davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80905

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Президент:

Кўкдаладаги Чиял деҳқон бозори ҳудудида 50 га яқин тадбиркорлар Чиял яхнасини тайёрлаб, сотади. Бу 100 йиллик анъанага айланган. Ҳозир бозор фақат якшанба куни ишлаяпти.

Агар шароитни яхшилаб, меҳмонхона ва автотураргоҳ қурилса, кўп йиллик тарихга эга бу жой кунлик режимга ўтиб, ойига 100 минг одамга хизмат қила олади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳисорак сув омборидан Қарши шаҳригача ичимлик сув тармоғи тортилади — Шавкат Мирзиёев

Читать полностью…

davletovuz

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маоши уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантирилади. Мутасаддилар 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритиши лозим — фармон

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзатом” ва “Росатом” Ўзбекистонда АЭС қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзолаган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Россия Ўзбекистонда 2 ГВт қувватли катта АЭС ва 110 МВт қувватли кичик станция қуради. Бу ҳақда Россия ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак кеча Петербург форумида маълум қилган.

“Бугун [АЭС қурилиши]нинг аниқ иқтисодий параметрлари муҳокама қилинмоқда. Бу 1000 МВт қувватга эга иккита [катта] энергоблок ва 55 МВт қувватга эга иккита [кичик] блок бўлади. Биринчи марта Ўзбекистонда кичик қувватли атом станциясини амалга оширамиз”, деган Россия ҳукумати раиси ўринбосари [иқтибос Spot’дан].

Александр Новак Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаевга юзланиб, Ўзбекистон атом энергетикаси соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳамкор сифатида Россияни танлагани учун миннатдорлик билдирган.

Ҳозирча Ўзбекистон ҳукумати ушбу хабарлар юзасидан расмий ахборот бермаган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалари қўмитаси раиси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродовнинг қайд этишича, йирик атом электр станцияси қурилиши ҳақидаги янгиликларни фақат ва фақат Ўзбекистон расмийларидан олишимиз мақсадга мувофиқ.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ ва Эрон расмийлари можаро бошлангандан бери бир неча марта бевосита мулоқот қилган. Reuters ўз манбаларига таяниб ёзишича, АҚШ президентининг махсус элчиси Стив Уиткоф ва Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи телефон орқали мулоқот қилган.

Хабарда айтилишича, Эрон томони агар АҚШ Исроилни урушни тўхтатишга кўндира олса, ядро дастури бўйича ёнбосиши мумкинлиги билдирган. Исроил ҳужумни тўхтатмас экан, Эрон музокараларга киришмайди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг етти олий таълим муассасаси QS World University Rankings 2026 рўйхатидан жой олибди.

Читать полностью…

davletovuz

Сўнгги пайтларда Тошкент шаҳар бозорида турли хил қулай таклифлар пайдо бўлмоқда. Ана шундай қизиқарли таклифлардан бири - бошланғич тўлови 28 миллион сўм ва ойлик тўлови тахминан 2 миллион сўм бўлган хонадонлар.

Ушбу таклифнинг қанчалик ҳақиқатга мос келишини билиш учун, албатта, батафсил маълумот олиш ва текшириб кўриш лозим. Хонадоннинг жойлашуви, майдони, қулайликлари каби омиллар нархга таъсир қилиши мумкин.

Батафсил маълумот

Читать полностью…

davletovuz

Саёҳат - бу нафақат янги жойларни кашф этиш, балки молиявий режалаштиришни талаб қилувчи жараён. Кутилмаган харажатлар, бронь қилиш билан боғлиқ муаммолар ва валюта курсидаги ўзгаришлар саёҳатнинг қулайлигига путур етказиши мумкин. InfinBANK’нинг InfinBLACK кредит картаси айнан шундай вазиятларда сизга ёрдам бериш учун муомалага чиқарилган.

