davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80526

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ижтимоий тармоқларда “Ҳарбийларимиз металлоломга снаряд сотишибди, кейин у портлабди” сарлавҳаси остида хабарлар тарқалмоқда.

Мудофаа вазирлиги шуни маълум қиладики, ушбу снаряд вазирлик тасарруфида бўлмаган ҳудудда маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ҳамда металлоломга топширилган.

Шуни алоҳида такидлаш керакки, бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.

Ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилмаганини маълум қиламиз. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланилган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мудофаа вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Анвар Одилов, Uzinfocom UZSOC Киберхавфсизлик мониторинги хизмати департаменти бошлиғи:

Ички ишлар вазирлиги ва Киберхавфсизлик маркази маълумотларига кўра, 2023 йилда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, 2024 йилда киберхавфсизлик соҳасида 58,8 мингта жиноят қайд этилган. Уларнинг асосий қисми фуқароларнинг банк пластик карталаридан маблағларни ечиб олиш билан боғлиқ ҳолатларга тўғри келади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банки кредит ташкилотлари ва уларнинг истеъмолчилар билан муносабатларида аниқланган инсофсиз амалиётлар ҳақида огоҳлантирди:

Адолатсиз шартномалар. Айрим кредит ташкилотлари шартномаларга истеъмолчи манфаатларига зид бўлган, томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўртасида номутаносиблик яратадиган шартларни киритмоқда.

Мижоз розилигисиз ўзгаришлар. Шартнома шартларини мижоз розилигисиз ўзгартириш, кредит беришни рад этиш сабабларини тушунтирмаслик ва зарур ахборотни тақдим этмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.

Мажбурий хизматлар. Истеъмолчиларга тушунтиришсиз ёки буюртмасиз суғурта ва SMS-хабар каби қўшимча маҳсулот ва хизматлар мажбурий равишда тақдим этилмоқда.

Рекламадa нотўғри маълумотлар. Айрим банклар рекламада кредит ёки микроқарзнинг фоиз ставкаси “фалон фоиздан” бошланади деб кўрсатиб, энг юқори ставка ва уларни белгиланиш тартибини ошкор этмаяпти.

Кредит карталари шартлари. Кредит картаси бўйича имтиёзли ёки фоизсиз муддат ҳақидаги шартлар тўлиқ бажарилмаяпти. Истеъмолчи имтиёзли муддатда қарзни тўлаган бўлса ҳам, айрим банклар мобил иловаларда тўлов талаб қилмоқда ёки белгиланган жадвалга амал қилмасдан маблағни олдиндан ечиб олмоқда.

Регулятор молия ташкилотларига чакана молиявий маҳсулот ва хизматларни яратишда, уларни истеъмолчиларга тақдим қилишда ҳамда шартномаларни ишлаб чиқишда адолат ва шаффофлик тамойилларига риоя қилишни тавсия этган. Шунингдек, мижозлар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борадиган ходимлар малакасини мунтазам ошириш зарурлиги таъкидланди.

Читать полностью…

davletovuz

ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 млн долларлик келишув имзолади

ANORBANK Жазоирда ўтказилаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг йиллик йиғилишларида иштирок этди. Форум доирасида "ANORBANK" ХСРИК билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим этиш бўйича шартнома имзолади.

Молиялаштириш Муробаҳа модели асосида амалга оширилади ва Ўзбекистон хусусий секторидаги ижтимоий аҳамиятга эга ва иқтисодий жиҳатдан самарали лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Манба | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Хоразмда солиқ инспекторига жиноят иши қўзғатилди

Хоразм вилояти Янгиариқ тумани давлат солиқ инспекциясининг маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторлари шўъбаси давлат солиқ инспектори трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва улгуржи савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг солиқ қарздорлигини ундирмасдан, уни банкротлик асосида тугатиб бериш эвазига ўзининг яқин алоқаси орқали 900 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда солиқ инспекторига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг Словенияга расмий ташрифида:

➖Словениянинг "Копер" порти салоҳиятидан Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун логистика хаби сифатида фойдаланиш имкониятлари ўрганилади.

➖Меҳнат миграцияси соҳасида тизимли ҳамкорлик қилиш учун тил, касбий кўникмалар ва меҳнат стандартлари бўйича ўқитиш ва мослаштириш дастурларини ишлаб чиққан ҳолда Уюшган меҳнат миграцияси тўғрисидаги битимни тайёрлашга келишиб олинди.

➖Таълим соҳасида томонлар дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолашга ҳамда Любляна ва Марибор университетлари билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

➖Любляна шаҳрида Ўзбек киноси ҳафталиги ўтказилади.

➖Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини жорий йил июль ойида Любляна шаҳрида ташкил этишга қарор қилинди.

➖Шавкат Мирзиёев Словения президенти Наташа Пирц Мусарга ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.

Читать полностью…

davletovuz

23–25 май кунлари Тошкент шаҳридаги CAEx Uzbekistan марказида “UZBEK JEWELLERY FAIR – 2025” кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда дунё ва маҳаллий етакчи заргарлик брендлари иштирок этади.

