Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Боку шаҳрида "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйилди.
Читать полностью…Иш ўринлари ва малакали ходимларни топиш осонлашди!
Шаҳримизда янги Колл-марказ иш бошлади. Улар иш қидирувчиларга ҳам, иш берувчиларга ҳам ёрдам беришга тайёр!
Ушбу марказ:
• иш қидираётганларга энг мос вакансияларни топишда кўмаклашади;
• компанияларга малакали ходимларни тезда топишга ёрдам беради;
• бепул маслаҳатлар беради ва йўл-йўриқ кўрсатади;
• ҳар бир мижозга индивидуал ёндашади.
Тадбиркорлар ва иш изловчилар ўртасида кўприк вазифасини ўтайдиган ушбу марказ хизматларидан фойдаланинг.
Иш вақти: Душанба – Шанба, 9:00 – 22:00
Мурожаат учун телефон: (71) 210-04-21
Реклама
2025 йил 1 июнь ҳолатига кўра, банклардан кредит олган жисмоний шахсларнинг 27 фоизида иккита ва ундан ортиқ фаол кредит мавжуд. Бу — 1,4 млн кишини ташкил этади. Сўнгги йилларда 3 та ва ундан ортиқ кредитга эга шахслар улуши 2 баробарга — 5% дан 11% гача ўсди.
Марказий банк маълумотларига кўра, иқтисодий фаол аҳолининг 33 фоизи — 5 млн киши — камида битта банк кредитига эга.
Бугундан ўзини ўзи банд қилган таксичилар солиғини агрегаторлар тўлайди
2025 йил 2 июлдан бошлаб йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг солиқлари солиқ органлари хабарномаси асосида агрегаторлар (солиқ агентлари) томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинади.
Бу орқали фуқаролар солиқ ҳисоб-китоблари ва ҳисоботларини топширишдаги оворагарчиликлардан халос бўлади.
Маълумот учун, жорий йил давомида 189 нафар ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 100 млн сўмдан ошган.
Ҳозирда 208 та онлайн-такси агрегаторлари солиқ органлари ахборот тизимига тўлиқ уланган бўлиб, улар орқали 430 мингдан ортиқ ҳайдовчи хизмат кўрсатмоқда. Агрегаторлар томонидан давлатга 89,6 млрд сўм солиқ тўланган.
Kia Sonet – 29 985 000 сўмдан бошланғич тўлов билан замонавий ва тежамкор ҳамроҳга эга бўлинг
Шартлар:
-Тўлов муддати – 5 йил
-Бошланғич тўлов – 15%
-Даромадни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.
Нега Kia Sonet?
-1.5 литрли ишончли атмосферали двигател (100 км га 6.2 литр);
-ABS, ESC, HAC хавфсизлик тизимлари;
-Android Auto ва Apple CarPlay билан жиҳозланган 8 дюймли рангли дисплей;
-6 та динамик ва симсиз қувватлаш тизими.
*Бошланғич тўлов нархи суғурта ҳисобга олинмаган ҳолда кўрсатилган.
📞 Батафсил маълумот: +998 55 500 05 33
Реклама
1 июль куни Андижон вилояти Хўжаобод туманида содир бўлган фожиали ҳолатда, маст ҳолда оила аъзоларига таҳдид солаётган фуқарони тинчлантириш жараёнида профилактика инспектори катта лейтенант Абдурасул Абдувалиев пичоқланиб, оғир жароҳати туфайли вафот этди. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, гумондор қидирувга берилди.
Читать полностью…Ниматуллаев Илҳом Анварович
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Инспекция бошлиғининг ўринбосари Эшқўзиев Хуршиджон Мусажонович инспекция бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Хонанда Равшан Комилов қуёш панель ўрнатибди, лекин тизимга улолмай ҳалак экан.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 2-4 июль кунлари давлат ташрифи билан Озарбайжонда бўлади.
Читать полностью…Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистонга 71,1 млн доллар кредит ажратади.
Ушбу маблағ умумий қиймати 173,4 млн доллар бўлган икки босқичли молиялашнинг биринчи қисми сифатида ҳисобланади. Кредитни ажратиш бўйича якуний қарор ОИИБ президенти томонидан маъқулланиши керак.
Кредитнинг биринчи босқичи — Хоразм вилоятидаги, иккинчи босқичи — Қорақалпоғистон Республикасидаги қишлоқ йўлларини ривожлантиришга йўналтирилади.
Манба
Магистратурага ҳужжат топшириш бошланади
2025/2026-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топшириш 1 июлдан 30 июлгача (шу куни ҳам) my.edu.uz платформаси орқали амалга оширилади.
Талаб этиладиган ҳужжатлар:
1. Бакалавр дипломи
2. Чет тилини билиш сертификати
Яна бир ўлпон
Ўзбекистонда қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш ва қайта тиклаш харажатларини қоплаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиққан ва депутатлар уни биринчи ўқишда қабул қилди.
“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг суверен рейтинги оширилди. Бунинг натижасида республикадаги бир қатор банкларнинг ҳам рейтинги янгиланди.