InfinBLACK саёҳатчиларга бир қатор афзалликларни тақдим этади: 50 кунгача фоизсиз давр маблағларни бошқаришда қулайлик яратади, юқори кредит лимити эса кутилмаган харажатларни қоплашга ёрдам беради. Бундан ташқари, InfinBLACK дунёнинг исталган нуқтасида қабул қилинади, бу эса тўлов қилишни анча осонлаштиради.

InfinBLACK ёрдамида сиз молиявий ташвишлардан халос бўлиб, саёҳатингиздан тўлиқ баҳраманд бўлишингиз мумкин.

📲 Батафсил маълумот

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Осиё халқаро университетида 2025/2026-ўқув йили учун қабул бошланди

35 та бакалавр, 14 та магистратура, 25 та ординатура, 11 та докторантура йўналишлари;
✅ 200 та грант ва ректор стипендиялари;
✅ АҚШ билан қўшма таълим, чет эл амалиётлари;
✅ Мослашувчан жадвал, иш ва ўқишни бирга олиб бориш имконияти;
✅ Карьера маркази орқали ишга жойлашиш ёрдами.
Ҳозироқ ариза топширинг ва келажагингизни мустаҳкамланг.

Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz
Онлайн мурожаат: operator
Боғланиш учун: +998553050009

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жиззах вилояти ҳокимлиги “Эски шаҳар буюм бозори” ҳудудида юз берган ёнғин оқибатларини бартараф этиш, ҳудудда қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун Жиззах шаҳри ҳокимлигига қайтариш шарти билан 2 млрд сўм ажратибди.

Читать полностью…

davletovuz

Moody’s “Ўзагросуғурта” АЖ бўйича рейтинг прогнозини “Ижобий” даражага оширди

2025 йил 16 июнь куни халқаро рейтинг агентлиги Moody’s Ratings “Ўзагросуғурта” АЖнинг суғуртадаги молиявий барқарорлик рейтинги прогнозини "Bа3" даражасида тасдиқлади ҳамда прогнози “Барқарор”дан “Ижобий”га кўтарилди.

Ушбу рейтинг:
✅ Ўзбекистон суғурта бозоридаги мустаҳкам позицияси;
✅ Капитал базасининг ишончлилиги ва захираларининг етарлилиги;
✅ Суғурта портфелининг диверсификацияланганлигини кўрсатади.

Moody’s томонидан берилган ушбу баҳо “Ўзагросуғурта” АЖнинг нафақат маҳаллий, балки халқаро молиявий тизимда ҳам барқарор ва ишончли компания сифатида эътироф этилаётганини англатади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Даврон Жалилович Абдурашидов “El-yurt umidi” жамғармаси ижрочи директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. У бунгача Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келаётган эди.

Шуҳрат Наримонович Даминов “El-yurt umidi” жамғармасининг ижрочи директори ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар, Марказий банкда бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Читать полностью…

davletovuz

Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни футбол бўйича миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиққани билан табрикламоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ургутда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида судья ҳалок бўлди

2025 йил 17 июнь куни соат 20:30 ларда Ургут туманидаги Боғишамол маҳалласи ҳудудида “Камаз-53212” юк автомашинаси ва “Nexia 3” енгил автомобили тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар беришича, жароҳатлар сабабли “Nexia 3” автомобилида бўлган Ургут туман суди раиси Темур Рустамов (1986 й.т.) воқеа жойида вафот этди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми асосида иш қўзғатилиб, Ургут туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон-Япония маркази тадбиркорлар учун бизнесларини ривожлантириш имкониятини тақдим этмоқда

Ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқмоқчи бўлган тадбиркорлар марказ ташкил қилган 8 модулдан иборат "Бизнес Менежмент Дастури"да қатнашишлари мумкин.

Дастурда бизнес дунёсидаги етакчи мутахассислар тренинглар ўтказиши белгиланган:
• Митсуо Тамада — KAIZEN
• Диёр Мирзааҳмедов — Маркетинг;
• Козимхон Тўраев — Инсон ресурсларини тўғри бошқариш;
• Ҳасан Мамасаидов — Сотувлар бўйича;
• Нодира Абдуллаева — Молия бошқаруви;
• Дурбек Муҳамедов — Лойиҳа бошқаруви ва муаммоларни бошқариш.

