O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official
Ўзбек халқини ким алдамоқда?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Газ бўйича ўзбек ва хитой статистикасида кескин катта фарқ юзага келган
Ўзбекистондан газ экспорти ва Хитойга Ўзбекистондан газ импорти бўйича ўзаро боғлиқ статистикада сентябрь ойигача катта фарқликлар бўлмаган.
❗️Лекин октябрь ойида Ўзбекистон ва Хитой маълумотлари кескин фарқланишни бошлаган.
Демак, севимли ўзбек статистикасига кўра, Ўзбекистон октябрь ойида 91,7 млн.долларлик газ экспорт қилган. Маълумот учун, Ўзбекистон фақат Хитойга газ экспорт қилиб келмоқда.
Хитой статистикасига кўра, Ўзбекистондан октябрда 148 486 087 долларлик ёки 148,5 млн.долларлик газ импорт қилинган. 56.8 млн. доллар фарқ.
Яъни, ўзбек статистикасида Хитойга экспорт қилинаётган газ ҳажми 1,62 баробарга камроқ кўрсатилган. Бу нима учун, тушунарсиз, балки совуқдан қақшаётган ўзбекистонликларни ғазабини келтирмаслик учунми ё газ экспортидан миллиардлар ишлаётган чўнтакларнинг илтимослари шундай бўлганми, айтиш қийин.
Нима бўлгандаям, статистикада газ экспортини камайтириб кўрсатиш "газ экспорт қилмаяпмиз", "газ экспортини тўхтатдик" деган мантраларнинг давоми бўлиши мумкин. Айниқса, газ ишлаб чиқариш тобора қисқариб бораётган шароитда.
P.S. Ва умуман, статистика қандай юритилиши, унинг чуқурлиги ва бойитилганлиги, универсаллиги қанақа таъминланиши лозимлигини бизникилар Хитойлардан, ҳеч қурса қирғизлардан ўрганишса ёмон бўлмасди.
t.me/davr24official
Президент қарорларининг учдан бир қисмидан кўпроғи эълон қилинмаяпти
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Ҳокимлар ва ҳукумат қарорларининг эълон қилинмаслигига, уларга хизмат доирасида фойдаланиш учун ёки махфий мақом берган ҳолда яширин тарзда қабул қилинишига кўникиб бўлдик.
Афсуски, бу ҳолат энди секин-аста Ўзбекистонда энг муҳим норматив ҳужжатлардан ҳисобланган Президент қарорлари билан боғлиқ очиқлик масаласига ҳам кўчмоқда. Охирги ойларда Миллий қонунчилик маълумотлари базаси ҳисобланган Lex.uz тизимида ҳар уч Президент қарорининг биттаси эълон қилинмаяпти.
Хусусан, октябрь ойида Давлат раҳбари 28та қарор қабул қилган, шундан 10таси (35,7%) базага жойлаштирилмаган (389, 391, 393, 395, 396, 397, 398, 400, 401, 403). Ноябрь ойиниинг 18 кунида 15та қарор имзоланган, шунинг 5таси (33,3%) эълон қилинмаган (420, 421, 422, 424, 426).
Давлат раҳбари янги даврнинг биринчи кунлариданоқ очиқлик сиёсатини ўзининг асосий принципларидан бири деб эълон қилган. Лекин кейинги ойларда очиқлик сиёсатининг ижроси масаласида етарлича муаммолар кузатилмоқда.
Оддий фуқароларни қўя турайлик, қабул қилинаётган қарорлар бир идорада мавжуд, лекин иккинчисида йўқ ёки етказилмаган. Ҳатто ўзларига тааллуқли масалалар бўлса ҳам.
Қарорларда қайд этилган ҳолатлар, топшириқлар, вазифалар бўйича судли, низоли масалаларда нима бўлади? Томонлар ўз асослари учун нимага ҳавола қилишади? Манфаатлар тўқнашувини ким баҳолайди?
Дарвоқе, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг эълон қилиниши улар қўлланилишининг мажбурий шартидир. Ҳарқалай қонунларимизда шундай ёзиб қўйилган.
t.me/davr24official
Газ статистикасини "подгонять" қилиш бошланганми?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Ўзбек статистикасига бўлган ишонч давлат органларида юқорими ёки оддий фуқароларда? Бу саволга турлича жавоб бериш мумкин. Назаримизда, кенг оммада ҳалигача статистикага нисбатан қанақадир, балкий жиддий, балки бефарқларча ишонч бор, чунки уни қандай тайёрлашларини кўпчилик билмайди.
