78306
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Генерал-лейтенант Рустам Жўраев таржимаи ҳоли
Рустам Жўраев 1968 йилда туғилган. 1994 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган.
1994−2008 йилларда ИИВ тизимида турли лавозимларда, 2008−2012 йилларда эса Президент аппаратида фаолият юритган.
2012−2015 йилларда Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари бўлган. 2015 йилда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасини бошқарган, сўнгра 2017 йилгача Хоразм вилояти ИИБга раҳбарлик қилган.
2017−2018 йилларда фавқулодда вазиятлар вазири лавозимида ишлаган.
2018 йилнинг февралидан 2020 йилнинг мартигача ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент шаҳри ИИББ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланган. У ушбу тузилмага 2020 йилнинг мартидан 2026 йилнинг январига қадар раҳбарлик қилган.
2026 йил январидан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Рустам Мирзаевич Жўраев Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди ва унга генерал-лейтенант махсус унвони берилди.
Р.Жўраев ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган эди. Ундан аввал эса Миллий гвардия қўмондони бўлган.
Алишер Аброрович Усманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан бўшатилди.
Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида, бугун соат 14:30 ҳолатига кўра, Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги 8 минг 250 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган — Энергетика вазирлиги
Читать полностью…
Пойтахтда TFT Expo 9-халқаро мода ва тўқимачилик кўргазмаси ўтказилади
Тошкентдаги CAEx мажмуасида 19-21 июль кунлари бўлиб ўтадиган TFT Expo доирасида Туркия, Россия ва бошқа мамлакатлардан 170 дан ортиқ брендлар ўз маҳсулотларини намойиш этади.
Кўргазма дастуридан турк брендларинингнамойишлари, маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг ёпиқ кўргазмалари, маҳорат дарслари, маърузалар ҳамда панел муҳокамалари ўрин олган.
Спикерлар:
Ohmybabyzee, Георгий Ростовщиков, Диана Аванеcова, Аҳрор Абдураҳманов, Гала Сапаева, Рушана Мамадалиева, Тамара Самадова ва Умида Файзиева.
КИРИШ БЕПУЛ
Маълумот олиш учун:
📞 +998900235511
Instagram | Telegram
Реклама
Аномал жазирама яна давом этади. Ўзгидрометга кўра, 18-20 июль кунлари ҳам мамлакатга жанубдан иссиқ ҳаво оқими кириб келмоқда. Ҳаво ҳарорати 45 даражага, баъзи жойларда 48 даражагача чиқади.
Читать полностью…
Тадбиркор Фарҳод Мамажонов Perfectum операторининг 50% улушини сотиб олишга рухсат олди.
Рақобат қўмитаси Фарҳод Мамажоновнинг Perfectum савдо белгисига эгалик қиладиган Rubicon Wireless Communication компаниясидаги 50% улушни сотиб олиш бўйича аризасини кўриб чиқди.
Натижада қўмита томонидан битим рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатмаслиги тўғрисида хулоса қабул қилиниб, унга розилик берилди.
Президент томонидан стартап фаундерлар учун қанчалик катта имконият ва шароитлар яратилаётганига аҳамият берган бўлсангиз керак.
President Tech Award ва President AI Award — ана шу ташаббусларнинг энг йирикларидан. Икки танлов доирасида технологик ва сунъий интеллект лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун жами 6 млн доллар ажратилмоқда.
Менимча, стартапи бор жамоалар учун бундан яхши имкониятни ўтказиб юбориш тўғри эмас. Тайёр маҳсулотингиз бўлса, уни кейинги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилиш керак.
Шундан 5 млн доллар President Tech Award учун йўналтирилган. Танловда 70 тагача жамоа қўллаб-қувватланади:
— Инкубация — ишчи прототипи бор жамоаларга 40 минг долларлик грант;
— Акселерация — биринчи сотувга эга стартапларга 100 минг долларгача инвестиция;
— Энг яхши стартап лойиҳаси — инвестиция жалб қилишга тайёр лойиҳаларга 125 минг долларгача инвестиция.
Охирги трекда AI, FinTech, корпоратив ечимлар, логистика, DeepTech ва бошқа жами 10 та вертикал бўйича ариза бериш мумкин.
Инкубация ва Акселерация учун аризалар 10 августгача, Энг яхши стартап лойиҳаси учун эса 31 августгача қабул қилинади.
