O‘zbekiston, Markaziy Osiyo va dunyo yangiliklarini eng tezkor va xolis yetkazuvchi axborot portali www.davr24.uz facebook.com/davr24official twitter.com/davr24official
Дабдаба ишончсизликка олиб келади
Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров:
Расмий тадбирларимизда қанчалик серҳашамат ва дабдабали бўлса, шунча инвесторлар ишончи давлатга пасаяди. Камтар давлат имиджи халқ пули қадри баланд деган сигнални беради, тескариси эмас. Ўз халқи пулини аямаган давлат инвесторнинг пулини ҳам қадрламайди.
Умуман, шунча катта қарзи (ички ва ташқи) бўлган давлатнинг катта исрофгарчилик билан тадбирлар ўтказиши, улардаги нотиқларнинг нўноқлиги, кўпчилик инвесторларни чекинишга чорлайди. Дастурхонимиз ва биноларимиз эмас, ирода ва идрокимиз гапирадиган вақт.
t.me/davr24official
Дунёда ҳар соатда сотиладиган iPhone сони:
2022 йил: 27 968
2021 йил: 27 055
2020 йил: 24 201
2019 йил: 21 804
2018 йил: 24 889
2017 йил: 24 744
2016 йил: 24 187
2015 йил: 26 395
2014 йил: 19 317
2013 йил: 17 153
2012 йил: 14 275
2011 йил: 8252
2010 йил: 4565
2009 йил: 2366
2008 йил: 1328
2007 йил: 313
t.me/davr24official
Ўрмон ҳудуди бўйича энг катта мамлакатлар 🌳:
🇷🇺 Россия: 815 (миллион гектарда)
🇧🇷 Бразилия: 497
🇨🇦 Канада: 347
🇺🇸 АҚШ: 310
🇨🇳 Хитой: 220
🇦🇺 Австралия: 134
🇨🇩 Конго ДР: 126
🇮🇩 Индонезия: 92
🇵🇪 Перу: 72
🇮🇳 Ҳиндистон: 72
t.me/davr24official
Украина Хавфсизлик Кенгаши котиби Олексий Данилов Россия билан урушни музлатиш ҳақида:
“Биз ҳеч нарсани музлата олмаймиз - биз музлаткич эмасмиз. Биз об-ҳаво қандай бўлишидан, фаслдан қатъий назар ўз ҳудудларимизни озод қиламиз”.
t.me/davr24official
Туркия ва Қирғизистон ТДТ доирасида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини асосий харидорлари
Бу икки мамлакат ҳисобига Ўзбекистондан экспорт қилинаётган 954.42 млн. долларлик тўқимачилик маҳсулотларининг 93.8 % тўғри келади. Кейинги ўринларда Қозоғистон 5.94%, Озарбайжон 1.56%, Туркманистон 0.19% ва Венгрия 0.06%.
Қирғизистон бозори биз учун бунчалар муҳим эканлигини ўйлаб кўрганмисиз?
t.me/davr24official
Қанча яқин бўлсак бало-қазо шунча узоқ бўлади
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Қадим Самарқандда давом этаётган Туркий давлатлар ташкилотининг саммити вазифалари фақат тил, таълим, маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик муоҳокамаси эмас. Назаримда, туркий иттифоқнинг маъно-мазмуни ва мақсадлари тобора мураккаблашиб бораётган ҳозирги макон ва замонда янада кенгайиши керак.
Бу биринчи навбатда сиёсий алоқалар. Кеча бежизга ташқи ишлар вазиримиз суверенитет, ҳудудий яхлитлик, хавфсизлик ва барқарор ривожланишга бўлган таҳдидларни енгишдаги умумий имкониятларимизга тўхталгани йўқ. Тарқоқлигимизда таҳдидлар фаоллашади, бирга бўлганимизда, ҳаракатларимиз ва қарашларимиз узвийлигида бало-қазолар яқинлашишга қўрқади.
