Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Ҳукуматнинг “Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори
Читать полностью…Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди
Жаҳон банки Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларини электр тармоқларига интеграция қилиш ва айрим ҳудудларда электр таъминоти барқарорлигини оширишга қаратилган дастурни молиялаштириш учун 100 миллион доллар имтиёзли кредит ажратишни маъқуллади.
Дастур доирасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳам 50 миллион долларлик қўшимча маблағ йўналтиради.
150 миллион долларлик дастур доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
➖6 минг км паст кучланишли электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш;
➖250 мегавольт-ампер (MVA) қувватга эга 1 200 та трансформаторни янгилаш ва ўрнатиш;
➖150 мингта “ақлли” ҳисоблагични улаш;
➖4 мингта маълумотлар консентраторини ўрнатиш орқали тармоқларни рақамлаштириш.
Дастур Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарёда электр таъминотини сезиларли яхшилаши кутилмоқда.
Соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.
Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди — Президент топшириғи
1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.
Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.
Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.
Президент матбуот хизмати
Uzbekistan Airways маҳаллий парвозлардаги эконом-класс тарифлари таркибини янгилади, дея хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Қайд этилишича, энди аввалги 10 та тариф тури ўрнига 4 та соддалаштирилган тарифдан иборат тизим жорий этилди, бу эса қуйидагиларни таъминлайди:
➖нарх бўйича тариф танлаш тушунарлироқ бўлади;
➖минимал тарифлар бўйича ўринлар сони оширилади;
➖кўпроқ йўловчилар учун арзон рейслар имконини беради;
(тўртта тарифнинг ҳар бири қайтариш имкони билан — юкли ва қайтариб бўлмайдиган — юксиз вариантларда тақдим этилади).
Компания матбуот хизматининг «Газета.uz»га маълум қилишича, чипталарнинг минимал нархи ўзгаришсиз қолади, тарифлар орасидаги фарқ эса оптималлаштирилди — бу комфорт, эластиклик ва нарх ўртасидаги мувозанатни сақлашга ёрдам беради.
Шу билан бирга, тарифларнинг энг юқори даражаси ҳам пасайтирилди — бу аҳолининг мобиллигини оширишга қаратилган, дейилади хабарда.
Янги тарифлар қуйидаги йўналишларда қўлланади:
➖Тошкент — Самарқанд: 249 минг сўмдан;
➖Тошкент — Наманган: 249 минг сўмдан;
➖Тошкент — Фарғона: 249 минг сўмдан;
➖Тошкент — Қарши: 278 минг сўмдан;
➖Тошкент — Термиз: 424 минг сўмдан;
➖Тошкент — Урганч: 512 минг сўмдан;
➖Тошкент — Нукус: 512 минг сўмдан;
➖Бухоро — Урганч: 336 минг сўмдан.
Нарх бир йўналиш учун кўрсатилган бўлиб, қайтиш йўналишида ҳам худди шундай нарх белгиланган. Нарх чет эл валютасига боғлиқ ва ҳозирги вақтдаги тарифни акс эттиради.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги изоҳи:
Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ, аҳолига пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизмат нархини белгилашда тегишли хизмат таннархига 20 фоизгача устама қўллаш мумкинлиги қатъий белгиланди.
Яъни, энди таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизматнинг пуллик хизмати учун нарх 120 минг сўмдан ошмаслиги қайд этилди.
Шу кунгача эса тиббиёт муассасаларида аҳолига пуллик асосда кўрсатиладиган тиббий хизмат нархи унинг таннархига 25 фоизгача устама қўллаш орқали шакллантирилар эди. Яъни, таннархи 100 минг сўм бўлган тиббий хизмат учун пуллик нарх 125 минг сўмгача белгиланиши мумкин эди.
Бироқ ижтимоий тармоқларда мазкур янгилик “давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар қимматлашади”, деб нотўғри талқин қилинмоқда.
Аслида янги ўзгартиришларга асосан тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлар нархи камайтирилди. Яъни, давлат шифохоналаридаги пуллик хизматлар учун тўловлар камида 5 фоизга арзонлашди.
