Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
“UzAuto Motors” бугундан Chevrolet Malibu XL автомобили учун контрактaцияни қайта бошлабди.
Читать полностью…Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик изчил ривожланмоқда
Саида Мирзиёеванинг Москва шаҳрига ташрифи доирасида Россия Президенти Aдминистрацияси раҳбарияти билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Учрашувларда ахборот сиёсати, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик, ёшлар ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар таълим, маданият ва тарихий меросни сақлаш йўналишларида амалга оширилаётган лойиҳаларни олқишлаб, ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдиришди.
Ахборот маконида масъулиятли ёндашув, рақамли хавфсизлик, фейк хабарларга қарши курашиш ҳамда медиасоҳадаги тажриба алмашинув масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилди. Ўзбекистонда Россия ОТМлари филиалларининг фаолияти, шунингдек, Россияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони ортиб бораётгани ижобий тенденция сифатида қайд этилди.
“Инвесторлар куни”: AloqaBank ёшлар ва стартапларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда
AloqaBank ташаббуси билан ўтказилган тадбирда ёшлар ва стартапчилар ўз лойиҳаларини инвесторлар олдида тақдим этиш имконига эга бўлди.
Pitch-сессия доирасида 11 та истиқболли стартаплар тақдимоти бўлиб ўтади Yammiy, Aqlli maktab, Karmon AI стартаплари “AloqaVentures” ва “Imkon Ventures” венчур фондлари томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш учун танлаб олинди.
“Ёшлар бизнеси” дастури доирасида банк томонидан Қашқадарё ёшлари учун 33,2 млрд сўм кредит ажратилган.
Бундай учрашувлар ҳар ойда турли ҳудудларда давом этади.
Реклама
Италия бош вазири Жоржа Мелони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёевнинг ўзи кутиб олди.
Тошкентда стол тенниси бўйича халқаро турнир ўтказиляпти экан.
Читать полностью…Темир йўл тизими бўйича:
➖“Чуқурсой” станцияси ва бошқа юк станциялари пойтахт ҳудудидан ташқарига чиқарилади. Янгийўл тумани ва Янги Тошкент яқинида йирик станциялар барпо этилади.
➖Тошкентни айланиб ўтувчи “Озодлик – Янгиер” темир йўли қурилади. Натижада Фарғона водийси билан бошқа вилоятлар ўртасидаги юк ташувлари пойтахтга кирмасдан амалга оширилади;
➖Узунлиги 54 километрлик Самарқанд – Ургут йўли сентябрь ойига қадар қуриб битказилади;
➖Йил охирига қадар Навоийдан Бухорогача тезюрар поездлар учун темир йўл қуриб битказилади;
➖Тошкентдан Қибрай орқали Паркентга олиб борадиган темир йўл қурилишини охирига етказиш топшириғи берилди;
➖2030 йилгача Хитойдан 50 та замонавий локомотив парклари харид қилинади.
➖Йўловчи темир йўл тармоғини кенгайтириш давом эттирилади.
Манба
АҚШ Давлат департаменти мамлакат элчихона ва консуллик бўлимларига талабалар визалари учун янги суҳбат тайинлашни “кейинги кўрсатмагача” тўхтатиш топшириғини берган.
ОАВга кўра, талабаларнинг ижтимоий тармоқ саҳифаларини текшириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Режа амалга ошса, визаларни расмийлаштириш жараёни янада секинлашиши мумкин.
Тошкент шаҳрида фуқароларга кўп қаватли уйларни шартнома орқали муддатли тўлов асосида сотиш билан шуғулланган «IN-FIN-STORY INVEST» ва «CREDIT HOUSE» МЧЖ билан боғлиқ жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. сўмдан ортиқ зарар аниқланган. Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ушбу МЧЖлар фаолиятидан жабрланган фуқаролардан Махсус тезкор штабга мурожаат қилишларини сўрамоқда.
“President Tech Award” танлови бошланди — умумий соврин жамғармаси 1 млн доллар
Агар сизнинг инновацион IT ғоянгиз ёки стартапингиз бўлса, имкониятни қўлдан бой берманг. Танлов икки йўналишда ўтказилади: асосий ва махсус.
Мукофотлар:
🥇 1-ўрин — $100 000;
🥈 2-ўрин — $50 000;
🥉 3-ўрин — $30 000;
⭐️ Махсус тоифа — $100 000.
Танлов йўналишлари:
• сунъий интеллект технологиялари;
• ижтимоий йўналишларда рақамли технологиялар;
• Micro-SaaS ва AdTech соҳасидаги технологик ечимлар;
• компютер ва мобил ўйин дастурлар;
• тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;
• махсус йўналиш: Hakaton.
Рўйхатдан ўтиш
Реклама
Ўзбекистоннинг етакчи молиявий институтларидан бири – Ўзсаноатқурилишбанк 2025 йилга кучли старт берди
Ўзсаноатқурилишбанк жорий йилнинг 1-чораги якунлари бўйича банк секторида юқори кўрсаткичларга эришди. Хусусан,
Банк тизимидаги етакчилик:
• Активлар ўсиши;
• Депозитлар ўсиши;
• Юридик шахслар депозитлари ўсиши бўйича.
