Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Бугун юртимизда минглаб оилалар ўз томорқасидан унумли фойдаланиб, ҳаёт тарзини яхшилаб бормоқда. Ана шундай намуна оила — Андижон вилояти, Бўстон туманида истиқомат қилувчи Замира опа.
Атиги 5 сотих ерда бир йилда уч марта ҳосил олиб, 100 млн сўм даромад қилган бу меҳнаткаш аёл 30 млн сўм харажат қилиб, 70 млн сўм соф фойда кўрди.
“Рўзғорни тебратиб туришга етяпти, камчилигимиз йўқ,” – дейди Замира опа.
Бундай муваффақиятларда Агробанкнинг “Менинг томорқам” лойиҳаси муҳим ўрин тутади. Лойиҳа орқали юртимиздаги фаол, меҳнатсевар оилалар қўллаб-қувватланмоқда, уларнинг тажрибаси кенг жамоатчиликка етказилмоқда.
📌 Маҳалла банкирлари эса ҳар бир ҳовлини айланиб чиқиб, имконият ва эҳтиёжларни ўрганмоқда, зарур маслаҳат ва молиявий кўмак кўрсатмоқда. Бу — уларнинг фидоий меҳнати ва тажрибаси самарасидир.
🎥 “Менинг томорқам” ҳар сешанба куни соат 20:45 да Ўзбекистон 24 телеканали, YouTube платформаси ва ижтимоий тармоқларда намойиш этилмоқда. Жами 1 миллионга яқин томоша қилинган.
“Eco Expo Central Asia 2025” Тошкентда
19–21 июнь кунлари “CAEx Uzbekistan” мажмуасида экологик технологиялар кўргазмаси — Eco Expo Central Asia 2025 бўлиб ўтади. Тадбирда 25 дан ортиқ мамлакат вакиллари, халқаро экспертлар, стартаплар ҳамда “яшил” лойиҳалар иштирок этади.
Кўргазмага кириш бепул, фақат олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб қилинади: ecoexpo.uz
Меҳмонлар ва иштирокчилар қулайлиги учун мажмуага элтувчи бепул автобуслар жадвали ҳам эълон қилинди
Реклама
Пул керакми? Zoomrad ёрдам беради.
Банкка боришга вақт йўқ, дўстдан сўрашга уяласиз, лекин харажат кутмайди. Шундай вазиятда сизга керак бўладиган нарса — Zoomrad мобил иловаси.
• Фоиз: 26% — 30%;
• Муддат: 2 ойдан 48 ойгача;
• Илова 24/7 ишлайди, ҳатто дам олиш кунлари ҳам.
Иловани юклаб олинг. Пулни олинг. Вақт ва асабни тежанг.
Реклама
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш жараёни ҳақида гап кетганда, уни фақат давлат даражасидаги музокара деб ўйлаш хато. Энди бу жараёнга бевосита тадбиркорлар ҳам қўшилди. Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган семинарда ўзбек тадбиркорлари ҳам иштирок этибди.
Қишлоқ хўжалиги, электр техникаси, тўқимачилик каби соҳаларда ишлаётган тадбиркорларимиз ЖСТга аъзо бўлиш орқали қандай имкониятлар очилишини, қандай тўсиқлар бартараф этилиши мумкинлигини ўрганди.
Бу – яхшилик аломати. Чунки ЖСТга аъзо бўлиш – фақат имзо қўйиш эмас. Бу янги бозорларга кириш, унда ўз ўрнини топиш ва рақобат қила олишни англатади. Ва бу жараёнда тадбиркор ўзини четда эмас, марказда ҳис қилиши керак.
ЖСТ — бу биз учун очилаётган эшик. Бу эшикдан биринчи бўлиб экспорт қилаётган тадбиркор ўтади. Шунинг учун улар яна ҳам кўпроқ билиши, ўрганиши ва мослашиши керак.
Ёзги таътил — бу ўқувчи ва талабалар учун фақат дам олиш эмас, балки ўз устида ишлаш, янги кўникмаларни эгаллаш ва шахсий ривожланиш учун энг қулай вақт. Ёшлар ишлари агентлиги шундай имкониятларни берувчи янги форматдаги лойиҳа – «Yonda» мобил иловасини ишлаб чиқибди.
«Yonda» иловаси орқали ўзингизга яқин бўлган таълим, спорт, санъат, замонавий касблар, хорижий тиллар ва бошқа йўналишлардаги ўқув курсларини осон топишингиз ҳамда машғулотларда иштирок этишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, илова ҳозирда Тошкент шаҳрида синов тарзида йўлга қўйилди. Албатта, тез орада ушбу лойиҳа бошқа ҳудудларни ҳам қамраб олади.
