78306
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Маданият вазирига ўринбосарлар тайинланди:
Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Жаҳонгир Одилхўжаевич Ахмедов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозимига тайинланди;
Одилжон Абдуғаниевич Абдуқаҳоров Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Санжар Бахтиёрович Бобожонов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили бўлинмасининг бош инспектори лавозимидан озод этилди;
бошқа ишга ўтиши муносабати билан Баходир Мажитович Ахмедов, Авазхон Бахадирович Тажиханов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан, Муроджон Абдуллаевич Мажидов, Юсуфжон Камолдинович Усмонов Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Музаффар Муротович Камилов Президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…
“Ўзагросуғурта” АЖда “Ёшлар куни” муносабати билан учрашув ўтказилди
“Ўзагросуғурта” АЖда “Ёшлар куни” муносабати компания тизимида фаолият юритаётган ёш мутахассислар иштирокида очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил этилди.
Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати, Президентимиз томонидан ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг билим олиши, касбий малакасини ошириши, замонавий технологияларни ўзлаштириши ва ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.
Очиқ мулоқот давомида компанияда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг малакасини ошириш, раҳбарлик салоҳиятини ривожлантириш ҳамда касбий ўсиши учун яратилаётган имкониятлар хусусида маълумот берилди. Ёш мутахассисларнинг таклиф ва фикрлари тингланиб, улар билан самимий мулоқот олиб борилди.
Шунингдек, компания фаолиятида юқори натижаларга эришган, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан ажралиб турган бир гуруҳ ёш ходимлар муносиб рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир якунида иштирокчи ёшлар учун маънавий-маърифий экскурсия ташкил этилди.
Улар Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Янги Ўзбекистон боғига ташриф буюриб, ушбу масканларнинг маънавий аҳамияти билан яқиндан танишдилар.
Мазкур тадбир ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда уларни янги марралар сари руҳлантиришга хизмат қилди.
Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|Twitter
Реклама
Пойтахт маъмурияти Тошкент кўчаларида лола пиёзлари экиш учун 5,5 млрд сўм маблағ ажратибди.
Читать полностью…
Солиқ қонунчилиги барқарорлиги инвестиция муҳитини янада мустаҳкамлаши мумкин
Президент иштирокида ўтказилган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида эълон қилинган тадқиқот инвесторлар учун солиқ қонунчилигининг барқарорлиги муҳим омиллардан бири эканини кўрсатди.
Тадқиқотга кўра, респондентларнинг 48 фоизи Ўзбекистон рақобатбардошлигини ошириш учун солиқ қонунчилиги барқарор бўлиши зарурлигини қайд этган. Яна 37 фоиз солиқ нормаларининг турлича талқин қилиниши бизнес учун муаммо бўлиб қолаётганини билдирган.
Тадқиқот натижалари бизнес учун нафақат солиқ ставкалари, балки қоидаларнинг аниқ ва олдиндан маълум бўлиши ҳам муҳимлигини кўрсатмоқда. Шу боис солиқ сиёсатидаги ўзгаришларни олдиндан белгилаш ва бизнесга мослашиш учун вақт бериш инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилиши мумкин.
“Давлат хизмати армияга ўхшаган жой, ўзи чақириб бўшатмаса — кетолмайсан”
Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Хайриддин Султонов
Манба
1 фоизлик солиқ кешбэки бекор қилиниши мумкин
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Яширин иқтисодиётни қисқартириш институти харид чекини Soliq иловасида рўйхатдан ўтказган шахсларга 1 фоиз кешбэк қайтариш амалиётини тўхтатишни таклиф қилди.
Бу йўналишдаги бюджет харажатлари йилдан йилга ошаётганига қарамай (жорий йилда 1,8 трлн сўмга етиши мумкин), кешбек механизмининг самараси пасайиб бораётгани айтилмоқда.
Кешбэк ўрнига, фақат яширин иқтисодиёт хавфи юқори соҳалардан олинган чекларни рўйхатдан ўтказганлар орасида лотерея ўтказиш таклиф қилиняпти.
Батафсил
Бугунги кунда финтех ечимларига нақд пулсиз ҳисоб-китоблар улушини ошириш ва иқтисодиётнинг шаффофлашувига хизмат қилувчи муҳим омиллардан бири сифатида қаралмоқда. Рақамли молиявий хизматлар ҳисоб-китобларни тезлаштириш ва мижозлар оқимини оширишнинг муҳим воситасига айланди.
Фақат QR Uzum To‘lov орқали 2025 йилда 47 миллиондан ортиқ нақдсиз тўловлар амалга оширилган. Уларнинг умумий ҳажми 3,8 триллион сўмни ташкил этган. 2026 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра эса фаол савдогарлар сони 30 фоизга ошган.