Ўзсаноатқурилишбанк – иқтисодий барқарорлик ва замонавий молиявий ечимлар кафолати
Манба | Реклама
Ўзбекистонда мажбурий рақамли маркировка кўлами кенгайишда давом этади. Президент қарори билан ушбу жараёнга тўлақонли карт-бланш олинган.
Мажбурий рақамли маркировкалаш жараёни назорати қатъий институтлашади, Солиқ қўмитасида 38 кишилик инспекция фаолияти йўлга қўйилади.
Мажбурий маркировка солиқ назоратининг узвий қисмига айланади. Масалан, 1 сентябрдан маркировка солиқ хавфи даражасини юқори деб ҳисоблаш учун асос бўлади.
2026 йилдан эса айнан маркировка масаласи масофавий солиқ текширувини ўтказиш инструментига айланади.
Маркировка қоидаларини бузганлик учун жазолаш мезонлари пайдо бўлади. Аввало огоҳлантириш, сўнг муайян жарима, ўша ҳам таъсир қилмаса — тадбиркор ҚҚС “возврати”дан умид қилмасин.
Яна нима? Барча турдаги лампалар ҳам мажбурий маркировка қилинади.
Gazeta.uz’дан бу йилги битирувчиларга бағишланган лойиҳа:
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби, АҚШ элчиси, таниқли иқтисодчи, тарихчи, сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, журналист ва режиссёрлар 2024/2025 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдирди.
Батафсил
“Tashabbus.sport” лойиҳасининг янги мавсумига старт берилди
Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан барча туман/шаҳарларнинг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси қуриб бериш бўйича танлов ўтказилмоқда.
Спорт майдончалари овоз бериш йўли билан ҳар бир туман/шаҳарнинг биттадан ғолиб бўлган маҳаллаларига қуриб берилади.
Овозлар 21 майдан бошлаб 31 май кунига қадар tashabbus.sport.uz сайтида қабул қилинади.
✅ Лойиҳада фаол иштирок этинг ва маҳаллангиз ҳудудида фарзандларингиз учун спорт майдончаси ютиб олинг.
Call-марказ: (55) 520-90-07
Telegram | Сайт
Реклама
Солиқ идораларининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари доирасида солиқ идораларининг айрим мансабдор шахслари “Барқарорлик рейтинги” дастуридаги маълумотларни сохталаштириш орқали 18 та хўжалик юритувчи субъектларга баҳоларни сунъий равишда қўшиш ҳамда хавф даражасини олиб ташлашлари оқибатида жами 82 млрд сўм қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жумладан, ёғоч импорти билан шуғулланувчи МЧЖ ҳисобига 5,5 млрд сўм ҚҚСнинг манфий суммаси бюджетдан ноқонуний қайтарилганлиги ҳолати юзасидан Солиқ қўмитасининг 2 нафар ходими, шунингдек, МЧЖ директори ва ҳисобчиси ҳамда 2 нафар норасмий раҳбари гумонланувчи тариқасида терговга жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мазкур шахсларга тегишли бўлган жами 16 та объектда ўтказилган тинтув-тергов ҳаракатлари давомида 79 минг АҚШ доллари, 161 млн сўм, 3 та LI 9 электромобиль, 2 та “Gentra”, 1 та “Nexia 3” автомашинаси, 1268 блокда “TEREA” номли электрон сигарет таёқчалари, 27 та электрон калитлар, шунингдек, муҳр, компьютер ва телефон аппаратлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
БМТнинг Давлат хизмати форуми (UNPSF) Самарқандда ўтказилади
23–25 июнь кунлари бўлиб ўтадиган форумда "2030 йилгача беш йил: Барқарор келажак учун давлат хизматларини кўрсатишни жадаллаштириш" мавзуси муҳокама қилинади.
“Silk Road Samarkand” халқаро мажмуасида ўтказиладиган форумда давлат амалдорлари, вазирлар, экспертлар, фуқаролик жамияти вакиллари ва инноваторлар иштирок этади.
Реклама
Ўзбекистонда Италиянинг Тушия университети филиали очилади, Пиза, Тренто, Рома Тре ва Ка-Фоскари университетлари билан икки томонлама диплом дастурлари ишга туширилади.
Манба
Айни дақиқаларда 6 баллик “қизил” хавф даражасидаги магнит бўрони ҳолати кузатилмоқда.
Манба
“Сенатор сўров юбормагунча пул олиб юрилган” — Танзила Норбоева импорт қилинган гибрид автомобилларга экосертификат ҳақида
Читать полностью…Келажак замонавий билим ва тажрибага эга бўлган мутахассисларни талаб қилмоқда!
Шу сабабли, дунё бозорида рақобатбардош бўла олиш масаласи бугунги кунда муҳим йўналишлардан бирига айланган.
TOBB ETÜ Tashkent – халқаро миқёсда тан олинган, амалиётга йўналтирилган таълим, кенг имкониятлар ва профессионал ривожланиш майдонидир!