Саноат ишлаб чиқариш бўйича 2022 йил январь-октябрь статистикасига кўра, 43 786,9 млн.куб газ қазиб олинган. Ўтган йилнинг шу даврида, яъни 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 44 239,6 млн.куб газ қазиб олингани кўрсатилиб (бу рақамни эслаб қолинг), газ қазиб олишдаги камайиш 452,7 млн.куб экани қайд этилган.
Энди Саноат ишлаб чиқариш бўйича 2021 йил январь-октябрь статистикасига мурожаат қиламиз. Айтиш керакки, буни топиш осон бўлмайди. Чунки 2021 йил декабргача бўлган саноат статистикасига оид маълумотларни сайтдан қидириб топиш негадир ўчириб қўйилган. Шунинг учун, қўмита янгиликларининг 271- саҳифасигача бирма-бир қидириб боришингиз керак бўлади.
Демак, ўтган йили эълон қилинган маълумотларга кўра, 2021 йил январь-октябрь ойларида 44 396 млн.куб газ қазиб олинган.
Бошқача айтганда, статистларимиз бу йилги маълумотларда ўтган йилги газ қазиб олиш ҳажмини камайтириброқ кўрсатган. Нега? Газ қазиб олиш ҳажми пасайиб бораётган суръатини камроқ кўрсатиш учун. Ўтган йилги асл маълумот ҳисобга олиинса, газ қазиб олиш 452,7 млн.кубга эмас, 609,1 млн.кубга қисқарган.
Қўмита шаблон тарзида айтиши мумкин, биз корректировка қилганмиз деб. Лекин кўмир, нефть, газ конденсати маълумотлари ўша-ўша, ўтган йилда эълон қилинган базавий маълумотлар. Фақат газ бўйича базавий маълумотлар "подгонять қилинган". Маҳражи камайтирилган.
Базавий, яъни ўтган йилги маълумотларни "подгонять қилиш" орқали жорий йилда статистикани чиройли қилиш усулидан ўтган ёмон замонда жуда кўп фойдаланилган. ЯИМ статистикасида ҳам, инфляция, даромадлар статистикасида ҳам. Чунки чиройли рақамлар бу давлат сиёсати ва мафкураси бўлган.
Шу мафкура яна қайтаётганга ўхшайди. Ҳозирча энг катта ўғирликлар ва манпуляциялар макони бўлиб қолаётган газ соҳаси статистикаси бўйича.
t.me/davr24official
Бугун футбол бўйича жаҳон чемпионати бошланади
Чемпионат ва мезбон мамлакат ҳақида нималарни биласиз?
Қатар орзуси учун меҳнат қилган инсонлар орасидаги коррупция, ишчилар эксплуатацияси ва ўлимлар.
Яқин Шарқдаги биринчи бундай йирик спорт тадбирининг геосиёсий оқибатлари.
Жаҳон чемпионати нима билан эсда қолади?
t.me/davr24official
Баҳодир 40 ёшда. У Риштонда таниқли блогер ва фаол. Шунингдек, у маҳаллий мактабда инглиз тили ўқитувчиси. Замонавий, очиқ инсон. Аммо, унинг оилавий ҳаёти ғайриоддий. Унинг икки оиласи бор. Бундай муносабатларда қандай яшаш, бундай оилаларда фақат эркакларга яхши бўлиши ҳақиқатми, шунингдек, бундай оилавий ҳаёт тарзи нима билан боғлиқлиги ҳақида камерага айтиб беришга рози бўлган ягона инсон.
Видео Настоящее Время
t.me/davr24official
Бир инсон обрўси бутун бир мамлакатдан манфаатларидан устунми?
Германия ҳукумати миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан пул ювиш ва солиқдан қочиш айбловлари бўйича тергов ҳаракатларини бошлагани ортидан Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар кескинлаштирган, деб ёзмоқда Spiegel.
Нашрда айтилишича, икки мамлакат дипломатлари ушбу масалада қатор инқироз учрашувларни ўтказган. Германиянинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.