Манба
Ўзбекистон давлат бюджети 2026 йилнинг биринчи ярмини 1,8 трлн сўм профицит билан якунлади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, январь-июнь ойларида давлат бюджети даромадлари 207,4 трлн сўмни, харажатлари эса 205,6 трлн сўмни ташкил этди. Натижада профицит 1,8 трлн сўмдан ошди.
Шунингдек, биринчи чоракда солиқ тушумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб чорак қисмга ўсиб, 63,6 трлн сўмга етди. Бунда фойда солиғи тушумлари 43 фоизга, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тушумлари эса 80 фоиздан зиёдга кўпайди.
Шавкат Мирзиёев 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади.
Читать полностью…
IT-Park резидентларининг ходимлари учун солиқ имтиёзлари 2040 йилгача узайтирилади — президент ҳузуридаги йиғилишдан
Читать полностью…
Тадбиркорлар учун гаровсиз онлайн кредитлар жорий этилди
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Электрон кооперация портали - new.cooperation.uz ва Garant bank ҳамкорлигида онлайн кредитлаш тизими йўлга қўйилди.
Хизмат орқали портал иштирокчилари савдоларда қатнашиш ва янги буюртмаларни қўлга киритиш учун 500 минг сўмдан 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит расмийлаштиришлари мумкин. Гаров талаб этилмайди.
Кредитдан биринчи марта фойдаланишда 30 кунгача фоизсиз давр тақдим этилади. Шунингдек, тизим орқали воситачилик комиссияси ва закалат тўловларини тўғридан-тўғри ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириш имконияти бор.
Батафсил маълумот учун: 📞1326
Реклама
“Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан қабул қилинди ва Сенатга юборилди.
Қонун билан лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси 26 та ҳарф ва 3 та ҳарфлар бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан ташкил топиши, шунингдек, айрим ҳарфларнинг қўлланилишига аниқлик киритилиши назарда тутилмоқда.
Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан қонун лойиҳасининг амалиётда самарали ва босқичма-босқич жорий этилишини таъминлашга қаратилган қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, қонун кучга киргунига қадар расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг амал қилиши сақлаб қолиниши, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлари ҳамда бошқа атрибутлардан белгиланган муддатгача фойдаланиш тартиби назарда тутилди.
Мазкур ёндашув давлат органлари ва ташкилотларида амалда фойдаланилаётган ҳужжатлар, бланкалар, пешлавҳалар, кўрсаткичлар ва бошқа моддий воситаларни бир вақтнинг ўзида алмаштириш заруратини бартараф этади. Натижада давлат бюджети маблағларининг асоссиз сарфланишининг олди олинади, қўшимча давлат харажатлари юзага келишига йўл қўйилмайди ҳамда алифбодаги ўзгаришларни амалга ошириш давлат органлари ва ташкилотлари учун молиявий жиҳатдан мақбул, босқичма-босқич тартибда таъминланади.
Диплом бор, лекин иш йўқ. Нега?
Чунки кўплаб битирувчилар назарий билимга эга, аммо иш берувчилар кутаётган амалий тажриба ва касбий компетенциялар етишмайди.
Kimyo International University (аввалги Yeodju)да таълим меҳнат бозори талаблари асосида ташкил этилган. Талабалар ўқиш давомидаёқ лабораториялар, реал лойиҳалар, ишлаб чиқариш амалиётлари ва халқаро дастурлар орқали касбий тажриба тўплайди.
Университетда:
• 38 та бакалавриат таълим йўналиши;
• 22 та магистратура мутахассислиги;
• докторантура (PhD) дастурлари;
• иккинчи мутахассислик асосида таълим олиш имконияти;
• халқаро ҳамкор университетлар билан 2+2, 3+1 ва бошқа қўшма таълим дастурлари;
• хорижда ўқиш ва амалиёт ўташ имкониятлари;
• Наманган ва Самарқанд филиаллари;
• кундузги ва кечки таълим шакллари.
Ҳар бир бакалавриат таълим йўналиши бўйича грант ўринлари мавжуд.
Йўналишлар ва шартнома нархлари билан танишинг: https://www.kiut.uz/uz/admission/tashkent-admission/
admission.kiut.uz
Мурожаат учун: +998 78 129 40 40
Реклама
Ўзбекистонда декабрь-январь ойлари учун 120 минг тонна автобензин захирасини яратиш режалаштирилмоқда.
Одатда ушбу ойларда ҳаво ҳарорати кескин тушиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида навбатлар юзага келади.
Расман
Дилнозахон Собир қизи Каттахонова Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
Зулайхо Бахриддиновна Маҳкамова бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош вазир ўринбораси – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Сардор Ўктамович Умурзоқов Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилди.
Ёзишларича, Дилноза Собиржон қизи Каттахонова Бош вазирнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланиши кутилмоқда.