Хусусан, Халқ банкининг кредит рейтинги агентлик томонидан "BB" даражага оширилиб, прогнози "Барқарор" деб баҳоланди.
Банк рейтингининг юқорилашида сўнгги йилларда банк трасформацияси йўналишларида амалга оширилаётган самарали ишлар, активлар сифати бўйича ижобий ўзгаришлар, даромад кўрсаткичларининг ошиши ҳамда капиталлашув ва ликвидлик захираси каби омиллар ҳисобга олинган.
Марказий банк кредит ташкилотларини огоҳлантирди
Регулятор ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ажратилаётган нафақа ва моддий ёрдам маблағлари фуқароларнинг банк карталарига тушгандан сўнг, кредит ташкилотлари томонидан кредит бўйича қарздорликларни сўндириш учун автоматик тарзда ечиб олиниши ҳолатлари юзасидан кредит ташкилотларига хат жўнатган.
Унда Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликларни сўндириш мақсадида акцептсиз усулда ечиб олинишини адолат тамойилларига зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳолаган.
Шунингдек, барча кредит ташкилотларига:
➖ ички тартиблар ва автоматик ундирув тизимларини қайта кўриб чиқиш орқали ижтимоий тўловларни акцептсиз равишда қарз тўловларига йўналтириш имконини чеклаш;
➖ бундай ҳолатлар бўйича фуқаролардан шикоят келиб тушган тақдирда, ундиришни тўхтатиши ва ечиб олинган маблағларни фуқарога қайтариб бериш чораларини кўриши лозимлиги кўрсатилган.
Жиззах вилоятида AgroInVitro номли янги агро-мажмуа иш бошлади. У ерда ин-витро технологияси асосида вируссиз, серҳосил мевали кўчатлар етиштирилади.
Лойиҳага катта сармоя киритилган. 72 киши иш билан таъминланган.
Режага кўра, 2026 йилда — 2 миллион, 2027 йилда — 5 миллион, 2030 йилга келиб — 10 миллион донагача кўчат тайёрланади.
Бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжининг 5 фоизини қоплаши мумкин.
Судья пора билан қўлга олинди
Бугун жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси фуқарога оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Расмий хабарда айтилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир Олий суд ташаббуси билан амалга оширилган.
Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 “Тошкент – Ўш” автомобил йўлининг 0–3 км оралиғида йўлнинг асфальт-бетон қопламасини таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан 2025 йил 3 июлдан 8 июлга қадар мазкур йўл участкасида ҳаракат бир томонлама ёпилади.
Транспорт вазирлиги
Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотининг 17 саммити доирасида “Инвестициялар ва савдога кўмаклашиш – ИҲТ минтақасида барқарор ривожланиш омили” мавзусидаги 6-бизнес форуми ўтказилмоқда.
Тадбирда ИҲТга аъзо мамлакатлар ишбилармонлари билан бирга, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси вакиллари ва тадбиркорлари иштирок этмоқда.
ИҲТ минтақаси 10 та давлат, 500 миллиондан зиёд аҳоли ва 1,9 триллион долларлик умумий ЯИМга эга улкан бозор. Форум минтақадаги савдо, инвестиция ва ҳамкорлик салоҳиятини оширишда муҳим платформа ҳисобланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамкорликка чақиради
Жорий йилнинг 1 июнидан «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури ижросига киришилди. Бу орқали тиббиёт муассасаларида зарур шароитлар яратиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шунингдек, шахсий гигиена қоидаларига риоя этилиши бўйича керакли чоралар кўриш каби қатор мақсадлар кўзда тутилган.
Ушбу дастур ижросини сифатли таъминлаш, лойиҳа учун ажратилаётган маҳаллий бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, бу борада турли коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик назорати жуда муҳим. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги барчани ҳамкорликка чақиради.
Агар Сиз ҳудудларда «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар вақти» дастури доирасида коррупция билан боғлиқ ҳолатларга дуч келсангиз, вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасининг (71) 241-10-65 ёки республика бўйича ягона 1203 рақамли «Ишонч телефони» ҳамда t.me/ssvantikor_bot телеграм ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
Тадбиркорлар мурожаатлари асосида ечимлар ишлаб чиқилади
20 август куни “Тадбиркорлар куни” муносабати билан Президент ва тадбиркорлар ўртасида анъанавий очиқ мулоқот ўтказилади. Шу муносабат билан мурожаатларни қабул қилиш тизими доимий фаолиятга ўтказилди.
Эндиликда тадбиркорлар 24/7 режимида “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” платформаси ёки 1094 ва 1100 қисқа рақамлари орқали мурожаат юбориши мумкин. Барча мурожаатлар Республика штаби томонидан ўрганилиб, ечимлар ишлаб чиқилади.
Таъмирлаш ишлари сабабли Яшнобод тумани ҳудудидан ўтувчи Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг 42,5-47 км қисмида (“Роҳат” ҳалқасидан) транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланган.