Иккинчи масала иқтисодий интеграция. Тилимиз ва динимиз умумий маҳражимиз. Лекин иқтисодий негизимиз узвий ва мустаҳкам эмас. Ташкилотга аъзо давлатлар жами 970 млрд АҚШ доллардан ортиқ умумий товар айланмасига эга. Лекин бунинг 3 фоиздан камроғини (21 млрд доллар) ташкилот аъзолари ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ташкил этади холос. Яъни биз бир-биримиз билан деярли савдо қилмаймиз. Қайси биримиздир чегараларни ёпиб олганмиз, яна кимдир бозорларини ёпиб олган. Муносабатларимиз қоидалар устига эмас, шахсларнинг кайфиятларига боғлиқ бўлиб қолган.
Учинчи масала транспорт ва логистика учимлари билан боғлиқ. Қардош Озарбойжоннинг умум тан олинган бутун ҳудуди бўйлаб суверенитети тикланиши, Арманистон билан тинчлик шартномаси имзоланиши ва Зангезур коридорининг очилиши истиқболлари Ўрта ер денгизидан Хитойгача бўлган умумий чегараларимизда ягона, узилмас транспорт линиясини ҳосил қилади. Бу биз Ўзбекистон учун айниқса муҳим. Транскаспий йўлаги биз учун рақобатбардошлилигимиз, барқарорлигимиз, истиқболимиз калитларидан бири.
t.me/davr24official
11 ноябрь — Ўзбекистонда «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилиниши мумкин
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари ходимлари ва фаолларига табрик йўллади.
Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари кунини «Умумхалқ байрами» сифатида дам олиш куни деб эълон қилишни таклиф қилди.
t.me/davr24official
Ўзбекистон ва Россия терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтадиган Пахтакор стадиони
Ўйин куни стадион ўриндиқлари бўялиб қолмайдими?
Учрашув 20 ноябр кунига режалаштирилган.
t.me/davr24official
🌱 "Агро Трансформация" лойиҳасининг кейинги манзили Жиззах вилояти!
📌 Хабар берганимиздек, "Агро Трансформация" лойиҳасининг навбатдаги манзили Жиззах вилоятининг барча туманлари бўлади.
Спикерлар бундан аввал Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Фарғона вилоятларида бўлиб, фермерлар муаммолари ва мурожаатларини ўрганди.
😉 Жиззах вилоятида ўтказиладиган семинар якунига етгач ёшлар ва ёш фермерларга кутилмаган янгиликлар бор!
t.me/davr24official
Бугун, 6 ноябрь, бефарқлик куни, лекин бу постни ўқиб чиқинг
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 2021 йилда 39.6 млрд АҚШ долларни ташкил этган бўлиб, унинг 23.7 млрд АҚШ доллари давлат қарзи ва 15.8 млрд АҚШ доллари эса хусусий қарздир. Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи ЯИМнинг 56.7% ини ташкил қилган бўлиб шундан давлат ва хусусий ташқи қарз мос равшда ЯИМнинг 34% ва 22,6% қисмига тенгдир. Хусусий ташқи қарз таркибида давлат улуши жуда юқори бўлган банк соҳаси 7,3 млрд АҚШ доллари, нефть, газ ва энергетика соҳаси 5 млрд АҚШ доллари миқдорида ташқи қарз жалб қилган.
Давлат ташқи қарзи ҳақида гапирилганда, мансабдорлар томонидан ташқи қарз хавфли эмаслиги, ривожланаётган давлатлар учун ЯИМнинг 60% и дан ошмаслик тавсия этилиши, умуман баъзи давлатлар қарзи ЯИМ ининг 200% дан ҳам юқори эканлигини айтиб ўзларига нисбатан босимларни пасайтиришга ҳаракат қилишади.
Бу гаплар қанчалик асосли эканлиги ҳақида гаплашсак. 60% лик меъёр аслида шунчаки тавсия бўлиб, ҳеч қандай жиддий ҳисоб-китобларга асосланмаган. Қисқа қилиб айтганда бу техник чегара эмас, балки кўпроқ психологик чегарадир.
