Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Президент маслаҳатчиси Русланбек Давлетовнинг бошқа лавозимга ўтказилгани, президентнинг алоҳида топшириқлар бўйича маслаҳатчиси Сардор Умурзоқов лавозими кўтарилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов Gazeta’га маълум қилган. Унинг қайд этишича, барча тайинловлар ва лавозимдан озод қилинишлар ҳақида кеча хабар берилган.
Читать полностью…Қонун лойиҳаси билан:
➖Ички ишлар органлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимларига ёритиш учун электр энергиясидан беҳуда хўжасизларча фойдаланиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий баённома расмийлаштириш ваколати берилмоқда.
➖энергия ресурсларидан беҳуда фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам маъмурий ҳуқуқбузарлик субъекти сифатида белгиланмоқда.
➖электр энергияси, газ ва сув тармоқларига қонунга хилоф равишда уланиб, уларни ўғирлаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
➖депутат жарималарни ошириш билан мақсадга эришиб бўлмаслигини таъкидламоқда.
АҚШ, Эрон ва Исроил 12 кун давом этган уруш ҳаракатларини тўхтатганлигини эълон қилди.
Читать полностью…Президент тегишли фармонлари билан:
– Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Президент фармони билан Президент Администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Президент Администрацияси раҳбари лавозими ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди.
🏓 Стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги 29-Осиё чемпионати бўлиб ўтади
26 июн – 2 июл кунлари Тошкент шаҳри стол тенниси оламининг эътибор марказига айланади. Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ушбу йирик халқаро турнир кучли ракетка усталарини бир жойга жамлайди.
Дунё рейтингида юқори ўринда турувчи ёш спортчилар U15 ва U19 тоифаларида 7 та категорияда ўзаро беллашади. Шу билан бирга, 🇺🇿 ўзбекистонлик стол тенниси усталари ҳам ғалаба учун курашади.
📍Мусобақа “Humo Arena” мажмуасида бўлиб ўтади.
💻website 🖥instagram
📲telegram 📹stoltennisuz">youtube
💻facebook 🖥 x.com
Реклама
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг буйруқлари билан агентлик ходимлари:
Маманов Сардоржон Собир ўғли — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;
Абдуғаниев Ойбек Алишерович — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;
Бойтўраев Фарҳод Мамадкаримович — “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига;
Давланов Алишер Юсубович — “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятининг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Манба
Уй-жой қурилишида эскроу ҳисоби тизими жорий этилиши соҳада қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
2025 йил 1 июлдан бошлаб, Президент фармонига биноан Ўзбекистонда уй-жой қурилишида эскроу ҳисоби тизими жорий этилади. Бу тизимнинг мақсади – харидорларни виждонсиз қурувчилардан ҳимоя қилиш ва бозорни тартибга солиш. Бироқ халқаро тажриба ва таҳлилларга кўра, бу ислоҳот қурилиш секторига икки томонлама таъсир кўрсатиши мумкин.
Эскроу – бу харидор квартира учун пул тўлайдиган махсус банк ҳисоби бўлиб, қурувчи бу маблағни фақат қурилиш якунланиб, объект фойдаланишга топширилгач олади. Бу тизим харидор маблағининг хавфсизлигини кафолатлайди ва қурувчилардан молиявий интизом талаб қилади.
Эскроу тизими асосида харидор томонидан тўланган пул банкда музлатилади ва фақат қурилиш тўлиқ тугаб, объект фойдаланишга топширилгач, ишлаб чиқувчи ушбу маблағга эга бўлади. Бу амалиёт – айниқса, охирги йилларда қурилиши тугамаган ёки ҳужжатсиз бинолар сабаб алданган фуқаролар ҳолатидан сўнг – реал кафолат тизими сифатида баҳоланмоқда.
Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошираётган компания энди ўз фаолиятида молиявий интизомга риоя қилиши, ҳужжатларни тартибга солиши, қурилишни режалаштирилган тарзда якунлаши шарт бўлади. Бу эса бозорда “хавфли” ва “яширин” лойиҳаларнинг камайишига олиб келади.
Назорат кучайиши, рисклар камайиши, банклар учун кафолатларнинг кучайиши – булар узоқ муддатда ипотека бозорини барқарорлаштиради. Натижада, истеъмолчилар учун молиявий қулайликлар яратилиши мумкин. Шунингдек, тизим молиявий жиҳатдан барқарор бўлмаган, кўп ҳолларда ноқонуний фаолият юритаётган компанияларнинг бозорга киришини тўхтатади. Бу эса пировардида сифатли қурилиш ва ишончли лойиҳаларни кўпайтиради.
Хулоса қилиб айтганда, эскроу тизими хавфсизлик ва ишонч муҳитини яратади, бироқ шунда ҳам харидорлар уйни эҳтиёткорлик билан, ишончли қурувчилар орқали сотиб олишлари лозим. Ривожланаётган ислоҳотга мослашиш даврида энг катта тавсия — шошмасдан, лекин кечикмасдан тўғри қарор қабул қилишдир.
🏦 ANORBANK ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди
Мазкур стратегик ҳамкорлик қўшма рақамли маҳсулотларни яратиш ва бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб фойдаланувчилар учун банк хизматларини янада қулай қилиш учун молиявий экотизимни кенгайтиришга қаратилган.
Келишув доирасида ANORBANKнинг асосий хизматларини Beepul иловасига интеграция қилиш режалаштирилган: микроқарзларни расмийлаштириш ва тўлаш, қўшма кобренд карталарини чиқариш, шунингдек, муддатли тўлов дастурларини жорий этиш.
Лойиҳанинг биринчи босқичи 2025 йилнинг учинчи чорагида бошланади, унинг устида икки компания мутахассисларининг бирлашган жамоалари ишлайди.
Телефон: 1290.
Сайт: anorbank.uz
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank
Реклама
2024 йил молия йилида АҚШнинг B тоифадаги (B1/B2—бизнес/туризм) визаларини олишда берилган рад жавоблари фоиз кўрсаткичлари:
🇺🇿 Ўзбекистон — 64.41%
🇹🇲 Туркманистон — 58.80%
🇰🇿 Қозоғистон — 46.29%
🇹🇯 Тожикистон — 45.24%
🇰🇬 Қирғизистон — 39.14%
🇺🇸🇺🇿American University of Technology (AUT) 28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади
Сизни:
- Arizona State University билан ҳамкорликда амалга оширилган дастурлар тақдимоти;
- Профессорлар билан учрашувлар;
- AUT ва ASU dual дипломини олиш имконияти ҳақида батафсил маълумот;
- Кириш ва грантлар тўғрисидаги маълумотлар (25% ва 100%)
- Кампус билан танишиш кутмоқда.
Сессиялар: 11:00 ва 14:00
AUT 2025 йил кузги қабул учун ҳар бир абитуриентга 25% грант ажратади.
Рўйхатдан ўтиш учун: bit.ly/autopenday
Реклама
Олмазор туманидаги 11, 24 ва 185-мактаб ўқувчилари учун “Zelal Tekstil” корхонасига саёҳат ташкил этилди.
Ўқувчилар ишлаб чиқариш жараёнлари, меҳнат муҳити ва замонавий технологиялар билан танишди. Мутахассислар билан бўлган суҳбат эса уларда саноат ва тадбиркорликка қизиқиш уйғотди.
Бундай ташрифлар ёшларга тўғри йўналиш беради, уларнинг касб танлаш ва келажак ҳақидаги фикрларини шакллантиради. Чунки тадбиркорлик — бу шунчаки даромад эмас, балки жамиятда бошқаларга ўрнак бўлиш масъулияти ҳамдир. Ўқув йили бошлангач ҳафтасига камида икки марта шу каби амалиёт ўтказилса болалар фикри ва қизиқиши ўзгаради.