Иловани App Store ёки Google Play орқали юклаб олишингиз мумкин.
Телефон: +998-55-511-80-88
Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги инсонларнинг ҳалокатига ва Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашувига олиб келган Исроилнинг Эрон Ислом Республикасига қарши ҳарбий амалиёти юзасидан чуқур хавотир билдиради.
Барча томонларни тўлиқ вазминликка, ҳарбий ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга ва низони сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирамиз.
Кенг кўламли тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган жиддий вазиятнинг янада кескинлашуви хавотир уйғотмоқда.
Ўзбекистон минтақавий барқарорликни мустаҳкамлашга содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди ва можаронинг кескинлик даражасини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатларга кўмаклашишга тайёрлигини билдиради.
Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонда қатор самолётлар муқобил аэродромларга йўналтирилмоқда, айрим парвозлар кечиктирилмоқда.
Читать полностью…Саида Мирзиёева IV Тошкент Халқаро инвестиция форуми доирасида Қорақалпоғистонни 2035 йилгача ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиясини ишлаб чиқилганини маълум қилди. Ўтган йил давомида мазкур минтақа учун бир қатор музокаралар олиб борилган, дастурлар ишга туширилган ва молиявий ресурслар йўналтирилган. Ушбу ташаббусларни “Boston Consulting Group” компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган стратегик режа тўлдиради.
— Мақсадимиз шунчаки инвестиция олиб келиш эмас, балки киритилган сармоя маҳаллий аҳолига ёрдам бериши, уларни қўллаб-қувватлаши ва ёшлар учун ёруғ келажак яратишига ишонч ҳосил қилишдир, — дея қайд этди Президент ёрдамчиси.
Ушбу стратегия фақат иқтисодий кўрсаткичларга эмас, балки инсон капиталини ривожлантириш, ёшлар салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ижтимоий тенгликни таъминлашга ҳам қаратилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида Ўзбекистон фуқаролари бўлмаган — ТИВ
Шавкат Мирзиёев Аҳмадобод шаҳри ҳудудида юз берган авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этди, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади — президент матбуот котиби
BBC хабар беришича, самолётда 169 нафар Ҳиндистон фуқароси, 53 нафари Британия, 7 нафари Португали ҳамда бир нафар Канада фуқароси бўлган.
Самолёт қулаши арафасида. Ёзишларича, бу ҳалокатга учраган илк Dreamliner ҳисобланади.
Читать полностью…Марказий банк асосий ставкани 14% даражасида қолдирди.
Читать полностью…Рақобат қўмитаси “Uzum Market” мурожаати асосида “YandexGo UB” МЧЖга нисбатан инсофсиз рақобат аломатлари билан иш қўзғатди.
Читать полностью…IT ёки стартап билан шуғулланасизми? President Tech Award танлови сиз учун!
💰 1 миллион долларлик мукофот жамғармаси билан танловда иштирок этинг ва ғоянгизни катта имкониятга айлантиринг!
🏆 Мукофотлар:
• 1-ўрин — $100 000;
• 2-ўрин — $50 000;
• 3-ўрин — $30 000;
• Хакатон ғолибига — $100 000.
📌 Йўналишлар:
• Сунъий интеллект;
• AdTech ва Micro-SaaS;
• FinTech ва бизнес ечимлар;
• Мобил ўйинлар;
• Хакатон.
Рўйхатдан ўтиш | Реклама
Ўзсаноатқурилишбанкнинг инновацион тарздаги стенди Тошкент халқаро инвестиция форуми иштирокчилари эътиборини тортди
Тошкентдаги CAEx кўргазмалар марказида бошланган TIIF 2025 форуми Марказий Осиёдаги энг катта иқтисодий анжуманлардан бири бўлиб, у 150 дан давлатлар, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари ўртасида мулоқот майдонига айланди.
Ўзбекистоннинг инвестицион салоҳиятини ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун ташкил этилган бу тадбирда Ўзсаноатқурилишбанкнинг иштироки ташриф буюрувчилар эътиборини тортмоқда. Банк стенди инновацион тарзда ташкиллаштирилганидан ташқари, унинг ёнида "робот-ходим"ни ҳам меҳмонларни кутиб олди.
Видеодаги лавҳалардан форум меҳмонлари ЎзСҚБ роботини қизиқиш билан кузатганини гувоҳ бўлиш мумкин.
Реклама
АҚШ доллари расмий курси 12700 сўмдан пастлади
11 июндан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 674,37 сўм (-37,68 сўм) этиб белгиланди.