Аризани охирги кунга қолдирманг.
awards.gov.uz
Реклама
Ўзметкомбинат, шоира қиз ва катта шоирлар илҳоми
P.S.: Дилноза Примқуловага кеча Зулфия номидаги давлат мукофоти тантанали топширилди.
Давлат меҳнат инспекцияси иш берувчиларга ходимларнинг соат 11:00дан 16:00 гача ташқарида ишлашини чеклашни ёки тўхтатишни тавсия қилмоқда.
Читать полностью…
Исмоилов Наримонжон Нўмонович Бекобод шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Навоий саноатни ривожлантириш комплекси махсус саноат парки дирекцияси директори лавозимида фаолият юритиб келган.
Санъатбек Шакирович Жуманиязов Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритган.
“Тошкент — Самарқанд” Афросиёб тезюрар поезди Гулистонда ҳам тўхтаб ўтадиган бўлибди.
Читать полностью…
Тошкент шаҳрида қарийб 4 гектарлик 36 та ер участкаси аукционда битта лотда салкам 21 млрд сўмга сотилди. Харидор —
ANGLESEY FOOD МЧЖ шаклидаги хорижий корхона. Ушбу ер участкаларида давлат-хусусий шериклик асосида пулли ерусти автотураргоҳлари ташкил этилиши керак.
Шаҳар ҳокимлигининг қайд этишича, инвестор бир марталик 20,9 млрд сўм тўлайди. Бундан ташқари, йиллик ижара ҳақи ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар ҳам амалга оширилади.
Маълумот учун, ANGLESEY FOOD МЧЖ хорижий корхонаси Korzinka супермаркетлар тармоғини бошқарувчи юридик шахс ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати (13.07.2026 йил ҳолатига)
Читать полностью…
InfinBLACK ва InfinBARAKA карталари эгалари учун йил давомида 4 та автомобиль ва турли гаджетлар ўйналади!
🏦InfinBANK' нинг «Ўз вақтида тўланг ва ютиб олинг!» акциясида қатнашиш учун InfinBLACK кредит картаси ёки InfinBARAKA муддатли тўлов картасидан фойдаланиш ва банкнинг Instagram саҳифасига обуна бўлиш кифоя.
Асосий совринлар:
— 4 та BYD Yuan Up (ҳар 3 ойда битта автомобил ўйналади);
— Ҳар ойда 3 нафар ғолибга iPhone 17 Pro Max, iPad ва AirPods.
Асосий талаб — тўловларни кечиктирмасдан амалга ошириш ва банкнинг Instagram саҳифасига обуна бўлиш. Карталарни InfinBANK иловаси орқали онлайн расмийлаштирсангиз бўлади.
Ғолиблар жонли эфирда аниқланади.
Акция 2027-йил 31-мартгача давом этади.
Батафсил маълумот InfinBank расмий сайтида.
Реклама
Шавкат Мирзиёев бугун Бекобод шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.
Читать полностью…
SQB – “Euromoney Awards for Excellence 2026” танловининг уч карра ғолиби
Ўзсаноатқурилишбанк (SQB) Лондон шаҳрида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида бир йўла учта йўналиш бўйича ғолиб деб топилди:
🥇 Ўзбекистоннинг энг яхши банки
🥇 Ўзбекистоннинг энг яхши корпоратив банки
🥇 Ўзбекистоннинг ESG соҳасидаги энг яхши банки
Ушбу халқаро эътироф SQBнинг барқарор молиявий ўсиши, корпоратив банкингдаги натижалари, халқаро капитал бозорларидаги фаол иштироки ҳамда ESG тамойилларини бизнес жараёнларига изчил татбиқ этаётганининг амалий тасдиғидир.
2025 йилда банк:
• 300 млн АҚШ доллари миқдоридаги AT1 облигацияларини Лондон фонд биржасида муваффақиятли жойлаштирди;
• «яшил» кредит портфелини 654,3 млн АҚШ долларига етказди;
• EDGE ва ISO 14001 халқаро стандартлари бўйича муҳим натижаларга эришди;
• халқаро корпоратив бошқарув ва трансформация жараёнларини янги босқичга олиб чиқди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Kun.uz ва Daryo.uz нашрлари ўз манбаларига таяниб хабар берган. У мазкур лавозимда 2020 йил декабрь ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.
