Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
15 апрель куни Тошкентда «Яшил иқтисодиётга ўтиш: муаммолар ва истиқболлар» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда жаҳоннинг етакчи экспертлари, жумладан, Жаҳон банки, ЕТТБ, AFD, Fitch Ratings ва PwC каби ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Конференцияда яшил молия, айланма иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергия ва ESG тамойиллари каби муҳим мавзулар муҳокама қилинди. Иштирокчилар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришда шаффофликни таъминлаш ва сифат стандартларини жорий этиш каби масалалар юзасидан фикрлар алмашишди.
Реклама 🔗 Батафсил
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 июлдаги қарорига кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш талаб этилиши белгиланган эди.
Ҳукуматнинг 12 апрелдаги қарорига кўра, юқоридаги муддат 2025 йил 1 октябрдан қилиб ўзгартирилди.
Андижонда маҳаллий маҳсулотлар кўргазмаси бошланди
Олтинкўл туманида “Андижон маҳсулотлари” кўргазма-савдоси бўлиб ўтмоқда. Ушбу ярмаркада мебель, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат, чарм, тўқимачилик ва қурилиш материаллари саноатларида фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари билан иштирок этади.
Бугун давлат раҳбари кўргазмага ташриф буюрди. Кўргазма апрель ойи якунига қадар давом этади.
ASIA ALLIANCE BANK савдо-сотиқни автоматлаштиришга ёрдам берувчи BILLZ технологик платформаси билан кенгайтирилган ҳамкорлик меморандумини имзолади
Энди BILLZ билан ишлайдиган кийим-кечак, поябзал, аксессуарлар, озиқ-овқат ва бошқа чакана савдо дўконлари эгалари бир неча дақиқа ичида ASIA ALLIANCE BANKдан бизнесни ривожлантириш учун 1,6 миллиард сўмгача гаровсиз онлайн кредит олишлари мумкин.
Молиялаштириш орқали қоғозбозликка вақт сарфламасдан касса узилишини ёпиш ёки айланма маблағларни тўлдириш мумкин.
Бу қандай ишлайди?
🔹 Ариза BILLZ веб-иловаси орқали топширилади;
🔹 Тасдиқлаш: 10 дақиқагача;
🔹 Кредит миқдори: 1,6 млрд сўмгача - юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун (ЯТТ ҚҚС тўловчиси бўлган тақдирда);
🔹 Маблағларни ҳам ҳисоб рақамига, ҳам нақд пул шаклида олиш мумкин (200 млн сўмгача);
🔹 Кредит муддати - 36 ойгача;
🔹 Имтиёзли давр - 10 ойгача;
🔹 Фоиз ставкаси:
▪️ 18 ойгача - йиллик 36%;
▪️ 18 ойдан 24 ойгача - йиллик 38%;
▪️ 24 ойдан 36 ойгача - йиллик 40%.
Батафсил | Реклама
P2P харидлар учун мўлжалланган BirBir платформаси маҳаллий лойиҳа бўлиб, интернет орқали харид қилишга ўрганган барча учун қулай янгилик ҳисобланади.
Маълумотларга кўра, шу кунга қадар лойиҳани ривожлантириш учун 10 млн доллар сарфланибди. Иш бошлаганига кўп бўлмаган платформа қисқа вақтда кўплаб ютуқларга эришган.
Лойиҳа асосчиси ва Кирилл Алтман билан бўлиб ўтган подкастда яхши гаплар бўлибди. Соҳадаги ўзгаришлар, бюрократия, хизмат ҳақининг ошиши ва бошқалар ҳақида сўз борган. Кўришга арзийди.
“Эски замонлар қайтди”
Янги илова тақдим этилгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Аммо иловада янгилик сифатида кўрсатилаётган функциялар Road24’дан олиб кўчирилган, деб баёнот бермоқда илованинг телеграмдаги саҳифаси.
