davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80905

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Fitch Ratings “Ўзсаноатқурилишбанк” кредит рейтингини оширди

“Fitch Ratings” халқаро рейтинг агентлиги томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтинглари BB/B даражагача оширилди. Ушбу рейтинг ўсиши Ўзбекистоннинг суверен рейтинги яхшилангани фонида амалга ошди ва мамлакатдаги макроиқтисодий барқарорлик ҳамда ислоҳотлар самарадорлиги билан боғлиқ.

Банк сўнгги йилларда трансформация жараёнларини жадаллаштириб, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтирди, “яшил” кредитлар улушини оширди ва 2024 йилда 1,3 трлн сўмлик соф фойдага эришди. Шунингдек, Лондон фонд биржасида 144A/RegS форматида халқаро облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди.

“Fitch” рейтинги оширилиши банкнинг халқаро миқёсдаги нуфузини мустаҳкамлаб, хорижий сармояларни жалб этишда янги имкониятлар яратади. Бу эса ўз навбатида бизнес субъектлари учун молиялаштириш шароитларини янада қулайлаштириши кутилмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🇺🇿 Ўзбекистондаги энг йирик халқаро турнирлардан бири — Uzchess Cup 2025 ўз ниҳоясига етди.

♟️Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Uzchess лойиҳаси ҳамкорлигида 2-маротаба ташкил этилган супертурнирда дунёнинг энг кучли шахматчилари иштирок этишди ва халқаро миқёсда катта эътибор қозонди.

🔰 Муросасиз баҳслар ва такрорланмас ўйинларга бой бўлган мусобақа дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакати ҳамда энг йирик шахмат платформаларида тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, шахмат афсоналари, хусусан, Гарри Каспаров томонидан алоҳида эътироф этилди.

Батафсил: @uzchesss

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Денов суди собиқ раиси 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Денов туман судининг собиқ раиси Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташлик белгиланди.

Олий суд

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистонда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Миллий хавфсизлик қўмитасига қўшиб юборилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради — президент

Читать полностью…

davletovuz

Маънавий барқарорлик, хотиржамлик ва кучли оилавий муҳит хизмат самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Ходимнинг руҳий ҳолати, эътибори ва масъулияти — оиладаги муҳит билан узвий боғлиқ.

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тайёрланган ижтимоий роликда ҳам давлат хизматчиларининг иш ва оила ўртасидаги мувозанатни сақлаши муҳим экани кўрсатилибди.

Якшанба — дам олиш куни. Ушбу кунни фарзандлар ва яқинлар билан ўтказиш нафақат шахсий ҳаёт, балки меҳнат унумдорлиги учун ҳам муҳим ҳисобланади.

@davletovuz

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент

UPD: свет келибди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда ёш стол тенниси юлдузлари: XXIX Осиё чемпионати давом этмоқда

2025 йил 26 июнь – 2 июль кунлари Тошкент шаҳридаги “Humo Arena” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги XXIX Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Стол тенниси бўйича ушбу нуфузли чемпионатга Ўзбекистон тарихда илк бор мезбонлик қилмоқда.

Кеча ушбу чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақа яккалик, жамоавий, жуфтлик ҳамда аралаш жуфтлик йўналишида ўтказилади. Ҳар бир беллашув – катта спортга олиб борувчи йўлдаги муҳим қадам.

Чемпионатда Осиёнинг 21 мамлакатидаги 400 нафардан ортиқ ёш спортчи (15 ёшдан 19 ёшгача) ғолиблик учун баҳс олиб боради. Улар орасида дунё рейтингидаги етакчи ўйинчилар ҳам бор.

Мусобақага 36 нафар халқаро тоифали ҳакам жалб қилинган бўлиб, бу эса беллашувларнинг холис ва юқори савияда ўтишини таъминлаб беради. Ўзбекистон миллий терма жамоасидан 24 нафар стол теннисчи (12 нафар ўғил ва 12 нафар қиз) мамлакат шарафини ҳимоя қилмоқда.

Чемпионат давомида нафақат спорт, балки дўстлик ва маданий алмашинув ҳам юксак қадрият сифатида намоён бўлади.

Бу мусобақа Ўзбекистонда спорт соҳасини ривожлантириш, ёш авлодни халқаро миқёсда синаб кўриш ва республика спортчилари учун янги имкониятлар эшигини очади. XXIX Осиё чемпионати орқали Тошкент яна бир бор Осиё спорт харитасида ўз ўрнини мустаҳкамламоқда.