Читать полностью…
Ўзбекистонда шу кунларда кузатилаётган жуда иссиқ ҳаво ҳарорати 21 июль (сешанба) кунидан барча ҳудудларда чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати 6-9 даражага пасайиши прогноз қилинмоқда — Ўзгидромет
Читать полностью…
➖ 2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиши мумкин бўлади;
➖Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда, яъни фуқаро мурожаатисиз ҳам ечиш йўлга қўйилади;
➖Жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритилади. Яъни фуқаро идорама-идора юриб, ҳужжатларини янгилаб юрмайди. Айни пайтда бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва “загран” паспортни қайта расмийлаштириш имконияти яратилади.
➖Жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов, насия савдога оид ҳар қандай рекламада товарнинг (ишнинг, хизматнинг) жорий қийматига нисбатан қанча сумма қўшиб тўлаш кераклиги, якуний қиймати қанча бўлиши хусусидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт бўлади;
➖Микроқарз бўйича шартномаларнинг дастлабки қисмида шартноманинг асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли огоҳлантириш ахбороти ва реклама материалларида салбий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантириш ахборотини жойлаштириш мажбурий бўлади. Истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотларини вақтинчалик ёки доимий тақиқлаш амалиёти жорий этилади;
➖ID-картаси, “загран” паспорт ёки яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз ҳолга келганида фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, қўшимча давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжат расмийлаштириб берилади;
➖ Спам-қўнғироқлар тартибга солинади. Мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф қилиш фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилиги олингандан сўнг амалга оширилади. Телефонда реклама хабарномалари ва қўнғироқлар фақат кундузги вақтда – соат 09.00 дан 18.00 гача тарқатилади.
Иловада: Президентнинг "Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори матни
Кетма-кет учинчи йил Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет
Кетма-кет учинчи йилдирки, Ucell мустақил Speedtest Intelligence® маълумотлар таҳлилига кўра Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет* мақомини қўлдан бермай келмоқда.
Ookla® бу йил Ucellни иккита тоифада эътироф этди:
🏅 Best Mobile Network (“Ўзбекистондаги энг яхши мобил тармоқ”);
🏅 Fastest Mobile Network (“Ўзбекистондаги энг тезкор мобил интернет”) — кетма-кет учинчи йил.
Ўзининг 30 йиллигида компания ўз иши сифатининг яна бир муҳим тасдиғини қўлга киритади. Ookla компанияларининг халқаро эътирофи – бу тармоқни мунтазам такомиллаштириш, абонентлар талабларига эътибор бериш ва янада яхши бўлишга интилиш натижасидир.
1H 2024 дан 1H 2026 гача бўлган давр учун Ookla® Speedtest Intelligence® маълумотлари асосида. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Батафсил | Реклама
Сентябрь ойидан бошлаб ҳар ойда 500 нафардан, жами 5 минг нафар андижонликни Беларуснинг Витебск вилоятида доимий иш билан таъминлаш кўзда тутилган. Бунинг учун Витебск шаҳрида Миграция агентлиги ваколатхонаси очилади.
Читать полностью…
Самарқандда банкда босқинчилик қилиб, кассадаги пулларни олмоқчи бўлган шахс қўлга олинибди.
Читать полностью…
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда учраётган лицензияли фирма сотилиши ёки қисқа муддатга лойиҳа бош муҳандиси ишга олиниши ҳақидаги эълонлар юзасидан муҳим тушунтириш билан чиқди.
Вазирлик бундай схемалар орқали фаолият юритиш қонунга хилоф эканини эслатмоқда. Фуқаролик кодексининг 489-моддасига кўра, корхона сотилганда унинг махсус рухсатномаси янги эгасига автоматик равишда ўтмайди.
Ҳозирда Шаффоф қурилиш тизими орқали ташкилотлар устидан реал вақтда электрон мониторинг олиб бориляпти. Назорат натижасида талабларни бузган 200 дан ортиқ лицензиатнинг фаолияти тўхтатилган, 50 дан ортиғиники эса суд қарори билан бекор қилинган. Вазирлик тадбиркорларни тармоқлардаги жозибадор эълонларга эмас, қонунчиликка ишонишга чақирмоқда.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги иккинчи мавсуми бошланди
Бугун, 15 июлдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми лойиҳа киритиш босқичи бошланди. Ташаббускор фуқаролар 3 августгача ўз лойиҳаларини Openbudget.uz порталида илгари суришлари мумкин.
Шунингдек, ташаббускорлар 3 августга қадар шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳам тақдим этишлари мумкин.