Дилноза Каттаханова Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Хабар расман тасдиқланмаган.
TEZ QR энди Uzum Bank иловасида
Uzum Bank фойдаланувчилари учун яна бир қулай тўлов усули жорий этилди. Энди харидлар учун тўловларни бевосита илованинг ўзида QR-код орқали — тез, қулай ва жисмоний карта иштирокисиз амалга ошириш мумкин. Тўловни Uzum Bank иловасига уланган исталган карта орқали амалга ошириш мумкин: UZCARD, VISA ёки HUMO.
Бугунги кунда TEZ QR бутун мамлакат бўйлаб 140 мингдан ортиқ савдо нуқталарида қўлланилиб, 31 банк ва тўлов иловасида амал қилмоқда.
Батафсил
UZCARD. Қулай яшанг.
Реклама
Жомбойда транспорт соҳасида катта саноат кўргазмаси бўлиб ўтади
15–16 июль кунлари Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги «Sof Expo» марказида транспорт соҳасига бағишланган «Миллий саноат занжири» кўргазмаси бўлиб ўтади.
Тадбир Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда тармоқнинг йирик давлат буюртмачилари ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.
Кўргазманинг асосий мақсади давлат ва корпоратив буюртмачиларнинг эҳтиёжлари асосида маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришдан иборат. Таъкидлаш жоизки, мазкур платформанинг май ойида Оҳангаронда ўтказилган илк кўргазмаси якунида 2,7 триллион сўмлик шартномалар имзоланиб, 1 миллиард долларга яқин маҳаллийлаштириш лойиҳалари шакллантирилган эди.
Навбатдаги кўргазмада ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари, бутловчи қисмлар ва импорт ўрнини босувчи технологик ечимларини тақдим этишади. Шунингдек, тадбир доирасида давлат харидлари, логистика ва инвестициялар бўйича B2B ва B2G форматдаги амалий учрашувлар ўтказилади.
Кўргазмада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бошланди.
⏱️ Рўйхатдан ўтиш
Сана: 15–16 июль, 2026 йил
Манзил: Жомбой тумани, «Sof Expo» кўргазма маркази
📞 Маълумот учун: (97) 888-10-01, (33) 711-08-88
Реклама
Транспорт соҳасидаги “Миллий саноат занжири” кўргазмаси Самарқандда ўтказилади
15–16 июль кунлари Самарқанд вилояти, Жомбой туманидаги “Sof Expo” кўргазма марказида транспорт соҳасига бағишланган “Миллий саноат занжири” кўргазмаси ўтказилади.
Кўргазмада транспорт тармоғидаги йирик давлат буюртмачиларининг мавжуд ва истиқболдаги харид эҳтиёжлари тақдим этилади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар эса ўз маҳсулотлари ва технологик ечимларини намойиш этиб, янги кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ҳамда истиқболли лойиҳалар бўйича ҳамкор топиш имкониятига эга бўлади.
“Миллий саноат занжири” турли тармоқлар учун мунтазам ташкил этиладиган кооперация платформаси ҳисобланади. Май ойида ўтказилган илк кўргазма якунида 2,7 триллион сўмлик қўшимча келишув ва шартномалар имзоланганди.
Кўргазмада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш давом этмоқда.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола
Реклама
Онлайн савдо Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес ривожи учун муҳим омиллардан бирига айланмоқда.
Бугунги кунда Uzum Market платформасида 1,9 миллион маҳсулот тури мавжуд бўлиб, сотувчиларнинг 90%ини кичик бизнес вакиллари ташкил этади. Маркетплейс логистикани ўз зиммасига олгани боис, анъанавий ва янги бизнеслар тез суръатда ривожланмоқда:
— Алексей Пак: Собиқ IT-мутахассисидан мустақил тадбиркорга айланди.
— Обиджон Орифжонов ("Chinor Ceramics"): Кулолчиликни рақамлаштириб, ойига 15 млн сўм қўшимча соф фойда кўрмоқда.
— Гулҳаё Бобоқулова ва Моҳира Тоймурадова: Онлайн савдо орқали ўз бизнесларини нолдан барқарор даромад даражасига олиб чиқишди.
Экотизим инфратузилма билан бирга таълимга ҳам инвестиция киритмоқда: 2022 йилдан буён Uzum Sellers Academy'да 9 мингдан ортиқ киши ўқиди ва уларнинг савдо ҳажми ўртача 3,5 бараварга ошди. Яқинда эса соҳани нолдан ўргатувчи “Uzu Market менежери” кенгайтирилган курси йўлга қўйилди.