Иккинчи энг кўп ишлатиладиган аргумент баъзи давлатларнинг, давлат ташқи қарзлари ЯИМи нинг 200% дан ҳам ортиқлиги. Бу маълумотлар ҳақиқат, аммо ривожланган давлатлар ва ривожланаётган давлатларнинг қарз масалалари бир-биридан кескин фарқланади. Ривожланган давлатлар ташқи қарзларини миллий валютасида жалб қилади, назарий жиҳатдан шунчаки пул эммисия қилиш йўли билан қарзлардан қутилиш мумкин.
Умуман, ривожланаётган давлатлар ташқи қарз олишга мойил бўладилар, ташқи қарз давлатга, қисқа муддатларда солиқлари оширмасдан туриб катта харажатларни, ислоҳотларни амалга ошириш имкониятини беради, бу ҳукуматнинг легитимлигини оширади. Энг муҳим жиҳати эса олинган қарзларнинг муддати 15 ёки 25 йил бўлса, қарз юзага келтирадиган муаммолар ҳам шу давр ичида йўқ бўлиб кетадигандек кўрсатишади, аслида ундай эмас.
Ташқи қарзларни қайтариш бюджет дефицитини юзага келтиради ва дефицитни тўлдириш учун ҳам ташқи қарз жалб қилинади бу амалда қўлланилмоқда, ҳозирда бюджет дефицитнинг катта қисми ташқи қарз эвазига тўлдирилмоқда.
Лекин кейинги жалб қилинаётган қарзлар каттароқ фоизларга берилади чунки мамлакат қарзи ошган сари, қайтариш имконияти пасайиб боради ва ўз навбатида қарз берувчилар юқори риск шароитида юқори фоизли кредитлар таклиф этадилар. Хулоса қилинадиган бўлса, энг узоқ муддатли давлат қарзи ҳозирда 25 йил бўлса, қарзларни қайтаришга ундан кўра анчагина кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин ва буёғига энг муҳтож ҳолатларда ҳам олинадиган ташқи қарзнинг нархи ошиб боради.
Муаллиф: С.Ҳимматов
t.me/davr24official
"Русский ороли"га кўприк
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Бугун Самарақанддаги бир неча объектларни кезиб, Владивостокдаги Русский оролига қурилган кўприк эсга тушди.
Мазкур оролда 2012 йили АСЕАН саммити ўтказилган. Саммитга тайергарлик учун 5 минг аҳоли яшайдиган оролга баҳайбат кўприк қурилган. Расмий ҳисобларга кўра 1 млрд.долларлик, норасмий ҳисобларга кўра 1,5 млрд.долларга тушган кўприк саммитнинг символига айланган.
Кейинчалик кўприк ва оролдаги бошқа қиммат объектларни оқлаш учун Владивостокда ҳар йили форум ўтказиладиган бўлди. Университет ва кампуслар кўчирилди. Махсус иқтисодий зона ташкил этилди.
Барибир фойдаси бўлмади.
t.me/davr24official
Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари ўзбек-қирғиз давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва икки давлат ҳукуматларининг Андижон сув омборини биргаликда бошқариш бўйича келишувни имзоладилар.
t.me/davr24official
Массаси бўйича Ер қуйидагилардан ташкил топган
Темир: 32,1%
Кислород: 30,1%
Кремний: 15,1%
Магний: 13,9%
Олтингугурт: 2,9%
Никель: 1,8%
Калций: 1,5%
Алюминий: 1,4%
Бошқа элементлар: 1,2%
#fact
t.me/davr24official
Энди кекса амалдорлар умрбод ишлайдими?
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Пенсионерларни ишдан бўшатиш имконсизга айланади. Афсуски, янги таҳрирда қабул қилинган Меҳнат кодексидан ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси чиқариб ташланмоқда.
Лекин иш берувчиларда ҳали амалдаги қонун нормаларини қўллашга яна 6 ой вақт бор (янги таҳрир 6 ой ўтиб кучга киради).
Мазкур ўзгартиришлар ўрта ва узоқ муддатли истиқболда бусиз ҳам жуда паст бўлган меҳнат унумдорлигини янада пасайтиради, меҳнат бозорига эркин бозор муносабатлари сингишини секинлаштиради, иш берувчилар ва ёлланма ишчилар эркин танловини мажбуриятларга айлантиради.
