100 млрд.сўм эди.

Кенг аудиториядаги ўқувчи тушунмаслиги мумкин. Бу нима дегани ўзи?

Масалан, ҳар бир автомобилнинг нархида утилизация йиғими ўтиради. Айтайлик, Ласетти сотиб олаётганингизда унинг нархида 36 млн.сўм утилизация йиғими ўтиради. Шуни сиз тўлайсиз, сиздан олиб, UzAuto Motors давлатга, бюджетга тўлаш керак. Лекин халқнинг бошига тушган қуртга айланган UzAuto Motors сиздан олган утилизация йиғимини бюджетга тўлаш ўрнига. чўнтагида сақлаб қолишда давом этмоқда. Ҳарқалай, масалан, 2022 йил январь-октябрь ойларидан 7 трлн.сўмдан ортиқ йиғимнинг бюджетга ўтказилгани бўйича маълумот йўқ.

Буям майли, бу паразит компания сиз-у биздан олган утилизация йиғимини бюджетга ўтказмаётгани устига яна давлатдан, бюджетдан қўшимча юз миллиардлаб субсидия олиб ётипти.

Йил бошида тасдиқланган бюджетда хорижга экспорт қилинган автомобиллар учун утилизация йиғимини қоплашга 100 млрд. субсидия бир думалаб йил охирида 225 млрд.сўмга етипти. Бу сиз ўз ёнингиздан қозоғистонлик ва россиялик харидорлар сотиб олаётган автомобиллар учун ҳам утилизация йиғимини тўлаяпсиз дегани.

Бундан бадтар паразитлик бўлиши мумкинми? Ўзбекистон халқи ва иқтисодиёти бу қуртдан қачон қутулади?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Барчаси тескари бўлган Тошкент

Элдар Асанов ёзмоқда:

Бир гуруҳда янги қурилаётган City'лар ҳақида баҳс бўлиб қолди. Улардаги шароит, нарх-наво ҳақидаги шикоятлардан сўнг беихтиёр АҚШ билан қиёслай бошладим.

АҚШда Вашингтон четидаги бир уйда турганман. У қиммат, элита жой эмас, ўрта синфга мўлжалланган жой эди.

Бутун мамлакатда вазият қанақа билмадим, лекин пойтахт ва унинг атрофида одатда уй-жой бозорининг Ўзбекистонга ўхшамайдиган жиҳатлари кўп. Дейлик, уй қурувчилари одатда квартираларни сотмайди, балки ижарага беради. Нархлар қимматилиги ва америкалик анча мобил халқ эканини, кўп яшаш жойини ўзгартириши бунга сабаб бўлса керак.

Бундан ташқари, уйни қурган компания/бизнесмен шу уйда яшовчиларга деярли барча хизматларни кўрсатади. Масалан, мен яшаган уйнинг ўз сантехник ва электриклари бор эди, шу уйдаги ҳар қандай квартирада носозлик бўлиши билан етиб келарди. Коммунал хизмат тўловлари ижара нархига қўшиб олинарди, ҳисоблаб, тўлаб юрмасдик. Уйнинг почта хизмати бор эди, хат ва йўлланмаларни квартираларга етказиб ёки, аксинча, жўнатиб берар эди. АҚШда почта жуда ривожланган, одамлар ундан кўп фойдаланишади.

Бошқа қулайликларга келсак. Уйнинг пастида уч қават парковка бор эди. Биринчи қаватда ишлаш учун шовқин изоляция қилинган хона, дам олиб, суҳбат қуриб, телевизор кўриб ўтирадиган хоналар, ўйин хоналари бор эди, у ерда ҳар куни эрталаб бепул қаҳва бўларди. Пастда ресторан зонаси бор эди (ўтиришлар қилиш учун), кутубхонача ва сайр қиладиган митта боғ ҳам бор эди. Шунингдек, уйнинг тагида Giant супермаркети бор эди.

Тошкентда қурилаётган City'ларга кирганимда, бу каби бирорта қулайлик борлигини кўрмаганман: ҳаммасида ерни максимал тўлдириб, уй қуришга ҳаракат қилишади, парковкага ҳам жой қолмайди ҳатто. Дўкон, аптека, ҳордиқ хоналарини бир четга суриб турайлик. Оператив ишлайдиган сантехникларни орзу қилмаса ҳам бўлади. Метро, автобус бекатларининг жойлашувига, яқин-атрофдаги поликлиника, мактаб ва бошқаларга мўлжал олиб уй қуриш амалиёти умуман йўқ.