Курс 15 майдан бери 290 сўмга арзонлашди.
Бу йилги ёшлар ойлигида энг кўп урғу илм-фанга қаратилиб, ёшлар учун хорижий тилларни ўрганиш, китобхонликка тарғиб қилиш, интеллектуал ўйинларга жалб этиш, сунъий интеллект ва замонавий касблар каби муҳим ва фойдали йўналишлардаги лойиҳалар кўпайтирилибди.
14 июнь куни навбатдаги ёшлар байрами Қорақалпоғистон Республикасида катта тайёргарлик ва юқори атмосферада ўтган. Унда ўзбек ва қорақалпоқ эстрада юлдузлари иштирок этган гала-концерт ёшлар учун чинакам байрамона муҳитни яратган.
Маълумот учун, 2 июнь куни Андижон вилоятида, 3 июнь куни Фарғона вилоятида, 4 июнь куни Наманган вилоятида, 7 июнь куни Сирдарё вилоятида, 11 июнь куни Хоразм вилоятида ва 12 июнь куни Қорақалпоғистон Республикасида ёшлар байрами бўлиб ўтган. Бошқа ҳудудларда ҳам ёшлар ойлиги давом этмоқда.
13 июнь куни Тошкент туманлараро иқтисодий суди “Octobank” АЖ ва “Humans” МЧЖ ўртасидаги иш бўйича ҳал қилув қарорини эълон қилди.
Суд қарорга мувофиқ, “Humans” МЧЖ зиммасига банк олдидаги мажбуриятни бажариш юклатилди. Шу куни соат 18:00 дан бошлаб Humans карталари орқали барча операциялар тўхтатилган.
Moody’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди
2025 йил 13 июнь куни Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистоннинг давлат кредит рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирди ва Ba3 даражасидаги рейтингини тасдиқлади.
Насия савдоси ўсмоқда, аммо хатарлар ҳам ортмоқда — Марказий банк таҳлили
Марказий банк томонидан тайёрланган таҳлилда таъкидланишича, Ўзбекистонда насия тўлов амалиёти тобора оммалашиб, мамлакатдаги рақамли ва истеъмол бозорида муҳим трендга айланмоқда. Ушбу амалиёт, бир томондан, аҳоли харид қобилиятини қўллаб-қувватласа, бошқа томондан яширин қарз юки ортиши ва молиявий барқарорликка хатарлар келтириб чиқариши мумкин.
Таҳлил натижаларига кўра:
➖Насия истеъмолчилари асосан 35 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади, улар кўпинча бир нечта насия шартномаларига эга;
➖Бозорда таклиф этилаётган насия шартлари ортиқча тўловларнинг юқори даражада шаклланишига олиб келмоқда;
➖Танланган товарлар учун банк кредити билан солиштирилганда насия тўловлари 2-3 баробарга қимматга тушмоқда;
➖Тартибга солиш механизмлари етарли даражада шаклланмагани ушбу сегментда тўлов интизоми, маълумотларнинг шаффофлиги ва истеъмолчи ҳуқуқларининг ҳимояси борасида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Шу муносабат билан Марказий банк насия бозорини ҳуқуқий ва молиявий жиҳатдан тартибга солиш механизмларини жорий этишни долзарб вазифа сифатида қайд этмоқда.
Исталган ҳудудда таксичилик қилиш мумкин, прописка бўйича ҳеч қандай тақиқ қўйилмайди — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов изоҳ берди.
Читать полностью…Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн. сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн. сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эрон расмий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Исроил армиясининг Теҳрон ва бошқа бир қатор шаҳарлардаги ҳарбий ҳамда фуқаролик объектларига ракета ҳужуми оқибатида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони генерал Ҳусайн Саломий, Эрон қуролли кучлари бирлашган штаби бош қўмондони генерал Муҳаммад Бағирий, яна бир қатор ҳарбийлар ҳамда ядро дастури устида иш олиб бораётган олимлар ҳалок бўлган.
Читать полностью…Таъкидланишича, Гарвардчилар мактабига қабул бошланди.
Читать полностью…Янош Ковач “UzAuto Motors” АЖ бош директори этиб тайинланди. Венгриялик мутахассис 2021 йилдан буён “UzAuto Motors” АЖ Кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Читать полностью…Ҳиндистонда йўловчи самолёти ҳалокатга учради
ОАВ хабарларига кўра, Air India авиакомпаниясининг Англияга йўл олган ва бортида 242 йўловчи бўлган рейсида Аҳмадобод аэропортидан кўтарилгач фалокат юз берган. Boeing 787 Dreamliner самолёти аҳоли яшайдиган ҳудудга қулагани айтилмоқда.