Янгиланиш ва ўзгаришлар тўхтайди. Шошма-шошарлик билан босилган бу қадам айниқса, давлат секторида, амалдорлар синфининг пенсия ёшидан кейин ҳам лавозимларда қолишини таъминлашга хизмат қилади.
t.me/davr24official
Нега Украина шиддатли ғалабага эриша олмайди?
Ғарб Украинага юз келган шароитда ўз ҳудудини самарали ҳимоя қилишга ва янада кўпроқ ҳудудлардан чекинишга йўл қўймаслик учун етарли миқдорда қурол аслаҳа етказиб бермоқда. Бу вазиятда уруш анча узоқ муддатли ва икки томоннинг силласи қуришига қаратилган бўлиш имкони катта.
Нега Ғарб Украинага ғалаба учун зарур бўлган қуролларни кенг кўламда етказиб бермаяпти?
Батафсил: davr24.uz
Топ 10 та энг кучли меҳмонхона брендлари, 2022:
🇮🇳 Taj
🇬🇧 Premier Inn
🇺🇸 Hilton
🇺🇸 Hampton Inn
🇺🇸 Embassy Suites
🇺🇸 JW Marriott
🇭🇰 Shangri-La
🇺🇸 Residence Inn by Marriott
🇺🇸 Waldorf Astoria
🇺🇸 W Hotels
t.me/davr24official
2023 йилда инвестициялар учун энг яхши 10 та шаҳар:
Лондон 🇬🇧
Париж 🇫🇷
Берлин 🇩🇪
Мадрид 🇪🇸
Мюнхен 🇩🇪
Амстердам🇳🇱
Франкфурт 🇩🇪
Гамбург 🇩🇪
Барселона 🇪🇸
Милан 🇮🇹
* PwC томонидан 2023 йилда кўчмас мулкда ривожланаётган тенденциялар ҳисоботи
t.me/davr24official
Бир флакон инсулин нархи:
🇦🇺 Австралия: $6,94
🇬🇧 Буюк Британия: $7,52
🇫🇷 Франция: $9,08
🇩🇪 Германия: $11
🇨🇦 Канада: $12
🇯🇵 Япония: $14,40
🇺🇸 АҚШ: $98,70
t.me/davr24official
Совурилган 20 йил
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Кенг қўллов ва тушунишга эга бўлмаган, ҳокимиятга яқин бир тўп гуруҳларни миллиардерларга айлантирган, бозорга кўникмаган миллионлаб одамларни камбағаллик ва йўқсиллик ёқасига келтирган, реформаторларга нисбатан нафратларни кучайтирган ўн йиллик оғир эврилишлар оқибатида Россия 2002 йилда бозор мамлакатига айланган ва бу мақом тан олинган эди.
Орадан 20 йил ўтиб бозор иқтисодиёти мамлакати мақоми бой берилди.
20 йиллик ўта қулай конъюнктура, хом-ашё сотишдан олинган 7 триллион долларлик ортиқча даромадлар (сверхдоходы) рақобатли сиёсатга таянланган ва эркин сайловларда алмашинадиган ҳукумат, барқарор институтлар ва жозибали қадриятлар яратиш ўрнига деструктив мақсадларга, қўшниларга ва кейин бутун дунёга таҳдид қилишга, дўстларни бойитишга, танқидчиларни йўқотишга сарф этилди.
Ўтган 20 йилда Россия худди АҚШ, Европа иттифоқи ёки Япония каби қадриятлари ва афзалликлари билан қўшниларини ўзига жалб қиладиган дунё марказларидан бирига айланиши мумкин эди. Афсуски, эҳтимол бошқа қайтарилиши жуда қийин бўлган бу имконият осмонга совурилди.
t.me/davr24official
Тарихий сурат
“Самарқанд ер юзининг сайқали, буюкликнинг бешиги шунда, бағрига боқ: ризвон боғларининг эшиги шунда”
Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасидаги тадбирлар.
t.me/davr24official
Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити доирасида Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Гурбангули Бердимуҳамедов “Туркий дунёнинг олий ордени” билан мукофотланди
Шунингдек, марҳум атоқли адиб Чингиз Айтматов Турк дунёси бирлигини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун "Алишер Навоий" номидаги халқаро мукофот билан тақдирланди. Мукофотни Қирғизистон президенти Садир Жапаров қабул қилиб олди.