Road24 иловаси барча учун тенг имкониятлар яратилиши ўрнига кучли ва қариндошлик алоқалари бўлганларга “доступ” берилмоқда, эски замонлар қайтди, деб хулоса қилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан “Safe Road” иловаси ишлаб чиқилибди. Эндиликда йўл ҳаракати қоидабузарликларини ушбу илова орқали текшириш мумкин бўлади.
Road 24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхтатилган.
Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили, Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комилов «Италия Республикаси олдидаги хизматлари учун» орденининг «Офицер» даражаси билан тақдирланди.
Мазкур орден Италиядаги энг юқори давлат мукофоти бўлиб, 1951 йил 3 март куни таъсис этилган. У адабиёт, санъат, иқтисодиёт, хайрия ва гуманитар фаолият соҳаларидаги катта хизматлар учун берилади.
“Ўзагросуғурта” АЖ — барқарорлик ва ишонч рамзи: Moody’s буни эътироф этди
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчи иштирокчиларидан бири сифатида, дунёдаги энг нуфузли рейтинг агентликларидан бири — Moody’s Investors Service томонидан “Ba3” даражасида узоқ муддатли молиявий барқарорлик рейтингига сазовор бўлди.
Рейтинг прогнози — “барқарор”.
Moody’s томонидан эълон қилинган ҳисоботда қайд этилишича, “Ba3” рейтинги компаниянинг қуйидаги асосий устунликларини акс эттиради:
• Ўзбекистон суғурта бозоридаги мустаҳкам позицияси;
• Капитал базасининг ишончлилиги ва захираларининг етарлилиги;
• Суғурта портфелининг диверсификацияланганлиги;
• Давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш, бу эса қўшимча молиявий барқарорликни таъминлайди.
Батафсил | Реклама
«Ўзгидромет» огоҳлантиришича. жорий йилнинг 13-18 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Читать полностью…Uzbekistan Airways компанияси раҳбари Шуҳрат Худойқулов ва рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекоснинг маълум қилишича, яқин ойлар ичида чипталар қидириш ва харид қилиш бўйича янги миллий платформа ишга туширилади.
Унда нафақат самолёт, балки поезд, автобус, кинотеатр каби барча туристик объектлар, транспорт-логистика чипталарини харид қилиш имконияти яратилади.
Саида Мирзиёева «Donocha» каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди
«Фарзандларимиз томоша қилаётган контентнинг асосий қисми — чет эл маҳсулотлари. Миллий, сифатли контентимиз эса етарли даражада эмас. Айниқса, болалар учун ўзбек тилидаги қўшиқлар, миллий қадриятларимизга хос мултфилмлар ва таълимий контентлар етишмайди.
Шу боис, мазкур йўналишда фаолият юритаётган «Donocha» каби лойиҳаларни қўллаб-қувватлайман. Уларни янада янада ривожлантириш керак», деб ёзди Саида Мирзиёева.
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган 2025-2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясида давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозим маошларини ягона принцип асосида шакллантириш кўзда тутилмоқда.
Бунда давлат фуқаролик хизматчиларига давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан қўшимча тўловлар тўлаш механизмларини бекор қилиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, айрим турдаги давлат божлари, мажбурий йиғимлар, тўловлар, жарималар ва ажратмалар ҳисобидан шакллантириладиган вазирлик ва идораларинг бюджетдан ташқари жамғарма ҳисобварақларини қисқартириш тартиби ишлаб чиқилади ва ҳукуматга киритилади.
Bellissimo Pizza “Ishta-Hа!” боксини тақдим этади. 🍕
Атиги 49 000 сўм
Пепперони пицца (20 см), товуқли стрипслар (3 дона) ва картошка фрига.
Унумли. Мазали. Тезкор
Bellissimo Pizza’да буюртма қилинг
Реклама
Тошкентдаги ИНҲА университети 2025/2026 ўқув йилида талабаларни қабул қилиш квотасини 460 нафардан 700 нафаргача оширмоқда.