Бу эса эрталабдан шаҳарнинг ушбу қисмида тирбандликни юзага келтириб, ҳайдовчилар ва йўловчиларга ноқулайлик туғдирди. Ижтимоий тармоқларда эътирозлар кўпайган.
Fitch рейтинг агентлиги Ipoteka bank OTP Group’нинг узоқ муддатли рейтингини "BB, барқарор" даражасига оширди
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Ipoteka bank OTP Group’нинг узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинги (IDR)ни хорижий ва миллий валютада “BB-” даражасидан “BB” даражасига оширди ва “Барқарор” деб баҳолади. Бундан ташқари, акционерликни қўллаб-қувватлаш рейтинги (SSR) ҳам “bb-”дан “bb”га яхшиланди. Банкнинг барқарорлик рейтинги ўзгаришсиз қолди.
Ушбу кўрсаткич Ўзбекистон Республикасининг суверен рейтинги яхшиланиши билан боғлиқ бўлиб, мамлакат иқтисодиётига халқаро инвесторлар ишончи ортаётганини тасдиқлайди. Ipoteka bank OTP Group ўзининг асосий акционери — молия бозорида етакчи ҳисобланган OTP Bank томонидан яқиндан қўллаб-қувватланаётгани орқали барқарор позицияни сақлаб турибди.
Fitch банкнинг қисқа муддатли рейтингларини ҳам “B” даражасида тасдиқлади — бу “BB” рейтинг тоифасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бугунги рейтинг Ipoteka bank OTP Group’нинг ишончлилигини ва Ўзбекистоннинг тез суръатларда ривожланаётган молия бозоридаги барқарор ўсишга бўлган халқаро ишончни намоён этади.
Ipoteka Bank OTP Group ҳақида батафсил.
Реклама
Тадбиркорлик – бу нафақат меҳнат, балки орзу ва режаларни амалга ошириш йўлидир.
🏦Бизнесни ривожлантириш банки бу йўлда сизга доимий ҳамроҳ бўлади.
Биз сизнинг ташаббусларингизга ишонамиз, меҳнатингизни қадрлаймиз ва ғояларингизни бизнесга айлантириш учун барча имкониятларни тақдим этамиз.
Орзуларингизни ортга сурманг — ҳаракатни бугундан бошланг!
📞 1254
🌐 Сайт | 📱 Telegram | 📱 Instagram
Реклама
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 27 июнидан “Ўрикзор”даги қурилиш маҳсулотлари бозори (савдо комплекси) аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар ва қонунбузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар иш фаолияти вақтинча тўхтатилган — Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси
Читать полностью…Президент қарорига асосан, “АлоқаБанк” расман “Ёшлар банки” сифатида фаолият юритмоқда. Банкнинг ёшлар билан ишлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари натижасида:
– 13 минг ёш иш билан таъминланди;
– 5 мингдан зиёд лойиҳага қарийб 660 млрд сўм кредит ажратилди;
– 4,5 минг китобдан иборат замонавий кутубхона ишга туширилди;
– AloqaVentures орқали 53 стартапга 6,3 млн долларлик инвестиция йўналтирилди.
Ҳар ой вилоятларда “Инвестор куни” тадбирлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, Тошкентда фаол ёшлар учун маданий ва маънавий учрашувлар, театр ташрифлари ва раҳбарият билан мулоқотлар ташкил этилди.
Реклама
ISO ҳақида кўп гапирилади.
Маҳсулот ишлаб чиқаришдаги чегараларо тўсиқларни ҳал қилишда унинг ўрни қандай? Халқаро стандартларга Ўзбекистон қандай мослашаяпти? Тадбиркорга бу тартиб нима беради?
Стандартлаштириш институти бу йўналишдаги ишларга ойдинлик киритувчи маълумотларни тақдим этди. Ундан кўриш мумкинки, ISO ни жорий этишда анча ишлар қилинибди.
Батафсил
Бугундан йўловчилар маҳаллий йўналишлардаги парвозларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон вариантидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Читать полностью…Яқин кунларда Тошкентга яна 200 дона Yutong электробуслари олиб келиниши кутилмоқда — “Тошшаҳартрансхизмат”
Читать полностью…Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Жорий йилги Ҳаж мавсумида кузатилган жазирама натижасида ва сурункали касаллиги бўлган тўрт нафар ўзбекистонлик Саудия Арабистонида вафот этди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Шунингдек, Ҳаж мавсумига ноқонуний йўллар билан борган яна тўрт нафар ватандошимиз ушбу мамлакатда оламдан ўтди.
БМТ қароргоҳида ўтган анжуманда Ўзбекистоннинг маҳалла модели халқаро даражада эътироф этилди. У халқ билан давлат ўртасида мулоқотни кучайтиришда самарали восита сифатида қайд этилди.
UNDP, ECOSOC, UNFPA ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашган тадбирда маҳаллий бошқарувни ислоҳ қилиш, қашшоқликка қарши курашиш ва рақамли ривожланиш соҳасидаги тажриба юқори баҳоланди.