davr24official | Неотсортированное

Telegram-канал davr24official - Davr24

1924

O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official

Подписаться на канал

Davr24

Қозоғистондаги жазони ўташ муассаларидаги чет эл фуқароларининг ярми Ўзбекистон фуқароси

Қозоғистон Бош прокурори ўринбосари Асет Чиндалиев: “Ҳозирги кунда Қозоғистондаги озодликдан маҳрум қилиш муассасаларида Ўзбекистоннинг 486 нафар фуқароси жазо ўтамоқда. Бу Қозоғистонда шундай жазога тортилган чет эл фуқароларининг ярмини ташкил этади. Ўзбекистонда Қозоғистоннинг 20 нафар фуқароси қамоқ жазосини ўтамоқда”.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

“Агротрансформация” Наманган вилоятида

Батафсил:
davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Зилзиладан талофат кўрган Туркияга етиб борган Ўзбекистон ФВВ бўлинмалари Хатай провинциясининг Овакенти ва Жумабозорида қидирув-қутқарув ишларини амалга оширмоқда.

Ишлар 24 соат узлуксиз йўлга қўйилган.

❗️ Тошкентда турк халқи учун гуманитар ёрдам йиғиш бошланди

Гуманитар ёрдам бериш истагида бўлганлар қуйидаги манзилга ташриф буюриши мумкин: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 30-уй.

Ёрдам 8 февралдан ҳар куни соат 10:00 дан 20:00 га қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумот учун телефон: +998781506006. Қисқа рақам: 1094

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон захиралари тарихий максимумни қайд этди

Мамлакат захираларининг асосий қисмини ташкил қилувчи олтиннинг январдаги юқори нархлари захиралар қолдиғини ўтган даврдаги тарихий максимумгача 35 941,9 млн. долларгача кўтарди. Аввалги максимум 2022 йили май ойида қайд этилганди (35 900,8 млн. доллар).

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркияда зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3419 нафарга етди, 20 минг ортиқ киши жароҳат олди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

Қўшни Сурияда эса 1600 дан зиёд киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркиядаги зилзиланинг мамлакат сиёсий ҳаётига таъсири

Бу зилзила Эрдоған маъмурияти учун жиддий имтиҳон. Роппа-роса икки ой бир ҳафтадан кейин президентлик сайловлари бўлади. Зилзила сабаб, Туркия ижтимоий кайфиятидаги приоритетлар ўзгарди: иқтисодий-ижтимоий муаммолар бироз ортга сурилди, қурилиш хавфсизлиги, зилзила қурбонларига ёрдам, уйсиз қолганлари уй-жой билан таъминлаш – олдинга чиқади.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркиядаги иккинчи зилзила лаҳзаси: Уй жонли эфирда қулади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

⚡️⚡️⚡️Туркияда 7,7 магнитудали янги зилзила қайд этилди

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Нега докторларнинг ойлиги кам?

Амалдаги соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг “5,5 млн. сўм ойлик олаётган раҳбар шифокорларимизга, агар улар беморларга меҳр билан қараса, одамлар барибир кўнгилдан чиқариб, рози бўлиб, баракасини бериб кетиши” ҳақидаги гаплари додам замонида эшитганим “докторларнинг ойлигини ошириши керак бўлганлар шундай ўйлайди” деган гапларнинг ҳақиқатга яқинлигини исботлади.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

“Агротрансформация” лойиҳасининг навбатдаги манзили Андижон вилояти

Батафсил:
davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

❗️Буни ўқишингиш шарт!!!

Янгиҳаётда 12 ёшли ўқувчи қиз йўқолиб қолиб, сўнг уйи олдидан мурдаси чиққани ҳақида хабарлар тарқалган вақтда маълумотлар, ҳар доимгидек, ўлда-жўлда эди. Қўлга олинган гумонланувчи ҳақида билганимиз — у ёзда марҳума яшаган уйда мардикорлик қилгани эди. Бор-йўқ тафсилот шу. Бошида аксарият муносабатлар ҳам шу икки қатор ахборотга таяниб билдирилди.

