O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official
Самараси 0 бўлган вазирлик
Журналист Навбаҳор Имамова:
Энергетика вазирлиги кеча-ю кундуз ишласа-да, миллионлаб одамлар қаҳратонда музлаб ўтирса, демак самара ноль. Вазир Жўрабек Мирзамаҳмудов ва унинг ходимлари вақтида ухлаши ва ишлаши керакдир балки.
Тўғри, бу муаммо қўшни давлатларда ҳам, масалан, Тожикистонда ҳам бор. Чунки, у eрда ҳам ҳукумат қиш келаётганини олдиндан ҳеч билмайди ва энергетика инқирозида лаънати ҳавони ва Совет давридан қолган тизимларни айблайди. Яна, уялмасдан, бу инқироз эмас, дейишади.
Халқ эса ток ва газсиз қийналаётгани учун нолимасин, бундан ҳам баттар бўлиши мумкин эди.
Муқобил чораларни ўйлаб қўйиши, қишга тайёрланиши керак эди. Тизимнинг ўзи бу ишни қилмайди.
Ҳозирча Ўзбекистон ҳукуматидан эшитаётганимизнинг қисқача мазмуни шу.
t.me/davr24official
Камбағал халқ иложсизликдан ўлиб кетаверади
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди.
Тошкент вилояти Чиноз туманида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди. Хонадон бир кун аввал қарздорлик сабаб газдан узилган, бироқ уй эгаси ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб олган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент вилояти Чиноз туманида эр-хотин ва уларнинг 3 ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди. Бу ҳақда “Газета.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилган.
Маълум бўлишича, 4 декабрь куни соат 07:00 ларда Чиноз тумани, “Хўжа” маҳалла фуқаролар йиғини Истиқлол кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган Ё.Б.(эркак), 2002 йилда туғилган У.С. ва 2022 йилда туғилган вояга етмаган Я.С. яшаш хонадонининг ётоқ хонасида ухлаётган вақтида ис газдан заҳарланиб вафот этган.
Хабарга кўра, олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, «Чинозтумангаз» газ таъминоти бўлимининг 2022 йилдаги 5701−08/586-сонли маълумотномасига кўра, 3 декабр куни ушбу хонадон фойдаланилган табиий газдан 7 500 000 сўм дебитор қарздорлиги мавжудлиги сабабли газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ тармоғидан пайвандлаш йўли орқали узилган.
Истеъмолчи дебитор қарздорлиги бўлишига қарамасдан ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланиб, табиий газдан фойдаланиб келганлиги маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тайинланган суд-тиббёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига кўра, марҳумларда ташқи кўрик вақтида тан жароҳатлари аниқланмаганини, уларнинг ўлимига ёниб улгурмаган ис газдан заҳарланиш оқибатида ўткир юрак қон томир ва ўпка-нафас етишмовчилиги натижасида содир бўлиши мумкинлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❓Савол. Қорли кунлар келиши ва ҳароратни кескин совиб кетишини билиб туриб, ёш чақалоғи бор истеъмолчини қарзи учун газдан узиб кетиш қанчалар тўғри?
t.me/davr24official
Сўроқ вақти келди: Газ учун солиқлар 2022 йилда уч баробарга камайтирилган эди, газ қазиб олиш нега камаймоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
2022 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекнефтегаздан бошқа барчага газ қазиб олиш компаниялари учун солиқлар 30%дан 10%гача камайтирилган эди.
Яна шунингдек, уларга газ конлари бўйича мол-мулк солиғидан озод қилиш билан боғлиқ имтиёзлар ҳам тақдим этилган.
Ўшандаёқ бу имтиёзлар асло наф бермаслиги, энергетика соҳасида солиқ имтиёзлари бўйича эластиклик мавжуд эмаслиги ҳақида, мазкур зарарли лобби охир-оқибатда фақат ўғирлик ва манипуляцияларга асосланган тизимни бутунлай издан чиқариши ҳақида айтган эдик.
Энди сўрайдиган вақт келди:
Лукойл қанча имтиёз олди, газ ишлаб чиқаришни қанчага оширди?
Gazprom Uzbekistan қанча имтиёз олди, газ ишлаб чиқаришни қанчага оширди?
Epsilon қанча имтиёз олди ва газ ишлаб чиқариш қанчага ошди?
Uz-Kor Gas
Surhan Gas
Natural Gas ...
Қани, жавоб беринглар. Ўзлаштиришни билган, ҳисоб беришниям билиши керак.
Балки Прокуратура сабаб ва оқибатларни ўрганадиган вақт келгандир. Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак.
t.me/davr24official
"200 миллион долларга қурамиз, 100 миллион долларлик имтиёз берамиз ва якунда текинга топширамиз"
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Янги Ўзбекистонда шаклланиб улгурган ва фақат каррасига қимматлаштирилган лойиҳа, қурилиш ва пудратдан пул ундиришга асосланган иқтисодий моделнинг тахминий мундарижаси худди шундай.
Газета шундай модель асосида қурилган ва маҳаллийлаштириш ёлғонининг символига айланган Биринчи резинотехника заводи АЖнинг 100% улуши россиянинг Татнефть компаниясига топширилгани ҳақида ёзмоқда. Албатта битим қийматини айтишмайди, балки ҳатто баланс қийматига ҳам етмайдиган даражада каррасига арзон нархда кетгани учун, балки текинга берилгани учун. Ва бу билан осон қутулмаймиз. Ўзингизни шиналар импорти бўйича божларнинг оширилиши ёки нотариф чекловларнинг янада кучайишига руҳан тайёрлайверинг.