Ўзбекистонда давлат мактабларининг биринчи синфига қабул 20 июндан бошланади.
Читать полностью…Оcтобанк "Humans" билан шартномавий муносабатлар тўхтатилгани сабабли:
➖ 2025 йил 13 июнь соат 18:00 дан бошлаб “Humans” кобрендинг карталари бўйича операцияларга хизмат кўрсатишни тўхтатишини;
➖ "Humans" кобренд карталаридаги пул маблағлари "Humans" молиявий сервисидаги абонентларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилганлиги сабабли, ушбу маблағларнинг ҳисоби ва қолдиғи "Humans" МЧЖнинг ҳисобварақларида юритилишини ҳамда пул маблағларини қайтариш зарурати туғилганда, "Humans" МЧЖга мурожаат қилиш лозимлигини маълум қилмоқда.
Банкнинг қайд этишича, ҳозирда Тошкент туманлараро иқтисодий судида даъвогар “Octobank” АЖнинг жавобгар “HUMANS” МЧЖдан жами 500 миллиард сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш ва етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш кўриб чиқилмоқда.
Собиқ молия вазири, «Ўзбекинвест» компанияси раҳбари Рустам Азимов:
➖Бир тарафдан 5,5−6 фоиз дефицит баланд. Лекин бу тақчиллик нимани ҳисобидан бўлган? Чунки бизда инфратузилма йўллар, электр тармоқлари, коммунал тармоқлари, транспорт воситалари эскирган. Уларнинг янгиламаса бизда иқтисодиёт ривожланмайди. Шунинг учун ҳукуматимиз хориждан кўпроқ кредитлар жалб қилиб, бу масалани ечишга мажбур. Агар бу масала ечилмаса, иқтисодиётни жадал ривожланишини таъминлаш жуда қийин бўлади.
➖фискал сиёсат бўйича катта ишлар бўлди. аҳолига солинадиган даромад солиғи 24 фоиздан 12 фоизга, ҚҚС эса 20 фоиздан 12 фоизга пасайтирилди. Айтишим мумкинки, бюджет учун жуда кўп йўқотишлар бўлган. Лекин аҳоли ва иқтисодиёт учун жуда катта далда бўлган. Битта қонун бор, сиз солиқ юкини пасайтирсангиз, албатта, ўшанда солиқ тўловчилар кўпаяди, улар соядан ташқарига чиқади. Омадимиз шуки, хорижий бозорларда, авваламбор, олтин нархи ва бизнинг бошқа асосий хомашё маҳсулотларимиз нархлари баланд.
➖Фискал сиёсатга келганда, менинг фикримча, кичик ва ўрта бизнесга биз яна кўпроқ имтиёзлар яратишимиз керак. Чунки бугун ҳам нотиқлар айтди, ҳар йили бир миллион бола туғиляпти. Бу ҳар йили камида 650−750 минг одам меҳнат бозорига чиқяпти дегани. Лекин [буларни иш билан таъминлайдиган] катта корхона йўқ. Улар ўзини меҳнат фаолиятини кичик ва ўрта бизнесда амалга оширади. Уларга яна ва яна имкониятлар, кўмак берадиган қадамлар ҳозирча долзарб бўлиб турибди.
Манба
Рақобат қўмитаси томонидан “Beeline”га ойлик ва кунлик абонент тўлови ечиш шартларини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди.
Бунда:
➖ Ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш.
➖ Абонентга кунлик хизматдан фойдаланишни ихтиёрий равишда (масалан, USSD-код орқали) танлаш имкониятини бериш.
➖ Абонент ҳисобидан ойлик ёки кунлик абонент тўловларини қарзга ечишга йўл қўймаслик ҳамда жорий этиладиган ўзгаришлар ҳақида абонентларни ўз вақтида хабардор қилиш кўзда тутилган.
Словакия бош вазири Роберт Фицо:
— Иқтисодий шериклик нафақат товар ва капитал, балки одамларга ҳам боғлиқ. Ўзбекистон 2025 йилда хорижга 200 минггача меҳнат муҳожирини жўнатишни режалаштирмоқда — бу Словакиянинг малакали ва ишончли ишчи кучига бўлган манфаатларига мос келади.
2024 йилда Словакиянинг Тошкентдаги элчихонаси деярли 3000 та меҳнат визаси берган, бу аввалги йилга нисбатан уч баробар кўп.
Биз Ўзбекистон ҳукумати билан виза тартиб-таомилларини соддалаштириш, ҳуқуқий, ахлоқий ва ўзаро манфаатли меҳнат фаолиятини таъминлаш бўйича ишлаяпмиз.
Манба