Батафсил Федерациянинг ижтимоий тармоқларида:

📲telegram
🖥instagram
💻facebook
📹uz_stoltennis">youtube
🖥 x.com

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Офис ва бизнес учун барча товарлар — бир жойда

Электроника, канцелярия, қадоқлаш, қурилиш материаллари, мебель ва бошқа кўплаб товарлар — барчаси битта платформада жойлашган.
Сайтдан-сайтга ўтмасдан ва ортиқча қўнғироқларсиз.

Буюртмаларни Open Marketda тез ва қулай тарзда расмийлаштиринг!

+998 78 333 1550
Open-Market.uz
Telegram | LinkedIn | Instagram | Facebook |Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways 2026 йилда иккита янги Airbus A321neo самолётини қабул қилади.

Янги лайнерлар 16 та Full Flat бизнес-класс ва 156 та эконом-класс ўриндиғига эга бўлади. Ҳаво кемаси, шунингдек, Airspace Premium салони, интернет, замонавий ёритиш ва кўнгилочар тизим билан жиҳозланади.

Читать полностью…

davletovuz

Шакирова Севара Баходировна — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Стартапи борлар учун миллион долларлик танлов!

President Tech Award — бу янги авлод IT ва digital ечимлари учун йирик майдон.

Агар сизда инновацион лойиҳа, илова, ўйин ёки технологик ечим бўлса, уни амалга ошириш вақти келди.

Жами мукофотлар жамғармаси — $1 000 000

• 1-ўрин — $100 000
• 2-ўрин — $50 000
• 3-ўрин — $30 000
• Хакатон ғолибига — $100 000

Танлов йўналишлари:

• Сунъий интеллект;
• Ижтимоий йўналишдаги рақамли ечимлар;
• Micro-SaaS ва AdTech;
• Компьютер ва мобил ўйинлар;
• Финтех ва тадбиркорлик;
• Хакатон (махсус йўналиш).

📌 Талантингизни кўрсатинг ва имкониятдан фойдаланинг!

👉 Рўйхатдан ўтиш

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 26-27 июнь кунлари амалий ташриф билан Беларусда бўлади ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон бўйича ўз хулосаларини эълон қилди. Унда институционал ислоҳотларни чуқурлаштириш баробарида қатор тавсияларни илгари сурган:

➖ пенсия тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида ислоҳ қилиш. Ташкилот пенсия ёшини босқичма-босқич оширишни (ҳозир эркаклар учун 60 ёш, аёллар учун 55 ёш) таклиф этмоқда. Шунингдек, пенсия тўловларини инфляция даражасига мутаносиб равишда автоматик ошириб бориш тавсия қилинмоқда.

➖Жамғарма экспертлари Ўзбекистон жисмоний шахслар даромади солиғи бўйича амалдаги 12 фоизли ягона ставкани прогрессив шкалага алмаштириши лозимлигини таъкидлашмоқда. Республика солиқ базасини кенгайтириш ва солиқ тушумларининг ЯИМга нисбати пасайиши тенденциясини тўхтатиши зарур.

➖ХВЖ Ўзбекистон Солиқ қўмитасини ислоҳ қилишга чақирди. Қайд этилишича, солиқ декларацияларини таҳлил қилиш ва рискларни баҳолаш учун молиявий маълумотлардан етарли даражада фойдаланиш имконияти йўқлиги, солиқ бўшлиғини (tax gap) таҳлил қилиш амалиёти мавжуд эмаслиги ҳамда ходимларнинг ҳалоллик ва ҳалол фаолиятини таъминлашда муаммолар бундай хулосага ундаган. Бундан ташқари, қўмитага жамоатчилик ишончини баҳолайдиган ижтимоий сўровлар ҳам керак.

Читать полностью…

davletovuz

AloqaBank ёшлар стартаплари ва бизнес ғояларини амалга ошириш учун молиявий механизмлар таклиф қиляпти. Банк бу йўналишда ҳамкорлик ва қўллаб-қувватлашни бош мақсад қилиб белгилаган.

Амалий ғояларни иқтисодий айланмага қўшиш муҳим. Ҳар бир ғоя эса эътиборга лойиқ.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Euronews бугун Тошкентда ўз ваколатхонасини очибди.