Бир гуруҳ фаоллар масъулиятни ота-оналар зиммасига юклади — ота-оналар болаларини кўпроқ назорат қилиши кераклиги, иложи бўлса, мактабга ҳам ўзи олиб бориб, ўзи олиб қайтиши зарурлиги ҳақида гапирди. Бошқа бир гуруҳ эса болаларнинг ўзига бегоналар билан иложи борича мулоқот қилмасликни ўргатиш, бегоналар билан ҳеч қаерга бормасликни тушунтириш кераклигини айтди.

Қизнинг онаси ва бувисидан олинган интервьюни кўрган ё ўқигандирсиз. Ҳа, бу фақат битта, бўлганда ҳам жабрланувчи томоннинг гаплари. Лекин унда юқоридаги муносабатларнинг кўпини рад этадиган тафсилотлар бор: қиз одобли, кунни кўчада кеч қолмайди, шу қадарки, мактабдан қайтиши ярим соатга кечикса ҳам сезилади, чунки у кечикмайди, сабаби — доимий назоратда (ота-она фақат бир ишни — 12 ёшли қизини мактабга ўзи олиб бориб, ўзи олиб қайтмаган, холос).

Гумонланувчи қиз яшайдиган уйда шунчаки мардикорлик қилмаган — у амалда қиз яшаган хонадоннинг неча ўн йиллик қўшниси бўлган. Қиз уни аввалдан билган, таниган, бегона эмас. Камига, қизни қидириш вақтида гумонланувчи жабрланувчиларнинг уйига қўшни сифатида бемалол кириб, қидирувни қаерда олиб бориш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берган (қидирувда ўзи ҳам қатнашган; салкам Чикатило воқеаси).

Яъни, одобли, эс-ҳушли, доимий назоратдаги бола ўзи таниган, унинг уйига кириб-чиқиб юрган одам томонидан зўрлаб, ўлдирилмоқда. Ўзбекистонда шунга ўхшаш даҳшатли воқеалар аввал ҳам бўлган, эҳтимол, ҳозир, айни дамда ҳам бўлаётгандир. Бу “Бегоналардан эҳтиёт бўлинг” деган ҳикоя эмас. Бу бошқача, мураккаброқ, болаларга ҳам тушунтириш қийинроқ нарса. Даҳшатлиси, бундай ҳолатларда қўшнининг ўрнида болаларнинг ўз қариндошлари, яқин қариндошлари ҳам бўлиши мумкин.

Қизнинг онаси “неча қамалиб, амнистияларга тушиб чиққан” гумонланувчи унинг қизини ўлдираётган вақтда маҳалла милицияси дарҳол қидирувни бошлаш ўрнига “қанақа оиласизлар?” деб қоғоз тўлдириб ўтирганидан нолиган. Қиз йўқолиб қолган кўчанинг бошида видеокамера бўлса, у мунтазам ишласа, ундаги ёзувларни идорада кўриш мумкин бўлса эди, эҳтимол, қизни ярим тунга қадар излашмас, эҳтимол, унинг ҳаётини сақлаб қолиш ҳам мумкин бўларди. Лекин бу масала биргина камера ўрнатиш билан ечилмайди.

Манба

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

#биласизми

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Хитойнинг Афғонистондаги ишлари Марказий Осиёлик кузатувчиларни хавотирга солмоқда

Амударё ҳавзасидаги ҳар қандай иқтисодий ташаббус минтақа давлатларининг сув таъминотига қандай таъсир қилишини ўрганиш учун икки ёки кўп томонлама қўшма экспертиза ўтказиш зарур. Аввалги корхоналар, хусусан Ўзбекистон пахта саноати бу ишни қила олмаган.

