davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80526

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Тайинловлар

➖ Маданият вазири маслаҳатчиси Шавкат Ортиқов (расмда) Ўзбекистоннинг Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)даги вакили лавозимига тайинланди. У фаолиятини Анқарада давом эттиради.

➖вазирликнинг Таълим соҳасини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Омонулла Салиҳов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланди.
 
Манба

Читать полностью…

davletovuz

«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди

Уругвайнинг собиқ президенти, Эл Пепе номи билан ҳам танилган Хосе Мухика 90 ёшга тўлишидан бир неча ҳафта олдин саратон касаллигидан вафот этди.

Хосе Мухика 2010—2015 йилларда Уругвайнинг 40-президенти бўлган. Юқоридаги видео ҳам ўша даврларга оид.

BBC

Читать полностью…

davletovuz

❗️2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилиш имкониятига эга.

Ўзаро Битимга мувофиқ, Томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

TBC Uzbekistan 2025 йилни юқори ўсиш билан қарши олди

Операцион даромад 113%га ўсди — 744 миллиард сўмгача. Кредит портфели 10,047 триллион сўмга етди (+121%), депозитлар эса — 5,7 триллион сўмга (+85%).

Экотизимда 19,7 миллион фойдаланувчи рўйхатдан ўтган, улардан 6,1 миллиони фаол фойдаланувчилар ҳисобланади.

Йил янгиликлари орасида:
payme plus обунаси;
Osmon Card — 48 мингдан ортиқ ариза;
Salom Card — 228 мингдан ортиқ карта;
TBC Business платформасида кичик ва ўрта бизнес учун онбординг ва кредитлар.

TBC Uzbekistan Марказий Осиёнинг энг йирик рақамли экотизими сифатида етакчилигини мустаҳкамламоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

ХДП ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди

Партия сўл қанот сифатида мамлакатда ижтимоий адолат, тенглик ва бирдамлик тамойилларига асосланган демократик ижтимоий давлат барпо этишни ўз олдига устувор вазифа этиб белгилаган.

Халқ демократик партияси электорати овозини парламент ва ҳукуматга етказиш, уларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда кучли ижтимоий сиёсатни давом эттириш мақсадида ўзини парламентдаги мухолифат фракцияси деб эълон қилди.

Парламентдаги мухолифат фракцияси сифатида партия икки ўнг партия томонидан тузилган парламент кўпчилиги – Тараққиёт блоки ҳамда мазкур блок қўллаб-қувватлаётган ҳукумат дастури ва фаолиятининг қатор йўналишларига қўшила олмаслигини билдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқ, жамоатчилик билан бемаслаҳат ишлашнинг ҳадисини олди. Энг ёпиқ, бети қалин ҳокимликка айланди, деб бемалол айтиш мумкин.

Жамоатчилик вакиллари ҳақли саволларни ўртага ташламоқда. Лойиҳани кўрсатинглар, эртага яна бундан баттар бўлиб қолмасин, деб айюҳаннос солишяпти. Чунки бундай ўйлашга илк сабаб бор.

Томдан тараша тушгандек Тошкент йўллари инфратузилмасини модернизация қилиш тендерларсиз Хитой компаниясига бериб юборилганининг ўзи жуда қизиқ. Ўтган йил ноябрдаги биров билиб, биров билмаган тадбирда, қисқача айтганда, China Construction (CSCEC) компаниясига қарийб 1 млрд долларлик шартнома қўшқўллаб топширилди. Унинг қарийб 300 млн долларлик лойиҳаси доирасида бош кентимизнинг йўл инфратузилмаси яхшиланиши керак, яна 259 млн доллар эса тирбандликнинг олдини олиш учун замонавий кўприклар қурилиши лозим (жуда хавотирли).

Хитойликларга фарқи йўқ, бир йилда ҳаммасини тарақ-туруқ қуриб кетади, лекин тошкентликлар эртага ўша йўлларда юриши, кўприклардан фойдаланиши керак бўлади. Тез қиларкан, деб кераксиз, инсон учун ноқулай инфратузилмага эга бўлиб қолмайлик. Тўғри, шаҳар ҳокими халққа, сайловчига ҳисобдор бўлганида, бу даражада яккаҳокимлик позициясида иш тутмас эди. Афсуски, унинг электорати бошқалар.