❓Савол: нега Ўзбекистон ҳукумати ўзи асли Ўзбек бўлса ҳам Россия фуқаросининг обрўси ва моддий манфаатларини йўлида Европанинг биринчи иқтисоди ҳисобланган мамлакат билан кескин муносабатларга бормоқда?
t.me/davr24official
Халқаро валюта жамғармаси миссияси: Иқтисодий ўсиш секинлашади
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Халқаро валюта жамғармасининг миссияси Ўзбекистонга навбатдаги ташрифи якунлари бўйича хулосаларини эълон қилган.
Баёнотда 2023 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш бироз секинлашиши ва 5%дан камроқ бўлиши, инфляция юқори даражада сақланиб қолиниши қайд этилган. Ўзбекистон иқтисодий истиқболларининг ёмонлашуви Украинадаги урушнинг яна давом этиши, глобал ўсишнинг секинлашиши ва молиявий шароитларнинг ёмонлашуви рискларини ҳам ўз ичига олади.
Хулосалардаги айрим тезислар:
Пул-кредит сиёсати инфляцияни пасайтиришни кўзда тутадиган қаттиқ даражада сақланиб қолиши керак.
Имтиёзларни бекор қилиш орқали солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ қонунчилигига амал қилиш ишларини давом эттириш зарур.
Хусусийлаштириш тўғрисидаги янги қонун хусусийлаштириш жараёнини шаффоф ва рақобатли ўтишига ёрдам бериши керак.
Рақобатни рағбатлантириш ва бизнес учун тенг имкониятлар яратиш зарур.
Хусусан йирик қурилиш ва инфратузилмавий лойиҳаларда манфаатлар тўқнашувини камайтиришни кўзда тутувчи бенефициарликка оид талабларни кучайтириш орқали бошқарув тизимини яхшилаш керак.
Электр энергияси ва сувга оид тарифларни аввал харажатларни қоплаш даражасигача, кейин бозор нархларига ўтказиш лозим.
Ер ислоҳотларини, хусусан ҳуқуқларни таъминлаш ва ер сотиш имкониятларини инобатга олиб давом эттириш зарур.
Хуллас, ўзимизнинг танқидчилар шу пайтгача нима деб келишаётган бўлса ҳаммаси Миссия хулосасида бирма-бир такрорланган. Лекин яхши тарафи шуки, провинциал комплексга эга тепадагилар учун бу хулосалар кўпроқ таъсирга эга бўлади.
t.me/davr24official
Инсон қанча ўрганса, билими шунча кам эканини билиб бораверади
🚀 Агротрансформациянинг навбатдаги манзили Қашқадарё вилояти бўлди. Чироқчи туман Маданият маркази Шахрисабз, Чироқчи, Яккабоғ, Китоб, Кўкдала тумани ёшлари билан учрашувга мезбонлик қилди.
Спикерлар семинарга келган ёшларнинг аграр соҳасига бўлган фикрларини ижобий тарафга ўзгартиришга қишлоқ хўжалигидан юқори даромад олиш, маҳсулотнинг ҳажмини ошириш, унумдор ер олиш тартиби каби мавзулар бўйича амалиётда фойда берадиган билимлар билан бўлишдилар.
🛩АгроТрансформация лойиҳаси кичик танаффус қилиб, навбатдаги вилоятларга ўз сафарини давом эттиради. Бизни кузатишда давом этинг. Барча янгиликлар ҳали олдинда!
“DAVR24” ижодий жамоаси лойиҳа муаллифларининг бу ташаббусларини қўллаб-қувватлайди. Мамлакат ёшлари келажаги учун амалга ошираётган ишларингизда омад тилаймиз.
t.me/davr24official
2021 йилда энг ҳавоси ифлосланган пойтахт шаҳарлар:
1.🇮🇳 Деҳли
2.🇧🇩 Дакка
3.🇹🇩 Нджамена
4.🇹🇯 Душанбе
5.🇴🇲 Маскат
6.🇳🇵 Катманду
7.🇧🇭 Манама
8.🇮🇶 Бағдод
9.🇰🇬 Бишкек
10.🇺🇿 Тошкент
t.me/davr24official
❗️Ўзбекистонда инфляция қандай бўлиши прогноз қилинди
Халқаро валюта жамғармаси 2022 сўнгига қадар Ўзбекистонда йиллик инфляция 12,4 фоизга етишини прогноз қилди. 2023 йилда бу кўрсаткич пасайиб, 11,7 фоизни ташкил этиши прогноз қилинган.