Читать полностью…

davletovuz

Суратда тасвирланган бир гуруҳ фуқаролар 25 та МЧЖ ташкил этиб, мижозлар билан дастлаб бўнак (аванс) шартномаларини тузган ҳолда, 120 кун мобайнида автомашина етказилишини ваъда қилиб, шартнома шартларини бажармасдан, фуқаролардан келиб тушган маблағларни ўзлаштириш билан шуғулланиб келган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида 843 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 50,1 млд. сўм зарар аниқланган.

Жамиятларга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

ИИВ Тергов департаменти

Читать полностью…

davletovuz

Asia Alliance Bank қулайлик ва сервисни қадрлайдиганлар учун UZCARD SHERDOR премиум картасини тақдим этaди

Карта эгалари CIP-зоналар, премиум ресторан, фитнес ва автосалонда чегирма ва имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин. Бугунги кунда UZCARD SHERDOR карта эгалари Ўзбекистон аэропортидаги CIP залига бир йилда 4 маротаба кириш имтиёзидан фойдаланиши мумкин ва яқин вақтда дунё бўйлаб эксклюзив таклифлар тақдим этилади.

UZCARD SHERDOR картаси Asia Alliance Bank, OFB ва Mikrokreditbank орқали расмийлаштирилади.

Имтиёзлар хақида батафсил: sherdor.uzcard.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2022 йил 5 июль куни Афғонистон ҳудудидан отилган бешта реактив снаряд Термизнинг «Мажнунтол» маҳалласида қулаган эди. Ушбу ҳужум иштирокчиси Обид Сапаров Покистонда қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди ва суд ҳукми билан 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари рискларини тақдим этди

ХВЖ экспертлари Ўзбекистонда фаол амалга оширилаётган давлат-хусусий шериклик дастурлари доирасида қатор рискларни санаб ўтди, бошқа давлатлардан сабоқ чиқаришга чақирмоқда.

ДХШ шартномаларини қайта кўриб чиқиш. Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) ҳали янгилик бўлгани сабабли ҳозирча ДХШ шартномаларини қайта кўриб чиқиш билан боғлиқ жиддий ҳолатлар кузатилмаган. Шу билан бирга, бошқа давлатлардаги каби келгусида бундай шартномаларни қайта муҳокама қилишга эҳтиёж пайдо бўлиши мумкин.

Келажакда катта сарф-харажатга олиб келиши мумкин. ДХШ лойиҳалари қисқа муддатда давлат харажатларини камайтириши мумкин, аммо келажакда янада каттароқ харажатларни талаб этиши эҳтимоли бор. Масалан, агар электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасида давлат асосий харидор бўлса, келажакда ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилган электр энергияси учун тўлов қилиш мажбурияти юзага келади. Шу боис, ДХШ лойиҳалари орқали давлат бюджети ва қарз олишга қўйилган лимитларни вақтинча четлаб ўтиш ҳолатлари юзага келиши мумкин.

Лимит пастроқ қўйилиши керак. Ўзбекистоннинг 2025 йилги бюджети доирасида янги ДХШ лойиҳалари учун йиллик чегара 6,5 миллиард АҚШ доллари (ЯИМнинг тахминан 6 фоизи) миқдорида белгиланган. Бу миқдор нисбатан юқори ҳисобланади ва келгуси йилларда бу чегара пастроқ белгиланиши зарур. Бундай юқори чегара келгусида юзага келиши мумкин бўлган мажбуриятлар ортиб боришининг олдини олади.

Лойиҳаларни танлаш. Қатъий танлов тизимининг йўқлиги самарадорлиги паст бўлган ДХШ лойиҳаларининг тасдиқланишига олиб келиши мумкин. ДХШ лойиҳалари ҳар доим ҳам бошқа инвестиция шаклларига нисбатан самарали бўлавермайди. Шунинг учун риск манбаларида бири — лойиҳаларни танлаш бўйича марказлашган тизимнинг мавжуд эмаслигидир. Агар ДХШ лойиҳалари ягона марказлашган танлов тизими доирасида кўриб чиқилмаса, самарасиз лойиҳалар ўтиб кетиши эҳтимоли ортиб боради.

Читать полностью…

davletovuz

Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси Тохиржонова Гулрухбегим Алишер қизи «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотланди.

Читать полностью…

davletovuz

🛍 Фермер бўлиш — бу нафақат меҳнат, балки катта масъулиятни ҳам англатади.

Айниқса, молия масаласида. Шу сабабли кўплаб фермерлар ўз бизнесини Open Biznes орқали юритишни танламоқда.