Ҳалиям кеч эмас. Шаҳарнинг ҳаётига дахлдор лойиҳалар очиқланиши, жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши, ўзимизнинг экспертлар ҳамжамияти билан бамаслаҳат иш тутилиши керак. Ҳокимлик очиқлик ва шаффофликка келганда, “Тошкент инвест компанияси” ортига бекиниб олмаслиги лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбек савдогарлари Афғонистонда

Ўзбекистон тадбиркорлари қўшни Афғонистонда бизнес фаоллигини босқичма-босқич кенгайтирмоқда. Бир неча йўналишларда, хусусан, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш ва логистика соҳаларида амалий таклифлар билан чиқиш, маҳаллий шароитга мос ечимлар таклиф этиш орқали улар бозорда ўз ўрнини топа бошлади.

Читать полностью…

davletovuz

Жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси 30 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди

Судьялар олий кенгашининг хулосаси билан Бош прокурорнинг Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси Ю. Э.ни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берилди. У Жиноят кодексининг 168- ва 28,211-моддалари тегишли қисми билан гумонланиб қўлга олинган.

Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати судьянинг судьялик ваколати тўхтатилганини маълум қилди.

Kun.uz манбасига кўра, суд раиси тезкор тадбирда 30 минг АҚШ доллари олаётганда ушланган.

Читать полностью…

davletovuz

"Онлайн платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат биноси маданий мерос объектлар рўйхатига киритилади

Маданий мерос агентлиги томонидан тайёрланган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Мустақиллик майдони кўчаси 5-уй манзилида жойлашган Вазирлар Маҳкамасининг биносини Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, рўйхатга яна 130 га яқин объектлар, жумладан, Тошкент шаҳри Шота Руставели, Бешёғоч кўчаларидаги қатор уйлар киритилиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳиндистон ва Покистон қуруқликда, денгизда ва ҳавода барча ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш тўғрисида келишувга эришган — Ҳиндистон ташқи ишлар вазири

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент давлат транспорт университети олимлари Жамшид Содиқов, Қувончбек Мусулмонов, Дилшодбек Адизов Тошкентда анҳор қирғоғи бўйлаб пиёдалар учун узлуксиз ва хавфсиз йўлакни яратиш борасидаги илмий мақоласида ўз таклифлари билан ўртоқлашган.

Асосий тавсиялар:

1️⃣ Йўл остидаги пиёдалар ўтиш жойи (1-нуқта)

Канал билан кесишадиган асосий йўлларда пиёдалар тез ҳаракатланувчи автомашиналар оқимига дуч келиб, хавфли ҳолатларга тушиб қолишади.

Ечим: Йўл остида, ёруғ ва хавфсиз пиёдалар ўтиш йўлакларини ташкил этиш. Бу орқали канал бўйлаб узлуксиз ва хатарсиз ҳаракат имкони яратилади.

2️⃣ Йўл устидан ўтувчи кўприк (2-нуқта)

Рельеф ёки мавжуд қурилиш туфайли йўл ости ўтиш йўлаги қурилиши имконсиз бўлган жойларда.

Ечим: Автомобил ҳаракатини тўхтатмайдиган, пиёдалар учун қулай устки кўприклар қуриш.

3️⃣ Канал устидан пиёдалар кўприклари (3-нуқта)

Каналнинг айрим участкаларда пиёда йўлаклари тўсатдан тугайди ва одамлар йўл узра ёки узоқ айланма йўллар орқали ўтишга мажбур бўлишади.

Каналнинг икки томонини боғлаб турувчи пиёдалар кўприкларини лойиҳалаш ва ўрнатиш. Бу инфратузилма:

➖Шаҳар пиёда тармоғидаги узилишларни бартараф этади.

➖Жамоат муҳитини визуал жиҳатдан яхшилайди.

➖Юришни ижтимоий, хавфсиз ва фаол фаолиятга айлантиради.

ИМҲО: ўзи умуман, бутун анҳор бўйлаб пиёдаларни машина билан кесиштирмайдиган йўлак яратилса, шаҳар учун ҳам, одамлар учун айни муддао бўлар эди.

Читать полностью…

davletovuz

ASIA ALLIANCE BANK Миланда бўлиб ўтган ABRнинг йиллик йиғилишида иштирок этди

2025 йил 4-7 май кунлари ASIA ALLIANCE BANK делегацияси Италия, Милан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) 58-йиллик йиғилишида иштирок этди. Тадбир дунёнинг етакчи молиявий институтлари, халқаро банклар ва инвестиция ташкилотлари вакилларини бир жойга жамлади.