Иккала кўрсаткич ҳам пандемиянинг биринчи йилида қайд қилинган (11,2 фоиз) инфляция даражасидан ҳам юқорироқ.
t.me/davr24official
Яна 14та махсус иқтисодий зона тузишмоқчи. Ким солиқ тўлайди унда?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Ҳеч ким сайламаган ва фақат кирим куни ҳисоби билан яшайдиган ҳокимлар ҳар бир вилоятда 100тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш таклифини илгари суришмоқда (https://regulation.gov.uz/ru/d/71248). Негадир бу таклифга Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳам қўшилган.
Махсус иқтисодий зоналарга кириб олганлар мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод қилинадилар. Шишириб кўрсатилган инвестицияларга қараб фойда солиғи ҳам тўламайдилар. ҚҚС бўйича қатор енгилликлар муҳайё қилинган. Улар учун бож тўламасликка имкон берадиган алоҳида режим амал қилади.
Маза а?
Махсус иқтисодий зоналар тузиш ва уларнинг резидентларига айланиш аллақачон коррупцион даромад манбасига айланиб бўлган. Зона резидентлигига, критерийларга жавоб бермаслик еттинчи даражали масалага айланган. Келишилса бўлди.
Энди махсус иқтисодий зоналар мазасини ва имтиёз сотиш схемаларини ҳокимлар ҳам англаб қолган кўринади. Чунки улар ер сотишдан маҳрум бўлиб, чўнтаклари анча ҳувуллаб қолган. Яна шу лойиҳа воситасида ҳам ер сотишнинг пасайтирилган коэффициентини киритиб олишмоқчи. Булар тўймайди.
Махсус иқтисодий зоналар кулранг зоналарга айлангани бўйича мана бу ерда, имтиёз ундирадиган воситаларга айлангани ҳақида эса мана бу ерда ўқинг.
Ҳар бир вилоятда яна 100тадан корхона солиқ тўламаса, қолган юк кимга тушади? Ё пенсия беришни, ўқитувчига ойлик тўлашни, армияни кучайтиришни тўхтатиб турамизми? Кимдир ҳисобладими? Ҳокимнинг компаниялари солиқ тўламаса, ҳокимнинг дўстлари солиқ тўламаса, ҳокимнинг шериклари солиқ тўламаса, ҳокимнинг шотирлари солиқ тўламаса, табиийки, эгаси йўқ кичик бизнес ва қора халқ юкламани ўзига олади.
Людовик ўн олтинчи бўп кетинглар-э. Уям бунчаликка бормаган.
Лойиҳа билан танишинг ва албатта йўқ денг. Бир четда томошабин бўлиб турсангиз товони сизнинг бўйинингизга тушади.
ОАВ ва фаол жамоатчиликни шу пайтгача ташкил этилган махсус иқтисодий зоналар ва уларнинг сохта резидентлари самарадорлигини ўрганишга чақираман. Биз нималар йўқотаётганимизни халқ ва Давлат раҳбари билишга ҳақли.
t.me/davr24official
Тошкентда болаларни ёқтирмайдиганлар ва севадиганлар ҳақида
Блогер Никита Макаренко:
Қурилиш вазирлиги болалардан ер ўғирланган 240-мактаб ҳақида расмий баёнот берди.
Уларнинг айтишига кўра, ҳаммаси қонуний! Тошкент шаҳар ҳокими Д.Ортиқхўжаевнинг 2018 йил 25 август кунидаги қарори билан 240-мактабнинг ер майдони "COMFORT HOUSE" МЧЖ томонидан уй-жой қуриш учун ажратилган.
Ҳаммаси тоза, ҳеч ким шикоят қилмаган, ҳаммасини текшириб кўрдик, дейишмоқда. Оҳ, бу рухимизга нақадар енгиллик беришини ўйлаб кўришганми?
Қурилиш вазири Ботир Зокиров, Жаҳонгир Обидович. Сиз бизнинг олтинимизсиз!
Болалар ва фуқаролар ёрдамингиз ва ҳимоянгиз учун сиздан миннатдор. Биз сизнинг оёқларингизга гуллар келтирамиз. Саломат бўлинг.
Янги авлод ҳақида шундай инсонлар қайғургани яхши 🙏
Энди болаларни севувчилар ҳақида. Ким оддий раҳбар – ким эса ясатилган ҳайкал.
Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов мактаблардан олиб қўйилган ер ҳақидаги постлардан сўнг, тумандаги барча мактабларини текширган. Сунъий йўлдошдан олинган маълумотларга кўра, Modera Towers қурилиш компанияси тумандаги 160-мактаб ҳовлисини ўз омборига айлантириб олган.
Бугун барча контейнерлар олиб ташланди. Тез орада бу ерда замонавий футбол ва баскетбол майдончалари қурилиши режалаштирилган. Раҳмат!
Дарвоқе, "Modera Towers" ва уларнинг масъуллари "Zaytun Group" Тошкентдаги уятсиз ва ижтимоий масъулиятсиз қурилиш компаниялардан бири ҳисобланади. Барча аҳоли билан жанжаллашиб, маҳаллага фойда келтирмайдиган лойиҳалар оқибатида майдонни далани болалардан тортиб олиб, Ивлиева кўчасини узоқ йилларга тўсиб қўйишган. Бундай "кўча ювиш" бизнесига эътибор бермаслик керак. Умид қиламанки, уларнинг лойиҳаси бутунлай муваффақиятсиз бўлади.
t.me/davr24official
Владимир Зеленский Херсонда
Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакат қуролли кучлари томондан озод қилинган Херсонга ташриф буюрди.
Шу вақтнинг ўзида Россия президентининг матбуот котиби бу воқеани қуйидагича тарифлади: “Биз буни изоҳсиз қолдирамиз. Бу Россия ҳудуди эканлигини биласиз”.
Россия ҳудуди қаерда тугайди?
t.me/davr24official
🇺🇳🇺🇿🇹🇷🇦🇿 Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон БМТда Исроилга қарши овоз берди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Деколонизация бўйича қўмитаси Исроилнинг 1967 йилдан бери Фаластин ерларини ноқонуний босиб олгани бўйича Халқаро суддан маслаҳат хулосасини талаб қилувчи лойиҳани қабул қилди.
Резолюцияни: • 98 давлат қўллаб-қувватлади; • 17 давлат қарши овоз берди; • 52 давлат бетараф қолди. Фаластин томони резолюцияни “Исроилни уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортишга ёрдам берадиган” дипломатик ютуқ деб атаган.
Исроилнинг БМТдаги элчиси Гилад Эрдан бу ташаббусни антисемитизм кўриниши, Исроил халқаро судни рад этишини ҳамда “аждодларимиз ватанини” сақлаб қолади дея қўшимча қилди.
Эслатма: Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 51/27 ва 58/292 резолюцияларига мувофиқ Исроил “босқинчи давлат” сифатида белгиланган.
t.me/davr24official
Юнусободда мактаб стадиони ўрнига иккита кўп қаватли уй қурилди
Дарахтлар кетди, жим турдик.
Мактаб стадионлари кетди, жим турибмиз.
Навбат мозорларга...
t.me/davr24official
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
▫️ Хитой – 7,5 млрд.
▫️ Россия – 7,4 млрд.
▫️ Қозоғистон – 3,7 млрд.
▫️ Туркия – 2,7 млрд.
▫️Корея – 1,9 млрд.
▫️ Қирғиз Р. – 990 млн.
▫️Германия – 870 млн.
▫️Туркманистон – 614 млн.
▫️Афғонистон – 586,5 млн.
▫️Ҳиндистон – 559 млн. АҚШ доллари
t.me/davr24official
“Агротрансформация” лойиҳаси Хоразмда
Кўпчилик ёшларни фермерликка жалб қилиш, уларни келажакда касб эгаси бўлишига қаратилган “Агротрансформация” лойиҳаси Хоразмга йўл олмоқда.
Ёш фермерлар кенгаши, “Весагро” ва “Мевали” компаниялари, “е-аукцион” маркази вакиллари иштирокидаги фойдали семинарлар Хоразм ёшларини кутмоқда.
Лойиҳа 3 кун давомида Хоразм вилоятининг Ҳонқа ва Янгибозор туманлари ва Урганч шаҳрида давом этади.
Азиз ёшлар барчангиздан семинарларга таклиф қиламиз!
t.me/davr24official
Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
Оқ ўрда матбуот хизмати хабарига кўра, президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Бўлажак учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистонда бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловларида Қосим-Жомарт Токаев 82 фоиздан ортиқ овоз билан ғалаба қозонди.
t.me/davr24official
Бугун Қозоғистонда президент сайлови
- Ўзгартирилган Конституцияга кўра, мамлакат раҳбари аввалги 5 йил 2 муддат ўрнига битта – 7 йил муддатга, қайта сайланиш ҳуқуқисиз сайланади.