Дастур қамраб олган йўналишлар:
🔹 Савдо ҳажмини оширишнинг замонавий стратегиялари
🔹 Компания молиясини тўғри бошқариш
🔹 Реклама, PR ва ижтимоий тармоқларни самарали юритиш
🔹 Жамоадаги иш самарадорлигини ошириш


🗓 Давомийлиги: 28 июнь — 31 август
⏰ Ўтказилиш вақти: 10:00 дан 17:30 гача

Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола.
Дастур ҳақида батафсил

📞 @UJC_Business_Course

Telegram | Instagram | UJCnew?feature=shared">YouTube | Facebook

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона вилоятида туман Мажбурий ижро бюроси бошлиғи 2000 доллар пора билан қўлга олинибди.

У фуқаролик ишлари бўйича суднинг ижро варақаси бўйича жавобгарларни хонадондан мажбурий тартибда кўчириб беришни ваъда қилган.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Читать полностью…

davletovuz

2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади — фармон

Читать полностью…

davletovuz

Ҳар бир вазирлик ва идораларда давлат хизматчиларининг оила аъзолари учун “оила кунитадбирлари (family day) ташкил этилади — президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

2025/2026-ўқув йили учун 1-синфга онлайн қабул бошланди

Бугун, 20 июнь куни соат 09:00 дан бошлаб 2025/2026-ўқув йили учун умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига онлайн қабул бошланди.

Электрон аризаларни қуйидаги платформалар орқали юбориш мумкин:

▪️ my.maktab.uz — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг электрон платформаси;

▪️ my.gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдаги CAEx кўргазма мажмуасида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси очилди.

Бу Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган ва Марказий Осиёдаги энг йирик экологик кўргазма бўлиб, 30 дан ортиқ мамлакатдан 3000 дан зиёд иштирокчи қатнашмоқда. Кўргазмада илғор “яшил” технологиялар, чиқиндиларни бошқариш, сув ресурсларини тежаш ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларидаги энг яхши ечимлар намойиш қилинмоқда.

Очилишда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бейбут Атамқулов, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисининг ўринбосари Бакйт Асангул, Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Туркманистон Табиатни муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Нурй Жумашов, Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон Доён, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Маҳл ва бошқа нуфузли меҳмонлар иштирок этди.

Шунингдек, БМТнинг CITES (ёввойи флора ва фауна савдоси бўйича конвенсия) Бош котиби Иза Игеро ҳам иштирок этди.

«Бугунги кўргазма — бу шунчаки технологиялар намойиши эмас, балки минтақалар, тармоқлар ва давлатлар ўртасидаги чуқур ҳамкорлик учун бошланғич нуқтадир. Ўзбекистон Марказий Осиёда экологик технологияларни илгари суриш бўйича минтақавий платформага айланишга тайёр», Азиз Абдуҳакимов.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ талабалар визаси учун суҳбатларни қайта тиклайди

АҚШ Давлат департаменти талабалар визаси учун интервьюларни ижтимоий тармоқлардаги фаолиятни қатъий текширишлар билан қайта бошлайди. Виза учун суҳбатлар май ойи охирида вақтинча тўхтатилган эди.

Бунда аризачиларнинг аккаунтлари «АҚШга нисбатан душманлик нуқтаи назаридан» текширилади.

Читать полностью…

davletovuz

Доллар расмий курси 12 минг 600 сўмдан пастга тушди

АҚШ долларининг ўзбек сўмига нисбатан қиймати 20 июндан 59,37 сўмга пасайиб, 12 559,26 сўмни ташкил этди.

Бу 2024 йил 1 август кунидан бери қайд этилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент халқаро аэропортидан учадиган барча чартер рейслар «Тошкент-Шарқий» аэропортига кўчирилади.