Форум доирасида банк вакиллари хорижий банклар ва халқаро молиявий институтлар билан 20 дан ортиқ учрашувлар ўтказди.

Хусусан, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш ҳамда Ўзбекистонда "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш йўналишларида ОТБ билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, Bank of Georgiaа, RBI AGГ ва Crédit Agricole Italia билан савдо бизнеси, капитал ва қимматли қоғозлар бозорида банклараро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим келишувлар имзоланди.

Шунингдек, Хитой, Ҳиндистон, Туркия ва Италия банклари билан янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди. Бу эса мижозларимиз учун молиялаштириш шартларини яхшилаш ва кўрсатиладиган хизматлар спектрини кенгайтиришга имкон беради.

ABRнинг йиллик йиғилишида иштирок этиш ASIA ALLIANCE BANK учун халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, молия бозорининг етакчи иштирокчилари билан тажриба алмашиш ва келажакдаги ривожланиш учун янги истиқболларни белгилаш имконини берди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима балллари тизими ишга тушади — ҳукумат қарори

Читать полностью…

davletovuz

Оқ тутун. Рим папаси сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Толибон ҳукумати Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармари юборибди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда Ўзбекистон энергетика ҳафталиги 2025 бўлиб ўтмоқда

13-15 май кунлари Тошкентда Ўзбекистон энергетика соҳасининг энг йирик тадбири – UEW 2025 (Ўзбекистон энергетика ҳафталиги) бўлиб ўтади. Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ кўмагида ташкил этилаётган ушбу ҳафталик ёқилғи-энергетика секторидаги муҳим воқеаларни бирлаштириб, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барқарор энергетика келажагини шакллантириш йўлидаги муҳим майдон вазифасини ўтайди.

UEW 2025 доирасида "Ўзбекистон нефт ва гази – OGU 2025", "Power Uzbekistan 2025", "Яшил энергия тежамкор технологиялар – GETCA 2025" каби йирик кўргазмалар ва 5-Халқаро энергетика анжумани ўтказилади. Ушбу тадбирлар энергетика соҳасидаги инновациялар, янги технологиялар ва инвестиция имкониятларини намойиш этишга қаратилган.

Форумнинг асосий мавзуси "Барқарор энергетика учун минтақавий ҳамкорлик" бўлиб, унда "яшил энергетика" ва карбон изини камайтириш масалалари муҳокама қилинади. Тадбирда 30 дан ортиқ мамлакатдан 465 та компания, 90 дан ортиқ спикер ва 1420 нафар делегат иштирок этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Депорт қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди

Ҳукумат қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб, хорижда қонунбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга реадмиссия* асосида қайтарилган шахсларга икки йил давомида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилмайди.

Шунингдек, Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.

* Агар бирор ўзбекистонлик фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс Ўзбекистон томонидан қабул қилинади — бу жараён реадмиссия деб аталади.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги расмий ахбороти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович (Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган) жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди.

А.Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244 прим 3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ташқи ишлар вазирлигига Россотрудничество фаолиятини таҳлил қилиш ҳақида сўров юбормоқчимиз — Алишер Қодиров

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар Шота Руставели кўчаси бўйлаб автобусларнинг тезкор ҳаракатланиши учун BRT йўлаги қурилади. Унга кўра, автобус йўлаги йўлнинг чеккасида эмас, балки ўртасидан ўтади. Худди илгариги трамвай излари каби. Бекатлар йўловчилар автобусга тушиб-чиқиши учун қулай ва хавфсиз қилиб барпо этилади.

Читать полностью…

davletovuz

InFinBank стажировкага олиш бошланганини эълон қилади

InFinBank янги чақирувларга тайёр иқтидорли талабалар ва битирувчиларни изламоқда.

Стажировка - бу:
- Тошкент шаҳридаги InFinBank офисида 3 ойлик амалиёт;
- ҳақ тўланадиган меҳнат;
- профессионаллар жамоасида ишлаш имконияти;
- қимматли кўникма ва билимларга эга бўлиш;
- ҳақиқий лойиҳалар ва вазифалар;
- стажировка тугагандан кейин InFinBankда ишга жойлашиш имконияти.