- Сайловда 6 нафар номзод иштирок этмоқда, яна 6 нафарини рўйхатга олиш рад этилди.Қозоғистон тарихида иккинчи марта аёл номзодлар сайловда қатнашмоқда.
- Қозоғистон мустақиллигининг 31 йили давомида бу 7-сайлов.
t.me/davr24official
7 триллион сўм. Эркатой монополист Uzauto motors утилизация йиғимини тўлаяптими?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Эсласангиз аввалроқ, монополист 2020 йилнинг август-декабрь, 2021 йилнинг январь- май ойлари учун 5,7 трлн.сўм утилизация йиғими тўлаши лозимлиги, бу бўйича ҳеч қандай маълумот йўқлиги ҳақида ёзган эдик. Очиқ маълумотларда, 2021 йилнинг июнь-декабрь ойларида 2 триллион 144 миллиард сўмлик утилизация йиғими тўлангани кўрсатилган холос.
Депутат Кушербаев Утилизация йиғими ва унинг ставкалари бўйича "Mening Fikrim" жамоавий порталига киритган мурожаатга жавоб бўлмагани ва негадир Божхона қўмитасидан жавоб келгани ҳақида ёзипти.
Uzauto motors манфаатлари учун қилинаётган мантиқсиз ва ноқонуний ишлардан асло ҳайратланмаслик керак. Бу монополистнинг жазосини фақат худо бериши мумкин, чунки уларга Ўзбекистонда қонун-қоидалар йўқ, қонун-қоидалар бир хиллигини таъминловчиларниинг ёпиқ манфаатлари эса уларга чатишиб кетган.
Утилизация йиғимига қайтамиз. 2022 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар бўйича Uzauto motors тўлаши лозим бўлган утилизация йиғими 7 трлн.сўмга етган. Бу қарздорлик тўландими, йўқми, жамоатчилик билмайди. Тўланган бўлса, қаенга, қаерда аккумуляция қилинди, нима мақсадларда ишлатилди?
Бюджетимиз бир аҳволда, унинг тешик-ямоқларинии тўлдириш учун асосий юк текинхўр, имтиёзхўр, садоқатли паразитларга эмас, аҳолига ва кичик бизнесга тушмоқда.
Юқоридаги тўланиши лозим сумма бу фақат Uzauto motors ишлаб чиқараётган автомобиллар бўйича. Безбет монополистнинг чайқовчилик қилиб, бир сўм бож тўламасдан четдан олиб кириб сотаётган импорт автомашиналар бўйича утилизация йиғимлари ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ.
Шунинг учун яна саволни қайтарамиз: Божхона ва Солиқ қўмитасининг ва умуман ҳукуматнинг эркатойи Uzauto motors тўлаётган, агар тўлаётган бўлса, утилизация йиғимлари, уларнинг ишлатилиши ҳақида батафсил маълумот берилиши керак. Халқ бунга ҳақли, чунки йиғим автомобиллар қиймати ичига киритиб юборилган.
P.S. Худди 3 фоизлик йиғим билан бўлгани сингари, уятсиз безбетлар утилизация йиғимини ҳам ўзларида олиб қолаётган бўлиши гумони кундан-кунга мустаҳкамланмоқда.
t.me/davr24official
Minerva city
"Minerva World of Knowledge" МЧЖга Тошкент вилояти ва Зангиота тумани ҳокимлари томонидан 100 гектар ажратиб бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу ерларда қурилишга рухсат берган. Унумдор қишлоқ хўжалиги ерлари, Тошкент вилояти прокуратурасига кўра, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ расмийлаштирилмаган, Тошкент вилояти ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори Бош вазир хатини асос қилиб қабул қилинган.
Тошкент вилоят прокурори ушбу қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш учун Нурафшон туманлараро маъмурий судига мурожаат қилган. Суд аризани қаноатлантирган. Сўнг Тошкент вилояти маъмурий суди ишни апелляция тартибида кўриб чиқади, биринчи инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдиради. Олий суд маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳам иккала суд қарорини ҳам ўзгаришсиз қолдиради.