Барча педагогика олийгоҳлари фаолияти тубдан ўзгаради. Уларга “Янги Ўзбекистон” университети бошқарув тизими татбиқ этилади – Президент.
Читать полностью…“Гарвардчилар мактаби” очилади
Шавкат Мирзиёев “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини бошлаш ва “Гарвардчилар мактаби”ни очиш бўйича катта фармон имзолаганини айтди.
Бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда “Топ-10” олийгоҳларига мақсадли тайёрланади.
Iskander buildingsdan ойигa 6,4 млн тулаб 2 хонали хонадон харид килинг
Эндиликда Mezbon лойиҳасидан хонадонларни 25% бошланғич тўлов билан 48 ойга фоизсиз бўлиб тўлашга харид қила оласиз.
Лойиҳа қулайликлари:
- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифтга ега
- болалар майдончалари, спорт майдонлари, еcо зоналар барча қулайликларга ега.
- ҳар бир хонадонда 3 кв дан 18 кв метргача терассалар мавжуд.
📌 Терасса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.
📲 Бот орқали биз билан боғланинг
Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17-мавзе
Мурожаат учун:
☎️+998787770011
Telegram kanalimizga obuna bo`ling👉 @iskanderbuildings
Реклама
“Дамас ва Лабо ишлаб чиқаришни тўхтатиш кўриб чиқилмаяпти” — UzAuto Motors
Читать полностью…Бош режага кўра, пойтахт ҳудуди 3 та – консервация, реконструкция ва реновация зоналарига ажратилган.
➖Бош режада 300 дан ортиқ реновация манзили белгиланган. 2025-2026 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда 65 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Эски ва замонавий мавзелар орасидаги тафовут босқичма-босқич қисқартириб борилади.
➖Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириб, 25 минг гектарга етказиш мақсад қилинган.
➖2030 йилгача 100 километр каналлар реконструкция қилиниб, атрофида сайилгоҳлар ташкил этилади.
➖Аэрофото, геодезия ва ёғингарчилик таҳлили асосида бу тармоқларни янгилаш бўйича мастер-режа ишлаб чиқилган. Ўтган йили 45 та сув тошқини ҳудудлари бартараф этилган. Бу йил яна 34 та жойда шундай ишлар бажарилади.
Ucell абонентлари учун муҳим хабар. Ucell янги тарифлар тизимини жорий этди
«Bor» ТТга уланинг ва сизда ҳамиша қуйидагилар бўлади:
✅ 45 ГБдан 350 ГБгача интернет-трафик;
✅ Тарифга киритилган Yandex Plus ҳамда Ucell ТV обуналари;
✅ Дам олиш кунлари (шанба, якшанба) ҳамда тунда чексиз интернет!
✅ Ўзбекистон бўйлаб чексиз дақиқалар;
✅ 500 МБдан 2 ГБгача роуминг.
Батафсил | Реклама
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон имзолаган қонун билан ижтимоий тармоқларда постларга “лайк” ва бошқа белгиларни қўйганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди. ОАВнинг ёзишича, мамлакатда шу пайтга қадар Жиноят кодексининг ушбу нормаси билан 1500дан ортиқ киши жавобгарликка тортилган.
Читать полностью…🏦 Асакабанк ЕТТБ томонидан яна бир бор эътироф этилди
Жорий йил 13 май куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг йиллик йиғилиши доирасида Асакабанк навбатдаги эътирофга сазовор бўлди. Тадбирда Асакабанк савдони молиялаштириш бўйича "Ўзбекистондаги энг фаол эмитент-банк" унвони билан тақдирланди.
Асакабанк ЕТТБнинг Савдо молиялаштириш дастурига 2019 йил сентябрь ойида қўшилганига қарамай, ушбу мукофотни кетма кет (2019 йилдан бери ҳар йили) тўртинчи бор қўлга киритмоқда.
Ушбу эътироф Асакабанкнинг халқаро савдони қўллаб-қувватлаш, савдо молиялаштиришдаги фаол иштироки ва барқарор ўсиш стратегиясини яна бир бор намоён этади.