Натижада Орол денгизининг буткул қуриши, Амударё қуйи оқимининг… пахта далаларидан тўпланган пестицидлар ва тузлар оқими билан ифлосланиши кузатилди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Патент грантлари бўйича энг тез ривожланаётган 5 та технология соҳаси:

1. Автоном транспорт воситалари

2. Электр рақамли маълумотларни қайта ишлаш

3. Нефть/газ/сув учун бурғилаш технологиялари

4. Биологик моделлар асосида ҳисоблаш

5. Электрон чекиш воситалари

#биласизми

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

“Енгилмас ўтовлар”: Москва эътирозига қарамай қозоғистонликлар Украинага ёрдам юбормоқда

"Қозоғистонликларнинг 80 фоизга яқини урушда Украинани қўллаб-қувватлайди. Россиялик аскарлар ҳақиқий ваҳшийлар. Биз қозоғистонликлар эса украиналикларга ёрдам беришда давом этамиз ва Украинанинг бу ёвузлик устидан ғалаба қозонишига ишонамиз”, деди Қозоғистоннинг энг йирик "Хабар" ва КТК телеканалларининг собиқ раҳбари Арман Шораев.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси: "Туркиянинг жануби-шарқидаги зилзила қурбонлари сони 12 391 нафарга, жабрланганлар сони 62 914 нафарга етди"

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ёлғонлар ёки текширилиши керак маълумотлар ҳақида

Омонатлар таркиби ва вазни қандай? Қисқа жавоб: Бойлар янада бойимоқда

Расмий маълумотларга кўра, 2022 йил давомида аҳоли омонатлари қолдиғи оз эмас, кўп эмас, нақ 69,2%га ўсган ва 63,1 трлн. сўмга етди.

Аҳолининг номинал даромадлари шунчага ўсдими? Йўқ. Расман номинал даромадлар 22,3%га ўсган холос.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркманистон Амударё сувини энг йирик истеъмолчиси

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Туркманистонда учта мамлакат бўйича энг кам аҳоли истиқомат қилади, дренаж тизими ва канал майдонлари ҳажми ҳам қўшни давлатлардан кичик. Аммо, маҳаллий дарё ва сойлар суви ёзда тез-тез қуриб қолиши оқибатида Амударё туркманлар сув эҳтиёжининг 90% ини қоплайди.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Андижон вилоятида «Агротрансформация» лойиҳаси қандай ўтмоқда?

⚡️ Қўрғонтепа туманида бўлиб ўтган интенсив семинардан видео лавҳа.

Семинарлар давом этади, навбатдаги манзил аниқ, эртага соат 14:00да Андижон шаҳридаги Андижон давлат университетининг фаоллар залида барчангизни кутиб қоламиз.

📍 Локация

Сиз агробизнес соҳасида шахсий брендингизни бошламоқчимисиз? Унда бу семинар Сиз учун яхши имкониятлар эшигини очади.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Пойтахтимиз ва ҳудудларда қурилаётган сон саноғи йўқ турар жой биноларини текшириш вақти келмадими?

Туркияда рўй берган икки зилзиладан сўнг, Малатья шаҳрида атиги бир йил аввал қурилган Асур Ресиденсес турар-жой мажмуаси қулаб тушди.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра турар-жой мажмуаси веб-сайтида қўрилиш компаниясининг қўйидаги маълумотларини ўқиш мумкин: "Энг сўнгги зилзила талабларига мувофиқ, зилзилаларга чидамли зич пойдевор темир-бетон лойиҳа".

Охирги маълумотларга кўра, Туркия жанубидаги вайронкор зилзила қурбонлари сони 2921 нафарга етди, яна 15834 киши жароҳат олган.

"Туркия технологияси" деб Тошкентнинг Сирғали туманида янги шаҳарча барпо этилди. Кимдур текширганми???

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Зилзила вақтида нима қилиш керак?

Видео йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ўзбекистон Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборади

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда 6 февраль куни Туркия вақти билан соат 04:17 да 7,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлган, жиддий жароҳатлар олган ва катта талафотлар кўрган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади. Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Шунингдек, Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан қардош Туркия давлатига инсонпарварлик ёрдами ва зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

“Эртами-кечми бу минтақада (Туркиянинг маркази, жануби, Иордания, Сурия ва Ливан) да тахминан 7,5 магнитудали зилзила содир бўлади” - 3 февраль куни Голландиялик сейсмолог Франк Хугербитс бугунги фалокатни башорат қилган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Туркияда кучли зилзила юз берди

Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, бугун Туркиянинг Газиантеп шаҳри яқинида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
Унга кўра, зилзила UTC вақти билан соат 01.17 (Тошкент вақти билан 06.17) да қайд этилган.