t.me/davr24official
#Факт
🇯🇵 Япония Конституциясининг 9-моддасига биноан, Япония келажакда уруш олиб бориш ҳуқуқидан ҳамда қуруқлик, денгиз ва ҳаво ҳарбий кучлар тузиш ҳуқуқидан абадий воз кечган бўлсада, бугунги кунда Япония ҳарбий ҳаражатлари бўйича дунёда 5-ўринда туради.
t.me/davr24official
Шавкат Мирзиёев дунёнинг 500 та энг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан жой олди
Дунёдаги энг нуфузли мусулмонлар рўйхати 2009 йилдан бери тузилиб келинмоқда ва Уммон қироллик ислом стратегик тадқиқотлар маркази томонидан эълон қилинади. Ўзбекистон Президенти рейтингга илк бор киритилди.
2022 йилда рўйхатда биринчи ўринни Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал-Сауд эгаллади. Ундан кейин Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ва Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Соний. Кучли бешликка Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Иордания қироли Абдулла II ҳам киритилган.
Бундан ташқари, кучли элликталикка Марокаш қироли Муҳаммад VI, Покистон бош вазири Имрон Хон, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, Англиянинг “Ливерпул” клубининг мисрлик футболчиси Муҳаммад Салоҳ, “Толибон” ҳаракати етакчиси Охундзода ҳам кирган.
t.me/davr24official
Ғалати илтимос
The Financial Times нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Европа Иттифоқи вакиллари билан музокараларда миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан жорий қилинган санкцияларнинг бекор қилинишини сўрамоқда. Нашрнинг ёзишича, санкциялар тадбиркорнинг Ўзбекистонга инвестиция киритишига халақит қилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати, керак бўлса, тадбиркорга юридик ёрдам кўрсатишга тайёр.
Европа Иттифоқи расмийлари Усмоновга қарши санкцияларнинг бекор қилиниши икки фуқароликка эга бўлган ўнлаб бошқа бизнесменларга нисбатан чекловларни олиб ташлаш бўйича мунозараларга олиб келадиган прецедент бўлишини тан олди.
Газетанинг қайд этишича, Усмонов Ўзбекистон ҳукумати билан “яқин алоқаларни” сақлаб қолган. Аввалроқ Тошкент тадбиркорга нисбатан жорий қилинган санкциялар унинг бойлигининг бир қисмини республикага сармоя сифатида киритиш имкониятини чеклагани ҳақида хабар берган эди.
Усмоновнинг матбуот котиби Европа Иттифоқи чекловлари инвестиция ва хайрия лойиҳаларига халақит беришини тасдиқлади.
t.me/davr24official
🇺🇦Украина Президенти Владимир Зеленский Киев метросида "Netflix" шоуси учун Девид Леттерманга интервью берди
Киевга Зеленский билан учрашиш учун ҳар икки кунда камида битта маданият, бизнес ёки сиёсат мега юлдузлари келмоқда. Лекин, буюк рус султони Путин ҳақида бундай деб бўлмайди.
Путин билан очиқ ва эркин учрашувлар узоқ тарихга муҳрланди ва эндиликда бу эртакларга ўхшаган нарсалар. Сўнгги 9 ой ичидаги Россиянинг Украинадаги босқинчилик уруш давомида бункерда ўтирган рус султони атрофида либоси ўзгарган хавфсизлик ходимларидан бошқалари кўринмади.
👉 Маълумот учун: америкалик телебошловчи Девид Леттерман (1947 йил 12 апрель (75 ёш) - 30 йилдан ортиқ Американинг асосий каналларида кечки кўрсатувлар олиб боради, барча замонавий кечки комедия дастурлари формати ва анъаналарини шакллантирган инсон.. Бу Познердан энг сара ҳиссиётларни олган Ургант каби деса бўлади. Умуман олганда Ургант ва Познер ундан ҳамма нарсани ундан нусхалашган. Ўзбек телевидениесида эса, уларга ўхшашлари ҳалигача йўқ.
t.me/davr24official
Буюк Рим учун жоним фидо
Рим империясида шундай қоида бор эди: император уруш эълон қилади, сенат эса розилик беради.
