davr24official | Неотсортированное

Telegram-канал davr24official - Davr24

1924

O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official

Подписаться на канал

Davr24

Ёқилғи энергетикасида чўкиш давом этмоқда

Энергетик чўкиш ўз йўлига, ишлаётган саноат корхоналари 68 691 (-25 251)тага, пандемиядан олдинги даражагача камайиб кетганига қарамай, саноат ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми ўсиши 16.6%га етган.

Батафсил: davr24.uz

/channel/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Лицензияси бекор қилинган нодавлат ОТМ талабалари тегишли тартибда бошқа олий таълим ташкилотига кўчирилади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2023 йил 16-31 май кунлари республикамиздаги 71 та нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилди. Ўрганишлар натижасида Наманган вилоятидаги «НАМХУ ОТМ» МЧЖ нодавлат олий таълим ташкилоти – Наманган халқаро университетида олий таълим хизматларини лицензиялаш талаблари ва шартларига риоя этишда қатор қўпол қоидабузарликлар қайд этилди.

“NAMXU OTM” МЧЖ ва вазирлик ўртасида иш иқтисодий суднинг 3 та ва маъмурий судларнинг 3 та, жами 6 та инстанциясида кўриб чиқилган.

Шунингдек, “Valley innovative university” нодавлат олий таълим муассасасини текшириш жараёнида бир қатор лицензия талаб ва шартлари қўпол равишда бузилгани аниқланган.

Лицензияси бекор қилинган олий таълим муассасаларининг талабаларини бошқа олий таълим ташкилотига кўчириш учун масъулият Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги зиммасида бўлиб, талабалар ўзлари истаган олий таълим ташкилотига тегишли тартибда кўчирилади.

Хусусан, Наманган халқаро университетининг HEMIS ахборот тизимига киритилган 5876 нафар талабасидан ўқишга кўчириш бўйича ариза олиш жараёни 16 февралдан бошланди. 19 февраль ҳолатига 5148 нафар талабадан аризалар олинди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Дизель нархи 15 фоиз арзонлаштирилди

"Ўзбекнефтгаз" томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида дизель ёнилғисининг нархлари ЭКО дизель ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоиз арзонлаштирилди.

Бугундан "Ўзбекнефтгаз"га қарашли барча нефть база омборларидан ЕВРО-5 SSDF русумли дизель ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз,12 февраль куни президент раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда "Ўзбекнефтгаз" АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизель ёнилғиси нархини 15 фоиз пасайтириш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Иш ҳафтаси давомида совуқ тўлқин республика ҳудудларида сақланади.

Ўзгидрометга кўра, эртага водий ва баъзи вилоятларда ёғингарчилик кутилади. 21-23 февраль кунлари ёғингарчилик кутилмайди.

21-23 февраль кунлари кундузи ҳарорат бугун ва эртанги кунга нисбатан бироз кўтарилади, аммо бу сезиларли илиқлик дегани эмас. Бугун ва эртага кундуз кунлари + 3 даражагача илиқлик чоршаба-жума кунлари +5 даражагача илиқликка ўзгаради.

Аммо, келаётган 4 кунликда тунлари ҳудудларда совуқ антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати -3 -8 даражагача совуқ, шимолда -16 даражагача совуқ бўлади.

Мазкур тўлқинлик жойларда қор ёғишидан олдин куртаклари бўртиб қолган, гуллаган эрта пишар мевали дарахтдарни "совуқ уришига" олиб келади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

⚡️Президент коррупция билан ҳибсга олинган Когон тумани прокурори ҳақида тўхталиб, Бош прокурорга махсус топшириқ берди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Президентнинг тегишли қарорига асосан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент Молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти бирлаштирилди.

Ҳукумат қарори билан иқтисод фанлари доктори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Камбағаллик ҳайратли даражада кескин қисқарган

Расмийларга кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2023 йил давомида 3,1 фоиз бандига, 11,0 фоизгача пасайган.

Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилгани, масалан, Қорақалпоғистонда 19,9% дан 13,7% гача, Бухоро 11.9% дан 11,8% гача қисқаргани айтилмоқда.

Маълумот учун, Қорақалпоғистонда жон бошига реал даромадлар 2023 йилда умуман ўсмаган бўлса, Бухорода 0,4%га ва яна тўртта вилоятда 0,5%дан 6,4%гача қисқарган.

Камбағаллик даражаси 2022 йилда ҳам 3 фоиз бандига (17%дан 14%гача) туширилгани эълон қилинганди, лекин 2022 йилда 2023 йилдан фарқли ўлароқ, аҳолининг жон бошига реал даромадлари анча юқори, 7,5%га ўсиши юз берганди (хусусан, Қорақалпоғистонда 5,2%, Бухорода 5,7%).