😀 TOBB ETÜ Tashkent'да 2025–2026 ўқув йили учун қабул бошланди!
Сизни нималар кутмоқда?
➡️ Халқаро стандартларга асосланган таълим
➡️ Давлат ва университет грантлари
➡️ 3 та тилни мукаммал билиш
➡️ Туркияда кооператив таълим ва амалиёт
➡️ Битиргандан сўнг халқаро даражадаги компанияларда ишлаш имконияти
📥 Ҳозироқ ариза топширинг: LINK
Боғланиш учун:
📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19
Telegram | Instagram | Facebook | TOBBETUTASHKENT">Youtube | Реклама
"Граф Монте-Кристо" – энди асл ҳолида!
Қайта таҳрир қилинган. Тўлиқ. Цензурасиз. Премиум сифатда.
“Asaxiy Books” томонидан Александр Дюманинг “Граф Монте-Кристо” романи премиум сифатда совғабоп қилиб чоп этилди.
Ушбу янги нашрда иккита китоб биргаликда 1288 бетдан иборат. Янги нашр китобнинг асл варианти билан солиштирилган, қайта таҳрир қилинган, совет даврида цензура қилинган қисмлари тўлдирилган.
Энди ўзбек тилида жаҳон адабиётининг энг қизиқарли ва энг машҳур асарларидан бирини сифатли вариантда мутолаа қилиш мумкин.
Батафсил: asaxiy.uz/u/graf
Реклама
Тошкентда Женнифер Лопеснинг концерти бўлиб ўтади.
Тадбир 7 август куни Тошкентдаги “Миллийʼʼ (Бунёдкор) стадионида ўтказилади.
Чипталар яқин орада сотувга чиқади.
Манба
Иқтисодиётда суғурта соҳаси алоҳида ўрин тутади. Компанияларнинг барқарорлиги ва ишончлилиги эса бизнес ҳамда истеъмолчилар учун муҳим аҳамиятга эга. Яқинда Истиқболли Лойиҳалар Миллий Агентлиги (ИЛМА) эълон қилган Ўзбекистон суғурта ташкилотлари рейтингида APEX INSURANCE компанияси энг юқори – ААА даражаси ва 115 балл билан етакчи ўринни эгаллади.
Суғурта ташкилотининг ушбу юқори кўрсаткичлари бир қатор омиллар билан боғлиқ. Жумладан, компаниянинг тўловга қобилиятлилик маржаси бозорнинг энг юқори – 1,7 миқдорида шакллангани мустаҳкам капитал захирасидан далолат беради.
Шунингдек, ISO 9001:2015 сертификати ва S&P Global Ratings томонидан берилган "BB-"кредит рейтинги компаниянинг халқаро стандартларга мувофиқ фаолият юритишини тасдиқлайди.
APEX INSURANCE’нинг миллий рейтинг агентликлари томонидан кетма-кет тўрт йил энг юқори баҳолар билан тақдирланиши компаниянинг барқарор ва ишончли фаолиятини тасдиқлайди ҳамда суғурта бозоридаги ишончлилигини оширади.
Телефон: 712030808
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram
Реклама
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
Тошкент шаҳар бош режаси ҳаволасига киришда юклама ортгани сабаб расмий сайтда узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтга келиб муаммо бартараф этилди. Ҳозирда Тошкент шаҳар бош режаси интерфаол харитаси тўлиқ ва узлуксиз ишламоқда.
2025 йил июнь ойидан “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” ёшлар ҳаракати бошланмоқда. Шу мақсадда 5-10 июнь кунлари Тошкентдаги Миллий кутубхона олдида оммавий тадбирлар ўтказилади.
Тадбирларнинг асосий воқеаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида 5 июнда Абу-Дабида бўлиб ўтадиган БАА – Ўзбекистон ва 10 июндаги Ўзбекистон – Қатар футбол ўйинлари бўлади.
Тадбирда 16-40 ёшдаги 100 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этиши кутилмоқда. Дастурда футбол ўйинлари, концертлар ва турли шоулар намойиш этилади. Иштирок учун Телеграмдаги @land_uzbot боти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Италия ҳукумати раҳбари Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Учрашувлар Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Читать полностью…Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳрининг тасдиқланган бош режаси интерфаол харитасини эълон қилди.
Харитани кўриш
Солиқ қўмитаси:
Ушбу ҳолат юзасидан маълум қиламизки, мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бевосита Солиқ қўмитасининг ички хавфсизлик тузилмаси томонидан аниқланган ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда фош этилган.
Содир этилган ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрилмоқда. Бу эса ташкилотимизда “фақат ҳалоллик ва шаффофлик” тамойили қатъий устувор эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб боради ва бундай ҳолатларга нисбатан “ичимизда” ҳам кескин чора кўради.
“Капиталбанк” Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” мажмуаси спорт объектларини бошқарадиган Invest Group Centre компаниясидаги давлат улушини қарийб 298 млрд сўмга сотиб олди — Давлат активларини бошқариш агентлиги
Читать полностью…