Юқорида тилга олинган баҳсдан хулоса шундай бўлди: Тошкентда қурилаётган City'лар сохта ҳашамат билан, дидсиз қурилиб, асл нархидан икки-уч баравар қимматга сотилаётган, жойлашуви ҳам, яшаш шароити ҳам ноқулай уйлардир. Бизда ҳозирча модадан қолиб кетган дабдаба билан уй қуришни ўрганишди, аммо уни одамларга қулай қилиб режалаштиришни ўрганишмади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Жамоатчиликнинг кичик ғалабаси

Айтишларича, жамоатчиликнинг жиддий эътирозларидан сўнг Республика онкология марказининг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиаллари ҳудудлари сотилмайдиган бўлган.

Республика онкологияси маркази биноси эса сотилади, марказ янги қурилаётган онкология комплексига кўчиб ўтади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Қирғизистон парламенти спикери вазирга рус тилида сўзлашга рухсат бермади

Қирғизистон парламентнинг бугун бўлиб ўтган йиғилишида табиий ресурслар, экология ва техник назорат вазири Динара Қутманованинг Қирғизистонда расмий тил ҳисобланган рус тилида сўзлашига тўсқинлик қилинди.

Мулозим нутқ сўзлашдан олдин йиғилганлардан расмий тилда сўзлашишни сўраган. Бироқ вазир нутқини бошлаши билан парламент спикери Нурланбек Шакиев уни тўхтатиб, унга расмий тилда гапиришга рухсат берилмаганлигини таъкидлаган.
“Бизда шундай қоида бор: давлат тилида гаплашиш. Нега рухсатсиз ўқийсиз? Ким рухсат берди? Қирғиз тилида гапиринг. Қоида ҳамма учун бир хил”, - деган Шакиев.

Қутманова давлат, қирғиз тилида гапиришга рози бўлсада, нутқининг ярмида рус сўзларини ишлатган. Вазирни қирғиз тилини мукаммал билмаслиги олдин ҳам парламентда муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон конституциясида рус тили расмий тил эканлиги белгиланган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Совуқ ҳаво ва ёқилғи ва энергия ресурсларининг қимматлашиши инфляцион кутилмаларни ёмонлаштирган

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Ноябрдаги совуқ ҳарорат аҳоли ва бизнеснинг нархлар бўйича кутилмаларини ёмонлаштирган.

Ўтган ойда ўтказилган сўровларда аҳолининг инфляцион кутилмалари 15,3%гача (+0,2%), бизнеснинг кутилмалари 14,3%гача (+0,1%) тезлашган.

Инфляция кутилмаларининг асосий омиллари ўлароқ ёқилғи ва энергия ресурслари қимматлашиши хатарини кўрсатганлар аҳоли орасида 38%га (+8%), бизнес субъектлари орасида эса 50%га (+11%) етган.

Яна бир жиҳат шуки инфляцион кутилмаларнинг жорий инфляцияга нисбати аҳоли сегментида 59%га, бизнесда эса 50%га етган. Яъни, кутилмалар ва расмий инфляция дельтаси ёздан буён энг ёмон фарқликка етган.

Инфляцион кутилмалар ёмонлашуви фонида эртага Марказий банк Бошқаруви асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича 2022 йилдаги энг охирги йиғилишини ўтказади. Ставканинг пасайтирилишига бирон бир ишора кўрилаётгани йўқ. Кўтарилса ҳам ҳайрон бўлмаслик керак бўлади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

"Агро Трансформация" Самарқанд вилоятида

Қисқа муддатли танаффусдан сўнг “АгроТрансформация” лойиҳаси ўз сафарини Самарқанд вилоятида давом эттиради.

Лойиҳа доирасида ёшлар учун соҳа мутахассислари томонидан ер олиш тартиби ва бизнес режа тузиш, агробизнесда стратегик менежмент ҳамда замонавий деҳқончиликда маркетинг ва брендинг мавзуларида интенсив семинарлар ташкил қилинади.

Мақсад: Энг чекка ҳудуддаги туманлардаги ёшлар билан аграр соҳасидаги профессионалларни учраштириб, уларга қишлоқ хўжалигининг замонавий билимларини етказиш

Самарқандлик ёшлар Агро бизнесда фаолиятингизни бошламоқчимисиз?

🎙Унда бизнес ғоянгизни ҳозирлаб, семинар-тренингларда қатнашинг!

Батафсил...

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркманистон Ўзбекистонга 3 ойда 1.5 млрд. куб метр газ етказиб беради

12 декабр куни Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашди.

Умурзоқов сафар чоғида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ (3 ойда жами 1,5 млрд куб метр) бериш бўйича келишувга эришди ва шартнома имзоланди.

Агар бу лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Ўзбекистонда қиш кунларида юзага келган газ муаммоси тўлиқ ҳал қилиниши мумкин.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ёлғон бўйича мастер класс...

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Эртандан мамлакатимиздаги совуқ антициклон таъсири аста-секин кучсизлашади.

Совуқ ҳаво массаси нисбатан илиқ ҳаво билан ўрин алмашади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб кечалари совуқ 0 даражагача кучсизлашади, кундуз кунлари эса ҳаво 7-10 даража илиқгача, баъзи жойларда 14 даража илиқгача исийди, бу ҳароратнинг ўртача кўп йиллик қийматларига яқиндир.