Биринчи резинотехника заводи АЖ самарасизлик намунаси ўлароқ биринчиси эмас. Унгача биз Ҳаят меҳмонхонасини кўрдик, Ўзагроэкспортбанкни кўрдик, Инсулин заводини кўрдик.
Ҳали яна кўп кўрамиз. Бизни ҳали 580 миллион долларга қурилган марказнинг, 4 миллиард долларга қурилган GTL заводнинг ажиб тақдирларига гувоҳ бўлишдек қизиқ истиқболлар кутмоқда.
t.me/davr24official
Ўзбекистон ва Қирғизистон келишувга эришди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси билан Қирғиз Республикаси ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.
Бундан бир кун аввал Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки давлат чегарасининг 302,29 км. узунликдаги алоҳида участкаларини тартибга соладиган шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.
Гап нима ҳақида кетмоқда:
Бу қонунларнинг имзоланиши ортидан Қирғизистоннинг Кампиробод сув омбори остидаги ерлар Ўзбекистонга ўтади.
Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияси раҳбари Қамчибек Ташиевга кўра, икки томонлама музокаралар натижасида Қирғизистон фойдасига 19699 гектар ер майдони ўтади:
• Ғовасой 12849 га,
• Кўк-Серек - 105 га,
• Баястон - 212 га,
• Унгар-Тў - 35 га,
• Қора-Белес - 25 га,
• Оқ-Тош-100 га,
• Шаҳрихон-Сой каналининг бир қисми 19,5 га.
Ўзбекистон Республикаси Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Ўзган тумани (500 га) ва Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига (500 га) умумий 1000 гектар ерни беради.
Ўрта-Тўқай сув омбори тўлиқ Қирғизистонда қолади, бироқ унинг сувидан Ўзбекистон фойдаланади.
Ўзбекистонга Кампиробод сув омбори остидаги 4485 гектар ер ўтади.
t.me/davr24official
Халққа Контейнерлар эмас, нормал Поликлиникалар керак!
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Контейнерлардан ҳукумат аъзоларининг ўзлари фойдалансин!
Шаҳарда поликлиникалар етишмайди. Вилоят ва туман марказларида ҳам шу аҳвол. Аҳоли ўсишига нисбатан, айниқса охирги 6 йилдаги урбанизация даражасига нисбатан поликлиника хизматлари билан қамраб олиш ортда қолаётгани ҳам бор гап.
Графиги бўйича 2 соат ё 4 соат ишлайдиган малакали врачга кўриниш учун тонг соат 6да ёки 7да бориб навбат олиш керак. Буни аёллар, айниқса болали аёллар ҳар куни бўлмасаям, ҳар ҳафта, ҳар ой ўзининг танасида жуда яхши ҳис қилишади.
Чунки поликлиникалар қуввати етишмайди. Малакали шифокорлар давлат поликлиникаларида энг минимум ставкада ишлайди. Қолган вақт улар хусусий шифохоналарда. Чунки давлат поликлиникалари малакали шифокорларнинг минимал ҳаёт тарзида яшаш харажатларини қопламайди.
Давлат мактабларида Таълим билан қоплаш қандай абгор даражага етган бўлса, бирламчи тиббиёт -поликлиникалар билан қоплашда ҳам аҳвол шу.
Шунинг учун янги поликлиникалар керак. Лекин бу йўлда “подмена” билан шуғулланмаслик зарур. Контейнер бу поликлиника эмас. Агар тажриба ўтказмоқчи бўлсангиз, марҳамат ҳукумат шифохонаси ва поликлиникаларини халққа қайтаринг-да, ўзларингиз — вазирлар, ҳокимлар шу контейнерга қатнанг!
Гап бу ишнинг, контейнерларнинг “дезинфекция туннели” ё “контейнер шифохонаси” каби миллиардлаб пул ишлаш ва давлат маблағларини ўзлаштириш учун ўйлаб топилган инструментларнинг давоми эканидагина эмас, уларнинг аҳоли учун мутлақо иқтисодий самарасизлигида ва бефойдалигида.
170та контейнерни жиҳозлаш, ўрнатиш қанчага тушади? Битта контейнер нархи қанчагача шиширилаяпти? Ойлик эксплуатацияси-чи?
Хўп, шу харажатларнинг жамини ҳисобласак, ўрнига муқобил ҳисоб-китоб қилсак, нечта нормал поликлиника қуриш мумкин?
Ўзи Соғлиқни сақлаш вазирлигида Шодмонов и ко’дан кейин иқтисодий мазмун ва самарадорлик ўлчови қайта тикландими?
Нимадир масала ўйлаб топилганида Битта беморни тиббий хизмат билан қамраб олиниши таннархи ва самарадорлиги ҳисоби қилинадими?
Ҳурматли Мусаев айнан иқтисодий мушоҳада кишиси бўлгани учун соҳага ўтказилмаганмиди?
Агар тиббиёт самарадорлиги уйма-уй юриб хизмат кўрсатиш ва ҳар бир маҳаллада контейнер қуриш билан боғлиқ бўлса, нега нормал дунёда беморлар ва шифокорларни бир жойга оптимал тарзда йиғиш принципи устида қурилган поликлиника институти бекор бўлиб кетмаяпти?
t.me/davr24official
“Ўзбекистонда ҳар 10 дақиқада битта онкологик касал нобуд бўлади”
Бир коррупцион машмаша ўрнини иккинчисининг шовқини босиб кетишига ва осонгина унутилишига ўзбек жамияти кўниктириб бўлинди.
Тошкентдаги учта онкологик шифохонани ими-жимида сотиш ва ҳокимиятга яқин компанияларга берилган тендерсиз буюртма бўйича ёпиқ қарор масаласи Minerva city билан боғлиқ қонундан ташқари вазият фонида эсдан чиқаётгандек. Биринчи ҳолат бўйича, афсуски, на прокуратура, на коррупцияга қарши кураш агентлиги ўз муносабатини билдиргани йўқ.