Манба| Реклама
Ёшлар учун имконият — TSMRIда “Очиқ эшиклар куни”
20 май куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтади. Келинг ва мазкур таълим масканидаги ўқув дастурлари, имтиҳонлар, қабул талаблари, тайёрлов курслари билан яқиндан танишинг.
Сиз учун институт бўйлаб экскурсиялар, талабалар ҳаёти, кутубхона, спорт зали ва сузиш ҳавзасига ташрифлар ташкил этилади. Меҳмонларни кўнгиллилар гуруҳи кутиб олади ва зарур маълумотларни тақдим этади.
Шунингдек, Show Biz Club аъзолари томонидан мусиқий чиқишлар ҳам намойиш этилади.
📞 Маълумот учун:
+998 71 271 77 02
+998 78 113 77 02
👉🏻Батафсил маълумот.
Реклама
Ишончли тур агентлик излаяпсизми?
7 йил юқори даражада хизмат кўрсатиш! 10 минглаб сайёҳлар. CENTRAL TURнинг 11та филиали хизматингизда.
CENTRAL TUR ёз мавсумида жозибали йўналишлар ва актуал нархлар ҳақида маълумот беради, бу эса тажриба ва ишончли эканлигини тасдиқлайди:
- Анталия — барчаси 10,3 миллион сўмдан бошланади;
- Вьетнам — 4,5 миллион сўмдан;
- Шарм эл Шейх — 4,5 миллион сўмдан;
- Черногория — 9,5 миллион сўмдан.
Бундан ташқари, Мальдив оролларида дам олиш нархи 12.9 миллион сўмдан, самолёт чиптаси билан, Дубайда эса 4,5 миллион сўмдан бошланади, ҳар хил шаҳарлардан парвозлар билан.
Барча турларни кўриш учун: CENTRAL TUR
Реклама
Шавкат Мирзиёев 19-22 май кунлари расмий ташрифлар билан Венгрия ва Словенияда бўлади.
Читать полностью…Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади — президент топшириғи
Читать полностью…❗️Президент топшириғига мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.
Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди
Токио полицияси ўзбекистонлик беш йигитни талончиликда гумон қилиб ҳибсга олди. Улардан тўрт нафари мамлакатда ноқонуний бўлган.
Zoomrad — тезкор, қулай ва ишончли молиявий хизмат
Ҳеч қандай навбат, ортиқча ҳужжат ёки банкка бориш шарт эмас. Сизга керак бўлган нарса — фақат Zoomrad мобил иловасини юклаб олиш ва ариза тўлдириш.
Вақт — бу бойлик. Уни беҳуда сарфламанг. Zoomrad билан ҳар доим олдинга интилинг.
Реклама
Мутасаддилар бундан буён туман таълим бўлими раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган бирорта йиғилишга жалб қилиб бўлмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирилди.
Читать полностью…“Тонировка” бепул бўлмайди — Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошевнинг маълум қилишича, ҳайдовчилар учун бир қатор яхши янгиликлар акс этган қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган, аммо гап автомобилларнинг олд ойналарини қорайтириш бепул бўлиши ёки арзонлашиши ҳақида кетмаяпти.
Болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади — президент
Вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.
АҚШ ўзбекистонликларга ҳам ҳам узоқ муддатли виза беришига умид қилса бўладими? АҚШ элчиси Жонатан Ҳэникнинг айтишича, икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқалари чуқурлашиб борар экан, келажакда имкониятлар яратилганда узоқ муддатли визаларни таклиф қилишни режалаштирамиз.
Элчи билан ош тайёрлаш устида суҳбат
37 нафар раҳбар ва 80 нафар талаба хорижда бепул ўқитилади
Энергетика ҳафталиги доирасида нефт ва газ соҳасида рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш ва халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга доир бир қатор амалий ташаббусларга ўрин берилди.
Жумладан, тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Малайзиянинг нуфузли "PETRONAS" технология университети (UTP) ўртасида кадрлар тайёрлаш юзасидан махсус ўқув дастурини амалга ошириш бўйича Келишув имзоланди.