Батафсил | Реклама
Тошкентда иккита бизнес-марказда фаолият юритаётган кибержиноятчилар гуруҳи қўлга олинибди. Ушбу икки нуқтада чет тилларини яхши биладиган 140 нафарга яқин йигит-қизлар фаолият юритган. Улар орасида талабалар ҳам бор. Колл-марказ ходимлари турли онлайн йўллар билан Шимолий Америка ва Европа мамлакатлари аҳолисининг маблағларини ўмаришган.
Читать полностью…
Иқтисодиёт ва педагогика университетида қабул давом этмоқда
Иқтисодиёт ва педагогика университетида компьютер инжиниринги, мультимедиа технологиялари, ахборот тизимлари ва бошқа истиқболли йўналишлар бўйича қабул давом этмоқда.
Университетда 34 та бакалавриат ва 5 та магистратура йўналиши, 550 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар ҳамда замонавий таълим муҳити мавжуд.
Онлайн ариза ва имтиҳон топшириш учун:
➖ ipuedu.uz сайтига киринг;
➖ Рўйхатдан ўтинг;
➖ Шартномангизни юклаб олинг.
Алоқа маркази:
Қашқадарё: +998 75 230 60 60
Самарқанд: +998 55 705 60 60
Манзиллар:
🔹 Қарши шаҳри, Гунгон МФЙ, Жайҳун кўчаси, 11А-уй.
🔹 Самарқанд вилояти, Самарқанд тумани, Жўйи сой МФЙ, Ясмин кўчаси, 11-уй.
📄 Лицензия № 300690 (12.10.2021)
Реклама
«Toshkent Invest» компанияси Стратегик ривожланиш бўйича бошқарув раиси ўринбосари Рустам Қодировнинг айтишича, реновацияда фақат маҳалланинг ўзидаги янги уй эмас, фуқаро хоҳласа бозор қийматига тенг хонадонни бошқа ҳудуддан ҳам олиши мумкин.
Бундан ташқари, имкони борича одамлар маҳалласидан узоқлаштирилмайди. Янги уйлар маҳалланинг ёнма-ён кўчаларидан танланяпти. Ҳатто қурувчилар билан уйларни таъмирланган ҳолда топшириш бўйича ҳам келишувлар қилинган.
Қозоғистонда кучга кирган конституциявий ўзгаришлар Қасим-Жомарт Тўқаевга президент сайловида яна иштирок этиш имконини беради. Бу ҳақда Қозоғистон Конституциявий суди Тўқаевнинг мурожаатига кўра расмий шарҳ берди. Унга кўра, янги конституцияда кўзда тутилган чекловлар фақатгина ушбу ҳужжат асосида сайланган шахсларга қўлланилади. Демак, Қасим-Жомарт Тўқаев эски конституция асосида сайлангани учун унинг муддати ҳам “ноллашади”.
Читать полностью…
🇺🇸 American University of Technology (AUT) Очиқ эшиклар кунларига таклиф қилади!
🎓 Магистратура: 10 июль, 18:00
🎓 Бакалавриат: 11 июль, 11:00 ва 14:00
Сизни нималар кутмоқда?
• Arizona State University (ASU) билан ҳамкорликдаги дастурлар тақдимоти;
• Профессорлар билан юзма-юз учрашув;
• AUT ва ASU қўшма дипломи ҳақида батафсил маълумот;
• Қабул ва грантлар ҳақида маълумот.
Бошқа университетда ўқияпсизми? AUTнинг 2- ёки 3-босқичига ўтинг ва ўқишни Америка форматида давом этинг.
2026-йилги кузги қабулнинг барча абитуриентларига AUTда бутун ўқиш даври учун 20% грант тақдим этилади.
Жойлар сони чекланган.
✅ Ҳавола орқали ёзилинг
Реклама
Андижонда 5 нафар эгизак дунёга келди
Андижон шаҳар 2-сон туғруқ мажмуасида «Қайрағочтош» маҳалласида яшовчи Наргиза Бекжонова бирйўла 5 нафар (3 қиз ва 2 ўғил) фарзанднинг онасига айланди.
Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши ва шифокорлар назоратида.
Аварияга — комиссия
Тошкент шаҳрида кузатилган авариявий узилишлар юзасидан махсус комиссия иш бошлаган. Комиссия авария сабаблари, ускуналарнинг техник ҳолати, реконструкция ишлари сифати ҳамда аварияга қарши ҳимоя тизимлари самарадорлигини ўрганади.
Июнь ойи охирларида Тошкент шаҳридаги «Юксак» подстанциясидаги авария туфайли 55 мингта истеъмолчи электр таъминотисиз қолган эди.
Энергетиклар юқори ҳаво ҳарорати шароитида электр энергиясига талаб ўтган йилга нисбатан юқори бўлишини кутмоқда. Шу сабабли “аномал иссиқ”қа тизимни шай қилиш юзасидан топшириқлар берилган.