Мурали Лал Жаланнинг сўзлари давлат хизматчисини обрўсизлантириш деб ҳисобланса, учта онкологик шифохонанинг сотилиши ва ёпиқ қарор билан янгиси бўйича буюртманинг эгалланиши нима деб аталади?
Шифокор-онколог Шермуҳаммад Умиров ёзаяпти:
“Бугун Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ онкологик касалга чалинган беморимиз бор ва уларнинг 30 фоиздан ортиғи оғир аҳволда. 100 минг беморнинг 10 мингга яқини – 18 ёшга тўлмаган болалар.
Шундай қийин вазиятда онкологик шифохоналарни камайтириш ёки ўринлар сонини қисқартириш – фожиа.
Янги касалхона қурилиши яхши иш, лекин Республика онкология марказини Тошкент шаҳри ва вилояти билан қўшиб юбориш нотўғри.
Вилоятнинг битта туманини мисол келтирай, мингта онкологик касали бор ва шундан 500 га яқини болалар. Бу кичкина сонми? Шу 500 бемор боладан камида 40 нафари нобуд бўляпти.
Дунё бўйича 1 сонияда 1 одам онкологик касалдан вафот этади. Ўзбекистонда эса тахминан ҳар 10 дақиқада битта онкологик касалга чалинган одам нобуд бўлади.
Бугун, ҳозир шу шифохоналарнинг қабул бўлимига боринг, одамни кўрасиз. Қанчадан қанча навбат. Нур терапия олишга ойлаб кутиб туришибди. Ётиб даволанишга ойлаб кутиш керак.
Ўринлар сонини кўпайтириш ўрнига 100 та жойга қисқариб кетяпти. Бу – касаллар ойлаб навбат кутишини, беморларнинг оворагарчилигини келтириб чиқаради. Бу касаллик кутиб турадиган касаллик эмас. Бугун даволанмаса, эртага яна ёнидан битта ўсма ўсиб чиқади. Кун сайин оғирлашади.
Кўкрак саратонига чалинган 35 ёшли беморнинг муолажаларига ёрдам бердим. Охирги босқичда бўлгани учун уйига рухсат бериб юборилган. Қорнида, ўпкасида сув йиғилиб кетган. Кунора борганим учун қизчасиям мени яхши таниб қолган экан. Аёл узоқ яшамади, вафот этди. Орадан 2 ойлар ўтиб, кўчада қизча мени кўриб: “Ойимни қачон қайтариб келасиз?” деб сўраяпти. Чунки онаси ўлганда уйидагилар: “Шифокор амакинг ойингни даволаш учун олиб кетишди”, дейишган экан”.
Манба
t.me/davr24official
Путин ва Тўқаев Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида “газ иттифоқи учлиги”ни яратиш масаласини муҳокама қилган
“Қозоғистон ва Россия президентларининг Кремлда бўлиб ўтган музокараларида Россия газини Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудлари орқали ташиш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан иборат уч томонлама газ иттифоқини тузиш ҳақида бўлган эди”, - деди Тўқаев. Бу ҳақда матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилди.
t.me/davr24official
Қанақадир янги иттифоқ, нима у?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Кеча битта юмшоқ супургиси ўзининг ҳовлисида юргандек юрди, индинга яна битта йилтирагани кунда-шунда.
Бугун учинчи бир томон биз иштирок этмаган музокараларда биз ҳам қўшилаетган қанақадир иттифоқ ҳақида айтмоқда.
Қўнғироқ ҳам бўлармиш.
t.me/davr24official
Ўзбекистонликлар туристик саёҳат учун қайси давлатларни танлайдилар?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1- ноябрь ҳолатига 4,4 млн. нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
🇺🇿 Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:
🇰🇬Қирғизистон – 2151,8 минг
🇰🇿 Қозоғистон – 870,0 минг
🇹🇯Тожикистон – 615,2 минг
🇹🇷Туркия – 264,0 минг
🇷🇺Россия – 210,3 минг
🇦🇪БАА – 98,0 минг
🇸🇦Саудия Арабистони – 54,7 минг
🇪🇬Миср – 31,9 минг
🇰🇷Жанубий Корея – 19,2 минг
🇺🇸АҚШ – 13,9 минг
🇮🇳Ҳиндистон – 8,5 минг
🇬🇪Грузия – 7,8 минг
❓Шу ўринда савол туғилади, биринчи учликдаги Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг туристик салоҳияти шунчалик зўрми? Туркия, БАА, Миср, Грузия ва Саудия Арабистони (зиёрат туризми) бу рўйхатда бўлиши табиий ҳол. Лекин, қариндошни кўриб келиш учун чегара олди ҳудудни кесиб ўтган фуқаролар ёки даволаниш илинжида Ҳиндистонга бориб ҳаёт учун курашган инсонларни турист деб статистикани шишириш кимга керак? Иш билан хориж давлатига борган юзлаб делегациялар вакиллари ҳам туристми шунда?
Шишириб ёзиш бўйича бизга етадиган давлат бўлмаса керак!
t.me/davr24official
"Мен мамлакатни қонунлар билан бошқардим"
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Инсоният тарихидаги барча цивилизацияларни битта умумий маҳраж бирлаштириб туради. Ҳамураппи давлати қонунлар билан бошқарилган. Рим империяси қонунлар билан бошқарилган. Америка қўшма штатлари қонунлар билан бошқарилмоқда. Европа Иттифоқи қонунлар билан бошқарилмоқда.