Корақалпоғистонда Aral Sea Eco Marathon эко марафони бўлиб ўтди
Ушбу марафон 22 июнь куни БМТнинг Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш куни (17 июнь) муносабати билан қуриб қолган Орол денгизи тубида ўтказилди. Марафон ташкилотчиси ProRun жамоаси. Бош ҳамкор эса Ўзбекнефтегаз АЖ.
Марафон ўтган йили ўз йўналишини кенгайтирган бўлиб, унда Япония, Франция, Кения, Хитой, Покистон ва Тогодан Adidas ҳамда Asics элчилари қатнашишди. Бу йили эса анъана давом этиб, Япония, Қозоғистон, Россия, Беларусь каби давлатлардан 50 га яқин иштирокчилар келишибди.
Марафонда шахсан қатнашиб 42 км масофани босиб ўтган Корақалпоғистон Республикаси спорт вазири Эркинбай Кутыбаев қуйидаги фикрларни билдирди: “Бу шунчаки оддий марафон эмас, аксинча соғлом турмуш тарзини, экологияга эътиборни, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни тарғиб қиладиган муҳим воқеликдир”.
Рақобат қўмитаси савдода акция ва чегирмаларни тартибга солмоқчи
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасига кўра, алкоголь, пиво, вино ва тамаки маҳсулотлари, шунингдек никотин истеъмоли ускуналари учун чегирма ва акциялар тақиқланади.
Сотувчи аввалги нархни кўрсатган тақдирдагина чегирма деб ҳисобланади. Аввалги нарх — охирги 30 кундаги энг паст нарх бўлиши шарт.
Чегирмада кўрсатилган нарх одатий нарх шрифтидан каттароқ қилиб ёзилиши мумкин эмас. Нархни сунъий ошириб, кейин арзонлаштирилганини чегирма сифатида кўрсатиш тақиқланади.
Акция ва чегирмалар ҳақидаги маълумотлар тадбир бошланишидан 10 кун олдин солиқ органларига тақдим этилиши шарт.
Акция эълон қилишда шартлар, амал қилиш муддати, товар номи ва бошқа муҳим маълумотлар истеъмолчига аниқ ва тушунарли қилиб етказилиши лозим.
Акция бошланганидан кейин шартлар ўзгартирилмаслиги, акцияга тушган товарлар етарли захирада мавжуд бўлиши шарт.
Чегирма аниқ фоиз ёки суммада кўрсатилиши керак. Агар чегирма мавсумий, яроқлилик муддати тугаётган, бут бўлмаган ва қадоқ шикастланган ёки шунга ўхшаш ҳолатларда қўлланса, бу албатта кўрсатилиши керак.
Агар чегирмадан фойдаланиш учун шахсий маълумот тақдим этиш ёки рўйхатдан ўтиш талаб этилса, сотувчи шахсий маълумотлар қонунчилигига риоя қилиши ҳамда маълумотларни қайта ишлаш мақсади ва шартлари ҳақида хабардор қилиши шарт.
Бугун уйдамисиз?
Уй юмушларини Менинг Буюртмам иловаси билан ҳал этинг.
Менинг Буюртмам иловасида уста, боғбон, электрик, сантехник ва бошқа кўплаб мутахассисларни тез ва осон топишингиз мумкин.
Иловани юклаб олинг, ўзингизга яқин мутахассисни танланг ва буюртма беринг.
Батафсил маълумот 📞 1254 рақамида
Реклама
Истамов Махмуд Шухратович адлия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунгача Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девонига раҳбарлик қилиб келаётган эди.