Осон микроқарз – катта мақсадлар учун
Молиявий режаларингизни кечиктирманг! SQBнинг «МикроМадад» микроқарзи билан зарур маблағни тез ва қулай шартларда қўлга киритинг.
✅ Расмий иш жойи талаб этилмайди;
✅ P2P ўтказмалари даромад сифатида инобатга олинади;
✅ 100 миллион сўмгача;
✅ Йиллик 23% дан;
✅ 48 ойгача муддатга;
✅ Маблағ тўғридан-тўғри қарз олувчининг пластик картасига ўтказилади;
✅ Атиги 15–20 дақиқада расмийлаштирилади.
Жамғариб бориладиган пенсия тизими ўзгаради*
➖ойлик иш ҳақи 7,6 миллион сўмгача (пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 15 баравари) бўлган фуқаро жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига иш ҳақининг 5 фоизини ўтказса, давлат томонидан қўшимча яна 2,5 фоиз миқдорида маблағ ажратиш кўзда тутилмоқда.
➖ойлик иш ҳақи 7,6 миллион сўмдан юқори бўлган фуқаролар учун эса тўланган ижтимоий солиқнинг шу миқдордан ошган қисмининг 1 фоизини уларнинг жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига ўтказиш таклиф этилди.
➖пенсия ҳисобланадиган иш ҳақи даврини 5 йилдан 20 йилгача узайтириш ҳамда паст даромад олинган айрим даврларни ҳисобдан чиқариш таклиф қилинди.
➖2027 йилдан бошлаб пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегарасини ҳозирги 6 миллион сўмдан 6,6 миллион сўмга ошириш кўзда тутилмоқда.
*Давлат раҳбари пенсия тизимидаги ўзгаришлар миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва келажагига дахлдор эканини таъкидлаб, ҳар бир таклифнинг ижтимоий ва иқтисодий таъсирини пухта ҳисоб-китоб қилиш, масалани аҳоли, кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерларни жалб қилган ҳолда очиқ муҳокама қилиш вазифасини қўйди.
Пулли парковкага ҳақ тўламаганлик учун жарима жорий қилинади
Йўл бўйидаги пулли автотураргоҳлардан фойдаланганлик учун тўловни қонунчиликда белгиланган муддатда тўламаслик ёки тўлашдан бўйин товлаш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) икки баравари миқдорида (амалда 824 минг сўм) жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли қўшимча киритишга оид ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Ҳокимликнинг нолишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳлардан кунига тахминан 15 000 нафар ҳайдовчи фойдаланмоқда. Шулардан фақат 2–3 фоизи, яъни 300–450 нафар атрофидаги ҳайдовчи хизмат ҳақини тўламоқда. Шунингдек, бир ой давомида бу хизматдан тахминан 465 000 нафар ҳайдовчи фойдаланади ва улардан фақат 9 300 – 13 950 нафари тўловни амалга оширади.
Аномал иссиқ кунларда боғчаларни вақтинча ёпиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу борада ҳокимликлар, Санэпидқўмита ва “Ўзгидромет” билан ҳамкорлик йўлга қўйилган — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.
Читать полностью…
Тошкент метрополитенига учта 4 вагонли ҳаракат таркиби олиб келинибди. Йил охиригача яна 11 та поезд харид қилинар экан.
Читать полностью…
Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги конституциявий қонун имзоланди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилишича, Президент томонидан «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги конституциявий қонун имзоланди.
Мазкур ҳужжат билан Тошкент халқаро молия маркази Конституциявий қонун даражасида мустаҳкамланиб, Англия ҳуқуқи асосида фаолият юритадиган, алоҳида ҳуқуқий мақомга эга халқаро молиявий ҳудуд сифатида шакллантирилади.
Марказда замонавий тартибга солиш тизими, мустақил тижорат суди ҳамда халқаро стандартларга мос ҳуқуқий муҳит яратилади. Бу эса глобал инвесторлар, банклар, инвестиция фондлари ва халқаро молия компаниялари учун Ўзбекистоннинг жозибадорлиги ва ишончлилигини янада оширади.
Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, ушбу қонун халқаро капитални жалб қилиш, замонавий молиявий хизматларни ривожлантириш ва йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.
Мазкур ҳужжат Ўзбекистоннинг глобал молия тизимидаги ўрнини мустаҳкамлаш ҳамда Тошкентни минтақанинг етакчи халқаро молия марказларидан бирига айлантириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.