Деярли 7 аср аввал бутун дунёни ларзага солган Амир Темур давлати қонун билан бошқарилган. "Давлат ишларини салтанат қонун қоидаларига таяниб бошқардим", - дейди Соҳибқирон.
Давлатни ёрдамчилар, айғоқчилар ё садоқатли фидойилар ёрдамида бошқариб тараққиётга, фаровонликка ва эркинликка эришиш юз берган биронта мувафаққиятли кейс мавжуд эмас.
Қонунларга қайтиш керак!
t.me/davr24official
Месси билан расмга тушиш учун келган бўлсанг телефонингни олиб майдонга туш
Футбол бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 1-тури доирасида энг катта сенсацияни амалга оширган Саудия Арабистони терма жамоаси бош муррабийи Эрве Ренарнинг мотивацион нутқи.
Эслатиб ўтамиз, Саудияликлар биринчи бўлимдан сўнг 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраётган эдилар. Танаффусдан сўнг Осиё вакиллари 8 дақиқа ичида иккита гол уриб якунда 1:2 ҳисобида ғалаба қозондилар.
Бизда эса шахматчи ёшларимиз бор!!!
t.me/davr24official
Онкологик беморлар шифохоналарини ўрнига бизнес марказ, дом ёки савдо мажмуалари қурмоқчи бўлганлар диққатига!!!
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Бузишни севасизми? Дом қурувчимисиз? Стоянка ё коворкинг учун олинган ерларда Бизнес-марказлар қуришда тажриба орттирганмисиз? Дарахтзорларни ғорат қилиб ҳузур оласизми?
Қонунларга тупуриб қўйганмисиз? Ҳокимлар билан ош-қатиқмисиз?
Олий даражадаги цинизм шундаки, мақсад фақат пул ва ер бўлишига қарамай, бу ишлар онкобеморлар учун деб эълон қилинаяпти.
Бўшаган ерлар эса сотилади. Аввалдан келишилган, маълум бўлган эгаларига.
Булар аввалгидек бир тарафлама соққа қилиш эволюциясидан ўтиб бўлган. Булар ҳозир бузиш, кўчириш, сотишдаям, янги жойга қуришдаям пул қиладиган даражага чиқишди.
Батафсил: davr24.uz
t.me/davr24official
Ҳукумат ичидаги ҳукуматга яна бойлик ва имтиёзлар берилмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Бюджет трансфертлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетлари даромадларининг чораклар якунлари бўйича аниқланадиган прогноздан ошириб бажарилган қисмининг 10 фоизи ҳисобидан ташкил этиладиган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида жамғарма ташкил этилиши амалдаги қонунчиликка зид.
Бюджет кодексининг 46-моддасига кўра, Бюджет ҳисобидан шакллантириладиган, бироқ унинг таркибига кирмайдиган жамғармалар ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Ўзбекистон тарихида бюджет ҳисобидан шакллантириладиган ўнлаб жамғармалар ташкил этилган. Лекин уларнинг ҳаммаси бюджет тизими назоратида бўлган. Бюджетдан ташқарига чиқарилмаган, бегоналаштирилмаган
Қарорнинг бошқа баҳсли нуқталари ҳам бор. Давлат ташкилотлари ва ҳокимликлар балансидаги 65та оромгоҳ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мулк ҳуқуқи асосида бепул берилмоқда. Федерация бошқа бир давлат ташкилоти эмас, нодавлат-нотижорат ташкилоти. Яна керак бўлса, сиҳатгоҳ сотиб олмоқчи бўлса, пулиям бор. Манфаатлариям бошқа. Ҳарқалай, қонунларимизда профсоюз давлатдан, давлат профсоюздан ажратилган. Ўзбекистонда профсоюз аъзоси бўлганлардан профсоюз аъзоси бўлмаганлар каррасига кўп.
Давлат ва ҳокимият мулки бўлган сиҳатгоҳларнинг профсоюзга ўтказилиши уларнинг манфаатларига терс эмасми?
Буям майли. Давлат ё ҳокимият эмас, бутун бошли акциядорлик жамиятиниинг сиҳатгоҳлари профсоюзга бепул ҳадя қилиб юборилмоқда. Биз Uzauto Motors АЖга (қарорда унинг эски номи кўрсатилган) турлича ёндашишимиз, ёмон кўришимиз мумкин. Лекин қонун бўйича АЖнинг мол-мулки акциядорлар тарафидан тасарруф этилади. Бу ҳолда қанақа IPO ҳақида гапириш мумкин? Ким, қайси гумроҳ мол-мулкини исталган вақт тортиб олиш, бегоналаштириш мумкин бўлган АЖ акциясини сотиб олади.
Болаларни соғломлаштириш бўйича қўйилаётган мақсадлар эзгу, ниятлар ўнг бўлиши мумкин. Советча Артек яратиш носталгиялари балки кимгадир муқаддасдир. Лекин шуни амалдаги қонун нормалари доирасида, манфаатларга зиён етказмай, мулкий ҳуқуқларни таъминлаган ҳолда амалга оширса ҳам бўлади.
Ҳар гал қонунчиликни бир тепиб ўтиб қабул қилинаётган қарорларга дуч келганда broken windows theory - "синган ойна назарияси" эсга тушаверади.
t.me/davr24official
Мўғулистонда норозилик намойишлари бошланди
Намойишчилар ҳукумат уйига бостириб киришга ҳаракат қилмоқда. Бош вазир қароргоҳига борадиган йўл полиция томонидан тўсиб қўйилган.
ОАВ маълумотларига кўра, норозилик намойишлари мамлакатда расмийлар томонидан катта миқдорда кўмир ўғирлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг бошланган.
Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
t.me/davr24official
Иш берувчилар учун сигнал: бу хафта оғир бўлади!