«S&P» Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини «ижобий»га кўтарди
«S&P Global Ratings» халқаро агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг рейтинг прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га кўтарди ҳамда банкнинг узоқ ва қисқа муддатли кредит рейтингларини BB-/B даражасида тасдиқлади. Ушбу ютуқ банкнинг барқарор ривожланаётгани ва мамлакатимиз иқтисодиётида стратегик роль ўйнаётганини кўрсатади.
«Банк диверсификацияланган бизнес модели, давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда барқарор капитализациясига таянган ҳолда молия бозорида ўзининг етакчи позицияларини сақлаб қолмоқда», — дейилади S&P ҳисоботида.
Батафсил маълумот расмий сайтда.
Реклама
Президентнинг фармони билан:
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;
– Жахонгир Жовахирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Комил Алламжонов Президент Администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинланди.
Ушбу лавозимда у инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш соҳаларида экспертлик ёрдамини кўрсатади.
Манба
“Гарвардчилар мактаби”га қабул якунланишига 2 кун қолибди.
Читать полностью…Улан-Батор шаҳрида “Made in Uzbekistan” шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи иш бошлади.
1 053 кв.м. майдонда тўқимачилик, электротехника, мебель, қурилиш материаллари ва фармацевтика маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Лойиҳа Мўғулистонда ўзбек маҳсулотларига талабни ошириш ва экспортни кенгайтиришга қаратилган.
Иқтисодчи Юлий Юсупов:
Ҳозирги ҳолатни сўм мустаҳкамланиши сифатида баҳолаш нотўғри. Сўмнинг қадри ортмаяпти, балки долларнинг заифлашуви кузатиляпти.
Батафсил
Тошкент аэропортида капсула-меҳмонхона очилди
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш терминалида (рўйхатдан ўтиш зали) жойлашган “Қўноқ” бренди остидаги капсула-меҳмонхона очилибди.
Мини-меҳмонхонада олтита капсула мавжуд — тўртта стандарт бир кишилик капсула ва иккита оилавий (икки кишилик) капсула.
Ҳар бир капсула индивидуал ёпиқ жой бўлиб, чойшаблар тўплами, ортопедик матрасли кроват, индивидуал шамоллатиш ва ёритиш тизимлари, розеткалар ва зарядлаш мосламалари учун USB портлар билан жиҳозланган.
Бир кишилик стандарт капсула тарифлари:
▫️ 4 соатгача — 400 000 сўм
▫️ 6 соатгача — 600 000 сўм
▫️ 8 соатгача — 800 000 сўм
Икки кишилик стандарт капсула тарифлари:
▫️ 4 соатгача — 600 000 сўм
▫️ 6 соатгача — 800 000 сўм
▫️ 10 соатгача — 1 000 000 сўм
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 минг 410,99 сўм (-85,95 сўм) этиб белгиланди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан Мўғулистонда бўлади.
Читать полностью…Ўзбекистонда IELTS натижаларига шубҳа пайдо бўлган
Сўнгги ойларда Ўзбекистонда қоғозда (paper-based) топширилган IELTS имтиҳонларининг жавоблари қайта текширилаётгани ва айрим натижалар бекор қилинаётгани кузатилди. Бу ҳолат тест материалларининг интернетга сизиб чиққани ва ҳатто сотувга чиқиб кетгани билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда. Ижтимоий тармоқларда “жавоблар тўплами”ни ёдлаб имтиҳонга кираётганлар сони ошгани, бу эса IELTS’га бўлган ишончни пасайтираётгани ҳақида хавотирлар билдирилмоқда. Gazeta British Council ва IDP билан боғланиб, вазиятни ўрганибди.
17 июнь куни IDP имтиҳон маркази тест материалларининг ноқонуний савдоси авж олганини маълум қилди ва бу ҳолатни таълим тизимига хиёнат деб баҳолади. Шу билан бирга, IELTS натижалари ўз вақтида эълон қилинмагани, 7 июнь санасида имтиҳон топширганлар натижалари Cambridge English томонидан қайта кўриб чиқилаётгани айтилди. Бу абитуриентлар учун жиддий муаммолар туғдирмоқда, чунки ОТМга ҳужжат қабул қилиш жараёни 25 июнгача якунланиши кутилмоқда.