Зилзила эпимаркази аҳолиси 1 миллион кишидан ошган Газиантепдан 27 километр узоқликда жойлашган. Ўчоқ 10 километр чуқурликда жойлашган.

Зилзила оқибатида қурбон бўлганларнинг умумий сони 76 кишига етган, сўнгги маълумотларга кўра, яна 440 киши жароҳат олган.

Янгиланмоқда

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Газ ва бензин АЁҚШлари бўйича

“Илгариги эпохада пропаганда хаспўшлаш приемлари сифатида хориж хабарлари рукнида Европадаги қор бўронлар, Африкадаги очарчилик, Венесуэладаги бензинга навбатларни кўрсатишарди. Аксига олиб, бу йил Европада қор бўрониям йўқ, Африкаям очмас, ҳатто Венесуэлада Мадурога ақл кириб, хато қилишни тўхтатгач, бензинга навбатлар сўрилиб кетди. Лекин Эронга, Шимолий Кореяга, Суданга махсус мухбирларни юборсак, ёмон хабарларни доимий олиб, етказиб туриш мумкин бўлади”.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Ички ишлар вазирлиги - "Мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишгани ҳақидаги хабарлар асоссиз"

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларини ўғирлашмоқчи бўлишаётгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Ўтказилган текширув жараёнида аниқланишича, 1 февраль куни Шайхонтоҳур туманида 113-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Н. бошқарувидаги автомашинага 132-сонли мактаб ўқувчилари Г.Б, С.Н. лар ердаги муз бўлагини тепган.

Шундан сўнг 11-синф ўқувчилари муз бўлагини тепган болаларни ички ишларга олиб борамиз деб уларни оғзаки қўрқитишган.

«Ўқувчилар бошқа бундай қилмаслигини айтиб уйига кетишган. Ҳозирги вақтда болалар соғ-саломат ота-онаси бағрида», — дейилади ИИВ хабарида.

Бундан ташқари, автомашинани бошқариш ҳуқуқи бўлмаган мактаб ўқувчиларининг ота-онаси билан бирга ҳуқуқбузарликка йўл қўймаслик юзасидан профилактик суҳбат ўтказилган.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

18 ёшли Илья Малинин фигурали учиш бўйича АҚШ чемпиони

Унинг онаси Татьяна Малинина Ўзбекистоннинг ўн карра чемпиони, қишки спорт турлари бўйича Осиё ўйинлари ғолиби, Олимпиада 2002 иштирокчиси.

Ильянинг отаси Роман Скорняков ҳам Ўзбекистон терма жамоасида аъзоси ва икки Олимпиада иштирокчиси – 1998 ва 2002 йилларда.

Омад тилаймиз.

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Энди "Бунёдкор" стадионининг янги майсаси худди Қатардаги Жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилган стадионлардагидек бўлади.

Майса ерга худди ип каби тикиб чиқилади.

Яхшиси, видеони томоша қилинг ва керакли хулосага эга бўлинг.

📺 Видео: Абдураҳмон Фозилов

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 млрд. куб метр атрофида. Шундан 1,3 млрд. куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради. Бу дегани қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 млн. куб метр газ билан таъминлаш имкониятимиз бўлади.

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…

Davr24

Монополист бўлиш учун ўғрилик қилишга доим тайёр уддабуронлар

Бировни ғояларини ўзлаштириш оддий ҳол бўлган бир мамлакатда яна бир оламшумул янгилик. “UNICON-SOFT” МЧЖ томонидан Ҳумо деб номланган миллий мессенжер яратилибти.

Яна бир инновация!!! Мессенжер Давлат хизматчилари учун хавфсиз эмиш. Дастурга давлат ташкилотлари уланиши лозим ва ҳар бир ходим учун ойига 25 минг 200 сўмдан абонент тўлови тўлаши керак экан. Мажбурий обунани рақамлаштирилган варианти (эна вация)

Батафсил: davr24.uz

t.me/davr24official

Читать полностью…
Подписаться на канал