Ўзгидромет

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

⚡️Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган

Айни дақиқаларда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.

Унда жумладан қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ҳеч нарса ҳақида ҳеч нарса

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Янги Ўзбекистон ва очиқлик калимаси ишлатила бошлаганининг олтинчи йилида мазмун ташимайдиган, таҳлил учун етарли бўлмаган, лекин шакл берадиган статистика билан чалғитиш роса авж олди. Бу билан гўёки очиқлик сиёсати давом этаяпти. Статистика қўмитаси бунинг роса ҳадиси олган. Қолганлар энди ўрганаяпти.

Лекин бу ҳаммаси мақсадли ёлғон. Камида иллюзия ёки русчасига айтганда подмена.

Қурилиш соҳасидаги энг йирик солиқ тўловчилар билан боғлиқ мана бу инфографикадан иборат статистика ҳам шу жумладан. Буни кўрган 99% ахборот истеъмолчиси, ҳа, шунча сўксак ҳам қурилиш компаниялари солиқ тўлаяптийкан-ку барибир деган тасаввурга боради, шу тасаввур унинг шуурига сингади.

Лекин бу ахборотнинг динамика ва қуйи мундарижаси эълон қилинмаса, бир тийинга қиммат, яъни ҳеч нарса ҳақида ҳеч нарса эканини фақат жуда кам сонли закийлар тушунади. Зотан агар динамика ва солиқлар таркибидан иборат мундарижа эълон қилинса, анову тепадаги қолган 99% ахборот олувчида ҳам милёнта савол пайдо бўлади. Шунинг учун на динамика берилади, на батафсил таркиб очиқланади.

Инфографикадаги маълумотларга нисбатан ишончсизлигиниз мустаҳкамланиши учун, Сизга шпаргалка ва калит сўзлар бераман.

Биринчидан, бу компанияларнинг аксарияти бюджетхўр, яъни давлат буюртмаларини конкурссиз ёки келишилган рақиблар иштирокидаги спарринг аукционлар орқали ўзлаштирувчилар ҳисобланишади.
Уларнинг бир нечтаси ўзаро аффилланган, яъни бир чўнтакка хизмат қилади, лекин рўйхатга қарасангиз ўзаро рақобатчидек.

Иккинчидан, рўйхатдаги суммалар асосан ҚҚС ҳисобига шишган. Яъни бу солиқларни қурилиш компаниялари эмас, аслида истеъмолчилар, яъни сизлар тўлагансизлар.

Учинчидан, рўйхатда келтирилган компанияларнинг ҳар бири ҳеч бўлмаганда битта солиқ имтиёзига эга. Фойда солиғидан, мол мулк ва ер солиғидан, импорт божлардан ва ҳатто ҚҚСдан ҳам. Булар нафақат бюджет эмувчилар, балки солиқ имтиёзларининг асосий ўзлаштирувчилари ҳам.

Тўртинчидан, январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда жами 105 трлн.сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Рўйхатдагиларнинг қанча қурилиш ишлари амалга оширгани атайин эълон қилинмаган, агар эълон қилинса тўланган солиқлар жами қурилиш ишларига нисбатан қанчалар даражада паст эканини калькуляторсиз ҳам ҳисоблай оласиз.

Ва бешинчидан, ёдда тутингки, Ўзбекистонда қурилиш соҳаси яширин иқтисодиёт энг гуркираган соҳа ҳисобланади ва бунга онгли равишда йўл қўйилган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон аҳолиси 36 миллиондан ошди!

Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълумот берилмоқда.

9 декабрь ҳолатига эркаклар сони 18 млн 76 минг 222 нафарни, аёллар сони 17 млн 849 минг 415 нафарни ташкил этмоқда.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Экспорт камайган, лекин газ қаерда?

Тўғри сўнги 4 йилда экспорт ҳажми 3-4 баробар камайган бўлиши мумкин, лекин экспортнинг камайиши билан билан ички истеъмол кескин ошиб қолгани йўқ, чунки ишлаб чиқариш йилдан йилга қисқариб бормоқда.

“Узтрансгаз” раисининг сўзларига кўра, сўнги 4 йилда экспорт ҳажми 3-4 баробарга камайган, чунки ички истеъмол ошиб бораяпти.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун билан барчангизни табриклаймиз!!!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

"Онкология шифохоналарини сақлаб қолайлик"

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Бугун вакцина олаётганимда ҳамшира шу илтимосни катталарга, хусусан вазир Мусаевга етказишимни сўради. Яқинда Тахтапулдаги касалхонага борган экан, касаллар-у, дўхтирларгача чуқур хавотирда юришганини айтди.

Омонат гап. Етказдим.

t.me/davr24official

Читать полностью…
Подписаться на канал