IDP май ойида ҳам баъзи натижаларни шубҳали вазиятлар туфайли тўхтатиб, қўшимча таҳлилга юборган. Ташкилот айни пайтда тест материаллари имтиҳон ташкилотчиларига олдиндан берилмаслигини, жавоблар уларнинг қўлига етиб бормаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, жавобларнинг сизиб чиқиш сабабларидан бири сифатида дунёнинг турли минтақаларида қўлланилган тестлар синовда қайта чиқиш эҳтимоли кўрсатилмоқда.
British Council ва IDP ташкилотлари IELTS тизимидаги ҳар қандай фирибгарлик ҳолатларини жиддий қабул қилишларини билдирди. Улар тест натижаларига таянувчи минглаб халқаро ташкилотлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида мунтазам мониторинг олиб боришларини таъкидлашди. Шу билан бирга, сохта жавоблар тарқатаётган гуруҳлар ҳақида тегишли хавфсизлик органларига хабар берилаётгани маълум қилинди.
Ташкилотлар таъкидлашича, фақат меҳнат ва пухта тайёргарлик орқали IELTS’да юқори балл олиш мумкин. Жавобларни олдиндан сотишни ваъда қилувчи шахслар, одатда, пулини олгандан сўнг йўқолиб кетади ва бундай ҳолатда номзоднинг натижалари бекор қилинади, ҳатто тест топшириш ҳуқуқидан 5 йилгача маҳрум этилиши мумкин. IELTS қоидалари бузилганда қаттиқ жавобгарлик белгиланган.
Шунинг учун ҳам номзодлардан фирибгарларга ишонмаслик, расмий манбалар орқали тайёргарлик кўриш ва ҳар қандай ноқонуний таклифларга қарши ҳушёр бўлиш сўралмоқда. IELTS тизими келгусида шахсни аниқлаш, технологик назорат ва махфий мурожаатлар каби йўналишларда ўзини такомиллаштиришни давом эттирмоқда.
Президентнинг "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони (иловалари билан)
Читать полностью…Ўзбекистон Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашётганидан чуқур хавотир олмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларидан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишни, ушбу мамлакатларда бўлган фуқароларимиздан эса имкони борича хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўрамоқда.
“Хавфсизликни таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда, фуқароларимиздан ҳушёрликни сақлашни ва расмий эълонларни кузатиб боришни илтимос қиламиз”, дейилади ташқи сиёсат маҳкамаси хабарида.
АҚШнинг F, M ва J турдаги ноиммиграцион визасига (талаба ва таълимга оид визалар) ариза берувчилардан ўз шахсини аниқлаш ва мамлакатга кириш ҳуқуқини баҳолаш учун барча ижтимоий тармоқлардаги профилларини “очиқ” ҳолатга ўтказиш талаб этилади. Яъни қулфдан чиқариб қўйиш керак бўлади.
Виза аризалари текширувида, миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахсларни аниқлаш мақсадида, 2019 йилдан бери аризачилардан сўнгги 5 йилда фойдаланилган ижтимоий тармоқлардаги барча ном ва тахаллусларини DS-160 шаклида кўрсатиш сўралади.
Маълумотни тўлиқ ва тўғри кўрсатмаслик — визадан рад этилиш ҳамда келгусида виза олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишга олиб келиши мумкин.
“Худойи” ижтимоий ролиги орқали жамиятда ёшларнинг таълим, касб ва билим орқали шаклланишига эътибор қаратилибди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази бу видеода бир оила тажрибаси мисолида илм, меҳнат ва шахсий ташаббус орқали тараққиётга қадам қўйиш ғоясини очиб берган.
📹 Тўлиқ видео
#yangiruhiyat