Маълум бўлишича, "Minerva World of Knowledge" МЧЖ улушдорлик ҳуқуқи асосида 202 нафар фуқародан 16,5 млрд сўмлик улушдорлик бадалларини қабул қилиб олган. Хуллас, улар куйиб қолишяпти.
t.me/davr24official
🦠Аҳоли орасида ковид юқтириш бошланди
Расмий статистика коронавирус билан чалинганлар сони яна кўпайганини кўрсатмоқда. Кеча, масалан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, 69 кишида ковид аниқланган.
P.S. бу хали расмийси...
Табиий газ нархи ҳақида
Ўзбекистонда, 1 м³ табиий газ нархи 380 сўм, юридик шахслар учун эса 1100 сўм (албатта алоҳида нархлар ҳам мавжуд). Солиштириш осон бўлиши учун ҳар 1000 м³ учун нархларни АҚШ долларида ҳисобласак. Аҳоли учун 1000м³ табиий газ 34 доллар ва юридик шахслар учун эса100 долларга тенг.
Хитойнинг 1000м³ газни қандай нархларда импорт қилиши ҳақида аниқ маълумотлар топиш қийин, айнан Ўзбекистондан нечи м³ газни қандай нархларда импорт қилаётганлигини ҳар иккала томон ҳам тўлиқ очиқламайди. Аммо баъзи очиқ маълумотлар орқали тахминий ҳисоб китобларни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Батафсил: davr24.uz
⚡️Журналист жонли эфирда Энергетика вазирлигидагилар барчаси истеъфога чиқиши кераклигини айтиб, залдан чиқиб кетди.
P.S. Ёмон таклиф бўлмади. Бироқ, тизим ўзгармаса керак.
t.me/davr24official
Жамиятда юриш-туриш қоидалари ҳақида
Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексимизда майда безорилик деган модда бор. Бу шунақа универсал моддаки, исталган инсонни бемалол шу билан жавобгарликка тортишга асос топса бўлади.
Чунки бу моддада "жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик" деган жумла мавжуд. Мана шу сеҳрли ибора натижасида кўчадаги "столба"га ҳам айблов эълон қилса бўлади бир амаллаб. Ўқиб, ўрганай десанг, жамиятда юриш-туриш қоидалари ҳеч қаерда ёзилмаган. Яъни нима қилиш мумкин, нима қилиш мумкинмаслигининг аниқ чегараси мавжуд эмас. Ҳамма истаганча талқин қилиши мумкин. Буёғи сени устингдан ариза ёзганлар ва суднинг инсофига боғлиқ.
Масалан, ёдингизда бўлса, Амир Темур ҳайкалига "Карантин қачон тугайди?" деб савол берган 3 нафар ўсмир ёшларга 15 сутка қамоқ жазоси берилганди. Уларга қўйилган айблардан бири ҳам айнан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик бўлганди.
Ёки кимнидир "обкириб қўйиш" мақсад қилинган исталган инсон дастлаб айнан жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда айбланади ва 15 суткага қамалади. Буни ташкил қилиш ҳам осон. Масалан, сиз шунчаки кўчада кимдир билан "уришиб кетишингиз" мумкин-ку.
Ёки яқин ўтмишда шунчаки хорижга бориб келганлар, айниқса биз учун "шубҳали" бўлган баъзи давлатлардан қайтганлар ҳам айнан шу модда билан "профилактик таътил"да бўлиб қайтганини ҳам унутганимиз йўқ.
Ёки жамиятда аёллар ўлими (ҳам турмуш ўртоғи томонидан, ҳам ҳаётидан тўйиб кетгани учун ўз жонига қасд қилиши натижасида) қайғули ҳолатга келиб қолган бир пайтда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари беҳаё суратлар жойлаштираётгани важи билан Инстаграмдаги бир саҳифа эгасининг устидан ариза бериб, уни 5 суткага қаматтирибди. Айблов яна ўша — жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик.
Кўряпсизми, бу шунақа айбловки, у орқали диний масалада бироз ўткирроқ фикрларни айтганлар ҳам, ёки тескариси — ўз саҳифасига очиқроқ расмларини жойлаганлар ҳам қамалиши мумкин. Кимлиги муҳим эмас. Ҳаммаси кимнингдир кайфияти ва хоҳишига боғлиқ.
Умуман ушбу модда амалиётда ўзининг асл мақсадидан четга чиқиб, "дежурный" айбловга айланиб улгурган.