Кўргазма доирасида ноёб қимматбаҳо тошлар, санъат асарлари, экспортбоп маҳсулотлар ҳамда замонавий дизайнлар намойиш этилади. Шунингдек, янги ҳамкорликлар ўрнатиш ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш имконияти яратилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Riverside Residence турар жой мажмуаси эндиликда 10.000$ бошланғич тўловни амалга ошириб, 2 хоналик хонадонларни харид қилсангиз бўлади

- Хонадонлар майдони 54 м² - 65 м² гача
- Бошланғич тўлов: 10.000$ дан бошлаб
- Муддатли тўлов - 24-30 ой
- Беруний метро яқинида талабалар шахарчаси томонда жойлашган
- Хавфсиз болалар майдончаси
- Ер усти ва ер ости автотураргоҳлар
- Хавфсиз эко ҳовли ва дам олиш ҳудудлари
- 24/7 кузатув камералари
- Ривожланган инфратузилма

📍 Манзил: Олмазор тумани, Қорақамиш 2/4 | Корзинка супермаркети (экси Фарғона макро)
📍Локация

☎️ Қўшимча маълумот учун:
+998555000123
📱Телеграм

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш визаси талабларини енгиллаштириш чоралари кўрилади

Президент фармони билан Ташқи ишлар вазирлигига 3 ой муддатда АҚШ фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз кириш режимини жорий қилиш ҳамда Ўзбекистон фуқароларига АҚШга кириш учун виза талабларини енгиллаштириш юзасидан музокаралар бошлаш ва якуни бўйича таклиф киритиш топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Миссия” лойиҳасининг 5-сонида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг иш кунлари ҳамда Японияга қилган сафаридан лавҳалар жой олди.

У Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтган “EXPO-2025” кўргазмасида иштирок этди ва Ўзбекистон павильонини намойиш қилди.

Читать полностью…

davletovuz

“Довут ота” чегара ўтказиш пунктида юк транспорт воситаларидан ташқари барча учун жорий этилган чеклов 1 сентябрга қадар узайтирилди — Божхона қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Энди метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган.

Янги таклифга кўра, лойиҳани 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади.

Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 15 апрелдан 15 майга қадар ички ишлар органлари томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида республика миқёсида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларининг натижалари.

Читать полностью…

davletovuz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик конъюктивит, томоқ қичишиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

Деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш, кўпроқ сув ичиш, тез-тез душ қабул қилиш нафас олишни енгиллаштиради. Оғиз ва бурун бўшлиғини тузли эритма билан ювиб туриш ҳам катта самара беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Бизнес эгалари Open Market’ни танлайдилар!

Open Market Ўзбекистон бозорида ишончли Б2Б-платформа сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда ва ўз соҳаларида стандартларни белгиловчи компаниялар учун мустаҳкам ҳамкор бўлиб келмоқда. Ушбу савдо майдонида Dafna, AMG, Kanstik, Nout.uz, Asaxiy, EPA.uz каби йирик компаниялар мавжуд бўлиб, бу рўйхатнинг фақат бир қисмидир.

Компаниялар Open Market’ни қулайлик ва самарадорлик каби сифатлари учун танлайдилар. Платформа сотиб олиш жараёнини соддалаштиради ва Open экотизимининг бошқа лойиҳалари билан муаммосиз бирлашади.

Open Market - технология бизнес учун ишлайдиган ва ҳамкорлик натижа берадиган замонавий бозорни шакллантиришга ёрдам беради.

👉 Open Market бизнес учун ишончли савдо майдонидир.

📞 +998 78 333 1550
💻 Open-Market.uz

📱
Telegram | 📱 LinkedIn | 📱 Instagram | 📱 Facebook

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан нуфузли халқаро фан олимпиадаларида ғолиб ва совриндор бўлганлар учун бир марталик пул мукофоти миқдори 5 карра оширилди.

Читать полностью…

davletovuz

AloqaBank раҳбарияти Самарқандда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

AloqaBank Бошқарув раиси бошчилигида Самарқанд шаҳри, Ургут ва Тойлоқ туманларида 100 дан ортиқ тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ташкил этилди. Учрашувларда банк раҳбарияти тадбиркорларнинг муаммоларини тўғридан-тўғри эшитиб, уларга амалий ечимлар таклиф қилди.

Фактoринг хизматлари, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва рақамли стартапларни жорий этиш каби масалалар муҳокама қилинди. Тадбиркорлар банк хизматлари бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирди. Банк эса мижоз эҳтиёжларига мос хизматларни ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилди.

Манба | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Словенияда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба билан суҳбатлашди.

Читать полностью…

davletovuz

Бизнесни ривожлантириш банки Бошқаруви раҳбарияти ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказди

Хусусан, банк Бошқаруви раиси Андижон, Наманган ва Марғилон шаҳарларида бўлиб ўтган мулоқотларда қатнашди.