Иқтисодчи Отабек Бакиров

/channel/davr24official

Читать полностью…

Davr24

30 январь Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов туғилган сана.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Тошкент 18.01.2024 йил.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

⚡️Қаҳрамон Қуронбоев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференцияси бўлиб ўтди, унда уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари сайланди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович сайланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Иноғомов Жовдатхон Султанович сайланди.
Бунга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг ўринбосари лавозимига Аслонов Абдулло Убайдуллоевич сайланди.
У бундан аввал Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг ёшлар ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари, “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Қиммат олтинга қарамай 4 йилда биринчи марта олтин-валюта захираларимиз қисқарди

2023 йил якунларига кўра, халқаро захираларимиз қолдиғи 34 564, 7 милн.долларни ташкил этди. Бу 2023 йил 1 декабрдаги кўрсаткичдан 1 668,2 млн.долларга кўпроқ (захираларнинг валюта қисми +751,4 млн.доллар, олтин қисми +906,3 млн.доллар).

Лекин, 2023 йил давомида олтин валюта захиралари қолдиғи 1 202,9 млн.долларга камайган.

Ўзи умуман жуда тез ўсиб бораётган импортга қарамай, захираларимизнинг қисқариши охирги марта 2018 йилда юз берганди. Унда ҳам асосий сабаб олтиннинг арзонлашуви бўлганди.

2023 йилда, айниқса унинг охирида олтин нархларининг янги максимумлари кузатилди. 2023 йил 1 январга 1 унция олтин 1 811,8 доллардан ҳисобга киритилган бўлса, 2024 йил 1 январга нархлар 2 063 доллардан ўтган. Лекин бу ҳам захираларимизнинг қисқаришини тўхтатиб қололмаган.

Янги даврнинг бошида олтин валюта захираларимиз 18-20 ойлик импортни қоплаш даражасида бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 8-8,5 ойгача тушган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Иқтисодчи Отабек Бакиров: Газ таннархи қанча?

Энергетика вазирлиги:

2022 йил: 1 куб метр газнинг таннархини 1400 сўм.

2023 йил: 1 куб метр газнинг таннархи 1 890 сўм.

Ўзбекнефтегаз: 1 куб метр газнинг таннархи 345 сўм ("Узбекнефтегаз" продавал газ по 340 сумов, когда вышел отчёт агентства, тогда как себестоимость производства газа составляла 345 сумов).

Читать полностью…

Davr24

2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

"2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди.

🔰Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▫️22 март – жума;
▫️11 апрель – пайшанба;
▫️18 июнь – сешанба;
▫️3 сентябрь – сешанба;
▫️31 декабрь – сешанба.

🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️2 январь – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрель – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабрь – душанба.

🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

▫️6 январь – шанба кунидан 2 январьсешанба кунига;
▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрьдушанба кунига.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

🟥 Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti (MHTI) tomonidan “O‘zbekiston ko‘chmas mulk va ipoteka bozori” hisoboti tayyorlandi.

Hisobot Biznesni rivojlantirish banki homiyligida tayyorlanib respublika bo‘yicha uy-joy narxlari, ko’chmas mulk bozorining joriy holati va kelajagi hamda fundamental va iqtisodiy omillarga asoslangan pufak xavfi to’g’risidagi tahlillar bilan birgalikda 5455 aholi va 141 qurilish kompaniyalari orasida o’tkazilgan so’rov natijalarini ham o’z ichiga oladi.

Asosiy xulosalar:

📈 Toshkent shahrida uy-joy narxlari uchun hisoblangan “pufak indeksi” narxlar pufak xavfi chegarasiga yaqinlashib borayotganini ko‘rsatmoqda. Poytaxtda o‘rtacha ta’mirlangan 2 xonali xonadon sotib olish uchun talab etiladigan muddat (o‘rtacha ish haqiga nisbatan) 10 yilgacha yetgan. Bu borada Toshkent shahri Tokio, Parij va London shaharlariga deyarli yetib olgan (UBS, 2023).

🏠 Toshkent shahrida uy-joy narxlari o‘zgarishi va uning ijarasidan keladigan umumiy yillik daromadlilik jismoniy shaxslarning chet el valyutasidagi uzoq muddatli depozitlar bo‘yicha o‘rtacha foiz stavkasidan (2023 yil sentyabrda 5,3%) ancha yuqori hisoblanadi.