Мазкур ҳужжат 2 та муҳим дастурни қамраб олади:
1. Жорий йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 37 нафар раҳбар ходими Петронас технология университетида малака оширади;
2. 2025-2031 йилларда 80 нафар талаба Петронас технология университетида бакалавр ва магистратурада ўқитилади. Бунда, талабалар Тошкент давлат техника университети, Қарши давлат техника университети, Бухоро давлат техника университети ва Тошкент кимё-технология институти томонидан тавсия этилади.
Дастур доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ маблағлари ҳисобидан 2025 йилдан бошлаб, ҳар йили нефт-газ муҳандислиги ва геологияси йўналиши бўйича 10 нафар бакалавр ҳамда бурғилаш муҳандислиги, нефт-газ муҳандислиги ва геологияси йўналиши бўйича 10 нафар магистр талаба Малайзиядаги ушбу университетда таълим олиш имкониятига эга бўладилар.
Бу ташаббус раҳбарлар ва талабалар билим ва кўникмаларини халқаро даражада янада мустаҳкамлаш, ҳамда соҳага тадбиқ этишга хизмат қилади.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати
ДХХ Call-маркази ишга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати ваколатларига киритилган масалалар юзасидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор равишда қабул қилиш мақсадида Call-марказ фаолият юрита бошлади.
Call-марказга 1520 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш мумкин.
Хусусан, қуйидаги масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади:
- Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бўлган тажовузлар ҳақида;
- Давлат чегарасини қўриқланиши ва ҳимоя қилинишига бўладиган таҳдидлар;
- Қуролли Кучлар ва мудофаа-саноат мажмуасида давлат хавфсизлигига бўладиган таҳдидлар;
- терроризм, экстремизм, уюшган жиноий гуруҳларга оид;
- қурол-яроғ, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига доир жиноятлар ҳақида;
- давлат манфаатларига таҳдид солувчи коррупция ва иқтисодий жиноятлар юзасидан;
- миллий, этник ва диний адоватни тарғиб этиш;
- давлат манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига доир бошқа ахборотлар.
Шу билан бирга, Жиноят-процессуал кодексининг 345-моддасида белгилаб қўйилган ва тергови ДХХ ваколатига киритилган Жиноят кодексининг 150-163, 182, 223, 246-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинади.
Мурожаат қилган фуқароларнинг шахси сир сақланиши кафолатланади.
Манба
Кредит карталари бўйича маълумотлар тўлиқ очилиши керак бўлади
Марказий банк истеъмолчилар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш бўйича навбатдаги қўшимча ва ўзгартиришларни киритмоқда.
Ўзгартиришлар хусусан, истеъмолчига кредит картаси олишда ахборот варақаси билан танишиб чиқиш ва уни юклаб олиш имкониятини тақдим этиш билан боғлиқ.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг изоҳ беришича, ривожланган давлатлардаги каби кредит карталари Ўзбекистон бозорида ҳам тобора оммалашмоқда. Лекин айрим банклар истеъмолчиларни ахборотларни тўлиқ бермасдан манипуляция қилиш йўлига ўтиб олишган. Табиийки, бунда истеъмолчи афзал танловда чалғийди, аниқроғи алданади ёки ўзи тўлиқ билмаган ҳолда, яширин комиссия ёки оширилган фоизларни тўлаб, кўпроқ харажатга тушади.
Тарихий расм
Бугун АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия валиаҳди ҳамроҳлигида Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа билан учрашди. Туркия президенти Эрдўған телефон орқали муҳокамада қатнашган. Трамп Сурияга нисбатан асосий санкциялар бекор қилинишини қайд этган.
Трамп Сурия президентига тарихий имконият яратилганини таъкидлади. У Сурия етакчисини Исроил билан муносабатларни яхшилаш (Иброҳим келишуви), чет эллик террорчиларни мамлакатдан чиқариб юбориш, АҚШ билан биргаликда ИШИДнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик ва бошқа вазифаларни ўз зиммасига олишга чақирган.
Аш-Шаръа АҚШ, Саудия ва Туркия раҳбарларига миннатдорлик билдириб, мамлакат дунё учун очилишини, Эрон таъсирини камайтиришини қайд этган ҳамда уларни Сурия нефть ва газ соҳасига инвестиция киритишга чорлаган.