Бошқарув раиси ўринбосарлари иштирокидаги учрашувлар Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро, Тошкент вилоятларида бўлиб ўтди.

Мулоқотларда билдирилган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, “Уйчи” ва “Сайхунобод” тажрибалари асосида маҳаллалардаги микролойиҳалар учун етарли миқдорларда кредитлар ажратилиши тавсия этилди.

Мулоқотларда тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар ҳамда ғоялар асосида лойиҳалар тайёрлаб, амалиётга жорий этиш бўйича аниқ ва манзилли чоралар кўриш юзасидан вазифалар белгиланди.

👉Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади

Ягона миллий туризм платформаси орқали меҳмонхонада жой банд қилаётган Ўзбекистон фуқаролари шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатмасдан, MyID тизимида идентификациядан ўтиши мумкин бўлади. Бу президентнинг сайёҳлар оқимини кескин ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида кўзда тутилган.

Ягона миллий туризм платформасига уланган меҳмонхоналарнинг шахсий кабинетларида QR код ёки юзни таниш тизими ёрдамида меҳмонларни идентификация қилиш функцияси мавжуд бўлади.

Ягона миллий туризм платформаси 2025 йил 1 сентябрдан тест режимида ишга туширилиши режалаштирилган. У маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун барча турдаги хизматларни, жумладан, турар жойни онлайн банд қилиш, автомобиль ижараси ва таксига буюртма бериш, автобуслар, самолётлар ва поездларга чипталар сотиб олиш, музейлар ва аттракционлар, гид ва экскурсовод хизматларини бирлаштириши кўзда тутилган.

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар имтиёзли кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонда сув хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳани молиялаштиришни маъқуллади. Унга кўра, мамлакатга ирригация ва дренаж инфратузилмасини янгилаш, фермерларга хизмат сифатини ошириш мақсадида 200 млн доллар имтиёзли кредит ажратилади. Ҳукумат томонидан эса 23,2 млн доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.

Лойиҳа Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларини қамраб олиб, 259 км канал бетонланади, 470 та гидроиншоот қурилади, замонавий мониторинг тизими жорий этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси сифатида ишлаб келган Алишер Агзамходжаев Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

1 июндан Баҳрайн, Кувайт ва Ўмон фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунлик муддатга визасиз режим жорий қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги расмий ахбороти

Жорий йилнинг 19 май куни соат тахминан 18.30 ларда Юнусобод тумани Юнусобод Деҳқон бозори ҳудудида хизмат олиб бораётган Юнусобод тумани ИИО ФМБ Пост-патруль хизмати инспектори сафдор И.Ибрагимов ер ости тушиш йўли олдида ўтиб кетаётган фуқаро ўзининг хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотганлиги сабабли, уни тўхтатиб текшираётган вақтида, ёнида бўлган пичоқ билан тўсатдан ходимга ҳужум қилиб, бўйин қисмига жароҳат етказган.

Ходим тезкорлик билан касалхонага ётқизилиб, унинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида гумондор шахс ушланиб, аниқланишича, у 1963 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилояти Пахтакор тумани яшовчи Х. А. бўлиб, 2005 йилдан бери руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туради.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25-97 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz Mazza 2.0 тариф режасини тақдим этади:

✔️ 150 ГБ интернет (шундан 100 ГБ – 21:00 дан 08:00 гача);
✔️ 5900 дақиқа ва СМС;
✔️ Чексиз MobiMusic
Ойлик тўлов – 59 000 сўм.

Батафсил маълумот | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил 30 июндан бошлаб визасиз тартибда Россияга келаётган чет эл фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари ҳам «Gosuslugi RuID» мобиль иловаси орқали олдиндан рўйхатдан ўтиши ва QR-код олиши шарт бўлади.

QR-кодни чегарадан ўтишда тақдим этиш талаб этилади.

Читать полностью…

davletovuz

“Shoshkent” турар-жой мажмуаси — шаҳарнинг марказида жойлашган тайёр битган уй.

📄 Объект тайёр, топширилган
💰 Бошланғич тўлов — 30%
📆 12 ойгача бўлиб тўлаш имконияти
🏡 61,8 м² дан 92,2 м² гача замонавий хонадонлар сизни кутмоқда

✨ Орзуингиздаги уйни бугун харид қилинг!

📍Манзил: Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 67-уй.

📞 +998555009090
📞
+998900090009

Онлайн мурожаат:
Oʻzbegim Development


🌐 Расмий сайт | Instagram | Канал | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Кучли шамол сабабли Тошкент шаҳри ва вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилди. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида айрим тармоқлар қўлда ўчирилди. Натижада Тошкент шаҳрида 8 500 та ва вилоятда 10 300 та истеъмолчи светсиз қолди. Айни вақтда махсус бригадалар таъминотни тиклаш ишларини олиб бормоқда — Энергетика вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда кучли чанг бўронли шамол бўлмоқда. Эҳтиётингизни қилинг.

Видео: газета.uz

Читать полностью…
Подписаться на канал