Энди сиз қаерда бўлишингиздан қатъи назар — далада, йўлда ёки офисда — иш жараёнини тўхтатмасдан:
• имтиёзли кредит тўловларидан фойдаланишингиз;
• ходимларга иш ҳақи юборишингиз;
• ҳисоботларни юклашингиз мумкин.

Бизнес учун молиявий амалиётлар — барчаси бир иловада.

📥 Иловамизни юклаб олинг:
App Store | Google Play

📱 Instagram | 📱 Telegram
📱 Facebook | 📱 Veb-sayt

☎️ 95-115-55-85

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Айни дамда Тошкентда Савдо-саноат палатаси ва турли саноат уюшмалари ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Мулоқотда Даврон Вахабов ва Шерзод Кудбиев иштирок этмоқда.

Тадбирда тадбиркорлик фаолиятида учраётган тизимли муаммолар муҳокама қилиняпти. Солиқ юкламалари, бюрократик тўсиқлар ва амалий ечимлар асосий кун тартибида.

Тадбирни ушбу ҳавола орқали тўғридан тўғри кузатишингиз мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Fitch Ўзбекистоннинг чет эл валютасидаги суверен кредит рейтингини “BB-“дан “BB” барқарор прогнозига ўзгартирди.

Пул-кредит сиёсати, хусусийлаштириш дастурлари ҳамда давлат институтлари фаолиятининг шаффофлигини кучайтиришга қаратилган ислоҳотлар бундай хулосага замин яратган. 2024 йилда энергия тарифларини эркинлаштириш ва субсидиялар тизимини ислоҳ қилиш кутилаётганидан юқори молиявий натижаларни берди.

Читать полностью…

davletovuz

“Трастбанк” ва “Helaba” банки ўртасида йирик ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Жорий йилнинг 25 июнь куни “Трастбанк” ХАБ ва Германиянинг етакчи “Helaba” банки ўртасида 10 миллион евро миқдоридаги ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Келишувга кўра молиялаштириш Австрия назорат банки (OeKB) кафолати остида икки йил муддатга ажратилади.

Таъкидлаш керакки, ушбу шартнома нафақат “Трастбанк”нинг халқаро молия бозоридаги мустаҳкам ўрнини тасдиқлайди, балки икки давлатда халқаро савдо лойиҳаларини амалга ошириш ва бизнесни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади. Шунингдек, томонлар кредит ресурсларини тақдим этиш орқали икки давлат ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришни мақсад қилган.

Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон банк секторининг халқаро майдонда интеграциялашуви йўлидаги катта қадам бўлиб, мамлакат иқтисодиётига инвестицияларни жалб қилишда муҳим рол ўйнайди, десак муболаға эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Биз насия бозори бизнесига қарши эмасмиз, лекин давлат томонидан тартибга солишни режалаштиряпмиз — Марказий банк раиси Тимур Ишметов

2025 йил 1 январь ҳолатига, насия бозори 8,5 трлн сўмдан ошган. Регулятор раҳбарининг айтишича, насия савдо ташкилотлари қарздорлар тўғрисидаги ахборотни кредит бюросига юбориши, товар устига қўйилган устама ҳақида истеъмолчига маълумот бериши каби таклифлар киритилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Экспертлар Халқаро валюта жамғармаси тавсияларини танқид қилмоқда

Жорий йилнинг 24 июнь куни Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича ўз хулосалари юзасидан ахборот берди. Жамғарма, жумладан, солиқ сиёсати ва маъмурчилиги юзасидан ўз тавсияларини билдирди. Солиқ сиёсатида адолат бўлиши учун жисмоний шахслар даромад солиғининг амалдаги тартибини (12%лик ставка) прогрессив шкалага (ким пул топса, ўша кўпроқ тўлаши керак) ўтказишни тавсия қилган. Бундан ташқари, ҳукуматга келгуси уч йил мобайнида даромадларни оширишнинг ўрта муддатли стратегиясини ишлаб чиқишни маслаҳат берди. Бу, жамғарма экспертлари фикрича, 2020 йилдан бошлаб ялпи ички маҳсулотнинг 2%и миқдоридаги йўқотишларни қоплашга ёрдам беради.