📌O’tgan yillarda aholi sonining 1%ga ko’payishi uy-joyga bo’lgan talabning 0,8%ga oshishiga olib kelgan.

🧮 2021-2023 yillarda Toshkent shahri va Toshkent viloyatida o‘rtacha hisobda uy-joy sotib oluvchi har beshinchi kishi ipoteka kreditlariga murojaat qilgan. Bu esa ushbu hududlarda aholi uy-joy sotib olishda asosan o‘z mablag‘laridan foydalanayotganligidan dalolat beradi.

📝 Hududlarda 1 kv.m. uchun kadast hujjatlari chiqqandan keyingi narx kadastr olishdan oldingi narxdan o’rtacha 19-20%ga qimmatlashadi. Poytaxtda esa ushbu ko‘rsatkich 35-39%gacha yetadi.

‼️Uy-joy narxlarining 500 mln so‘mdan oshishi aholining 80%dan ortig‘ining uy sotib olish imkoniyatlarini pasaytirib yuboradi.

💲Aholining aksariyat qismi ipoteka krediti yoki uy-joy narxini bo‘lib to‘lash uchun oyiga 4 mln so‘mgacha to‘lash qobiliyatiga ega.

✅ 2023 yil 22-dekabr kuni soat 10:00 da Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti binosida o‘tkaziladigan hisobot taqdimotida mamlakatimiz ko‘chmas mulk va ipoteka bozori to‘g‘risidagi batafsil ma’lumotlar olishingiz va navbatdagi hisobot bo‘yicha o’z fikr mulohazalaringizni bildirishingiz mumkin.

➡️ Taqdimotda ishtirok etish uchun quyidagi havola orqali ro‘yxatdan o‘ting.

🟥 To'liq hisobotni (9.2 MB, 109 bet) bu yerda bepul yuklab olishingiz mumkin.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Етмиш етти марта алданганлар етмиш саккизинчи ёлғонга ишонмасликлари керак

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

"Энерготаъминотингиз 2023 йил 9 декабрь 09:00дан 14 декабргача тармоқдан ажратилиши тўғрисида расман огоҳлантирамиз... жавобгарлик истеъмолчилар раҳбарлари зиммасига юклатилишини билдирамиз".

"Биз об-ҳавонинг ҳар қандай инжиқлиги ва аномал совуққа тайёрмиз".

"Айни пайтда Ўзбекистонда кунига тахминан 212−220 миллион кВт/соат электр энергияси истеъмол қилинмоқда. Ўтган йилги ғайритабиий совуқ ҳавода талабнинг энг юқори даражаси 260 миллион кВт/соатга етди ва 20 миллион кВт/соатга чекловлар жорий этилди. 2023-йилда 280 миллион кВт/соатгача бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш режалаштирилган"

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Тошкент жаҳонда ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида 1-ўринда

21 феврал куни Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунё шаҳарлари орасида 1-ўринга чиқди.

Пойтахт экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тизимидаги масъулларни мазкур натижа билан табриклаш керакми?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

❗️Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар, Саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган «3-сонли мисни бойитиш фабрикаси»да содир бўлган вазият бўйича

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълумот берди.

Бугун, 20 февраль куни таҳминан соат 08:00 ларда Олмалиқ шаҳар Саноат зонаси ҳудудида жойлашган янги қурилаётган «3-сонли Мисни бойитиш фабрикаси»да бирламчи маълумотга кўра темир конструкциялари сурункали қор ёғиши натижасида қулаб тушган.

Содир бўлган бахтсиз ходиса натижасида воқеа жойида қурувчи компаниясининг 32 нафар ишчилари (барчаси Ҳиндистон Республикаси фуқаролари) жабрланган, улардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган, 29 нафари турли даражадаги тан жарохатлари олганлиги сабабли шифохонага жойлаштирилган. Жабрланган фуқароларнинг 4 нафарига шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.

📌Айни вақтда содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини жойида ўрганиш, зудлик билан бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳи тузилган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистонда электр таъминотига чекловлар жорий этилмоқда

Энергетика вазирлиги Бухорода кучли шамол туфайли электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши кузатилгани ва бу 10 та газ ҳайдаш агрегати тўхташига олиб келганини маълум қилди. Оқибатда магистраль газ қувурларида босим пасайган ва барча метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Батафсил: davr24.uz

/channel/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Тез кунларда томоша қилинг!!!

“Баҳодир Ялангтўш”

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Аслида фожиамиз ҳам шунда

Қўлимизга чўп тутқазиб қўйишса, дўстимиз бўлса, ортидан, душманимиз бўлса, олдидан аямай кавлаштирамиз. Бирлик ва ўзаро ҳурмат йўқолиб боряпти.