Бир марта сенаторлар кимгадир қарши уруш эълон қилишни истадилар ва Римнинг шаъни ва шон-шарафи таҳдид остида шиори ила императорга босим ўтказа бошладилар.Император эса негадир жанг қилишни хоҳламади. Бунга етарлича сабаблар бор эди. Лекин вазиятдан чиқиш керак.
У Сенатда нутқ сўзлади: — “Римнинг шон шарафи ва шаъни муқаддасдир. Биз уни охиригача ҳимоя қиламиз. Мен эса бу шарафли ҳуқуқни биринчи навбатда сенаторларнинг ўғилларига бераман! Мен уларни темир фалангаларимизнинг олдинги қаторига қўяман! Рим шон-шарафи учун жангда ҳалок бўлиш - буюк шараф”!
Олтин сўзлар. Лекин, негадир сенаторларнинг курашга бўлган иштиёқни дарҳол йўқолди. Уларни дарҳол ўткир пацифизм босди. Аммо, императорга қарши бирор нарса айтиш имкони йўқ. Рим шарафини ҳимоя қилиш учун бошқалар ўғилларини юбориш бошқа, севимли ўғлингизни ўлимга юбориш - бу бошқа нарса.
Сенаторлар қарор қилдилар: "Римнинг бу шарафи билан сабр қилиб турсин. У кутади. Менинг севимли ўғлимсиз ҳам бир иложни топади".
t.me/davr24official
АҚШ Ўзбекистонга 50 дона Polaris MRZR жанговар автомобилларини топширди
Автомобилларнинг умумий қиймати 2,8 миллион долларга баҳоланган.
t.me/davr24official
⚡️ Wall Street Journal: Эрон яқин вақт ичида Саудия Арабистонига ҳужум қилиши мумкин
Саудия разведкаси маълумотларига кўра, Эрон кейинги 48 соат ичида мамлактга қарши Саудия Арабистонига қарши ҳарбий операция бошлаши мумкин.
Саудия Арабистони АҚШ билан разведка маълумотларини бўлишган ва Эроннинг қиролликдаги нишонларга ҳужуми ҳақида огоҳлантирди, бу эса АҚШ ва Яқин Шарқдаги жойлаштирилган бошқа ҳарбий тузилмаларни тайёргарлигини кучайтирди.
Шу вақтнинг ўзида Эрондаги Жамкарон масжиди устидан қизил байроқ кўтарилди. Тахминларга кўра, бу байроқни кўтариш уруш эълон қилиш билан тенгдир. Қизил байроқ охирги марта 2020 йилда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилганида кўтарилганди.
❗️Сўнги хабарларга кўра, Саудия Арабистонининг Яқин Шарқдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Эрон дронларининг зарбаларига қарши юқори шай ҳолатга келтирилган.
t.me/davr24official
Тошкентда ижара бир ойда 50% дан кўпга қимматлашди
🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг октябрь ойида уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари сентябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 16,1 % га ошган.
✅ Бунда энг юқори ўсиш Тошкент шаҳрида 51,6 % қайд этилган бўлса, энг паст ўсиш 1 % билан Хоразм вилоятида кузатилган.
✅ Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари нархлари бир ойда ўртача 16,1 % га, йил бошидан буён ўртача 20,9 % га ошган ошгани кузатилган.
✅ Уй-жойларни ижарага бериш хизматлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 24,2 % га ошган.
t.me/davr24official
Эссиз ўқитувчилар
Иқтисодчи Отабек Бакиров:
Маоши энг кам ва нисбий камайишда давом этаётган ўқитувчилар устидан пул ўзлаштириш давом этади.
Ўқитувчилар эски даврда ҳимоясиз ва қашшоқ бўлгани аниқ. Лекин янги даврдаям ҳеч нарса ўзгармаган. Ўқитувчилар ишлайдиган энг қашшоқ тоифалигича қолмоқда, айниқса яшаш қиймати дубайлашиб бораётган пойтахтда.
Батафсил: davr24.uz