Иқтисодчи Юлий Юсупов ХВЖнинг бу тавсияларига қарши. Унинг фикрича, Ўзбекистонда бюджет тушумлари ўсишига қарамай, давлат харажатлари ундан тезроқ ўсмоқда. Бу ҳолат бюджет тақчиллиги ва давлат қарзининг ортишига сабаб бўлмоқда. Халқаро валюта жамғармаси мантиғига кўра, буни солиқ юкини ошириш орқали ҳал этиш мумкин, аммо бу ёндашув ривожланган иқтисодиётларга хос. Ўзбекистон эса ниҳоятда паст ЯИМли камбағал иқтисодиётга эга давлат бўлиб, унда юқори солиқ юки бизнес рақобатбардошлигини тушириб юборади. Давлат харажатлари ЯИМга нисбатан катта улушни ташкил этиб, ҳатто ривожланган мамлакатлар даражасидан ҳам ошган.

Яна бир масала. Юлий Юсуповнинг қайд этишича, Ўзбекистонда тўлиқ бозор иқтисодиёти шаклланмаган: асосий қарорларни хусусий сектор эмас, мансабдорлар қабул қилади. Улар имтиёзлар, субсидиялар ва солиқлар орқали давлат харажатларидан фойдаланмоқда, аммо жамият назорати йўқлиги туфайли бу харажатлар чекланмас даражада ўсиб бормоқда. Бундай вазиятда иқтисодий ўсишни таъминлаш учун давлат харажатларини кескин қисқартириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш, солиқ ва қарз юкини енгиллаштириш, божлар ва имтиёзларни қайта кўриб чиқиш, энг муҳими эса — мансабдорларни бозордан узоқлаштириш ва рақобат муҳитини таъминлаш талаб этилади.

Иқтисодчи Отабек Бакиров эса ХВЖнинг даромад солиғини табақалаштириш таклифига рози бўлмаслик керак, деб қайд этган.

Унинг фикрича, бу жуда ёмон ва қанчалик ғалати эшитилмасин, антиижтимоий таклиф. Чунки, деб ёзади эксперт, охирги йилларда даромад солиғидан тушумлар улушда ҳам, суммада ҳам тезроқ ўсмоқда. Яъни меҳнат бозори оқаришдан, даромад солиғи тўловчилар сони ўсишдан тўхтагани йўқ, буни расмийлар ҳам парламентдаги охирги чиқишида тан олган. Ўсиб борувчи шкалага ўтиш солиқ тушумларини бир марталик ўстириши мумкин, лекин меҳнат бозорининг оқариши тақа-тақ тўхтайди, яна оммавий конвертга қайтиш бошланади.

Унинг қўшимча қилишича, юқори даромад эгалари, яъни бойлар Ўзбекистон шароитида даромадларини корпоратив харажатлар орқали ёки дивиденд орқали чиқариб олишади, асло иш ҳақи орқали эмас. Шунинг учун, ижтимоий адолат ҳақида гап кетса, дивиденд солиғини ошириш (даромад солиғи ставкасигача) ёки шахсий истеъмолга кетаётган корпоратив харажатларни солиқ базасига киритишни илгари суриш лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Абитуриентлар сони сўнгги 7 йилдаги энг кам даражага тушди

Жорий йилда 732 минг 411 нафар абитуриент рўйхатдан ўтди. Бугун 23:59 гача тўловларни амалга оширмаганлар ҳисобига тестга кирувчилар сони янада камайиши мумкин.

Абитуриентларнинг гендер таркиби қуйидагича:

эркаклар — 346 минг 299 нафар;
аёллар — 386 минг 112 нафар.

Сўнгги 7 йилдаги абитуриентлар сонига назар ташласак, 2025 йилда рўйхатдан ўтганлар сони энг паст кўрсаткични ташкил этмоқда:

▪️2019 йил — 1 млн 66 минг 925 нафар
▪️2020 йил — 1 млн 484 минг 85 нафар
▪️2021 йил — 948 минг 211 нафар
▪️2022 йил — 1 млн 214 минг 232 нафар
▪️2023 йил — 1 млн 18 минг 7 нафар
▪️2024 йил — 894 минг 279 нафар
▪️2025 йил — 732 минг 411 нафар

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил биринчи чорагида Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети тушумлари 3 трлн сўмдан ошибди. Жарималарнинг улуши эса қарийб 177 млрд сўмга етибди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, Эрон ва Туркия йўналишида юк ташишдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ҳузурида махсус штаб тузилади.

Штаб тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиб, тегишли идоралар билан тезкор мувофиқлашувни таъминлайди. Тадбиркорлар юк етказишда юзага келаётган ҳар қандай тўсиқлар юзасидан қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

Call-марказ: 1094

+998 90 961 09 04
@TashmatovB

Читать полностью…
Подписаться на канал