Россия президенти ёшларга қўшилиб мадҳия куйласа, трендга чиқаришни биламиз. Футболда мадҳияни ҳатто жўр бўлиб бирга куйлаймиз, биров ғалати тушунмайди.

Ёки Наманган ҳокими фаввора очилишида ёшлар билан бирга мадҳия айтади. Ҳар куни ярим кечаси ва эрталаб давлат телеканалларида давлат мадҳияси янграйди.

Нафақат мадҳия, байроқни ҳам беҳурмат қиламиз. Ватан туйғуси деса, куламиз. Мадҳия айтса, куламиз. Лекин хориж киноларида томига байроқ илиб қўйганларга қарсак чаламиз, ҳавас қиламиз.

Ерда ётган байроққа бефарқ бўлган одамни ёмонлаймиз, уйига байроқ ўрнатса, устидан куламиз. Маҳалладагилар мадҳия куйласа, танқид қиламиз, кўчада кимдир мадҳияни айтишни билмаса, масхаралаймиз.

Юртни ёв босса, кўр-кўрона мақтаб, "пахта қўйганлар" биринчи бўлиб қочади; давлат рамзларини ҳурмат қилмаганлар, ҳазил-мазах қилганлар биринчи бўлиб сотади. Худо кўрсатмасин!

Манба

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Айтамиз, лекин сўзимиздан қайтамиз!

Бир йил аввал, 2023 йил январида жамоатчилик диққат маркази бир муддат Бухорога қаратилган эди – шаҳар марказидаги кўплаб маъмурий бинолар, хусусан, вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, меъморий жиҳатдан Ўзбекистонда қиёси йўқ стадион ўрнига “Бухоро туризм маркази”ни қуриш лойиҳаси эълон қилинганди.

Батафсил: davr24.uz

/channel/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Transparency International Марказий Осиё мамлакатларини ўта коррупциялашган ва авторитар давлатлар деб ҳисобламоқда

Transparency International 2023 йилги Коррупцияни қабул қилиш индекси бўйича янгиланган маълумотларини эълон қилди.

Батафсил: davr24.uz

Читать полностью…

Davr24

⚡️Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари рақамларда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда:

Аҳоли сони
– 36,8 млн киши:

Аёллар сони – 18,3 млн киши
Эркаклар сони – 18,5 млн киши

Шаҳарда яшовчилар – 18,8 млн киши;
Қишлоқда яшовчилар – 18 млн киши.

Никоҳлар сони – 283,8 мингта;
Никоҳдан ажралишлар сони – 49,2 мингта.

Умумий миграция:

       ➖Кўчиб келган – 218,8 минг киши;
       ➖Кўчиб кетган – 233,2 минг киши.

Шундан ташқи миграция ⬇️

Кўчиб келган – 2,9 минг киши
Кўчиб кетган – 17,3 минг киши.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга, қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади

Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилади. Бунда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши белгиланмоқда.

Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилади. Бунда Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Цементчиларнинг лоббистлари овоз чиқарди

Ўзбекистонда цементчилар учун солиқнинг 4 карра пасайтирилишини оқлаб беришни Ўзқурилишматериаллари уюшмаси бошлаб берди.

Албатта, бундан ҳеч ҳам ҳайрон бўлмаса керак, охирги йилларда айниқса, хитойликлар томонидан қурилган ва қурилаётган цемент заводларининг ташаббускорларидан бири айнан шу ўзини вазирлик деб биладиган уюшма ҳисобланади.

Эмишки, амалдаги "юқори" солиқлар цемент нархининг ошишига олиб келганмуш. Бу ғирт уйдирма аргумент ҳисобланади. Эртага бу ҳақда биржа нархларини йилма йил очиқлаш орқали қўшимча маълумот етказамиз (архивдан олиш учун вақт керак). Ҳозирча ўзингиз учун билингки, 2024 йил январдаги цемент нархлари 6 йил олдинги, 2018 йил январдаги цемент нархларидан арзонроқ.

Лекин яна шуни билингки, Ўзбекистонда цемент нархи ҳалиям, қўшниларимиздан кўра қиммат. Айнан қозоқ. қирғиз ва тожик цементига сифат ва нарх рақобатида ютқазаётгани учун ҳам лоббистлар хитой манфаатларига хизмат қилаётган, табиатимиз ва ўзбек халқининг генофондига тупуриб қўйган цемент олигархияси учун солиқларни аввал айтилганидек, 2 баробар эмас, 4 баробарига тушириб беришди.