Депутат Расул Кушербаев:
Жамоат транспорти қониқарсиз аҳволда турган вақтда, асосий ёқилғи тури сифатида метан газдан фойдаланишга ўтган транспорт воситалари соатлаб, балки суткалаб газга навбат кутиб қолмоқда. Айрим ҳайдовчилар бу совуқда газдан умидини узиб қўл силтаб ҳам қўйишди: уларгаям соғлиқ керак.
Бу шароитда энг кўп азият чекадиганлар бу-жамоат транспортида ишга қатнаб ишловчи ишчилар ҳисобланади.
Жамоат транспорти йўқ, бори ҳам тиқилинч, таксилар нархи ошиб кетган, қатнов камлиги сабаб ушбу ҳафтада кўпчилик ишчилар ишга боришда кутилмаган қийинчиликларга дуч келишади.
Шу боис, иш берувчилар, раҳбарлар ўз ишчиларининг реал шароитидан келиб чиқиб уларга маълум имтиёзлар бериши шарт, деб ҳисоблайман. Масалан, уларнинг ишга кеч қолиб келиши, кела олмаслиги ёки ишдан эрта кетишини енгиб бўлмас шароит таъсиридаги ҳолат сифатида бахолаб, бу учун ҳеч қандай жазо берилмаслиги керак.
Аксинча ишчиларга айни шундай кунларда шароит яратиб, уларни қўллаб-қувватлаш зарур.
Ўйлаймизки, виждони бор, ишчиларига ғамхўр ҳар бир раҳбар мана шундай йўл тутади.
Наилож: энергетикамизни аҳволи иссиқ ва шохона шароитда яшовчи раҳбарлар томонидан кўзбўямачи рақамлар, яширин келишувлар сабаб шу даражага тушириб қўйилганидан кейин унинг жабрини оддий ишчилар тортади албатта.
Дарвоқе, энергетика соҳаси фақат Энергетика вазирлиги томонидан бошқарилмайди. Эътирозларимиз уни кўзга кўринмас бошқариб, ботқоққа ботирганларга.
t.me/davr24official
Россия учун аниқ сигнал: Пентагон ядро қуроли ташувчи ва душман радарларини алдаш (махсус қоплама туфайли ўзини бошқа объектлар сифатида яшириш) мумкин бўлган сўнгги стратегик яширин бомбардимончи B-21 Raider ни тақдим этди.
t.me/davr24official
Булар ўзини ким деб ўйлайди?
Журналист Ильёс Сафаров:
Самарқанддаги бизнес форумда қатнашаётган Мишустин Ўзбекистон раҳбариятини АЭС қурилишини тезлаштиришга чақирибди.
Йўқ, ғалатида, биттаси келиб АҚШ билан ҳамкорлик қилма деса, яна биттаси келиб жамоатчилик норозилигига сабаб бўлаётган ўта хавфли лойиҳани тезлат демоқда, бироз аввал НАТО Марказий Осиё билан алоқа қилмаслик бўйича огоҳлантирилганди. Ҳеч кимнинг фикри сўралмай, ҳеч ким билан маслаҳатлашилмасдан.
Ўртоқ сиёсатчилар, қўрқоқлик ҳаддан ошмаяптими?
Айтингчи, мустақил давлатмизми ўзи? Бирор қарор бўйича яшил ёки қизил тугмани мустақил босиб қабул қила оламизми? Халқ истаган лойиҳани бошлаб, истамаганини тўхтатишга қурбимиз етадими?
Бизни давлат ўрнида кўрмаётган, суверенитетимизни оёқости қилаётган, мустамлака каби муносабатда бўлаётганларга тишларимизни кўрсатиб қўйишга наҳот ғуруримиз етмаса?!
Ёки тишларимиз тўкилиб бўлгану, ялаш режимида яшамоқдамизми?
Ахир биз тенги, биз билан бир ёш Қозоғистон балодай жавоб берадику, шундай босимларга. Ўйлаб гапиришадику, уларга келганда. Нега фақат сиз гапирмайсиз, жим эшитасиз, кутилган жавобни бермайсиз? Нега бошингиз доим эгик?!
Уйғонинглар, дадиллашинглар, ғурурли бўлинглар.
Ишонинг, бу халқ етакчиларидан, давлатидан, халқидан юз ўгирмайди. Бало келса, синов келса бир мушт бўлиб қарши олади. Орқасини тутмайди. Бу халқ аҳамиятсиз бир халқ эмас. Халққа ҳам суянинглар, ишонинглар озроқ.
t.me/davr24official
Битта бино: иккита объект, икки хил нарх
Эшмат ва Тошмат шаҳар марказидаги бинонинг икки қисмида фаолият олиб боради. Бири тадбиркор, иккинчиси эса давлат хизматчиси. Вақти келиб иккиси ҳам янги бинога кўчиб ўтиш мақсадида ишлаётган биноларини сотмоқдалар. Тадбиркор Эшмат бинони шаҳар марказида жойлашганини инобатга олиб унга қиммат нарх қўйди, ахир бу бизнес. Давлат хизматчиси Тошматга эса керакли жойлардан топшириқ бўлди шекилли, бинони Эшматдан икки баробаридан арзонга сотмоқда. Қизиқ, А?
Лекин бу эртак эмас, бу янги Ўзбекистон.
Муттаҳам банкирлар канали битта манзилда, пойтахтнинг қоқ марказида жойлашган ва сотувга қўйилган иккита объект нархларини солиштирмоқда.
Кутиб олинг, 302 млрд.сўм нарх билан сотувга чиқарилган сотувга қўйилган Алоқабанк бош офиси биноси. Бир кв.м майдони 41.1 млн.сўмдан.