Читать полностью…Тавбоев Суҳроб Тўрабек ўғли Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Видео манбаси
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи сифатида шакллантирилади - президент фармони
Читать полностью…Аёлларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш йўлидаги катта қадам - Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ёзишича, никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид қонун Президент томонидан имзоланди.
“Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
Манба
Қайси турдаги товарларга экспорт божи солинади?
Президентнинг тегишли фармони билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб 86 турдаги товарларга экспорт божхона божлари жорий этилди ва уларнинг ставкалари тасдиқланди. Бу қайси турдаги товарларга нисбатан ва қай тартибда амалга оширилиши ҳақида ушбу видео орқали билиб олиш мумкин.
Фуқаролар 2025 йил учун мол-мулк ва ер солиғининг биринчи ярмини 15 апрелга қадар тўлашлари керак. Тўловлар мобиль иловалар, банк кассалари ёки солиқ инспектори орқали амалга оширилиши мумкин. Муддат ўтган тақдирда ҳар бир кечиккан кун учун пеня ҳисобланади.
Читать полностью…Ислом тараққиёт банки Ўзбекистон халқ таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳани амалга ошириш учун 40 миллион долларлик грант ажратади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг маълум қилишича, ушбу лойиҳа доирасида 58 та янги инклюзив мактаб қурилади, таълим муассасаларини замонавий жиҳозлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва мактабгача таълим сифати оширилиши режалаштирилган.
Тошкентда чарм саноатидаги йирик халқаро кўргазма бўлиб ўтади
16–18 апрель кунлари “Ўзэкспомарказ”да UzCharmExpo–EurAsia–2025 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда етакчи брендлар, янги технологиялар ва инвестиция лойиҳалари тақдим этилиши кутилмоқда.
Рўйхатдан ўтиш учун: https://forms.gle/ukuXfvE9JZmqNKzR8
Реклама
Андижонда фуқаро 52 та радарни милтиқда ўқ отиб синдирди
Андижон вилояти ИИБнинг хабарига кўра, 1976 йилда туғилган фуқаро Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона “Hikvision” русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб, иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра, жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
12-13 апрель кунлари Тошкент шаҳрида кенг кўламли ҳашар ўтказилади. Бунда кўп қаватли уйлар атрофи ва жамоат ҳудудларини тозалаш, ободонлаштириш ҳамда яшил майдонларни кўпайтириш кўзда тутилмоқда.
“Пойтахтнинг барча туманларида тартиб ўрнатилиб, дарахтлар экилади, ҳовлилар безатилади. Бу — севимли шаҳримиз ободлиги ва поклигига қўшган умумий ҳиссамиздир”, деб хабар берди Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
AVO platinum кредит картаси янги даражага олиб чиқилди
AVO platinum — энди бу шунчаки кредит карта эмас, балки сизнинг фойда манбаингиз.
Энг ёқимли янгилик:
AVO бонуслари = ҳақиқий пул
1 AVO бонус = 1 сўм. Картангиз билан тўланг — бонусларни қўлга киритинг — уларни исталган АVO картангизга пул кўринишида ўтказинг
АVO-манлар учун махсус таклифлар:
- Биринчи харид учун 100% гача кешбек — 100 000 сўмгача бонус ҳисобингизга қайтарамиз
- Кредит лимитидан қилинган ҳар бир хариддан 1% кешбек — қанча кўп сарфласангиз, шунча кўп қайтариб оласиз
- Дўстларни таклиф қилганлик учун 25 000 AVO бонус — фойдани улашинг, янада кўпроғини қўлга киритинг
Ҳаммаси жуда оддий:
Харид қилинг — бонусларни йиғинг —уларни 1 га 1 сўмга алмаштиринг — яна шопингга отланинг.
AVO platinum — харажатларни фойдага айлантирувчи карта.
👉 Ҳозироқ расмийлаштиринг ва ўзингиз синаб кўринг: иловани юклаб олинг
Содиқлик дастурининг батафсил шартлари avo.uz сайтида
Реклама
AloqaBank “Ёшлар бизнеси учун” имтиёзли кредитини эълон қилди
Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган ҳужжат билан AloqaBank ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватловчи таянч “ёшлар банки”га айлантирилиши белгиланганди.