InfinBank қуйидаги йўналишларга таклиф қилади:

📌 Data Science
📌 Machine Learning
📌 Business analytics/System analytics
📌 Project Management
📌 Android
📌 iOS
📌 Java Backend
📌 Frontend
📌 QA

Номзодларни танлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
* Техник суҳбат.
* Топ-менежмент билан суҳбат.

Чақириққа тайёрмисиз? Резюмени e-mail орқали v.davidov@infinbank.com юборинг.

InFinBank ҳақида:
InFinBank – бу жадал ривожланаётган “Invest Finance Bank” акциядорлик жамияти бўлиб, бозорда 2007 йилдан буён фаолият юритади. Биз кенг қамровли молиявий хизматларни тақдим этамиз. Айни пайтда банк ўз фаолиятини нафақат пойтахтда, балки Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларида ҳам амалга оширади.
Ўз фаолиятини бошлагандан буён Банк универсал банк сифатида фаолият юритиб, йирик корпоратив мижозларга, кичик ва ўрта бизнес вакилларига, шунингдек, жисмоний шахсларга кенг кўламли хизматлар кўрсатмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Баъзида тендер савдоларида иштирок этиш учун банк кафолати талаб этилади

Бизнесни ривожлантириш банкининг кафолати - ишончли ва фойдали ечимдир.

Асосий шартлар:
Кафолат миқдори: 100 млрд сўмгача.
Кафолат муддати: тендер савдолари муддати доирасида.
Комиссион тўлов ва фоизи: кафолат турига қараб ЯҲМнинг 3 баробаригача ва 3,5% гача.

BRB билан ғалабани қўлдан бой берманг
.

Батафсил шартлар ва дастлабки ариза бериш 👉 ҳавола орқали.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади

2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.

Читать полностью…

davletovuz

Болалар учун контент яратиш йўлида ёш истеъдодларга имконият берилмоқда

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева болалар учун миллий контент яратишда ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг фикрича, ушбу йўналишда муваффақиятга эришиш учун миллий руҳият ва қадриятларни ҳис эта оладиган янги авлод мутахассисларини етиштириш зарур.

С. Мирзиёева бундай ташаббусларни республика миқёсида мунтазам йўлга қўйиш зарурлигини айтиб, ёш истеъдодларга устозлар кўмаги ва амалий имкониятлар кераклигини таъкидлади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Қулай нархларда 2 хонали хонадон харид қилинг

Яшнобод туманида қурилаётган “Хон Сарой Афсонаси” лойиҳасидан бошланғич тўловни амалга ошириб, 2 хонали хонадон харид қилинг.

Қолган қисмини 4 800 000 сўмдан ойма ой тўлаб боринг.

Батафсил маълумот учун:
Бот орқали боғланинг

☎️ 712007400

xonsaroy.uz | Телеграм | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда “Хотира Нури” номли янги ёдгорлик мажмуаси барпо этилди. Лойиҳа тарих, табиат, санъат ва рақамли технологияларни уйғунлаштирган ҳолда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирасини абадийлаштиришни мақсад қилган.

Мажмуа таркибида очиқ осмон остидаги рақамли музей, “Хотира китоби” ва интерактив QR-кодли монумент мавжуд. “Хотира Нури” орқали миллий қаҳрамонлар ҳақидаги маълумотлар кенг омма учун очиқ форматда тақдим этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Самарқанд шаҳрида газ чақнаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 8 майдан 9 майга ўтар кечаси Самарқанд шаҳри “Боғисарой” маҳалласининг уйларидан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юз берди. Ҳодиса оқибатида уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаб, 1-, 2-, 3-қаватлар ва ертўла қисми зарар кўрди. Ёнғин содир бўлмаган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, қидирув-қутқарув ишлари давомида вайроналар остида 6 нафар фуқаронинг жасади топилди.

Воқеа жойида тезкор штаб тузилиб, ФВБ, прокуратура, ИИБ, “Ҳудудгазтаъминот” ва бошқа хизматлар вазият оқибатларини бартараф этмоқда. Терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Америкалик Роберт Фрэнсис Прево Рим папаси бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент халқаро аэропорти ва маҳаллий терминалда китоб дўконлари очилади. Uzbekistan Airports тегишли лотларни электрон аукционга чиқарган.

Читать полностью…
Подписаться на канал