Бу эса 66,2 млрд.сўм билан сотувга қўйилган Алоқа вазирлигининг собиқ биноси. Бир кв.м 18,1 млн.сўм.
Биринчи бино бўйича савол йўқ. Ростан ҳам бу манзилда Тошкентдаги энг қиммат ер ва бинолар жойлашган. Сотаётган ҳам, олаётган ҳам нархни жуда яхши билади.
Иккинчиси эса ғалати. Аукцион бўладику барибир, дейишингиз мумкин. Ўзбек аукционларини ғолиби аниқ ва спарринг рақиблар билан ўтадиган ўзбек сайловларидан фарқи қолмаётганини ҳисобга олсак, кузатамиз, кимнинг чангалига "ўтаркин", деб ёзмоқда иқтисодчи Отабек Бакиров.
t.me/davr24official
Россия ва Путин кутиб туради
Қозоғистонда Ўзбекистон билан муносабатларга оид иккита муҳим ҳужжат муҳокамага қўйилган.
Биринчиси, бу Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларига оид. Ҳужжат икки давлат ўртасида ҳарбий, хавфсизлик, савдо-иқтисодий муносабатларни янги даражага кўтаради.
Иккинчи ҳужжат Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларининг ўзаро ташрифларини тартибга солиш келишуви билан боғлиқ.
t.me/davr24official
Ўзбекистон, Марказий Осиёдаги геосиёсий энг мустақил давлат.
Қўшни Қозоғистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг, янги ва охирги етти йиллик ваколатга сайланган Президент Тўқаев, ўзининг биринчи давлат ташрифини Россиядан бошлаган. Шу ташриф чоғида, Россия томони Тўқаевга «келинг, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокида, энергетик иттифоқ тузайлик!» деган таклифни билдирган. Бунга жавобан, Тўқаев «нима учун йўқ?! Мен розиман» деган, қутилган.
Аввало, Тўқаевнинг Россияга ташрифини чуқурроқ тушуниш муҳим. Кейинги уч йил давомида, Тўқаев ва Путиннинг муносабатлари совуқ, улар ўзаро бир-бирига мутлақ ишонмайди. Лекин, дипломатик мулозамат қилишга мажбур. Путин Украина билан банд. Қозоғистонга иккинчи фронтни оча олмайди. Ресурс етмайди. Тўқаев ҳам сайловдан кейинги ўзининг биринчи ташрифини Россиядан бошлади.
Бу «тинчлантириш ташрифи» дейилади: тинчлан, мен сенга душман эмасман, мен сенга қарши бормайман. Агар ўзинг мени худудим ва мустақиллигимни ҳурмат қилсанг, душман бўлмаймиз. Қозоғистон элитаси яхши тушунадики, Путиннинг сиёсий умри катта тезликда қисқариб бораяпти. У саросимага тушган пайт, уни қаҳр-ғазабини Қозоғистонга йўналишига имкон бермаслик керак. Шунинг учун, Москвага бориб, Путинни тинчлантириш муҳим эди. Энди, Москва томонидан «келинг, учлик иттифоқи тузайлик!» деган таклифга, Тўқаев «йўқ» деб жавоб берса, меҳмонга бориб мезбонни яна сазойи қилган бўлади.
Ўтган сафар Питерда Путиннинг ёнида ўтириб «мен сени ДНР ва ЛНРларингни тан олмайман!» дегани ҳалига қадар Путинни асабига тегади. Шунинг учун, бу сафар ҳам Путинни асабийлаштирмаслик учун «ҳа, майли, бўлса бўла қолсин шу иттифоқ!» деб қутилди. Лекин, бу иттифоқ Қозоғистонга оғир юк бўлади, буни Тўқаев яхши тушунади.
Ўзбекистончи? Ишончим комил, Ўзбекистон бу иттифоққа қўшилмайди. Сабаблари кўп. Биринчидан, Ўзбекистон ўзининг энергетик олди-соттисини Россия билан мувофиқлаштирса, ўзининг энергетик ва геосиёсий мустақиллигини теп-текис жойда қисқартирган, торайтирган еки йўқотган бўлади. Иккинчидан, иҳоталанган Россияга энергетик ва савдо-иқтисодий ҳамда геосиёсий муносабатлар устидан монополияни сақлаб қолишда, ўзининг манфаатларини қурбон қилиб бўлсада, ёрдам берса, шимолий империялизмнинг яшовчанлигини узайтирган бўлади. Қолаверса, иккиламчи санкцияларга ўзини атайлаб дучор қилган бўлади.
Ўзбекистон, Марказий Осиёдаги геосиёсий энг мустақил давлат. Ҳоҳлаганда КХШТга кириб, хоҳлаганда чиқади. Евросиё Иттифоқида ҳам кузатувчи бўлиб, бу ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро алоқаларини ичқаридан ва бепул томоша қилишни яхши кўради. Лекин, бу ишларга аралашиб, ўзига катта масъулият ёки оғир гуноҳ олмайди. Шу пайтгача Евросиё Иттифоқига тўлиқ кирмаган Ўзбекистон, энди, санкциялар босими остида турган Россиянинг янги «иттифоқи»га қўшиладими? Менимча, ҳали ҳам баъзилар Ўзбекистонни яхши тушунмаган кўринади…
©Камолиддин Раббимов
t.me/davr24official
Ўзимизни ўзимиз шарманда қилаверамиз...
Кеча “Minerva city” таъсисчиси Мурали Лал Жалан шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ўзига нисбатан босим ўтказганликда, агар айтганини қилмаса, Ўзбекистонда кун кўриши қийин кечиши тўғрисида огоҳлантирилганини kun.uz га айтибди.