Йўқса, интернетда уятсиз видеолар тарқатувчилар ёки бундай манбалар миллионта, уларнинг орқасидан қувиб бўлмайди. Бундай маънавиятсизликка бошқача усуллар ва методлар орқали курашиш кераклигини ёш бола ҳам билиши керак аслида. Жамиятда аёлларнинг тонналаб ҳақиқий муаммоси ўз ечимини кутиб турган бир пайтда тешик тоғорада сув ташиш учун куч сарфламаслик керак.
Бундан ташқари масъуллар Стрейзанд эффекти ҳақида яхшилаб ўқиб олиши керак. Яъни "одамлар кўрса, ёмон бўлади" деб ўйлаб, нимагадир қарши курашиш ва тақиқлаш, аксинча ўша тақиқланаётган нарсани кутилганидан ҳам кўпроқ одам қизиқиб кўришига олиб келади. Масалан, ўша беҳаё суратларни илгари юз минг киши кўрган бўлса, энди бир неча миллион одам кўради. Бу оддий ахборот оламининг қоидаси — тақиқланган манба машҳурроқ бўлади.
t.me/davr24official
Дунё аҳолиси 8 миллиард кишига етди
БМТ прогнозларига кўра, дунё аҳолиси 2030 йилда 8,5 миллиардга, 2050 йилда эса 9,7 миллиардга кўпайиши мумкин. 2080 йилларда у тахминан 10,4 миллиард одамни ташкил қилади ва 2100 йилгача бу даражада қолади.
t.me/davr24official
Тайинлов
Президент фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Ушбу шўъба янгидан тузилган бўлиб, Президент Администрацияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.
Шунингдек, С.Ш.Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
t.me/davr24official
2022 йил ноябрь ҳолатига кўра дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари:
1.🇮🇳 Деҳли
2.🇨🇳 Пекин
3.🇧🇩 Дакка
4.🇻🇳 Ханой
5.🇮🇳 Калкутта
6.🇨🇳 Шенянг
7.🇵🇰 Карачи
8.🇮🇳 Мумбай
9.🇲🇳 Улан-Батор
10.🇳🇵 Катманду
t.me/davr24official
Бу ҳали ҳолваси
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Чунки биз охирги қизил чизиқни шу йил ёзда, ҳатто компромисс қарор қабул қилиб, кейин ярим тунда ортга қайтганимизда ўтказиб юбордик, назаримда.
Ҳали қор тушмади, ҳали ҳарорат мусбат, олдинда қаҳратон қиш.
Тармоқларда ёзилганидек, чироқ йўқ, чунки газ йўқ, газ йўқ, чунки электр йўқ.
Энергетикадаги иқтисодий популизм туфайли ўзимиз билмай соҳада Венесуэла яратиб қўйдик. Газ қазиб олишга рағбат йўқ, транспортировкага рағбат йўқ, электр ишлаб чиқаришга рағбат йўқ. Чунки бозор йўқ.
Агар охирги тўқ йил, сабримиз узун ва қалин бўлган 2019 йилда қарор қабул қилинганида ҳозир балки энергобаланс мувозанатга етган, таклиф талабга етиб олган бўларди.
Бугун бошласак анча узоқ муддат кетади, аммо сабр ҳам юпқалашган. Лекин бу ишни эртага қолдирсак, бу аниқ - чироқ ҳам бўлмайди, газ ҳам бўлмайди. Жисмонан бўлмайди, шунчаки ҳеч кимга бўлмайди. Популизмга ҳам ҳожат қолмайди.
t.me/davr24official
Мамлакатлар кесимида дунёнинг энг яхши 500 та университетлари қаерда жойлашган:
🇺🇸USA: 87
🇬🇧GBR: 49
🇩🇪GER: 31
🇦🇺AUS: 26
🇨🇳CHN: 26
🇨🇦CAN: 17
🇯🇵JPN: 16
🇰🇷KOR: 16
🇮🇹ITA: 14
🇳🇱NED: 13
🇪🇸ESP: 12
🇫🇷FRA:11
🇹🇼TPE: 10
🇨🇭SUI: 9
🇧🇪BEL: 8
🇮🇳IND: 8
🇲🇾MAS: 8
🇸🇪SWE: 8
🇫🇮FIN: 7
🇧🇷BRA: 5
🇿🇦RSA: 5
🇸🇦KSA: 4
🇨🇴COL: 3
🇵🇰PAK: 3
t.me/davr24official