Макаренко ҳукуматдаги гўёки халқ соғлиғини ҳимоя қилмоқчи бўлаётганлар устидан луқма ташлаётгани бежиз эмас. Ростанам халқ соғлиғини ўйлаётганлар таркибида шакар бўлган ичимликлар учун солиқ кирита туриб, шу пайтнинг ўзида цементчилар учун солиқни 4 каррага туширишмаган бўлишарди.

Уяти борлар ҳеч қурса жим турган бўлишарди.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Xalqaro imtihon tizimlari: IELTS, TOEFL, GMAT, GRE va SAT imtihonlaridan 70% dan yuqori (7 va undan yuqori) ball to‘plagan yoshlarga imtihon xarajatlari to‘liq qoplab berilmoqda

Oldinroq IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT kabi xalqaro imtihon tizimlari kompensatsiyasi haqida yozgan edik.

Tahlillarimizga ko'ra, 2021-yilda 2 833 nafar yoshlarga 5.5 mlrd so'm, 2022-yilda 7 744 nafar yoshlarga 13,4 mlrd so'm, 2023-yilda esa, 12 359 nafar yoshlarga 21,7 mlrd so'm yoshlarning imtihon xarajatlari qoplab berilgan.

Hududlar kesimida esa, Toshkent shahrida 8 787 nafar (16,1 mlrd), Buxoroda 2 011 nafar (3,43mlrd), Farg’ona viloyatida esa 1 787 nafar (2,98 mlrd) yoshlarni tashkil etadi.

Eslatib o'tamiz,18 ta xalqaro imtihon tizimlarida ham yuqori natijaga erishgan yoshlarning imtihon xarajatlarini "Xazna" ilovasi orqali kompensatsiya qilib qaytarib olishlari mumkin.

Yuklab oling: iOS | Android

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Яхши хабар: муҳим озиқ-овқатлар учун ноллаштирилган бож муддати яна узайтирилди

2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Қўшимчасига энди 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар ва кунгабоқар, махсур ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланди.

Фармоннинг алоҳида банди имтиёзларнинг қўллашни давом эттиришни ўрганишга оид топшириқ билан боғлиқ.

Муҳим озиқ-овқатлар учун божлар бутунлай бекор қилиб юборилармикан?

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Газ омборларидан қанча газ олинаяпти?

Иқтисодчи Отабек Бакиров:

Бир ой муқаддам вазиримиз Мирзамаҳмудов Қонунчилик палатасида берган маълумотида газ омборларидан ўтган йили кунига максимум 18 млн.куб газ олингани, бу йил эса шу миқдор 40 млн.кубга етказилганини эълон қилганди (охирги 20 сония).

Кеча эълон қилинган интервьюда эса вазиримиз газ омборларидан ўтган йили кунига максимум 28 млн.куб газ олингани, бу йил шу миқдорни 33-34 млн.кубга етказа олишганини таъкидлади (12:00 дақиқадан).

Қайси бир маълумот тўғри эканини, вазиримизнинг ўзи яна изоҳ бермагунича тушуниш қийин. Ёки бу маълумотлар берилаётганида улар солиштирилиши мумкинлигини ўйлаб ҳам ўтиришмаган кўринади (қисқа хотира синдромига ишонишган бўлиши мумкин).

Агар қурилган янги станциялар ҳисобига омборлардан 40 млн.куб газ олиш мумкин бўлган бўлса, нима учун 12-15 декабрь кунлари мавжуд газзаправкалардан яримидан кўпи ишламади?

Ҳа, дарвоқе, интервьюда вазиримиз совуқ кунлари газзаправкалар фаолияти тўхтатилмагани, фақат вақт чеклови киритилганини алоҳида қайд этди. Ваҳоланки вазирликнинг ўзи 1179 та газзаправкадан 547таси ишлаётганини тан олган эди.

Ва умуман олганда яхши саволлар берилган интервьюнинг шоҳиқтибоси мана бу:

"2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички эҳтиёжни 100 фоиз қоплаш вазифаси қўйилган. Агар буни бажаролмасак, нафақат мен, балки тизимдаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз".

Ўзбекистонликлар интервьюнинг шу қисмини эслаб қолишлари кифоя холос.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

1 январдан мол-мулк солиғи Тошкентда 3 миллион, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида 2 миллион сўм этиб белгиланмоқда.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон Президенти Конституция байрами муносабати билан 334 нафар шахсни афв этди

Президент фармонига кўра, Конституция қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 18 нафарини чет эл фуқаролари, 23 нафарини аёл, 15 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ҳамда 88 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

t.me/davr24official

Читать полностью…
Подписаться на канал