“Бектемир туманида жойлашган “Lake City”ни амалга оширишдан расман воз кечишим ё 100 миллион долларни депозит сифатида банкка жойлашим керак эди”. Интервьюдаги унинг асосий индаллоси шу.
Шундан кўп ўтмай, шаҳар ҳокимияти инвесторнинг сўзларини давлат хизматчисини обрўсизлантириш деб ҳисоблаши ва Бош прокуратурага мурожаат қилинишини маълум қилди. Умуман олганда, воқеалар хронологияси шу тарзда ривожланмоқда.
Бундан уч йил олдин шов-шувли реклама компанияси билан бошланган “Minerva city” лойиҳасига шубҳа билан қарагандик. “Бу ҳиндистонлик олигарх ишқилиб ўзимизнинг пулга ўзимизни “кийдириб” кетмаса бўлди” дегандик. Ўшандан буён 100 гектарлик майдонда айтарли қурилиш амалга оширилмади. Ҳозир ҳам бориб кўришингиз мумкин, катта қисми чиқиндихонага айланган. Бу лойиҳа жуда шубҳали эканлигини айтгандик.
Бизнес амалдорнинг “лафз”ига ишониб қурилса, охири мана шундай вой бўлади. Шаҳар ҳокимлиги ҳам, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳам суриштирмай, нетмай шартнома имзолаб юбораверишган. Қандайдир масъулиятни ўз зиммаларига олаверишган. Инвестор ҳар қанча ёмон бўлиши, аферест бўлиши мумкин. Лекин уч йилдан сўнг “ёқмай” қолгани учун ҳар хил “ўйинлар” билан гапида турмаслик Ўзбекистон учун, унинг имижи учун қимматга тушиши аниқ.
Бундай вазиятда шов-шовли баёнотлар бериш орқали эмас, шартномада кўрсатилган шартлар “тили” билан судда гаплашиш лозим. Инвестор битимда кўрсатилган мажбуриятларини бажармадими, суд орқали бекор қилиш мумкин. Ҳар ҳолда нормальний дунё тажрибаси шундай. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер нотўғри бериб юборилган, деган даво билан хорижлик инвесторни бадном қилиш ўзимизни ўзимиз шарманда қилишдан бошқа нарса эмас.
PS. Буларнинг барча шахсий мулоҳазалар, албатта.
Манба
t.me/davr24official
Бўйинга бўйунтуруқ илиш йўли
21-асрда мамлакатни назоратга олиш учун қўр тўкиб қўшин ташлаш шарт эмас. Босқинчилар мафкураси билан парваришланган сотқин, очкўз ва қўрқоқлар билан ҳам мақсадга эришиш мумкин.
2013 йилгача Россия Украина газ-транспорт тармоғини қўлга киритишга кўп уринди, чунки бу мамлакатнинг бутун энергетика тизими, демакки, иқтисодиёти устидан назорат ўрнатишнинг калити эди. Бу стратегия иш бермагандан кейин очиқдан очиқ агрессияга ўтилди.
Лекин, Украина билан юз бермаган стратегия 2014 йилда Қирғизистон мисолида амалга ошди. Молдова билан иш бермади. Лекин Арманистонда қўл келди.
Бу қандай стратегия?
Стратегиянинг биринчи босқичи энергетика тизимининг барча занжирларига Россия ва Газпромга лоял бўлган одамлар жойлаштирила бошланади. Улар бир неча йиллар давомида тизим тўғрисида ахборот тўплайди, унинг нозик ва мўрт жойларини аниқлаштиради. Коррупцион ва мансабга тайинлаш воситаларидан фойдаланиб ўзларига лояллик лагерини янада кенгайтиришади.
Иккинчи босқичда тармоқни модернизациялаш, янгилаш шиори остида кредитлар олиш каналлари ишга тушади. Бунда етказиб берувчилар ҳам, кредит берувчилар ҳам асосан Россиядан бўлиши муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу вақтга келиб лоял ижрочи агентлар муҳим иқтисодий қарорлар қабул қиладиган лавозимларгача ўсиб боради.
Учинчи босқичда бошқариладиган кризис юзага келтирилади. Таъминотдаги узилишлар ва саботажлар воситасида аҳолида норозилик кайфияти шакллантириб борилади. Ижтимоий некбинлик нима бўлса ҳам узилиш бўлмасин, ҳар қандай қарорга розилик руҳида парваришланади. Ягона ечим сифатида тармоққа ўзларининг назорати остидаги "хориж инвестицияларини киритиш" таклиф этилади. Кредитлар юки янада оширилади. Ана яхши бўлади, мана яхши бўлади дейилган янги ва янги умидлар берилади. Тепага ҳам. Пастга ҳам.
Тўртинчи босқичда қулай геосиёсий ва ички вазият етилган бир пайтда техник, молиявий, технологик, таъминот занжирларида назоратдан ташқари кризис эълон қилинади. Ечим ўлароқ энергетика тармоғини, унинг генерациясидан тортиб молиялаштиришгача бўлган бутун тизимини Газпромга топшириш варианти тақдим этилади. Вазият бундан бошқа иложимиз қолмади дея тушунтирилади. Пропаганда машинаси барча оқловчи воситаларини ишга туширади.
t.me/davr24official
Бузуқ бошқарув
Жойларда Тошкентдаги амалдор биладиган одамлардан иборат параллел ижро ёки назорат тизимини яратиш бузуқ бошқарувдир.
Топшириқ берадиганларни кўпайтириш билан бирор нарса ўзгариб қолмайди. Чунки тизим ўзгармаяпти, аксинча ижрочиларнинг лавозими ўзгаряпти, холос.
Бор ҳокимият аппаратини ихчамлаштириш ўрнига уни шишириш, бир ижрочига икки бюрократни бириктириш ислоҳот эмас, уқувсизлик, тизимсизликдир.