Uzbekistan Airways бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқуловнинг маълум қилишича, янги аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

У, шунингдек, аэропорт яқин кунларда фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистоннинг Magnum супермаркетлар тармоғи Ўзбекистонни тарк этмоқда. Forbes Kazakhstan ёзишича, ритейлер қатор супермаркетларини аллақачон ёпган, қолганларида ҳам охирги товарлар сотиб тугатилмоқда.

2021 йил охирида Ўзбекистон бозорига кирган Magnum кейинчалик 2023 йилда Carrefour савдо тармоғини ҳам сотиб олган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

UzAutoMotors май ойида контрактация очилган пайти шартномаси олиниб, тўлови ўз вақтида қилинмаган Malibu автомобилларини яна сотувга чиқарган.

Читать полностью…

davletovuz

Стартапи борлар учун миллион долларлик танлов!

President Tech Award — бу янги авлод IT ва digital ечимлари учун йирик майдон.

Агар сизда инновацион лойиҳа, илова, ўйин ёки технологик ечим бўлса, уни амалга ошириш вақти келди.

Жами мукофотлар жамғармаси — $1 000 000

• 1-ўрин — $100 000
• 2-ўрин — $50 000
• 3-ўрин — $30 000
• Хакатон ғолибига — $100 000

Танлов йўналишлари:

• Сунъий интеллект;
• Ижтимоий йўналишдаги рақамли ечимлар;
• Micro-SaaS ва AdTech;
• Компьютер ва мобил ўйинлар;
• Финтех ва тадбиркорлик;
• Хакатон (махсус йўналиш).

📌 Талантингизни кўрсатинг ва имкониятдан фойдаланинг!

👉 Рўйхатдан ўтиш

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда ўтадиган стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги 29-Осиё чемпионатига саноқли кунлар қолди

2025 йил 26 июн – 2 июл кунлари Тошкент шаҳридаги замонавий “Humo Arena” спорт мажмуасида стол тенниси бўйича ёшлар ўртасидаги 29-Осиё чемпионати ўтказилади.

Унда Осиёнинг 22 давлатидан 400 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида мамлакатимиз вакилларидан ташқари, Хитой, Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Қозоғистон, Эрон каби давлатларнинг кучли ракетка усталари баҳс олиб боради.

Томошабинлар нафақат ҳаяжонли баҳслардан завқланишади, балки жаҳон даражасидаги кичик ракетка усталарининг ўйинига гувоҳ бўлишади.

Мусобақа давомида 20 дан зиёд ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам ўз маҳоратларини намойиш этиб, мамлакатимиз спорти салоҳиятини бутун дунёга танитадилар.

“Humo Arena”га ташриф буюринг ва ёш стол тенниси усталарини қўллаб-қувватланг!

Обуна бўлинг: @uzstoltennis

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабари

Ҳозирги хавфсизлик вазияти муносабати билан Исроилни мустақил равишда тарк этиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги назорат-ўтказиш пунктлари орқали мамлакатни тарк этишлари мумкин:

“Менахем Бегин” / “Таба” — Исроил-Миср чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Мисрнинг Таба шаҳарлари ўртасида);

“Шайх Ҳусайн” — Исроил-Иордания шимолий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Байт-Шеан ва Иорданиянинг Ирбит шаҳарлари ўртасида);

“Ицхак Рабин” / “Вади Арава” — Исроил-Иордания жанубий чегарасида жойлашган (Исроилнинг Эйлат ва Иорданиянинг Акаба шаҳарлари ўртасида).

Барча кўрсатилган чегара пунктлари ҳозирда одатий тартибда (24 соат) фаолият кўрсатмоқда.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил 13 июнь куни Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги бўйича прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га кўтарган эди.

Ушбу ижобий ўзгариш ортидан Агробанкнинг халқаро рейтинги ҳам оширилиб, банкнинг молиявий барқарорлиги эътироф этилди.

Читать полностью…
Подписаться на канал