Шу йўналишда AloqaBank томонидан ёшлар тадбиркорлиги учун кенг имкониятлар йўлга қўйилиши бошланди. Хусусан, банк томонидан “Ёшлар бизнеси учун” имтиёзли кредити эълон қилинди.
Кредит шартлари:
⁃ Йиллик фоиз ставкаси: 18,0%
Максимал сумма:
⁃ Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун – 100 млн сўмгача;
⁃ Якка тартибдаги тадбиркорлар учун – 1,5 млрд сўмгача;
⁃ Юридик шахслар учун – 5,0 млрд сўмгача.
Мазкур кредит “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан ошмаган муддатга берилади.
Реклама
"ASIA ALLIANCE BANK" АТБ ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди!
Мақсад – таълим, фан ва технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, талабалар ва ходимлар учун янги имкониятлар яратиш.
Асосий йўналишлар орасида:
- Талабалар учун амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш;
- Банк ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш;
- Қўшма лойиҳалар ва инновациялар.
Ушбу қадам талабалар учун билимларни амалда қўллашнинг ноёб имкониятларини, банк учун эса иқтидорли мутахассисларга йўл очади.
Реклама
Шаҳноза Мирзиёева Ўзбекистоннинг Богота Чақириғига содиқлигини маълум қилди
Бу глобал ҳаракат дунё бўйлаб болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ йўл харитасини тақдим этади ва унга 100 дан ортиқ давлат қўшилган.
Шунингдек, ИҲМА директорининг биринчи ўринбосари жорий йил май ойидан “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун кучга киришини айтди.
Ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
Ҳукумат қарори билан ҳарбий хизматчиларга турар-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўлаб бериладиган ойлик пул компенсацияси миқдори 20 фоизга оширилди. Бунда пул компенсацияси миқдорларига қуйидагича ўзгартириш киритилди:
➖ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 4,8 бараваригача;
➖ Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида — БҲМнинг 3,6 бараваригача;
➖ республиканинг бошқа шаҳарлари, туманлар марказлари ва аҳоли пунктларида — БҲМнинг 2 бараваригача.
Шунингдек, 2025 йил 1 июндан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тасдиқланадиган ипотека кредитларини ажратиш кўрсаткичлари асосида уй-жой билан таъминланадиган, календарь ҳисобида 10 йилдан ортиқ ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида ажратиладиган дастлабки бадал миқдори уй-жойнинг ҳисобланган қиймати 35 фоизи (аввал 25 фоизи) миқдорида белгиланди.
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ва ногиронлиги бўлган ҳарбий хизматчиларни биринчи навбатда турар жой билан таъминлаш, агар улар узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида турар жой билан таъминланган бўлса, қайтарилмаган кредит миқдори ва кредит бўйича ҳисобланган фоизлар Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
2024 йилда коррупциявий қилмишлари учун 4906 мансабдор жавобгарликка тортилган, улардан 2,3 триллион сўм зарар ундириб олинган.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасида эълон қилинган мақоласида коррупцияга қарши курашишда превентив чораларнинг кучайтирилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этиши қайд этилган. Айниқса, маиший коррупция чуқур илдиз отган соҳаларни тўлақонли рақамлаштириш, инсон омилини камайтириш жараёни ортга қайтмас босқичга чиқяпти.
Бош прокурор порахўрлик, коррупция жиноятларининг олдини олишда аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқот, қайта алоқанинг самарали механизмларини қўллаш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мансабдор шахсларнинг ҳисобдорлигини қарор топтиришда халқ вакиллари бўлмиш депутатларнинг имкониятларига таяниш ҳам синалган механизмлардан эканлигига урғу берган.
Ниғматилла Йўлдошев, шунингдек, коррупцияга қарши курашишда прокуратура органлари олдида турган вазифалар ижросига ҳам батафсил тўхталиб ўтган.