3-4 йилдан сўнг хатолигини тан олинмасдан ими-жимида унутиб юбориладиган серхарж, самарасиз ишлардан тийилиш керак. Қўлдан бошқа тузукроқ иш келмаса, ҳеч нарса қилмаслик лозим. Бунинг фойдаси кўпроқ. Давлат бошқаруви тажриба қуёни эмас.
Манба
t.me/davr24official
Бирлашган онкология комплекси қурилиши барчага таниш Mimar Group’га берилган
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини ягона уникал комплексга бирлаштириб, янги бино қуриш ишлари Тошкент шаҳар ҳокимининг ёпиқ қарори асосида Mimar Group масъулияти чекланган жамиятига берилган. Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори асосида ЁПИҚ қарори билан. Онкология марказининг янги барпо этилаётган ягона уникал комплекси 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Дарё ёзмоқда.
Эсингиздами, ер майдонларини эгаллаб олиш учун шаҳардан қувилаётган онкология шифохоналари тўғрисида тўхталиб, калаванинг учини ЯНГИ комплекс буюртмаси кимга топширилганига эканига эътибор қаратиш ҳақида айтгандик. 600 миллиард сўм ва яна 80 миллион долларлик.
Остидан ҳам, устидан ҳам. Ёрилиб кетмаётганларингга ҳайронман.
Дарвоқе, Адлия вазирлиги ҳокимлар, ҳукумат ва ундан ҳам юқоридагиларнинг ёпиқ қарорларини ҳимоя қилишда давом этадими?
t.me/davr24official
🌱”Агро Трансформация” Хоразмда қандай ўтди?
🧑🌾 Каналимиз орқали ёритаётган лойиҳа доирасида соҳа мутахассислари томонидан ер олиш тартиби ва бизнес режа тузиш, агробизнесда стратегик менежмент ҳамда замонавий деҳқончиликда маркетинг ва брендинг мавзуларида интенсив семинарлар ташкил қилинди.
🧑🏫3 кун давом этган семинарларда 531 нафар деҳқончилик ва фермерликка қизиқувчи ёшлар фаол бўлдилар.
✅ Шунингдек, учрашувларда ёш фермерларнинг муаммолари ва уларнинг саволлари агробизнес экспертлари томонидан қизғин муҳокама қилинди.
🤝 “АгроТрансформация” лойиҳаси тез орада навбатдаги вилоятга йўл олади. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг!
t.me/davr24official
Самарасиз монополияга шунча самолёт нега керак?
“Airbus” компанияси ва “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси ўртасида тузилган шартномага кўра, 694,3 млн. еврога 8та “Airbus А-320 NEO” ва 4та “Airbus А-321 NEO”, шунингдек, 21 млн. еврога 2та “Airbus Н145” вертолётлари сотиб олиниши режалаштирилган.
Телеграмдаги Mirkonomika канали авиокомпания бўйича қизиқ таҳлилини эълон қилди:
“Uzbekistan Airways” жорий йилнинг 9 ойи давомида 3 млн. йўловчига хизмат кўрсатган. Бу даврда ҳар бир ишчи тахминан 200 кишига хизмат кўрсатган бўлса, ҳар бир ҳаво кемаси қарийб 86 минг йўловчини ташиган.
Таққослаш учун, 7 ойда "Air Astana" 3,9.млн йўловчига хизмат кўрсатган(агар ойлик ўртача кўрсатгични олсак, унда 9 ойда тахминан 5 млн. йўловчига хизмат кўрсатган бўлиб чиқади, 9 ойлик маълумотларни топишнинг имкони бўлмади). Бу даврда компанияда ҳар бир ишчи тахминан 1000 кишига хизмат кўрсатган бўлса, битта ҳаво кемаси қарийб 180 минг кишини ташиган ( "Air Astana" ҳаво кемалари сони Ўзбекистон ҳаво йўллариникидан камроқ).
"Turkish airlines" эса 9 ой давомида 54 млн. йўловчига хизмат кўрсатган бўлиб, бунда ҳар бир ишчи 1400 дан ошиқ йўловчига хизмат кўрсатган бўлса, ҳар бир ҳаво кемасида қарийб 166 минг йўловчи ташилган.
❗️Тасаввур қилинг, миллий ҳаво йўллари компаниямизнинг қанчалар самарасиз.
Лекин бу, Ўзбекистон бу ерда бизнес модель муваффақиятли бўлишинг асосий шарти самарадорлик эмас. Шу сабабли ҳаво йўлларига ўхшаган компаниялар фаолият юритишда ва одамларни камбағаллаштиришни давом этади.
t.me/davr24official
Ташқи қарзимиз камаяди, лекин узилмайди
2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 миллиард долларни (2021 йилда 26.3 млрд) ташкил қилди. Шундан мамлакатнинг ташқи қарзи 23,3 миллиард доллар бўлган бўлса, ички қарз 2,7 миллиард долларни ташкил қилган. Давлат қарзи ЯИМга нисбатан 2021 йил бошида 39 фоиз бўлган бўлса, 2022 йил 1 июль ҳолатига 35,1 фоизни ташкил қилган.
💲Давлат ташқи қарзи ўтган давр мобайнида 302,9 миллион долларга камайган.
▪️Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 11.6 млрд. доллар бўлиб ЯИМга нисбатан 18.7 фоизни ташкил қилган. Сўнги 5 йилда бу кўрсаткич 2.3 баробарга ошган.
❗️Энди Ўзбекистонда туғилаётган ҳар бир янги фуқаро бўйнида нечи доллар қарз билан дунёга келаётганлигини ҳисоблаб чиқсак бўлди.
t.me/davr24official